Биринчи никох кечаси
3- қисм
Учинчи “лишний”. Хақиқатта хам (баъзан) ортиқча, айниқса ўз вазифасини бажармаса
Биринчи никох кечаси келин куёв хаётининг бошланиши.
Демак у зархал харфлар билан ёзилган холда бошланиши керак. Лекин баъзи ундай бўлиб чиқмайди. Натижада келин куёв хаёти муаммолар билан бошланади
Нимага !?
Сухбат давом эттирамиз ...
#уйланиш #никохкечаси #уйланишданаввал #янгикуёв #бокиралик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
Биринчи никох кечаси
2- қисм
Қовушиш пайтида оғриқ…
Аксари холларда биринчи бор никох кечасида қовушилганда оғриқ энг кучсиз даражада бўлади. Нима бўлганда хам биринчи қовушиш қандай ўтиши ва оғриқ бўлиш бўлмаслиги продюсеримиз куёвга боғлиқ.
Демак ...
#уйланиш #никохкечаси #уйланишданаввал #янгикуёв #бокиралик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
Биринчи никох кечаси
1- қисм
Никох ва никохланиш хаётда хар бир ёш йигит ва қиз бошида бор бахтли онлардан. Бу дамларда келин ва куёв кўнгли хаяжонда қалби олам олам орзу-хавасларга тўла бўлиши табиий. Никох бутун бир хаёт зархал сарлавхасининг бошланиши. Шу сабабли бу кунларда қилинган хар бир иш ёш келин куёв хотирасида сақланиб қолади ва қолаверса бу кундаги хар қандай сўз ва амал икки ёшнинг келгуси хаётида жуда хам катта роль ўйнайди.
Демак бу зархал сахифалар кандай очилиши ва ёзилиш керак.
#уйланиш #никохкечаси #уйланишданаввал #янгикуёв #бокиралик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
Аёлда қовушишдан қониқиш ва инзол, яъни оргазм белгилари
Аёлларда қовушишда инзол бўлиши ахамияти ўта мухим. Сабаби бу оилада эр хотин орасидаги хамоханглик асоси.
Зеро аёллик бахтини туйиб уйғонган аёлгина ўз фарзандларига яхши она, қайнота қайнонасига яхши келин, масъул уй бекаси ва турмуш ўртоғи бўла олади.
Келгуси бир неча постларимиз билишмиз шарт бўлган мавзу - аёлларда инзол оргазм ва унинг омиллари хақида.
Бизни кузатишда давом этинг
#оргазм #оилавийхаёт #қовушиш #алоқақилиш #жинсийхаёт
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5771
Тез тез хожатга бориш
САВОЛ:
Дадам 64 ёшдалар. Жуда хам тез енгил хожатга чиқадилар. Онам 11 йил олдин оламдан ўтганлар. Шу билан дадам уйланмадилар.
Қанақадир простата дори ичаяптилар. Қанақа дори тавсия қиласиз ? Докторга олиб борай десам кўнмаяптилар уй шароитида қанақадир таблетка ичса бўладими ?
ЖАВОБ:
Волидангиз охиратлари обод бўлсин!!! Онангизга қила олмаганинигизни отангизга қилинг. Падари бузруквор хизматларида бўлиб икки дунё бахт саодатини кўриб юринг.
Тез тез сийиш аксари холларда хам простата бези хам қовуққа алоқадор бўлиши мумкин. Холат турлича. Безовталик эса бир хил. Шу сабабли давоси хам турлича бўлади.
Дадангизда простата катталашганлигига ишончимиз комил. Бу ёшдаги эркакларни ҳаммасида простата катталашган бўлади. Ичаётган дорилари простата катталашишига бўлса керак. бу фақат фараз
ТАВСИЯ:
Уролог ё Андролог кўрсин. Камида УЗИ ва сийдик тахлили керак. Даволаниш керак. Бўлмаса холат кучаяди
#тезхожатгабориш #тезтезсийиш #простатаденомаси
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
5769
Бефарзандлик
Сперматазоид ҳаракатчанлиги
САВОЛ:
Assalomalekum, to‘yimiz bo‘lganiga 3 yildan o‘tdi. Hali homilador bo‘lmadim. Ho‘jayinimda sperma 28 % ekan. Bu foiz bilan bola bo‘lmaydi deyishdi. Endi nima qilsak bo‘ladi ?
ЖАВОБ:
Спермограмма кўрсаткичларини бир бутунлигича кўрилади. Алоҳида бир кўрсаткични ўзи маъносиз. Спермани 1 кўрсаткичини билиб олиш ҳеч қандай маълумот бермйди
Спермограмма фоизи 28% деб сперма ҳаракатчанлигини назарда тутган бўлсангиз керак. Ҳаракатчанлик 28% бўлса фарзанд кўриш тиббий эҳтимоллоги пастроқ бўлиши мумкин
ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин. Катта эҳтимоллик билан эрингизда сперма бошқа кўрсаткичлари ўзгарган бўлиши керак. Бу ўзгаришлар бир неча марта анализларда кўрилган бўлиши керак
Андролог кўриб тавсия берсин
#бефарзандлик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
5767
ОИТС/СПИД
Жинсий заифлик
САВОЛ:
ВИЧ СПИД (ОИТС) бўлса жинсий заифликка олиб келадими ?
ЖАВОБ:
ВИЧ ОИТС/СПИД бўлган эркак жинсий заифликка олиб келиши тугул хаёт қолиш хам савол остида қолиши мумкин.
ОИТС СПИДни жинсий заифликка тўғридан тўғри алоқаси йўқ. Лекин СПИД бўлиб организми кучсизлашиб бораётган одам табиийки шахват хақида қайғурмай ва қайғура олмай қолади. Бу воқеликни ўзи жинсий заифликдек. Сабаби ҳаётий куч ва мадор йўқлиги. Лекин бу аслида жинсий заифлик эмас.
ТАВСИЯ:
ОИТС сабабли организм сўниб бориши аниқ. Шу қатори жинсий қувват пасайиб жинсий заифлик келиб чиқиши ажабланарлимас
#ОИТС #жинсийзаифлик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
Простатит олдини олиш
Простатит олдини олиш керакми !!
Арзимаган сай ҳаракатлар билан ўта ноҳуш бўлган простатитни олдини олиш, келиб чиқишини анча узоққа суриш ёки сурункали простатит тинчланган даврини узайтиришга эришиш мумкин.
#простатит #простатитхавфгурухи #простатитқилувчи
Сиз учун каналларимиз ишлаб турибди. Манфаатли маълумотларга эга бўлинг
Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat
Инстаграм:
instagram.com/Urolog_androlog_uz
Фейсбук:
facebook.com/UrologAndrologUz
Твиттер
twitter.com/Androlog_Urolog
Соғлом овқатланиш
Соғлом овқатланиш соғлом турмуш тарзининг бир қисми. Соғлом овқатланишни умумий саломатлигимиздаги ахамияти ва роли беқиёс.
Соғлом овқатлинаш учун нималар қилиш мумкинлиги хақида қисқача тўхталамиз.
Имкон қадар соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш хақида маълумот беришга харакат қиламиз.
#соғломовқатланиш
Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat
Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
Рамазон, сабр ва ҳалимлик
Моҳи Рамазон меҳмонимиз бўлиб кетди. Кўпчилик сабрда собит бўлиб сабр тоқат, ҳалимлик намунасини кўрсатишди.
Энг зўр инсон низода ютиб чиққан эмас. Энг зўри низони олдини олувчидир.
Низони олдини қандай олурлар.
Низони олдини мана бундай олурлар.
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Чироқни ёқиб уҳлаш мумкинми ?
Мутаҳассис сифатида шуни айта оламизки. Уйқу етишмовчилиги кўп касалликлар, ортиқча вазн ва тез чарчаш сабаби
Шуни исботланганки, ёругликда уҳлаганда уйқу гормони – мелатонин ишлаб чиқарилиши пасаяди. Стресс гормони – кортизол миқдори кўпаяди
Ёругликда уҳлайдиганларда инсулинга резистентлик келиб чиқади, семиришга сабаб бўлади.
😴 Азизлар, уйқудан аввал 10-15 минут қоронгу ва жимжитликда ётинг.
Тезроқ уҳлаб қоласиз !
#уйқу #билибқўйганяхши #қизиқарли #билармидингиз
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5687
Уйланишдан аввал
Эрекция кучсизлашиши
САВОЛ:
Fargona
22 yosh
184 sm
72 ves
Uylanmaganman
Assalomu alaykum
2 oy dan beri porno video ko’rmayapman ( oldin 1 haftada 1-2 marta ko’rardim Alloh kechirsin)
Masturbatsa ham 1 oyda bir bo’ldi
Endi ereksiya yo’qalgandek ertalab ham u darajada emas (lekin ereksiya uylanishdan oldin pasayishi bir tomondan yaxshi bo’lsa kerak) olat hajmi ham ozroq kichrayganday. Lekin avvallari ereksiya ham zo’r edi ! Ereksiya yo’qolganday bo’lishi bo’ydoqlikda nenarmal xolat bo’lsa kerak a ?
ЖАВОБ:
Бу ёшдаги эркакни эрекция статусида “ёрвораман” деб ёзилган бўлиши керак. Бундан бошқаси бўлиши мумкин эмас. Олат томирларида ҳам ўзгариш келиб чиқаётган бўлиши эҳтимол. Шу сабаб олат кичрайиб бораётгани эҳтимол
Уйланишдан аввал эрекция кучсизлашишида нима яҳшилик бор ! ?
ТАВСИЯ:
Порно кўриш фақат гурбат келтиради. Бошқа порно кўрманг
Уйланишдан аввал Андролог кўрсин
#уйланишданаввал #эрекциясустлиги #порнография
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5685
Простатит
Чала сийиш
Сийдик томчилаши
CАВОЛ:
Assalomu allekum raxmatullohi barakatuh yaxshimisiz doktir
Qashqadaryo
25 yosh
Shарофiddin
Siyib bulgandan sung Yana qolganga uxshaydi kupincha tomchilab qolayabdi lekin xojatga uncha kup bormayman birkun 4.5 Marta sal achishganday buladi moyaklar narmalni tomirlar yuq olatni uzizda tomirlar bor turmagan paytda ham bor yaqinda uylanagndim 3 oycha buldi uylanishimdan 4 oy oldin lechiniya oluvdim 10 Kun Lazer Nuri ham oluvdim sal yaxshidek buldi Yana shunday buldi duxtirga boraman tabletka yozib berdi Yana yaxshidek buldi tuydan keyin yaxshi bulib 2 oy yurdim keyin ishga chiqb 15 Kun buldi jinsiy aloqa qilganim yuq birdan shunday buldi jinsiy aloqa paytida urug' tez tukiladi ayolim xomlafor bulgani yuq keyin
Keyin taxorat olib bulganimdan qatiq qistaydi suv tegishi bilan oldi orqani yuvmayaman yuvsan undanam tez qistaydi kirandan qul yuvsam ham ovozigami shunday buladi
Keyin ertalab eriksiya kuchili emas
Menim cha olatni uzidami kasallik yanayam bilmadim duxtir iltimos yordam Bering namozga juda qiynalyabman lekin hozircha oldizga borolmayman sharoitim bulgandan boroman
MoyaklardaHech narsa yuq faqat qizil tomirlar ushlab qarasa kurinadi mayda menimcha yaxshi turibdi terlash bor moyaklarda sal boshqacharoq qanaqadir galatiday buladi ogriq borday bazida ung tarafi igriydi moyaklar kattaligi yaxshi lekin olatda tomirlar bor ruchkani zapasidek kichkinroq qoraroq rangi tomirlar
Buni boshlanishi 2021 yil oktiyabir noyabir oylari sovuqda taxorat qilib har taxoratda yuvib shamollatgandim
Bir duxtirdan 10 Kun lecheniya faqat ukol Yana 1 oycha utib shu duxtirdan 5 Kun Yana lecheniya oldim umuman foydasi tegmadi keyin shu tuydan oldinroq keyingi duxtirdan ukol Lazer oldim feydasi bilmadi iltimos duxtir yordam bering
ЖАВОБ:
Простата бези шамоллаган. Простатит сурункали. Шу сабабли сийганда чала сийиш ҳисси ва сийдик томчилаши бор. Простата шамоллаши сабабли алоқада эрта бўшанасиз.
Сурункали простатит шаҳват ва жинсий қувватга ҳам таъсир қилган. Эрекция кучсизлашган
Простата шамоллаши натижасида иссиқ совуққа сезувчан бўлиб қолган. Қолмишига иммунитет кучсизлиги ёрдам берворган. Шуни учун сал совуқ тегса ҳам сийиш ҳисси пайдо бўлади
ТАВСИЯ:
Аввалги олинган даво курсига изоҳ беролмаймиз. Простатит давоси ўта мушкул. Энг керакли даво курси олганлигингизда ҳам даволаниш самарали бўлиши кафолатланмаган
Андролог даволасин
#сийдиктомчилаши #чаласийиш #простатит #эрекциясустлиги
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5683
Мояк яккалиги
Крипторxизм
САВОЛ:
Asalomu aleykum doktor man kanalizi koʻraman kuzatip boraman oʻzimam sizdan maslahat olganman kriptoxizim boʻlganman 11 yoshimda doktorla aperatsa qilishgan lekin topilmagan . 1 moyak Shunaqa boʻlishiyam mumkunmi i keyin Hudo Hohlasa farzandli boʻlaman bolamdayam shu narsa bolishi mumkunmi
ЖАВОБ:
Сабаби 2 та.
Крипторxизм бор. Операцияда кичик бўлганлиги сабаб кўринмай қолган бўлиши мумкин. Сизда мияк фақат 1таси ривожланган ҳолос. Сизда якка мояк бўлганлиги эҳтимоли каттароқ
ТАВСИЯ:
Якка мояк нормал фаолият қилса бемалол 2 та мояк ўрнини қоплай олади. Бемалол фарзанд кўриш мумкин. Мояк якка экани муаммо эмас.
#яккамояк #крипторхизм
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоб Гурухимиз
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Уйбоп даво ва муолажалар
Қизиқарли тиббий фактлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5681
Олат музлаши
Олат увушиши
Простата соки оқиши
САВОЛ:
Assalomualaykum
Fayzulla aka ishlaringiz zurmi
Savolim boridi olot boshi yaxtek muzdek bulib turadi har doim siyganda juda ham bildiradi va chot sohasi moyaklar kup terlab yuradi siyishda ham tomchilari oxirida va tiqilinchlar buladi oxirida prastata soki oqadi shunga javobingiz maslaxatingiz juda zarur juda kup urolog andirologlarga bordim lecheniya analizlar topshirdi davolandim foydasi bulmayabdi olot ichi moyaklar ichi kup qichiydi nima qilsam buladi😔
ЖАВОБ:
Сизда сийдик йўллари ва жинсий аъзолар шамоллаган. Жинсий аъзоларда димланиш бор. шамоллаш натижасида жинсий аъзоларда қон айланиши бузилган. Натижада жинсий аъзолар соҳаси муздек бўлиб туради. Простатит бор. Простата шамоллаши сийдик томчилаши, сийгандан кейин простата соки оқишига сабаб. Простатит ва инфекция сабабли оралиқ ва олат ичи ачишади, қичишади
ТАВСИЯ:
Кўп Докторларга бориб шифо топмаганингиз янгилик эмас. Простатит шунақа касаллик. Давоси осонмас. Сиздек касаллар афсуски минглаб эмас, анчааа кўпроқ
Простатитда реал шифо бўладиган давони ягона усули бу лимфотерапияли умумий + физиодаво олиш. Клиникамизда лимфотерапия бор. Даволаниб олинг. Ҳач қаерда бу даво усули йўқ
#олатувишиши #музлаши #терлаш #простаторея #сийдиктомчилаши #олатдачишиш #олатдақичишиш #лимфотерапия
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
БИРИНЧИ НИКОХ КЕЧАСИ
2-қисм
ҚОВУШИШ ПАЙТИДА ОҒРИҚ…
Аксари холларда биринчи бор никох кечасида қовушилганда оғриқ энг кучсиз даражада бўлади. Нима бўлганда хам биринчи қовушиш қандай ўтиши ва оғриқ бўлиш бўлмаслиги продюсеримиз куёвга боғлиқ. Авваламбор қовушишдан аввал олатни қинга осонроқ ва шикастламай кириши учун олатга намлантирувчи кремдан яхшилаб суриб олинади. Келин хаяжон ва хадиксираган холда бўлганлиги учун танаси хам зўриққан, таранглашган холда бўлади. Бу холатни куёв келинни қовушишга яхши тайёрлаш, кўнглига йўл топиш, розилигини олиш ва халим ширин муомаласи билан эришиши мумкин холос. Аёлда қўрқув, хадиксираш ва хаяжон йўқолсагина қин мушаклари бўшашади, бироз мойсимон суюқлик ажралиб чиқади. Бу қовушишниг осон ва имкон қадар оғриқсиз ўтишини таъминлайди. Агар акси бўлиб продюсер куёв келинни ролга тайёрлай олмаса олат кириши хам қийинлашади ва оғриқ хам кучли бўлади.
Оғриқ бўлишининг ёмон томони келажакда у келинда вагинизм, яъни қин мушакларини тортишиб қисқариб жинсий алоқа қилинишига тўсқинлик қилишидир. Биринчи қовушишдан ҳадиксираш ва оғриқ вагинизм сабабларидан бири деб кўрилади.
ҚОВУШИЛСАЮ, БОКИРАЛИК САҚЛАНИБ ҚОЛСА...
Ха тўғри эшитдингиз. Қовушилдию бокиралик, яъни иффат пардаси сақланиб қолди. Бунақаси хам бўлиб туради. Одатда қизлик пардаси қиндан 1.5-3 см ичкарида бўлади. Бу парда аслида шиллиқ қават бурмаси. Қовушганда қизлик парда йиртилади. Бу содио бўлмаса сабаби қизлик парданинг мутахкамлиги ва эластиклиги, яъни чўзилувчанлигида бўлиши мумкин. Қолаверса баъзи холларда парда йиртилсада оғриқ, ачишиш ва қон келмаслиги мумкин.
Никох кечасида иш битмаса ва маълум вақтдан кейин хам натижа бўлмаса, куёвда муаммо бўлмаса, гинеколог шахсий кўригига бориш керак бўлади.
Агар никох кечаси қовушилганда иффат пардаси бузилса харакат тўхтатилади. Бир неча кун алоқа қилиш мумкин эмас. Шунда жарохат битиб, кейинги алоқалар оғриқсиз ва асоратсиз бўлишига имкон яратилади.
БАЪЗИ (КЎНГИЛСИЗ) ХОЛАТЛАР ВА КАМЧИЛИКЛАР
Шундай хам бўладики қовушилгандан кейин иффат пардаси йиртилганда хам қон келмайди. Буни сабаби қонни оқиб чиқмай қинда қолиб кетиши. Бунинг эса сабаби қовушилиб бўлгандан кейин келин чўккалаб ўтирмаганлигида. Буни куёв эслатиши ва катталар уқтириши керак нарса эди. Натижада ёш кели куёв парда йиртилганидан бехабар қовушишга яна харакат қилишлари ёки нохуш кўнгилсиз хаёлларга боришлари ва тушунмовчилик юз бериши мумкин.
Табиий холда баъзан келин куёв қовуша олмайди. Айб сандаму ё манда !? Сабаб иккила ёшдалиги аниқ.
Куёв томонидан йўл қўйилган камчиликлар:
• Келинни кўнглини топиб, қовушишга етарлича тайёрлай олмаслик
• Табиий холда аёл таносил аъзолари анатомик тузилиши ва хусусиятларини билмаслик
• Мижоз сустлиги
• Олат бошчаси ортиқча сезувчанлиги сабаб тез эякуляция бўлиш
• Рухий ва жисмоний зўриқиш, сурункали стресс ва чарчоқ
Келинимизчи:
• Келинда ортиқча вахима ва хаяжон, безовталик бўлиши
• Келин қовушишга жисмонан ва рухан тайёр эмаслиги
• Турли сафсаталар сабабли биринчи никоҳ кечаси ва қовушиш ҳақида нотўғри фикр ва ортиқча қўрқув шаклланганлиги
Қолаверса, ибо хаё туфайли бўлсада қовушиш вақтида куёвга ортиқча қаршилик қилиш, келин оёқларини қисиб олиши, қовушиш оғриғидан чўчиш ёш эркакда шахвоний хирсни сўндиради. Танани у ёки бу томонга буриш хам қовушиш имконини бермайдиган омиллардан.
#уйланиш #оила #никох #никохкечаси
Абдулхаев Файзулло
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод
Tulane University, Нью Орлеан, АҚШ
National University Malaysia, Куала Лумпур, Малайзия
ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАР БОРМИ ?
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
БИРИНЧИ НИКОХ КЕЧАСИ
1-қисм
Никох ва никохланиш хаётда хар бир ёш йигит ва қиз бошида бор бахтли онлардан. Бу дамларда келин ва куёв кўнгли хаяжонда қалби олам олам орзу-хавасларга тўла бўлиши табиий. Никох бутун бир хаёт зархал сарлавхасининг бошланиши. Шу сабабли бу кунларда қилинган хар бир иш ёш келин куёв хотирасида сақланиб қолади ва қолаверса бу кундаги хар қандай сўз ва амал икки ёшнинг келгуси хаётида жуда хам катта роль ўйнайди. Демак бу зархал сахифалар кандай очилиши ва ёзилиш керак.
Шуларни эътиборга олиб биринчи никох кечасида қилинадиган амаллар хақида имкон етганича сухбат қилишга азми қарор қилдик.
Сатрларимизни диққат эътибор билан ўқиётган ёшу қарига икки оламнинг бир олам бахт саодати ва никох бахтини кўришни тилаб давом этамиз. Демак кетдик.
Келин нотаниш оилага келди. Келин минг хил хаёллар, хаяжон, хавотир аралаш хадиксираш ва ўнғайсиз холда ўзини хис қилади. Куёв боланинг келинга илиқ, очиқ чехра ва жилмайиш билан қилган муомаласи келиндаги рухий ноқулайлик, хавотир ва ноқулайликларни аритади. Қолаверса бу икки ёш орасида илиқлик ва мехр пайдо қилади. Шу сабабли куёв келининг олдига кираётганида шахсий гигиенасига амал қилиб, чиройли атирлар билан ифорланиб, келинга очиқ чехра, яхши кайфият, мулойимлик ва халимлик билан муомала қилиши керак бўлади.
Албатта ота она оқ фотихасини олиб бисмиллаҳни айтиб ўнг оёқ билан уйга қадам қўйиш керак.
БИРИНЧИ НИКОХ КЕЧАСИ ВА ЧИМИЛДИҚ. ЁШ КЕЛИН КУЁВГА ЭСЛАТМА
Ҳар бир ёш йигит ва қиз хаётида никох бахтини кўриш бор. Ёшларнинг илк қовушиши қадриятларимиз ва оадимиз бўйича чимилдиқда бўлади. Шу сабаб чимилдиқ эхтирос, хаяжон ва бир олам орзу-хавасларга тўла гўша. Чунки бу ерда хаёт бошланади ва келгуси хаётнинг тамал тоши қўйилади. Никох кечаси чиройли ўтиши, қовушиш осон ва силлиқ кечиши ва бўлғуси хаётга тамал тоши чиройли холда қўйилиши учун нималар қилиш қилиш ва нималарга ахамият бериш керак.
ОЙ КУНЛАР ТЎҒРИ КЕЛИБ ҚОЛСА ...
Никох кечаси ва тўй кунларидаги хаяжон ва ҳиссиётларни назорат қилиш, бўйсундириш осон эмаслиги табиий. Хар холда олдинда бутун бир хаёт бор. Қолаверса қанчадан қанча одамлар яқин узоқда хаётингнинг икир чикирларини микроскопда кўришга тайёр бўлиб туришибди. Хатто баъзилари қарз хавола қилиб бўлсада электрон микроскоп олишган. Демак, айнан шу микроскоп сотиб олганлар туфайли хам хаёт сахнангиз безакларга тўла бўлсин ва сахна ижросида хар қандай танқидчи икир чикир топа олмасин. Қарзга микроскоп сотиб олганлар эса афсус қилиб лабини тишлаб олсин.
Демак хаяжон ва хиссиётларни имкон қадар қўлга олишга харакат қиламиз, жиловлаймиз. Сабаби никох кечаси яхши ўтиши учун бу сув хаводек зарур. Қолаверса ортиқча хаяжон ва хиссиётлар тана ва бошда оғриқ, қўзғалиш сусайиши ёки бирдан хайз кўриб қолишга сабаб бўлиши мумкин
Агар биринчи никоҳ кечасида келин ҳайз холатида бўлса қовушиш мумкин эмас. Хатто оила қурмаган кўп ёш йигитлар хам буни билишади. Демак изохга хожат йўқ. Светофорда қизил ёндими хар қандай харакат тўхтатилади
#уйланиш #оила #никох #никохкечаси
Абдулхаев Файзулло
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод
Tulane University, Нью Орлеан, АҚШ
National University Malaysia, Куала Лумпур, Малайзия
ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАР БОРМИ ?
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
АЁЛЛАРДА ИНЗОЛ -
ЖИНСИЙ АЛОҚАДАН ҚОНИҚИШ БЕЛГИЛАРИ
Касбим сабабли қачонки тўй хашам ва тадбирларда ўтириб қолсам, аксари хаммаси доктор қабулига айланиб кетади. Бир куни бир катта йиғилишди ўтиргандик. Хамма камида 10-15 йил оилавий хаёт кечирган, бир нечадан фарзанди бор одамлар эди. Бир киши “аёлимни қондирганимни қандай билсам бўлади” деб сўради. Қошиқ вилкалар тириқ тириқ қилиши бирдан тўхтади. Билсам хонада пашша хам учиб юрган экан. Лекин негадир пашша учишдан тўхтамади. Холатни дархол тушундим.
Эркаклар яқинлик қилганларида эякуляция бўлиб уруғ отилиши эркакнинг оргазмидир. Аёлларда оргазм анча мураккаб жараён в унинг талаблари кўп. Эркак аёлини қондириши фақатгина жинсий алоқани “қуп қуруқ” соатлаб бўлиши эмас. Аёл оргазмида биринчидан аёлнинг эрига хурмати, мухаббати, кўнгли ётади. Ўртада илиқ муносабатлар борлиги хам ўта ахамиятли. Аёл эрига ишона оладиган, суяна оладиган бўлиши керак. Акс холда жинсий алоқа бўлади, лекин лаззат бўлмайди.
Лекин нима бўлганда хам аёлнинг қониқиши белгиларини билиб қўйсак ёмон бўлмайди. Аёл жинсий алоқа вақтида қониқишдан олдин фаол харакат қилади, инграб ох вох қилади. Агар хамма шароитлар мос келиб аёл рохати чўққига чиқиб оргазмни бошидан кечирса давом этаётган жинсий алоқага аёл қизиқиши йўқолади, худди бирданига бефарқ бўлиб қолади. Аёл юраги тез ураётган булса бирдан янада тезлашиб кейин юрак уриши анча секинлашади. Нафас олиши аввал тез тез бўлгн бўлса нафас хам бир маромга келиб қолади. Оргазм дақиқаларида аёл қини тўлқинсимон қисқариб эркак олатини қаттиқ қисади. Эркак хам бунда қаттиқ лаззат олади ва кўпинча эркак лаззат кучидан эякуляция қилиб юбориши мумкин.
#оргазм #инзол
Абдулхаев Файзулло
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод
Tulane University, Нью Орлеан, АҚШ
National University Malaysia, Куала Лумпур, Малайзия
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5772
Келин куёв
Жинсий хаёт
Жинсий ҳаёт икир чикирлари
САВОЛ:
Ассалому алайкум Файзулло Турсунович. Тўйдан кейин келин ва куёв қандай қўшилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Яъни тартиби, усули, вақти ва шу кабилар. Негаки иккови хам жинсий хаётдан хабари йўқ бўлади. Устига устак улар 1-чи кечаларни эсда қоларли ўтказиши керак. Бу борада қандай тиббий, хаётий маслахатлар бера оласиз. Бу албатта ёшлар учун фойдали албатта. Жавоб учун рахмат
ЖАВОБ:
Савол хам ўринли хам долзарб.
Уйланиш, оила, жинсий ҳаёт ҳақида тўгри билим бўлиши ҳамма учун сув ҳаводек зарур.
Янги турмуш қурганларга оилавий хаёт силлиқ, ширин ва мароқли ўтиши учун оилавий хаёт олдидан ва бошланганда бир қатор маълумтлардан бохабар бўлиб қолиш сув ва хаводек зарур.
Улар масалан:
1. Биринчи никох кечаси
2. Жинсий алоқа нормаси
3. Аёлларда лаззатлагиш - инзол белгилари
Биринчи никох кечаси қандай ўтиши икки ёшнинг келажакдаги хаётини белгилаб берадиган жиддий сабаблардан. Шу сабабли биринчи никох кечаси яхши, силлиқ ва эсда қоларли холда ўтиши шарт.
Биринчи никох кечаси: Ёш келин куёвга эслатма
Биринчи никох кечаси: Қовушилсаю бокиралик сақланиб қолса
Биринчи никох кечаси: Янгалар
Баъзан эмас, тез тез учраб турадиган ҳолат борки, йиллаб оилавий хаёт кечирган эркаклар хам жинсий алоқа нормаси борми, бўлса у қандай ва қанақалиги хақида умуман оддий тушунчаларга хам эга бўлмайдилар. Жинсий алоқа нормасини ҳамма билиши шарт.
Жинсий алоқа нормаси билан танишинг
Аёли билан қовушиш вақтида эркак учун билиш зарур бўлган бир неча ҳолатлар бор. Бундай холатлардан бири аёлларда жинсий алоқада инзол яъни оргазм бўлиши белгиси қандайлиги. Буни билмай туриб оилавий хаёт ширин ва бахтли ўтиши ўта қийин бўлади. Эр хотин муомалалари ва муносабатлари хам яхши бўлмаслиги турган гап.
Аёлларда инзол қандай бўлади. Танишиб олинг
Жинсий алоқа эр ҳотинни баҳтли қилади. Эр ҳотинни жисмонан ва қалбан яқинлаштиради. Эр ҳотин орасида унча мунча синовларга чидайдиган меҳр оқибатли богланиш пайдо бўлади. Жинсий алоқа нафақат лаззатли. Жинсий алоқа фойдали ҳам
Соглом ва фойдали жинсий алоқа қанақа бўлиши керак
Оилавий хаёт икир чикирлари кўп. Аёлларда инзол бўлиш ҳақида аёллар тилидан эшитинг
Оилавий хаётда билиш керак бўлган ҳолатлар жуда кўп. Жинсий ҳаёт икир чикирлари хақида бир қатор янги мақолалар тайёрлаяпмиз. Насиб қилса иншааллох тез кунларда мақолалар телеграм каналимиз юзини кўради.
#уйланиш #оила #никох #никохкечаси #уйланишданаввал #янгикуёв #бокиралик #бўлажакоталарга #оилавийхаёт #жинсийхаёт #қовушиш #оргазм #инзол #оргазмйўқлиги #оргазмик_дисфункция #алоқанормаси #жинсийалоқафойдаси #қовушишда_поза #қовушишдансўнг_нохушлик #аёллартилидан #вагинизм
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
5770
Эхтилом
САВОЛ:
Ёшим 30. Уйланмаганман. Муаммоим шу кунларда кечаси кўп бўшаниб қолаяпман. Хафтада 2-3марта. Бу нормадами ? Яна простатам тез-тез санчиб туради. Худди найза санчгандек. Қисқа аммо оғриқли. Баъзида ўта кучли оғриқ бўлади. Бу нимадан ?
ЖАВОБ:
Уйқуда бўшаниш, яъни эхтилом бўлиш нормал ҳолат
Эхтилом бўлишингиз энг асосий сабаби уйланмаганлигингиз.
Шу кунларда балки калорияли ва гўштга бойроқ овқатлар истеъмол қилаётгандирсиз. Қолаверса шахватни қўзғатадиган расм ёки видеоларга “кўзингиз қирри” тушиб қолаётгандир.
Хулласи айтганимиздек эхтилом бўлиш норма. Хафтада 2-3 бор бўлиши холатга қараб ёки касаллик ёки нормал бўлиши мумкин.
Простата санчиши албатта шамоллаш белгиси. Хеч йўқ простата безида димланиш бўлса керак.
ТАВСИЯ:
Салохият ва имконият етиши билан уйланиш керак. Кеч уйланишнинг умумий ва эркаклик саломатлигига зарари кўп. Ҳамма нарсани ўз вақтида бўлиши маъқул. Мевани ҳам пишганда узиладику. Ўтиб кетса айниб қолади
#эхтилом
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
5768
Алоқадан кейин оғриқ
Эрта бўшаниш
САВОЛ:
Ёшим 23.
Бўйим 172см
Вазним 72 кг
1 йилча бўлди жинсий алоқа жуда қисқа бўляпти, 1 дақиқага бормаяпти. Жинсий алоқадан кейин оғриқ пайдо бўлади.
ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 24.3. Вазнингиз сиз учун норманинг юқори чегарасига яқинлашибди. Имкон қадар шу вазни сақланг. 1 кг вазн олманг
Алоқа вақти қисқарганлиги ва уруг тўкилиши тезлашганлиги, алоқадан кейин оғриқ борлиги сийдик йўллари ва жинсий аъзолари шамоллашидан. Жинсий инфекция борлиги эҳтимол. Шамоллаш ва инфекция асорати сифатида алоқа тез тугалланиб ууг тўкилиши тезлашган
ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин. Эрта бўшаниш сабабларини аниқлаб олинг. Даволанинг
#барвақтэякуляция #алоқаданкейиноғриқ #алоқаданкейиначишиш
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||
Простатит олдини олиш - профилактикаси
Простатит олдини олиш керакми !!
Арзимаган сай ҳаракатлар билан ўта ноҳуш бўлган простатитни олдини олиш, келиб чиқишини анча узоққа суриш ёки сурункали простатит тинчланган даврини узайтиришга эришиш мумкин.
1. Жинсий аъзлар гигиенасига амал қилинг. Нафақат жинсий тизим, умумий гиигена ҳам фойдали
2. Ўтириб ишлаш. Кўп ўтирманг. Креслода ортиқча ўтириб қолдингизми. Ўрнингиздан туриб юринг
3. Узоқ вақт велосипед минишдан ҳам сақланинг
4. Жисмоний юклама
Ҳафта ва кун давомида жисмоний машгулотлар учун вақт ажратинг. Сайр қилиш, тренажёр зали, кардио – ҳаммаси яҳши
5. Сув ичинг
6. Кўпроқ мева сабзавотлардан истеъмол қилинг
7. Ич қотишидан сақланинг
8. Геморрой бўлса вақтида даволатинг
9. Юмшоқ таом
Ўта ўткир аччиқ таом, қалампир, чили сурункали простатит белгиларини кучайтириб юбориши мумкин
10. Кофеин истеъмолини камайтиринг
11. Алкогол истеъмолини чекланг
12. Ўз идеал вазнингизни сақланг
13. Стреслардан сақланинг
14. Бегоналар билан алоқа қилганда резина қўлланг
15. Ич қотишидан сақланинг
16. Вақтида уйланинг
17. Вақтида уйланиш
18. Оилавий ҳаёт мунтазам давом этсин
Кўриб турибсизки тавсиялар содда ва тушунарли
#простатит #простатитхавфгурухи #простатитқилувчи
Сиз учун каналларимиз ишлаб турибди. Манфаатли маълумотларга эга бўлинг
Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat
Инстаграм:
instagram.com/Urolog_androlog_uz
Фейсбук:
facebook.com/UrologAndrologUz
Твиттер
twitter.com/Androlog_Urolog
Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
t.me/mening_urologim/333
Соғлом овқатланиш
Соғлом овқатланиш соғлом турмуш тарзининг бир қисми. Соғлом овқатланишни умумий саломатлигимиздаги ахамияти ва роли беқиёсдир. Соғлом овқатланиш учун нималар қилиш мумкинлиги хақида қисқача тўхталамиз. Имкон қадар соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш хақида маълумот беришга харакат қиламиз.
Демак аввал Соғлом овқатланиш 12 қоидаси:
1. Асосан хайвон эмас балки ўсимлик махсулоти бўлган озиқ-овқат махсулотлари истеъмол қилинг
2. Кунига бир неча марта нон, дон махсулотлари, макарон махсулотлари, гуруч ёки картошка истеъмиол қилинг
3. Хар куни бир неча махал турли туман мева ва сабзавотларни имкон қадар янги холида истеъмол қилинг. Махсулотлар имкон қадар махаллий бўлгани маъқул. Кундалик рационда мева ва сабзавот миқдори 600 гр бўлсин. Уни бир неча порцияларда кун давомида истеъмол қилинг
4. Тана вазнини тавсия қилинган меёрда бўлишига кундалик мўътадил жисмоний мехнат, жисмоний харакатлар қилиш орқали эришинг. Тана вазни индекси 20-25 бўлсин. Индекс 20дан паст бўлса озғинлик, 25 дан баланд бўлса семизлик бўлади.
5. Кунлик ёғ истеъмолини назорат қилинг. Ёғ миқдори кунлик овқат орқали оладиган калориянгизни 30% дан ортиқ бўлмасин. Рационингиздаги тўйинган мойларнинг кўп қисмини тўйинмаган мойлар (масалан ўсимлик мойи) билан алмаштиринг
6. Ёғли гўшт ва гўшт махсулотларини ловия, боб, маржамак (чечевица), балиқ, товуқ гўшти ёки ёғсиз гўшт билан алмаштиринг
7. Туз ва мой миқдори паст бўлган сут ва сут махсулотлари истеъмол қилинг (қатиқ, простокваша, йогурт ва пишлоқ)
8. Истеъмол учун таркибида қанд миқдори кам бўлган махсулотларни танланг. Ширинлик ва ширинлаштирилган ичимликлар истеъмолини чекланг.
9. Истеъмол учун таркибида туз миқдори кам бўлган махсулот танланг. Кунлик рационингиздаги умумий туз миқдори 5гр дан ортиқ бўлмасин. Чой қошиқдан бироз камроқ миқдордаги туз 5гр бўлади. Бу туз миқдорига нон, овқат, консерва махсулотлари, дудланган ва пиширилган таомлардаги туз хам киради
10. Алкоголь истеъмол қилманг
11. Овқатни хавфсиз ва гигиеник усулда тайёрланг. Қўшиладиган ёғ миқдорини овқатни буғлаб, қайнатиб пишириш, димлаш ва микротўлқинли печда пишириш орқали камайтирилади.
12. Чақалоқларни фақат кўкрак сути билан 6 ой, ёки хеч йўқ 4 ой боқинг. 4 ёки 6 ой ичида кўкрак сутидан бошқа хеч қандай махсулот ва сув, суюқлик берманг. Бола 6 ойга етганда аста секин қўшимча овқат беришни бошланг
#соғломовқатланиш
Яқинларингизга хам улашинг
Канали мизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat
Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
Рамазон ва кечиримлилик
Рамазонда кўпчилигимиз айбларимизни ювдик. Кечиримлар сўрадик. Кимлардир ношудлигига борибми ёки илмсизлиги ё вақти йўқлигиданми тайёр кечирим аудио ё матнларни жўнатишди. Кечирим сўранг. Кечирилишга эришинг. Орқасини уқалаб бўлсада.
Кечиримни қандай сўрарлар.
Кечиримни мана бундай сўрарлар.
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
Ассалому алайкум,
Қадри баланд кўнгли пок мухлисларимиз. Барчангиз ва оила ахлингизга Ийд Рамазон айёми муборак !!!!
Дунёдаги барча эзгуликлар, бахт, иқбол, икки дунё бахт саодати, фарзандлар камолини кўриш насиб қилсин
Сўраганнингизни энг сарасига зиёдаси билан эришинг. Кимгадир омад, кимгадир қомат. Уйингиз нурли, чўнтагиз тўла пулли бўлсин! Баҳтнинг ўзида, дастурхонини зўрида ўтиришни доимо насиб қилсин!
Аллохим Сиз ва Оилангизни Ўз панохида асрасин. Доимо Ҳаммага керак, идирилган, сўралганлардан бўлинг! Умрингиз мазмунли, барокатли, хотиржам бўлсин! Аллох розилиини топган, Ўзи севган бандаларидан қилсин! Бутун олам яҳшиликлари Сиз ва Яқинларингизга бўлсин!
Айёмни ахли оилангиз билан мазмунли ва қизиқари ўтказиш насиб қилсин !!!
Сизнинг Урологингиз & Ко
Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
5688
Эрекция йўқолиши
Шаҳват сустлиги
САВОЛ:
Assalom aleekum.
yoshim 24
vaznim 64 kg
Boyim - 180 sm.
Savolim shuki 15-yoshimdan onanizm qilganman 22-yoshlargacha. Hozir yomon o'zgarishlar bolyapti menda. O'latimdan bazida suv kelyapti. Qizlarga kozim tushgandayam, ataylab qaraganimdayam uyg'onish yoq, daje ichimdayam hech qanaqa qiziqish yoq. Oldin uylangim kelib ozimni bosishim qiyin bolardi. Soviganimcha ancha vaqt o'tardi. Ochiq kiyingan qizlarga kozim tushsa osha kuni tamom kecchgacha yonib yurardim hozir esa ummuman bunaqa holat kuzatilmaydi anchadan beri. Deyarli hech narsani his qilmayman. Ertalab ummuman ereksiya bomayapti 2-3-yildan beri. hullas erkak kishida uchrashi mumkin bogan eng yomon ahvoldaman. Davolash yo'li bormi, Davolansam o'tib ketadimi. Huddi avvalgiday asl holatga qaytarishni davo usuli bormi? Stressga tushib qolyapman bazida chunki do'xtir qabuliga borib bu gaplarni aytish osomas.
ЖАВОБ:
Организмда қандайдир ўзгаришлар бўлган. Гормонал фон бузилгандир. Узоқ вақт стресс ва руҳий зўриқиш ўтказгандирсиз.
Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар димланиши ва шамоллаши роли йўқмас
ТАВСИЯ:
Даволаса бўлади. Андролог кўрсин.
#шахватсустлиги #эрекциясустлиги #жинсийзаифлик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоблар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5686
Уретрит
Ҳомиладорлик
САВОЛ:
Assalomu aleykum.
Мен уретрит холатида даволандим . Лекин заиф пайтида номига ачишган пайтида шифо топаётган пайтимда. Айолим билан якинлик килдим ва фарзанд болди.
Энди бола носоглом боладими бошим к,отти .
Илтимос малумот берин
ЖАВОБ:
Уретрит сизни диагнозингизми ёки Докторингизникими
Уретрит асосан жинсий инфекция сабабли келиб чиқади. Жинсий инфекция сабаб бўлгн бўлса алоқада инфекция аёлингизга ўтган ё ўтмаган бўлиши мумкин. Ўтган бўлиши эҳтимоли каттароқ
Жинсий инфекция ҳомиладорлик даврида қўзиб қолса ҳомилага зарар қилиш мумкин. Буни эҳтимоллиги катта. Аммо албатта зарар қилади деган кафолат эмас
ТАВСИЯ:
Аёлингиз Гинеколог назоратида бўлсин
#уретрит #жинсийинфекция #хомиладорлик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5684
Простатит
Рухий асорати
Уйқусизлик
САВОЛ:
Ассалому алекум тунда уйку бор лекин ухлайолмаяпман, юрагим бехаловат булиб ухлаш жуда кийин.
Юракни ЭКГ килганда яхши сиз, деяпти, бу урологик холат деяпти
Нима килиш керак
Олдиндан рахмат
ЖАВОБ:
Простатит рухий асорат беради. Простатит рухий асоратида эркак уйқуга тўла, аммо ухлаб қололмайди. Ухлаган тақдирда хам ухламагандек ётади. Арзимаган шовқинларни эшитиб, билиб ётади. Эрталаб турганда хордиқ олиб туриш ўрнига толиқиб, чарчаб уйгонади. Кун давомида уйқусираб юради. Кейинги кеча кўпроқ чарчаб яхшироқ ухлайман деб ўйлайди. Аммо чарчоқ ва уйқу келиб туришига қарамай ухлаб қололмайди. Ухлаганида ҳам уйқу ўта сифатсиз ва юзаки бўлади. Буни мушук уйқуси дейилади
Простатит рухий асорати юракда бехаловатлик пайдо қилади. Хулласи простата оралиқ сохасида жойлашган бўлса ҳам юрак, рухият, асаб, мия, қон босим ва бошқаларга таъсир қилади
Шуниси билан ҳам простатит анча “расво” касаллик.
Шу сабабли ҳам простата эркакни ҳақиқий юраги
ТАВСИЯ:
Простатани яҳшилаб даволаб оласиз. Простатитни фойда берадиан ягона даво усули бор. У умумий + физиодаво курси олиш
#простатит #рухийасорат #лимфотерапия #уйқусизлик
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5682
Моякда шиш
САВОЛ:
Ассаламу алайкум
Менда моякни биттасида озрок шиш бор шуни Нима килса булади
Кейин кунига озрок каталашиб боряпти шунга маслахатиз керак
ЖАВОБ:
Моякда шиш сабаби мояк шамоллаши – орхит, орхоэпидидимит, томирлари кенгайиши – варикоцеле ёки моякда сув йигилиши – мояк истисқоси ёки киста
Агар шамоллаш бўлса ёргоқда қизариш, моякда яна огриқ бўлииш керак. Кўпинча шамоллаши огриқ ва қизариш билан кечади
Сув йигилаётган бўлса одатда огриқ бермайди. Огриқ бўлиши ҳам мумкин. Варикоцеледа одатда огриқ бўлади, айниқса кучанганда ёки жисмоний огир иш қилганда
ТАВСИЯ:
Андролог кўриши керак бўлган ҳолат. Камида ёргоқ аъзоларини допплер қилиш керак
#моякшиши #орхит #эпидидимит #киста #моякистисқоси #варикоцеле
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||
5680
Олатда ачишиш
Суюқлик оқиши
САВОЛ:
Jinsiy azomda ozgina achishish, suyuqlik ozgina ajralish, savuq kunlarda kuchada kuproq yursam ozgina uchlarida ogriq, bashqa paytlari umuman ogriq yug
Shunga nima muolaja qilsam buladi sizni tavsiya berishdi online ham yozsangiz konsiltatsiya beradi yaxshi urolog deyishdi iloji bulsa maslahat bersangiz
Oldindan raxmat
ЖАВОБ:
Сийдик йўллари ва жинсий аъзоларни сурункали шамоллаши бор. Совуқда кўчада узоқроқ юрганда тана совуқ қотиши сабабли шамоллаш, айниқса эркак жинсий аъзоларидаги шамоллаш қўзиб қолади. Натижада учида огриқ пайдо бўлади. Озгина суюқлик ажралиб қолиши мумкин
Бу муаммо сабаби жинсий инфекция бўлиши ҳам мумкин. Совуқда инфекция тез тез қўзиб қолади. У ҳам шундай безовталик беради
ТАВСИЯ:
2та муаммо бор. Иммунитет кучсизроқ. Сурункали шамоллаш
Простатани текширтириб олинг. Даволанинг. Имунитетни кучайтириш керак. Шамоллаш камроқ қўзийди. Ҳаммаси яҳшиланиб кетади.
#простатит #жинсийинфекция #олатдачишиш #олатдаоғриқ
Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||