migratsiyaagentligi | Unsorted

Telegram-канал migratsiyaagentligi - Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

37919

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-канали Мурожаат учун: 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282

Subscribe to a channel

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Қозоғистон ва Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилади

Сўнгги кунларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, ушбу давлатларда яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши хабар қилинмоқда.

Шу муносабат билан, ушбу давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган эди.

Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт соҳасидаги мутахассислар билан Германия иш берувчилари ўртасида онлайн суҳбат ўтказилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Eslatma

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

2023 йилдан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар танловларда иштирок этиш учун "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Бунинг учун Ягона идентификация тизими (ONE ID)дан рўйхатдан ўтган бўлиш керак.

👉 ONE IDдан рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдуразаков, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов, Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаволиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари ва талабалар билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Бугунги кунда 84 мингдан зиёд наманганлик фуқаролар хорижий давлатларда ишламоқда. Улар асосан Россия, Қозоғистон, Туркия, Корея ва бошқа давлатларда меҳнат қилмоқда.

Вилоят раҳбари ватандошларнинг мурожаатини тинглади ва уларни ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берди. Шунингдек, меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан тизимли ишлаш учун онлайн платформа яратиш таклифини берди.

Мулоқотда меҳнат мигрантларининг оила аъзолари ҳам иштирок этди. Эҳтиёжманд оилаларга тикув машинаси, газ плитаси ва бир марталик ёрдам пуллари топширилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

2022 йил давомида хорижий давлатларда бўлиб турган 308 мингдан ортиқ меҳнат мигрантига турли хизматлар кўрсатилди

Батафсил "Kun.uz" нашрида

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Қонуний меҳнат миграциясининг афзалликлари тушунтирилди

Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлигида ўтказилган давра суҳбатида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларга қонуний меҳнат миграциясининг афзалликлари, меҳнат мигрантлари учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар, ноқонуний меҳнат миграциясининг салбий оқибатлари тушунтирилди.

Германия, Руминия, Япония, Россия Федерациясидаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг

Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мамлакатимизда 2018 йилдан хусусий бандлик агентликлари (ХБА) фаолиятига рухсат берилган эди.

Бироқ, ўтган давр мобайнида айрим ХБАлар томонидан фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилган.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2020 йилнинг 14 ноябридан улар фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилган.

Амалдаги тартибга кўра:

✅ фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга ХБА ахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг бир бараваридан, яъни 300 минг сўмдан кўп пул олиши мумкин эмас.

✅ шунингдек, чет эллик иш берувчи ва ҳамкори билан шартномалар тузмасдан, фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланади ҳамда ушбу шартномалар ХБАнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

❗️ Ўтган давр мобайнида ХБА реестридан 116 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда улардан 8 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга.

Ҳурматли фуқаролар!

Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз.

Хорижда иш таклиф қилаётган ташкилотларнинг лицензияси борлигига ишонч ҳосил қилинг. Шартнома тузаётганда, унинг шартларини ўқиб, тўлиқ тушуниб имзо қўйинг.

Агар ХБА билан низоли вазиятларга дуч келсангиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

☎️ 71 239-41-21 (ички рақам 236) ва 71 200-06-00

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кириб келаётган Янги – 2023 йил билан барчани самимий муборакбод этади.

Янги йилда барчангизга бахт ва омад, оилавий тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу барака тилаймиз.

Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Eslatma

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олади:

✅ 31 декабрь — шанба (Президент фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

✅ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

✅ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

✅ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

🇯🇵 Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг қурилиш компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан техник стажёрлик дастури бўйича номзодлар қурилиш ишларига ишга таклиф этилади.

📍Бетон қуйиш учун майдонни тайёрлаш ва бетон қуйиш (иш мазмуни билан танишиш учун ҳавола 👉 https://youtu.be/js3Mg7U8cto, https://youtu.be/BmbOTYKxY8Q).

Номзодларга қўйилган талаблар:
📍Япон тилини билиш даражаси: N5-N4;
📍18-30 ёшгача бўлган эркаклар;
📍Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
📍Судланмаган бўлиши;
📍Иш муддати: 3 йилдан 5 йилгача.

Ойлик маош – 235 минг йена (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

Фуқаролар икки марта ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

Биринчи суҳбат 10 ва 11 январь кунлари ўтказилади.

🕐 Иш вақти: ҳафтасига 40 соат; (қўшимча иш соатлари учун алоҳида оширилган миқдорда ҳақ тўланади).

🛫Иш берувчи томонидан авиачипта қоплаб берилади.

Ишга қабул қилинганлар Японияга боргандан сўнг, 1 ой муддатда тайёрлов мослаштириш курсини ўтайди. Шу даврда ойлик маош 145 минг йенани ташкил этади (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

👉 Рўйхатдан ўтиш:

Номзодлар 2022 йил 29 декабрь соат 10:00 дан 30 декабрь 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 42) ёки 1282 қисқа рақами.

Изоҳ: Сўралган маълумотларни тўлиқ ва белгиланган тартибда тақдим этмаган фуқаролар танловларда иштирок этолмаслигини маълум қиламиз.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

🇹🇩 Руминияда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

📍25-45 ёш бўлиши;
📍рус ёки инглиз тилини билиши;
📍қурилиш соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
📍архитектура-қурилиш чизмаларини билиши;
📍судланмаган бўлиши.

✅ Мутахассисликни тасдиқловчи диплом ёки сертификат тақдим этилиши шарт.

🕖 Ҳафтасига 40-48 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
💵 Ойлик маош – 720 АҚШ долларидан бошланади (нетто, солиқсиз иш ҳақи).

Қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан қопланади:

📍 Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
📍Руминия ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
📍ётоқхона;
📍бир маҳал овқат (тушлик);
📍тиббий ва бошқа суғурталар;

Рўйхатдан ўтиш ва анкетани юклаб олиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов хорижда ишлаётган андижонлик фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказди.

– Хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар бизнинг фуқароларимиз. Бизга уларни тинчлиги, саломатлиги керак. Бу учрашувни ташкил этишнинг сабаби ҳам шу, – деди вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов.

Учрашув давомида хориждаги фуқаролар билан видеомулоқот орқали суҳбат олиб борилди. Меҳнат мигрантларининг муаммолари ва таклифлари тингланди.

Учрашув давомида меҳнат мигрантларининг оила аъзолари ва фарзандлари билан ҳам мулоқот ўрнатилди.

Мулоқотдан сўнг меҳнат мигрантлари хонадонида бўлиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Уларга Янги йил совғалари ва маиший техникалар тақдим қилинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Koreya Respublikasiga ishga ketish bilan bog‘liq jarayonlar haqida tarqalgan xabarlar yuzasidan ma'lumot.

Fuqarolarning Koreya Respublikasiga ishga ketishi bilan bog‘liq jarayonlar to‘g‘risida turli xabarlar tarqalmoqda. Ta’kidlash joiz, O‘zbekistondan fuqarolar Koreya Respublikasiga ishchi kuchi jo‘natuvchi barcha davlatlar bilan hamkorlik bo‘yicha bir xil tizim asosida ishga jalb etiladi. Bu borada ikki davlat o‘rtasidagi kelishuvga asosan, Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi yagona vakolatli tashkilot hisoblanadi.

➡️BATAFSIL⬅️

Kanalga ulanish ⬇️
/channel/mehnatvazirligi

Vazirlikning rasmiy sahifalari⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Twitter I Telegram I YouTube

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Eslatma

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

2023 йилдан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар танловларда иштирок этиш учун "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Бунинг учун Ягона идентификация тизими (ONE ID)дан рўйхатдан ўтган бўлиш керак.

👉 ONE IDдан рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Айни кунларда чет элда меҳнат қилаётган фуқаролармиз муаммоларини ўрганиш, уларнинг оиласидан хабар олиш, моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимлари хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан мулоқот қилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов Россияда ишлаётган юртдошларимиз билан онлайн мулоқот ўтказди.

Вилоят ҳокими онлайн мулоқотда фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тўғридан-тўғри қабул қилди.

Ҳар бир фуқаро мурожаати вилоят ҳокими томонидан назоратга олиниб, масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари онлайн мулоқотда иштирок этган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда чет элда меҳнат қилаётган фуқароларимиз билан боғланган ҳолда, уларнинг фаолият йўналишларига мос иш ўринларини вилоятда яратиш, уларни Ватанга қайтариш чораларини кўриш бўйича таклифлар берди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Ўз_келажагимга_ўзим_инвестор

"Ўз келажагимга ўзим инвестор" лойиҳаси доирасида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизни Ўзбекистонда тадбиркорлигини йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида зарур тавсия ва янгиликлардан хабардор қилиш учун телеграм тармоғида ахборот канали ташкил этилди.

Канал манзили: @migrant_tadbirkor

Ахборот каналида қуйидаги маълумотлар бериб борилади:

📍Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қонунчиликда яратилган имтиёзлар;
📍Соҳага доир янгиликлар;
📍Зарур тавсиялар;
📍Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган хориждаги ватандошлар учун Солиқ, Банк, Божхона ва бошқа идораларга тўғридан-тўғри мурожаат йўллаш имкони.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Хорижий тиллар ва касбларни ўрганишни истайсизми?

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида чет тиллари ва касбларга ўқитиш курслари ташкил этилмоқда.

Мурожаат учун: 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282 қисқа рақами

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналари:

🇷🇺 Россия Федерацияси

Москва
:
📍Манзил: Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка).
☎️ +7 (925) 045-47-44.

Санкт-Петербург:
📍Манзил: Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй.
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси биноси.
☎️ +7 (951) 680-95-97.

Екатеринбург:
📍Манзил: Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22 уй.
☎️ +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66.

Новосибирск:
📍Манзил: Новосибирск шаҳри, Семьи Шамшиных кўчаси, 30-уй.
☎️ +7 (953) 862-00-07.

Самара:
📍Манзил: Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй.
☎️ +7 (925) 750-87-57, +7 (925) 279-45-13.

Уфа:
📍Манзил: Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис.
☎️ +7 (925) 373-97-65, +7 (347) 216-33-43.

Воронеж:
📍Манзил: Воронеж шаҳри, Дзержинский кўчаси, 3А-уй.
☎️ +7 (906) 030-16-89.

Тула:
📍Манзил: Тула шаҳри, Михеева кўчаси 17 уй, 14 хона.
☎️ +7(936)251-76-21.

Краснодар:
📍Манзил: Краснодар шаҳри, Цезар Куников кўчаси, 18-6-4
☎️ +7 (999) 553-88-19.

Волгоград:
📍Манзил: Волгоград шаҳри, Калинин кўчаси, 2а-уй.
☎️ +7 (999) 553-44-03.

Нижний Новгород:
📍Манзил: Нижний Новгород шаҳри, Малая Ямская кўчаси, 63-уй, 11-хона.
☎️ +7 (996) 567-56-98

Ханты-Мансийск:
📍Манзил: Нижневартовск шаҳри, Мира кўчаси 14 П
☎️ +7 (964) 631-03-00, +7 (346) 631-00-15

Иркутск:
📍Манзил: Иркутск шаҳри, Советская кўчаси, 124 В-уй
☎️ +7 (924) 995-07-07.

Амур:
📍Манзил: Благовещенск шаҳри, Горький кўчаси 87-уй
☎️ +7 (925) 657-67-18

Красноярск:
📍Манзил: Красноярск шаҳри, Батурина кўчаси, 7-уй.
☎️ +7 (926) 379-44-22

Пермь:
📍Манзил: Пермь шаҳри, Революция кўчаси, 5/1-уй, 106-офис.
☎️ +7 (925) 884-01-01

🇰🇷 Корея Республикаси

Квангжу
:
📍Манзил: 광주광역시 광산구 사암로 359 (월곡동) (3 층)
359, Saam-roo, Kvansan-gu, Kvangju (Volgok-dong) (3-қават)
☎️ 070-4252-2772, 062-962-0201, 062-962-0205 (факс).
E-mail: migrationuzkr@gmail.com
Telegram: @migrationuzkr

🇹🇷 Туркия Республикаси

Истанбул:
📍Манзил: Levent Mah. Levent Cad. Lale Sk. No8 Beşiktaş, İstanbul, Türkiye
☎️ (+90212) 229-00-75, 323-20-37, (+90507) 477-53-17 Факс: (+90212) 323-20-40
Telegram: +998 90 019 00 77
E-mail: abd68_68@mail.ru

🇰🇿 Қозоғистон Республикаси

📍Манзил: Чимкент шаҳри, Бейбитшилик кўчаси 64-уй, ☎️ +77053123670, +77172954587

☎️ Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Маслаҳат олиш учун: consalting.labormigration.uz

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Меҳнат мигрантлари муаммолари ечим топмоқда

Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ: 2022 ЙИЛ САРҲИСОБИ

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Янги йил шукуҳи

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Зоҳид Асқаров: «2022 йилда фуқароларимизни Европа ҳамда Корея давлатларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган квотадан кўпроқ юбордик. Саудия Арабистони ва Исроил давлатлари билан меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш бўйича ҳукуматлараро келишувга эришдик».

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Корея Республикаси иш берувчилар танловида навбатдаги шартномалар берилиши бошланди

EPS-Topik тести ҳамда малака имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, шартнома лойиҳаси ҳамда виза тасдиқномаси берилган фуқаролар рўйхати:

👉Шартнома лойиҳаси берилган фуқаролар рўйхати

👉Виза тасдиқномаси берилган фуқаролар рўйхати

Шартнома лойиҳаси келганлардан тегишли ҳужжатларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим этиш сўралади.

☎️ Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

📍 Манзил: локация

🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимизни огоҳликка чақирамиз!

👉 Daryo.uz интернет нашри
👉 Gazeta.uz интернет нашри
👉 Qalampir.uz интернет нашри
👉 Xabar.uz интернет нашри
👉 Bugun.uz интернет нашри
👉 Dunyo.news интернет нашри
👉 Yangi O'zbekiston газетаси
👉 Хalq so'zi газетаси
👉 Darakchi газетаси

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…
Subscribe to a channel