Ҳамма нарса бўлсаю офият бўлмаса...
👇 👇 👇
https://www.youtube.com/watch?v=6o1nwqy37xc
________________
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий
#Албатта_ўқинг!
ИБРАТ
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди.
Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим.
✍️Киноактёр Чарлин Чаплин
👍 ҲИКОЯ ЁҚҚАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
МУҲАДДИСЛИКНИНГ МОВАРОУННАҲР МАКТАБИ
Юртимиз қадимдан илм-маърифат, маданият ва маънавият бешиги бўлиб келган. Муаррихларнинг ёзишича, Мовароуннаҳр заминидан 7 минг нафар қомусий аллома етишиб чиққан.
Уларнинг ҳар бири дунё илм-фани равнақига беназир ҳисса қўшишган. Айниқса, ҳадис илмида Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Доримийнинг олдига тушадиган олим йўқ.
Шу йилнинг 22–23 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Бухорий, Доримий, Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби» мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.
Дин ишлари бўйича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳам иштирок этиб, «Имом Бухорий – буюк муҳаддис» мавзусида маъруза қилдилар.
– Муҳаддислар султони, дунё имоми Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг буюк хизматлари олдида бутун уммат қарздордир, – дейди Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. – Бу зотнинг биргина "Саҳиҳул Бухорий" асари, Муҳаммад Аввома ҳазратларининг таъбири билан айтганда, "الاول بعد الاول", яъни "Биринчи (Қуръони карим)дан кейинги биринчи манба" ҳисобланади. Имом Бухорий ўзларининг китобларини 16 йилда таълиф қилганлар. Ана шу китобидаги ҳадисларни 600 минг ҳадисдан танлаб олганлар. Буни 90 минг киши бу кишидан ривоят қилди (албатта, бу у зотнинг ўша вақтда билган маълумотлари ва ундан кейин яна бошқа шарҳлар қўшилган). "Саҳиҳул Бухорий"га 63 та шарҳ ёзилди ва 22 та мустахраж ёзилди.
Илмий анжуман ҳар жиҳатдан манфаатли бўлди.
@mehrob_uz
26. Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик.
Ушбу оятда инсон аслида лойдан яратилганига далил келмоқда. Ҳозирги замон илми ҳам инсон танасида тупроқда мавжуд барча моддалар борлигини тасдиқлади.
Бу оятда зикр қилинган ҳолни тафсирчи уламоларимиз икки хил таъвил этганлар:
1. Инсонни Аллоҳ таоло балчиқ-лойдан ясаб туриб, чертса овоз чиқарадиган даражада қаттиқ ҳолга келгандан кейин жон киргизган.
2. Аллоҳ аввал чертса овоз чиқарадиган даражадаги қаттиқ тупроқ-лойни олиб, унга сув аралаштирган, сўнгра ўзгарадиган лой қилиб туриб ундан одам ясаган.
Нима бўлганда ҳам, инсон лойдан Аллоҳ таоло томонидан ясалгандир. У аслини унутмаслиги керак.
@mehrob_uz
Аллоҳга қайтишни “тавба” дейдилар. Шуни билиш керакки, фақатгина “Тавба қилдим, ё Раббим!” дейишнинг ўзи билан тавба – тавба бўлмайди. Тавба – ваъдадир, надоматдир... Инсон ўз жараёнини, фаолиятини, йўналишини, яшаш тарзини ўзгартиришидир. Шунинг учун Аллоҳга ҳақиқатан тавба қилиш керак...
«Муршиди комил ҳикматлари» китобидан.
Аҳнаф ибн Қайс айтди: «Одобнинг боши сўздир. Амалсиз сўзда, саховатсиз бойликда, вафосиз ростликда, тақвосиз фиқҳда, ниятсиз садақада хайр йўқ».
Изоҳ. Ўтириш-туришига қараб одобли саналаётган киши битта сўз айтиши билан одобсизга айланиб қолиши мумкин. Демак оғиздан чиққан сўз инсоннинг кимлигини белгилайди. Лекин бу хулоса ҳам мутлоқ эмас, балки масаланинг бир томони. Одоб билан гапирсангиз-у, амалингиз бу чиройли сўзларга мувофиқ бўлмаса, бу ҳам бир одобсизлик, балки ундан-да баттарроқ – нифоқдан нишонадир. Шунингдек, саховати йўқ киши ўзини қанчалик бой ҳисобламасин, у қашшоқдир. Тўғрисўзлиги, ҳақпарварлиги билан танилган киши аҳдга вафо қилмас экан, у каззобдир. Фиқҳий масалаларни ипидан игнасигача билса-ю, Оллоҳдан қўрқмаса, у олим эмас, жоҳилдир. Ниятсиз, балки вазият тақозоси билан берилган садақада ҳам хайр йўқдир.
Шеър:
Наф берурми йигитга юзнинг кўрки,
Хушахлоқ бўлмаса, йиртиқдир бўрки.
Далил эмас йигитга юз чиройи
Гўзал ахлоқ йигитнинг тўлин ойи.
Бўлолмайди ҳар тош дурри саминий,
Ҳар ялтироқ темир қилич яманий!
"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz
Фарзандни
қандай тарбия
қилиш керак!
👨👩👦
🌱 🎋
👇 👇 👇
https://www.youtube.com/watch?v=Cc04veHAwKc&t=21s
Ислом динининг шундай ўзига хослиги борки, бу дин ҳар қандай кишининг бўйига, энига муносиб, лойиқ либосдир. Сир-асрорли, жозибали бир либоски, ҳар кимнинг қадду қоматига жуда ярашади! Ҳар кимни жуда чиройли қилади, қаноатлантиради, ҳар кимни тўғри йўлга бошлайди. Ҳеч қандай тизим бунчалик гўзал эмас! Бошқа тизимлар ё зиёлига хитоб қилади-ю, авом ҳеч нарсани тушунмайди; ё авомга хитоб этади-ю, зиёли асло қониқмайди. Аммо Ислом ҳар кимни қониқтирадиган, қаноатлантирадиган шундай бир мукаммал тизимки, инсон Исломга эргашдими, мана-ман деган профессорларнинг маърузасига зарурат қолмайди. Чунки бутун маҳсул-манбаъ Исломдан чиқади. Ислом маданияти – суннати санийядир.
Шайх МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН.
@mehrob_uz
Тириклигида сенга яхшилиги етмаган кишининг ўлимида кўзларинг ёш тўкмайди.
Изоҳ. Бировга яхшилик қилсангиз, яхшилик кўрган одамда сизга нисбатан меҳр-муҳаббат пайдо бўлади. Муҳаббат замон ва макон чегарасига сиғмайдиган туйғу. Шу туйғу таъсирида битта табассум, битта сўз билан кўнгил осмон қадар кўтарилади. Муҳаббат қалбга шу даражада чуқур ўрнашганки, Оллоҳдан ўзга ҳеч бир куч уни жойидан жилдиролмайди. Яхшилик кўрган кишининг яхшилик қилувчига муносабати мана шундай мустаҳкам асосга барпо бўлган. Бу мустаҳкам асос бир-биридан узоқлашиб, бегоналашиб кетган инсоннинг аслида бир жон-у бир тан эканини ёдга солади. Сизга яхшилик қилган инсонга бир мусибат етса, бехосдан кўз ёш келиши шундан. Акси бўлса, ўзингизни қанча қийнаманг, кўзга ёш келмайди.
"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌱 АЛЛОҲ 🎋 🕊
☘️ БУГУНГИ 🎋 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🎋 🕊
🌸 БАРОКАТЛИ, 🎋 🕊
🌼 ФАЙЗЛИ 🎋 🕊
🌿 ҚИЛСИН! 🎋 🕊
💐🍃💐 🍃 💐🍃 💐 🍃 💐 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
У БИЛАН БИР УЙДА ЯШАМАС ЭДИМ
Тобеин авлодининг пешволаридан ва Абдуллоҳ ибн Масъуднинг пешқадам шогирдларидан бўлган Алқама ибн Қайс ҳикоя қилади: Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Чиройли кўриниш учун танасига нақш (татиуровка) солдирган, юзидаги тукларни олган, олдирган, қошларини ўзи ёки бошқа бировга тердирган, тишларининг орасини очдирган ва шу йўсинда Аллоҳнинг яратганларни ўзгартирган аёлларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, деган эди. Унинг бу сўзи Бани Асаддан бўлган Умму Яъқуб деган аёлга етиб борди. Бу аёл Қуръони каримни кўп ўқирди. Тўғри Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ёнига борди ва уларнинг орасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:
- Сиз шундай-шундай қилган аёлларни лаънатлабсиз, шундайми?
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънат этган кимсаларни мен нега лаънат этмаслигим керак? Шунингдек, бу Аллоҳнинг китобида
ҳам бор.
— Хўп, аммо мен Қуръони каримни бошидан сўнгига қадар диққат билан ўқидим. Аммо ундай нарсани кўрмадим-ку!
– Агар Қуръони каримни яхши ўқиганингда менинг айтганимни топган бўлардинг. Сен: “...Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у
сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир” ни ўқимадингми?
– Ўқидим, албатта.
– Расули акром ана шунинг учун юқорида тилга олинган нарсаларни тақиқлаганлар. Сиз ўйлайсизки, қилиниши мумкин эмас, деб айтган ишларингизни сизнинг аёлингиз қилмаяптими?
– Шундай ўйлаётган бўлсанг, ичкарига кириб яхшилаб қараб кўр! Шундан сўнг Умму Яъқуб Ибн Масъуднинг уйига кириб қаради, бироқ ўзи иддао қилган нарсаларнинг ҳеч бирини кўра олмади. Абдуллоҳ ибн Масъуд ундан:
— Ўзинг тахмин қилганларингдан қайси бирини кўряпсан аёлимда? - деб сўради. Умму Яъқуб:
- Ҳеч бирини кўрмадим, – деди.
Кейин Абдуллоҳ ибн Масъуд унга бундай деди:
– Агар аёлим сен тахмин этганинг каби бўлганида эди, мен у билан бир уйда яшамас эдим.
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
@mehrob_uz
24. Батаҳқиқ, сиздан олдин келганларни билдик. Батаҳқиқ, кейин келганларни ҳам билдик.
Яъни, Бизнинг илмимиздан ҳеч ким четда қолмади. Аввалидан охиригача ҳамма-ҳаммасини, шубҳасиз, биламиз.
@mehrob_uz
Айтар эдилар: “Мусулмонлик — иложи борича ҳукмларга бўйсуниш, тақвога риоя қилиш, амални бажаришга интилиш ва бекорликдан узоқда бўлиб, нури сафо ва раҳмат ҳамда валоят даражасига етишиш воситасидир. Авлиёларнинг азиз манзили ва мақомларига мана шу сифат парвариш орқали етилади”.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳикматлари.
@mehrob_uz
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Қайси фазилат кимда бўлгани яхши
Парҳезкорлик яхши нарса, лекин уламоларда бўлгани яхшироқ.
Сахийлик яхши нарса, лекин бойларда бўлгани яхшироқ.
Адолат яхши нарса, лекин амирларда бўлгани яхшироқ.
Сабр яхши нарса, лекин камбағалларда бўлгани яхшироқ.
Тавба яхши нарса, лекин ёшларда бўлгани яхшироқ.
Ҳаё яхши нарса, лекин аёлларда бўлгани яхшироқ.
***
Ҳаётимнинг дастлабки даврида отам билан бирга яшадим. Ўша пайтларда отамдан ажралиб қолишимни, усиз яшашимни тасаввур қила олмас эдим. Отам вафот қилдилар... Кейин ака-укаларим билан бирга яшадим. Аммо улардан ҳам ажралмасам керак, деб ўйладим. Улар оилали бўлишгач, ҳар бири ўз оиласи билан яшай бошлади. Ўзим ҳам оила қурдим, фарзандлар кўрдим. Улардан ажралсам, яшай олмасам керак, деб ўйладим. Улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларида давом этишди.
Шундан сўнг билдимки, инсон Робби билангина доим бирга қолар экан. Барча ришталар узилар экан, фақат оламларнинг Робби Аллоҳга боғлиқлик қолар экан, холос!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ.
Сафарга отланган одам оиласи, қариндошлари, дўстлари ва қўшнилари билан хайрлашгач, улардан ҳаққига дуо қилишларини сўраши, ўзи ҳам уларни дуо қилиши яхши амалдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга бирор нарса омонат топширилса, У Зот уни сақлаб беради”, дедилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти.
***
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки сафар қилмоқчи бўлса, орқасида қолаётганларга “Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу” (Сизларни омонатни зое қилмайдиган Аллоҳга топширдим) десин», деганлар.
Ибн Сунний ва бошқалар ривояти.
Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобидан.
@mehrob_uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
«Сенга ишонган кишига асло ёлғон сўзлама. Сени алдайдиган кишига асло ишонма».
Жуброн Халил Жуброн.
@mehrob_uz
25. Албатта, сенинг Роббинг Ўзи уларни маҳшарга жамлар. Албатта, У ҳикматли ва илмли Зотдир.
Мазкур ишларга қодир бўлган Аллоҳ таоло, албатта, барча одамларни қиёмат куни ҳисоб-китоб учун маҳшарга жамлашга ҳам қодир. У ҳикматли зотдир, ҳамма нарсани, жумладан, бандаларнинг ҳолини ҳам билиб туради.
Ўлим, ҳисоб-китоб, маҳшарга тўплаш зикр этилган оятлардан сўнг, одамнинг асли ҳақидаги, унинг дунёга келиши, қадимдан шайтоннинг унга адоват қилиб келаётганини эслатувчи Одам атонинг қиссаси келади. Ўтган Бақара ва Аъроф сурасидан фарқли ўлароқ, бу сафар Одам ва шайтон қиссасида Одамнинг тузилиши, ҳидоят ва залолат сирига асосий эътибор берилади:
@mehrob_uz
Насиҳат истасанг - ўлим етарли
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Лаззатларни кесувчи ўлимни кўп эсланглар. Чунки у ким (маййит) келса унга: “Мен ғурбат уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен тупроқ уйиман, мен қурт-қумурсқалар уйиман”, дейди» (Имом Термизий ривояти).
Ўлим болаларни етим, аёлларни тул қилади, орзу-умидларни узади. У шундай идишки, ҳамма ундан тотади, ундан ҳеч ким қутулиб қололмайди. Агар куч-қувват, қудрат билан ўлимдан қутулиб қолиш имкони бўлганида, Зулқарнайн ўлмас эди. Чунки у машриқу мағрибнинг подшоҳи бўлган. У ҳам ўтиб кетди.
@mehrob_uz
ИНСОНЛАРНИ ИККИ ТОИФАГА БЎЛГАН ОЯТ!
“Ким нақд (дунё)ни кўзловчи бўлса, Биз (шу дунёда улардан) Ўзимиз истаган кимсалар учун Ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб берурмиз. Сўнгра (охиратда) у мазаммат - маломатга ва қувғинга дучор бўлган ҳолда кирадиган жаҳаннамни унинг учун жой қилиб берурмиз. Ким охиратни истаса ва мўъмин бўлган ҳолида (охиратга лойиқ) саъй - ҳаракат қилса, бас, ундай кишиларни саъйлари (Аллоҳ ҳузурида) қабул бўлур” (Исро 18, 19).
Оят инсонларни икки тоифага бўлмоқда:
1. Нақдни, яъни дунёни хоҳловчи. Уни дунёдан бошқа мўлжали йўқ ва борар жойи оятда зикр қилинганидек жаҳаннамдир.
2. Охиратни хоҳловчи, уни Аллоҳдан бошқа мўлжали йўқ ва шунга ҳаракат қилмоқда, унинг борар жойи оятда зикр қилинган жой. Демак, охиратдаги ҳисоб - китоб “ирода” ва “ирода қилинган нарса”га боғлиқ, бас нимани ирода ва қасд қилишингни айтсанг, мен сенга борар жойингни айтаман.
Ушбу маъно Қуръонда кўп такрорланади:
“Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас” (Шўро 20).
Мухлис инсон жаннатни умид қилиб дўзахдан қўрққани учун айбланмайди. Қуръон Набийлар ва солиҳларни ражо ва хавф, рағбат ва қўрқиш ила васф қилган, бас Қуръоннинг олдидан ўтувчи ҳеч қандай баён йўқ.
Жаннат фақатгина ҳиссий неъматлар уйи эмас, балки у улуғ розилик ва олий Аллоҳнинг юзига назар солиш уйидир: “Унда юзлар яшнаб Роббиларига боқиб тургувчидир!” (Қиёмат 22, 23).
Аммо кофирлар Роббиларидан ўша куни тўсиладилар ва бу тўсилиш энг қаттиқ азобдир.
Юсуф Қаразовий
"Ният ва Ихлос" китобидан.
@mehrob_uz
«Таҳлил тоши» бор нарсами?
❓Савол: Маййитни қабрга қўйилаётганда “таҳлил тоши”ни сўрашади. Бу тўғрисида бирор саҳиҳ ҳадис борми?
📩 Жавоб: Шариатимизда “таҳлил тоши” ҳақида, хусусан, майда тошларнинг ҳар биттасига таҳлил айтиб, “суф” деб чиқиш ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Суннатда бори дафн давомида қабр ёнига келиб, бош томонидан уч марта тупроқ сочишдир. Юртимизнинг аксар жойларида маййитнинг ҳаққига таҳлил айтиш вақтида санаш учун тошлардан фойдаланадилар ва тошларни қабрга кўмиб юборадилар. Ҳатто баъзи ҳудудларда тошлар маййитнинг фойдасига гувоҳлик беради, деган нотўғри эътиқод ҳам шаклланиб қолган. Лекин, аслида, худди
шу таҳлил айтишда тасбеҳлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Динимиз таҳлил айтишда фойдаланилган тошларни қабрга кўмишга буюрмаган. Тошларда ҳеч қандай фазилат йўқ, улар санашга восита, холос. Асосийси, маййит учун айтилган таҳлил ва истиғфорлардир. Валлоҳу аълам.
"Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Урушда олинган ўлжаларнинг ҳалол бўлиши
31. Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилади:
"Умар ибн Хаттоб менга бундай сўзлаб берди: "Бадр куни Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларга назар солдилар. Улар мингта эди. У кишининг саҳобалари эса 319 киши эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага юзландилар, қўлларини (дуога) чўзиб, Раббига хитоб қила бошладилар: "Аллоҳим! Менга ваъда қилган нарсангга вафо қилгин! Эй Аллоҳ! Менга ваъда қилган нарсанг қани?! Аллоҳим Агар аҳли исломдан мана шу гуруҳ ҳалок бўлса, Ер юзида ҳеч қачон сенга ибодат қилинмайди". Шу тариқа тинмай қўлларини чўзиб, қиблага юзланган ҳолларида Раббига илтижо қилавердилар, ҳатто эгниларидан ридолари тушиб кетди. Олдиларига Абу Бакр келиб, ерга тушган ридоларини олди ва яна эгниларига ташлаб қўйди. Кейин ортларидан туриб: "Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, Раббингизга ёлворганингиз кифоя қилади. Чунки Аллоҳ тезда Сизга ваъда қилган нарсасини рўёбга чиқаради", деди.
👉 Давомини ўқинг!
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
ШАҲИДНИНГ САВОБИ БЕРИЛАДИ
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни шаҳид деб ўйлайсизлар?» деб сўрадилар. «Аллоҳ йўлида ўлдирилган кишини», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, умматим орасида шаҳидлар кам бўлади-ку? Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши шаҳиддир, юқоридан қулаб, йиқилиб вафот этган шаҳиддир, нифос ҳолатида ўлган аёл шаҳиддир, чўкиб ўлган шаҳиддир, сил касалидан вафот этган шаҳиддир, куйиб вафот этган шаҳиддир, ғариб ҳолда вафот этган шаҳиддир», дедилар ( Имом Насоий, Имом Ибн Можа ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
@mehrob_uz