mehrob_uz | Unsorted

Telegram-канал mehrob_uz - Mehrob.uz

254509

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153

Subscribe to a channel

Mehrob.uz

Таҳажжуд намози инсоннинг жисми учун ҳам сиҳат-саломатликдир.

Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кечаси бедор бўлишга одатланинглар, чунки сизлардан олдинги солиҳ зотларнинг одати шундай эди. Бу амал сизларни Роббингизга яқинлаштиради, гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади, маъсиятлардан тўсади ва жисмга бирор касаллик етишининг олдини олади (яъни ҳар қандай касалликни кетказади)».

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🔞 Тушдаги зино

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Жаннат ва дўзах ҳақида

Cавол: Жаннат ва дўзахнинг борлигига илмий исбот борми?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган.
Шаръий қоидаларга кўра, Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода этади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.
Агар сиз “Илмий исботи борми?” деганда, замонавий илмлар, яъни “Фан буни исботлаганми?” демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки жаннат ва дўзах масалалари ақий давий-ғайбий илмлар сирасига киради. Замонавий илм-фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис-туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади, холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🗣️ Қилган гуноҳимизнинг асоси ёмон гумондир!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Читать полностью…

Mehrob.uz

Саид ибн Жубайр айтади: Аллоҳдан қўрқмоқ дегани қўрқувинг сени маъсиятдан тўсмоғидир. Аллоҳни зикр қилмоқ дегани Унга итоат этмоқдир. Зеро, ким Аллоҳга бўйсунса, дарҳақиқат, Уни зикр қилган бўлади. Аллоҳнинг амрига буйсунмайдиган кимса қанчалик тиловат ва тасбеҳ такрор қилишидан қатъи назар зокир қул саналмайди.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌙 АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин у зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.

Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”).

📚“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🗣️ ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИШ – ЧИН МЎМИНЛИК БЕЛГИСИ

❤️Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг жума мавъизалари

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Қайт қилса таҳорат бузиладими?

Савол: Кўнгил беҳузур бўлиб қайт қилинса таҳорат бузиладими?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оғиз тўлдириб қайт қилиш билан таҳорат бузилади. Аммо қайтнинг миқдори оғиз тўлишидан оз бўлса, таҳорат бузилмайди.
Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишган. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар: «Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган” лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади”, деган» (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

14. Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар, бас: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
23.06.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақти кам қолгани сабабли таяммум қилиш жоизми?

Савол: Киши бомдод намозининг охирги вақтида уйғонса, таҳорат қилса намозга улгурмаса, таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими? Жунуб ҳолатда ҳам шундай қилса-чи?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, умуман, беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас. Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

13. Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик.
Каҳф эгалари ҳақида турли ривоят ва қиссалар бор. Аммо Қуръонда:
«Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз».
Ҳақиқий ва ишончли хабар шу. Шундан бошқа ҳақиқий ва ишончли хабар йўқ. Ана ўша маълумотлардан бири шуки:
«...улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир».
Каҳф эгаларининг бош сифатлари уларнинг иймонли эканликларидир. Шу билан бирга, улар ёш йигитлардир. Иймонлари туфайли:
«...Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик».
Оғир ҳолга тушиб қолганда нима қилиш кераклигини илҳом этдик. Ҳамда:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

🌞🌞🌞🌞

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

Каналга
аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
22.06.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
25.06.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

#дуо
Ҳалол ризқ ва чиройли амал талабида ўқиладиган дуо

Дуонинг арабча матни:
اللهمّ ارزقني طيّباً واستعملني طيّباً.

Ўқилиши: Аллоҳуммарзуқний тоййибан вастаъмалний тоййибан.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир.

Файзул қодир 5 ж. 438 – бет.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Оммадан ажралиш чин маънодаги одамийликдир. Узлатдаги ёлғизлик шаҳват (дунё истаклари)ни туғдирадиган сабабларни йўқ қилувчидир.

📝Изоҳ. Инсон ўзининг нима учун «одамий», яъни Одам наслидан яратилганини англаш учун ўзини яратган Зот билан сирлашиш муҳити яралиши керак. Бундай муҳитни фикр ва зикр эҳтиёжи пайдо қилади. Фикр – дунё ва Охират ишлари билан боғлиқ илоҳий сирлар томон бошлайди, қалб кўзини очади. Зикр – Яратувчининг борлиги ва бирлиги, осмонлар-у ердаги барча нарса-ҳодисаларнинг Парвардигори ёлғиз Оллоҳ эканини мудом ёдга солиб, ҳидоят йўлини ёритиб туради. Фикр ва зикр учун холилик лозим. Узлат мана шу холиликка воситадир. Шунинг учун донишмандлардан бири айтган: «Фақат Оллоҳ таолонинг Китобини маҳкам ушлаган кишигина хилватдан ўрин олиши мумкин». Оллоҳнинг Китобини маҳкам тутган зотлар Оллоҳнинг зикри билан дунё чарчовидан узилиб, роҳатланадилар. Оллоҳни зикр қилувчилар Оллоҳнинг зикри билан яшайдилар, Оллоҳнинг зикри билан ўладилар, Оллоҳнинг зикри билан Оллоҳга йўлиқадилар. Шак йўқки, одамларга аралашиш уларни фикр ва зикрдан тўсади, улар учун узлат яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ваҳий келиши арафасида Ҳиро ғорида ўзлари ёлғиз қолиб, тун-у кун узлатда ибодат билан машғул бўлдилар. То нубувват нуридан қувватлангунларича бу ҳол давом этди. Кун келди, Оллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб танлади. Энди халқ у зотни Оллоҳдан тўса олмас, вужудлари халқ билан бирга, қалблари Оллоҳ таолога юзланган эди. Доимий равишда бундай ҳолатни сақлаш, яъни зоҳирда одамларга аралашиб, ботинда Оллоҳга юзма-юз туриш Пайғамбарларга хос иш бўлиб, бу ишга фақат нубувват қувватининг тоқати етади. Бошқаларнинг бундан лоф уриши фақат ўзни алдаш, холос. Аммо баъзи валийуллоҳ зотлар қайсидир даражада бу ҳолга яқинлашганлари нақл қилинган. Жунайд Бағдодий дейди: «Ўттиз йилдан бери Оллоҳ билан гаплашаман, одамлар мени ўзлари билан гаплашяпти деб ўйлайдилар».
Демак узлатнинг биринчи фойдаси – фикр ва зикрга қулай шароит туғдириш бўлса, иккинчи фойдаси – одамларга аралашиш оқибатида орттириладиган ғийбат, чақимчилик, риё каби гуноҳлардан тўсади.

📚“Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

15. Ана у қавмимиз ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор», дедилар.
Яъни, иймонлари сабабли мазкур йигитларнинг ҳидоятларини зиёда қилдик ва қалбларни мустаҳкамладик. Қалбларида иймон ва эътиқод қаттиқ жойлашди.
«Қачонки турдилар...»
Бирон муҳим масала муҳокама этилган мажлисдан тураётиб инсон одатда гапининг хулосасини, охирги нуқтасини айтади. Оятнинг мазмунидан бу йигитлар бирор йиғилишда бўлишган кўринади. Ана ўша мажлисдан тураётиб:
«Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир», деяптилар.
Демак, ўша мажлисда Робб-Аллоҳ ҳақида сўз кетган. Бошқалар бу масалада йигитларга тўғри келмайдиган фикрни айтган бўлсалар керак, шунинг учун улар мажлисдан тураётиб, гапнинг пўсткалласини айтдилар. Улар сўзлари давомида:
«Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз», дедилар.
Яъни, Аллоҳга ҳеч қачон ширк келтирмаймиз. Ундан ўзгани ибодатга сазовор деб билмаймиз, дедилар.
«Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз».
Яъни, Аллоҳдан ўзгани илоҳ деб дуо этсак, ҳақиқатдан узоқ гапни айтган бўламиз.
Шунингдек, йигитлар бу масалада қавмлари тутган йўл нотўғри эканини ҳам баён қилмоқдалар:
«Ана у қавмимиз Ундан ўзга худолар тутдилар».
Ёлғиз Аллоҳга иймон келтириб, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилмасдан, Ундан бошқа нарсаларни ибодатга сазовор деб ишондилар ва уларга сиғиндилар.
«Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?!»
Ўзлари худо деб билаётган ўша нарсаларнинг ҳақиқий худо эканлигига равшан бир ҳужжат келтира олармиканлар?! Ақида ва ибодат масаласи шуни тақозо қилади. Ҳужжат-далилсиз, гумон билан нимагадир эътиқод ҳам, ибодат ҳам қилиб бўлмайди. Очиқ-ойдин далилсиз бир нарсани худо деб эътиқод қилиш ҳам, унга сиғиниш ҳам Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш ҳисобланади.
«Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор».
Ҳеч ким йўқ. Ўзини яратган зотга ёлғон ва туҳмат уйдирган одам энг золим одам бўлади. Йигитларнинг қавмлари ўша энг золимлар туридан экан. Ўт билан сув бир жойга сиғишмаганидек, иймон билан ширк ҳам бирга бўла олмайди. Шунинг учун ҳам мўмин йигитлар мушрик қавмларидан узоқлашишга қарор қилиб, бир-бирларига:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

☘️ Хайрли тонг! ☘️

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Читать полностью…

Mehrob.uz

Намоз вақтлари:
24.06.2025 - СЕШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mehrob.uz

Аллоҳ ёзиб қўйганидан ортиқ бирон нарса бошига тушмаслигига амин бўлган инсоннинг таваккулидек таваккул қилгин.


✏️ Юнус ибн Асбот

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Донишмандлардан бири деди: «Одобсиз ақл қуролсиз ботирга ўхшайди».

📝 Изоҳ. «Ақл» сўзининг «боғлаб қўйиш», «тушовлаш» маънолари ҳам бор. Масалан, ҳаддидан ошмоқчи туяни тушови тўхтатиб қолганидек, ақл инсонни дунё истакларига илдамлаб кетишдан тўсиб туради. «Қачон ақлинг нолойиқ ишдан қайтара олса, сен ақллисан», – дейди Омир ибн Абулқайс. Ақл хусусида айтилган бу сўзларни Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ушбу ҳадис ҳам қувватлайди: «Ақл қалбдаги нурдир, чунки у ҳақ ва ботил ўртасини ажратадиб туради».
Демак ақл шу қадар қувватли куч экан, бундай кучга эга инсон ботир саналишга ҳақли. Аммо бу ботирнинг қўлида қуроли бўлмаса, ғолиб бўла оладими?! Унинг қуроли одобдир. Мана шу одоб унга ақлини қачон, қаерда ва қай тарзда ишлатишни ўргатади. Ана энди у ҳеч ҳам мағлуб бўлмайди.

Шеър:
Эй маломат қилувчи, ҳолимга қўй,
Хайр ишлар айлаб қийматим оширай.
Чиройли ишлар инсоннинг баҳоси,
Баҳомни ошириб, сени шоширай.

📝 Изоҳ. Бировга «сен ундайсан», «сен бундайсан» ёки «сен унақа қиляпсан», «сен бунақа қиляпсан» деб кесатиб гапириш маломатдир. Аслида бундай иш маломатга нишон бўлаётган инсон учун эмас, маломат қилувчи киши учун айб саналади. Агар яхшилик билан машғул инсонга маломат ўқлари ёғдирилса-ю, у яхшилик қилишда сустлашса, маломатгўйнинг аҳволига вой! Инсоннинг қиймати чиройли юз, чиройли сўз билан эмас, чиройли қилинган амал билан белгиланади.

📚“Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🌙 Садақанинг фазилати

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: "Кимки (вафот этган) ота-онасига яхшилик қилишни истаса, уларнинг номидан садақа қилсин. Албатта садақа майитга етади ва мусулмонлар орасида ҳеч бир ихтилофсиз ундан манфаат олинади", дедилар.

"Шарҳи Нававий ъала Муслим" асаридан.

Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇

Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Хайрия қилиш учун устига босинг👇
Clic | Payme | Paynet

Яқинларингизга улашинг!

🌐 Instagram |🌐 Telegram

Читать полностью…

Mehrob.uz

Кўйлагимни садақа қилиб юборинглар

Абу Бакр Зажжождан ривоят қилинади: «Маъруф Кархий бетоб эди. Унга «Васият қилинг» дейишган эди, «Ўлсам, эгнимдаги кўйлагимни садақа қилиб юборинглар. Бу дунёга қандай яланғоч келган бўлсам, ундан шундай кийимсиз яланғоч кетмоқчиман», деди».

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🗣️ «Аллоҳни нечоғлик яхши кўришингга қараб инсонлар сени яхши кўрадилар. Аллоҳдан нечоғлик қўрқишингга қараб инсонлар олдида ҳайбат касб қиласан! Аллоҳнинг амри билан нечоғлик машғул бўлишингга қараб бировлар сенинг ташвишинг билан машғул бўладилар».


©️Яҳё ибн Муоз Розий

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Модомики кабира гуноҳлардан сақланилар экан, беш вақт намоз, жума намози кейинги жумагача ва рамазон рўзаси келаси рамазонгача бўлган гуноҳларга каффоротдир” (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси амал афзаллигини сўрашди. У зот алайҳиссалом: яъни “Ўз вақтида адо қилинган намоз” (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кимки беш вақт намозини мукаммал таҳорат ила ўз вақтида адо қилиб юрса, қиёмат куни намоз унга нур ва ҳужжат бўлади (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Акса урганда нима дейилади?

Ибн Ҳамид айтади: «Бир киши Ибн Муборакнинг ҳузурида акса урди, лекин Аллоҳга ҳамд айтмади. Ибн Муборак унга: «Акса урган одам нима дейиши керак?» деди. У: «Алҳамдулиллаҳ дейиши керак», деди. Ибн Муборак: «Ярҳамукаллоҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилсин)», деди.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

🧎‍♂️ Кечаси ўқилган намоз фарз намозлардан кейинги энг афзал намоздир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза муҳаррам ойидаги рўзадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Кечаси ўқилган намознинг кундузи ўқилган намоздан устунлиги худди махфий қилинган садақанинг ошкора қилинган садақадан устунлиги кабидир» (Имом Табароний ривояти).

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга кечалари озми-кўпми намоз ўқишни буюрар эдилар ва кечаси ўқийдиган ўша намозимизни тоқ қилишни таъкидлар эдилар» (Имом Табароний ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намозда кўп турганларидан оёқлари(нинг тўпиқдан пасти) шишиб, ёрилиб кетар эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, барча гуноҳларингиз кечирилган бўлса, нима учун бундай қиласиз? Нима учун туни билан тинмай намоз ўқиб чиқасиз?» деб сўраганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимга шукр қулувчи банда бўлмайинми?» деганлар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

📚“Энг шарафли уммат” китобидан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz

Читать полностью…

Mehrob.uz

Ҳикмат

‏واعلمْ!
أنّ مَن هو في البحر على اللَّوح ليس بأحوج إلى الله وإلى لطفه ممن هو في بيته بين أهله وماله.
فإذا حققتَ هذا في قلبك فاعتمِد على الله اعتماد الغريق الذي لا يَعلمُ له سببُ نجاةٍ غيرَ الله.
ابن قدامة

«Мол-дунёси бўлиб, оиласи билан уйида ўтирган кишининг Аллоҳ ва У Зотнинг меҳрибонлигига муҳтожлиги денгизда тахта устида қолган кишидан кам эмас.
Агар қалбан шуни англаган бўлсанг, Аллоҳдан бошқа нажоткори йўқлигини билган чўкаётган каби Унга таваккал қил».

Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ

Каналга аъзо бўлиш:
@mehrob_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel