migratsiyaagentligi | Unsorted

Telegram-канал migratsiyaagentligi - XORIJDA ISH

37919

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-канали Мурожаат учун: 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282

Subscribe to a channel

XORIJDA ISH

#Sarhisob_2020

✅ Чет элларда орттирган тажрибалари бўйича мамлакатимизда ўз ишини бошлаган фуқаролар – 18 248 нафар;
Субсидия олган фуқаролар – 3 487 нафар;
✅ Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган фуқаролар – 16 305 нафар;

3 687 нафар меҳнат мигранти оилалари “labor-migration” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтказилиб, уй-жой ажратилиши бўйича маҳаллий ҳокимлик комиссияларига тақдимномалар киритилди. Шундан, 790 нафари бошланғич тўловларни амалга оширган;

✅ Хорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтиб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорликка ўқитиш, ички меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 71 нафар меҳнат мигранти ва 60 нафар меҳнат инспектори қисқа ўқув курсларига жалб этилиб, сертификатларни қўлга киритди;

✅ Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 212 нафар меҳнат мигранти ўқитилди. 2021 йилда яна 4 500 дан ортиқ меҳнат мигрантини тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#Sarhisob_2020

✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Birgamiz.com платформаси орқали хориждаги 1 358 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 175 нафар фуқаро вақтинчалик яшаш жойи, 988 нафар фуқаро озиқ-овқат билан таъминланди;

✅ Хорижда оғир ҳаётий вазиятларга тушиб қолган 116 нафар, Россия Федерацияси ИИВнинг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 627 нафар юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди;

Оғир тан жароҳат олган 3 нафар фуқарога тиббий ташиш хизмати кўрсатилган, 2 нафар фуқаронинг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#Sarhisob_2020

✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 388 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 77 841 нафар меҳнат мигрантига ахборот-маслаҳат хизматилари, 2 420 нафар меҳнат мигрантига ижтимоий ёрдам, 4 511 нафар меҳнат мигрантига моддий ёрдам кўрсатилди;

187 нафар меҳнат мигрантларига “Микрокредитбанк” томонидан 373 миллион сўм миқдорида микроқарзлар ажратилиши таъминланди;

8 779 нафар меҳнат мигранти суғурта хизматларидан фойдаланган;

✅ Ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар томонидан 4 917 нафар фуқарога имтиёзли чипталар (4 482 та авиа ва 435 та темирйўл) сотилган;

474 нафар меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган 750 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#Sarhisob_2020

✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети ва “WorldSkills Russia” иттифоқи ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” ҳамда Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди.

✅ Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Томск, Екатеринбург ва Челябинск шаҳарларида Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш амалиёти жорий этилди, ўтган даврда 500 нафардан ортиқ фуқаро ўқитилди;

✅ Шунингдек, Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги 21 437 нафар юртдошларимиз турли касблар ва чет тилларига ўқитилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#Sarhisob_2020

✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск, Екатеринбург, Самара ва Уфа шаҳарларида ваколатхоналари ўз фаолиятини бошлади.

✅ Ташқи меҳнат бозоридаги 265 та йирик иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг 88 таси билан келишувларга эришилди.

Музокаралар натижасида хориж меҳнат бозоридаги 141 та корхона ва ташкилотларда 67 124 та бўш иш ўринлари аниқланди.

✅ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 9 558 нафар фуқаролар хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:

🇷🇺 7876 нафари Россия Федерациясига;
🇰🇿 1419 нафари Қозоғистон Республикасига;
🇰🇷 242 нафари Жанубий Кореяга;
🇦🇪 13 нафари БААга ва ҳ.к.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Хорижда ишлаш учун кетаётганларга 10 миллион сўм миқдорида микроқарз берилади

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Жорий йилнинг 15-31 январь кунлари Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Суҳбатда биринчи навбатда 2020 йил 10-27 ноябрь кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқаролар ҳамда танловларда иштирок этмаганлар ҳам қатнашиши мумкин.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

Бўш иш ўринлари:

- Монтажчи (монтажник-сантехник);
- Электр пайвандчи (электросварщик);
- Электр монтажчи (электромонтажник);
- Ғишт териш (каменщик);
- Арматура (арматурщик);
- Қолиплаш (формовщик);
- Бетон плиталарни жойлаш (стропальщик);
- Ички пардозлаш (отделочник).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

15-19 январь кунлари
- Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун).

20-23 январь кунлари - Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун).

25-31 январь кунлари - Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун).

Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
Андижон – 95 202-33-55;
Бухоро – 99 708-49-98;
Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
Навоий – 79 224-11-60;
Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
Сирдарё – 67 225-55-59;
Сурхондарё – 76 222-45-22;
Тошкент вил. – 55 900-33-10;
Фарғона – 73 244-56-69;
Хоразм – 62 224-12-35;
Тошкент ш. – 71 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Мигрантлар Россияда пенсия олиши мумкин

Эндиликда Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқароси ҳисобланган меҳнат мигранти у ишлаган ва солиқ тўлаган Иттифоқ ҳудудида пенсия олиши мумкин бўлади.

2021 йилда ЕОИИга аъзо мамлакатлар ишчиларини пенсия билан таъминлаш тўғрисидаги битим кучга кирди. Aгар қирғизистонлик мигрант, Иттифоқнинг бирон бир давлатида қонуний ишласа ва суғурта бадалларини тўласа, пенсия ёшига етганида у Қирғизистондаги каби шартларда пенсияга чиқиши мумкин.

Маълумот учун, ЕОИИга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Aрманистон ва Қирғизистон киради. Молдова, Ўзбекистон ва Куба кузатувчи мақомига эга.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#YOIIda_mehnat_bozori

Давоми (боши 1, 2,)

ЕОИИга аъзолик Ўзбекистон меҳнат мигрантларига қандай қулайликлар яратиши мумкин?

ЕОИИга аъзо давлатлар меҳнат мигрантларининг имкониятлари аъзо бўлмаган давлатлар, жумладан МДҲнинг бошқа давлатларига нисбатан кўпроқ қулайликлар яратилган.

Биринчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишлари шарт эмас, фуқаролик шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

Иккинчидан, аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин. Мигрант ва унинг оила аъзосининг аъзо мамлакатлар ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада кўрсатилган ҳолда белгиланади.

Учинчидан, ижтимоий таъминот (ижтимоий суғурта) соҳасида ва даромад солиғи ставкаси белгиланишида ҳам ўша давлат фуқаролари билан тенг равишда қаралади.

Тўртинчидан, дипломлар ва малака сертификатлари тўғридан-тўғри тан олинади.

Бешинчидан, пенсия таъминоти учун ишланган иш стажи ҳисобга олинади.

Олтинчидан, шошилинч тиббий ёрдам мигрантларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига, мазкур давлат фуқаролари каби бир хил ва шартларда бепул тақдим этилади.

Давоми бор

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ўзбекистондан кўчиб кетган фуқароларга пенсия қай тартибда тўланади?

Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» белгиси бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, фуқаро жўнаб кетишидан 6 ой аввал миллий валютада тўланади.

Пенсия жамғармаси

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига компенсация масалаларида ёрдам берилади

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ҳеч қандай қийинчиликсиз юқори даромадли иш таклиф қилишса, эҳтиёт бўлинг!

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Россияликлар 2021 йилда қанча маош олишни хоҳлашади?

Работа.ру томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, россияликлар 2021 йилда 158 минг рубль миқдорида маош олишни хоҳлашади.

Шу билан бирга, кутилаётган даромад даражаси мамлакат ҳудудларига қараб фарқ қилади. Масалан, Москва аҳолиси ойига ўртача 175 минг рубль, Санкт-Петербург аҳолиси эса 164 минг рубль даромад олиш истагини билдирган.

Сўровномада иштирок этганларнинг 7 фоизи 2021 йилда ойига 29 минг рублгача пул ишлаб топишга рози бўлган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ишлаш мақсадида Россия Федерациясига бориш учун нима қилиш керак?

Батафсил: /channel/migrantuzb


Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#2021_yil_dasturi

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат миграцияси соҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

✅ Хорижий мамлакатлардаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш тизимини тубдан ривожлантириш:

👉 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиб бериш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, соғлиғи ва ҳаётини суғурталаш;

👉 ваколатли давлат бошқарув органлари ўртасида идоралараро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат имзолаш;

👉 Ўзбекистоннинг чет элдаги консуллик идоралари фаолиятини такомиллаштириш, хусусан фуқароларга кўрсатиладиган онлайн консуллик хизматларини кенгайтириш;

👉 меҳнат мигрантлари кўп бўлган давлатларда консулхоналар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#2021_yil_dasturi

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат миграцияси соҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

👉 70 минг нафар ишсиз фуқарони 40 та касб-ҳунар бўйича ўқитиш;

👉 50 минг фуқароларни ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси учун чет тилларга ўқитиш;

👉 ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантларини маҳалла даражасида касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари тармоғини кенгайтириш;

👉 Тошкентда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ваколатхонаси очилишини ташкил қилиш.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

#2021_yil_dasturi

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат миграцияси соҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

✅ Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш:

👉 “Labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида субсидия бериш;

👉 ривожланган давлатларга (Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка давлатлари, Австралия ва бошқалар) ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун “ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг!

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ўзбекистон фуқаролигидан чиқмаган ҳолда бошқа давлат фуқароси бўлиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакили Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия паспортини олган фуқаролар юзасидан берган маълумотларига қўшимча изоҳ берди.

Маълум қилинишича, чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси фуқароликдан чиқмаган ҳолда чегарадан чет давлат паспорти билан кириб келса, унинг фақат Ўзбекистон фуқаролиги тан олинади.

Аммо бу – шахснинг доимий равишда ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкинлигини англатмайди. Яъни ички ишлар органлари шахснинг бошқа давлат фуқаролигини олганини эшитиши ёки ундаги бошқа давлат паспортини кўриши ҳамон Ўзбекистон фуқаролигидан автоматик тарзда чиқариб юбориш масаласини кўрмайди.

Бунда, дастлаб ушбу шахснинг ростдан ҳам бошқа давлат фуқаролигини олганига тегишли ташкилотлар ёрдамида аниқлик киритилади. Шундан сўнг, ушбу шахсдан агарда бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.

Бунда, шахсга фуқаролик тўғрисидаги қонунчилик батафсил тушунтирилади ва чет эл фуқаролигидан воз кечмаслик оқибатларидан огоҳлантирилади.

Берилган муддат давомида шахс чет эл фуқаролигидан воз кечмаса, унинг Ўзбекистон фуқаролиги президент фармони билан тугатилади. Ушбу ҳолатда шахс ҳеч қандай маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ватан ҳимояси барчамизнинг шарафли бурчимиздир

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишламоқда

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга туширилган.

Эндиликда фуқаролар мамлакатимизнинг исталган ҳудудидан ташқи меҳнат миграцияси, хусусан, хорижда ишлаш, меҳнат мигрантлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда уларни қизиқтирётган бошқа турли масалалар юзасидан ушбу қисқа рақам орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси қўнғироқлар марказининг 71 202-33-55, 71 200-00-61 рақамлари ҳам мавжуд.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ҳозирги кунда Россияда Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия паспортини олган Ўзбекистон фуқаролари кўп.

Бунга рухсат берилганми?

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Кам таъминланган оила аъзоларига ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар берилади

2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.

Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.

Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Huquqiy axborot

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Чегарада ФСБга пора бермоқчи бўлган мигрант 2 йилга қамалди

Россия Федерацияси Новгород вилояти тергов бошқармасининг хабар беришича, 2020 йилнинг июнь ойида 10 йил муддатга ушбу давлат ҳудудига кириши тақиқланган Тожикистон фуқароси чегарадан ноқонуний ўтаётганда тўхтатиб қолинган.

Маълум бўлишича, тожикистонлик меҳнат мигранти Россия ҳудудига кирмоқчи бўлиб, уни жавобгарликка тортмаслик эвазига Федерал хавфсизлик хизмати ходимларига 20 минг рубль пул бераётганида қўлга олинган.

Янги йил арафасида Чудовский тумани суди томонидан РФ ЖКнинг 291-моддаси (пора бериш) билан ҳукм чиқарилиб, Тожикистон фуқаросига нисбатан умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида 2 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради

Россияда яшаш ва ишлаш истагидаги чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади.

Ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган.

Ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ўтгач кучга киради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш бўйича ўқув-семинари ўтказилмоқда

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича икки кунлик ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари, Агентликнинг вилоят филиаллари бошлиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этаётган ўқув-семинарда 2020 йилда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш ва мигрантларни қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…

XORIJDA ISH

⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Читать полностью…

XORIJDA ISH

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори билан учрашув ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” марказига тайинланган янги директори Квон Тхэ Гём ўртасида учрашув ўтказилди.

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази аввалги директори Сонг Санг Жингнинг шартнома бўйича иш муддати тугаб, янги директор тайинланганлиги муносабати билан ташкил этилган учрашувда ўзаро танишув ва келгусидаги ишлар муҳокама қилинди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi

Читать полностью…
Subscribe to a channel