mening_urologim2 | Unsorted

Telegram-канал mening_urologim2 - Urolog_Androlog_Seksopatolog

2005

Urolog, Androlog va Seksopatolog maslahati Урология, Андрология ва Сексопатология бўйича қизиқарли савол жавоблар Савол ва таклифлар учун: @Urolog_Androlog_Seksopatolog +998 91 345 0680 Савол бериш шакли t.me/mening_urologim/333

Subscribe to a channel

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Простата безига инфекция тушиш йўллари:
Қон орқали
- умумий инфекцион касалликлар, организмдаги ўчоқлар – сурункали тонзиллит, ангина, гайморит, бронхит, кариес тишлар, хазм тизими касалликлари кабилар
Лимфа орқали - қўшни аъзолардаги касалликларда: проктит, геморрой, орқа пешоб ёрилиши, цистит, везикулит, орхоэпидидимит кабилар. Тўғри ичак ва простата безининг лимфа ва қон томир тизими умумийлиги касаллик жараёнлари ва инфекцияларни бу аъзоларда ўзаро таъсир қилишига асос яратади
Турли йўл – оқимлар орқали (каналикуляр) - бу йўл билан касалланиш простатит 90%га сабабчи. Бактерия 3 йўл орқали ўтади:
— сийдик орқали юқорига қараб: сурункали уретритларда
— пастга қараб: буйрак йирингли яллиғланишларида
— каналикуляр юқорига қараб - эпидидимит, фуникулит, деферентит кабиларда

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Простата нерв тизими

Простата бези қон айланиши паст. Аммо нерв тизимимас. Простата бези нерв таъминоти кучли, яхши тармоқланган. Шу сабабли хам простата шамоллашида оғриқ беради. Сезги, симпатик ва парасимпатик нерв толалари Простата безига чарости нерв тутамларидан келади. Простата юзаси нерв толалари ва тугунлари билан қопланган. Улар симпатик нерв тутамларини думғаза қисмига қараб йўналади. Парасимпатик нерв толалари умуртқанинг думғаза қисмидан бошланади. Простата бези яна буйрак, аорта, чарви нерв тутамларидан хам нерв таъминоти олади. Шу сабабли хам простата касалликларида безовталиклар турли туман кўринишда намоён бўлади. Шу сабабли хам простатит рухий асоратлар, турли рухий невротик асоратлар беради. Шу сабабли хам даво курси доим бевосита бўлавермайди, яъни фақат простатитгагина қаратилавермайди. Шу сабабли хам даво турлари кўп. Шу сабабли хам даво курсидан кейин хам безовталилклар сақланиб қолиши мумкин
#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Др. Файзулло Абдулхаев

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Простата томир тизими
Простата томирлар тизими хам ўзига хос. Простата артериоалалари без тўқимасида эмас, ацинуслар орасидаги бириктирувчи тўқимали пардаларда тугайди. Шу сабабли простата безининг хар қандай яллиғланиш сабабли катталашиши артериолаларни эзиб қўяди ва қон айланиши бузилади. Шу сабабли яллиғланишга қарши ягона дори – монотерапия билан даволаш самарасиз. Шу сабабли хам Простата безида қон айланишини яхшиловчи физиотерапевтик муолажалар эхтиёжи туғилади.

Простата бези веноз тизими
Простата бези ва тос веналари орасида кўплаб уланиш – анастомозлар мавжуд. Тос вена томирлари эркакнинг шахвоний барометри хисобланади. Шахвоний қўзғалиш тос вена томирларида димланиш келтириб чиқаради. Томирлар уланмалари орқали димланиш простатага тарқалади. Димланган простата безида димланишли простатит келиб чиқади. Агар простата безида фаол бактериялар бўлса инфекцион простатит ривожланади

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Тузилиш ўзига хослиги

Простатит ёки простатопатиялар келиб чиқишида простата безини ўзига хос тузилиши мойиллик келтириб чиқаради:

Простата тузилиши
Простата тузилиш бирлиги бўлган ацинуслар тузилиши ўта мураккаб. Улар ўта буралган, криптасимон тузилган. Простата олиб чиқувчи йўллари шиллиқ қаватдан иборатки, улар букилма ва чуқурча, чўнтакчалар, букламалар хосил қилади. Оқим йўллари деворида мушаклар йўқ. Шу сабабли простата секрети чиқиб кетиши табиатан мушкул ва асосан оргазм ва эякуляция билан боғлиқ. Натижада простата безидан секрет оқиб кетиши қийинлашган ва фақат эякуляция вақтида сийдик йўли орқа қисми, қорин пастки қисми, оралиқ мушаклари бир вақтда қисқарганда чиқиб кета олади холос. Простата ацинуслари чала бўшаниши простата секрети димланиб, тўхтаб қолади. Бу яллиғланишга мойиллик дегани

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Простата-тўқима тўсиғи

Простата безида текшириб, танлаб ўтказиш хусусиятига эга бўлган селектив гемато-эпителиал, яъни қон-тўқима пардаси тўсиғи бор. Улар ультра-тузилма механизмга эга бўлиб, хужайралараро бирикмалар хосил қилади. Простата безида найсимон (тубуляр) базал мембрананинг базал хужайралари орасида ягона парда бўлиб жойлашган. Яллиғланиш вақтида простата бези пардаси лейкоцитлар билан диффузияланган холда бўлсада, яллиғланиш хужайраларининг простата оқимлари ва эпителий ичига кириб бориши чегараланган. Простата оқимларига томирлар ва простата бези пардаси орқали нофаол яъни инерт молекулаларни кириб бориши танланган холда бостириб турилади. Бу қон-простата тўсиғи фаолияти сабабли. Қон-простата тўсиғи простата оқим ва бўшлиқларига яллиғланиш хужайраларини ўтказмаганлиги туфайли простата соки текширилганда яллиғланиш хужайралари доим хам топилавермаслиги ёки кам миқдорда топилиши мумкин

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Лимфотерапия

Простатит - простата яллиғланиши. Простатит эркак айни самарали фаолият кўрсатадиган 20-45 ёшида кузатилади. Простатит бўлган эркак ўзидан ортмай қолади. Иш самарадорлиги тушиб кетади. Бу ўзи, оиласи ва мамлакат учун иқтисодий зарар.

Простатит давоси нозик жихатлари, ўзига хосликлари ва нюанслари кўп. Улар простатит давоси самарали бўлишида тўсиқ. Шу сабабли хам простатит тез тез хуруж қилади, асоратлар беради. Шу сабабли самарали даво лимфотерапия талаб қилади. Бу хақида кўп гапирганмиз. Простатит давосидаги ўзига хослик, нозиклик ва нюанслар айнан нималар эканлиги хақида тўхталмаганмиз. Бугунги сухбатимиз айнан шу нюанслар хақида.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5786
Моякда огриқ
Мояк шамоллаши

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Узр борини очиқ айтаман. Чап моякда 2 кундан бери оғриқ бор. Бу оғриқ тепага қараб беряпти. Яъни қувиғим ва оёғим ўртасидан тепага. Биринчи кунда белимни чап томонигача берди. Кейинги кунлари эса бу оғриқ йўқолди. фақат ҳозир моякни ўзида бор оғриқ. Шунга қандай маслаҳат берасиз.

Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат.

ЖАВОБ:
Мояк ёки мояк ортиги шамоллаган бўлиши мумкин. Эҳтимоли катта. Мояк томирлари кенгайган бўлиши мумкин. Эҳтимоли пастроқ.

Иккала ҳолат бир вақтни ўзида бўлаётган бўлиши мумкин

Бошқа баъзи бир сабабчилари ҳам бор. Ҳамма фаразларни гапиришдан маъно йўқ

Энг жиддий ҳолат мояк шамоллаши. Бефарзандлик асорати бериши мумкин. Мояк шамоллаши кучайиб кетса моякни операция қилишгача етиб бориши мумкин

ТАВСИЯ:
УЗИ допплер текшируви керак. Реал ҳулоса фақат Андролог кўригида

#моякоғриши #орхит #эпидидимит

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5785
Эрталабки эрекция

САВОЛ:
Ассалом алайкум яхшимисиз

Йошим 22 да
Тана вазн: 67
Буй:185

ерталабки ерекция нормал дейилган туғрими? Масалан абедда бир ухлаб турганимда хам ерекция булади малум вақт. Бу холат бирон бир касаллик белгисими?
Лекн дустларимда ундай ерталабки ерекциялар булмай қолган емиш!
Лекн шу йошимгача қизларга аралашмаганман, бормаганман хам.
Шу саволга жавоб тополмияпман
Жавоб учун олдиндан рахмат

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 19.8. Вазнингиз нормал

Йўқ. Эрталабки эрекция нормал эмас.
Эрталабки эрекция зарур ва шарт. Эрталабки эрекция йўқолиб бораяптими ёки йўқми, демак тез ёрдам кераклигидан нишона бу. Аллоҳ Буюк Зот. Эркак уйидаёқ ўз ҳолатини диагностика қилиб олади. Ва Эркак Доктори кўриши кераклигини тушуниб олади

Сизда эрталабки ва умуман эрекция яҳши эканлиги сиз қизлар билан бемазагарчилик қилмаганингизда

Дўстларингизда эрталабки ва умуман эрекция яҳши эмаслиги ёки йўқлиги уларз қизлар билан бемазагарчилик қилганида

ТАВСИЯ:
Ҳаётингизда зарарли одатлар қанча кам бўлса эркаклик саломатлигингиз шунча зўр бўлаверади. Шу ҳолда давом этинг

#эрталабкиэрекция #эрекция #эрекциясустлиги

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5783
Қўзгалиш сустлиги
Онанизм
Простатит

САВОЛ:
salom alaykum aka yaxshimisiz yoshim 28 buydoqman kup masturbassa qiganman oldinlari aloqa zur edi shu yil qishdan beri xoziram siysam achishadi tomchilap siymiman faqat siyip bulip achishish bor aloqa qilaman dip borsam aspopim orqaga tortip turmay qolopdi boshqa payt turadi lekin aloqa payt ichiga kirip ketadi qishga kurunudim duxtirga ozgina prastataga shish bor diyudi qanaqa qilip dovolasa buladi aspopip kerayli payt turmay qolopdi uzoq vaxt aloqa bumadi shungami

boshqa payt turadi aynan birga bulish choxida shunaqa buldi bugun 8 oy faqat 5 ga bir qilip jinsi aloqa qimudim qishga bir kerayli ishdi qilaman disam turmudi bugunxam shunaqa buldi duxtir yordam bering uydagila uylantiraman diyopdi farxona uzoq toshkentga busaydiz borip davolanardim uzizga

ЖАВОБ:
Онанизм эркакда простатит қилувчи ва эркак шаҳватини кучсизлаштирувчи зарали одатлардан.

Узоқ вақт онанизм қилиб келганлигингизга ўзингиз айтганингиздек шаҳватингизни кучсизлаштириб, жинсий қувватни пасайтирган. Закарда қўзгалиш таранглиги пасайган

Простата бекорга шишмаган. Простата шамоллаган. Простатит бўлишингизда онанизмни катта роли бор

ТАВСИЯ:
Даволанишга эҳтиёж бор ҳолат. Қолаверса уйланиш арафасида экансиз. Албатта бизга келиб даволанишиниз шарт эмас. Аммо бизни клиникада бошқа клиникаларда йўқ даво усуллари бор. Гап масофада эмас. Гап даво курси олиб саломатлигингиз ва простата шамоллаши қандай ўзгаришида ҳолос

Ҳоҳиш сизники. Ҳулоса аниқ. Даволаниш керак. Қаерда бўлсада. Андролог кўрсин

#онанизм #простатит #эрекциясустлиги

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5781
Тунги сийдик тутолмаслик
Тунги энурез
Неврологик бузилиш
Нейро-Урология

САВОЛ:
Doktor kechasi siyib qo‘yishim soat 1-2 larda kuzatiladi. Menda uyqu juda kuchli o‘zim bilmayman miyam buyruq bermaydi, uhlaganda ko‘p alahsirayman har hil tushlar ko‘raman. Masalan tushimda hojatga borgan bo‘laman keyin afsuski tushim bo‘p chiqadi sabablari shu maslahatiz zarur

ЖАВОБ:
Тунда сийиб қўйиш сизда катта эҳтимоллик билан уйқу қаттиқлиги ва бироз руҳият билан боғлиқ экан. Сийдик тутилиши руҳияти нозик, руҳияти ва асаб тизимида бироз муаммолари борларда кўпроқ кузатилади. Масалан, сийдик тутолмаслик энг кўпроқ ўзи якка қола олмайдиган, қоронгуликдан қўрқадиган, тенгдошлари билан унчалик келишиб кета олмайдиган, ўзига ишончи йўқроқ болаларда кузатилади. Туш кўп кўришингиз руҳиятингизга бевосита алоқадор бўлиши керак

Сийиш тизимида неврологик бузилишлар бўлганида ҳам ҳудди шундай ҳолат бўлади

ТАВСИЯ:
Ўрнингиз ҳўл бўлиб қоладиган соатни билар экансиз. Айнан шу соатларда будилник билан уйғониб ҳожатга бориш керак. Шунда 1 ойча вақт ичида ҳолат сезиларли ўзгариши керак. Синаб кўринг

Бу усул сизга фойда беришига аслида ишонолмайман. Чунки бу ҳолат ёш болаларга тааллуқли. Ҳулласи синаб кўринг. Самара бермаса сийдик тутолмасликда неврологик бузилишларни тушунадиган Нейро Урологияни тушунадиган, тажрибаси бор Урологда даволанасиз

Бизда сийдик тутолмаслик бўйича даво самарамиз ўта яҳши. Бизни клиникамизда сийдик тутолмасликдаги даво самараси статистикаси МДҲ давлатларида йўқ. ЎЗБни қўяверинг

Лозим топсангиз клиникамизда даволаниб кетаверасиз

#сийдиктутолмаслик #тунгисийдиктутаолмаслик #энурез #нейроурология #неврологикбузилиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5779
Сийдик томчилаши
Сийгандан кейин оқиш уюқлик

САВОЛ:
Ёшим 34. 4 кундан бери сийдикдан кейин оқ нарса келаяпти. У шамоллашми ёки касалликми ? Нима қилсам тузалади, қандай дори ичиш керак ? Сийдик хам томчилап тушаяпти

ЖАВОБ:
Сийгандан кейин оқаётган оқиш суюқлик простата секрети бўлиши керак. Уйланмагандирсиз. Уйланган бўлсангиз сафарда доимий жинсий хаёт кечирмаётган бўлишингиз керак. Сизда сийдик йўллари ва жинсий аъзолар шамоллаган ёки инфекцияси қўзғалиб қолган бўлиши эҳтимоли йўқмас. Простата бези шалвираб қолган. Простата бези димланганлиги аниқ. Сурункали простатит борлиги ҳам

Сийдик томчилаши асосан простатит сабабли

ТАВСИЯ:
Оқиш суюқлик оқиши бу натижа. Кўп касалликлар сабаб бўлади. Ҳулоса ва давоси сабаб бўлган касалликка қараб.
Андролог кўрсин. Даволаниш керакка ўҳшайди

#простаторея #простатасоки #оқишсуюқлик #сийдиктомчилаши

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5777
Варикоцеле 3-даражаси
Фарзанд кўриш

САВОЛ:
Assalomu alaykum Fayzullo aka yaxshimisiz ishlar bo'lyaptimi qarang tekshiringanimda chap moyakda 3-darajali varikotsele chiqdi. Shu bilan ham farzandli bo'lish ehtimoli bormi

ЖАВОБ:
Гап варикоцеле ва унинг даражасида эмас. Варикоцеле 10чи даражада бўлсин керак бўлса.

ТАВСИЯ:
Асосийси сперма кўрсаткичларида. Варикоцеле қай даражада бўлса ҳам сперма кўрсаткичлари яҳши бўлса тиббий нуқтаи назардан бемалол фарзанд кўра оалсиз

#варикоцеле #фарзандкўришэхтимоли

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5775
Тез тез сийиш
Простатит
Простатит қўзиши

САВОЛ:
Ассаламу алайкум доктор сиздан бир маслахат сурамокчи едим пешобга тез тез чикябман савук сираб пешоб чикгандан сонг яна чикгиси кегандек чикайотган вактида хам сезиларли даражада билинябди бу шаммоллашми агар шундей булса канак дори дармон билан шифо топсам булади илтимос маслахатиз жуда зарур чунки тез фурсатда уйланаман бу зийон етмайдими

ЖАВОБ:
Бу сурункали простата шамоллашини классик кўриниши. Простатангиз шамоллаши кучли қўзиган

ТАВСИЯ:
Простатитни реал даволайсиз. Ёки ҳеч нарса қилмай қўяверасиз. Чунки простатитни даволаш ўта қийин. Буни яқин кунларда простатитни даволаганингизда ўзингиз ҳам билиб оласиз

Простатитни клиникада ётиб даволаганингизда ҳам даво кафолати йўқ. Битта яримта дори ичиб простатит даволашни қўяверинг

Простатитни қанча кўп бефойда даволайверсангиз кейинги даво шунақа дабдала бўлаверади. Шунинг учун реал даво қилиб простатитни тузатиш керак

Простатитни даволашда реал фойда берадиган даволашни ягона йўли лимфотерапия + физиодаво курси олиш

#простатит #простатитдавоси #тезтезсийиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5773
Алоқадан кейин оғриқ

SAVOL:
Yoshim 26
Bo’yim 179 sm
vaznim 81 kg.

Uylanganman 1 farzandim bor. Aloqa maxali va jarayonidan shikoyat yo’q hamasi super alhamdulillah! Faqat aloqadan keyin biroz ogriq bo’lib qolayapti goh gohida? Bu nimadan? Juda zor foydali va kerakli kanal uchun sizga oz tashakkurimni bildiraman! Hudo rivojini bersin!

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 25.3. Тана вазни сизни нормангиздан баландроқ. Ортича вазн бор. Ортиқча 1 кг ҳам вазн олманг

Алоқадан кейин баъзан оғриқ бўлиши сийдик йўллари ва жинсий аъзолари сурункали, секин кечадиган шамоллаши ёки инфекция сабабли бўлади. Алоқадан кейин огриқ бўлиши учун шамоллаш ўзи етарли эмас. Шамоллаш сурункали бўлиши керак. Шамоллаш кенгайиб, жинсий аъзоларда тарқалган бўлиши керак.

ТАВСИЯ:
Бора бора уруг тўкилганда лаззати билинмай қолади. Лаззати ўрнига уруг тўкилиш ҳам огриқли бўлиб қолиши мумкин. Яна, уруг отилиши ўрнига кучсиз ҳолда оқиб кетадиган бўлиб қолади

Шаҳват ва жинсий қувватга ҳам таъсир қилмай қолмайди

Андролог кўрсин. Даволанинг.

#алоқаданкейиноғриқ #алоқаданкейиначишиш #эякуляциядачишиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Жинсий алоқа нормаси
Қовушиш нормаси

Хар нарсада, шу қатори эр хотин қовушиши ва жинсий хаётида хам қандайдир нормалар бўлиши керак. Бу норма оқдан қорани яхшидан унчамасроғини ажратиш, адолат ўрнатиш учун нисбий холатда керак бўлади.

Қовушиш нормаси ва у норманинг қандай экан-а

Демак кетдик ...

Мақола шаклида t.me/bizning_urolog/293 да кўринг. Текст шакли кейинги постда

#алоқанормаси

Сиз учун каналларимиз ишлаб турибди. Манфаатли маълумотларга эга бўлинг

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Инстаграм:
instagram.com/Urolog_androlog_uz

Фейсбук:
facebook.com/UrologAndrologUz

Твиттер
twitter.com/Androlog_Urolog

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
t.me/mening_urologim/333

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Интрапростатитик рефлюкс

Интрапростатитик рефлюкс – сийдикни простата ичига кириб бориши. Натижада бактериясиз простатит келиб чиқади. Простата бези йўллари ва атрофи тўқималарида яллиғланиш келиб чиқади. Кичик тос аъзолари юмшоқ мушаклари тиришиб спазмланади ва сийиш бузилади.

Уретропростатик рефлюкс
Уретропростатик рефлюкс қовуқ бўйни ва сийдик йўли простата қисмида уродинамика бузилиши сабабли келиб чиқади. Сийдик келиб тушиши натижасида тўқима ва томирларда яллиғланиш реакциялари кузатилади. Бу простата ва сийдик йўли силлиқ мушаклари нерв ва гуморал бошқарилишини бузади. Простата a1–адренорецепторлари фаоллашиши ва қўшимча интрапростатитик рефлюкс сабабли динамик обструкция келиб чиқади.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Простата томир тизими

Простата капилляр қон томирлар тизими антибиотиклар учун актив транспорт механизмига эгамас. Шу сабабли простатага дори кириб бориши пассив транспортга боғлиқ. Пассив транспорт учун эса дори бир қатор хислатларга эга бўлиши керак

Уруғ йўллари
Простата чиқиш йўллари ва уруғ йўллари ўзаро яқинлиги сабабли инфекция уруғ пуфагига тарқалиши мумкин. Уруғ чиқариш йўллари орқали инфекция мояк ва мояк ортиғига ретроград усулда тарқалади

Гипоплазия ва гипоандрогения
Гормонал бузилишлар фонида (хох димланишли хох инфекцион) простатит жинсий хаёт кечирмаётган ёки онанизм қилмайдиган эркакда хам ривожланиши мумкин. Сийдик тизимига алоқадор бўлмаган инфекция ўчоғи бўлса носпецифик инфекцион простатит ривожланиши эхтимоли катта. Кўриниб турибдики простатит узоқ вақт, сурункали ва шиддатли кечиши учун анатомик тузилиш ва физиологик жихатларда жуда кўп мойилликлар бор.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Секрет Эвакуацияси

Простата секрети эвакуацияси оргазм кучига боғлиқ. Оргазм хам физиологик хам рухий бўлиши мумкин. Агар жинсий алоқада рухият – эмоционаллик бўлмаса фақат физиологик бўлиши мумкин

Ацинуслар
Простата бези ацинуслари чиқиш йўллари оғзида мушак йўқлиги учун оқим йўллари деворлари ёпишиб тўла ёпилиб, беркила олмаслигига сабаб бўлади. Шу сабабли, масалан сийдик йўллари яллиғланиши - уретрит бўлса касаллик қўзғатувчи микроблар ва бошқа бактериялар шу чала ёпиқ йўллар орқали простата безига кириб боради. Қовуқда қолдиқ сийдик бўлса, қорин ички босими юқори бўлса сийдик чала очиқ ацинуслар орқали кириб боради, яллиғланиш келтириб чиқаради

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Лимфотерапия

Лимфотроп усулда дори модда юборилганда дори препаратларни махаллий юқори концентрациясига эришилади. Қолаверса махаллий лимфотроп терапия тўқималарда метаболизм охирги махсулотлари, некробиоз махсулотларини чиқариб ташлашга имкон беради. Яна озиқланиш ва тикланиш жараёнларини кучайтиради.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Лимфотерапия

Простатитни самарали ягона даволаш усули бу лимфотерапияга асосланган умумий + физиотерапия даво курси олиш. Шундагина простата безига дори кириб бора олади. Акс холда простата бези “смарт” қобиғи простата безига без қобиғи орқали кириб келаётган қон томирдаги барча дори моддаларни киргизмайди. Натижада простата бези тўқимасига фақат тоза қоннинг ўзи кириб боради холос. Дори моддалари простата безига кира олмайди. Простатага кира олган дори миқдори ўта паст ва шамоллашни тузатадиган, бактерияларга қарши кураша оладиган даражадаги концентрацияга эга бўлолмайди. Шу сабабли простата яллиғланиши пасаймайди, простата даво курсида ўзгармайди, тузалиб кетмайди.

Простатага кириб диффузия қилиши, концентрацияси ва таъсир қилиш учун дорилар бир неча талабларга жавоб бериши керак. Бу уларнинг мойда эрувчанлиги, диссоциация константаси (рКа), оқсил билан боғланиш ва ионизация даражаси, молекула шакли ва хажми, салбий ва ижобий зарядга эга звиттерионлар бор йўқлигига боғлиқ. Агар дори модда етарлича концентрацияда простата безида йиғила олмаса бу дорилар даво самараси бера олмайди.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5787
Сурункали простатит
Простатит узил кесил давоси
Лимфотерапия

САВОЛ:
Ёшим 28
Бўйим: 169 см
Вазн: 73 кг

Совуқ тушди дегунча тез-тез сийдик қисташи бошланади, тахминан 30-40 минутда сийиш хисси пайдо бўлади, хожатга борганда 40-50 мл сийдик чиқади. Хеч қанақа қийналиш, ачишиш йўқ. Агар уйда ёки бошқа нормал шароитда бўлсам хеч қандай ўзгаришларни сезмайман. Хаммаси нормадагидек бўлади, хожатга 6-8 соатда чиқаман. Безовталик фақат салқин мавсумда кўчада юрсам пайдо бўлади. Бу муаммо бўйича 4 йил аввал қишда докторга боргандим, сийдик йўлларида шамоллаш деб ташхис қўйганди ва 1 ойлик даво олгандим. Шу билан кунлар исиб безовталиклар йўқолиб кетганди. Мана яна салқин тушиб безовталиклар яна бошланди. Анализ топширмадим. Врач сурункали простатит қўзиган деаяпти. Простата шамоллаши бўйича кўп даволандим. Фойдаси бўлмаяпти. Кўп даволанаман. Бу қандай касалликнинг аломати бўлиши мумкин ва уни бутунлай узил кесил даволаш, қайталамайдиган қилса бўладими ? Қайтламаслиги учун нималар қилиш керак ? Умуман сурункали простатитни бутунлай, қайталанмайдиган (албатта совуқдан сақланиш ва простатит келтириб чиқарадиган бошқа сабаблардан сақланган тақдирда) даволашнинг бугунги кунда имкони борми?

ЖАВОБ:
Сизда сийдик йўллари ва жинсий аъзолар сурункали шамоллаши бор. Асосий муаммо қовуқ ва простатада. Простата ва қовуқ шамоллаганда шунақа безовталик беради. Салқин мавсумда сийдик йўллари ва жинсий аъзолари касалликлари қўзийди, кучаяди. Шу сабаб безовталик совуқ мавсумларда кучайиб, касаллик совқ кунларда кўпроқ қийнатади. Чунки совуқ кунларда иммунитет тушиб кетади. Иммунитет организм ҳимояси. Ҳимоя йўолиб қолгандан кейин касалликлар қўзийди

Сурункали сийдик ва таносил аъзолари шамоллашини узил кесил даволаб юбориш мумкин. Бу сабр тоқат билан узоқ муддат талаб қилиши хам мумкин. Қийин томони бемор сабабчи бўлган хаёт тарзидаги шамоллаш сабабларини йўқотишга қийналишида. Чунки узоқ йиллар қилинган. Бу одатлар қон жонга кирган. Бу зарарли одатлар билан суяк қотган. Зарарли одатлар инсон одатида мустахкамланиб олгандан кейин ўзгариш осон эмаслиги аниқ.

Даво фақат Андролог ёки Уролог назоратида бўлиши керак. Ўзига докторлик қилиб хохлаган дорисини ҳоҳлаганида ичса бактерияларга дорилар таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Докторда бир курс олгандан, кейинги давони ўзича қайта олиш ҳам бактерияларга дорилар таъсир қилмайдиган бўлиб қолишига сабаб. Натижада даво самараси кескин пасайиб кетади. Ўзига ўзи докторлик биласиз бизда салкам миллий “савдо” белгимиз

Яна битта катта сабаблардан бири бу простата безини ўзига ҳослиги. Простата бези унча мунчага шамолламайди. Простаат шамолладими унчу мунчага тузалмайди. Буни сабаби шуки, простата безини ақлли смарт божҳона қобиги бор. Бу смарт божҳона қобиқ простата бези ичига фақат қонни ўтказишга программалаштирилган. Смарт қобиқ дориларни “бегона” ва “нелегал” деб билади. Дори простата ичига кирмагандан кейин простатит тузалиши ҳақида қанақа гап бўлиши мумкин. Простата безига дори кириши учун лимфотерапия муолажаси олиш керак. Ҳа давоси бор эканку дейишингиз мумкин. Аммо лимфотерапия муолажалари саноқли клиникаларда бор ҳолос

ТАВСИЯ:
Факт шуки хаттоки Америкада хам простата бези шамоллаши билан беморлар Уролог кўригига камида 5 йил кечикиб келишади. Простата бези узоқ йиллар эркакка билинмай кечаверади. Эркак простатаси шамоллаганлигини шубҳа қилмайди. Ҳамма нарса ок дек яшайверади. Бир куни муаммолар бошланади. Муаммо унча мунчага йўқолмайди.

Бу простата бези ва простатит кечишининг ўзига хослиги. Шунақа экан йиллар ичида “пишириб” келинган касалликни тезда тузатиб юборилишини кутиш кўпчилик орасида кузатиладиган холат. Хаёт физика қонунлари асосида қурилган. Сурункали касаллик узоқ вақт давомида шаклланади. Шу сабаб сурункали касаллик ва унинг асоратлари узил кесил давоси хам узоқ йиллар талаб қилади.

Хулоса ўрнида: простатит узил кесил давоси бор. Бу даво биринчида Докторни эмас беморнинг ўз қўлида

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия #тезхожатгабориш #тезтезсийиш #намхаво

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Кулгу тайм

Уралагик момоларим бориди. Даволанишм керега охшейди
Сиз Уролог Доктормисиз

Urolog_Androlog:
Профилдагидек.


Канақа профилактика Доктор. Ман даволанишимдан келсам. Сиз болсез профилактикадан келасиз. Профилактика керемас

Urolog_Androlog:
Биринчидан,
Биринчи саволингиз момоларингизга биронта бўлса ҳам бобонгиз борми деб сўраш керак эди

Иккинчидан,
Қайси тилда тушунасиз ўзи

Ё сиз ўзбекча тушунмабсиз
Ё биз ҳитойча ёзолмабмиз

🥺 😳 😏 😔 😁

#кулгу_тайм #касбимфахрим

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5784
“Нолицензион” жинсий алоқа

САВОЛ:
Assalomu Aleykum Doktor Yaxshimisiz Ancha Oldin taxminan 2 yil oldin Bir ayol bilan yaqinlik qilgandim Shundan söng 1 oylardan keyin Yelkamda Orqamda qandaydir Mayda qizil Toshmalar chiqdi Xavotirdan borib 1-marta 40 kundan keyin Oits markaziga Test topshirdim va yaxshi chiqdi lekin orqamdagi toshmalar yoqolmadi . Va Barbir konglimda Xavotir bolganligi uchun 3 oydan keyin yana Bir bor analiz topshirdim Yana Javobi yaxshi chiqdi Jağim ostidagi Linfatugunlar ozgina Kattalashgandek lekin Terimda Hech qanday belgisi Qizarish oğriq yöq ! Bu qanday kasallik bölishi Mumkin shu masalada Yordam bersangiz iltimos !

ЖАВОБ:
Бироз бошқотирма экан

Алоқани қанақа тури қилинган. Жаг ости лимфа тугунлари катталашганлиги бироз галати. Албатта бу ҳолат жинсий алоқага алоқадор бўлмаслиги мумкин

Нима учун фақат ОИТСга текширилдингиз. Докторга кўринсангиз гуноҳ бўладими

Ёзганларингиз ҳаммаси умумий. Кўп касалликларда бўлиши мумкин. Керак бўлса бир вақтни ўзида бир неча касаллик ҳолати бўлиши ҳам мумкин

ТАВСИЯ:
Дермато-Венеролог, Андролог кўрсин. Қандай текшириш кераклиги аниқ бўлади. Шунда иншааллоҳ диагнозингиз ҳам

Бошқа нолицензион алоқа қилманг. Кўрдингиз. Бир марта роҳатлангандек бўлдингиз. Азобини керак бўлса бир умр тортишга тўгри келиб қолиши мумкин. Ўзингизни асранг. Аёлингизни ҳам. Уйланган ёки уйланмаган бўлсангиз ҳам

#қовушиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5782
Қизлар билан ўпишиб юриш
Димланиш
Шаҳват кучсизлаштирувчи

САВОЛ:
Ёшим 20
60 кг
170 см

Қизлар билан жинсий алоқа қилмасдан қучоқлаб ўпиб юрса буни зарари йўқми ? Аввал қўзғалиш кучли ва таранг эди, хозир ундай эмас.

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 20.8. Вазнингиз сиз учун нормал. 3-4 кг қўшимча вазн олсангиз тана вазнингиз идеал холга келади.

Қизларни қучоқлаб ўпиб юриш авваламбор катта гуноҳ.

Ўз аёлингни эркаклардан сақлашни истасанг, бошқалар аёлини ҳам ўзинглан сақла

Сен қизларни ўпмагин, сеникини ҳам ўпиб қўйишмасин
Лекин қайтар дунёда ўпишни ўзи билан қайтмайди. Эрлик ҳам қилиб қўйишади

Қизларни қучоқлаб ўпиб юриш ўта зарарли. Умуман эркак учун бефойда шаҳват қўзгатилиши зарарли. Бефойда шаҳват қўзгалиши жинсий аъзоларда қон айланишини бузади. Кучли димланиш келиб чиқади. Простата бези шаҳват қўзгалганда кўп миқдорда секрет ишлаб чиқаради. Простата бези секрети чиқиб кетмагани учун қуюқлашиб простата саломатлигини дабдала қилади. Бунақа ҳолат давом этаверса шаҳват кучсизлашиб, жинсий заифликка олиб келиши мумкин.

Кўриб турибсизки, бефойда шаҳват қўзгалиши эркакда простатит қилувчи ва шаҳват кучсизлаштирувчи сабаблардан бири.

Қизларни қучоқлаб ўпиб юраверишдан келиб чиққан жинсий заифликни даволаб юбориш эхтимоли пастроқ бўлиши мумкин. Чунки бу узоқ вақт давомида пайдо бўлади. Қизларни қучоқлаб ўпиб юраверганингиз натижасида қўзғалиш кучли ва таранг бўлмай қолаётган бўлиши керак.

ТАВСИЯ:
Ўзингизни сақланг. Яхши одат эмас. Қолаверса қайтар дунё. Фарзанд кўришингизни ўйланг. Сиз бир ОТА қизини қучоқласангиз сизни фарзандингиз қай холга тушиши мумкин. Хатоингиз сабабли фарзанд азият чекиши керакми !? Сиз хам буни хохламаган бўлардингиз, тўғримасми !? Қолаверса айтилганидек, ўзингиз хам жинсий заиф бўлиб қолишингиз мумкин. Вақтингизни фойдалироқ ишларга қаратинг. Имкон бўлса уйланинг

#простатитқилувчи #шахваткучсизлаштирувчи #димланиш #эркакмисан #бузуқликнитўхтат #жинсийзаифлик #шахватсустлиги

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5780
Мояк шишганлиги
Моякда истисқо – водянка
Чов чурраси

САВОЛ:
Ёшим 25
Бўйим 174 см
Вазн 72 кг

Ёшлигимдан бери хатна қилдирганимдан кейин бир тарафдаги мояк шишиб катталашиб қолган. Врачларга кўрсатсам грижа деб операция қилишди, 1-чиси бўлмади 2-чиси хам ўхшамади, 3-чисида бошка кучлироқ врачга кўрсатдик, истисқо- водянка деб операция қилишди. Олдин мояк томири шишиб катта бўлиб турарди, совуқта толитиб оғрирди ва бош қисмида этни чеккаси шишиб кетарди. 3- чи операциядан кейин улар йўқолди, лекин мояк хали хам шишиб турибти. Келажакда бу хавфлимасми. Баъзи врачлар яхши асрамасанг боласиз бўлиб қолишинг мумкин дейишган

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 23.8. Вазнингиз нормал. Имкон қадар ортиқча 1 кг вазн олманг. Шу вазнни сақланг

Сизда бир вақтни ўзида бир неча касаллик бўлган бўлиши керак. Врачлар бекорга операция қилишмагандир. Чов чурраси операциядан кейин моякда истисқо - водянка борлиги хам кўриниб қоладиган холга келиб қолгани эҳтимол. Баъзан операциядан кейин водянка бериши мумкин.

Мояк шишиб турганлиги сизга туюлган бўлиши ёки хақиқатда хам шундай бўлиши мумкин.

Мояк шишганлиги сабаби кўп. Мояк шамллаган бўлса ҳам шишади. Операцияларни ўзи ҳам сабаб бўла олади. Фаразлар кўп. Уларни ҳозир гапириш бефойда

ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин. УЗИ допплер керак. Спермограмма фойдадан холи эмас. Аммо шарт бўлмасада.

#моякшиши #моякистисқоси #операция #чурра

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5778
Сперма кўплиги
Варикоцеле
Нуқсонли сперма
Ҳаракати паст сперма

САВОЛ:
25 ёш
180см
78кг

Уйланганимга 4 ой бўлди. Фарзанд бўлмади. 1 ой аввал кўрикдан ўтдим. Варикоцеле 3-даража, сурункали простатит, эпидимиоцеле ташхис қўйишди. Варикоцелэктомия килдирдим 22 кун бўлди.

Спермограмма:
Хажми 7.0
pH 7.2
Вязкость 0.2
Время разжижен 30
Сперматозоид 33 млн/мл
Умумий миқ 233 млн
Фаол харакат - 0%
Секин харакат – 23%
Нопрогрессив – 32%
Харакатсиз – 44%
Витальность 55%
Морфология - 19%
Крюгер бўйича - 2.5%
Тирик 56%
Агглютинация +
Агрегация +
Лейкоцит 22-24
Лецитин дона – мўътадил

ЖАВОБ:
Яқинда уйланибсиз. Бола бўлиши вақти келмаган бўлиши мумкин.

Шарт эмасди. Аммо докторга бориб тўғри қилгансиз. Спермада жиддий ўзгаришлар бор.

Сперматазоидлар миқдори нормада. Сперма миқдори кўп. Сперматазоидлар харақатчанлииг кучли бузилган. Фаол харакатчан сперматазоидлар йўқ. Харакатсиз ва олдинга харакат қилмайдиган сперматазоидлар миқдори баланд. Тирик сперматазоидлар миқдори паст. Спермада аглютинация ва агрегация кучсиз, аммо бор. Яшовчан сперматазоидлар миқдори пастроқ. Нуқсонли сперматазоидлар ўта кўп. Нормал сперматазоидлар ўта кам

Жинсий аъзолар шамоллаган. Шамоллаш қўзиган.

ТАВСИЯ:
Бундай кўрсаткичли сперма билан фаразнд кўриш тиббий эҳтимоли ўта паст бўлади

Простата шамоллабди. Простатит ҳам нозик касаллик. Простата шамолласа руҳиятга, юракка, мияга, жинсий қувватга, алоқа узоқлигига, сийишга ва белга асорат беради. Кўриб турибсиз, бекорга простатани эркакни юраги деб айтишмаган. Простатитни даволамасангиз асоратлар бериб ҳаётингизни ўзгартириб юборади

Сперма ўзгаришлари жиддий. Уни сабабларини топиш керак. Сабабига яраша муолажасини қилинг. Андролог кўрсин

#фарзандкўришэхтимоли #варикоцеле #операция #простатит #харакатчанлигипастсперма #астенозооспермия #спермаглютинация #спермагрегация #нуқсонлисперма #тератозооспермия #спермакўплиги

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5776
Закарда тошма
Жинсий инфекция

САВОЛ:
Assalamu aleykum yaxshimisz

Doktir menga maslahatiz keregidi

Men bir ayol bilan himoyasiz aloqa qilgandm shunda bir oy otib ugriga oxshash toshmalar bir ikkita paydo boldi faqat jinsiy azoda

Keyin mayda bolib bir joyga kopgina maydalari chiqdi ular yorilib yaraga oxshab yiringa oxshab sargayib qoldi

Ацикловир maz surtisam ancha xolat yaxshilanib qoldi yara chiqqaniga ikki uch kun bold bugun ancha yaxshi bir oycha oldin androlog korigiga borgandm

U ozgina infeksiya yuqib qolibdi deb трихопол табетка yozib bergandi

Endi ichishni boshladim shunga nima maslahat bera olasiz

ЖАВОБ:
Қандайдир инфекция, вирус бўлиши керак. Катта эҳтимоллик билан бегона аёл билан алоқада ўтган бўлиши керак

ТАВСИЯ:
Ҳолатни анча чиойли тушунтира олибсиз. Раҳмат. Аммо бир бирига ўҳшаш ҳолатлар кўп. Уларн кўриб ва анализ қилиб ажратиб олиш мумкин ҳолос

Андролог ёки Венеролог кўрсин

#тошма #олат #жинсийинфекция

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5774
Алоқадан кейин аёлда қичишиш

САВОЛ:
Assalomu alekum doktor savolim bor edi. Uylanganman yoshim 30 da ayolim bn yaqinlik qilsam ayolimda qiciwiw boladi. Ayollarga yurmiman 10 yil oldin bolganman bir ayol bilan lekin kocadagi ayol emas edi taniw edi. Infeksiya boliwi mumkinmi yoki wamollawim bormikin? Agar infeksiya bolsa wunca yil icida kucliroq asorat beriwi kerakmidi deb oylab qolaman. Andrologga korinmoqci boldim lekin xozirgi juda kop doktorlar óz iwini ustasi emas faqat pul qiladi wunisidan bezib qolganman kop bunaqa xolatga guvox bolganman. Nima maslaxat berasiz siyganda aciwiw yoq jinsiy aloqa yaxwi agar infeksiya bolsa bunaqa tinc yurgazmasa kerak oddiy wamollawmi bu deb sizdan maslaxat olmoqchi bolib yozdim.

ЖАВОБ:
Кўчадаги ёки йўқ деб тортишмоқчи эмасмиз. Шуниси аниқки, сизга берилганини бошқаси билан баҳам кўрилмаслигига ишониб бўлмайди.

Инфекциялар нозик томони керак бўлса узоқ йиллар белги бермаслиги мумкин. баъзи инфекцияларни, масалан, бола кўрмаганигида текширувлардагина аниқланади. Беморни ўзини бирон бир шикояти бўлмайди.

Шуни учун алоқа сифати яҳши экани, сийганда ачишиш йўқлиги инфекция йўқлиги исботи эмас.

Ҳаётингиз давомида инфекцияни кейинроқ юқтириб олган бўлишингиз мумкин. Жинсий инфекция фақат жинсий алоқадан ўтиши керак дегани эмас

Алоқадан кейин аёлда қичишиш борми, муаммони бирон бир сабаби бўлиши керак.

ТАВСИЯ:
Сизни тушунаман. Андрологга боришингиз шартмас.

Аммо муаммо тагига етиш керак бўлса боришингиз шарт. Бўлмаса аёлингиздаги ҳолат кучаяверади ҳолос

Кейинчалик аёлингизда камида қин қуруқлиги бериши мумкин. Натижада алоқа қила олмай қоласиз. Қин қуруқлигида алоқа қилсангиз ҳам ўта ёқимсиз бўлади.

#жинсийинфекция #қинқуруқлиги

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Жинсий алоқа, яъни қовушиш нормаси

Касбим сабабли қачонки тўй хашам ва тадбирларда ўтириб қолсам, аксари хаммаси доктор қабулига айланиб кетади. Бир куни бир катта йиғилишда ўтиргандик. Хамма камида 10-15 йил оилавий хаёт кечирган, бир нечадан фарзанди бор одамлар эди. Бир киши “аёлимни қондирганимни қандай билсам бўлади”, “жинсий алоқа нормаси қанча, қанча давом этиши керак, аниқ меёри қанақа” деб сўради. Қошиқ вилкалар тириқ тириқ қилиши бирдан тўхтади. Билсам хонада пашша хам учиб юрган экан. Лекин негадир пашша учишдан тўхтамади. Холатни дархол тушундим. Пашша хаммасини биларди ва уддаларди.

Жинсий алоқа НОРМАСИ ўзи ўта БАХСЛИ мавзу. Хаттоки мутахассису олимлар орасида хам. Хар холда Европа ва Америка Андрология ва Сексология Ассоциациялари, (кайсики бу Ассоциациялар дунёнинг энг нуфузли доктор ва олимларини ўзига жам қилиб бирлаштириб Андрология ва Сексология сохаси бўйича тавсиялар берадиган энг нуфузли ташкилот), дунё олимлари бир тўхтамга шу кунгача кела олишмаган.

Холат албатта табиий. Нимага дейсизми ? Қулоқ солинг....

Кўп тортишув ва бахслашувлар раундларидан кейин нисбий норма деб 3-4-5 минут қабул қилинган, лекин бунга қарши олимлар кўп. Мен (тажрибам ва билимимдан келиб чиққан холда) хам. Аслида жинсий алоқа узоқлигини 3-4-5 минут деб белгиланиши хақиқий норма деб тан олиниши маъносида эмас, балки кимларнинг даволанишга мухтожлигини аниқлаш, диагностика, классификация ва илмий тадқиқтлар мақсадида белгиланган.

Узр энди хурсанд бўлишни бошлаганмидингиз 🤣 !?

Сабаби оддий. Бир ўйлаб кўринг, таом ОШПАЗ эмас ХЎРАНДА истеьмол килади. Бас, шундай экан ХЎРАНДА БАХОЛАЙДИ. Ва хўранда хақ.

Овқатни ҚОРИННИ ТЎЙДИРИШ Учун истеъмол қилинад, ИШТАХА ОЧИБ ҚЎЙИШ учун эмас. Йўқ дейдиганлар хам бормикан-a !!!!

Эркак эякуляция қилиб уруғ тўккани қорни тўйгани. Бечора хўрандачи. “Keчирасиз НОРМАДА шункака ёзилган” деймизми !? Қорни очга бу манзур бўлармикан…. !?!?

Ошпазнинг "Нега!? кечирасиз, таомга оху гўшти, қимматли Чин зираворлари, итальян пармезан пишлоғи солганман"и БЕФОЙДА. Тўғри эмасми ?!?! Шунинг учун Жинсий алоқа узоқлиги хар бир оилада ЭР ХОТИН ОРАСИДА хал қилиниши керак.

Балки қайсидир оила 1 минутга БАХТЛИ онлар нашидасини суриб ХАЁТНИНГ ЁРҚИН ТАРАФИДА бўлса, бошқа бир оила эса 10 минут ёки 30 минутга АЖРАЛИШ ёқасида ва изтиробдадир. Шунака!!!

Лекин сухбатни ЭРКАКЛАР учун ёқимли нотада якунламоқчиман. Жинсий алоқа вақтининг ўзигина ХАЛ ҚИЛУВЧИ фактор эмас. Хар холда СИФАТ деган кўрсаткичи хали хеч ким БЕКОР қилмаган. Озу лекин ширин.... 😉 . Урраа !!! (эшитилдими ёки туюлдими ??). Воажаб, бу доно халқ мақолимизнинг бошқа бир талқинимасмикан-а.

Энди мендан розимисиз 😌 !?

#алоқанормаси

Сог саломат бўлинг.
Узоқ йиллар аро узоқ соатлаб “Оилавий бахт” тилаб,

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

БИРИНЧИ НИКОХ КЕЧАСИ
3-қисм

ТРЕТИЙ ЛИШНИЙ. ХАҚИҚАТТА ХАМ (БАЪЗАН) ЛИШНИЙ
• Энагалар келинни никох кечасига яхши тайёрламаганлиги
• Келинни қовушиш ва унда бўладиган холатлар хақида турли сафсата ва асоссиз гаплар билан қўрқитиш ва нотўғри фикр пайдо бўлишига сабаб бўлиш
• Келинга қовушиш вақтида хаё ибо билан қилиниш керак бўлган нарсалар орасидаги рухий, ахлоқий ва жисмоний чегаралари хақида тушунтириб берилмаганлиги

ЯНГАЛАР ХАМ БОР ЭДИ-А…
Авваллари никох тўйида янгалар бўлишига ўта танқидий қарар эдим. Айнан мана шу одатимизни тушунолмагандек бўлардим. Вақт ўтиб ўйлаб қарасам аслида янгалар роли бошқаю ахамияти хам каттагина экан. Фақат бизда охирги пайтдаги янгалар янги талқиндаги “тўғри” янгалар бўлиб қолишгандек экан. Шу сабаб одамлар орасида янгаларга бўлган муносабат хам янги талқин олган экан. Майли мавзудан бироз чалғидик.

Хулласи янгалар вазифаларингиз келин бўлмиш ёш қизни янги оилада янги оилавий хаётга тайёрлаш. Баъзан янгалар буни айнан тескарисини қилишади. Янгалар бу мақоламни ўқишига ишонмайману, умид қиламан. оилавий хаёт икир чикирларигача келинга батафсил тушунча беринг, яхшилаб ўргатинг. Бу нарсалар хақида ёш қиз хали хеч нарса билмаган ва эшитмаган. Ёш боши билан билмаслик сабаб хаёт йўлида кўп қоқилиб қолмаслиги учун ўз хиссангизни қўшинг. Сизнинг хам қизинигиз бўлса керакдир ! Бўлмаса яратган ўзи сизга хам шириндан шакар қизлар берсин. Эринмасдан аёлнинг оиладаги бурчи, эр хотин орасидаги нозик муносабатлар сир синоати билан бўлишинг. Қовушиш қандай ўтиши, келин ўзини қандай тутиши ва нималар қилиш кераклигини (тахорат олишдан бошлаб ювинишгача) ипидан игнасигача ўрислар таъбири билан гапирганда “от А до Я” қилиб тушунтиринг. Келинни қовушиш ва унда бўладиган холатлар хақида турли сафсата ва асоссиз гаплар билан қўрқитиш ва нотўғри фикр ва қўрқув пайдо бўлишига сабаб бўлманг. Келинга қовушиш вақтида хаё ибо билан қилиниш керак бўлган нарсалар орасидаги рухий, ахлоқий ва жисмоний чегаралари хақида тушунтириб беринг. Айнан ш қоидаларни билиш ва билмаслик келин ва куёвни биргаликда бахтли бўлиши ва бўлмаслигини хал қилади. Ёдда сақланг. Сиз мисоли элчисиз. Элчига ярашадиган холис ва яхшилик тарафдори бўлинг.

Сиз борлигингиз келинга уят, хаяжон эмас, балки қувват берсин ва хотиржамлик бағишласин. Шу ишларни уддаласангиз икки дунё бахт саодатини кўриб юринг

Икки ёшга бир олам бахт саодат тилаб,

#уйланиш #оила #никох #никохкечаси

Абдулхаев Файзулло
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод
Tulane University, Нью Орлеан, АҚШ
National University Malaysia, Куала Лумпур, Малайзия


ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАР БОРМИ ?

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…
Subscribe to a channel