Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Instagram:instagram.com/mehrob.uz Fecebook:fb.com/Mehrob.uz2 Tiktok:tiktok.com/@mehrob_uz Youtube:youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1153
Кимнинг асли улуғ бўлса, у ҳақдаги хабар чиройли бўлади.
Изоҳ. Ота-боболаримиз бизнинг илдизимиз аслимиздир. Улар наслни ҳаромдан, шубҳадан, борингки, шариатдан ташқари ишлардан, яъни барча ёмонликлардан сақлаган экан, бу наслнинг улуғлигига шак йўқ. Бу насл ҳақидаги хабарлар ҳам аслига мувофиқ улуғ, мақтовга лойиқ бўлади. Токи Оллоҳ юклаган омонат шу тарзда бутун ва соғлом ҳолда авлоддан авлодга ўтар экан, наслнинг покизалиги сақланади, у ҳақдаги хабарлар кўзларни қувонтиради.
“Унвонул баён”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
34. Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди.
У кишининг боғларидан бошқа ҳам «меваси»–молу дунёси бор эди. Бир куни шериги ила баҳслашар экан, мақтаниб қолди. Менинг сендан кўра молу дунём кўп. Одамларим, болаларим, хизматчиларим, ёрдамчиларим ҳам кўп, ҳам кучли, деди. Ушбу дунёнинг зебу зийнатидан фахрланишидан бу одамнинг кофирлиги кўриниб турибди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
#дуо Роббим! Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман!
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
16.07.2025 - ЧОРШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Пок аёлларни сўкишдан сақланинглар, шунда оналарингиз саломат бўлади.
Изоҳ. Бу сўзлардан англашилган умумий маъно шуки, агар сен бировнинг онасини сўкмасанг, у ҳам сенинг онангни сукмайди. Натижада оналаримизнинг шаъни сўкиш киридан тоза, саломат бўлади.
«Пок аёлларни сўкишдан сақланинглар» жумласида жиддий бир ижтимоий муаммога ишора бор. Бу ижтимоий муаммонинг сабаби бадгумонликдан бошланади. Қуръони каримдаги оятга қулоқ тутайлик: «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон улар томонидан бирор гувоҳликни қабул қилманглар! Улар фосиқ – итоатсиз кимсалардир» Нур, 4-оят.
Шайх Алоуддин Мансур бу оятни шундай изоҳлайди: «Маълумки, жамият интизомини издан чиқарадиган нарсалардан бири турли миш-мишлар тарқатишдир. Шунинг учун Ислом динида бировлар ортидан миш-миш тарқатиш, бировни бузуқликда айблаб тош отиш фосиқлик деб аталиб, қаттиқ қораланади ва бундай кимсаларга мазкур оятдаги жазо берилади ҳамда уларни гувоҳликлари ўтмайдиган ёлғончилар деб эълон қилинади. Шу ўринда бир савол туғилиши табиий: бир одам ўзи ёки тўртта эмас, масалан учта гувоҳ билан бирга бировнинг зино қилаётгани устидан чиқиб қолса ва бу воқеа – жиноятдан ўзгаларни огоҳ қилиб қўйса, бунинг нимаси ёмон, нега у жазоланиши керак? Муфассирлар бу саволга шундай жавоб берадилар: биринчидан, у ўзи гувоҳ бўлган нопок манзарани кўтариб келиб, бир тоза мажлисни ҳам ифлос қилмаслиги яхшироқдир. Иккинчидан, агар ўша зинокор эркак ё аёл жиноятлари очилмай қолгани сабабли бандалар берадиган жазодан қутилиб қолсалар ҳам, ҳеч шак-шубҳа йўқки, улар ҳар ерда ҳозир-у нозир Зот – Оллоҳ таоло берадиган жазодан ҳеч қаёққа қочиб қутила олмайдилар».
Қаранг, содир бўлган, ҳатто ўзингиз гувоҳ бўлган бирор ёмонликни ҳуда-беҳуда ошкор қилиш қанчалик нозик, қанчалик эҳтиётталаб иш! Энди ўзимиз билмаган, кўрмаган, турли миш-мишлар орқали етиб келган хабарни тасдиқлаш, камига, уни тарқатиш ҳақида нима дейиш мумкин?! Бугунги кунимизда оммалашиб, оддий меъёрга айланиб қолган бу одат, аслида, дунё ва охиратимизни куйдирадиган оғир гуноҳдир: «Албатта покиза, (бузуқ ниятлардан) бехабар, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, Охиратда ҳам лаънатга дучор бўлдилар. Улар учун улуғ азоб бордир» Нур, 23-оят.
📚“Унвонул баён”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Ошқовоқ ўғирлаш савобми?
❓Савол: Баъзилар: “Ошқовоқ ўғирлаш савоб”, дейди. Шу тўғрими?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап мутлақо нотўғри. Ўғрилик гуноҳи кабира, ҳаром амал саналади. Уни ҳалол ёки савобли амал дейиш кишини иймонидан айриб қўяди. Аллоҳ сақласин!
Мусулмон учун бировнинг моли ҳаромдир. Фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олишликка “ўғрилик” дейилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бундай марҳамат қилганлар: “Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан берса ҳалолдир” (Имом Байҳақий ривояти).
Хулоса қилиб айтганда “Китоб ўғирласа гуноҳ бўлмайди”, “Ошқовоқ ўғирласа савоб бўлади” деган гаплар баъзи илмсиз кишилар томонидан тўқилган асоссиз гаплардир. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
33. Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик.
Ҳар икки боғнинг ҳосили тўлиқ чиқар эди. Икки боғ орасидан эса, Аллоҳ таоло анҳор оқизиб қўйган эди.
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷
«У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратадир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир» Раъд сураси, 3-оят.
Янги кун хайрли, барокатли ҳамда сермазмун ўтсин.
📲/channel/+xi6iQLisDphmNjMy
Намоз вақтлари:
15.07.2025 - СЕШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жума куни арвоҳлар ҳаж сафарига кетадими?
❓Савол: Баъзи одамларда “Жума куни арвоҳлар ҳаж сафарига кетади. Шунинг учун намозлардан кейин тиловат қилинмайди. Агар шундай қилинса, савоби дастурхон бўлиб боради ва арвоҳлар ҳажга бора олмайди” деган тушунча пайдо бўлган. Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берсангиз.
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўлганлар ҳаж сафарига бормайди. Инсон вафот этиши билан унинг амали тўхтайди. Қабр у учун жаннатнинг бир боғчаси ёки дўзахнинг бир чоҳи (Аллоҳ асрасин) бўлади. Улар тирикларнинг дуо, садақа ва солиҳ амалларидан манфаат топиши, роҳатланиши бор. Ўзининг тириклик вақтида қилиб кетган садақаи жорияларидан ҳам тўхтовсиз савоблар бориб туради.
Руҳлар ҳақидаги илм ғайб илми саналади. Бу ҳақдаги маълумотларни Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда зикр қилинганидан нарига ўтилмайди. Акс ҳолда саволда сўралгани каби турли асоссиз ва бузуқ ақидалар шаклланиб қолади.
Руҳлар тўғрисида бизгача етиб келган ҳадиси шарифлардан умумий хулоса қуйидагича: қабрлари бир-биридан узоқ ёки яқин бўлишидан қатъи назар, маййитларнинг руҳлари ўзаро зиёратлашиб туради. Бу хусусда ҳадислар ворид бўлган. Тирикларнинг қилиб юрган яхши-ёмон ишлари вафот этган яқинларига кўрсатиб турилади. Тирикларнинг қилаётган амаллари Аллоҳ таолога фаришталар орқали душанба ва пайшанба куни, пайғамбарларга жума куни кўрсатилади.
Дафн этилган марҳум ва марҳумаларнинг руҳлари жасадлари билан алоқадордир. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги уйқудаги одамнинг руҳи билан бўладиган алоқасидан ҳам кучлироқдир. Мўминларнинг ҳам, кофирларнинг ҳам руҳлари жасадлари ҳузурида, қабристон ҳудудида бўлиб туриши тўғрисида ривоятлар бор. Шунингдек, баъзи солиҳ кишиларга марҳумларнинг вафот этганидан кейинги кечирган ҳолатлари аён қилинган. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Ҳар олимнинг бир қоқилиши, ҳар кескир қиличнинг кесмасдан бир сапчиб кетиши бўлади.
Изоҳ. Халқимизда «бир кам дунё» деган ибора бор. Бу дунёда ҳеч нарса мукаммал эмас. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг сўзларига таяниб Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: «Ҳар бир кишининг сўзидан олинадигани ва рад қилинадигани бор, магар, деб фақат ушбу қабр эгасининг сўзи олинади», – деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрига ишорат қилган экан. Демак банда Оллоҳ ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломдан бошқа барча нарсаларга ишончида ушбу улушга жой қўйиши керак. Токи энг ишонган кишингиз баногоҳ ишончингизни оқлай олмаган пайтда ўша жойдан чиқиб кетиш мумкин бўлсин. Акс ҳолда, ўз ёғингизга ўзингиз қоврилиб, тушкунлик, ноумидлик зулматидан чиқолмай қоласиз.
Шеър:
Такдирлар ўз жиловида жорийдир, тинч бўл,
Тунни ташвишлардан холи ўтказгин, валлоҳ.
Кўзинг юмиб-очишинг орасида аҳволинг
Бир ҳолдан бошқа ҳолга ўзгартиради Оллоҳ.
32. Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик.
Демак, икки киши бор экан. Улардан бирига Аллоҳ таоло иккита узумзор боғ ато қилибди. Ўша икки боғ хурмо ила ўралган экан. Орасида эса, турли экинлар ўсар экан. Бу дегани боғу роғ масаласида камчилиги йўқ, деганидир. Бунинг устига:
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Намоз вақтлари:
14.07.2025 - ДУШАНБА
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дуо
ФОЙДАСИЗ ИЛМДАН ВА ҚЎРҚМАЙДИГАН ҚАЛБДАН ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِن عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ وَمِنْ قَلْبِ لَا يَخْشَعُ وَمِنْ نَفْسِ لَاتَشْبَعُ وَمِنْ دَعْوَةِ لَا يُسْتَجَابَ لَهَا.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин ъилмин лаа янфаъу ва мин қолбин лаа яхшаъу ва мин нафсин лаа ташбаъу ва мин даъватин лаа йустажааба лаҳ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман”.
@mehrob_uz
АЁЛИНИ БОҚИШ ФАРЗ
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Дарднинг ҳикмати
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бир беморни кўргани келсалар, у тузалиб кетган экан. Шунда ўша кишига: «Аллоҳ сени ёд этибди, сен ҳам у зотни ёд этгин. Аллоҳ сени дарддан фориғ қилибди, у Зотга шукр қилгин. Билиб қўй, дарду балолар Маликул-Карим Аллоҳнинг савалайдиган қамчисидир. Бемор одам касалдан кейин ё чопқир отдек, ё кўп қоқиладиган асов эшакдек бўлади».
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
БИР АМАЛДА БИР НЕЧА СУННАТНИНГ САВОБИ
Ҳазратимиз Доктор Абдулҳай Орифий раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар: “Суннатларга амал қилишни ният қилиш ўлжа молидир”. Яъни, бир амалда қанча суннатларни ният қилиб олсангиз, шунча суннат савоби ҳосил бўлади. Масалан, сув ичганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак одатлари уч нафасда ичиш эди. Мен ҳам шунинг учун уч нафасда ичаман, деб ният қилиб олинг. Шунда, бу суннатнинг савоби ҳосил бўлади. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишга нафас олишдан қайтарганлар. Мен ҳам нафас олганимда идишга нафас чиқармайман, деб ният қилинг. Шунда бошқа суннатга ҳам амал қилиш савоби ҳосил бўлади. Шунинг учун суннатларни яхшилаб ўрганиш зарур. Токи, банда бир амал қилса, ўша амалда қанча суннат бўлса, барчасини ёдда тутсин. Уларни ният қилиб, ҳар бир ният ила, иншааллоҳ, алоҳида суннат савобини топади.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz
Такбири таҳрима ҳақида
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#Ҳикмат
Амалнинг қабул бўлмаслигидан қўрқмоқ амални бажаришнинг ўзидан оғирроқдир.
Мазҳаббошилар бағрикенг бўлишган
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Ҳақиқий мўмин ўлгунича амалдан тўхтамайди
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бир қавм бардавом амал қилишдан бош тортди. Аллоҳга қасамки, ҳақиқий мўмин бир ой, икки ой, бир йил, икки йил амал қилиб, кейин тўхтаб қолмайди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло мўминнинг амали учун ўлимдан бошқа муддатни белгиламаган (шунинг учун мўмин киши вафот этгунича солиҳ амалдан тўхтамаслиги керак).
✅Каналга уланиш
@mehrob_uz
Яҳё алайҳиссаломга буюрилган беш амр
Ҳорис Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло Закариё алайҳиссаломнинг ўғли Яҳё алайҳиссаломга бешта буйруққа амал қилишни ва Бану Исроилни ҳам шунга буюришни амр қилди. Ийсо алайҳиссалом Яҳё алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг буйруқларини қавмга етказишга шошилмаётганини кўриб, «Аллоҳ сизга беш буйруққа амал қилишни, Бану Исроилни ҳам шунга буюришни амр этди. Уларга ўзингиз буюрасизми ёки мен буюрайинми?» деб сўради. Яҳё алайҳиссалом: «Мендан олдин сиз айтсангиз, мени ер ютиб юборишидан ёки азобга учрашимдан қўрқаман», деди-да, қавмини тўплади. Қавм Байтул Мақдисга тўпланди. Масжид тўлиб, одамлар айвонларга ҳам ўтиришди. Сўнг Яҳё алайҳиссалом шундай ваъз қилдилар: «Аллоҳ мени бешта ишга амал қилишга ва сизларни ҳам шунга амал қилишга буюрди.
Биринчиси – Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманг. Аллоҳга ширк келтирган одам ўзининг молидан тилла ёки кумушга бир қул сотиб олиб, «Бу менинг ҳовлим, мана бу иш. Ишлаб, ҳаққимни адо қил», деса, унга эмас, бошқа одамга ишлаган қулга ўхшайди. Қайси бирингиз ўз қулининг шундай булишини хоҳлайди?
Иккинчиси – Аллоҳ сизларга намоз ўқишни буюрди. Қай бирингиз намоз ўқиса, диққати чалғимасин, чунки Аллоҳ таоло (намозда) диққатини жамлаган бандасининг юзига қарайди.
Учинчиси – Аллоҳ сизларга рўза тутишни буюрди. Руза тутган одам мушк солинган ҳамёнга ўхшайди, унинг ҳидидан ҳамма роҳатланади. Рўзадорнинг ҳиди эса Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшироқдир.
Тўртинчиси – Аллоҳ таоло сизларга закот беришни буюрди. Садақа қилган киши душман асирга олган кишига ўхшайди. Унинг қўлларини бўйнига боғлаб, калласини олиш учун олиб келишади. Шунда у: «Мен ўзимни сизлардан оз ёки кўп мол-дунё билан қутқараман» деб, моли эвазига улардан қутулади.
Бешинчиси – Аллоҳ сизларни зикр қилишга буюрди. Зикр қилган одам изидан қувиб келаётган душмандан қочиб, мустаҳкам қўрғонга кириб олиб, улардан ўзини қутқарган кишига ўхшайди. Шунингдек, банда шайтондан фақат Аллоҳ таолони зикр қилиш билангина қутулади».
“Солиҳлар гулшани”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Намознинг арконлари ҳақида илмий суҳбат
🕌Минор жоме масжиди имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
#Солиҳлар_суҳбати
Жаннат ҳақида фикр қилинг, ўйланг. Шунда дунё кўзингизга кичик кўринади.
Инсонга синов, имтиҳон, дард етганда
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ СУЮКЛИСИ
🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱🌙🌱
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇👇👇
Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO:9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
БИР АЁЛНИНГ СУННАТГА ЭЪТИБОРИ
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳ бир куни шундай дедилар: “Бир неча кун уйга келганимда қовоқ пиширилганини кўрдим. Шунда аҳлиямдан: “Нима сабабдан ҳар куни қовоқ пиширасиз?” деб сўрадим. У: “Бир китобда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни ёқтирганларини ўқиб қолдим. Кейин, бозорда қовоқ кўрсанг, олиб келиб тур, деб ходимга буюрдим. Токи, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомлари уйимизда пишиб турсин, дедим”, деб жавоб қилди.
Аҳлиямнинг оғзидан бу гапни эшитганимда, бутун танам жимирлаб кетди. Бир аёл, бозорда қовоқ учраса, олиб келиб тур, деб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддий суннатларига шунчалик эътибор қиляпти. Биз илм даъвогарлари эса, ҳадисларни ўқиймиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини таълим оламиз, бироқ бунчалик эътибор бермаймиз...”
Ҳазрат Таҳонавий сўзларининг давомида айтадилар: “Шундан кейин ҳаётимни таҳлил қилдим. Барча ишларни ташлаб, уч кунни қанча суннатга амал қиламан ва қанчасига амал қилмайман – тафтиш қилиб чиқдим... Алҳамдулиллаҳ, уч кунлик меҳнатдан кейин амал йўли очилиб кетди ва шундай кейин мен қолган суннатларга ҳам амал қиламан, деб аҳд боғладим”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Аёл киши ўликларга кийимсиз кўринадими?
Cавол: Қабристонга аёл киши бориши мумкинми?
Баъзилар “Аёл киши ўликларга кийимсиз кўринади”, дейди. Бу гапларда қанчалик ҳақиқат бор?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Аёллар вафот этганларга кийимсиз кўринади” деган гап йўқ. Кўпчилик уламоларимиз “Зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз”, деганлар. Уларнинг далили қуйидагича: Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулуллоҳ?”. У зот: “Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншоаллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афв-мағфират тилайман!” – дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадис аёлларнинг қабристон зиёратига бориши жоизлигига далолат қилади.
Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига борар, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).
Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир.
Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши, хусусан, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби шариатимиз ман қилган ишларни қилмаслиги керак. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.
❓Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 /channel/boost/mehrob_uz
✅ Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.
✅Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz