mezonlar | Unsorted

Telegram-канал mezonlar - Mezonlar

-

Subscribe to a channel

Mezonlar

Нoaм Xoмcкий: «ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
Ноам Хомский — Массачусет технология институти профессори, лингвист, философ, жамоат арбоби, сиёсий таҳлилчи, ҳозирги замоннинг энг атоқли файласуфларидан бири ҳисобланади.
Унинг китоблари дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида нашр қилинган. Олимнинг Оммавий ахборот воситалари ва ҳукмрон доиралар томонидан инсон онгини манипуляция қилиш усуллари борасида тузган рўйхати бутун жаҳонда жуда катта қизиқиш уйғотди.
1. ДИҚҚАТНИ ЧАЛҒИТИШ
Сиёсий ва иқтисодий доиралар томонидан қабул қилинаётган ўта муҳим қарорлар ва долзарб муаммолардан одамлар диққатини четга тортиш, чалғитиш учун Ахборот маконини аҳамиятсиз хабарлар билан тўлдириш жамиятни бошқаришнинг асосий элементи ҳисобланади.
Ахборот макони инсон ақл-идрокини чархлашга қаратилган мавзулар ўрнига спорт, шоу-бизнес, мистика, эротика, маиший турмуш машмашалари, осон ва тез бойишга қаратилган шубҳали сюжетлар билан бойитилган ахборотлар билан тўлдирилади
2. МУАММО — МУНОСАБАТ — ЕЧИМ
Одамлар таъсирланадиган ва оммавий муносабат билдиришига мўлжалланган шундай бир муаммо туғдирилади, қандайдир “вазият” яратиладики, аҳолининг ўзи ҳукмрон доирлар учун керак бўлган чоралар ва қарорлар қабул қилиниши талаб қила бошлайди.
Мисол учун фуқаролар гражданлик эркинликларини чеклашга қаратилган бўлсада хавфсизлик чораларини кучайтирувчи қонунлар қабул қилинишини талаб қилсинлар деб шаҳарларда зўравонликларга атайлаб йўл қўйиб қўйилади ёки қонли террористик хуружлар уюштирилади.
Инқирозлар ўз-ўзича туғилмаслигини яхшилаб тушуниб олишимиз зарур.
3. ТАДРИЖИЙЛИК (БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ)
Аҳолини ўртасида норозилик келтириб чиқарадиган чора-тадбирлар тадрижийлик асосида, босқичма-босқич амалга оширилади. 1980 ва 1990-йиллардаги тамойил жиҳатдан янги глобал ижтимоий-иқтисодий шароитлар (неолиберализм) худди шу тарзда тиқиштирилган эди. Оқибатда давлатнинг функциялари минимум даражага тушиб қолди, давлат мулкини хусусийлаштириш оммавий тус олди, жамиятда эртанги кунга ишонч ва барқарорлик йўқолди, оммавий ишсизлик авж олди, муносиб турмуш шароитини таъминлайдиган маош йўқолди. Агар бу ишлар босқичма-босқич эмас, бирданига амалга оширилганда эди шаксиз инқилоблар юз берарди.
4.ИЖРОНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ, МУҲЛАТНИ ЧЎЗИШ
Аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўладиган қарорнинг “тафтини сўндириш”нинг яна бир усули – уни “оғриқли ва ўта зарур” муаммо сифатида тақдим этиш ҳамда фуқароларни бу муаммони ҳал этишга қаратилган қарорни келажакда амалга оширилишига кўндиришга эришишдир. Одамлар айни пайтда эмас, келажакда қурбон беришга тезроқ ва осонроқ рози бўлишади.
Хўш, одамлар нима учун бунга рози бўлишади? Биринчидан, норозиликка сабаб бўладиган қарор дарҳол қабул қилинмайди. Иккинчидан халқнинг жуда катта қисми “эртага ҳамма нарса яхши томонга ўзгаради” ва шу боис ундан талаб қилинаётган қурбонликдан қутилиб қолиш мумкин деган содда хомхаёлларга берилишга мойилдир.
Бу усул вақти-соати келиб аҳолини гарданига оғир юк бўлиб тушадиган қарор қабул қилинганида одамлар ўзгаришларга ўй-фикрларида анчайин кўниккан бўлади ва бу қарорни жимгина бош эгиб қабул қилади.
5. ХАЛҚНИ ЁШ БОЛАГА АЙЛАНТИРИШ
Кенг оммага қаратилган тарғибот маърузаларининг аксариятида далиллар, персонажлар, сўз ва унинг оҳанги шундай танланадики, гўёки тарғиботчи мактаб ёшидаги болалар ёки ақлан ривожланмай қолган индивидлар даврасида иштирок этаётгандек.
Кимдир тингловчини батамом чалғитишга уринаётган бўлса, у шу даражада фикран, ақлан ўсмай қолган одамларга мўлжалланган сўз оборотини қўллайди. Хўш, у нима учун бундай усулни қўллайди? Кимдир одамларга худди 12 ёшли болакайга мурожаат қилгандек сўзласа, табиийки эшитувчининг жавоби ва муносабатида ҳам болаларга хос бўлган танқиддан холи баҳо ва жавобга эга бўлади.
6. ҲИССИЁТГА УРҒУ БЕРИШ
Ҳис-ҳаяжонга таъсир кўрсатиш одамларни воқеаларни рационал таҳлил этиш уқувини жиловлаб қўйиш орқали охир-оқибат атрофда содир бўлаётган воқеаларни танқидий идрок кўникмасидан мусово қилишга қаратилган классик нейролингвистик дастурлаш усули ҳисобланади.

Читать полностью…

Mezonlar

To‘g‘ri, yozuvchi oddiygina so‘zlarni ishlatadi, lekin ularning o‘ziga yarasha qancha qonunlari, qoidalari bor! So‘zlarda u yaratayotgan dunyolarning yurak urushi eshitiladi. Ular yog‘och kabi, metal kabi tovush chiqaradi, jaranglaydi. Ular tovushlarga taqlid qiladi. Bizning ishimizda eng avval mana shuni — tovushga taqlidni hisobga olish lozim.
Migel Anxel Asturias

Читать полностью…

Mezonlar

Juda xavotirdaman. Hafta o‘rtasida havo harorati +2 darajaga ko‘tarilarkan. Bunday issiqqa qanday chidayman hayronman.

Читать полностью…

Mezonlar

Аҳмоқни икки одати орқали таниб олса бўлади: у ўзига заррача фойдаси бўлмаган нарсалар ҳақида кўп гапиради ва ундан сўралмаган нарсалар ҳақида “фикр” билдиради...
Платон

Читать полностью…

Mezonlar

Ulg‘ayganim sari vahimachi bo‘p boryapman shekilli.
Xullas, kecha dorixonadan dori olgandim. Bugun ma'lum bo‘ldiki, dorixonachi boshqa dori berib yuborgan ekan. Dorini almashtirishim yoki pulini qaytarib olishim kerak edi. Ishxonadan chiqib dorixonaga kelguncha uchtami qonundan moddalarni tayyorladim asos qilish uchun, farmmas'ullardan biriga xabar berib qo‘ydim, "ja bo‘lmasa uraman yo‘g‘e 02 qivorishadi" degan o‘y ham o‘tdi...
Ammo, lekin, biroq dorixonaga kelib holatni aytganimdan so‘ng pulni qaytarib berib uzr so‘rashdi.
Uyalib ketdim vahimamdan.

Читать полностью…

Mezonlar

Hayot u haqda yozish uchun emas, balki uni yashab o‘tish uchun berilganini men yoddan chiqarmaslikka harakat qildim. Tabiat menga nimani ravo ko‘rgan bo‘lsa, barchasini sinab ko‘rishga urindim. Ijodga esa, o‘zimning birdan-bir maqsadim deb emas, insoniyatga xos boshqa faoliyat turlari bilan uyg‘unlikda olib boriladigan bir soha sifatida qaradim.
Somerset MOEM

Читать полностью…

Mezonlar

Bilasizmi, mening doim bitta joyga - uyga - ota-anamning yoniga ketgim keladi. Har doim ham bayramlarga borolmayman. Ichimni it tirnaydi. Judayam ketgim keladi. Yurakni ikkiga bo‘lib bo‘lmaydi. Suratim Toshkentda, siyratim Surxonda doim. Har doim ota-anamni sog‘inaman. Bundan o‘n olti yil avval uydan chiqib ketganman. Mana umrimning yarmi ota-anamdan yiroqda o‘tyapti. Erka farzand bo‘lish yomon ekan. Bo‘lmasa juda qattiq nazoratda o‘sganman. Ammo erka bo‘lib...

Читать полностью…

Mezonlar

Olomon tomoshaga o‘ch. Olomon hech qachon hech kimni himoya qilmaydi. Olomonga faqat tomosha kerak.

Читать полностью…

Mezonlar

Бахтсизлигимизнинг ягона сабаби – ўтмиш ва келажак ҳақида тинимсиз қайғурамиз, шу сабабли ҳозир яшаш учун вақтимиз етмайди.
Лев Толстой

Читать полностью…

Mezonlar

Eng katta g‘alabalardan biri bu o‘zingning salbiy o‘ylaring ustidan qozonilgan g‘alabadir.

Suqrot

Читать полностью…

Mezonlar

Аёлнинг қалби ўрикдек - унга фақат битта данак сиғади. Аммо эркакнинг қалби тарвуз кабидир...

Араб халқ мақоли

Читать полностью…

Mezonlar

Мен
Қабрда туғилган Гўрўғли эдим,
Икки жаҳон аро Йўлўғли эдим,
Зулмат йўргаклаган Нурўғли эдим…
Мен
Қизғин қизғалдоқлар кафтида ўсдим,
Ёнаётган музнинг тафтида ўсдим,
Бир жуфт кабутарнинг кифтида ўсдим…
Мен
Ризқ гуллаган дала бўйида эдим,
Қанот ёзган ялпиз бўйида эдим,
Висол ва Ҳижроннинг тўйида эдим…
Мен
Қалдирғоч қўрғонин меҳмони бўлдим,
Адашган мусофир армони бўлдим,
“Бор экан, йўқ экан” достони бўлдим…
Мен
Битта боларига толиб тушибман,
Кўҳна бир тандирга қолип тушибман,
Ўз-ўзимга мағлуб – ғолиб тушибман…
Мен
Махлуқдан малаклик изладим кўпроқ,
Қошимда Инсондай гуллади тупроқ,
Қўлим қанот бўлди, кўзларим чироқ…
Мен
Булбул ўқиётган китобни кўрдим,
Гўдак кулгусида хитобни кўрдим,
Шамолни ияртган шитобни кўрдим…
Мен
Қақраган чўл эдим, чин дарё бўлдим,
Бўм-бўш осмон эдим, ўзимга тўлдим,
Ерга жилғаларни етаклаб келдим…
Мен
Билдим руҳ рўёмас, қон ҳам эмас жон,
Кўз ёшлар сув эмас, нон эмас виждон,
Одам ҳеч эт эмас, ҳокмас бу жаҳон!
Мен…
Қизғин қизғалдоқлар кафтида ўсдим,
Ёнаётган музнинг тафтида ўсдим,
Бир жуфт кабутарнинг кифтида ўсдим.
Эшқобил Шукур

Читать полностью…

Mezonlar

Ҳалиям инсоф қилдим, атиги 10 минг евро юбор дедим.

Читать полностью…

Mezonlar

Maktabda, litseyda adabiyot o‘qituvchilarim juda ilmli kishilar bo‘lgan. SHu boisdanmi mumtoz adabiyotni juda ko‘p o‘qiganman. Ko‘p g‘azal, she'rlar yodlaganman. Ammo oxirgi ikki yilda juda ko‘pi esimdan chiqib ketibdi. Lekin ko‘pining ohangi xotirada qolgan. Ohangi keladi, so‘zi yodga kelmaydi. Bunga tojli virus ham sababdir balki. Xullas, oxirgi kunlarda bir ohang miyamda rosa aylandi. Birgina so‘zi esga keladi, boshqa hech narsa yo‘q: go‘riston.
Bugun o‘sha miyamda ohangi aylanayotgan she'rni topdim.
Bu hazrat Bahovuddin Naqshbandning quyidagi she'ri ekan.

Ҳеч нарсамиз йўғу, ҳеч камимиз йўқ. Ҳечимиз йўқликдан ҳеч ғамимиз йўқ. Жандамиз — елкада, елкада — гўристон, Гар ўлар бўлсак ҳеч мотамимиз йўқ.

Читать полностью…

Mezonlar

Singapurdan sovg‘a, romantik ob-havo, romantik musiqa xullas Vali afandi aytganidek:
"Hayot bebaho"

Читать полностью…

Mezonlar

Одам тушуниксиз ҳилқат. Қандай яшашни билади, нима учун яшаётганини билади, ҳамма нарсаси бор... Аммо бир фурсат келадики, бақрайиб қарайди дунёга – нега, нимага, нима учун деган саволлар қуйилиб келаверади, келаверади. Шу дамда менинг энг севимли қаҳрамонларимдан бири Бачана каби кўчага чиқиб такси тўхтатгинг ва Марияникига кетгинг келади...

Читать полностью…

Mezonlar

Kulgisiz jiddiy narsalarni anglab bo‘lmaydi. Umuman, idrokli bo‘lishni istagan inson qarama-qarshilikni faqat qarama-qarshilik yordamidagina anglab olishi lozim.
Aflotun
P.S. Masalan, sovuq nimaligini his etmasdan issiqni his qilib bo‘lmaydi yoki yomonlik nimaligini bilmasdan yaxshilik anglanmaydi.

Читать полностью…

Mezonlar

Ilk rasmdagi ayolning ismi Samir abu Umra - Falastinlik ayol. Har kuni u 400dan ziyod bolalar, 100dan ziyod beva ayollarga bepul taom tarqatadi. O‘zining kichik uyidan Suriyadan qochib kelgan 7nafar ayolga joy bergan. Badavlat ayol emas. Turmush o‘rtog‘i ham yo‘q. Ishlaydi. Maoshi va xayriya pullarini shu muhtojlarga tarqatadi.

Ayni damda siz muhtasham kafeda, qimmat hisobdagi taomlar qarshisida shu maqolani o‘qiyotgan bo‘lishingiz mumkin...

Siz bu ayol haqida shu maqoladan bilayotgan bo‘lishingiz ham mumkin.
Chunki bu ayol haqida dunyoning hech bir OAVi yozishni istamaydi.

*

Ikkinchi rasmdagi ayolning ismi Naval al-Saadaviy. U "Ayollar va s**s", "Iblis aybdor emas" kitoblarining muallifi.
Ushbu kitoblarida u Allohni inkor qiladi, hijob bilan ayovsiz kurashadi. Umrini shunga sarflagan ayol desa ham bo‘ladi.
U kambag‘allikni oldini olishning g‘ayrioddiy yo‘lini taklif qilgan - ayollarni homiladan to‘suvchi dorilar qamrovini kengaytirish. Uning fikricha, bunday dorilar bilan ayol-qizlar istagan odamlari bilan yaqinlik qilishlari mumkin...
Bu ayol haqida har kuni OAVlarda yozishardi. Uni ayollar huquqi himoyachisi sifatida gavdalantirishardi.
Vaholanki, uni biron bir ayolga yordam bergani haqida bironta ma’lumot ham mavjud emas.
Wikipediadan qidirib ko‘rsam, bu ayol bir emas, naqd to‘rt marotaba erga tegib, ajrashgan ekan.

*

Naqadar jirkanch reallik, shunday emasmi?

Biz - Islom ummati ayollarimizni avaylab, ularning nomusi va ibosini orimiz darajasiga ko‘targan mahal,
Ikkiyuzlamachi jamiyat buni asrlik deb nomlab; ayollarni himoya qobig‘idan chiqib, boshqalar uchun jinsiy ishtaha bo‘lib xizmat qilishini - erkinlik va huquq deb nomlaydilar.
Abdulahad Zoitov

Читать полностью…

Mezonlar

Uydan tashqariga chiqishingga hojat yo‘q. Yozuv stolingdan jilma va tingla. Hatto tinglama ham, faqat kut. Hatto kutma ham, shunchaki sukut saqla va yolg‘iz bo‘l. Shunda olam o‘zini oshkor etishni boshlaydi, u boshqacha bo‘la olmaydi, u sening qoshingda ilojsiz o‘zining arzu jamolini namoyon etadi.

Frans Kafka

Читать полностью…

Mezonlar

Hech narsamiz yo‘g‘u, hech kamimiz yo‘q. Hechimiz yo‘qlikdan hech g‘amimiz yo‘q. Jandamiz — yelkada, yelkada — go‘riston, Gar o‘lar bo‘lsak hech motamimiz yo‘q.

Hazrat Bahovuddin

Читать полностью…

Mezonlar

Yozishni xohlagan asaringni yozilishi zarur bo‘lgan asarga qurbon qilishni bilish kerak.
Raul Dyurfi

Читать полностью…

Mezonlar

ЁРИЛГАН ҲАРАКАТ БАЁНИ

Бир одам изладим...
изладим ғариб,
жуфти йўқ бургутдай хунук қишладим.
Кездим армон тўла бир жом қидириб,
малаклар йиғлади,
итлар тишлади...
Умринг узоқ бўлсин,
эй дарёжоним,
ҳуснингга ҳирс билан назар солмадим.
Занжирлар товшига тўлганда ёдим
ўзингдан ўзга бир дилдор қолмади.
Қолмади бир илинж,
ишонч қолмади,
ваҳший даҳоларнинг макри билинди.
Ит базми қизиган ойсиз шомлардан
қизғониб опқочдим дарё дилимни.
Бу чиркин оғизлар...
синган каллалар...
иғводан, бўҳтондан осилган тиллар...
ҳирслар лашкарлари босган паллада
шоҳларин бўғизлаб тишлаган диллар.
Бу қуёш хўрланган...
бу ой зўрланган...
зарлари таланган бу содда жабал.
Қон, ароқ, пешобни эмиб тўралган
буваклар бўкириб йиғлаган маҳал
ё худо дедиму
нурлар ўйнаган
пешонам илк бора тупроққа тегди,
ё худо дедиму
эркин гуллаган
дарёдил самога дилимни бердим.
Умринг узоқ бўлсин,
эй, дарёжоним,
кечалар қаърида бир гул йиғлади,
юзимга сачради бир булбул қони.
кўнглимга бу дунё
нечук сиғмади?!
Нечук бағрингдаман,
кимнинг ишқида?
Нечук ёлвораман умрингни тилаб?
Улкан жасадимни тошлар ичида
юварсан энг нозик қўлларинг билан.
Айтгил, эй дарёжон,
бормиди зулм?
Тоғлар силсиласин бузворди нола:
"Гулларнинг баргини емаган, гулим,
булбуллар қонини ичмаган, болам".

Шавкат Раҳмон

Читать полностью…

Mezonlar

Эсда сақлаш ва амал қилиш учун Толстой бободан ҳикматлар.
Агар кетганингни ҳеч ким сезмаган бўлса, демак кетиб тўғри қилгансан.
***
Ҳис этганингни сўзлар билан ифодалашнинг иложи бўлмаса, гапиришнинг нима ҳожати бор.
***
Яхшиликнинг сабаби бўлса бу яхшилик ҳисобланмайди. Агар натижаси мукофот бўлса, бу ҳам яхшилик ҳисобланмайди. Яхшилик сабабсиз ва натижасиз қилинади.
***
Номаълум денгизга айнан қўрқаётган пайтинг сакрашинг керак, акс ҳолда бир умр жойингда қотиб ўтираверасан.
***
Ҳар бир инсоннинг фақат яхши ҳислатларини қидир, ёмонини уларнинг ўзлари кўрсатадилар.
***
Кутишни билган одамга ҳамма нарса ўз вақтида келади.
***
Агар ким учундир ёмон одамга айланган бўлсанг, демак у учун керагидан ортиқ яхшилик қилгансан.
***
Энг оқил инсонларни кўпчилик қоралаётган шахсларнинг орасидан изла.

Читать полностью…

Mezonlar

Барча жавоблар сенинг ўзингда мужассамдир. Сен китобларда ёзилганидан кўра кўпроқ билимга эгасан. Лекин буни унутмаслик учун барибир китоб ўқишинг, ўзингни эшитишинг ва ўзингга ишонишинг керак.
Лев Толстой

Читать полностью…

Mezonlar

Vazirlik va idoralar optimallashtirildi, Abduqodirni kimlardir urib ketdi, Kusherboyev deputatlikdan ketmoqchi... Men esa qizimning alifbe bayramiga oq parpar ko‘ylak va oq tufli olish uchun bozorga ketyapman.
O, aziz Otajonim, men sizni yildan yilga anglab boryapman.

Читать полностью…

Mezonlar

Bu dunyo bir qovoqxonadir. Hamma bilgan, qila oladigan ishini qiladi. Eng qizig‘i bunda har kim barchaning e'tiboriga tushishga oshiq.

P.S O‘zimning gapim

Читать полностью…

Mezonlar

Sobir aka, oxirat safaringiz bexatar bo‘lsin! Alloh rahmatiga olsin! Siz ko‘ngli toza, mard yozuvchi ustoz edingiz😭

Читать полностью…

Mezonlar

Avtobus derazasidan qarab ketsang

Uzoq-uzoqlarga,

Masofalar suvratini olib koʻzlarga.

Xususan, oy bulutlar orasiga berkinib tursa,

Xususan, yulduzlar soʻnganda,

Xususan, zim-ziyo tun chogʻi.

Ayniqsa, shaharning shovqini seni zeriktirsa,

Ayniqsa, sevgiling sevmasa seni…

Ayniqsa, gʻiybatlar toʻqisa

Doʻstlaring

Yiroqlarga qochar qismatlar,

Avtobus derazasidan qarab ketsang.

Rauf Parfi

Читать полностью…

Mezonlar

***

- Ertak tugadi. Hamma
Murodiga yetishdi...
- Yetishganidan so'ng murodga
Yana qayga ketishdi?

Muroddan keyin nima,
Baxtdan keyin nima bor?
- So'rab nima qilasan,
Uxla. Savol na darkor...

- Bilmoq istayman,
ayting -
Go'dak aqlim besabr.
Murodiga yetgan so'ng
Qayga ketadi taqdir?

Nechun, ona, yashirib
Yoshingni jim to'kasan?
- Aytolmayman, bolajon,
Aytaversam, qo'rqasan...

Usmon_Azim

Читать полностью…

Mezonlar

Barchaga O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 30 yilligi qutlug‘ bo‘lsin!

Читать полностью…
Subscribe to a channel