Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
20. Чунки агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди.
Демак, йигитлар қаттиқ таҳдидга учраб, шаҳар аҳолиси уларга, динимизга қайтасизлар ёки сизларни тошбўрон қилиб ўлдирамиз, деганларидан кейингина қочиб ғорга бекинишган экан. Ғорга кириб, ухлаб турганларидан кейин ҳам ўша таҳдидни эсламоқдалар ва пул олиб шаҳарга таом учун борувчини эҳтиёт бўлишга, сездириб қўймасликка чорламоқдалар. Улар ўлимни эмас, шаҳар аҳолисининг жоҳиллигини, ўз миллатлари-динларига қайтишга мажбурлашини ўйлашди.
«Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз, дейишди».
Ҳақиқий мўмин ҳар доим, ҳар жойда иймон ташвишида бўлади.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
✅Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Аллоҳ сизни зикр қилишини хоҳласангиз...
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Ислом дини инсонларнинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли-саодатли бўлишларини истайди.
Аз суҳбати дарвешон – бўйи Муҳаммадон
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Қарздан қутилиш учун ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллоҳумма акфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг «сир» тоғича бўлса ҳам, халос бўласан».
Маъноси: “Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.) Имом Термизий ривояти.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Тушга алданиб қолманг
Марвазийдан ривоят қилинади: «Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга: «Онам сизни тушларида кўрибдилар. Сиз ҳақингизда бир қанча яхши гапларни айтиб, жаннатни ҳам зикр қилиб ўтдилар», деди.
Абу Абдуллоҳ шундай деди: «Эй дўстим, Саҳл ибн Саломага ҳам одамлар шундай гапларни айтаверганидан фитналаниб, охир-оқибатда қон тўкилишигача етиб борди. Туш мўминни хурсанд қилса қилсин, лекин уни алдаб қўймасин».
“Солиҳлар гулшани”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
“Кофирни кофир демаган киши кофирдир”
❓Савол: “Кофирни кофир демаган киши кофирдир” деган қоидани қандай тушуниш керак?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Ким кофирни кофир демаса, ёки унинг куфрида иккиланса, унинг ўзи ҳам кофирдир” деган гап муайян фиқҳий ёки ақидавий қоида эмас. Балки, баъзи аввалги уламолар томонидан зикр қилиб ўтилган умумий масалалардан биридир. Масалан, Суфён ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Аҳмад каби зотларнинг сўзларида ҳам шунга ўхшаш гаплар нақл қилинган. Ушбу гап асосан куфри Қуръон ҳукми билан маълум бўлганлар. Масалан, Аллоҳ таолога ширк келтирганлар, аҳли китоблар ва ғайри динлар ҳақида айтилган.
Аммо ҳозир баъзи адашган тоифалар томонидан “Ким кофирни кофир демаса ёки унинг куфрида иккиланса, унинг ўзи ҳам кофирдир” деган гапдан ботил тушунча ирода қилинмоқда. Асли ғайридинлар назарда тутиб айтилган масалани мусулмонларга татбиқ қилинмоқда. Натижада мусулмонни кофирга чиқариш авж олмоқда. Масалан, мусулмон киши хато қилиб ёки илмсизликдан ёхуд бирор таъвил сабаб куфрда айбланадиган ишни қилса-ю, унинг зарарига қози томонидан шаръий ҳужжат тўлиқ бўлмаса, уни ширк ёки куфрда айблаб бўлмайди. Балки ўша инсонга ширк ва куфр нисбати берилмай, умумий тарзда “Шу ишни қилиш ёки бу гапни айтиш ширкдир”, дейилади. Зеро, уламолар айтадиларки: “Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмонни Исломдан чиқариб, хато қилишдан яхшироқдир”. Тавфиқ Аллоҳдан.
“Фатволар тўплами”дан
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
“УСТИНГДА КЎРИНСИН!”
Молик ибн Назла розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди.
Пайғамбаримиз ундан:
– Молинг борми? – деб сўрадилар.
– Ҳа!
– Қанақа туридан?
– Ҳар қанақа туридан. Туя, от, қўй...
– Агар Аллоҳ сенга мол берса, унинг асари устингда кўриниб турсин!
Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ шундай деганлар: “Аллоҳ таоло неъмати асарини бандасининг устида кўриниб туришини яхши кўради!”.
Неъматни кўрсатиш шукрнинг бир қисмидир.
Аллоҳ инсонга мол ато қилса, у яхши кийимлар кийиши лозим. Яхши кийим бошқа, қиммати бошқа. Турли ёрлиқлар, машҳур ном-брендлар ва мода орқасидан югуриш, гўзал ва бежирим кийимлар бўлатуриб, номи учун қимматга сотиб олиш аҳмоқлик ва исрофдир. Аслида, номлар бойларнинг пулини шилиш мақсадида ўйлаб топилган. Фақирлар эса бунга алданиб қолишган. Бугун ҳатто ёшлар фахрланиш учун кучи етмайдиган нарсаларни ҳам сотиб олишга уринишмоқда. Гўзаллик яхши, аммо зўрма-зўракилик ёмон!
Неъматни зоҳир қилишда муҳтожларга ёрдамлашиш бор. Тўғри, яширин садақа Аллоҳга мақбул ва суюкли. Аммо инсон бойликда маълум бир даражага етганида кўпчилик манфаати етадиган умумий лойиҳаларга пул тикишга мажбур бўлади. Шифохона, масжид қуриш, узоқ қишлоқларда артезиан қудуғи ковлаш, мактаблар учун бинолар ва ҳоказолар барпо этиш шулар жумласидандир.
Бу каби ишлар Аллоҳ таолонинг: “Садақани ошкора қилсангиз, қандоқ ҳам яхши!” (Бақара сураси, 271-оятдан) деган сўзига асосланган. Аллоҳ берган ҳар бир нарса неъмат.
Неъматларга шукр қилиш ҳам неъмат!
Шифокорда бир ойда бир кун беморларга бепул хизмат қилиш имкони бор. Университет профессорида дарсга узри туфайли кела олмаган талабаларга аудиториядан ташқарида маъруза ўқиш имкони бор. Мансабдор ва нуфузли кишиларда бир бечоранинг мушкулотини ҳал қилиш учун ўртакаш бўлиш имкони бор. Бой савдогарда ҳар ой иффатли бир фақирнинг оиласи таъминотини қилиб туриш имкони бор. Корхона раҳбарида рамазон ойида ишчиларга енгиллик бериш имкони бор. Масъул шахсда ишчилар билан суҳбатлашиш, ҳазиллашиш ва уларга лутф ила муомала қилиш имкони бор...
Хуллас, Аллоҳга олиб борадиган йўллар махлуқлар нафаси миқдоричадир. Шукри адо этиладиган ҳар қандай неъмат муҳофаза қилинади. Неъматларни асрайлик!
“Набавий тарбия” китобидан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
18. Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар. Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз. Итлари эса, остонада олд оёқларини чўзиб ётур. Гар уларни кўрсайдинг, ортга ўгирилиб қочар ва улардан қўрқинчга тўлар эдинг.
Йигитлар узоқ муддат ухлаганларига қарамай, уларнинг ётишини кўрган одам уйғоқ деб ўйлайди.
«Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар».
Аллоҳ таоло шундай қилиб қўйган. Уларни уйғоқ деб ўйлашнинг сабабларидан бири:
«Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз».
Яъни, Аллоҳ таоло уларни чапга, ўнгга ағдариб туради. Бу бир томондан зах ўтиб, жисмларига зарар етишдан сақлайди. Аллоҳ бусиз ҳам уларни безарар сақлаши мумкин, аммо ҳамма нарса ўзи ирода қилган ва жорий этиб қўйган қонун-қоидалар асосида бўлишини хоҳлайди. Шунингдек, узлуксиз бир неча йил ухлаб ётган йигитларнинг гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилиб туришлари, уларни уйғоққа ҳам ўхшатади.
«Итлари эса, остонада олд оёқларини чўзиб ётур».
Худди уларни кўриб турганга ўхшаб. Одатда, доимо итлар остонада уй пойлайдилар. Итларнинг бу ҳолда ётиши ҳам манзарага ўзига хос маҳобат бахш этади.
«Гар уларни кўрсайдинг, ортга ўгирилиб қочар ва улардан қўрқинчга тўлар эдинг».
Чунки тасвирланган ҳолатлари шуни тақозо қилади. Ўзлари уйғоққа ўхшайдилар, аммо ухлаб ётибдилар. У ёқ-бу ёққа қимирлайдилар, аммо уйғониб ўринларидан турмайдилар. Бунинг устига, итлари остонада олд оёқларини чўзиб ётибди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ҳеч кимнинг иймон тарозиси йўқ!
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🗣️ ҲАР КУНИ 360та БЎҒИМ УЧУН САДАҚА БОР!
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
УЙҚУНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИНГ
Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ким бир ўринга ётиб, унда Аллоҳ таолони зикр қилмаса, унга Аллоҳдан бир қасос-азоб бўлади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, ким ўринга ётса, шу ётган бутун вақт ичида бирор марта ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у ҳолда бу ётиш қиёмат куни унинг учун ҳасратга сабаб бўлади, ўша кун мен ётган эдим, лекин унда Аллоҳни зикр қилмадим, деб афсус чекади. Чунки, у на ухлаётганда дуо ўқиди ва на уйғонганда. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ухлашдан олдин ҳам, уйғонганда ҳам зикр қилиб ол, деганлар. Дарҳақиқат, зикр қилиб ухлаш мўминлик белгисидир. Кофир ҳам ухлайди, мўмин ҳам ухлайди. Лекин кофир ғафлатда ухлайди, Аллоҳни зикр қилмайди. Мўмин эса Аллоҳнинг ёди ва зикри билан ухлайди. Шунинг учун унинг бутун уйқуси ибодатга айланиб кетади.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Ғайридин онамга қандай муомалада бўлишим керак?
❓Савол: Онам Исломдан бошқа динга эътиқод қилади.
Шундай бўлса ҳам мен уларни ҳурмат қилишга мажбурманми?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, агар сизнинг волидангиз залолатда бўлса ҳам, гарчи ширкда бўлса ҳам сиз у кишига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз лозим бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай буюради: «Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (Аллоҳ асрасин) (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир» (Луқмон сураси, 14-оят).
Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг оналари мушрика бўлган пайтида қизини соғиниб, уни кўриш учун Маккадан Мадинага келади. Шунда Асмо Набий алайҳиссаломдан онасига қандай муомалада бўлиши кераклиги ҳақида сўраганда, у зот силаи раҳм қилишга буюрганлар.
Демак, она залолатда бўлса ҳам, фарзанд унга силаи раҳм қилиши, дунёвий ишларда яхшилик қилиб, моддий ёрдам қилиб, яхши гапириб, ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиши керак экан. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Дунёда зоҳидлик – улуғ роҳат, дунёга рағбат улуғ балодир.
📝Изоҳ. Оллоҳ таоло дейди: «Сизларга берилган нарсалар фақат (ўткинчи) ҳаёти дунёнинг мато ва зийнатларидир. Оллоҳ ҳузуридаги (ажр-у мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир ақл юргизмайсизларми?!» Қасос сураси, 60-оят.
Демак бутун куч-қувватимизни сарфлаб эришган дунёнинг мато ва зийнатлари ўткинчи экан, уларга муносабатда энг тўғри йўл зуҳддир. Қўлда турган мол-дунёга қалбда меҳр бўлмаслиги зуҳд, аксинча, ҳеч вақоси йўқ қашшоқнинг қалбида дунё меҳри бўлса, у зоҳид эмас, дунёпарастдир. Камбағаллик, хасталик, яқинлардан ажралиш, ўлим – мусибат. Қалбга дунёнинг кириши бу мусибатлардан оғирроқ мусибатдир. Сабаби, бугун камбағал киши эртага бой, бугун хаста киши эртага соғлом, инсон ҳатто ўлимга ҳам кўникади. Мабодо бу дунёдан шу мусибатлар билан ўтиб кетган тақдирда ҳам Охиратда мукофотини олади. Лекин дунё қалбга кирса, на бу оламда, на Охират оламида унинг оқибатидан қутилишнинг иложи йўқ!
Саҳоблардан бири тобеъинларнинг улуғига деди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобидан кўра сизларнинг амалларингиз ва ижтиҳодингиз кўпроқ, ҳолбуки улар сизлардан яхшироқ эди.
– Нега шундай? – сўрашди.
– Улар дунёда сизлардан кўра зоҳидроқ эди, – жавоб берди у. Яъни, саҳобаларнинг дунё билан боғланиши кам бўлгани учун ҳам уларнинг дунё билан боғлиқ амаллари ва ижтиҳодлари кам эди.
Бир киши Суфён Саврийга: «Зоҳид олимни кўрсам эди», деса, унга Суфён: «Эй шўрлик, улар йўқолган-ку, тополмайсан», – деди.
Абу Ҳомид Ғаззолий дейди: «Зуҳднинг аломати – камбағаллик ва бойлик, азизлик ва хорлик, мақтов ва мазамматнинг баробар бўлиб қолишидир. Бу Оллоҳга яқинлиги кўпайган инсонларда бўлади. Мазкур аломатлардан ажралиб чиқадиган яна бир аломат бор: дунёга ва у кимнинг қўлига ўтаётганига қизиқмаслик».
📚 “Унвонул баён”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
19. Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик. Улардан бири: «Қанча қолдинглар?» деди. Улар: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», дейишди. «Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билгувчидир, шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин», дейишди.
Аллоҳ таоло истаги ила ухлаган йигитлар уйғондилар. Уйғонишлари ҳам, албатта, Аллоҳ амри ила бўлди. Шунинг учун ҳам оятда:
«Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик», дейилмоқда.
Яъни, қандай ухлатган бўлсак, шундай уйғотдик. Улар бир-бирларидан қанча ухлаганликларини сўрай бошладилар.
«Улардан бири:(уйқуда) «Қанча қолдинглар?» деди».
Одатда, қаттиқ ухлаган одам қанча вақт ухлаганини дарҳол била олмайди. Йигитлар ҳам ушбу ҳолатда эди. Шунинг учун ҳам мазкур саволга улардан баъзилари:
«Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», дейишди».
Гарчи йиллаб ухлаган бўлсалар ҳам, кўпи билан бир кун ухлаган бўлсак керак, деган хаёлга боришди. Сурункали ухлаган кишиларда шу ҳолат бўлишини тажриба ҳам тасдиқлаган. Фарзанд туққанидан кейин бир аёл, илмий мажаллаларнинг ёзишича, ўн етти йил ухлаган. Уйғонганидан кейин боласини эмизишга беришларини сўраган экан.
Қанча ухлаганларини билиш қийинлигини, тортишиш бефойдалигини англаганлар ҳам бор эди. Улар:
«Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билгувчидир», дейишди.
Яъни, тортишишнинг ҳожати йўқ, қанча муддат ухлаганимизни Аллоҳнинг Ўзи яхши билади. Сиз бу ҳақда тортишиб ўтириш ўрнига:
«...шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг...»
У бозорга бориб:
«...назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин», дейишди.
Шаҳарга борувчининг жуда эҳтиёт бўлишини тайинлашаётганининг сабаби кейинги оятда билинади:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг! ☘️
💐 ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃 Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!
Қайси касб ҳалол?
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#Солиҳлар_суҳбати
Қазога чап бермоқдан самога парвоз қилмоқ осонроқ.
Ҳар бир эшитган хабарингизга ишонманг!
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Вуҳайб ибн Вард айтади: Сизлар амалнинг сонига эмас, балки сифати ва комил адо этилишига эътибор беринглар. Чунки инсон намоз ўқиб туриб, рўза тутиб юриб, ана шу намози ва рўзасида Аллоҳга осий бўлиши мумкин.
@mehrob_uz
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ДУОИ БАД ҚИЛМАНГ
Ҳикоя: Аллоҳ таоло бир аёлга ўғил инъом этди. Бу аёл жаҳли чиққанда ўзини тута олмай, тилидан ҳар хил ёмон гап чиқиб кетаверар эди. Бир куни ўғилчаси хато иш қилиб, онасининг жаҳлини чиқарди. Аёл жаҳл устида ўғлига «Ўлганинг яхши!» деб юборди. Орадан йиллар ўтди, фарзанди катта бўлди. Аллоҳ таоло унинг солиҳ фарзанд бўлишини ирода этган экан, ҳамманинг кўзини қувнатадиган, ажойиб, солиҳ фарзанд бўлди, одамлар ҳурмат қиладиган йигитга айланди, ишлари юришиб, Аллоҳ таоло унга молу давлатни ҳам зиёда қилиб берди. Онаси уни уйлантириш пайига тушиб, бир солиҳа қизга унаштириб ҳам қўйди. Тўй тадориклари кўрилиб, тўйга бир неча кун қолганда эса Аллоҳ таоло Малакул-мавтни жўнатиб, ўғилнинг жонини олди. Онаизор дод деб йиғлаб, «Фарзандим ҳали ёш эди-ку» деб нола қилиб, юрак-бағрини тила бошлади. Ўша кунларда Аллоҳ таолонинг бир валий бандаси онаизорни кўриб, унга раҳми келиб, фарзанд доғи нақадар оғирлигини кўриб, унга ачинади. Шу кечаси у туш кўради. Тушида Аллоҳ таоло «Биз бу онанинг фарзандига «Ўлганинг яхши!» деган дуойи бадини қабул қилган эдик, лекин неъматимиз охирига етмасидан, ризқи мукаммал бўлмасидан қайтариб олмадик. Неъматимиз айни пишиб етилгач, уни тердик, токи онаси қандай улуғ неъмата ношукрлик қилганини тўлиқ ҳис қилсин».
Яхшилаб билиб олинг! Дуойи бадингиз бир кун келиб, ўз қалбингизни тирнайди, айб фақат ўзингиздан ўтган бўлади. Шундай экан, Аллоҳ таоло берган неъматнинг қадрига етинг.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg