5679
Сийдик босими пастлиги
Простатит
САВОЛ:
Ассалому алейкум
Яхши ми сиз
Совол берсам булади ми
Мен сийвоткан пайти , ва бушаган пайтим кайфни как будто охиргача бормагандэ булади
Нима дан бу булиш мумкун
Простатани сезмаяпман яхши
Олдинги мас дэ
22 еш
185
130кг
Шу нарса 5 ой олдин бошланди. Простатит доволанганимдан кеен. Энди ховитравоман
Сийвоткан одам сезади ку кайф бушаганидан. Ман шунакани сезмаяпман вообще
Простата бези барибир сезамиз ку сокращение борганда менда шу сокращение сезмаяпман
ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 38. Семизлик 2-даражаси бор. Вазн ташлаш шарт. Сиз учун соглом энг юқори вазн 85-86 кг. Имкон қадар 45 кг вазн ташлаш керак
Қанақа сокращение ҳақида ёздингиз тушунмадим.
Сийдик йўллари ва простата шамоллаган. Простатит бор экан. Даволанибсиз ҳам. Простата шамоллаганда шунақа бўлади. Сийганда тўлиқ сийганлик ҳисси бўлмайди. Пешоб қилиб бўлганда ҳам яна ҳожат қистагандек бўлаверади.
Сийдик босими ҳам пасайган бўлиши керак. Бу ҳам простатит белгиларидан.
ТАВСИЯ:
Шу сабабли сизда сийишдан роҳатланиш йўқолган бўлиши керак.
Простатани яҳшилаб даволаб олсангиз ҳаммаси яҳши бўпкетиши керак
#сийдикбосимипастлиги #чаласийиш #простатит #семизлик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5677
Сийдик тутолмаслик
Неврологик бузилиш
Лимфотерапия
САВОЛ:
Salom doktor yahshimisiz
Boyim:1.53
Vaznim:40 kg
Yoshim:15 da
Doktor men kechalari òzim bilmagan holda peshob qilib qòyaman
Shunga nima maslahat beras
Necha doktorlarga kòrindim vaqti kelib yahshi bolib ketadi deydi lekin mana 15 yilki hech narsa bòlmayapdi
Javob uchun oldindan rahmat
ЖАВОБ:
Кечиккан жавоб учун узр
Эректил дисфункция ёмонлигини билардик. Аммо эликтир дисфункция унданда ёмонроқ экан
Эректил дисфункция ёмон. Эркак аёлига қарамайди. Аёл боласи, қайнона қайнота ва ваниҳоят эрига қаролмайди. Қарамагани учун-де.
Эректил дисфункцияни руҳий тури бор. Кун давомида эркакда эрекция бўлади. Эркак чиройли кеча ҳақида орзу қилади. Уйга келса “облом” бўлади. Керакли пайтда, аёли ёнига келиши билан эрекция йўқолиб қолади. Эликтир дисфункцияни ҳам смарт тури бор шекилли. Ҳудди эликтир бордек. Аммо керак маҳалда йўқдек
Эликтир дисфункция гирт гурбат экан. Эликтир дисфункцияда Ўликтрик ҳам ёрдам беролмас экан. Эликтир бўлмаса билайин, ўлмобайл интернетга қилолмасакан. Интернет нетми анча мунча нарса нет экан ...
Аммо шу баҳона “чёткий” разгрузка бўлди. Мазза қилиб дам олиш нима эканини яна бир бор эслаб олдик
Саволингизга ўтамиз.
Тунги сийдик тутолмаслик бор. Буни сабаблари кўп. Яҳши бўпкетиши керак эди. 5-6 ёшгача.
Бу ёшингизгача ўзгармабдими, муаммо бор экани белгиси.
ТАВСИЯ:
Сизда неврологик бузилиш сийдик тутолмаслик сабаби бўлиши керак. Неврологик бузилишни биздаги Докторлар ҳадеганда аниқлаб ололмаслиги мумкин. Аниқлай олганда ҳам бошқа муаммо ҳам бор. Неврологик бузилиш сабаб бўлган сийдик тутолмасликни ягона давоси лимфотерапияли даво курси олиш
Лимфотерапияли даво курси клиникамизда бор ҳолос. Ҳоҳласангиз даволаниб олинг
#сийдиктутолмаслик #тунгисийдиктутаолмаслик #неврологикбузилиш #энурез #лимфотерапия
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Денервация
Эрта бўшаниш
Олат бошчаси сезувчанлиги
Олатда сезувчан нерв тутами бор. Сезувчан нерв тутами сабабли олат шаҳвоний қўзгалишга жавоб беради. Нерв тутамлари сезувчанлиги ортса олат бошчаси таъсирчанлиги ортади. Эрта бўшанишга сабаб бўлади.
Денервация операцияси керак бўлади. Денервация бир неча турлари бор.
#олатсезувчанлиги #денервация #барвақтэякуляция #алоқавақтиниузайтириш
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5675
Эрекция сустлиги
Шаҳват кучсизлиги
Чала сийиш
Истибро
САВОЛ:
Assalomu alaykum.
Ўткир
Yoshim 43
boy - 165
vaznim 103kg.
Shikoyatim shahvat va ereksiya sustligi, siyganda siydik qovuqda qolib ketishi. Ya'ni tahorat olishda nazarimda siydik yana chiqadiganday boluvradi, zakarni qaraganimda ichidan yana oz oz siydik qayta qayta chiqaveradi. Tahorat tom bolsin deya 100marta atrofida shagat qilaman va 10martagacha o'tirib turaman ocirigacha chiqib ketsin deya. Shundan keyin ham yana ikki marta kamida siqib sikdik tomchilarini chiqarib keyin tahorat olaman. Kechasi kamida ikki marta kichik hojatga chiqaman. Darmon servis Chilonzorda urolog qabulida 3marta boldim, yozilgan lecheniyani bir marta oxirigacha oldim. Shunda ham yuqoridagi ahvol davom etmoqda. Yordam bersangiz iltimos.
ЖАВОБ:
Бир неча муаммо бор. Простата шамоллаган. Простата катталашган бўлиши эҳтимоли катта. Простатит бошқа сабаблар билан биргаликда сизда эрекцияни сустлаштирган ва шаҳват кучсизлашган.
100 марта қадам қўйишингиз ва ўтириб туришингниз истибро учун етарли бўлиши керак эди.Сурункали простатит қовуқ ишига ҳам таъсир қилган. Қовуқда қолдиқ сийдик қолаётган бўлиши мумкин. Чала сийиш бор шекилли.
ТАВСИЯ:
Қандай даво олганлигингиз бизга қоронгу. Текширилинг. Андролог кўрсин
#истибро #эрекциясустлиги #шахватсустлиги #сийдиктомчилаши #қолдиқсийдик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Танадаги туклар
Тукларни йўқотиш
Жинсий аъзолар – аврат аъзолар гигиенаси
Аврат аъзолар гигиенасига эркак ҳам аёл ҳам амал қилиши шарт.
Қўлтиқ ва жинсий аъзолари тукларини йўқотиш жинсий гигиенанинг ажралмас қисми.
Тукларни 2 ҳил усулда йўқотилади.
Депиляция — энг оддий ва осон усули. Маҳсус депиляцион крем, спрэй, қандли паста (шугаринг) ишлатилади. Депиляцияда туклар юзаки олиб ташланади. Туклар фолликуласи яъни пиёзчасига тегилмайди. Тук ўсиши тўҳтамайди
Лазер усулида туклар олиниши - эпиляция. Эпиляцияда лазер ёки паст частотали ток ишлатилади. Тукларни тери ости қисмига таъсир қилинади. Бир неча сеансда туклар йўқолиб кетиши мумкин
Имкон қадар бунақа мавзуда классик, йиллаб синовдан ўтган ҳалқбоп усули энг маъқул, ҳавфсиз ва осон.
Киндик ости яъни жинсий аъзолар, орқа пешоб ва қўлтиқ ости туклари йўриги ўзаро бошқача
Қўлтиқ ости туклари
Қўлтиқ ости тукларини юлиб ташланади. Қўлда ёки аппаратда. Юлишдан аввал ялпизли тиш порошоги сепиб олиш маъқул. Ялпизли порошок сепганда огриқ ёки ёқимсиз сезги йўқолади. Порошок маълум вақтда туклар камайиб йўқолиб кетишига ёрдам бериши ҳам мумкин
Орқа пешоб туклари
Орқа пешоб туклари ҳам юлиб ташланади. Олмос қўллаш мумкин эмас.
Киндик ости, жинсий аъзолардаги туклар
Киндик ости, жинсий аъзолардаги тукларни қайчида калталатиб олинади. Жинсий аъзолар тукларини юлиб ташланмайди.
Яҳши сифатли депилятор қўллаш мумкин. Депилятор фақат айнан киндик ости соҳалари учун ҳолос. Ёргоқ териси учун эмас. Ёргоқ териси нозикроқ. Депилятор ёргоқ терисини таъсирлантириб қўйиши мумкин
Бизни бозорда зарарсиз ва самарали депилятор бор йўқлигидан беҳабармиз. Депилятор тавсия қилмаган бўлардим. Ҳаётингизга кимёвий моддалар қанча кам бўлса шунча фойда.
#туклар
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5673
Танадаги туклар
Тукларни йўқотиш
Жинсий - Аврат аъзолар гигиенаси
САВОЛ:
Assalomu alaykum aka yaxshimisiz xizmatlar bilan charchamayapsizmi. Rahmat barcha savollarimizga javob olyapmiz alloh ishlaringizga kuch quvvat bersin.
Farg’ona viloyati
Marg’ilon shahri
Исмоил
Yoshim 20 yosh
Vaznim 52 kg
Bo’yim 168 sm
Savolim shuki kindik osti tuklarini tozalash uchun turli xil depilyatsiya uchun gellardan foydalansa bo'ladimi uni jinsiy a'zolarga nojoyi ta'siri yo'qmi? Oldindan rahmat!
ЖАВОБ:
Тўгри савол. Жинсий аъзолар гигиенаси зарур. Шу қатори қўлтиқ ва жинсй аъзолардаги тукларни йўқотиш ҳам
ТАВСИЯ:
Жинсий аъзолар ва қўлтиқдаги тукларни йўқотиш билан танишинг
#туклар
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5671
Олат қийшиқлиги
САВОЛ:
Olat qiyshayishi
Savol
Assalomu alaykum Doktor yaxshimisiz
Yoshim 28
Vaznim 68
Buyim 1.73
Doktor menda olatim bazida uxlaganda qiyshiq bulib qoladi turganda qiyshaymaydi ogʻriq xam yoq chap tomonga qiyshiq quzgʻalishi xam oldingidan kam sababini ayting.
Nima sababdan shunday
ЖАВОБ:
Олатни тик бўлганида кўрилади.
Олат қўзгалганда қийшиқмасми, тамом !!!
Тезак қопи билан деган гапни эшитганмисиз. Эшитмагансиз чоги
Олат бўш ҳолида бўш қопдек бўлади. Ҳоҳласа қийшаяди. Керак бўлса бужмаяди
Бу муаммо эмас.
Реал муаммо бор. Бу эрекция аввалгидек эмаслиги
Буни сабаби асосан простата шамоллаши, инфекция ва бошқалар
ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин. Даволаниш керак шекилли
#олатқийшиқлиги #простатит #эрекциясустлиги
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5669
Простатит
Шаҳват сустлиги
Эрекция сустлиги
САВОЛ:
Assalomu alaykum Fayzullo aka yaxshimisiz charchamayapsizmi xizmatla bilan.
Yoshim 24 da
Bo‘yin 176
Vaznim 68
Doktor kanalizzi kuzatib boraman juda manfaatli kanal. Beminnat qivotgan xizmatlarizdan Alloh rozi bo‘sin.
Aka man oktyabrda varikoselle operatsiya bo'ldim 2 taraflama lekin hozzir qovuq pastida va ikki yon tarafida bel aralash og‘riq bo‘lyapti ayniqsa ko‘p tursam. Xozirga kelib hissiyot shahvat deyarli yo‘qolgan ereksiya ham yaxshi emas. Hayolga yaxshi fikr kelmayapti uylanishim kere. Doktorim shunday bo‘lib turadi dan uyog‘iga o'tmagani sabab urologik sentr ga borib boshqa urologga ko‘rindim. Dopler sperma siydik prostata soki ga analiz topshirdim. Chap tomonda qaytalanish bor deb torroq ich kiyim kiyishni tavsiya qildi. Analiz natijalarini ko'rib senda prostatit 3-darajasi deb lecheniya yozdi lecheniya vaqtida cherez den urug‘ chiqib turishi kere didi uylanmaganman disam qo‘l bilan bo‘lsa ham chiqarishimni aytdi bu qanchalik to‘g‘ri. Sizga analiz natijalarini va yozilgan lecheniyani yuborsam ko‘rib bir maslahat bera olasizmi iltimos. Mendagi prostatit, shahvat, ereksiya, og‘riqla bilan bo‘gan muammolani tez va samarali davolashda shu lecheniya yaxshi ta‘sir beradimi. Vaqt ajratib javob berganiz uchun katta rahmat Alloh rozi bo‘sin xizmatlarizdan🤲
ЖАВОБ:
Варикоцеле операциядан кейин ҳам қайталаниши мумкин
Шаҳват сустлашган, эрекция кучсизлашган ҳолда муаммо топилмаслиги мумкин эмас. Биринчида простатит аниқланади. Биринчида простатит сабаб бўлади
ТАВСИЯ:
Анализлар бўйича умумий маслаҳат беришимиз мумкин. Доктор давосига изоҳ бермаймиз. Онлайн даво ёзилмайди. Шундан сизга фойда кўпроқ.
#простатит #шахватсустлиги #эрекциясустлиги
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5667
Катта пешоб
Простата соки оқиши
САВОЛ:
Assalomi aleykum duxtir savolim bor edi
Yoshim 26 da
Boy 173
Vaznim 75 kg
Men ogir ich qilganda yana axlat chiqqanda kuchansam asbobdan sperma kelib qolyapti bazi bir paytlarda doim xam emas siyganimda achishish boshqa ogriqlarim yoq
ЖАВОБ:
Пешоб қилаётганда. Айниқса катта пешоб қилганда сийдик йўлидан чиқадиган суюқлик катта эҳтимоллик билан сперма эмас простата соки
Простата димланган. Простата шамоллаган. Простата тонуси пасайиб кетган. Простата шалвираб қолган. Тонусини йўқотиб шалвираб қолганлиги учун ичида сокини ушлаб қололмаяпти. Пешоб қилганда простата соки чиқиб кетаяпти
ТАВСИЯ:
Уйланмаганларда жинсий ҳаёт йўқлиги сабаб бу ҳолат норма деб қаралади. Уйланганларда простата шамоллаши сурункали экани исботи
Уйланмаганлар уйланиши керак. Имкони бўлса. Уйланишдан аввал простатани текширтириб олиш керак
Уйланганлар простатани даволатиши керак
#простаторея
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5665
Жинсий ҳаёт
Эрталабки эрекция
САВОЛ:
Assalomu alekum doktor yaxwimisz iwlariz yaxwi carcamayapszmi
Fargona shahar
Yosh 24da
Vazn 83
Boy 1.87
Aloqa xaqida
Doktor man xali uylanmaganman kanalda juda kop savollar javoblar bor man xar doim kuzatib boraman mani blmoqci bogan narsam jinsiy aloqa bowlanganda sperma tokiliwi blan toxtasa ikkincisiga ozi minimal qanca vaxtta kriwadi sperma tokkandan keyin davom ettirib ikkincisiga ulab ketadimi yoki ortada dam olib keyin ikkincisi boladi yoki yarm br soat dam oladimi??
2)savolim mani boyim blan vesm br briga mosmi yoki ves oliwm yo ves tawlawm keremi?
3)man trenirofka qlaman Xudoga wukur xammasi yaxwi orada 3_4oy dam oldim varikatseli aperatsa boganimda owa dam ogan paytimda ertalablari erektsiya bomayatodi xozr trenirofkani bowladm xammasi joyida xar kuni ertalab erektsiya bor bunga trenirofkani qanaqa aloqasi bor doktor?? wular xaqida batafsil blmoqcidm yaqinda uylaniwm kere sz doktorsiz kocadegi yo atrofdegilardan anca yaxwi blasz i szi maslaxatalarizga amal qlb xc km kam bogan yo wular qatorida men ham shunga szdan sorab blb owanga amal qlyapman szdan Alloh rozi bosin wunaqa savobli iwlarizi yordamlariz Inshoollox davomiy bosin oldindan raxmat szga
ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 23.7
Вазнингиз нормал
Эркак жинсий саломатлиги эркакни жисмоний фаоллигига боглиқ. Спорт машгулоти бошланганда тана согломлашган. Қон айланиши кучайган. Натижада эрталабки эрекция пайдо бўлган ёки кучайган.
Аёли билан алоқа қилганда эркак қўлидан келса бемалол орқама орқа ҳоҳлаганча алоқа қилиши мумкин. Бу унча мунча эркак эплайдиган иш эмас.
Одатда кўпчилик эркаклар бир кечада бир неча алоқа қилмоқчи бўлса 2та алоқа орасида танаффус бўлади. танаффус қанча бўлиши эркак шаҳвати ва жинсий қувватига боглиқ. Кимдадир қисқа кимдадир узоқроқ
ТАВСИЯ:
Жинсий алоқалар эркакни қувватдан қолдирмайдиган, ҳолсиз қилиб қўймайдиган даражада бўлиши керак.
Оила қургач жинсий ҳаёт узоқ вақт давом этиши учун оилавий ҳаёт тилло қонуни бор:
Келган шаҳватни тўҳтатма
Келмаган шаҳватни сунъий кучантириб қўзгатма
#оилавийхаёт #жинсийхаёт #қовушиш #эрталабкиэрекция
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Кулгу тайм
Men 17yoshida edim jinsiy aloqada kuchaysa qilish kerak porno koraman urugida chiqib ketsa nima boladi
Urolog_Androlog:
Ўзинг ҳам тушундингми, Кальмарбек
Кеча сени эслаган эканмиз. Эсласанг кўринади дейди-ю
Ишонмайсанми
Кальмар билан танишамиз
🥺 😳 😏 😔 😁
#кулгу_тайм #касбимфахрим
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
5663
Олат беиҳтиёр қўзғалиши
САВОЛ:
Салом меніңг олатім ўзідан ўзі қўзғаладі мен хеч нима қилмасам хам
ЖАВОБ:
Олатни қўзғатилмаса хам ўзидан ўзи қўзғалиб туради. Бу беиҳтиёр қўзгалиш. Бу нормал. Бу саломатлик белгиси.
ТАВСИЯ:
Айнан акси бўлиши саломатликда муаммо борлиги далолати бўларди
#эрекция
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5661
Харакати суст сперматазоидлар
САВОЛ:
Сийдик тахлили ва спермограммани кўриб тавсия берсангиз
Спермограмма
Ҳажми 2.0
Ивиш вақти 10
Қовушқоқлик 1.0
рН 9.0
Миқдори 72 млн/мл
Умум миқдор 144 млн
Нормал ҳаракат - йўқ
Суст ҳаракат 35-40%
Лейкоцит 25-30
Нуқсонли 20-22%
Лецитин +
Аглютинация +
Шиллиқ +
ЖАВОБ:
Спермограммада ўзгариш бор. Сперматазоидлар умумий миқдори ва зичлиги нормада. Сперматазоидлар харакатчанлиги жуда паст. Фаол харакатли сперматазоидлар йўқ. Нуқсонли сперматазоидлар миқдори хам бироз баландроқ. Спермада кучсиз аглютинация бор. Спермада йиринг бор. Жинсий аъзоларда шамоллаш бор. Шамоллаш кучли қўзиган. Шамоллаш сабаби инфекция бўлиши мумкин.
Сийдик тахлилини энг зарур кўрсаткичлари берилмаган. Сийдик анализи қилинмаган ҳисоб
ТАВСИЯ:
Бундай кўрсаткичдаги сперма билан фарзанд кўриш салохияти ва тиббий эхтимоли паст бўлади. Сперма ўзгаришлари сабаби топилсин. Сабабига яраша муолажасини қилинг. Кейинги спермограммани замонавий ва прогрессивроқ лабораторияда топширинг. Шунда спермограммадаги бошқа зарур кўрсаткичларни хам кўра оламиз. Улар умумий хулоса учун зарур
#лейкоспермия #спермадайиринг #спермадабактерия #харакатчанлигипастсперма #спермахаракатчанлиги #астенозооспермия
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Кальмар ва унинг керакмас мияси
Кальмарлар кичкиналигида уларда мия бўлади.
Кейин мия керак бўлмаганидан йўқолиб кетади
Кальмаристон кальмарларини энди тушунгандекман.
Сиз-чи !!!
#ғарибдунё #қизиқарли
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5660
Музлаши
Простатит
Уретрит
Лимфотерапия
САВОЛ:
Assalomu alaykum yaxshmsiz doktor uzur bezovta qildim bir savolim bor edi gruhizdan koʻrdim sizni lickezni
Savolim shuki menda uretrit prostatit va quvuq siydik yoʻllarida shamollash bor kuni kech davolanib chiqdim orqa (Dumba) taraflar muzlaydi sal sovuq tashqariga chiqib kelsam dori darmonlar bilan yaxshilangandek boʻlgandi hozir ukollar tugadi yana shu muzlash xolati bor shunga nima tavsiya berasiz shu xolatimda shu muzlash shamollashlar tasirda boladmi odatda
2- savolim seklon ereksil degan tabletkalar testosteron garmoni normadan koʻtarilib ketishga sabab bolishi mumkinmi
ЖАВОБ:
Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар шамолласа шу соҳаларда музлаш пайдо бўлиши мумкин. Шамоллаш қон айланишига таъсир қилади. Қон таъминоти бузилади. Шу аъзолар соҳаси музлашни бошлайди. Сиздаги музлашда умуртқадаги ўзгаришларни ҳам алоқаси бўлиши эҳтимол.
Сизда бир неча касаллик биргаликда келибди. Уретрит, простатит, қовуқ шамоллаши ва бошқалар. Қандай даво олганингиздан беҳабармиз. Даво курсингиз қандай бўлганини билганимизда реал изоҳ беролмаслигимиз мумкин эди. Ҳеч қандай даво курси даво самараси кафолатини беролмайди
Шуниси аниқки бу касалликлани давоси ўта мушкул. Айниқса простата шамоллаши ва уретритни даволаш.
Циклон ва эрексил виагра каби дорилардан. Улар эркакда сунъий эрекция ҳосил қилиш учун ҳолос. Уларни эркак гормони тестостеронга умуман алоқаси йўқ
ТАВСИЯ:
Сизда жинсий аъзолар шамоллаши бир нечаси биргаликда келибди. Уларни ичида простатит ва уретрит давоси анча мушкул
Лимфотерапия простатит реал самара берадиган давосини ягона йўли. Бу сафар лимфотерапияга асосланган умумий + физиодаво курси олинг.
#виагра #виаграхамтовоқлари #лимфотерапия #простатит #уретрит #музлаши
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5678
Илон заҳри
Эрта бўшаниш
САВОЛ:
Shu davoga ishonsa boladimi.
Tez bowaniwni davosi deyilyapdi ilon zaxri bn.
ЖАВОБ:
Илон заҳри эркакларда эрта бўшанишга даво эмишми ?!? 😳🥺
Биласизми динозаврлар нимага қирилиб кетган !?!? Аввал эшитган гапларингизга ишонманг. Динозаврлар реал қирилиб кетиши сабаби бошқа бўлган
Ибтидоий одамлар орасида динозаврларни бир “нарсаси” бир “нарсангга” фойдамиш деган миш миш тарқалган эканмишмиш.
Хозирги кунда олимлар динозаврлар нима нарсаси одамларни нима нарсасига таъсир қилдийкан деган тадқиқот қилишаяпти
Ўзига бекларим қилмаган дориси илон заҳри эди. Яқинда Ўзб-Ҳиндистон Кобра чартер рейслари ҳам очилиб кетадиёв.
ТАВСИЯ:
Қўйинг шу бечора илон ўз инида тинч яшасин.
Вангани йўтали қистаб қолди. 😮💨 Кўкнор чектирворила илтимос !!!. Чеккада чакволсин !!! 😶🌫️
#турли #дори #барвақтэякуляция
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Денервация
Эрта бўшаниш
Олат бошчаси сезувчанлиги
Олатда сезувчан нерв тутами бор. Сезувчан нерв тутами сабабли олат шаҳвоний қўзгалишга жавоб беради. Нерв тутамлари сезувчанлиги ортса олат бошчаси таъсирчанлиги ортади. Эрта бўшанишга сабаб бўлади.
Денервация операцияси керак бўлади. Денервация бир неча турлари бор.
Денервация операциясига кўрсатмалар:
🎈Олат қинга киришидан аввал бўшаниш
🎈Олат қинга кираётганида бўшаниш
🎈Олат қинга бир неча бор кириб чиққанидаёқ бўшаниш
🎈Алоқа вақти 2-3 минут бўлиши ҳам денервацияга кўрсатма бўла олади
Шу сабабли олат бошчаси нерви селектив денервацияси операцияси амалга оширилади. Олат бошчасини сезги нерв тутами кесиб ташланади. Операциядан кейин нерв толалари маълум вақтдан кейин тикланади. Маълум вақт мобайнида алоқа вақти узаяди. Нервлар тикланади. Аммо уруг тўкилиши яхшиланган рефлекси “созламаси” сақланиб қолади
Одатда бемор шифохонада 1 ёки бир неча кунгина бўлади. Чоклар 7-10 кунда олиш мумкин. Жинсий хаёт операциядан 1 ой ўтиб давом эттирилиши мумкин
Олат нерв тутамларини радиочастотали абляцияси – эрта бўшанишни даволашни инновацион технологияси. Олатга нейромодулятор электроди киритилади. Укол қилгандек сезги беради. Сезувчан инсонларга огриқсизлантириш қилиш мумкин. Радиочастотали импульслар нерв қобигини бузади. Олатдан нерв сезгиси кечикиб ўтади. Алоқа вақти узаяди. Самараси вақтинча. 6 ойдан 18 ойгача етади. 3-4 ойда узоқроқ алоқа қилиш рефлекси пайдо бўлади. Нерв тутамлари тикланса ҳам самараси анча вақтгача сезилиши мумкин. Радиочастотали импульс денервация эркак ҳоҳишига қараб қайтаралиши мумкин. Бу усул айниқса алоқа вақтини узайтиришни ҳоҳлайдиган, аммо денервация операциясини ҳоҳламайдиганларга мос келади.
Самарали ва ҳавфсиз усулларидан бири криоденервация
Олатга криозонд киритилади. Зонд нервни музлатади. Нерв тутами қобиги емирилади.
Муолажа маҳаллий анестезия билан 15 – 20 дақиқа давом этади. Алоқ вақти 2 – 2.5 марта узаяди. 12-18 ойда сезувчанлик тикланади
#олатсезувчанлиги #денервация #барвақтэякуляция #алоқавақтиниузайтириш
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5676
Барвақт эякуляция
Алоқа вақтини узайтириш
Олат бошчаси сезувчанлиги
Олат денервация операцияси
САВОЛ:
Саволим эрта бўшаниш хакида. Тез бушалишни хеч кандай вахимали жойи юкми? хеч кандай хавотирга урин юкми? Сиз мутахасис сизни хамма яхши билади. Эркаклар касалликлари буйича сиздан устунроқ тажрибалирок доктир йук деб уйлайман. Анча мунча жойда Ўзбекистонни хамма шахарларида одамлар сизни танишади билишади, хурматингиз баландлигини кўп эшитганман. Қанчадан қанча одамла сиздан яхши даволаниб кетибди. Эрта бушалишни бирон бир укол дори таблеткалар оркали даволашни иложи бордир сиз кайси дориларни тафсия етган булардингиз факат даволовчи дорилар керак виагра таблеткаси, молот тора томчи, титан гел, сила сулаймана дориларга кандай карайсиз шулар даволовчига утадими?
Мен уйланиб ажрашганман бор юги 20 кун яшаганман шу тез окиб кетиш сабабли хотиним кетиб колган илтимос доктир менга йордам беринг мен бошка доктирларга куринишимга шароитим юк шароит юклигидан уйлонимий юрипман менга даволовчи дорилар руйхатини беринг илтимос
Сиз еркак доктирисиз дардимни сиздан бошка хеч кимга айтмаганман менга йордам килинг илтимос менга иложи борича оддий килиб тушунтиринг
Хотиним айтганки сизни хеч кайси еркаклар доктири тузотолмайди деган
Сиз мени шундай даволангки иккинчи марта уйланганимда хотиним шу сабабдан хеч кандай сабаб тополмасин. Хатяби иккинчи хотиним билан бахтли яшай
Бир кечада биринчи марта айол кинига кирган захотийок окиб кетади кейин яна иккинчи марта турганда яна кирган захоти окиб кетади учунчи туртинчи мартага хам яна шу ахвол умуман хаттоки 10-15 секундга хам чузилмайди доктир йордам беринг илтимос
ЖАВОБ:
Сизда алоқа қилиш вақти қисқа, яъни эрта бўшаниш бор экан.
Одатда биз фақат тиббий нуқтаи назардангина жавоб берардик. Оилавий холатларга изох бермасдик. Лекин аёлингиз ўта қисқа вақт ичида ажрашиб кетиши тўгри иш бўлмаганлиги аниқ. Хайрон бўлганимиз аёлингизни атрофида ёши катта, хаёт тажрибасига эга инсонлар йўқмиди !? Балки саноқда бўлишгандир, лекин ўйлашимча борликлари йўқликлар билан фарқсиз, йўқликлари яхшироқдек шекилли.
Айтмоқчи бўлганимиз никох тўшагида эр хотин ўзаро шахвоний гармонияга етишиши учун камида 10 йил кетади. Баъзи аёллар умри давомида умуман оргазм хис қилмайдилар. Баъзи аёллар оргазм хис қилишни бошлаши учун узоқ йиллар оилавий хаёт талаб этилади. Чунки, аёлларга шунча вақт рухий ноқулайлик, орият, хаё, ортиқча ибо ва уят, хаяжонни йиғиштириб, ванихоят эри билан тўшакда ўзлигини “очиб бера олиши” учун ана шунча талаб ва вақт керак.
Эрта бўшаниш ва алоқа қилиш вақти қисқа бўлиши сабаблари кўп. Биттаси, олат бошчаси сезувчанлиги юқори бўлиши. Олат бошчаси сезувчан бўлса улар мия тегишли марказларини ортиқча таъсирлантиради. Натижада мия марказлари ортиқча реакцияси қилади. Бу эрта бўшанишга сабаб бўлади.
Сизда олат бошчаси сезувчанлиги юқори бўлиши эҳтимол.
Олат бошчаси сезувчанлиги юқорилигини билиб олиш осон. Алоқадан 15-30 минут аввал олат бошчасига лидокаин спрэй ёки EMLA анестетик креми сурилади. Алоқадан аввал кремни чайиб юборилади. Агар алоқа вақти узайса олат бошчаси сезувчанлиги ортган бўлиши катта эхтимол. Аммо олат бошчаси сеувчанлиги юқори экани исботи эмас
Доктор кўригисиз сизда эрта бўшанишнинг қандай шакли бор, олат бошчасида сезувчанлик кучлилиги бўйича узил кесил хулоса қилиш имконсиз. Хар қандай тавсия аниқ диагноз ва эрта бўшаниш турига боғлиқ. Бўлмаса, хар қандай тавсия бефойда.
Эрта бўшанишни даволаш мумкин. Асосан оддий даволаш усули билан. Олат бошчаси сезувчанлиги юқори бўлса денервация операцияси қилиниши мумкин.
ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин.
Андролог кўригига етиб боргунча эрта бўшаниш ва алоқа вақтини узайтиришга ёрдам берувчи уйбоп муолажалар бор.
Олат бошчаси сезувчанлиги юқорилиги ва денервация операцияси хақида танишинг
Сиз айтган дорилар ҳаммаси бефойда. Виагра даволовчи эмас. Виагра шаҳватни сунъий қўзгатувчи. Бу дорилар ҳақида #дори да батафсил кўриб олинг.
#олатсезувчанлиги #денервация #барвақтэякуляция #алоқавақтиниузайтириш
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
5674
Сийдик томчилаши
Лубрикант
Простата соки
САВОЛ:
Assalom alaykum doktir menda siydik tomchilab qolishi va asbob kotarilib tushganda. siyib bolgandan kin biroz vaqt otib rangsiz suyuqlik kelib qolyabdi kun boyi uchi namlanib turibdi biror bir dori ichishimni maslahat berasizmi
lekin masturbatsiyadan ham boliwi mumkinmi agar shunday bolsa qanday dori tavfsiya qilasiz
ЖАВОБ:
Онанизм қилиш зарарли. Жинсий аъзоларда димланиш келиб чиқади. Жинсий аъзолар иши бузилади. Шамоллаш келиб чиқади
Шаҳват қўзгалганда мойсимон лубрикант суюқлик ажралади. Миқдори ўта кам бўлади. Бу норма. Сийганда бироз томчилаш норма. Бунинг учун истибро қилинади. Яъни сийгандан кейин бироз юрасиз. Қолдиқ сийдик оқиб кетади. Агар сийдик йўлидаги қолдиқ сийдик оқиб кетганан кейин ҳам сийдик томчиласа бу касаллик
Бу асосан простата шамоллашидан бўлади
Кун бўйи олатда сийдик йўли огзида намланиш бўлиб туриши доимий шаҳват қўзгалишидан ёки простата соки оқаётганлиги сабабли. Уйланмаганларда простата соки оқиши норма деб қаралади
ТАВСИЯ:
Онанизмни ташлаш керак. Андролог кўрсин. Ҳолат аниқ бўлади
#простаторея #сийдиктомчилаши #истибро
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Танадаги туклар
Тукларни йўқотиш
Жинсий аъзолар – аврат аъзолар гигиенаси
Жинсий - аврат аъзолар гигиенасига эркак ҳам аёл ҳам амал қилиши шарт.
Қўлтиқ ва жинсий аъзолари тукларини йўқотиш жинсий гигиенанинг ажралмас қисми.
#туклар
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5672
Сийдик томчилаши
Лимфотерапия
САВОЛ:
Assalomu alaykum Doxtir yaxshimisz
Yoshim 24
Boyim 181 sm
Vazn 70 kg
Savolim : Siyganimda ozgina tomchilab qolyabdi va keyin yana 10-20 qadamda yana siydik chiqib qolyabdida bu kasallikmi buni davosi qanday maslahat bering javob uchun oldindan rahmat
ЖАВОБ:
Сийиб бўлгандан кейин озгина вақт томчилаб қолиши простата сабабли. Простатит бор
ТАВСИЯ:
Простатитда сийдик томчилаб қолиши тезда пайдо бўлмайди. Асосан бу сурункали простатит асорати
Простатани текширтириб олинг. Даволанинг.
Простатитни самара беридагин ягона даво усули бор. У лимфотерапияга ассоалнган умумий + физиодаво курси. Аммо лимфотерапия ҳамма клиникаларда ҳам топилавермайди
#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия #сийдиктомчилаши
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5670
Геморрой
Геморрой уйбоп давоси
САВОЛ:
Assalomu alaykum
Qashqadaryo viloyati
23yosh,
65kg
boʻy1.76
Assalomu alaykum Fayzulla aka yaxshimisiz ishlar bilan charchamayapsizmi kanalizni ancha vaqtdan beri kuzataman bir maslahatiz kerak edi bundan 4 oycha oldin gemaroy boʻludim va doktorga borib davolandim ozroq yaxshi boʻludi yana qaytalanib qoldi.
Uy sharoitida qanaqa davo usullari bor,bu kasaldan qanday qilib butkul qutulsam buladi iltimos maslahat bersangiz.oldindan raxmat.
ЖАВОБ:
Геморрой узил кесил давоси операция. Агар операция керак бўладиган ҳолат бўлса.
Сиз даволанганингизда геморрой тугунчаларидаги шамоллаш ва қон кетиши тўҳтатилган ҳолос деб ўйлаймиз. Шу сабабли сиз геморрой қайталанган деб ўйлагансиз. Аслида геморрой тугунлари йўқолиб кетмаган.
ТАВСИЯ:
Геморройни баъзи уйбоп даво муолажалари бор. Уларни қўллаб кўриш мумкин. Аммо улар сизни Проктологга боришдан қайтариш ёки уйда даволаниш мақсадида берилмаган
Бавосирни уйбоп давоси бўйича Ибн Сино тавсияларини кўринг.
Бавосирни даволашда Картошка, асал ва саримсоқ ҳам ўта фойдали .
Бавосир ҳақида қолганларини ҳам кўринг .
Баъзи қўшимча тавсиялар билан танишинг
#геморрой
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5668
Простата массажёри
САВОЛ:
Ассалому алейкум
Узур вактизни олдим, битта маслахат олмокчи едим сиздан.
Бир айол танишим анча йилдан бери интим товарлар сотади, у киши менга анальный выбромассажёр простаты олишимни тавсия килди, еркак организми учун фойдали экан. Узим оилалиман. Шу нарсага сиз нима дейсиз?
ЖАВОБ:
Қизиқ олам.
Унданда қизиқ одам
Эркакларга простатани текшириш учун простата соки анализини буюрасан. Анча мунчаси шу анализни топширгиси келмайди. Топширмасликка ҳааркат қилади. Эркакликни рўкач қиладиганлари бўлади. Эркаклик келиб келиб эркакни кетида бўладигандек
Бошқа бир қисм эркаклар бўлса простатасини керак бўлса бўлмаса ўзи массаж қилгиси келади
Простата массажёри Гарбда чиқарилган. Гарбдан тарқалган. Бу матоҳлар бизни диёрда тарқалмайди деб ишонардик. Бизда ҳам тарқалди. Ишлатадиганлар кўпайди. Шу сабабли массажёр ҳақида савол ҳам. Бу саволлар бизга унча мунча сюрприздек бўлмай қолди.
ТАВСИЯ:
Урологни ишини қилмаганлардан фақат беморларгина қолганди.
Простата массажёри медицинага эмас бизнесга тааллуқли. Тиббиётда простата массажи қилиш учун керакли кўникма ва малака бўлиши шарт.
Простата массажини мутахассисда олиб ёқтирмаганлар қанча. Ўзингиз простатани массаж қилишингиз хавфсиз деб ишонасизми !?
Простата массажи ўзига яраша нозик жихатларга эга муолажа. Унга хос кўрсатма ва мумкин бўлмаган холатлар бор. Ўзи мустақил простатани массаж қиламан дейиш билан простата безини шикастлаб олиш хеч гап эмас. Оқибати жиддий бўлиши мумкин. Холатни яхшилаш ўрнига уни янада ёмонлаштириб олиш хеч гапмас. Айниқса қўл билан эмас, массажёр билан қилганлиги учун. Чунки простата бези массаж вақтида қанчали даражада босим бералаётганлигини назорат қилиш, билиш имконсиз. Натижада простата жарохатланади.
Айтганимиздек, простатани массаж қилиш осон ва ўйинчоқ иш эмас. Простатани массаж қилганда ичакни тешиб олиш мумкин. Простатани номаъқул маҳалда нотўгри массаж қилса шу соҳа йиринглаб кетиши мумкин. Бу ўта жиддий асорат
Простата массажи қилдирмоқчи бўлсангиз Уролог қилгани маъқул.
#простатамассажи #массажёр
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5666
Варикоцеле
Операция
САВОЛ:
Asalomalekum duxtr yaxwimisz sogliqlariz yaxwimi manda savol bor edida
Shoxбоз
Fargona
175sm
60kg
Man chap tomondan varikasele oldirdm keyin qaytalangan ekan ikov ong va chap tomondan operatsiya qildim operatsiyadan keyin tuxumga ketgan tomir chuvalawib qolgandek boldi operatsiya qilgan duxtrga aytsam bosh tomir ozi sõrilib yoqalib ketadi degandi 2yil boldi haliham uwande turbdi dopler qilsam varikasele yoq dedi lekn tomir chuvalawib qolgan bazi bazida siyganda uwa chuvalawib qolgan tomir ishib qoladi 5.10minutan ken oz holiga keladi wunga duxtr sz nma maslahat berasz
Konglim g'ashda shundan
ЖАВОБ:
Ўтиб кетиши керак эди. Балки операциядан кейин тўқималарда бироз чандиқ қолган бўлиши мумкин. Варикоцеле яна қайталанган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқмас
Моякдаги томирларин сийишга умуман алқласи йўқ. Сизга сийганда томирлар шишиб қолиши туюлган
ТАВСИЯ:
Муаммо бўлмаса керак. Балки бордир. Андролог кўрсин. Аниқ бўлади
#варикоцеле #операция
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Кулгу тайм
Э Ассалому алеким духтир яхшимисиз? Жонингиз сог бусин гапниям улдирасизда! Лекин шунака содда одамларки бир хилги узбеклар укиб утириб гапларига бир кулгим келади бир аччигим чикади. Унака Кальмарбекларни хамасини бир жойга йигиб ёкиб юбориш керак бошка унака Кальмарбек купаймаслиги учун а лаббай нима дейсиз шу гапимга?
Urolog_Androlog:
Ваалайкум ассалом
Бу ҳали кальмарнинг кичикроги. Ҳали ақли бор. Катта бўлганда кальмар “вапшим” бўпкетади.
Шунақа гапирворади.
Майли Нобелдан Ноебл олгандир ҳам, аммо Зоебл қилиб гапирворад-де
🥺 😳 😏 😔 😁
#кулгу_тайм #касбимфахрим
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
5664
Варикоцеле операциясидан сўнг
САВОЛ:
Бўйим 1.80 см
Вазним 68 кг
Варикоселени чап томондан операция орқали олдириб ташладим. Мен энди қанча муддат оғир котармаслигим керак. Неча кг гача кўтарсам бўлади. Қанча муддатдан кейин спорт билан шуғиллансам болади (брюс, турник, анжумания, югуриш ва ҳ.к).
ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 21. Вазнингиз сиз учун нормал.
Варикоцеле операциясидан кейин қанчада спорт машғулотларини бошлаш мумкинлиги ҳақида аниқ муддат белгиланмаган.
ТАВСИЯ:
Операциядан кейин 30 кун ўтиб спорт машғулотларини бошлаш маъқул
Фақат анжумание қилманг 😞😔 Яҳшиси отжимание қилаверинг ☺️😉
#варикоцеле #операция
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5662
Олатда оғриқ
Олат учи ёпишиши
САВОЛ:
Ёшим 24.
Бўйим 175 см
Вазним 62 кг
Уйланмаганман. Мени қийнаётган нарса 4 хафта бўлди. Жинсий олатим оғриб учи ёпишмоқда, буйрагим хам оғримокда. Бир аёл билан бўлдим. Бу буйракданми ўзим чет элдаман. Шунга нима дейсиз. У аёл соғлом ва нормални гавдаси хеч касаллиги йўқ
ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 20.2. Номер чиройли. Эркаклигингизни ҳисобга олиб, вазнингиз сиз учун нормал вазннинг энг пастки чегарасида деса бўлади. 1 кг хам вазн ташламанг
Сизда жинсий йўл билан ўтадиган инфекция ўтказаётган бўлишингиз керак. Бу буйракдан эмас. Бироз пастроқдан. Олатбекдан бўлади. Олат учи ёпишиши сийдик йўлларида йиринг келганлигидан. Кейин жинсий инфекция сийдик йўлларида шамоллаш келтириб чиқарганлиги учун ҳам сийдик йўллари ва олат учи ёпишиб қолаяпти. Бу шамоллаш ёки инфекция қўзиган ҳолдалиги сабабли
Аёл соглом ва нормални эканми !!! 🥺😳🤫😆
Инсонни гавдаси, қомати ва кўринишида соғлом ёки инфекцияси борлигини билиб бўлмайди. Кулдирмоқчи бўлган бўлсангиз нақд “яблочкога” урдингиз.
ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин. Акс холда инфекция сурункали шаклга ўтиб қолади. Инфекция жинсий заифлик, бепуштлик ва бошқа асоратларга олиб келиши мумкин
#жинсийинфекция #олатдачишиш #олатдаоғриқ #оралиқдаоғриқ #оралиқдақичишиш
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Юрак қувватсизлиги учун табиий маҳсулотлар
🔹 Балиқ юрак учун ўта фойдали. Балиқ Омега-3 ёғ кислотасига бой. У юрак ритми бузилиши хавфини камайтиради
🍅Помидор хафақон, юрак ишемия касалликлари олдини олишда ёрдамчи
Ўрик туршаги ва зайтун ёғи томирларни ҳимоя қилади. Холестерин миқдорини камайтиради. Кунига бир неча туршак истеъмол қилиш қон босимини меъёрлаштириш, инфаркт олдини олиш, организмдан токсинлардан тозалашга ёрдам беради
🌾 Дуккакли маҳсулотлар ва сули ёрмаси таркибида калий ва микроэлементлар бор. Улар юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Юрак мушакларини озиқлантиради
🍊Цитрус мевалари, банан, шафтоли ҳам юрак фаолияти учун жуда манзур
#юрак #холестерин #босим #хафақон #зайтун #ўрик #помидор #дуккаклилар #банан #табиийвоситалар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Смартфон ва жинсий ривожланиш
Смартфонни ортиқча кўп ишлатиш эрта жинсий ривожланишга мойил қилади
Смартфон ва планшет кўк ёруглик тарқатади. Кўк ёруглик смартфонларни доимий ишлатганда гормонлар миқдорини ўзгартиради. Эрта жинсий ривожланиш ҳавфи келиб чиқади
Кўк ранг тарқатувчи мобил қурилма ишлатиш болаларда уйқуни бузади. Мобил қурилмалар болалар саломатлиги ва келажакда фарзанд кўришига таъсири бор
#жинсийривожланиш #боласаломатлиги #зарарлитаъсир
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Қовушиш – даромад
Мунтазам қилинган яхши сифатли қовушиш нафақат шунчаки бахт хисси келтиради балки яна йил давомида келтирилган қўшимча 100 минг доллар даромад хам.
Яхши қовушиш кечасидан кейин илхомланган эркак эртанги бизнес кунини самарали ўтказади ва ғазнага кўпроқ пул келиб тушади
Шу сабабли хам дунё хукуматлари ракни эмас, қайсики инсон хаётига бевосита хавф солади, балки простатит хасталигини энг ёмон кўришади. Чунки простатит энг самарадор ёшдаги эркакларда учрайди ва уларнинг самарадорлик коэффициентлари тушиб кетишига сабаб бўлиши туфайли ғазнага тушумни пасайтириб юборади
Энди билдингиз, қовушиладиган графикни ўтказиб юбордингизми, билингки ғазнага хам зарар келтирдингиз !!!
Ишқилиб “статья” чиқмаса бўлгани, яъни тушумни камайтирганлар чораси бўйича .... Ёки акси, қовушганларга қўшимча бонус ё тўловлар таъсис қилиш керак. Мана шу идея зўр бўлди !!!
#қизиқарли
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог