menzilli_2515 | Unsorted

Telegram-канал menzilli_2515 - ,,Аёл"

53

Аёллар сизга Аллохнинг омонатидир. Х.з Мухаммад саллоллоху алайҳи васаллам 🍃 🍃 🍃

Subscribe to a channel

,,Аёл"

Ким муҳибу ким маҳбуб?

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганларида, балки бу дунёда яшамасдим..."

https://youtu.be/XoHji7LIKaM

"Расулуллоҳга салавот айтинг" номли мавлид маросимидаги Одинахон Муҳаммад Содиқнинг нутқи

t.me/bintusodiq

Читать полностью…

,,Аёл"

Ушбу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.

Муттафақун алайҳ.


Яқинларингизга ҳам улашинг🔥👇

❤Оила Бахти
Оилавий канали❤️👇
/channel/+51fyQTMOYFczZmZi

Читать полностью…

,,Аёл"

"Телевизор..."
Ёхуд "Уйингизга кимларни киритяпсиз?"

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
/channel/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

Читать полностью…

,,Аёл"

ИБРАТ

Расмдаги бу кашмирлик йигитчанинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи картасига «Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин» деган мазмунда ёзиб қўйган экан.
«Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти», дейди Амир.

• Ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина «Лаа илааҳа иллаллоҳ» шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно», дедилар».

• Баъзан фарзандини «Башаранг қурсин…», «Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан…» каби сўзлар билан баддуо қилаётган оналар учун яхши дарс бўлибди.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ

Читать полностью…

,,Аёл"

Илим олишнинг ажри ва мукофоти хақида жудаям чиройли сўхбат

@Muslimalargulshani_2

Читать полностью…

,,Аёл"

Онамнинг бир кулишига арзимайди

Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хоҳнишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.

📽Bizga Qo'shiling🔥
/channel/+TmFW3FPkAGrQGq8g

Читать полностью…

,,Аёл"

Сизни ранжитганларга ҳали ҳам салом бераётган бўлсангиз, бу виждонингиз садақасидир.

Мавлоно Румий (қ.с)

   ...............................

Луқмони Ҳаким ўғилчасига дедилар:
"Қалбинг фожир бўлиб туриб, одамларга Аллоҳдан қўрқадиган бўлиб кўринишдан сақлан".

       ..........................

• Ҳамма вафот топгач Аллоҳ хузурига боради...
• Бахтли инсон эса тириклигида Унинг ҳузурига боради!

Иброҳим Ҳусайн Шозилий

@naqishbandiya

Читать полностью…

,,Аёл"

Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)
🕊
Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

Тун хайрли бўлсин...

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

,,Аёл"

#кун_ҳикмати

Яҳё ибн Муозрозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Аллоҳга осий бўлмаган киши Олийжаноб хисобланади.
Бу дунёни охиратдан устун қўймаган кишигина Хаким ,Донишманд дейилади халос”.

Читать полностью…

,,Аёл"

#Тавҳид №2

Ақида эгасини воситалар қул қила олмайди. Ҳавои нафс ва шаҳватлар бўйсундира олмайди.

Чунки у шериксиз зот - Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилади. Бу билан у Аллоҳдан бошқа ва қалбаки бўлган қулликлар хорлигидан озод бўлади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Рўмол ўрамаса, дўзахга тушадими? | Рустамжон домла

Муваффақиятли инсонлар канали
Дўстларингизни таклиф қилинг
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг.
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👑 «SULTAN» КЎНГЛИМ ☘️
📢 @Sultan_kongil ~ канали
👨‍👦‍👦 @Sultan_konglim ~ гуруҳи

реякция билдирамиз 🥰❤️👍👏😢

Читать полностью…

,,Аёл"

#Video sheriat
Birovning Uyida Mehmon jim yotar

Читать полностью…

,,Аёл"

Дуо..

Эй Аллоҳим! Сен ҳидоят қилган кишилар қаторида мени ҳам ҳидоят қил, Сен уларга офият берган кишилар қаторида менга ҳам офият бер, Ўзинга яқин қилган бандаларинг қаторида мени ҳам Ўзинга яқин қил, менга берган (неъматларингни) баракали қил, Сен ҳукм қилган нарсаларнинг ёмонлигидан мени сақла, албатта, Сен ҳукм қиласан ва Сенга қарши ҳукм қилинмас, Сен дўст тутган киши зинҳор хор бўлмас, ва Сен душман тутган киши ҳаргиз азиз бўлмас. Парвардигоро! Сен Баракотли Буюк ва Олий зотсан.

Читать полностью…

,,Аёл"

Дил саросар, термулар маҳзун
У азондан бу азонгача.
Умр - йўғон ичакдек узун,
Рамазондан рамазонгача.

Умуммиз ва сафда ялпимиз
Айлангунча барг хазонгача.
Шайтонларга ўлжа қалбимиз
Рамазондан рамазонгача!

Оҳ, чап елка фариштамизга
Иш топилар тун - азонгача.
Ишонч ҳам йўқ сариштамизга
Рамазондан рамазонгача!

Лаин, даф бўл, йўлингдан қолма,
Қувма Шошдан Хуросонгача.
Аллоҳ, Аллоҳ, жонимиз олма
Рамазондан рамазонгача!

Бўм-бўш турар шайтоний қафас,
Ел кўпирар сел, тўзонгача.
Бир амаллаб яшаб ўтсак, бас,
Рамазондан рамазонгача!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

Читать полностью…

,,Аёл"

Аллоҳ шундай дейди: “Кимни мендан кўра кўпроқ севсанг, уни сендан оламан. “Усиз яшай олмайман”, дема – сени усиз яшатаман.
Вақтлар ўтади, соя бериб турган дарахтларнинг бутоқлари қурийди, сабр косанг тўлади, жонингдан деб билган ёринг бир кун душман бўлади, ўзинг ҳайратда қоласан, дўстинг душманга айланади, душманинг эса дўстга. “Бўлмайди”, деган ниманг бўлса барчаси бўлади. “Йиқилмайман”, дейсан йиқиласан, “Ҳайрон қолмайман”, дейсан ҳайратда қоласан – шундай ғариб бу дунё! “Ўлдим”, дейсан, яна яшайсан”.

Мавлоно Румий


@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

,,Аёл"

Боламдан тотлиси йўқ дейди аёл

Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл...!

Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола...!

Аёл борки бари, қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли....!

😘💐

Читать полностью…

,,Аёл"

QIYOMAT QANDAY QOYIM BO'LADI ?
Shayx Abdurahmon Bahiliy

Читать полностью…

,,Аёл"

#МашаАллоҳ

Болакай кўзи боғланган холда кўпкина аёллар ичидан ўз онасини қўлидан ушлаб ажратиб олди😢

Сизчи, сиз хам онангизни қўлларидан танийсизми?

👉
@ANDIJON_BUGUN

Читать полностью…

,,Аёл"

“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн олти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз..

Читать полностью…

,,Аёл"

Ибодатларнинг даражалари

Исломда ибодатлар аҳамиятига кўра даражаланади.
Биринчи галда, ҳаромдан сақланиш туради. Ҳаромга учраган киши дарҳол ундан юз ўгирса Аллоҳ унинг имониниқувватлайди. Ҳаромдан тийилиш энг афзал ибодатдир. Зеро, Исломда ҳеч ким осий бўлиб туғилмайди.

Кейингиси, фарзларни ибодатларни бажаришдир. Уларни тарк этиш гуноҳдир. Чунки фарзлар Аллоҳнинг буйруқларидир. Фарзлар унутилган, ҳаром кенг тарқалган замонда бу ишни маҳкам тутган кишининг даражаси яна ҳам баланд, ажри улуғ бўлади.

Учинчиси, ҳаромга яқин бўлган макруҳлардан тийилиш. Ҳатто бу иш вожибдан ҳам аҳамиятлидир.

Тўртинчиси, вожиб амаллар. Улар фарздан кейин тургани боис бажаришнинг савоби улуғ.

Бешинчиси, танзиҳи макруҳ (ҳалолга яқин ишлар)дан ҳам эҳтиёт бўлишдир.

Олтинчиси, таъкидланган суннатлар.
Уларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса-да, узрсиз давомли қилмай юриш яхши эмас.

Еттинчиси, нафл ва мустаҳаблар. Бу ишлар одамнинг ихтиёрида. Қилмаса гуноҳ йўқ. Аммо қилса ажр бор.
@mehrob_uz

Читать полностью…

,,Аёл"

Дунё ҳаёти бир тушдан иборатдир. Дунёда мол-давлат соҳиби бўлишлик, худди тушида хазина топиб олган киши кабидир. Дунё моли наслдан наслга ўтиб келади, аммо ҳар доим дунёда қолиб кетаверади...

Мавлоно Жалолиддин Румий

@naqishbandiya

Читать полностью…

,,Аёл"

Fikrlaringizni qoldiring

Do'stlaringizga ham ulashing
👇👇👇

https://t.me/joinchat/RMLrAtPudp_TfHhV

Читать полностью…

,,Аёл"

​​~ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ

🌼1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, зеҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳаришда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни
кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".

🌼2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.

🌼3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.

🌼4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.

🌼5. Аллоҳга иймон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.

🌼6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.

🌼7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.

🌼8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.

🌼9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.

🌼10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.

🌼11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

🌼12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.

🌼13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг, ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир"
(Зариёт сураси 22-оят).

🌼22. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.

🌼23. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.

🌼24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.

🌼25. Ғам-қайғуни аритувчи вирд ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.

🌼26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.

🌼27. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.

🌼28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлигингизга зарардир.

🌼29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.

Читать полностью…

,,Аёл"

ҚИБЛАГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТИШ

Қибла — Аллоҳнинг шиорларидан, дин нишони ва белгиларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ ۝

яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).

Шунинг учун қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш, қибла тарафга қарата туфлаш, қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

ويكره مد الرجلين إلى الكعبة في النوم وغيره عمدا من غير عذر

“Уйқуда ёки уйғоқликда узрсиз Каъбага икки оёқни узатиш макруҳ саналади”

(“Ан-Нофиул кабир” китоби).

Читать полностью…

,,Аёл"

Аллоҳумма, солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамма ъалаа саййидинаа Муҳаммадин аллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзоо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооиб, ва ҳуснул ховаатийми ва йустасқол-ғомаам, би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим».

«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».
Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади.
Бизнинг юртларда бу салавотни кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.
Наария – ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.

Читать полностью…

,,Аёл"

Бугунги кўрган энг яхши видеоларимдан бири😍

Меҳрибон дада ва меҳрибон қизлар. Бу инсоннинг қизлари ҳозирча 6 та бўлибди. Лекин у яна қиз фарзандли бўлишни хоҳламоқда экан...

Қизлар дадаларига шунақа жуда меҳрибон бўладилар👇

@din_va_dilnasihatlari

Читать полностью…

,,Аёл"

Аллоҳнинг 99 гўзал исмлари -
(Асмои ҳусно)

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Читать полностью…

,,Аёл"

Кет, бўлақол...
Кетмасанг ўрганиб қоламиз сенга...
Маънойингдан узоқлаштирамиз сени...
Доим ёнимиздагиларга қилганимиз каби...
Қарамаймиз кўзёшингга..
Чунки қолган ҳар қандай нарсага,нима бўлган тақдирда ҳам кетмайдиган барча нарсага қўпол муомала
қиламиз биз, бу ёмон тўғри албатта, лекин шундаймиз биз, инсонмиз кўриб турганингдек...

Ҳайр жонажон Рамазон...
Кетиш вақтинг келди..
Яна келгин ҳўпми?

Бекир Девели

Читать полностью…

,,Аёл"

Сизнинг болангизда ҳам шундай бўляптими? Уни диққат билан кузатинг!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

,,Аёл"

Ҳайитингиз муборак!

Эй синовдан ўтганлар,
Бир ой рўза тутганлар,
Ҳалол луқма ютганлар,
Ҳайитингиз муборак!

Тўкилгандек япроқлар,
Тўкилди кўп гуноҳлар,
Сиздан рози арвоҳлар,
Ҳайитингиз муборак!

Пок бўлди баданингиз,
Қушдек енгил танингиз,
Жаннатда Ватанингиз,
Ҳайитингиз муборак!

Дилдан ғуборлар кетди,
Тилдан озорлар кетди,
Тиканлар, хорлар кетди,
Ҳайитингиз муборак!

“Лайлатул-қадр” тунлар,
Aллоҳим! деган унлар,
Қайтармикан у кунлар,
Ҳайитингиз муборак!

Саждададир бошимиз,
Кўзда тўла ёшимиз,
Яратган йўлдошимиз,
Ҳайитингиз муборак!

Масжид—Худонинг уйи,
Намоз—нажотнинг суйи,
Бугун мусулмон тўйи,
Ҳайитингиз муборак!

Хайр, Моҳи рамазон,
Ойлар ичида султон,
Йиғлар Бобоқул Усмон,
Ҳайитингиз муборак!

Читать полностью…
Subscribe to a channel