mening_urologim2 | Unsorted

Telegram-канал mening_urologim2 - Urolog_Androlog_Seksopatolog

2005

Urolog, Androlog va Seksopatolog maslahati Урология, Андрология ва Сексопатология бўйича қизиқарли савол жавоблар Савол ва таклифлар учун: @Urolog_Androlog_Seksopatolog +998 91 345 0680 Савол бериш шакли t.me/mening_urologim/333

Subscribe to a channel

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5866
Простата фибрози
Лимфотерапия
Зарб Тўлқин Терапияси УВТ – ЗТТ

САВОЛ:
Assalomu aleykum doctor. Sizga savolim bor edi. Peshob qilishdagi o'zgarish sababli uzeyga tushgandim. Xranichiskiy prostatit deb diagnoz qòydi. Yoshim 31da. 4yil bòldi Uylanganimga. Shu diagnozni kòrib bering. Davolash qiyin deb aytdi vrach. Sizdan ham maslahat olay bir. Oldindan rahmat javob uchun

УЗИ
Простата фибрози 5.2 – 4.2 мм
Ҳажми 42-24-40
Сурункали простатит

ЖАВОБ:
Простата катталашган. Эски шамоллаш бор. Простатада фиброз бор

Простатит давоси қийин. Простатада фиброз бор экан. У простатит кечишини янада мураккаблаштиради. Простатит давосини қийин томони простата безига дори киритишни ўта қийинлиги. Простата фибрози простата ичига дори киришини янада қийинлаштиради. Фиброз тўқимадан дори умуман ўта олмайди

ТАВСИЯ:
Давоси осон эмас. Ҳаётда ўзи нима осон. Даволамаслик керак дегани эмас.

Даволаса бўлади.
Даволанасиз
Лимфотерапия ва
Зарб тўлқин терапияси оласиз

Шундагина бу муаммодан ҳалос бўласиз

#ударно_волновая_терапия #зарб_тўлқин_терапияси #жинсийзаифлик #простатит #простатитдавоси #склероз #фиброз

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Тестостерон кўпайтирувчи 16 талик

Тестостерон миқдорини кўпайтириш

Тестостерон ва уни табиий кўпайтириш бўйича узоқ суҳбатимиз ваниҳоят якунланди. Аввалги суҳбатларимзида тестостеронна табиий кўпайтириш қанақа йўллари борлиги ва улар нималар экани ҳақида ҳаволалар орқали осонликча танишиб олинг

Демак, тестостерон кўпайтирувчи 16 талик:

Умумий маълумот ни кўриб олинг

1. Рўза тутиш

2.Магний

3. Рух

4. Жигар тозалаш

5. Оғир атлетика

6. Витамин Д

7. Уйқуни яҳшилаш

8.
Стресс ва уни назорат қилиш

9. Вазн ва соглом овқатланиш

10. Мукуна пруриенс

11.
Ашваганда

12. Йод

13.
Трибулус

14. ZМА - руҳ магний бирикмаси

15.
Витамин В

16. Қовоқ мойи

17. Қисқа умумий тавсиялар

билан танишинг

#тестостеронкўпайтирувчи #тестостерон #витаминлар #витаминВ #соғломовқатланиш #ортиқчавазн #семизлик #уйқу #стресс #уйқусизлик #уйқуяхшиловчи #магний #рух #фитнесс #бодибилдинг #оғиратлетика #ошқовоқ

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоб Гурухимиз
Савол жавоблар
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Тестостерон кўпайтирувчи 16 талик

Тестостерон миқдорини кўпайтириш

Тестостерон миқдорини табиий кўпайтириш керакми !!!

Унда кейинги маслаҳатларимизга ўта диққат эътибор қилинг

#тестостеронкўпайтирувчи #тестостерон #витаминлар #витаминВ #соғломовқатланиш #ортиқчавазн #семизлик #уйқу #стресс #уйқусизлик #уйқуяхшиловчи #магний #рух #фитнесс #бодибилдинг #оғиратлетика

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоблар
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5863
Онанизм зарарлими ёки фойдали
Онанизм гуноҳми ёки мумкинми

САВОЛ:
Assalomu alaykum doktor

Bitta savolim bor edi . Mening bitta õrtoğim bor shuning fikriga kõra õz õzini qoniqtirib turish kk deydi. 1-2 haftada shunday qilib tursa inson salomatligi uchun foydasi bor agar shunday qilmasa inson õzini charchaganday his qiladi deydi. Lekin man unga inson organizmida shunaqa bõlganda uyqusida bõshanivoradi dedim. Lekin u boshqa bu boshqa deydi . Dindaham õz õzini qoniqtirish harom deyilganku desam õz fikrini maqullayabdi.
Shu holatga õz fikringizni bildirib oydinlik kiritsangiz yaxshi bõlar edi. Dõstimning fikri qanchalik tõğri.

Javob uchun oldindan rahmat

ЖАВОБ:
Ҳаммани ўз фикри бор. Ўз нуқтаи назари. Шундан келиб чиқиб ҳаётда ўз ўрни

“Эркейла” бор, ўз аёлини бошқа эркакка қўйиб беради. Томоша ҳам қилади. Бунақа ишлари эр ҳотин орасидаги муносабатларни ривожлантиради деб иддао қилиб ҳам қўяди

Ўзбегимни бошига катта бало битган. Минг афсуски. Фикр, ҳулоса ёки нуқтаи назар билдириш учун лицензия, билим, тажриба ёки дипломи бўлмаса ҳам ҳамма мавзуда гапираверади. Шариатдан, ўзи исломда бўлмаса ҳам. Оилавий ҳаётдан, ҳали уйланмаган бўлса ҳам. Чет элда ишлашдан, ўз шаҳридан ташқарига чиқмаган бўлса ҳам

ТАВСИЯ:
Сиз айтган инсон шунақа инсонлар қабилидан

Онанизм гуноҳ. Онанизм зарарли. “Точка”. Бошқа фикр сигмайди
Қолганларин ўз фикри бор. Ҳаётда ўз ўрни. Шунга яраша оҳиратдаги ўрни ҳам

Биродарингизга бу савол жавобни кўрсатиш энди сизга мажбурий бўлса керак

#онанизм

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5860
Эҳтиломда санчиқ

САВОЛ:
Assalomu alaykum doctor yaxshimisiz.

Ismim: Behзод
Viloyat: Buxoro
Yoshim: 21
uylanmaganman
Bo'yim: 1.85 sm
Vaznim: 75kg

Kasallik vaqti: 2 kun bo'di
Savolim:
hozirda menda qovuq sohamdan orqa chiqarish joyigacha bo'lgan oraliqda sanchiq bo'lib turibdi (sanchish qovuqdan orqa chiqarish joyigacha ichkarida bo'lyapti), qattiqroq yo'talganimda ham quvuqda sal og'riq bo'lyapti bu nimadan bo'lish mumkin peshopdan keyin tomchilash bor. Sanchish ehtilomdan keyin paydo bo'ldi. Ehtilom juda kam bo'ladi oyida yoki 2 oyda bir. Hali doctorga uchramadim. Javobingiz uchun rahmat.

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 22
Вазн соглом. Индекс “залатой. Муборак бўлсин. Шу вазнни сақланг

Бунақа безовталикка олиб келадиган сабабчилари кўп

Сизни ҳолатингизда жинсий аъзолар ва сийдик йўллари шамоллаши бўлиши керак. Жинсий аъзоларда шамоллаш борлииг учун ҳам эҳтиломдан кейин санчиш пайдо бўлиб қолган

Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар қовуқдан орқа пешобгача жойлашган бўлади. Шамоллаганда баъзан қовуқдан орқа пешобгача огриқ беради

Сизда эҳтилом бироз камроқ шекилли. Аммо эҳтилом бўйича реал бирон фикр беришга етарли маълумот йўқ

ТАВСИЯ:
Даволанишга эҳтиёж бор. Шамоллаш қўзиган бўлиши керак

Андролог кўрсин

#эякуляциядачишиш #простатит #уретрит

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5858
Ёргоқ

САВОЛ:
Yoshim 23
Vaznim 70
Bóyim 1.75

Assalomu aleykum. Meni ikta moyagim birxilda ushlasam muzdak bóladi. Bu normami ?

ЖАВОБ:
Ушлаб кўрганингиз мояк. Ҳис қилганингиз эмас. У ёргоқ ҳалтаси. Мояклар осилиб туридаган ҳалта

Ёргоқ ҳарорати тананикидан пастроқ бўлади. Шундай бўлиши керак. Бу сперматазоидлар нормал ишлаб чиқарилиши ва сақланиши учун, мояк нормал фаолияти учун керак.

Ёргоқдаги ҳарорат тана билан 1 ҳил бўлса уруг куйиб кетиши мумкин.

ТАВСИЯ:
Пастдагиларни ушлайверманг. Юқоридагиларга ҳаракат қилинг.

Келажак. Орзу ҳавас. Турли режалар

#ёрғоқ

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5856
Сийдик тутолмаслик

САВОЛ:
Assalomu alaykum doctor. Òģlim 5yoshga qarab ketyapti. Kechki payt uxlaganda siyib qòyyapti. Nima qilsak bo‘ladi

ЖАВОБ:
Ўтиб кетиши керак. Бола сийиш тўла шаклланиб олгунича шунақа ҳолат бўлиши мумкин.

ТАВСИЯ:
5 ёшдан кейин ўтиб кетмаса муаммо бор дегани

Хозирча физиодаво қилса булади. Фойда бўлади. Сийдик тутолмаслик тезда йўқолиши мумкин

#сийдиктутолмаслик #тунгисийдиктутаолмаслик #энурез

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5854
Сперматазоидлар камлиги
Варикоцеле
Операция

САВОЛ:
Akajon sizni ko‘p kuzataman

Szga savolim bor edi akajon

Spermagramm 1ml da 0.6 mln ta chiqdi

Varekasel 2 daraja chiqdi

Operatsiya qildrsam normadagigacha ko‘tarsa bo‘ladimi sonini

20.30.40 mln tagacha ko‘tarsa bo‘ladimi

Akajon iltimos javob bervoring Alloh rozi bo‘lsin

ЖАВОБ:
Спермада жиддий ўзгариш бор экан. Сперматазоидлар ўта кам

Бунақа ўзгаришларда варикоцеле роли бордир. Аммо варикоцеле етакчи ва катта роль ўйнаганлигига шубҳа қиламиз.

Операция аксил таъсир қилиши ҳам мумкин. Операциядан кейин сперматазоидлар умуман ишлаб чиқарилмай қолиши эҳтимоли йўқ эмас

ТАВСИЯ:
3-4 огиз сўзга асосланиб ҳулоса қилмаймиз. Ҳозирча операцияни тавсия қилолмаган бўлардик. Лекин бу реал ва якуний ҳулосамиз эмас

Андролог кўрсин

#олигозооспермия #варикоцеле #операция

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5852
Варикоцеле
Операция

САВОЛ:
Assalom aleykum

Xorazm
Sarдор
Yoshim 27
Bo'yim 173
63 kg

Savolim shundan iborat
27.05.2023 yil kuni chap tarafdan valikotsele operatsiyasini o'tkazdim hammasi yaxshi o'tdi 1 haftadan keyin chap moyakim osilgan ozgina og'riq bor kassalim qaytarilinishi mumkinmi?

ЖАВОБ:
Варикоцеле операциясидан кейин маълум вақт огриқ бўлиши мумкин. Мояк ўзи осилган ҳолатда бўлади. Операциядан кейин осилган ҳолда эмас танага пишган ҳолда сақлаш керак эди. Буни Докторингиз айтганлигига ишонаман

Айтганни қилиш керак

ТАВСИЯ:
Варикоцеле операциядан кейин қайталаниши мумкин. Бундай тез эмас

#варикоцеле #операция

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

4000
Простатит
Простатит давоси
Лимфотерапия

САВОЛ:
Ассалому алайкум дуктир

Самарканд вилоят
Булунгур тумани
Билолбек
Ёшим 31
Бўй 180 см
вазн 82 кг.

Мени 2- фарзандим бор 7-8 йилдан буён прастатит касалиги кийнаб келаябди икала фарзандимдан олдин аввал прастатитга доволанган эдим лекин давоси вактинчалик 1-1,5 ой булиб колаябди. Прастатит касалигидан бутунлай холос булишни иложи борми жудахам куп антибиётик укол дорилар билан личения олдим лекин яна касалик кайталаябди илтимос ёрдам беринг. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:
Простатит самарали давоси энг мушкул касалликлардан. Бизга кунига энг кўп бериладиган савол простатит ва унинг самрасиз даволанавериш ҳақида.

Простатит самарали даволаш учун аниқ диагностика керак. Ишончли натижалар асосида аниқ ташҳич қўйиш мумкин. Аниқ ташҳисдан келиб чииқб касалликка мос ва ҳос даво курси тайинлаади. Даво самараис йўқлиги дорилар мос келмаганлиги, диагноз аниқмаслиги, даво курсига етарли узоқ бўлмагани, бемор даво курсига амал қилмаслиги ва кўп бошқа сабаби бор. Аниқ диагноз қўйиш даво самараи бўлиши кафолати эмас. Аммо биринчи талаби

Сурункали простатитни йўқотиб тузатиб юбориш ўта мушкул. Бунда беморин ўзига ҳам талаблар бўладики, ҳаёт тарзи ўзгариши талаб этилади. Бемор нари броса 1 ой амал қилади, Кейин эски тешик тогора усулига қайтилади. Натижада олинган даво самараси тезда тугаб қолиши ҳеч гап бўлмай қолади

Лекин простатит узоқ вақт безовта қилмайдиган даражага етказиб даволаш мумкин

ТАВСИЯ:
Простатит давоси самарасиз эканлиги асосан простатанинг ўзида.

Муаммо простата бези ичига дори киритиш мушкуллигида. Шу сабабли простатитда самарали давонинг ягона усули бу лимфотерапия ҳисобланади

Простата давоси, лимфотерапия ва унинг нюанслари ҳақида танишинг

Простатитда даволаш усуллари,

Простатитни лимфотерапия билан даволаса бўладими

Лимфа тизими

Простата давосидаги нюанслар

Простата безига дори етказилиши

Простата сокини чиқариб юборилиши

Простата соки қовушқоқлиги

Простата суюқлик чиқариш фаолияти

Простата бези инфекцияга мойиллиги

Простата бези шамоллашга мойиллиги

Простата ичига инфекция тушиши йўллари

Простата ичига сийдик қайтиб оқиб кириши

Простата бези нерв тизими

Простата томир тизими

Простата безидан простата соки чиқариб юборилиши

Простата томир тизими

Простата бези тузилиши ўзига ҳослиги

Простата тўқима тўсиги

Простата безининг смарт божҳона қобиги

Лимфотерапия устунликлари

Ҳоҳласангиз клиникамизда лимфотерапия даво курси олишингиз мумкин

#простатит #простатитдавоси #лимфотерапия

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5849
Ёрғоқ
Ёрғоқ xарорати

САВОЛ:
Fargona
Yoshim 23
Boyim 185
Vazn 69 kg
Uylanmaganman

Assalomu alaykum
18 yoshdan 22 yoshgachur onanizm bn shugullanganman
Bir haftada bir bir bo’p turardi ( afsus)
Yaqinda prosta soki va uzi qildirgandim oz-moz shamollash bor diyishdi va xolatga moslab dori darmon yozib berishdi.
Uylansez hammasi joyga tushub ketadi hozi sizda dimlanish bor diyishdi.
Endi hozir etibor bersam moyaklarim tanami haroratidan oz-moz pastroqday! Juda sovuq emas lekin. Qo’l barmoqlarni ichki tarafini tekiszam bilinmayapti lekin tashqi tarafini tekiszam bilinyapti sovug’ligi bu zararli emasmi?

ЖАВОБ:
Ёргоқ, яъни мояклар жойлашган ҳалта, ҳарорати тананикидан пастроқ бўлади. Шундай бўлиши керак. Бу сперматазоидлар нормал ишлаб чиқарилиш ва сақланиши учун зарур.

Ёргоқдаги ҳарорат тананики билан 1 ҳил бўлганда инсон зоти қирилиб кетарди. Инсон уруги куриб кетганлиги сабабли

ТАВСИЯ:
Онанизмни ташлайсиз. Онанизм ҳам зарар ҳам гуноҳ

Вақтингизни фойдалироқ ишларга сарфланг

#ёрғоқ #онанизм

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Тестостерон кўпайтирувчи 16 талик

9. Вазн ва соглом овқатланиш

Семизлик ва тестостерон бир бирига зид ҳилқатлар. Нима учун семизликда тестостерон миқдори камаяди.

Гап шундаки, ёг тўқимаси ортиқча бўлганда ёгдаги ароматаза эркак гормони тестостерон ва андростендион ёг тўқималарида аёл гормони – эстрадиол ва эстронга айлантиради. Аёл гормонлари эркак гормони ишлаб чиқарилишига алоқадор бошқа гормонлар ишлаб чиқарилишини пасайтиради. Бу эркак гормонлари умумий миқдорини камайтиради.

#тестостеронкўпайтирувчи #тестостерон #соғломовқатланиш #ортиқчавазн #семизлик #метаболиксиндром

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5847
Спорт машгулоти
Семириш
Мушак массаси йўқотилиши

САВОЛ:
Assalomu alaykum doktor
Savolim bor edi.

Yoshim 23
Bo'y 162 sm
Vazn 63 kg

UYLANMAGANMAN
Doktor man sport bilan shug'ullanaman ammo qorindagi yog'larni 1 yildan beri yo'qota olmayapman. Parxez qilsam ozaman. Parxezni to'xtatsam semiraman. Parxez qilish mushak massalarini yo'qotishga sabab bo'lyapti bu esa testastironni kamayishiga olib keladimi. Agar hozir qornni yo'qotmasam uylangandan keyin jinsiy zaiflikka nomzod bo'lub qolamanmi. Menda gormonal fon buzilgan bulsa uni qanday da'volasa bo'ladi. Ortiqcha vazn tufayli olat ham kichiklashgandek go'yo yoki olatning kichiklashishi masturbatsiya tufaylimi.
Nimani maslahat berasz doktor

Javob uchun oldindan rahmat

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 24
Вазнингиз соглом. Вазнингиз нормал. Шу вазнни сақланг

Парҳез қилиб озганингизда мушак массаси йўқотилишига сабаб бўлган деб ўйламайман. Озганингизда ёг эриган. Ёг камайгандан кейин мушаклар массаси йўқолгандек туюлиши табиий. Мушаклар массасини ушлаб туриш учун доимий ва мунтазам жисмоний юклама керак бўлади. Мушакни ичида ҳам ёг бўлади. Балки озганингизда мушак ичидаги ёг камайиб, мушак ўзи ҳам юпқалашиб қолаётганлиги эҳтимол

Нима бўлса ҳам озиш сабабли мушак массаси дарровда камайиб кетмайди. Тестостерон миқдори ҳам пасаймайди. Вазн ташлаганда тестостерон кўпаяди. Чунки ёг қўпайиши тестостеронга таъсир қилади.

Қизиқ ҳолат шуки, спорт машгулотига борсангиз ҳам семириш ва қорин қўйиш борлиги. Балки гормонал фони бузадиган стероид препаратла қабул қилган бўлишингиз мумкин. Одатда фитнессга бориб ўзини кўз кўз қилгиси келган аҳмоқ ёшлар шунақа қилади. Кейин қабул қилинган гормон асорат беради. Жинсий заифлик, бефарзандлик ёки сперма кўрсаткиларига таъсир қилиб бола кўриш чўзилиб кетишига олиб келади

ТАВСИЯ:
Соглом вазн ва тесостерон ўзаро алоқасини кўриб олинг

#фитнесс #бодибилдинг #оғиратлетика #стероид #анаболик #протеин #ортиқчавазн #семизлик #тестостеронкўпайтирувчи

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5845
Ҳаракати суст уруг
Уруг камлиги

САВОЛ:
Ассалому алайкум доктор яхшимисз.

Yaxshimisz

Urug‘ foizini tezroq oshiradigan qaysi dorini menga tavsiya qilasz

23-март кунида доктор пенсилин шишада уругингизни солиб келинг ва уша шишадаги уругимни микроскоп оркали текширди ва шу когозни ёзиб берди

бир танишим андрогард яхши дегани учун андрогард ичиб юрдим.
Мана шу дорини эса уша доктор ёзиб берганди.
1ой ичасиз кейин олдимга келасиз деганди. бу ёзиб берган дориси оркали 1 ойда уруг фоизи 55 фоиздан ошадими?

Спермограмма:
Хажми 3.4
pH 7.4
Илашувчанлик 1.4
Ивиш вақти 30
Сперматозоид 8 млн/мл
Умумий миқ 26 млн
Фаол харакат – 6-11%
Нопрогрессив – 2-4%
Харакатсиз – 85%
Тирик 7%
Нуқсонли 3-4%
Агглютинация йўқ
Агрегация йўқ
Эритроцит -
Лейкоцит 38-48
Лецитин дона – кам

ЖАВОБ:
Сперма фоизини тез кўтарадиган дори йўқ. Албатта сиз тез деганда нимани назарда тутганлигингизни биз билолмаймиз

Докторлар тавсиясига изоҳ бериш бизни ишимизмас. Каналимиз бунинг учун очилмаган. Нимага шунақа савол сўрайверасизлар. Тўгри савол эмас.

Сиз савол сўранг
Саволни билмасмизу
Сизни кимлигингизни аниқ айтиб бера оламиз

Дорилар кўп. Андрогардни биз ишлатиб кўрмаганмиз. Ишлатиб кўрмаганлигимиз учун бу дори ҳақида тажридамиз йўқ. ҳар бир фикр ва ҳулоса шаҳстй тажриба асосида бўлиши керак. Биз бу дорини билмаймиз

Ҳар қанақа дори ичганингизда ҳам. Ҳатто ўзимиз ишлатиб тажриба қилган дориларимзи бўлсин. Маълум вақтда кутган натижангизга аниқ етасиз деган кафолатни беролмаган бўлардик. Чунки соҳа нозик. Сперма ва уни ўзгартириш ўта мураккаб. Ноикзиклари ва қўққис бурилишлари кўп

Сперма анализида жиддий ўзгаришлар бор. Жинсий аъзолар шамоллаган. Шамоллаш кучли қўзиган. Сперматазоидлар ҳаракатчанлиги кечкин пасайган. Асосий сперматазоидлар ҳаракатсиз. Сперматазоидлар яшовчанлиги ҳам паст. Сперматазоидлар зичлиги паст.

ТАВСИЯ:
Даволаниш керак.
Спермадаги ўзгариш сабаби топилсин. Андролог кўригида

#харакатчанлигипастсперма #астенозооспермия #тиригикамсперма #лейкоспермия #спермадайиринг #спермадабактерия #олигозооспермия

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5843
Янги куёв
Чилла даври
Эрта бўшаниш
Ноҳуш ҳид

САВОЛ:
Salom yaxshimi siz doktor bir savolim bor edi yoshim 24 da uylanganimga 20 kun bo'ldi ayolimni qanday qilib lazat lantirishim mumkin? keyin tez bushanoman ? Uylanmasim dan oldi ayolarga bormagan man ayolarni jinsiy azosidan hid chiqadimi yo bu kasalikmi ? Shu savolarimga maslahat berig

Ayolni qanday lazat lantirish mumkin

Umuman hid kulmaslugi keragmi

ЖАВОБ:
Сиз айтган саволларни тилигирромда ўтирволиб онлайн тушунтириш қийин.

Уни амалий кўрсатиб ҳам бўлмасаки, эр ҳотини олиб келволиб кўрсатиб берсак. Ёки ютубда ётволиб видеомизни кўришни тавсия қилсак.

Одатда аёллар жинсий аъзосидан ноҳуш ҳид келмаслиги керак. Аёлларда урологик ва гинекологик шамоллаш бўлса ноҳуш ҳид келиши мумкин. Сиз шу қисқа кун ичида аёлдан ҳид келаётганини билиб улгурдингизми.

Ўта сезувчансиз. Ёки яқин кунларда Old Spice рекломини кўриб олгансиз. Эътибор қилган бўлсангиз рекломда “иксперд” эркакни қўлтигини ҳам ҳидлаб кўради.

Аёлни лаззатлантириш деганда нимани назарда тутгансиз. Шуни аввал очиқ қилиб олайлик

ТАВСИЯ:
Янги уйланган ёш куёвда қисқа вақт эрта бўшаниш бўлиши нормал. Аммо тезда жинсий ҳаёт тажрибаси пайдо бўлгандан кейин йўқолиб кетиши керак

Агар маълум вақтда эрта бўшаниш ўтиб кетмаса муаммо бор экани исботланади. Даволанасиз. Андрологда

#бадбўйхид #барвақтэякуляция #янгикуёв #чилладаври #оилавийхаёт #жинсийхаёт #қовушиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5865
Янги куёв
Жинсий заифлик
Шаҳват сустлиги

САВОЛ:
Assalomu alekum doktor

Men 1 oy boldi uylanganimga

3 kundan beri turmayapti nimadan

ЖАВОБ:
Эҳҳҳ !!!
Асал ойи тугамай Касал ойи бошланибди 😯😑🫤😶🫥

Сизда шаҳват сустлиги бор. Жинсий қувват пасайган. Жинсий заифлик белгиси бу. Жинсий заифлик бошланаётгандир

ТАВСИЯ:
Муаммо жиддий. Ҳаёт учун эмас. Эркак ҳаёти учун

Бу ёшда бунақа бўлиши мумкин эмас

Даволанинг. Андрологда

#янгикуёв #шахватсустлиги #жинсийзаифлик

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Тестостерон кўпайтирувчи 16 талик

Тестостерон миқдорини кўпайтириш

Тестостерон миқдорини табиий кўпайтириш керакми !!!

Унда маслаҳатларимизга ўта диққат эътибор қилинг

Ортиқча вазнни ташланг

Калория етишмовчилиги йўқлигига эътибор қилинг

Овқат рационига кўпроқ мой киритинг

Витамин D, Вит В5, В6, В12, руҳ, магнийга бой маҳсулотлар танланг

Алкоголдан воз кечинг

“Силовой”, шиддатли машқ қилинг

Узоқ бажариладиган, ҳолдан тойдирувчи кардио машқлар қилманг

Доктор тавсияси бўлса витамин D, Вит В5, В6, В12, трибулус, ашваганда экстракти қабул қилинг

Машқларда кўп терласангиз руҳ ва магнийга бой маҳсулот истеъмол қилинг

Кунига камида 8 соат уҳланг

Стресс сабабчиларини камайтиринг

#тестостеронкўпайтирувчи #тестостерон #витаминлар #витаминВ #соғломовқатланиш #ортиқчавазн #семизлик #уйқу #стресс #уйқусизлик #уйқуяхшиловчи #магний #рух #фитнесс #бодибилдинг #оғиратлетика

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоб Гурухимиз
Савол жавоблар
Қизиқарли тиббий фактлар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5864
Тестостерон
Тестостерон кўпайтириш

САВОЛ:
Ассалому алайкум
Доктор яхшимисиз??
Халқимиз учун қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Каналдан кўп фойдали маьлумотлар оляпмиз

Ёшим 26....

Доктор бир постда тестестеронни кўтариш учун Омега-3 балиқ ёғи хам фойдали дейилган эди. Бугун интернетдан қидириб кўрсам кўп турини чиқариб берди қайси бирини олишни сиздан сўрамоқчи бб ёзаётган эдим. Илтимос маслахат берсангиз

Ёки ошқовоқ уруғи ва асал аралашмасини ўзини еб юрсам хам кифоя қиладими. Тестестеронга анализ топширганимда пастроқ чиққан эди. Бунга 2йилча бўлди

ЖАВОБ:
Илиқ сўзлар учун миннатдормиз. Сиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин

Ҳар 10та гапни 11тасида ҳалқ ҳизмати, ҳалқ дарди, яшанг, рака топинг дейилади.

Каналдаги постлардан нафланамиз. Реакцтия билдириб, 1та лайк босб қўя олмаймиз. Аҳмоқ дўстдан ақлли душман маъқулроқ дейишадида шунинг учун

Ҳеза-лайклар тарафдоримасмиз. Аммо тармоқлардаги маълумотларга реакция билдириб қўйиш имкони яратилган. Лайк босиш -бу фикр билдириш. Лайк босиш - миннатдорлик билдиришни бир тури ҳам

Балиқ мойи шунақа ҳислатга эга. Омегани ҳамма туридан бўлса янада маъқул бўлади.

Мақола каналимизда тестостеронни табиий кўпайтирувчилар ҳақида узундан узун маълумот берилган.

Тестостерон кўпайтирувчилар билан танишинг

Шуларни ўқиб шуларга риоя қилиш етарли бўлиши мумкин

ТАВСИЯ:
Баъзи ҳолларда тестостерон миқдорини тиббий йўл билан кўтаришга тўри келади. Реал ҳулоса учун Андролог кўсра маъқул

#тестостеронкўпайтирувчи #тестостерон

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5861
Фетишизм
Трансветизм
Визионизм
Шаҳвоний майл бузилиши

САВОЛ:
Ассалому алайкум яхшимисиз

Ойила курганимизга 3 йил булди ,битта кизимиз бор. Илтимос соволимга борича жовоб Беринг . Мен уйда булмаган пайтим эрим мени ички киймларимни кийб олиб узини кондирар экан. Ва шу холатини расмга олар экан. Бехосдан расмларини куриб колдим. Авваларихам битта жинс вакиллари бирга бувотган порно курганини хам пайкаб колардим, ва уйланишидан олдинхам анус тешигдахам геморойга ухшаган нарса бориди. Лекин хеч безовта килмас эди. Айтингчи бу возраст билан утиб кетармикин, бу жуда мухим утмаса ажрашишга тугри келади. Битта кизим бор Уни хаётидан жуда куркаман.
Нега у узини расмга олади бунга сабаб Нима ?

ЖАВОБ:
Айтганларингиз сиз айтмоқчи “возраст” билан ўтиб кетишига ишонмайман. Ўтиб кетиши учун биринчида буни эрингиз ҳоҳлаши керак. Агар эрингиз бундан шаҳвоний лаззат оладиган бўлса ташлашни ҳоҳлашига ишонч қийинроқ. Албатта агар ўзида бу ишларига ўзида танқидий қараш бўлмаса

Эрингиздаги ҳолатни изоҳлаш қийин. Сиз ёзган 4 жумла билан дарровда бир нарслар деб юбориш осон эмас.

Асосан 2 ҳил ҳолат бўлиши мумкин:

Эрингизда фетишизм бор. Эрингиз эркак жинсий аъзоларини кўриб, эркак алоқа қилаётганини кўриб шаҳвати қўзиса керак. Фетишизм объекти сизни кийимларингиз бўлиши мумкин.

Баъзи эркаклар аёл кийимини кийиб шаҳвоний ҳирсини қўзитади.

Бу фетиш, трасвестизм ва ўзини жинсий идентификация қилиш бузилиши билан аралашиб кетади.

Эрингизда гомосексуализмга мойиллик
- эркакларга нисбатан шаҳвоний майл бўлиши эҳтимол.

ТАВСИЯ:
Эрингизда геморрой бўлишини эрингиздаги шаҳвоний қилиқлар, ҳаракатларга алоқаси йўқ

Эрингиз нима учун ўзини расмга олишини айтиш қийин.
Бу нарсалар эрингизни шаҳвоний майли нималарга қаратилганлигига боглиқ. Нималардир эрингиз шаҳватини қўзитади, лаззатлантиради. Буни аниқлаш керак.

Балки эрингиз сизни кийимларингизни кийиб олса ҳам керак. Ўзини шу ҳолатда кўриш эрингизга шаҳвоний қўзгатади. Шу сабабли расмга олади

Эрингиз ўзини аёлдек ҳис қилиши ҳам мумкин

Ҳулласи, фаразлар кўп. Реал ҳулоса учун эрингиз ўзи доктор кўригида маслаҳат олиши керак. Эркаклар аёлини қондира олмаса ёки жинсий қуввати паст бўлса, жинсий алоқада эрта бўшанса ҳам Докторга боришдан уялади

Эрингиздаги ҳолатни аниқлаш керак. Лекин аниқлаб бўлмайди. Эрингиз кела солиб айтармиди .....

Асосийси, бу ерда эрингизда эркакларга нисбатан шаҳвоний майл бўлмаса бўлди. Чунки бу эрингизни 2 дунёсини куйдириб юборади. Баъзи бир шаҳвоний “қилиқларга” эса, агар улар маъсият ва гуноҳдан бўлмаса, сабр қилиб кўз юмса бўлади. Чунки уларни сизга зарари йўқ. Фақат эрингизда шаҳват қўзгалиб олиши учун керак

Ўзи тўгри йўлга солсин. Оилавий баҳт саодат берсин

Айтганларимиз фақат тиббий нуқтаи назардан. Савол ва мавзуни шаръий тарафлари ҳам бор. Саволни шаръий тарафлари баъзан тиббий маслаҳатларга зид келиши мумкин. Бунақа ҳолатларда биринчи ўринда шаръий тарафлари қабул қилинади

#шахвониймайлбузилиши #шахвонийбузуқлик #вуайеризм #визионизм #фетишизм #трансвестизм


Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5859
Шилимшиқ суюқлик оқиши
Простата соки

САВОЛ:
Ассаламу алайкум доктор яхшимисиз ишлариз жойидами? Илтимос сиздан саволим бор. Хожатга борсам орқа пешобдан ахлат чиққанида сийдик йўлидан шилимшиқ суюқлик хам чиқяпти қийналиб кетдим тўғриси. Нима қиламан?

ЖАВОБ:
Ҳожат қилгандан кейин сийдик йўлидан шилимшиқ оқиши – бу димланган простата соки оқиб келаётганлигидан. Простата шамоллаб шалвираб қолган. Ўз тонусини йўқотган. Натижада катта кичик ҳожат қилганда сокини ушлаб қололмай чиқариб юборади

ТАВСИЯ:
Уйланганларда бунақа ҳолат бўлиши простатани текшириб даволаш кераклигига кўрсатма

#простаторея #оқишсуюқлик #димланиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5857
Паст вазн
Вазн олиш

САВОЛ:
Assalomualykum doktor kanalizdan foyda oladigan tarafi juda kop ishingizga rivoj. Savolim ozgina mavzudan yiroq lekin yaxshi maslahat berishizga ishonaman.
Savolim shuki:

bòyim 170
Vaznim 53 kg
Yoshim 21

Vazn olish uchun protain ichsam boladimi ovqatni yaxshi yeyman lekin vazn ololmayman vazn orttirish uchun maslahat bera olasizmi?

ЖАВОБ:
Тана вазн индексингиз 18.4
Вазнингиз камроқ. Айниқса эркаклигингизни ҳисобга олса

Вазн индексиниз ҳеч йўқ 20, вазнингиз 58 кг бўлиши маъқул
Ҳеч йўқ 5 кг қўшимча вазн олиш керак

ТАВСИЯ:
Агар ҳазм тизимингизда муаммо бўлса протеин ичса ҳам вазн ошишига ишонмайман. Чунки ҳазм тизими истеъмол қилинган таомни ши ҳазм қилиб, керакли қувватни сўриб танага бера олмаётан бўлади

Буни сабаби кўп

Андролог ёки Эндокринолог, Гастроэнтеролог кўрсин

#паствазн #вазнолиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5855
Мояк ва мояк ортиги шамоллаши
Ётоқ режими

САВОЛ:
Assalomu alaykum salomatmisz

Орхоэпидидимит

Kasalligi haqida soramoqchiydim
Urolog vrachim shu kasallik bilan tashhis qoydi ong taraf moyak taranggg bolib ishib ketgan juda yomon his qilyabman ozimni antibiotiklar 2 mahal yozib pastelniy rejim qilib qoydi deyarlik turma yurma deb 2- kun bugun juda qiynalib kettim bu kasallik qancha vaqtda sogayadi shu haqida malumot va ozingizdan tavsiyalar bering
Hizmatlarizdan Alloh rozi bolsin

ЖАВОБ:
Орхоэпидидимит – мояк ва мояк ортиги шамоллаши. Сабаби асосан бактериялар. Даволашда ётоқ режими бўлади. Антибиотик тавсия қилинади. Моякка компресс қўйилади

Ётоқ режими ва даво сҳемасини бузса касаллик кучайиб моякларни операция қилишга тўгри келиши мумкин. Баъзан моякарни олиб ташланади

ТАВСИЯ:
Сабр қиласиз. Таги аниқ олтин

Шошсангиз ютқазасиз. Таги операция столи.

Даво чала бўлса бефарзандлик ҳолатигача етиб бориши мумкин

#орхит #эпидидимит #моякортиғи #операция

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5853
Жинсий заифлик
Қўзгатувчи дори

САВОЛ:
Ассалому алайкум.

Ёшим 39

Жинсий хаётда сусткашлик бўлгани учун Залотой Олен дорисини олиб алоқадан олдин ичиб юргандим бунга кўп бўлгани йўқ лекин. Энди 2-3 сафардан бери шу дорини ичсам эртаси куни кун давомида бошим оғриб юрибти. Ичмасам алоқа вақтида олатим ўзидан ўзи сўлиб яна қайта туриши қийин бўляпти. Маслахатингиз керак. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:
Дорини ножўя таъсири бор. Сиз ичган дори бош огриги берибди

ТАВСИЯ:
Ичишни тўҳтатиш маъқул. Бир умр бари бир бунақа дори ичиб аёлингиз билан алоқа қиллишни ҳоҳламасангиз керак

Бу ёшда бунақа дори ичишга эҳтиёж бўлиши ўзи ноодатий

Сизда шаҳват сустлашган. Жинсий заифлик бошланган. Қўзгалиш йўқолиб бораётган. Беэътибор бўлиб дори ичиб умр ўтказаверсаниз жинсий қувват ва эрекция бўлиш салоҳиятини тўла йўқотиб қўясиз

Муаммони тагига етинг. Сабабига яраша муолажасини қилинг. Андрологда

#дори #жинсийзаифлик #эрекциясустлиги #қўзғатувчи

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5851
Биттасиникида
Бегонаникида
Қўзгалиш йўқлиги

САВОЛ:
Assalomu alaykum aka yaxshimisiz sizdan bitta narsani soramoqchidim?

Kecha bittasinikiga jinsiy aloqa qilgani borgandim hayajon sababmi yo boshqa narsami bilmadim asbobim turmadida shunga hayronman

Hozir boshqa payt lekin bekordan bekorga turib yotardida

Shunga qisqacha malumot bersangiz iltimos ????

ЖАВОБ:
Сиздан зўр ҳикоячи чиқар экан !!!!

Биттасиникига жинсий алоқа қилгани....

Нақадар батафсил.

Шер бўлиб бориб ер бўлиб қайтибсиз 🥺🥺😶🫥

Бу яҳшиликка. Акс ҳолда гуноҳларни каттасини қилган, инфекцияларни биронтасини илаштирволган бўлардингиз.

Эркакда баъзан қўзгалиш бўлмаслиги мумкин. Сабаби кўп. Биттасиникида одатдаги эмас бегона нотаниш ҳолат бўлгани учун қўзгалиш бўлмаган. Эркакни руҳияти нозик. Шу сабабли ҳам кези келса эркак тошдан қаттиқ гулданда нозик

ТАВСИЯ:
Айтганимиздек эркакни руҳияти нозик. Гулданда нозик

Бир марта ярим марта шунақа ҳолат қайтарилса, эркак ўзидан чўчиб миясига ваҳима киргизиб олади. Бир умр жинсий ҳаёт кечира олмайдиган бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳозирги ҳолатдан ваҳима қилиб юбориш шартмас. Муаммо эмас. Вақтинчалик, ўтиб кетадиган ҳолат ҳолос. Аммо уйланиш арафасида доктор кўриб қўйсин. Ҳаяжон сабабли ўз аёлингиз билан ҳам шунақа ҳолат қайтарилиши эҳтимоли йўқмас

#эрекциясустлиги #рухийжинсийзаифлик

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5850
Простатит
Простатитни даволамаслик

САВОЛ:
Assalom alleykum doktor surunkali prostatit bilan uzoq ya'ni 10-15 yillab yursa qandey oqibatlarga olib kelishi mumkin masalan prostata raki degan xavfli kasalliklarga olib kelib qo'ymaydimi? Javob uchun raxmat.

ЖАВОБ:
Афсуски ўртамиёна, одатий эркаксиз.

Простата ва простатит ҳақида тушунча қарийб йўқ ҳисоби экан.

Простата бези шамоллаган ўртамиёна эркак простатит бўлганидан камида 5 йил ўтгандан кейингина простатит бўлганлигини сезади. Тушуниб етади.

Простата шамоллаганигини вақтида билмаслик, тушуниб етмаслик. Простата шамоллашига олиб келадиган сабаблар кўплиги. Бу сабаблар эркакни зарарли ҳаёт тарзи билан алоқадорлиги. Эркак жинсий аъзолари тузилиши простатани шамоллашга мойил қилиши. Простата безида тўқимали баръер-тўсиқ бор бўлиб простата ичига дориларни киритмаслиги простатитни даволаш энг қийин касалликлардан қилиб қўяди

Простатит эркак жинсий қувватини ўлдиради. Эркакда шаҳват кучсизлашади. Эркак эрта бўшанади. Қўзгалиш кучсизлашиб кетади. Шамоллаган простата эркак танасини аёллаштиради. Простати эркак мияси, юрак, қон босим, руҳият, асаб ва бошқаларга таъсир қилади. Простатит руҳий асорат беради. Эркак тушкун бўлиб қолади. Кайфият очилмайди. Эркак кўзига ҳамма нарса қора кулранг фонда кўрнади. Васваса, қўрқув, ваҳима, уйқусизлик, дармонсизлик, жиззакилик, йиглоқилик, иштиёқсизлик ва бошқа руҳий безовталиклар келиб чиқади. Ҳаёт маъносини йўқотади. Простатит сабабли эркак ўз жонига қасд қилиши мумкин.

Баъзи эркаклар муаммоси простатит эканини билмаган ҳолда руҳий касалликлар шифоҳонасига мурожаат қилишади. Руҳий эзилиш сабаби бошқа бўлганлиги учун псиҳиатрик даво таъсир қилмайди. Псиҳиатрик дорилар қўшимчасига руҳий эзилишни кучайтириб, руҳиятга қўшимча асорат бергани қолади ҳолос

ТАВСИЯ:
Чет элларда простатаси шамоллаган эркак ўз ҳолатини юрак инфаркти ёки бош мияга қон қуйилиши – инсульт билан тенг деб баҳолайди. Инфаркт ёки инсульт ўтказган одам реанимация ҳолатида бўлиши мумкин. Простатит бўлган эркак ташқи қиёфаси бўича одатий ҳаёт кечираётган бўлади

Аммо простата шамоллаши эркак ҳаётига шунақа кучли таъсир қиладики, эркак ўз ҳолатини инфарк ёки инсульт билан бир ҳил деб баҳолайди

Бундай ҳолатлар оддий простатитда бўлади. Сиз шу ҳолатга бепарво бўлиб 10-15 йил юрмоқчимисиз.

Простатит даволамасликни эмас. Простатит давосини изланг
Бир жиҳати тўгри ҳам ўйлайсиз. Уролог ва Андрологларга ҳам бир умрлик пациентлар керагу.

#простатит #простатитдавоси #рухийасорат #невроз #юракневрози #вахима #қўрқув #иштиёқпастлиги #тушкунлик #уйқусизлик #асабийлик #рухиймуаммо #шахватсустлиги #жинсийзаифлик #эрекциясустлиги #барвақтэякуляция

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5848
Сперма камлиги

САВОЛ:
Ассалам алейкум , ёшим 28 да уеланганма , менда суперма чикиши камаеп Кидган , нма килсам болади , спермани фоезини ошириш учун кандей нарсалар еган макул , олдиндан рамат

ЖАВОБ:
Сперма камлиги ва сперма фоизи умуман бошқа бошқа нарсалар

Сперма ўта кўп бўлса ҳам сперма фоизи дабдала бўлиши мумкин. Сперма кам бўлса сперма фоизи ҳам паст бўлиши эҳтимоли катта бўлади

Сперма камроқ чиқса катта эҳтимоллик билан жинсий қувват пасайиши белгиси бўлади

Бу ёшда сперма фоизи паст бўлиши мумкин. Бу ёшда сперма миқдори паст бўлиши умуман мумкин эмас

ТАВСИЯ:
Сперма камайиши бола кўриш маъносида бўлса муаммо бор
Сперма камайиши жинсий қувват пасайиши маъносида бўлса ҳам муаммо бор

Андролог кўрсин

#спермакамлиги

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

Тестостерон кўпайтирувчи 16 талик

9. Вазн ва соглом овқатланиш

Тестостерон асосан эркакларда ишлаб чиқариладиган ва эркакни хақиқий эркак қиладиган энг асосий эркак гормони.

Демакки интенсив хаётимизда орзу хаваслар кетидан қувишимиз ва умумий соғлигимиз яхши бўлиши учун тестостерон биз учун ўта мухим.

Вазн ва соглом овқатланишни тестостеронга қандай ўзаро алоқаси бор, улар тестостерон миқдорини қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз.

Демак кетдик.....

#тестостеронкўпайтирувчи #тестостерон #соғломовқатланиш #ортиқчавазн #семизлик #метаболиксиндром

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоб Гурухимиз
Уйбоп даво ва муолажалар
Савол жавоблар
Қизиқарли тиббий фактлар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог

|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5846
Янги куёв
Олатда қизариш

САВОЛ:
Assalomu alaykum

Doktor bir savol sorasam maylimi

Men yangi uylanganman .
2 hafta boldi . Birinchi kunlari uzrli bolgani uchun aloqa bolmadi .7 kun shunday boldi .keyin birinchi marta aloqa boldi .undan keyin ham sabablar bilan yana 3 kun otdi .shu kunlar davomida qoshilish bolmadi .lekin undan boshqa narsalar bolib turdi .hozir olatni kesilgan atrofida aylanasiga tomir paydo bolib qolibdi .

Sababini bilmayman .bu xavfli emasmi .

ЖАВОБ:
Балки муаммо йўқдир. Балки муаммо бордир. Буни айтишга етарли маълумот йўқ.

Жинсий ҳаётингиз бошланишига алоқаси бор деб ўйламаймиз. Аммо алоқаси йўқ деб ишончли айтиш учун ҳам асосимиз йўқ

ТАВСИЯ:
Вақт ўтиб кетмай Андролог кўрсин. Иншааллоҳ ҳаммаси яҳши чиқади

#янгикуёв #қизариш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5844
Жинсий заифлик
Қандли диабет

САВОЛ:
Доктори анализлар топширдим бир куринг давласангиз хизмат хакини тулайман чунки каршида андролог йук факт уролок бор

Кандли деабт хам бор

Сийдик анализи
Зичлиги 1005
Лейкоцит 5-6
Оқсил 0.033%
Ясси эпителий 10-12
Шиллиқ +
Сийдик кислота тузлари +

Гормон:
Тестостерон 3.8
Эркин тестостерон 23.1

ЖАВОБ:
Буйрак шамоллаган. Буйрак шамоллаши қўзиган. Сийдик зичлиги пасайган. Сийдик йўллари ҳам шамоллаган.

Эркак гормони тестостерон нормада

Жинсий заифлик бошланган сизда. Қандли диабет жинсий заифлик кўчайишида катта ёрдамчи.

ТАВСИЯ:
Жинсий заифликда гормонал бузилиш сабабчи эмас экан. Асосан простата шамоллаши сабаб бўлиши керак. Простатани текширтириб. Буйрак билан биргаликда даволатинг.

Албатта даволай оламиз. Ишимиз ўзи шу. Лекин онлайн эмас. Буни учун клиникамизга келишингиз керак бўлади

#жинсийзаифлик #буйракшамоллаши #пиелонефрит #қандкасаллиги

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…

Urolog_Androlog_Seksopatolog

5842
Эрта бўшаниш
Сийганда олат ва оралиқда ачишиш

САВОЛ:
Salom doʻxtir Charchamebsizmi maslaxatiz kerey
Siyganimdan kiyin Avratni uchida achish bor shu nima sababdan bunaqa boladi
2 chi muomo menda erta boshanish bor buni davolasa boladimi

ЖАВОБ:
Сийганда аврат ичида яъни олат ичида огриқ бўлииш сийдик йўллари шамоллаши ёки сийдик йўллари инфекциясидан. Асосан бегона аэропортларга нолицензион “посадка”ларда шунақа бўлади. Аммо инфекция оддий маиший ҳолатларда ҳам ўтиши мумкин

Эрта бўшаниш асосан простата шамоллашидан

ТАВСИЯ:
Эрта бўшанишни ҳам олат ичидаги огриқни ҳам даволаса бўлади. Инфекцияга ва простатани текширтиринг

#простатит #жинсийинфекция #барвақтэякуляция #сийгандачишиш #оралиқдаоғриқ #оралиқдақичишиш

Каналларимиз сиз учун. Фойдали маълумотларга эга бўлинг

Каналимизга уланиш 👇👇👇

Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Қизиқарли тиббий фактлар
Уйбоп даво ва муолажалар

Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Савол бериш шакли

|| INSTAGRAM || FACEBOOK ||

Читать полностью…
Subscribe to a channel