mezonlar | Unsorted

Telegram-канал mezonlar - Mezonlar

-

Subscribe to a channel

Mezonlar

Муножот

Борлиқ ҳам йўқликда мутлоқ Ўзингсан,

Йўқдан бор этувчи халлоқ Ўзингсан.

Ожизман, васфингга бирор сўзим йўқ,

Бир қутлуғ сўз ичра ҳали ўзим йўқ.

Бу хароб кўнгилга давлат ато эт,

Раҳм қил, раҳмлиғ раҳмат ато эт.

Каримсан, караминг бесарҳад кенгдир,

Бир назаринг икки жаҳонга тенгдир.

Бу тун кўр кўзимга нур тушса, шояд,

Дилим ҳидоятга йўл қўшса, шояд.

Дунёга қўл бериб гуноҳкордирман,

Вале, карамингдан умидвордирман.

Қай дилда сен йўқсан, у дил ўликдир,

Энг буюк озодлик сенга қулликдир.

Эшқобил Шукур

Читать полностью…

Mezonlar

Ўғлим Америка мактабида таълим оляпти. Дастлабки таассуротлар.

Бу постни кимгадир қизиқ бўлар, кимнингдир АҚШ таълим тизими ҳақидаги тассаввурларини бойитар, деган илинжда ёздим. Фақат, ўқиганлар жуда чўзилиб кетибди, деб эътироз билдиришидан хавотирдаман. Қисқа ёзишга ҳаракат қилдим, баён этилганларнинг барчаси, муайян таққослашлар имконини беради, деган умидда батафасил ёздим.

Хуллас, ўғлим АҚШга келмасидан аввал Тошкент шаҳридаги машҳур 300-умумтаълим ўрта мактабнинг 10-синфида ўқирди.
Америкага келдик, бола ўқишни давом эттириши керак. Америкада фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшуноснинг ёрдами билан ўғлимни мактабга қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатларини содда қилиб айтганда, ўзимизнинг ХТБга юбордик. Уч кун ўтиб телефон рақамимга SMS келди. Унда фарзандимизнинг талаб этиладиган ҳужжатлари жойда экани, улар биз яшайдиган жойга яқин давлат мактабига юборилгани маълум қилинганди.

Икки кун ўтиб, телефон рақамимга яна SMS келди. У ўғлимнинг
мактабда таълим олиш кўникмаларига масъул бўлган мактаб маслаҳатчисидан экан. Маслаҳатчиси бизни Америкага келганимиз билан табриклаб, 31 октябр соат 7.30 га биз билан, ўзимизни тилга айтганда, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари билан учрашув тайинланганини, агар учрашув вақти бизга тўғри келмаса, биз вақтни таклиф қилишимиз мумкинлиги маълум қилинганди. Вақт бизга маъқул бўлгани учун, учрашувга етиб борамиз, деб жавоб ёздик.

Белгиланган вақтдан ярим соата кечикиб етиб бордик. Эшик олдидаги ходима муддаомизни билгач, рацияда ким биландир гаплашди. Зум ўтмай, ўрта ёшлардаги аёл шошиб етиб келди. У бизга, 10 дақиқа эшик олдида кутиб турганини, бизнинг қорамиз кўринмагач, бугун келишмайди, деган хаёлда юқорига чиқиб кетганини айтиб, қайта-қайта узр сўради (гарчи айб бизда бўлса ҳам).

У бизни адашмасам, ўзимизни тилда айтганда “зауч”ни ҳузурига бошлаб борди. “Зауч” хоним, кабинетига киришимиз билан, бизни минг йиллик қадрдонини кўргандек, ўта хурсандчилик билан кутиб олди. Кейин суҳбатимизнинг расмий қисми бошланди. У ўғлимизнинг мактабдаги муваффақиятлари, ютуқлари, қизиқишлари ҳақида батафсил сўради. Бу фарзандингизни мактабимизда яхши таълим олиши учун ниҳоятда муҳим, деб қўйди.

Суҳбатни янада муҳим қисми келди. Ўғлим ва биздан қайси фанлардан таълим олишни истайсиз, деб сўради. Тушуняпсизми, қайси фанлардан ўқишни ўқувчи, кейин ота-она танларкан!!! Истисно бор, деди: фақат Америка тарихи фани билан жисмоний тарбия мажбуран ўқитиларкан. Ўғлим инглиз тили, алгебра, астраномияни танлади. Бўлди, фақат шу фанлар ўқитиларкан, зарурат туғилса, ўғлим ўзига ёққан бошқа фанларни келгуси ойдан қўштиришии мумкин экан.

Мендан ўғлингиз шу фанлардан таълим олишига розимисиз, деб сўради. Розиман, дедим. Фақат... маслаҳатчи-таржимонга илинж билан қараб: “ўғлим аёл-эркак муносабатлари ҳақидаги фандан таълим олишини истамайман”, дедим. У саволимдан ажабланди, “зауч” ундан баттар ажабланиб, бизда унақа фан йўқку, деди. Тушундимки, эшитганларимиз ҳаммаси ҳақиқат бўлавермайди.

“Зауч” гапи: мактабда ўқувчининг таълим олиши тўлик давлат ҳисобидан. Фақат тушлик пуллик, эътиқодингиздан келиб чиқиб овқатланаверасиз. Агарда сиз фарзандингизнинг тушлик пулига қийналсангиз, бу харажатни ҳам давлат ўз зиммасига олади. Фарзандингизнинг мактабга келиши, уйга обориб қўйиши махсус йўналишдаги автобус орқали амалга оширилади, бу ҳам бепул...

Шу ўринда яна бир қизиқ маълумот: юқори синф ўқувчиларининг аксарияти мактабга шахсий машинасида келар экан. Суратдаги машиналарнинг кўпчилиги ўқувчиларга тегишли.

Бу орада қаергадир чиқиб кетган маслаҳатчи қўлида бир тўп нарсалар билан қайтиб келди: иккита дафтар, қора, кўк рангли ручка, қайчи, ноутбук. Ўғлингиз учун кунлик керак бўладиган ўқув қуроллари, деди. Китобларчи, деб сўрадим. “Зауч” бу сўровимдан ажабланди, кейин ҳамма дарсликлар мана бу ноутбукда, керакли адабиётлар камлик қилса, АҚШнинг исталган кутубхонасидан онлайин тарзда шу ноутбук орқали фойдаланиши мумкин, деди.

Читать полностью…

Mezonlar

Гоҳида бир кайфият бўлади менда - ҳеч нарса ёқмайди, қаёққадир кетгим ҳам, кетмагим ҳам келади... Йўқ, бу тушкунлик эмас. Тушуниксиз бир кайфият. Ўткан йилларга қарайман - ҳар доим шунақа ҳолатларда бир чироқ ярқ этиб ёнади. Бу адабиёт билан боғлиқ бўлади - қаергадир ҳикояларимдан сўрашади ё кимдир бирор ҳикоямни ўқиганини айтиб илиқ фикр билдиради ёки бирон-бир китоб тақдимотига таклиф этиламан. Бугун ҳам шундай кайфиятда эдим, боягина телеграмни очиб қарасам, қадрли синглим Mehrinozдан "Излам" рукнининг биринчи фаслида нашр этилган китоблар тақдимотига таклифнома келибди. Кўнгил алланечук суюниб кетади. Нимагадир даҳлдорлигингни ҳис этасан киши...
Китоби чоп этилган маслакдошларимга ижодий парвозлар тилайман, Иншааллоҳ, ҳақ сўзни ёзишдан Ўзи адаштирмасин!
Иншааллоҳ тақдимотда кўришамиз.

Читать полностью…

Mezonlar

Раҳматли устоз Маҳмуд Саъдий билан қарийб тўрт йил бирга ишлаганмиз. Бир гапни менга кўп айтардилар - "Саводни маҳкам қил, ҳали ёзадиганлар кўпайиб кетади, лекин савод масала бўлади".
Таассуфки, устознинг бу гапи орадан унча кўп муддат ўтмай амалга ошди. Бугун ҳамма ниманидир ёзади, бироқ савод ачинарли.
Ҳамма ёзади, ўқийдиган, амал қиладиган одам йўқ. Ўқишади. Беъмани нарсаларни. Улуғлар кўп таъкидлаган гап тўғри. Оломон - ҳавойи матнга, мантиқсиз томошага ўч бўлади.
Фурқат Алимардон

Читать полностью…

Mezonlar

омонат
ҳаммаси
биласан
гоҳида
йўқ
доимо
ўзингни
ҳеч нарса
билмасдек
тутасан
келади
ўзингни
унутгинг
истайсан
манзилсиз
ёқларни
аммо
ҳаммаси
ўтади
кетади
сен
бўлса
ўзингни
доимо
ҳеч ёққа
кетмасдек
тутасан
унутма
эй ожиз
эй банди
сен ҳам
қачондир
бир куни
ҳаммасидан
кечиб
безиб
ўкириб
кетасан
йўқолар
овозинг
йўқолар
созинг
қолмайди
на севги
на ҳавас
на армон
нада орзу
сен эса
бир чангал
тупроққа
дўнасан

Фурқат Алимардон

Читать полностью…

Mezonlar

Журтдошим, қадрдоним, укам Шавкат! Бахтли бўлинглар!

Читать полностью…

Mezonlar

Флобернинг "Бовари хоним" романи таҳлилига бағишланган кўрсатувнинг тўлиқ шакли. "Биргаликда кўрамиз. "Бовари хоним" романи"

Читать полностью…

Mezonlar

Ортиқхўжаев ниятига етди. Тошкент Дубайдан ўтиб кетди. Фақат... ҳавонинг ифлосланиши бўйича.

Читать полностью…

Mezonlar

Аҳмоқни икки одати орқали таниб олса бўлади: у ўзига заррача фойдаси бўлмаган нарсалар ҳақида кўп гапиради ва ундан сўралмаган нарсалар ҳақида “фикр” билдиради...
Платон
“Стань лучше” саҳифасидан
Ж.Сафоев таржимаси

Читать полностью…

Mezonlar

Бернард Шоудан маънавий тарсаки ва ҳикматлар
Икки фоиз инсонлар – фикр қилади, уч фоиз инсонлар – ўзларини фикр қилади деб ўйлайди. Тўқсон беш фоиз инсонлар эса фикр қилганларидан кўра, ўлганлари яхши.
***
Ҳеч қачон тўдани тарк этиш кеч эмас. Орзуингиз ортидан эргашинг. Мақсадингиз сари ҳаракат қилинг.
***
Учта инкорга амал қиламиз: нолимаймиз, айбламаймиз, ўзимизни оқламаймиз.
***
Хаёл бу – яратиш жараёнининг бошланиши. Сиз нимани исташингизни хаёл қиласиз, хаёл қилганингизни истайсиз ва ниҳоят истаётганингизни яратасиз.
***
Хатоларга кўп йўл қўйилган ҳаёт нафақат улуғвор, балки умуман ҳеч нима қилинмаган ҳаётга нисбатан анча фойдали.
***
Инсонлар доимо айбини тасодифий вазиятларга тўнкайдилар. Мен тасодифий вазиятларга ишонмайман. Бу оламда фақат уларга керакли вазиятларни қидирган инсонларгина муваффақият қозонади. Уларни топмаган ҳолатда ўзлари бу вазиятларни яратади.
***
Муваффақият сири имкон қадар кўпроқ инсонларда ғазабланиш ҳиссини уйғотишдан иборат.
***
Ҳаёт ўзингни топишдан эмас, ўзингни яратишдан иборат.
***
Бахтни ишлаб чиқармасдан туриб, уни истеъмол қилишга ҳаққимиз йўқ.
***
Инсонлар, сен фикрлагандай фикрламаслик ва сен улардан кутаётганини қилмаслик ҳуқуқига эга. Эҳтимол, улар сени севадилар, лекин уларнинг севгиси сен истагандай намоён бўлмаслиги мумкин.
***
Дардингни тўкишдан олдин "идиш"нинг тешик эмаслигига ишонч ҳосил қил.
***
Бахтсиз инсонларнинг сири шундаки, уларнинг бахтли ёки бахтсизлиги ҳақида мулоҳаза қилишга вақти бор.
***
Сукут сақлаш – мукаммал тарзда ифода этилган нафрат.
***
Инсон ҳудди ғиштга ўхшайди, куйса пишади.
***
Гапиришни ўрганган бўлсанг, демак улғайдинг. Сукут сақлашни ўрганган бўлсанг, демак ақлинг кирди.
***
Ўғри бу – ўғирлаётган инсон эмас, тутилган инсон.
***
Масофа ҳеч нимани бузмайди, ёшдаги фарқ ҳеч нимани бузмайди, ота-онанинг фикри ҳеч нимани бузмайди. Ҳаммасини инсонларнинг ўзи бузади.
***
Аёллар, эркакларни севинг. Улар сизнинг муҳаббатингизга ниҳоятда муҳтож. Ҳаттоки, улар буни тан олмасалар ҳам. Ҳар бир улуғ эркакнинг ортида, унга ишонган ва уни ростан ҳам севган аёл бор.

Читать полностью…

Mezonlar

#метродагиўйлар
Ҳар недан позитив қидирадиган некбин бўп қоламан баъзан.
Масалан, вазним оғирлигидан доим хурсанд бўламан. Метродами ё бошқа тиқилинч жойдами одамлар бир-бирини суриб бошласа, битта тормоз босаман ортимдагилар чочилиб кетади. Кейин ҳеч кимнинг сур-сур қилишга "дух" и етмай жим бўп кетишади.

Читать полностью…

Mezonlar

Bolalikni eslab. Kayfiyatni ko‘taring. Feysbukdagi "Foto lahza" guruhidan olindi.

Читать полностью…

Mezonlar

Чалғитувчи кўриниш Техас ресторанларидан бирида қизиқ воқеа рўй берган. Бир куни бир уст-боши кир қария ресторанга кирган ва қалтираб қақшаб столга зўрға бир амаллаб ўтириб олган. Ундан жирканган хўрандалар ҳам ундан олисроққа туриб кетишган ва официантлар ҳам ундан жирканиб ҳеч бири унинг ёнига бориб хизмат қилишни истамаганлар.
Шунда Мария исмли бир официант қиз унинг ёнига боргану, ундан буюртма қабул қилиб хизмат кўрсатишни бошлаган.
Менежер эса Марияга агар бу дайди пулини тўламаса унга ўз ҳисобидан тўлатишини айтиб пўписа ҳам қилган. Аммо Мария бунга рози булиб дайдига хизмат қилган. Ҳисоб китоб вақти келганида эса ҳамма ҳайрон қолган. Дайди пулни тўлаган ва устига устак яна қўшимчасига 100 доллар чойчақа ҳам қолдирган.
Тарелканинг тагига эса бир хат қолдириб кетган. Унда шундай сўзлар ёзилган эди:
"Сен доимо яхшилик қилар экансан, бу ишинг ҳали сени умринг давомида кўп мушкулларингни осон қилади" - деб ёзилган эди.
Кейинчалик маълум бўлишича бу "дайди" рестораннинг эгаси бўлиб ўз ходимларини синаш мақсадила шу қиёфада ташриф буюрган экан. Мария эса рестораннинг бош менежери бўлиб кўтарилди ва шундан кейин унинг ҳаётида юксалишлар даври бошланди.
Чунки бу дунёда яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди... фейсбукдан олинди.

Читать полностью…

Mezonlar

Буюк ёзувчи ичидан келган овозни тарошламай, қандай бўлса шундай ҳайқирган инсондир. Буюк ёзувчилар сўз қўллашда авом савияси билан ҳисоблашмайдилар.
***
Сўзлар сенинг юлдузларингдир. Сўзлар… Сўйла, хиром айласин, олов сочларин ёйиб хаёлларнинг беадоқ боғида. Сўз ўрмонда ухлаб ётган дилбар. Шоир олислардан келган шаҳзода. Шундай севгинки, сўзларни. Сенга етсин улар. Юлдузлар Тангрига етганмикан? Сўзлар менинг сувдаги соям, силолмайман уларни, ўполмайман. Давлатдир сўзлар, муҳташам ва муҳтарам. Кўнгилдан кўнгилга кўприк, асрдан асрга зина. Ўз аксимга маскан дарёдир сўзлар. Сўзлар абадий, сўзлар ўткинчи.
Жемил Мерич, турк ёзувчиси

Читать полностью…

Mezonlar

Абдулла Орипов
ТУРМУШ ТАШВИШЛАРИ
(Ҳазил)
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари,
Биз сендан баландроқ тура олсайдик,
Биз сендан баландроқ юра олсайдик,
Балки ўнғаярди дунё ишлари,
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Хотин иш буюрар,
Бола йиғлайди,
Боғча деб қайгадир югурмоқ даркор.
Балки шу ташвишлар бўлмаса эди,
Шоир бўлармидим анча улуғвор.
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Қассоб оғайним бор –
Қароқчи - “пират”.
Суякни қўшмаса кўнгли тўлмайди.
Ахир, қофияни еб бўлмас, “брат”.
Наҳот сен бўлмасанг турмуш бўлмайди,
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Улуғ режалар бор менда ҳам ахир,
Хусусан, бир ишни битказмоқ даркор.
Унда қаҳрамоним ёвқур фазогир.
Кошкийди, сен шуни билсанг, нобакор
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.

Шириндир шу ҳаёт,
Холи фироқдан.
Майли, битмасин ҳеч унинг ишлари,
Ҳаволаб кетсак гоҳ
Тортсин оёқдан,
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари.
1973

Читать полностью…

Mezonlar

Энг муҳими: ҳамма билади, АҚШда ўзбек дисапораси унчалик катта эмас. Лекин. Суҳбатимиз якунида “зауч” айрим ҳужжатларга қўл қўйишингиз керак, деди. Маслаҳатчи, бир тўп қоғозларни қўлимга тутқазди. Анграйиб қолдим, улар ўзбек тилида эди. Уйга келиб, ҳижжалаб ўқиб чиқдим, на имловий, на стилистик хато топа олдим, бу гуглдан эмас, профессионал таржимондан тақдим қилинган иш эди.

Ўрни келганда: миллионлаб ўзбек муҳожирлари яшаётган руссияда шундай шароит яратиладими: ҳеч қачон!

... Бугун ўғлим мактабдан ҳаяжонланиб келди. “Дада, Америка тарихи синфига кирдик, жуда катта синф экан, кўплаб давлатлар қатори, Самарқандни, Регистони расми туширилган, UZBEKISTAN деган баннерни кўриб, баданим жимирлаб кетди, деди...

Қони юртингга тортган, Ватанинг, аждодларинг билан фахрланадиган ўғлимдан ўзим ўргулай, дедим, холос...

Dilshod Islomov

Читать полностью…

Mezonlar

Одамларнинг энг кўп хатога йўл қўйувчилари, одамларнинг хатоларини кўп зикр қилувчиларидир.

Ибн Сийрин роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mezonlar

Сирли дунё

Бу дунёда мен ҳам сенингдек,
Жуда кўп нарсага ақлим етмайди.
Фақат сўнгги йиллар ичида
Кичик ҳақиқатни тахминан билдим:
Қувончдан ўлмайди ўлганда одам,
Маишатдан оқармас оқарган сочлар...

М.Солиҳ

Читать полностью…

Mezonlar

Дунё Абу Бакр(р.а.)га боқмади, Абу Бакр ҳам дунёга боқмади. Дунё Умар(р.а.)га боқди, аммо Умар унга қиё боқмади.
Биз эса дунёга ботиб қолдик.
Муовия ибн Абу Суфён

Читать полностью…

Mezonlar

Ёшлик, магистрантлик лаҳзалари...

***
Тўрт унсур гўзали париваш олов
Қайларга кетмокда ҳавони кечиб?..
Табассум товушин, йиғи зиёсин
Суяк қадаҳларда май каби ичиб.
...лаҳзани ушлаб қол, яшаб ўт лахзани...

Эшқобил Шукур

***

P.S. Магистратурадаги курсдошларим билан

Читать полностью…

Mezonlar

Она тилим

Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим,
Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим.
Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим,
Бир эсласам эзилади бағри-дилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим,
Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим,
Паровозни ҳансиратган буғдойларим,
Олтинларим, маъданларим, ипакларим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимлар учун биз эдик бир бадавийлар,
Ўзбекни қон қақшатганни узбек сийлар,
Ҳолимизни қон кузатди Яссавийлар,
Топганимиз ҳандалакдек тилим-тилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта,
Катта миллат — Афандиси йўкдир ҳатто,
Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда,
Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Сен бўлмасанг нима бизга силлик шеърлар,
Бу дунёда тили йўкда дил йўқ дерлар,
Баҳоинг-ку бериб кетган Алишерлар,
Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Бир қарасам ҳар шевангда минг жилолар
Ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар.
Қодирийлар, Чўлпонлар-у, Абдуллолар,
Сенинг қайтган кунинг мен туғилган йилим,
Она тилим, эй муқаддас Она тилим.

Муҳаммад Юсуф

Читать полностью…

Mezonlar

Ўзи аслида чанг ҳам бўлмаган, одамларга чанг бордек туюлган. Куз шунақа фасл одамнинг кўзига ҳар нарса кўриниб кетаверади.

Читать полностью…

Mezonlar

Бугун бир гуруҳ кўнгиллилар Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, Олтиной опа раҳбарлигидаги "Агманов Султон" фермер хўжалигида пахта теримида қатнашдик.

Читать полностью…

Mezonlar

Adabiyotga, kitobga aloqador har bir tadbirda qatnashardim iloji bo‘lsa.
Factor books ning "Ikar" loyihasi taqdimotida ishtirok etamiz Inshaalloh.

Читать полностью…

Mezonlar

Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир. Ҳасан Басрий

Читать полностью…

Mezonlar

#Адлия_хабари

‼️Уй-жой ижара шартномаси бир томонлама ўзгартирилмайди ва бекор қилинмайди

Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.

1️⃣ Квартирани ижарага бериш бўйича шартнома шакли

📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.

📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.

📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.

🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

❕Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2️⃣ Ижара шартномасининг муддати

📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ

🔹Ижара ҳақи миқдори
ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.

🔹
Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

🔹
Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.

4️⃣ Шартномани бекор қилиш

📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

⚖️ Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.

🔰Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:

▫️ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
▫️уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.

❗️Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.

⚠️ Ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 52 53, advice.uz) мурожаат қилишингиз мумкин. Адлия ҳужжатларга ёрдам беради!

Ҳурматли мулкдорлар!
Ўз манфаатларингиз ҳисобига бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиб қонунчилик талабларини бузмасликка чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Mezonlar

Болалар кунида болаликни эслаймиз...

Читать полностью…

Mezonlar

Булгаков асарлари асосида олинган фильмлар

Михаил Булгаковнинг "Уста ва Маргарита", "Итюрак", "Морфий", "Ёш шифокорнинг эслатмалари", "Турбин кунлари" ва бошқа асарлари асосида кўплаб фильмлар суратга олинган.

Қуйида Булгаков асарлари асосида ишланган кинокартиналар рўйхатини тақдим этамиз.

1. "Югуриш"

Ушбу картина Михаил Булгаковнинг "Югуриш", "Оқ гвардия" ва "Қора денгиз" асарлари мотиви асосида ишланган Александр Алов ва Владимир Наумовнинг икки қисмли фильми.

Кўриш учун бу ерга босинг.

2. "Оқ гвардия"

Булгаковнинг шу номли асари асосида суратга олинган кўп қисмли телесериал.

Кўриш учун бу ерга босинг.

3. "Турбин кунлари"

Ёзувчининг шу номдаги пъесаси асосида ишланган уч қисмли бадиий-телевизион фильм.

Кўриш учун бу ерга босинг.

4. "Ёш шифокорнинг эслатмалари"

1991 йилда Булгаковнинг бир нечта ҳикоялари мотиви асосида режиссёр Михаил Якжен томонидан олинган бадиий фильм.

Кўриш учун бу ерга босинг.

5. "Морфий"

2008 йилда "Ёш шифокорнинг эслатмалари" асари мотиви асосида ишланган бадиий фильм.

Кўриш учун бу ерга босинг.

6. "Иван Василъевич ўз касбини ўзгартиради"

Булгаковнинг шу номли пъесаси асосида режиссёр Леонид Гайдай томонидан 1973 йил ишланган Совет комедияси.

Кўриш учун бу ерга босинг.

7. "Касалликлар тарихи"

Ёзувчининг "Қизил тож" ҳикояси асосида режиссёр Алексей Праздников томонидан ишланган совет бадиий фильми.

Кўриш учун бу ерга босинг.

8. "Қизил орол"

Булгаковнинг бир нечта пъеса ва ҳикоялари мотиви асосида суратга олинган бадиий фильм.

Кўриш учун бу ерга босинг.

9. "Уста ва Маргарита"

Шу номли ўша машҳур роман асосида 2005 йилда телесериал, 1994 йилда бадиий фильм ишланган.

10. "Итюрак"

"Итюрак" қиссасини биринчи марта 1976 йилда Альберто Латтуада экранлаштирган бўлса, 1988 йилда Владимир Бортко шу асар асосида икки қисмли телефильм ишлаган.

Кўриш учун бу ерга босинг.

Бундан ташқари Булгаков асарлари асосида 1995 йил "Ёмон тухум" ва 2003 йил "Театр романи" номли бадиий фильмлар суратган олинган.

Матнни кўчирганда манбани кўрсатишингизни сўраймиз.

👉 @kinosanati

Читать полностью…

Mezonlar

“Тадбиркор аёл” ассоциацияси турган биносидан нега чиқариб юборилмоқда?

“Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси фаолият юритиб келаётган биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли бинога қайтиб келиб жойлашиш кафолатисиз ва вақтинча фаолият юритиб туриш учун бино таклифисиз чиқариб юборилмоқда.
Ассоциация масъуллари бу ҳақда 2021 йил 19 май куни бир гуруҳ журналистлар иштирокида ўтказилган йиғинда маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги фармойиши билан бинонинг 5-қавати ассоциацияга бепул фойдаланишга бириктириб берилган.
Лекин ассоциациянинг бинога қайтиб келиши гумон остида қоляпти, бунинг устига вақтинча фойдаланиш учун бино таклифи ҳам берилмаган, шунингдек, бу соҳага дахлдор мулозимларнинг ассоциация масъулларига айтишича ташкилотнинг бинодан фойдаланиши ҳақида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши бекор қилинар экан. “Фармойишнинг бекор қилиниши бизни чуқур ташвишга солмоқда. “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясига, унинг тимсолида мамлакатда фаолият кўрсатаётган минглаб тадбиркор аёлларга, мамлакат ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хотин-қизларимизга эътибор қилинишини, уларнинг фаолиятига муносиб шароит яратилишини, қайсидир мулозимнинг ўйламасдан қиладиган ҳаракати туфайли бинодан фойдаланишимиз ҳақидаги ҳужжатнинг бекор бўлиб кетишига эътибор қилинишини сўраймиз” дейди ассоциация масъули.
“Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси 1991 йилда аёллар тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Бугунги кунда ҳудудлар бўйича 78 та давлат рўйхатидан ўтказилган филиалларига, 200 нафар бизнес тренери ва тадбиркор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимига эга.
“Тадбиркор аёл” ассоциациясининг асосий фаолияти аёлларнинг иктисодий, ижтимоий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳимоялаш, уларнинг тадбиркорлик ва жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, молиявий, таълим ахборот ресурсларидан фойдаланишини таъминлашга кўмаклашишдир.
Ассоциация бугунгача:
хорижий молиявий институтлар ва маҳаллий ҳамкорлар кўмагида юзлаб таълим дастурларини амалга ошириб 200 минг нафардан ортиқ хотин-қизга бизнес асосларини ўқитган;
таълим дастурлари билан параллел равишда ўқув ва методик қўлланмалар ҳамда дастурлар ишлаб чиқиб тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларга бепул тарқатиб келади;
50,3 минг нафар хотин-қизни тадбиркорлик малакасига эга қилган, уларнинг 80 фоизи иш ўрнига эга бўлган;
43 минг нафар аёл бизнес юритиш асослари ва методикасига ўргатилиб ўз бизнесларини ташкил этишга кўмаклашган, 100 минг нафардан ортиқ вақтинча ишсиз аёл меҳнат бозоридаги харидоргир касбларга йўналтирилган;
хорижий мамлакатлардаги тадбиркор аёллар билан тажриба алмашиш учун ассоциация қошида бизнестуризм маркази ташкил этган.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, бугунги кунда гендер тенглиги, аёллар тадбиркорлиги каби масалалар долзарб бўлиб турганда аёлларни тадбиркорликка тайёрлаб, кўмаклашиб келаётган “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциациясининг бино муаммосига рўбарў қилиниши ҳеч бир ақлга тўғри келмайди. Бунга масъул бўлган ташкилотлардан ҳолатга жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.
Фурқат Алимардон, журналист

Читать полностью…

Mezonlar

Тилла ва олтинга тенг насиҳат

Бир киши Ибн Муборакка: «Менга насиҳат қилинг», деб айтганида, у киши қуйидагича жавоб бердилар:
Ортиқча назар солишни тарк қил, хушуъ неъматига эришасан.
Ортиқча сўзни тарк қил, ҳикматга муваффақ бўласан.
Ортиқча овқатни тарк қил, ибодатга мушарраф бўласан.
Одамлар айбларини синчковлик билан қидиришни тарк қил, ўзингни айбингни кўришга эришасан!

@arabicuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel