menzilli_2515 | Unsorted

Telegram-канал menzilli_2515 - ,,Аёл"

53

Аёллар сизга Аллохнинг омонатидир. Х.з Мухаммад саллоллоху алайҳи васаллам 🍃 🍃 🍃

Subscribe to a channel

,,Аёл"

3 ёшда: Менинг онам ҳаммадан яхши!
- 10 ёшда: Онажон сизни яхши кўраман!
- 15 ёшда: Она менга бақирманг
- 18 ёшда: Ўзим ҳам биламан, ақлим етади!
- 30 ёшда: Онамни энди тушундим
- 35 ёшда: Онамжонимни кўргим келяпти
- 50 ёшда: Сизни йўқотишни хоҳламайман онажон!
- 70 ёшда: Онамни яна бир марта кўриш учун боримни берар эдим!

Онангиз ҳаётлигида қадрига етиб хизматини қилинг, хурсанд қилинг. Эртага уни юзига бир марта қарашлик орзу бўлиб қолмасидан олдин!

❤️️ Каналимизга қўшилинг👇
/channel/Ayollar_sahifasiUz

Читать полностью…

,,Аёл"

Жобир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга барча ишларда истихорани худди Қуръондан бирор сура ўргатганлари каби ўргатардилар. У зот (алайҳиссалом) айтардилар: “Бирортангиз бир ишни қилмоқчи бўлса, икки ракат фарздан бошқа (нафл) намоз ўқисин.

Сўнг бундай десин: “Ё Аллоҳ! Мен Сенинг илминг билан Сендан истихора этаман – яхшиликни сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик истайман. Буюк фазлингдан (ато этишингни) сўрайман. Сен куч-қудрат эгасисан, мен ундай эмасман. Сен (ҳамма нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбларнинг ҳам жуда яхши билимдонисан.

Ё Аллоҳ! Агар мана шу ишни
(ҳожатини айтади) мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида яхши деб билсанг, уни менга тақдир қил ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли этгин.

Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида ёмон деб билсанг, уни мендан, мени ундан узоқлаштир. Қаерда бўлса ҳам, менга яхшиликни насиб эт ва мени бу яхшилик билан хушнуд қил”
(Бухорий).

Читать полностью…

,,Аёл"

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтадилар: "Олдингдаги нон бурдаси сенга етиб келгунча уч юз олтмиш ҳунарманд қўлидан ўтиб келади. Уларнинг боши Микоил алайҳиссалом бўлиб, Раҳмат хазинасидан сувни тортиб олади, сўнг фаришталар булутларни ҳайдаб келади, қуёш, ой, фалаклар, ҳаво фаришталари, ер ҳайвонлари... охирида новвой бўлади".

"Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар."
("Наҳл" сураси, 18-оят).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Усмон сериалидан тасирли парча

/channel/naqishbandiya

Читать полностью…

,,Аёл"

Жуфти ҳалолингизни вақт борида қадрланг...

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇

/channel/+tvfx6x7m6A1jYWNh
/channel/+tvfx6x7m6A1jYWNh

Читать полностью…

,,Аёл"

Чуқур жароҳат қалбимизга чуқур киришга рухсат берганларимиздан келади.

Суад Атийят

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Халқда ажиб ҳикмат бор –
“Қиш – муминнинг баҳори”.
Бунда кўплаб хислат бор,
У умрнинг наҳори.

Йилнинг яхши келиши
Баҳоридан бошланар.
Куннинг қандай бўлиши
Наҳоридан бошланар.

Қишда уруғ экайлик,
Гўё баҳор сингари.
Таҳажжудга турайлик,
Қадр кеча кўргали.

Таҳлилу нафйи исбот
Қилсак агар минг бора.
Зора, қиёмат куни
Бўлмасмидик овора.

Қишнинг туни узоқдир,
Ибодатга бир чора.
Ғафлат уйқу тузоқдир,
Ухлаб қолган бе чора.

Тонготарда ухлашлик
Надоматга сабабдир.
Қорин тўймай тўхташлик
Ибодатга сабабдир.

Айтади Сўфи Эшон –
“Ишкам тўлса, иш камдир”.
Қорин тўйдириб шу он
Ётманг ғафлат – бу ғамдир.

Кечалар бедор бўлиб,
Қалбдан тавба қилайлик.
Қўрқув ёшимиз тўкиб,
Аллоҳга ёлворайлик.

Аллоҳни севган учун
Саҳар уйқуси ҳаром.
Хавф ёш туккан куз учун
Дўзах кўргуси ҳаром.

“Баҳор” кетиб қолмасдан
“Экин”га шошилайлик.
Шайтон миниб олмасдан
Тоатга шошилайлик.

Ўтказмайлик қиш кунин
Ибодатсиз ғафлатда.
Насиб этсин биродар
Бирга бўлиш жанатда!

Читать полностью…

,,Аёл"

Эрнинг вазифалари:

1. Аёлидан ва фарзандларидан ҳабар олиш;
2. Тўлақонли таъминлаш;
3. Болалар тарбиясида иштирок этиш;
4. Аёли билан дилдан суҳбат килиш.
5. Оила аъзоларига таълим,  тарбия ва илм олишига йўл очиб бериш;
6. Фарзандлари ва аёлини қучоқлаб туриш.
7. Дам олишга олиб чиқиш ва совға саломлар бериш.
8. Меҳр бериш;
9. Назорат килиш ва қизғониш;
10. Аёлининг ҳатоларини юзма-юз ўтириб муҳокама қилиш;
11. Ҳар доим ёрдам бериш;
12. Ҳимоя килиш.

Читать полностью…

,,Аёл"

Жаннат башорати берилган ўнта саҳобий

1.Абу Бакр сиддиқ разияллоҳу анҳу.
2.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу.
3.Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу.
4.Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу.
5.Толҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу.
6.Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу.
7. Зубайр ибн Аввом разияллоҳу анҳу.
8.Саъд ибн Аби Ваққос разияллоҳу анҳу.
9.Саъийд ибн Зай разияллоҳу анҳу.
10.Абу Убайда ибн Жарроҳ разияллоҳу анҳ

Читать полностью…

,,Аёл"

"Сизларга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарса берур".

("Анфол", 70-оят).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Тутган рўзамни ярми сизники.

🎤Умиджон Юнус

┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
✨ МОҲИ  РАМАЗОН  МУБОРАК!!!
🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFlkQXLhb8hKlOOmBg

Читать полностью…

,,Аёл"

​​🌴 СОҒИНДИМ РАМАЗОННИ...
                            
Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они ,
Соғиндим РАМАЗОННИ ...

Кўкка етар кун оҳим,
Тўкилгайдир гуноҳим,
Гўзал шамсим, хам моҳим,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Кенг қилгувчи сабримни ,
Кетгазгувчи ҳажримни,
Мукофотга - ажримни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Ҳар қадамда минг савоб,
Силаи- раҳми таъвоф,
Чўғ кўнглимга бўлсин об,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Банди қилган шайтонни,
Юксалтирган иймонни,
Жаннат томон имконни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

СОҒИНДИМ РАМАЗОННИ ...
     
Хазонрезги

http://T.me/Islomiy_videolar_tg

Читать полностью…

,,Аёл"

Рамазон ҳам сизни соғинди...

Одатда биз Рамазонни интизор бўлиб кутганимиз, соғинганимиз ҳақида кўп гапирамиз-ку, бироқ Рамазон ойи ҳам бизни соғиниши ҳақида ўйламаймиз. Аслида Рамазон сиз ва биз соғинганимиздан кўра кўпроқ бизни соғинади.
Қандай қилиб, дейсизми?
Рамазон бизни соғинганидан ҳар йили бизга ўтган йилдагидан кўра эртароқ келади-ку. Бу Рамазоннинг бизни соғиниши эмас-ми....


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

,,Аёл"

Ularni juda sogindik

Читать полностью…

,,Аёл"

Энг яхши кун гуноҳсиз ўтган кунингдир!
Энг яхши совға ўзинг билмаган ҳолингда сенинг ҳаққинга дуо учун кўтарилган қўлдир!
Энг яхши қалб ростгўйлик аримайдиган қалбдир!
Энг яхши одам сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир, чунки у сени Аллоҳ учун яхши кўради.

Читать полностью…

,,Аёл"

Аллоҳ шундай дейди: “Кимни мендан кўра кўпроқ севсанг, уни сендан оламан. “Усиз яшай олмайман”, дема – сени усиз яшатаман.
Вақтлар ўтади, соя бериб турган дарахтларнинг бутоқлари қурийди, сабр косанг тўлади, жонингдан деб билган ёринг бир кун душман бўлади, ўзинг ҳайратда қоласан, дўстинг душманга айланади, душманинг эса дўстга. “Бўлмайди”, деган ниманг бўлса барчаси бўлади. “Йиқилмайман”, дейсан йиқиласан, “Ҳайрон қолмайман”, дейсан ҳайратда қоласан – шундай ғариб бу дунё! “Ўлдим”, дейсан, яна яшайсан”.

Мавлоно Румий


@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

,,Аёл"

"Мавжуд бахтингизга қаноат қилинг. Бахтсизлик бахтнинг зиёдасига қизиққанингиздан бошланади".

Читать полностью…

,,Аёл"

10592. Гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлувчи дуо ва амаллар

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор янги кийим кийиб, “Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ”, деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради”, дедилар. Абу Довуд ривояти.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Кимки таом еб, “Алҳамду лиллаҳиллазий атъоманий тоъама ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ”, деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради”. Абу Довуд ривояти.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким менинг ушбу таҳоратимдек таҳорат қилиб, орқасидан икки ракат намоз ўқиса, ўша намозида ўзи билан гаплашмаса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар”. Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривояти.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким таҳорат олса, таҳоратни чиройли қилса, сўнгра фарз намозини адо қилиш учун (масжидга) борса, имом билан бирга намозни адо қилса, унинг гуноҳлари кечирилади” дедилар”.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким муаззинни эшитган пайтда, “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ. Розийту биллаҳи роббан, ва бил Ислами дийна ва биМуҳаммадин расула” деса, гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Имом Муслим ривояти.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч марта “субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деб юзинчисини “лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар. Имом Муслим ривояти.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ала кулли шайин қодир, ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи, субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деса, гуноҳлари денгиз кўпиги қадар кўп бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ер юзида бирор киши “Ла илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илаа биллаҳи” деса, албатта, унинг хатолари каффорат қилинади, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам”, дедилар.
9. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки бир кунда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, унинг барча гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпигидек бўлса ҳам кечирилади, дедилар”. Имом Муслим ривояти.
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким астағфируллоҳал азиймаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ”, деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам”, дедилар. Имом Термизий ривояти.

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

,,Аёл"

ОЖИЗА ДЕМАНГЛАР!

Чорасиз, индамай, сукут сақласа,
Дардини, ичига, ютиб сақласа,
Қўрқинглар, қўрқинглар! аёл йиғласа,
Ожиза деманглар, Роббиси ёрдир!
Қўлида қуроли, дуоси бордир.

Эҳтимол жасади, нозикдир. Тўғри!
Сал нарса, қалбини, оғритар. Тўғри!
Ожизлик деманлар! Бу гап нотўғри!
Ожиза деманглар, Роббиси ёрдир!
Қўлида қуроли, дуоси бордир.

Шу нозик жиҳатлар, асли қуролку.
Мавх этар дунёни, керак бўлса у!
Бир қатра ёшига, олам вайронку.
Ожиза деманглар, Роббиси бордир!
Қўлида қуроли, дуоси бордир.

Жимгина Аллоҳга, ташлаб қўяди.
Озорга мажбуран, чидаб юради.
Аёлни йиғлатган қадди синади.
Ожиза деманглар, Роббиси бордир!
Қўлида қуроли, дуоси бордир.

Чорасиз, индамай, сукут сақласа,
Дардини, ичига, ютиб сақласа,
Қўрқинглар, қўрқинглар! аёл йиғласа,
Ожиза деманглар, Роббиси ёрдир!
Қўлида қуроли, дуоси бордир.

©Муҳаммадрасул


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag

Читать полностью…

,,Аёл"

"Аслида бир-биримизга йўлни енгиллатишдан бошқасига ярамаймиз".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Инсон нафсига бегоналашгани* сари, Парвардигорига маърифати кучая боради.

"Рисалатул-Қушайрийя"дан
---
* Кишининг бегонага раҳми келмайди. Демак, нафсини аямай, унга қарши курашган ва унинг айтганини эмас, Раббисининг айтганини қилган маърифатга эришади.

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Ажойиб маълумотлардан бири:

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди.

Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач, қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.

«Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир».
(Тоҳа сураси, 50 оят)

Карим Бахриев

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Рамазонниг 07- куни хаммамизга муборак булсин!

Хоразм вакти билан👇
Ифторлик вакти соат 19- 21 да киради.

19- 21 дан олдин ифторлик килса рузаси бузилади.

Каналга уланиш 👉/channel/oxunbobooficial

Читать полностью…

,,Аёл"

ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.
(Оли Имрон сураси 159-оят)

2. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)

3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (Нисо сураси 36-оят)

4. Мутаккабир бўлманг. (Аъроф сураси 13-оят)

5. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)

6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят)

7. Овозингизни пасайтиринг. (Луқмон сураси 19-oят)

8. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят)

9. Ота-онага итоат қилинг. (Исро сураси 23-оят)

10. Уларга “уфф” деманг. (Исро сураси 23-оят)

11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (Нур сураси 58-оят)

12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (Бақара сураси 282-оят)

13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)

14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (Бақара сураси 280-оят)

15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (Бақара сураси 275-оят)

16. Пора берманг! (Бақара сураси 188-оят)

17. Аҳдингизни бузманг! (Бақара сураси 177-оят)

18. Омонатни адо қилинг! (Бақара сураси 283-оят)

19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят)

20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (Нисо сураси 58-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

,,Аёл"

​​​​#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР

● Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
● Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
● Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! Қадр сураси-3.
● Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
● Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятб қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади», деганлар.
Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.
● Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи майдагапларни ўз аянчли ҳолида тарк қилинг!
● Ахир улар рамазоний файздан бебаҳра бўлишса сизу-бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди?!
● Унутманг! Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир:
«Бас, Аллоҳга қочинглар...»
Зариат сураси-50.

©️ Маҳбубий


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag

Читать полностью…

,,Аёл"

#Tarqating #Ramazon
⚡️ Ramazon ro’zasi taqvimi Xorazm viloyati vaqti bilan(Urganch shahri)

✏️ Boshqa tumanlar 1-2 daqiqa farq qilishi mumkin

❗️ Og’iz ochish va yopishni vaqtini taqvimdan 3-5 daqiqa keyin va oldin qilish maslahat beriladi

Murojaat uchun:
☎️ 781139333

Instagram | Telegram | YouTube

Читать полностью…

,,Аёл"

​​📝Тарозида ўлчанмайдиган 3 амал

Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:

1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.
ТАРҚАТИНГ ✅
Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.

http://t.me/joinchat/AAAAAFdc1AWXKNqJ3IUkmA

Читать полностью…

,,Аёл"

Yashamagan asrimizda xizmatkor bulsam edi gullar qopisinda

Читать полностью…

,,Аёл"

ҲАЗРАТ ФОТИМАНИНГ ВАФОТИ

Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди.
Ҳазрат Фотима хасталаниб қолди…
Ҳижратнинг ўн биринчи йили, рамазон ойининг иккинчи куни, душанба эди…
Шу пайтгача ора-сира касал бўларди, аммо бу сафаргиси уларга ўхшамади.
Яхши-ёмон кунларида уни ёлғиз қолдирмаган хўжайини яна ёнида эди.
– Болаларни олиб ташқарига чиқсангиз, яхши бўларди…
Паст овозда айтилган бу жумла ҳазрат Алининг юрагини тилкалади. Уни хафа қилмаслик учун ўзини тушунмаганликка олди. Болаларини онасига яқинлаштирди. Ҳазрат Фотима уларни бирма-бир қучиб эркалади. Сўнг ҳазрат Алига имо қилди. Юраги эзилиб, болаларини ташқарига чиқарди. Асмо бинти Умайс билан Умму Рафиъ киришди.
– Менинг ювинишим учун сув тайёрми, онажон?
– Ҳа.
Ҳазрат Фотима Умму Рафиъни «онажон» дерди. Чунки бу аёл унга доим оналик қилиб келганди.
– Менга сув қуйиб турасизми, онажон?
– Албатта, қизим.
Ҳазрат Фотима яхшилаб ювинди, аёллар ёрдамида энг яхши либосини кийди.
– Тўшагимни хона ўртасига солинглар.
– Хўп.
Аёллар ишларни бажаришаркан, нима юз бераётганини англаб, жуда изтироб чекишарди.
– Мени ётқизинглар. Юзимни қиблага қаратинг.
– Хўп.
– Энди мени ёлғиз қолдиринг!
– Аммо…
– Илтимос.
– Аммо…
– Роббимга дуо ва илтижо қилмоқчиман.
– !..
Дуо ва илтижога шунчалар берилиб кетдики, жони қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.
Овоз чиқмай қолганидан хавотирланиб уйга кирганлар ҳазрат Фотиманинг вафот этганини кўришди.
Шум хабар бир зумда бутун Мадинага тарқалди.
Пайғамбар алайҳиссалом қизи ҳам бу ёлғон дунёни тарк этганди.
Энди йигирма саккиз ёшга кирганди…
Бир фарзанди гўдак чоғида вафот этганди.
Ортида кўзлари ёш хўжайини ва беш фарзанди қолганди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа қизлари, ҳазрат Алининг суюмли завжаси ҳазрат Фотима вафот этганида Ҳасан саккиз, Ҳусайн етти, Умму Гулсум беш, Зайнаб уч, Руқийя икки ёшда эди. Ҳазрат Фотиманинг қабрига боқаркан, ҳазрат Алининг ёдига аёл вафотидан бироз олдин айтган гаплари тушди:
– Эй Али, вафотимдан сўнг уйланинг. Акс ҳолда, сиз ҳам, болаларим ҳам қийналиб қоласизлар. Аммо уларни ўгай она қўлида ҳам қолдиргим келмаяпти. Шу боис опам Зайнабнинг қизи Умомага уйланинг.
Гулларнинг гули бирма-бир дунёни тарк этишганди. Илоҳий тақдир шундай эди. Зотан, одамзотнинг қисмати шу эди. Бири келади, бири кетади…
Қиёматгача давом этади бу ҳол…
Аввал ҳазрат Руқийя…
Сўнг ҳазрат Зайнаб…
Ҳазрат Умму Гулсум…
Ва охирида ҳазрат Фотима…
Гулларнинг гуллари энди боқий дунёда яшаяжак эди. Ва севганларнинг кўнгилларида…
Улар гулларнинг гуллари эди.
Пайғамбар алайҳиссалом булбуллари эди.
Буни билган, кўрган англар.
Қурбон бўлсин унга жонлар.

("Гулнинг гуллари")

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEYmTbbf6ycc5qUoiA

Читать полностью…

,,Аёл"

Ташвишланганингда Аллоҳга яхши гумон қил!
Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон!
Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт!
Зеро, У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир!
«Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ»

Читать полностью…
Subscribe to a channel