mening_urologim2 | Unsorted

Telegram-канал mening_urologim2 - Urolog_Androlog_Seksopatolog

2005

Urolog, Androlog va Seksopatolog maslahati Урология, Андрология ва Сексопатология бўйича қизиқарли савол жавоблар Савол ва таклифлар учун: @Urolog_Androlog_Seksopatolog +998 91 345 0680 Савол бериш шакли t.me/mening_urologim/333

Subscribe to a channel

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Закарда қаттиқлик ва шиш

Олата шишсимон қаттиқлик олат ичида бўлади. Қаттиқлик хар хил катталик ва турли жойда жойлашган бўлиши мумкин. Бу касаллик белгиси.
Аниқ ташхисни фақат қабулда мутахассис доктор қўйиши мумкин.
Баъзан бу қаттиқликлар оддий холатлардан тортиб токи жиддий касалликлар сабали бўлиши хам мумкин.

Кенг тарқалган сабаблари ва белгилари:
Олат боши ва ўзганида бўлса аллергия сабабли бўлади. Характерли белгилари бу аллергияга хос белгилар қичишиш, қипиқланиш, қизариш. Аллергия кўп нарсаларга чақирилиши мумкин. Оддий чангдан бошлаб хар хил химикатларгача.

Атерома
Олат терисидаги қаттиқликлар атерома сабабли, яъни олат териси ёғ хужайралари ва ёғ йўллари тиқилиб қлиши сабабли юзага келади. Бу хосила олат терисининг хар қандай қисмида жойлашиши мумкин. Ўз шакли ва жойлашиши билан бироз безовта қилиш ва хавотирга солиши мумкин.

Пейрони касаллиги
Олат ичида шиш Пейрони касаллиги туфайли хам пайдо бўлиши мумкин. Касаллик олатнинг юмшоқ тўқимаси яллиғланишидан бошланади. Кейин шишсимон қаттиқлик пайдо бўлади. Касаллик бир неча йил масалан 2йил ривожланмай туриши мумкин. Натижада бемор тинчланиб хеч нарса қилиш керак эмас деган хулосага келади. Вақт ўтиши билан бундай безовта қилмайдиган холатга беэътибор бўлинса олат деформацияланади, ва олат қўзғалганда қийшиқ бўлиб қолади. Олат тўқимаси осилиб қолганлиги ва эластиклиги йўқолганлигини сезиш мумкин. Агар Пейрони касаллиги сурункали шаклга ўтса уни даволаб бўлмайди.

Яна олатда шишсимон қаттиқлик олат травмасида хам пайдо бўлиши мумкин.

Лимфангит
Олат вена томирлари бир жойда катталашган бўлса лимфангит касаллигини тахмин қилса бўлади. Бунда лимфа тугунлари катталашади ва сабаби венерик(жинсий йўл билан юқадиган) ёки новенерик бўлиши мумкин. Бундай қаттиқликлар ипсимон кўринишда бўлади. Агар лимфа тугуни яллиғланиши сабаби инфекцион бўлмаса лимфангит бироз шишган томир ёки шишчани эслатади ва шишни ушлаб кўрилганда нохуш сезги бермайди. Бунинг сабаби жинсий алоқа вақтида ёки мастурбация қилинганда қон томирлар шикастланиб шишган ва яллиғланган бўлади.

Рак касалликлари
Баъзан онкологик касалликларда хам олатда шишсимон қаттиқлик пайдо бўлиши мумкин.
Шу сабабли бундай холатларда беэътибор бўлмаслик керак. Олатда шишсимон қаттиқлик пайдо бўлганда бунга қўшимча чов сохаси лимфа тугунлари катталашади, шу сохада оғриқ пайдо бўлади. Ўсма касалликларининг яна бир белгиси сийдик йўлидан хар хил ранг ва туилишдаги ажралма чиқади. Сийшида оғриқ падо бўлади, сийдикда қон аралашмаси кўрилади. Ракнинг баъзи шаклларида олатда ярача пайдо бўлади. Ўсма касаллиги гумон қилинса комплекс диагностика қилинади. Кичик тос аъзолари УЗИ қилиш, рентген, биоматериал умумий текширишлари.

Бошқа сабаблар
Агар олат боши остида ёки олат бошида қаттиқлик пайдо бўлса ва у ичкарида ёки ташқарида жойлашга бўлса бир неча холтани шубха қилиш мумкин:

Ўткир учли кондилома
Бу одам папиллома вируси ВПЧ сабабли юзага келган хосила. Эркакларда кондилома вирус ташувчи билан жинсий алоқа қилганда ёки унинг маиший холатда вирус ташувчининг биологик суюқлиги билан тўқнашгандан кейин бир неча ойлар ёки йиллардан кейин ривожланади. Кондилома чиққан бўлса албатта вирус штаммиини аниқлан учун тахлил керак. Агар у онкоген бўлса рак касаллиги ривожланиши катта хавфи бор. Кондилома олиб ташланади ва онкологик даво қилинади.

Контагиоз моллюск - Вирусли касаллик.

Ялтироқ лишай
Бунда олатдаги шиш юзаси ялтироқ бўлади. Ўсимта кўриниши хуснбузарга ўхшайди, шакли бўйича сўгални эслатади.
Бу касалликларнинг баъзилари келиб чиқиши бўйича инфекцион характерда бўлади. Улар ўз холича хавфли бўлиши мумкин ёки организм иммунитетини пасайтириб организмда бошқа касаллик чақирувчи микроблар фаолиятини тезлаштириб юбориши мумкин.

Даволаш
Агар олатда шишсимон хосил пайдо бўлган бўлса албатта шифокор қабулига бориш керак. Атерома ва кондиломани олиб ташланади. Консертватив даво учун баъзи гормонлар, сўрилтирувчи терапия, витамин ва колхицин препаратлари тавсия қилинади.

#олатдашиш #олат #фимоз #парафимоз #қизариш #олатлатейиши #жарохат

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5841
Олатда қаттиқлик ва шишсимон ҳосила

САВОЛ:
Assalam alaykum
Doctor yaxshmsz
Savolim bor edi
26 yoshdaman uylanganimga 9 oy boldi.
Olatimda 2 kundan beri qizil bez paydo bolgan bu nimadab zo'riqqandan bolishi mumkinmi
Xafli emasmi bu doktor javobizni kutaman oldindan raxmat.

ЖАВОБ:
Олатда без, қаттиқлик ва шишсимон ҳосила пайдо бўлииш мумкин. Баъзан учраб турадиган ҳолат. Баъзан бу ҳолат оддий касаллик сабабли бўлса баъзан жиддий касаллик белгиси бўлади

ТАВСИЯ:
Аниқ ҳулоса фақат Андролог кўриши шарт

Олатда қаттиклик ва шиш билан танишиб олинг

#олатдашиш #олат #фимоз #парафимоз #қизариш #олатлатейиши #жарохат

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5840
Бола кунлик сийиши нормаси

САВОЛ:
Ассалому алекум
Сиза саволим бор
Бола сийиши номрмаси канча соат булиши керак
Бизни боламиз 10ойлик хар

12 10 соат оралигида сийапти...

ЖАВОБ:
10 ойлик бола учун кундалик сийиш нормаси

1. Кунига 14-16 марта

2. Кундалик сийиш миқдори 300-500 мл

3. Бир марта сийганда ўртача миқдор 24-45 мл

ТАВСИЯ:
Болаларда кундалик сийиш нормаси ни кўриб олинг

#пешоб #тезхожатгабориш #тезтезсийиш #кўпсийиш #камсийиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5838
Уйланишдан аввал
Сийдик томчилаши

САВОЛ:
Ассалому алекум доктор яхшимисз

йошим 28
бойим 1 75 см
вазним 70 кг

уйланмаганман сийгандан кегн томчилаш бор илтимос жовопизи кутаман

Ман Фаргонаданман Йоки Фаргонада озиз билган андролог болса манзилини Берсез

Koʻrikka toʻlov necpul boladi

Doktor toʻgʻrisi oilaviy waroitim yahwimas oʻzimga vaht kam ortiraman

Yowim 28da uylanmagan man keyngi oyga tôyim hudo holasa

Manda siyganda suyuqlik kelyatti siygandan kegn tomcilaw bor

Qizbola blan gaplawkandaham suvga ohwagan suyuqlik oqadi

ЖАВОБ:
Афсус, имкониятингиз чекланган экан. Ҳаммамизга ўҳшаб.

Лекин бепул клиника йўқлигини биласиз.

Шамоллаш борлиги кўриниб турибди. Ўзингизга вақт ажратишинг. Акс ҳолда кейин вақт ажратасиз. Аммо пушаймонлик билан. Шу шартми

Қиз бола билан шаҳвоний суҳбатлашганда суюқлик келиши норма. Сийганда томчилаш простата сурункали шамоллашидан. Сурункали простатит эркак жигсий қувватига зарар қилади. Эркак эрта бўшанади. Шаҳвати кучсизлашади. Простатит руҳий асорат беради. Эркакда тушкунлик, ваҳима, васваса, қўрқув, уйқусизлик, жиззакилик, дармонсизлик ва бошқа безовталиклар пайдо бўлади

ТАВСИЯ:
Қаерда бўлса ҳам Андролог кўригига эҳтиёжингиз бор.

#простатит #рухийасорат #невроз #юракневрози #вахима #қўрқув #иштиёқпастлиги #тушкунлик #уйқусизлик #асабийлик #сийдиктомчилаши

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5836
Ёш оила
Ҳомиладорлик содир бўлмаганлиги
Бачадон
қийшиқлиги

САВОЛ:
Uylanganimga 3 oy bo’ldi. Lekin rafiqam homilador bo'lmayapti. Jinsiy aloqa payt 1chisi tezro keyingilarida ko’proq vaqtda 3-4 marta bo’shanaman. Lekin natija yo’q

Shifokorga ko’rinmadik hali. Qayerga borishni ham o'ylaganimiz yoq. Rafiqamni yuragini ko'targizgani bir tabib opaga oborgandim. Bachadoning qiyshiqroq ekan deganday bo’libdi ushlab korib. Bu qanchalik tog'ri shunaqasiyam bo’ladimi? Va buni ta'siri qanday

ЖАВОБ:
Уйланганингизга 3 ой бўлибди ҳолос. Дарҳолда фарзанд ғами билан оилавий ҳаёт лаззат фарогатини бузмай, фарзанд муаммосини бошламай, оилавий ҳаёт баҳтини тотиб турсангиз бўлмасмиди.

Келин нима сизга бола тугиб бериш машинасими. 3 ой ичида инструкцияда ёзилгани амалга ошмаса муаммо қидирилса. Келин оддий бир ижрочи. Аллоҳ амрини ижрочиси. Сиз каби. Фақат эркакникини ҳеч ким гапирмайди. “Аёллар клубини” инобатга олмаса.

Бу давр оилавий ҳаётингизни энг ширин, сокин ва осуда даврлари. Шунақа экан фойдаланиб қолинг. Бу кун ганимат. Эсда қолишга эслашга арзигулик кунларни яшаб қолинг. Эслаб қоларлик, эслагудек ишлар қилинг

Бир йил давомида эр ҳотин ҳомиладорликдан сақланмай, табиий жинсий алоқа қилиб яшаса ва фарзанд кўрмаса бефарзандлик қайд қилинади. Балки бир йилгача аёлингиз ҳомиладор бўлиб қолар !?

Бачадон қийшиқлигини ҳомиладорликка таъсири бор. Аммо аввал буни исботлаш керак. Қандайдир табиб бачадон қийшиқлигини ушлаб кўрибоқ айтаверса рентген, компьютер томография, УЗИ, МРТ аппаратларни аҳмоқлар чиқарган бўпқоларканда. У аҳмоқларга ишониб докторлар беморларини текширишларга юборишади. Яна бу текширишларни кашф қилган аҳмоқларга патент майли-куя медаллар берворишган. Нобелни олганлари ҳам бор

Шунақа пайтлари алам қилиб кетади. Ҳамкасабаларимга. Ўқиб умр сарфлаб, диплом олиб ўтирмай “чёткий” муомалага ўрганиб қўйса ҳам бўларкан-у !!!

ТАВСИЯ:
Умуман олганда вақтида текширилиб олиш маъқул. Муаммо бўлмаса дўппини осмонга отасиз. Албатта эскисини

Муаммо бўлса вақтида муолажасини қилган бўласиз

Аёлингизни Гинеколог. Ўзингизни Андролог кўрсин

#бачадонқийшиқлиги #ёшоила #фарзандкўриш #хомиладорлик

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5834
Спермограмма
Гормонлар
ТОРЧ инфекция

САВОЛ:
Анализларим бўйича маслахат берсангиз

Спермограмма:
Фаол харакат – 30%
Секин харакат – 30%
Харакатсиз – 40%
Нормал 78%
Ўзгарган 22%
Агглютинация -
Лейкоцит 36-40
Лецитин дона ++

Сийдик тахлили:
Лейкоцит 35-38
Эпителий 2-3
рН 5.5

УЗИ:
Простата хажми 53 куб см. Чап томонлама варикоцеле. Ўнг буйрак тоши

ТОРЧ инфекциялар:
Цитомегаловирус 0.26
Қизилча 76.5
Герпес ½ 1.43
Хламидия 0.06
Микоплазма 0.12
Уреаплазма 0.08
Токсоплазма 0.07

Суртма:
Флора Гр+
Лейкоцит 3-4
Эритроцит 0
Гонококк йўқ
Гарднерелла йўқ
Трихомонада йўқ
Дрож гриб йўқ

Глюкоза 5.5
Холестерол обш 3.5
ЛПВП 1.76
ЛПНП 3.1
Триглицеридлар 0.9
ЛПОНП 0.4
Атерогенлик коэф 0.9

Гормонлар:
Пролактин 390
ФСГ 1.0
Эстрадиол 0.7
ТТГ 0.9
Тестостерон 18.4

ЖАВОБ:
Спермограмма тўлиқ кўрсатилмаган.

Сперматазоидлар харакатчанлиги паст. Сперматазоидлар харакатсизлари кўп. Аммо фаол харакатчанлари ҳам ўта тушиб кетмаган. Нормал тузилишли сперматазоидлар миқдори бироз пастроқ. Нормага анча яқин.

Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар шамоллаши ва инфекцияси белгилари бор. Шамоллаш ёки инфекция қўзиган ҳолда.

Гормонлардан аёллар гормони эстрадиол миқдори баланд. Қолган гормонлар меёрда

Липид профили тахлили асосий кўрсаткичлари нормал. Глюкоза нормал.

ТОРЧ инфекциялардан герпес ўтказгансиз. Қизилча касаллиги хам яқинда ўтказилган бўлиши мумкин.

Сийдикда буйрак ва сийдик йўллари шамоллаши қўзғалган холдалиги кўриниб турибди. УЗИ бўйича буйракда тош бор. Сийдикдаги ўзгаришлар тош сабабли бўлиши катта эхтимол.

Ёшни кўрсатмабсиз. Простата бези анча катталашган.

Чап томонда варикоцеле бор. Сийдик йўлидан суртма тахлили нормада, ўзгаришсиз.

ТАВСИЯ:
Буйракдаги ўзгариш, ТОРЧ инфекция ва жинсий аъзолардаги инфекция бўйича ва қолаверса шунча анализни нима сабабда топширган бўлсангиз шу бўйича Андролог кўриб маслаҳат берпсин. Даволаниш керак.

Даволанмаса бефарзандлик, жинсий заифлик ва бошқа асоратлар бериши мумкин

#жинсийинфекция #харакатчанлигипастсперма #астенозооспермия #буйрактоши #варикоцеле #буйракшамоллаши #пиелонефрит #ТОРЧинфекция #герпес

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5832
Варикоцеле
Операциядан кейин

САВОЛ:
Манда варикоцеле операцияси бўлди 1-даражани охири билан. 40 кун ўтгач ишга чиқиб кеттим 30кггача юк кўтараяпман, хар доиммас ора сирада. Қайталаниш бўлмайдими ? Қайталаниш белгилари қанақа ман 2 моягим бир хиллигини кўрдим. Чап тарафдаги сал осилган камроқ қайталаниш фоизи кам бўладими ?

ЖАВОБ:
Варикоцеле операциясидан кейин варикоцеле қайталаниши мумкин. Тез тез қайталаниб қолади.

Юк кўтаришингиз варикоцелега сабаб бўлмаслиги керак. Варикоцеле бўлиши учун қон томир тизимида ўзгаришлар бўлиши керак. Юк кўтариш шу ўзгаришларга ёрдамчилик қилиши мумкин холос.

Чап мояк нормада сал осилганроқ бўлади. Осилганроқ бўлмаганида норма бўлмасди. Демак бу норма

ТАВСИЯ:
Варикоцеле қайталанса аввал сизда қандай белги берган бўлса худди шунақа белгилар бериши мумкин.

#варикоцеле #операция

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Олат қуруқшаши ва ёрилиши

Жинсий аъзоларга у ёки бу тарафлама алоқадор ҳар қандай муаммо эркакларни кучли безовта қилади.

Бундай муаммоларнинг бири олат қуруқшаши ва ёрилиши.

Олат қуруқшаши ва кепакланиши сабаби кўп.

Аллергик реакциялар
Муаммо фақат маҳаллий бўлса, муаммо асосий сабаблари:

• Ич кийим тикилган мато (аллергия айниқса сунъий матоларга пайдо бўлади)

• Мато бўёги

• Матони ювилганда чала чайиш ва порошок излари кийимда қолиб кетиши

• Презерватив латекси

• Алоқа лаззати ва сифатини ошириш учун намлантирувчи гель, крем қўллаш

• Олатда ёриқчалар “маҳаллий аллергия” сабабли контактли дерматит фонида ўтади. Олат терисини аллергия қўзгатувчиси билан контакт бўлган қисмида чекланган қизариш, шу соҳада қичишиш ва ачишиш бўлади

Атопик дерматит, экзема, контактли аллергодерматозлар сабабли олат қуруқлашади, олат териси қалинлашади. Олат териси эгилувчанлигини йўқотади ва чизиқ чизиқ ёриқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ёрилиш пайдо бўлганлиги учун алоқа пайтида кучли огриқ бўлади.

Инфекция:
Олат қуруқшаб ёрилиши энг биринчи сабаби бу жинсий инфекция ҳисобланади. Масалан жинсий герпес. Жинсий герпес бор дегани албатта эркак фоҳишаларга борган дегани эмас. Герпес оддий ҳаво йўлиб билан ҳам ўтаверади. Огизга чиқадиган ҳал тилида “учуқ” деб номланадиган тошма сабабчиси ҳам герпес. Огизда “учуқ” чиқишида герпесни бошқа тури сабабчи ҳолос. Ҳулласи, герпес ўтгандан кейин олатда кичик пуфакча пайдо бўлади. Пуфакча ёрилади. Рангсиз суюқлик – лимафа ажралади. Майда ёриқчалар пайдо бўлади

Аёлда қин қуруқ бўлса ва жинсий алоқада ёрдамчи намлантирувчи восита ишлатилмаса ҳам олатда ёриқчалар пайдо бўлади.

Замбуруглар ҳам сабаб. Кандидозли баланит. Бунинг сабаби замбуругларни ўта кучли фаол бўлиши. Натижада олат намланиб, эрозия ва ёриқчалар пайдо бўлиши мумкин.

Механик қитиқланиш/таъсирланиш:

Одатда олатда ёриқчалар пайдо бўлиши олат вазифаси билан алоқадор. Масалан узоқ жинсий алоқа қилиш. Шиддатли онанизм қилиш. Қин қуруқлигида алоқа қилиш.

3 та асосий сабаби бор:

Намланиш:
аёлда қин қуруқ бўлса эркак олати ишқаланиб, шилиниб кетади, териси қизаради, майда тирналиш ва ёриқлар пайдо бўлади

Алоқа вақти:
Узоқ вақт алоқа қилганда олат терисига юклама тушади, териси тортилади. Томирлари ёрилиб, ёриқчалар пайдо бўлади

Алоқа шиддати:
Шиддатли ва қўпол жинсий алоқалар ҳам олат ёрилишига сабаб бўлади

Агар қипиқланиш, қуришиш тана бошқа қисмларида ҳам бўлса витаминлар етишмовчилиги сабаб бўлиши мумкин

Олат қуруқшаши бошқа сабаблари ҳам кўп. Улар Вит А, Е ва ЕЕ етишмовчилиги, псориаз, қандли диабет, буқоқ касаллиги

#олатерисикепакланиши #пўстташлаши #ёрилиш #баланит #олатдақичишиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇧🇭 INSTAGRAM 🇧🇭 FACEBOOK 🇧🇭 ТВИТТЕР 🇧🇭

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Кандидоз белгилари

Эркакда закарнинг ўзига хос тузилиши, соғлом турмуш тарзи, шахсий гигинеа қоидалари ва жинсий хаётда хам маълум нормларга амал қилинса кандидоз келиб чиқмайди. Келиб чиқса хам белгисиз кечади.

Намоён бўлгандаги белгилари:
• Сийганда ачишиш
• Қовушиш пайтида оғриқ
• Закар бошчасида қизариш,
• Закарда шиш бўлиши мумкин
• Доимий қичишиш ва ачишиш сезгиси
• Закар юзасида творогсимон парда қопланиши, уни хидланиши

Бу белгилар сизда бўлса демак Андролог кўригига боришингиз керак. Кандидоз бошқа касалликнинг белгиси бўлиши хам эхтимол

#кандидоз #инфекция #жинсийинфекция #олат #қизариш #олатқизиши #олатдачишиш #олатерисикепакланиши #олатдақичишиш #олатшилиниши #олатдашиш #пўстташлаши

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. @Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси. Нюанслар

Простатит эркаклар жинсий аъзо касалликлари ичида энг кўп учрайди. Эркаклар касаллиги орасида энг кўпларидан бири хам. Энди простата бези ва простатитнинг эркак саломатлиги ва хаётидаги роли хақида етарлича тушунча хосил қилдингиз деб ишонамиз. Демак, нималар қилишни хам

Простатит давоси нюанслари хақида батафсил танишдик.

Простатит давоси нозик томонлари ва лимфотерапия билан аввалги мақолалар билан кейинги постда танишинг

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Лимфотерапия

Простатитни лимфотерапия билан даволаса бўладими ?

Агар простатит давосида самарага эришиш керак бўлса албатта лимфотерапия қилиш керак бўлади. Простатитни лимфотерапия муолажасисиз самарали даволаш имконсиз.

Простатитда 3 хил даволаш усули бор.

1. Симптоматик – касаллик белгиларини йўқотишга қаратилган
2. Этиотроп – касаллик қўзғатувчиси, касаллик сабабини йўқотишга қаратилган
3. Патогенетик бу касаллик келиб чиқиш ва ривожланиш механизмига кўра

#простата #простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat
Клиникамиз гурухи @Doctor_Family_Nam

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар

Юқорида таъкидланган омил ва сабаблар, анатомик тузилиши, инфекцияларга мойиллик, томир тизими ўзига хослиги, интрапростатит рефлюкс, ва бошқалар туфайли хам простатит даво самараси паст. Простатит беморлар сони тобора кўпайиб бораяпти. Простатит қайталаниши хам юқори даражада.

Шу туфайли хам простатит бўлган эркаклар йилига камида 1 ёки 2 марта даволаниб туриши керак бўлади. Акс холда простатит йил давомида эркакни безовта қилаверади. Простатит асорати кўп. Энг кўнгилсиз, нохуш ва оғир асорати бу рухий асоратлар. Простатит рухий асорати берган эркак инжиқ, тажанг, асабий, тушкун, васвас, вахима, уйқусиз бўлиб қолади, иштиёқ йўқолиши, камқувватлик, холсизликдан азият чекади. Бу эркакнинг иш фаолияти, шахсий хаёти, оилавий тотли хаётида намоён бўлмай, ёмон таъсирсиз ўтиб кетмайди. Шахсий хаёт ва профессионал фаолият сифати кескин пасайиб кетади. Хаёт маъноси йўқотилади. Рухий асорати суицид, яъни ўз жонига қасд қилишгача олиб келади.

Простатит туфайли шахсий хаёт сифати кескин тушиб кетади. Простатит туфайли шахсий хаёт сифати пасайиши юрак инфаркти, Крон касаллиги ва стенокардиянинг шахсий хаёт сифатига таъсири билан тенг

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Простатага дори етказилиши

Организмга дорилар инъекция усулини бир неча турида киритилади: вена ва артерия ичига, мушакка. Бу усулларни биронтаси антибактериал дориларни лимфа тизимида даво самараси берадиган миқдорда тўпланиши имконини бермайди. Чунки кўп антибиотиклар кристаллоидлар. Улар лимфа тизимига бошқа тўқималар орқали иккиламчи равишда кириб боради. Бу жараён антибиотикнинг қондаги концентрацияси ва лимфа тугунлари тўқима-қон тўсиғи ўтказувчанлигига боғлиқ.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар

Простата ва уруғ пуфакчалари секрети қовушқоқлиги: Простата ферментлари функционал етишмовчилигида простата секрети қовушқоқлиги жуда юқори бўлади
Йирингли пробкалар борлиги - улар простата оқимларини тиқилтириб тўсиб қўяди
Без тўқималари орасидаги интерстициал шиш простата чиқарув йўлларини ташқаридан эзади. Шиш сабаблари: яллиғланиш, веноз димланиш, вено қонга тўлиш, лимфостаз
Простата нерв таъминоти. Простата безидаги нерв тугунлари эзилиши сабабли келиб чиққан интерорецептор бузилишлар шахвоний жинсий рефлексларни ўзгартиради
Простата ва уруғ пуфакчалари миоэпителиал (мушак тери) тузилмалари тонуси. Ялиғланиш медиторлари ва бактериялар хаёт фаолияти зарарли махсулотларининг юқори концентрацияси силлиқ мушак хужайралари тонусини пасайтиради. Улар қисқарганда простата секрети ацинуслардан тўла чиқиб кета олмайди. Натижада, хаттоки жинсий фаоллиги юқори бўлган эркакда хам, простатада димланиш келиб чиқади

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Др. Файзулло Абдулхаев

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Инфекцияга мойиллик
Простата бези инфекцияланишига мойиллик келтириб чиқарувчи асосий омил - кичик тос ва простата безида димланиш. Димланиш инфекция сабабли бўлиши хам мумкин. Бунда димланиш простатитга асосий сабаб бўлади. Димланишга яна простата бези секрети димланиши, веноз томирлар простататик тутамида димланиш бўлиши сабаб бўлади. Димланиш фақат сурункали простати сабабима. У сурункали простатит қўзишига хам сабаб бўлади

Сурункали простатитда простата барьер-тўсиқ функцияси бузилади (рух ва лизоцим миқдори пасаяди). Иммунитет звенолари бузилади: фагоцитар, хужайра (Т-лимфоцитлар абсолют ва нисбий кўрсаткичлари ва улар суб-популяцияси бўлган Т-хелперлар пасайиши), гуморал (простата сокида антиген-специфик иммуноглобулинлар миқдори ортади ). Простатада яллиғланиш бошланганда без ўзини химоя функциясини йўқотади. Простата муттасил давом этувчи инфекция ўчоғига айланади. Шу сабаб тез-тез везикулит, эпидидимит, парапроктит асорати беради

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Закар – олатда қаттиқлик ва шиш

Олата шишсимон қаттиқлик олат ичида бўлади. Қаттиқлик хар хил катталик ва турли жойда жойлашган бўлиши мумкин. Бу касаллик белгиси.

Аниқ ташхисни фақат қабулда мутахассис доктор қўйиши мумкин.

Баъзан бу қаттиқликлар оддий холатлардан тортиб токи жиддий касалликлар сабали бўлиши хам мумкин.

Мақола шаклида /channel/bizning_urolog/263

#олатдашиш #олат #фимоз #парафимоз #қизариш #олатлатейиши #жарохат

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Болаларда кунлик сийиш миқдори ва сийиш сони

Болаларингиз кўп миқдорда сияди деб ўйлайсизми. Ёки кунига кўп марта сийишади деган ҳаёллар борми

Унда жадвалга қаранг. Ҳамма саволларигизга жавоб топинг

#пешоб #тезхожатгабориш #тезтезсийиш #кўпсийиш #камсийиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🔸INSTAGRAM 🔸 FACEBOOK 🔸 ТВИТТЕР 🔸

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5839
Бефарзандлик
Сунъий уруглантириш
Фарзанд кўриш

САВОЛ:
Assalomu alaykum yaxshimisiz duxtir. Savolim bor edi

24-aprelda Eko qildirdik homilador bo‘ldim, 6-7 haftalikda rivojlanmay qoldi. Ekoni Iksi usuli bilan fallikulalarni urug‘lantirildi.

Tabiiy bo‘lishi uchun harakat qilmoqchimiz. Erim davolansalar tabiiy homilador bo‘lamanmi? Toshkentda Androlog vrachlar morfologiyani davosi yo‘q deydi. Eko qilish kerak deyaveradi. Eko qilishga endi pulimiz ham yo‘q. Topganimizga bir marta eko qildirib ko‘rdik.

Manda tabiiy ovulyatsiya bo‘ladi. Turba ochiq. O‘tgan yili Insiminatsiya ham qildirdik, o‘xshamadi. Erim 30 yoshda, man 26 yoshman.

ЖАВОБ:
Тўгридан тўгри тескарисини қилибсиз. Адашмабсиз

Аввал табиий йўл билан бола кўришга ҳаракат қилинади. Маълум вақтда ҳомиладорлик содир бўлмаса кейин вазиятдан келиб чиқиб бирон бир сунъий уруглантириш усули танланади

ТАВСИЯ:
Ёзишингиз бўйича асосий тиббий муаммо эркак соглигига алоқадор

Эрингиз албатта даволанса табии йўл билан бола кўра оласиз. Ҳамма оила ҳам табиий йўл билан бола кўра олади. Доктор кимлардир бола кўра олади кимлардир бола кўра олмайди дея олмайди. Ҳаммада имконият ва эҳтимоллик бор. Гап шу эҳтимоллик кучи қанчада эканида ҳолос

Аллоҳ ҳаётингизда бироз синов берибди. Бу муаммога ечим қидираверасиз. Ўзи ирода қилганда ва ечимини топганингизда сай ҳаракатингизга баракот беради. Шунда солиҳ солиҳа фаразндли бўласиз

Аммо буни учун ақл фасоҳатни ишлатиб, пала партишлик қилмай, ҳаммасини тарозига солиб ақли билан иш тутиш керак бўлади. Шундагина сай ҳаракатларга баракот берилиши мумкин.

Асоси йўқ ҳаракатлар қилиш бундан мустасно

Дуо қилинг. Ҳаракатда бўлинг. Иншааллоҳ сизни оилангизда ҳам чақалоқни ширин йигиси бир куни эшитилади.

#бефарзандлик #ЭКО #ИКСИ #сунъийуруғлантириш #фарзандкўришэхтимоли

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5837
Уйланишдан аввал

САВОЛ:
Уйланаяпман. Бир кўрикдан ўтай дедим. Спермограмма тахлилим яхшими маслахат берсангиз

Спермограмма
Миқдори 11мл
Ранг сутсимон-кулранг
Мутность ҳира
Консистенция чўзилувчан
Илашувчанлик 0.1см
Ивиш вақти 45 мин
pН 8,5
Спераматозоид 68млн/мл
Тирик 72%
Ўлик 28%
Фаол ҳаракат 40%
Суст ҳаракат 12%
Ҳаракатсиз 48%
Нормал 87%
Бошча 9%
Танача 7%
Думча 3%
Лейкоцит 12-14
Эритроцит 1-2
Аглютинация - йўқ
Лецитин +++

ЖАВОБ:
Спермограмма асосий кўрсаткичлари баъзилари яхши. Сперматазоидлар миқдори нормал.

Сперматазоидлар харакатсизлари кўп. Аммо фаол ҳаракатчанлари ҳам нормада. Нуқсонсиз, нормал сперматазоидлар миқдори меёрда.

Жинсий аъзоларда шамоллаш бор. Шамоллаш қўзиган

ТАВСИЯ:
Уйланинг. Бир неча ой жинсий хаёт кечиргандан кейин сперма анализини қайтаринг.

Доимий жинсий хаётдан кейин жинсий аъзолардаги димланиш ўтиб кетади. Димланиш йўқолиб шамоллаш ҳам ўтиб кетар балки

Димланиш сабабли жинсий аъзолар шамоллаши ўтиб кетмаса даволаниш керак бўлади. Жинсий аъзолар шамоллаши хозирча сизни безовта қилмаган бўлиши мумкин. Лекин келажакда шамоллаш албатта безовта қилади. Шамоллаш анча вақт ўтиб кетгандан кейин безовталик бериши – даволанганда даво фойдаси анча пастроқ бўлишига сабаб бўлади

#уйланиш #уйланишданаввал #димланиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5835
Сийдик йўли шамоллаши

САВОЛ:
Тахлилим бўйича тавсия берсангиз.

Суртма:
Лейкоцит 38-46
Шиллиқ +++
Флока кокклар кўп миқдорда
Эпителий 14-16

ЖАВОБ:
Сийдик йўлида шамоллаш бор. Жинсий аъзоларда хам шамоллаш бўлиши керак.

Шамоллаш инфекция сабабли бўлиши мумкин.

Шамоллаш жинсий йўл билан юқтириладиган инфекция сабабли пайдо бўлган бўлиши катта эхтимол.

ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин. Текширилинг. Аниқ ташхис керак.

Реал диагностикасиз даволансангиз. Ёки даволанмасангиз асорати бор.

Шамоллаш ёки инфекция сурункали шаклга ўтади. Асоратлар беради. Асорати простатит, бефарзандлик, эрта бўшаниш, шаҳват кучсизлиги ва жинсий заифлик бўлиши мумкин

#жинсийинфекция #шахватсустлиги #жинсийзаифлик #барвақтэякуляция #сийдикйўллари #уретрит

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5833
Мояк томири кенгайиши

САВОЛ:
Бўйим 170
Вазним 58 кг.

Мени 2 та моягим тагидаги катта томир сал 1 смча. Сал шишган кечаси сезиларли оғриқ бор, орқа пешобда майда майда қизил шишган бу геморройми ? Бошида қисқа киска қичишиш бориди. Оғриқ йўқ.

Бу холатда менда уруғ миқдори камайганини сездим, шунга хам маслахат берсангиз?

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 20. Вазн сиз учун нормал. Норманинг энг пастки чегарасида. 1 кг хам вазн ташламанг

Орқа пешобдаги ўзгариш геморрой бўлиши керак.

Моякдаги томир катталашганлиги балки варикоцеледир. Аниқ жавоб йўқ. Варикоцеле хам оғриқ бериши мумкин, асосан юк кўтарганда.

Уруғ миқдорини кўз билан чамалаб аниқлай олмайсиз. Уруг миқдори кўз билан билиб олса бўладиган ҳолатмас. Албатта уруг миқдори ўта камайиб кетган бўлмаса

ТАВСИЯ:
Спермограмма топширинг. Сперма миқдорини аниқ бўлади.
Андролог кўрсин. Безовталиклар аниқ бўлади

#варикоцеле #моякшиши #моякоғриши #геморрой

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5831
Сперма ранги сарғимтирлиги

САВОЛ:
Ёшим 24
Бўй 1.76 см
Вазним 71 кг

Сперманинг рангги сарғимтир бўлиб қолган бу холат анчадан буён шунақа.

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 22.9. Вазнингиз сиз учун нормал. Вазнингиз сиз учун идеал. Идеал вазн муборак !!! Шу вазнни сақланг

Сперма ранги сутсимон, кулранг тусда бўлади. Сперма ранги сарғимтир бўлиши шамоллаш ва инфекция сабабли бўлади. Спермада йиринг пайдо бўлган бўлиши керак. Сийдик йўллари ва жинсий аъзолари шамоллаган бўлиши керак

Бу норма эмас. Фарзанд кўриш салохияти ва эхтимолига таъсир қилиши мумкин. Жинсий қувватга ҳам зарар қилади

ТАВСИЯ:
Андролог кўрсин. Камида спермограмма тоширинг. Простатани ҳам текширтириб олинг

#спермарангиўзгариши #лейкоспермия #спермадайиринг #спермадабактерия

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Олат қуруқшаши ва ёрилиши

Жинсий аъзоларга у ёки бу тарафлама алоқадор ҳар қандай муаммо эркакларни кучли безовта қилади.

Бундай муаммоларнинг бири олат қуруқшаши, кепакланиши ва ёрилиши.

Қуйида шу ҳақида гаплашамиз

#олатерисикепакланиши #пўстташлаши #ёрилиш #баланит #олатдақичишиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

🇧🇭 INSTAGRAM 🇧🇭 FACEBOOK 🇧🇭 ТВИТТЕР 🇧🇭

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар

Лимфотерапия

Простатит эркаклар жинсий аъзо касалликлари ичида энг кўп учрайдиган касаллик.

Эркаклар касалликлари орасида энг кўпларидан бири хам простатит.

Энди простата бези ва простатитнинг эркак саломатлиги ва хаётидаги роли хақида етарлича тушунча хосил қилдингиз деб ишонамиз. Демак, нималар қилишни хам

Простатит давоси нюанслари хақида батафсил танишдик.

Простатитда даволаш усуллари,

Простатитни лимфотерапия билан даволаса бўладими

Лимфа тизими

Простата давосидаги нюанслар

Простата безига дори етказилиши

Простата сокини чиқариб юборилиши

Простата соки қовушқоқлиги

Простата суюқлик чиқариш фаолияти

Простата бези инфекцияга мойиллиги

Простата бези шамоллашга мойиллиги

Простата ичига инфекция тушиши йўллари

Простата ичига сийдик қайтиб оқиб кириши

Простата бези нерв тизими

Простата томир тизими

Простата безидан простата соки чиқариб юборилиши

Простата томир тизими

Простата бези тузилиши ўзига ҳослиги

Простата тўқима тўсиги

Простата безининг смарт божҳона қобиги

Лимфотерапия устунликлари

#лимфотерапия #простатит #простатитдавоси

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Қизиқарли тиббий фактлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Лимфотерапия
: Простатитни лимфотерапия билан даволаса бўладими ?

Простатитда лимфотерапия қилиш керак. бу энг самарали даво усули.

Простатитда 3 хил даволаш усули бор.

1. Симптоматик – касаллик белгиларини йўқотишга қаратилган
2. Этиотроп – касаллик қўзғатувчиси, касаллик сабабини йўқотишга қаратилган 3. Патогенетик – бу касаллик келиб чиқиш ва ривожланиш механизмига кўра белгиланадиган даво. Лимфотерапия простатит касаллигида хам этиотроп хамда патогенетик даво хисобланади. Шунинг учун простатитда лимфотерапия тенгсиз.

Лимфотерапия қилишга сабаб:
Простата бези ўзига хослиги унинг ақлли қобиғида. Простата қобиғи простатага кириб келаётган қон томирдаги қонни фильтрлаб, дориларни ушлаб қолади. Натижада простата ичига дори модда кира олмайди ёки ўта паст дозада киради. Бу простатит даволашда қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун хам ўткир простатитда даво 2 ой, сурункали шаклида энг ками 28 кун. Ундан камроқ кун даво қилган бўлсангиз билингки простатани даволамабсиз.

Лимфотерапия муолажасида дори биринчида сийдик таносил тизими ва простатат безида сўрилади. Простата бези етарлича дори моддани шимиб олгандан кейин дори бошқа аъзоларга етиб боради.

Лимфотерапия устунликлари
🔹 Лимфотерапия оддий, шу билан бирга яллиғланиш касалликларини хужайра даражасида даволашнинг энг самарали усули
🔹 Лимфатик тизим, орган ва тўқималараро алоқалар туфайли дори препарати тўғридан тўғри керакли аъзога етказилади
🔹 Дори керакли аъзо, яллиғланиш ўчоғига аниқ етказилади. Патологик ўчоқда дори юқори концентрациясига эришилади
🔹 Керакли аъзога хос лимфа сохасида дорининг самарали даво концентрациясига эришиладики, бошқа усулларда дори киритилса дори лимфа тизимига етарлича кира олмайди, дори ўз таъсир кучини тезроқ йўқотади
🔹 Дори лимфа тизимига аниқ киритилганлиги учун, бошқа инъекцияларга нисбатан, керакли самара олиш учун дорини катта дозаси талаб қилинмайди
🔹 Дорининг оптимал концентрацияси 24 соат давомида сақланади
🔹 Даво самараси оддий давога қараганда 6-10 марта юқори бўлади
🔹 Простатага етарли концентрация ва миқдорда дори киритиш имкони бўлади
🔹 Антибиотиклар 24 соат таъсир қилиш учун кунига бир неча марта қилиниши керак бўлса лимфотерапия орқали 1 марта қилинса таъсири 24 соатга етади
🔹 Антибиотик жигар орқали ўтмайди. Дори жигар орқали ўтганда жигар дорини парчалайди, дори миқдори ва кучи пасаяди
🔹 Лимфотерапияда дори лимфа системасида айланади. Шунинг учун дори модда жигар орқали ўтмайди. Жигар дорини қайта ишлаш ва оқибатда ортиқча захарланишдан халос бўлади
🔹 Кун давомида дорини бир неча бор юбориш эхтиёжи йўқ
🔹 Дорининг суткалик ва даво курси дозаси 2-3 марта камайтирилиши мумкин
🔹 Лимфа оқимини яхшилайди. Бу иммун тизимини рағбатлантиради
🔹 Лимфотроп усулда киритилган дори жигар, буйрак, ичакларга зарарли таъсир қилмайди. Чунки қонга дорининг асосий қисми тушмайди
🔹 “Инфекцион агент” тарқалиш йўлларида йўқ қилинади
🔹 Аллергик реакциялар, айниқса дозага боғлиқ аллергия, камаяди
🔹 Касаллик кечишида тез ва кескин ўзгариш ясайди
🔹 Аксари холларда касаллик тузалиш билан якунланади

#лимфотерапия #простатит #простатитдавоси

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Лимфа тизими

Организмда яллиғланиш жараёни қаерда бўлмасин ва қандай сабаб туфайли келиб чиқмасин, унга лимфа тизими биринчи бўлиб жавоб беради. Айнан лимфа тизимига касаллик чақирувчи бактериялар ва яллиғланиш туфайли парчаланиш махсулотлари келиб тушади. Лимфа тизимига кириб боргач ва тарқалгач микроблар лимфа тугунлари тўсиқ функциясини пасайтиради ва иммунитет кучсизлашади. Микроблар лимфа тугунида кўпайиши мумкин. Лимфа тизимини тўсиқ-фильтр, транспорт, дренаж, қон яратиш ва иммунологик функциялари бор.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар

Юқорида таъкидланган омил ва сабаблар туфайли хам простатит даво самараси паст. Простатит беморлар сони тобора кўпайиб бораяпти. Простатит қайталаниши хам юқори даражада.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар

Келгуси муаммо – эвакуатор фаолият

Простатит бўйича даво курси қилинди. Простата тузилиши яхшиланди ва фаолияти тикланди. Лекин простатада ўзгариш бўлиши учун бошқа шартлар хам бор. Простатада ўзгаришлар йўқолганидан кейин простата саломатлиги учун простата эвакуатор фаолияти тикланиши керак, яъни эякуляция бўлганда простатадан секретни тўла чиқариб юборилиши. Эвакуатор фаолият етарлича тикланмаса простатада ўзгариш керакли даражада бўлолмайди, простатит узоқ вақт қўзимаслиги ўрнига тез тез қўзиб қолади

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар

Эвакуатор функция

Простата саломатлиги простато–везикуляр комплексни эвакуатор функцияси муаммосиз кечишига боғлиқ. Яъни простата оқим, йўллари (ацинар-тубуляр тузилмаларини) эякуляция даврида секретдан тўла чиқариб, халос бўлиши. Бу эвакуятор функция бир неча омилларга боғлиқ:

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Простатит давоси
Нюанслар
Шамоллашга мойиллик

Аксари холларда бирламчи инфекцион (бактерияли) простатит бўлмайди. Балки, турли сабаблар натижасида тузилиши ва фаолияти ўзгарган простатада иккиламчи инфекцияон простатит келиб чиқади. Простата безида яллиғланиш жараёни йиринг чиқарувчи флора билан инфекцияланиш сабабли келиб чиқади. Микроб сийдик йўли орқали, қон ёки лимфа орқали юқади. Микроблар яллиғланиш жараёнини бошланишидагина роль ўйнайди холос. Кейинчалик инфекция роли пасаяди ва биринчи ўринга простата безидаги патологик ўзгаришлар чиқади.

Нейротрофик бузилишлар, аутоагрессия жараёнлари, димланиш ва простата бези секрети парчаланиши простатада яллиғланиш жараёнини қўллаб қувватлайди.

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш 👇👇👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Др. Файзулло Абдулхаев

Читать полностью…
Subscribe to a channel