migratsiyaagentligi | Unsorted

Telegram-канал migratsiyaagentligi - Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

37919

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-канали Мурожаат учун: 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282

Subscribe to a channel

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "КРС-СЕРВИС" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Татаристон Республикасига нефть қазиш, бурғулаш, қувурларни таъмирлаш ишларига таклиф этилади.

💵 Ойлик маоши бажариладиган иш ҳажмига қараб 65,5 минг рублдан бошланади.

Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзиллар бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Сирдарё вилояти:
31 январь, соат 14:00
📍Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (67) 225-55-59.

Самарқанд вилояти:
31 январь, соат 14:00
📍Самарқанд шаҳри, Кўк сарой майдони, 1А-уй.
Кенгашлар уйининг 1-қавати
☎️ (66) 233-24-00.
        (66) 233-53-00

Қашқадарё вилояти:
31 январь, соат 11:00
📍Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
☎️ (55) 403-12-82

Жиззах вилояти:
31 январь, соат 11:00
📍Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
☎️ (72) 223-90-65.

Қорақалпоғистон Республикаси
:
3 февраль, соат 11:00
📍Нукус шаҳри, А.Утепов кўчаси. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (55) 102-53-32.
      (55) 102-53-34

Бухоро вилояти:
3 февраль, соат 11:00
📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
☎️ (65) 226-56-99.

Навоий вилояти:
3 февраль, соат 11:00
📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43А уй, Вилоят бандлик бош бошқармаси.
☎️Тел:. (79) 224-11-60.

Тошкент вилояти:
3 февраль, соат 14:00
📍Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
☎️ (99) 977-33-10

Сурхондарё вилояти:
3 февраль, соат 14:00
📍Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй. .
☎️ (76) 222-45-22.
      (90) 247-96-63

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун танловлар бўлиб ўтди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент вилоятлари филиалларида Россиянинг "ПСП", "Камаз" корхоналари вакиллари томонидан хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди.

Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Россия корхоналарида ишлаётган юртдошларимиз ва иш берувчилар билан учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Екатеринбургда “Уралхиммаш”, Нижний Новгородда “Кросс-Нева”, Волгоградда “Мурашова Ирина Евгеньевна”, Иркутскда «ДомСтрой», Краснодарда “Esta-Construction”, Тулада “Товарковский завод высоковольтной арматуры”, Уфада “Нинель”, Новосибирскда “Климат Контроль” корхоналарида иш берувчилар ҳамда меҳнат мигрантлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Батафсил: http://www.migration.uz/news/view/1660

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган дастлабки тингловчилар Германияга жўнаб кетди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича мавжуд тизим, хусусан, бу борада Қозоғистон билан ҳамкорлик, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилётган ишлар

Тафсилотлар Қозоғистоннинг "Хабар 24" телеканалида

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Корея Республикасида семинарда иштирок этмоқда

Корея Республикасининг Сокчо шаҳрида Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан мазкур давлатга Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 давлатдан ташкилотлар раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов ва масъул ходимлар иштирок этмоқда.

Бандликка рухсат бериш (EPS) тизимининг 2022 йилдаги фаолияти натижалари ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида Корея Республикаси вакиллари томонидан маълумот берилмоқда.

Мазкур тизим тарихида илк бор Корея Республикасига Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 та давлатлар учун умумий квота сони жорий йилда 110 минг деб белгилангани алоҳида таъкидланди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

«Winrock international» халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик янада кенгаяди

«Winrock international» халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил

* * * * *

Сотрудничество с международной организацией «Winrock International» будет расширено

Состоялась встреча между представителями международной организации «Winrock International» в Узбекистане и руководством Агентства по внешней трудовой миграции.

Подробности

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

🇩🇪 Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг "ConsultingUz" ташкилоти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида тиббиёт ходимлари Германияга ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:
1. Ёш чегараси - 40 ёш;
2. Немис тили сертификати (Гёте институти ёки ECLдан В1, В2 даража):
a) Тиббиёт ҳамширалари клиникасида ишлаш учун - В2 даража;
b) тиббиёт ҳамширалари қариялар уйида ишлаш учун - В1 даража;
3. Ҳамширалик йўналишида олий ёки ўрта-махсус таълим олганини тасдиқловчи 3 йиллик диплом;
4. Жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши;
5. Судланмаган бўлиши.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:
📍Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (pdf шаклда);
📍Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (агар бор бўлса, pdf шаклда);
📍Таржимаи ҳол (немис, рус, инглиз ёки ўзбек тилида);
📍Олий ёки ўрта-махсус таълим якунлангани тўғрисида ҳужжат (pdf шаклда).

👉 Рўйхатдан ўтиш

Изоҳ
Ҳафтасига 40 соатлик иш вақти;
Меҳнат шароитлари германиялик ҳамширалар билан бир хил (ойлик 2350 € дан 3000 € гача, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш;
Ишчи виза олишда кўмак;
Иш берувчи томонидан яшаш жойи топишга кўмак;
Немис тилини билмайдиган номзодлар Наманган, Фарғона, Бухоро ва Навоий вилоятларида ташкил қилинган курсларда немис тилидан В1/В2 даража олишларига кўмаклашилади.

☎️ Қўшимча маълумот учун: +998 71-202-33-55 (ички рақамлар 84, 33)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Ўз_келажагимга_ўзим_инвестор

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фарғоналик юртдошимиз ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.

Тафсилотлар "Фарғона" телеканалида

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Тула ўлкасидаги вакили ҳудуддаги "Алькор" заводи раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Мазкур завод озиқ-овқат саноати учун ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, металлга ишлов бериш фаолияти билан шуғулланади.

Суҳбат давомида Россия томони келгусида ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиши ва Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш истаги борлигини билдирди.

Учрашув якунида корхона раҳбарига шартнома лойиҳаси кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи Англияда бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.

Ишчи гуруҳи Англиянинг “Pro-Force” ташкилоти раҳбари Жеймес Маллик бошчилигидаги иш берувчи фирмалар директорлари билан учрашув ўтказди.

Унда 2023 йилга мўлжалланган янги босқичдаги танловлар, меҳнат мигрантларига берилиши керак бўлган имтиёзлар, қўшимча иш соати учун иш ҳақи тўланиши тартиби каби масалалар муҳокама қилинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

🇩🇪 Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг "ConsultingUz" ташкилоти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида тиббиёт ходимлари Германияга ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:
1. Ёш чегараси - 40 ёш;
2. Немис тили сертификати (Гёте институти ёки ECLдан В1, В2 даража):
a) Тиббиёт ҳамширалари клиникасида ишлаш учун - В2 даража;
b) тиббиёт ҳамширалари қариялар уйида ишлаш учун - В1 даража;
3. Ҳамширалик йўналишида олий ёки ўрта-махсус таълим олганини тасдиқловчи 3 йиллик диплом;
4. Жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши;
5. Судланмаган бўлиши.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:
📍Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (pdf шаклда);
📍Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (агар бор бўлса, pdf шаклда);
📍Таржимаи ҳол (немис, рус, инглиз ёки ўзбек тилида);
📍Олий ёки ўрта-махсус таълим якунлангани тўғрисида ҳужжат (pdf шаклда).

👉 Рўйхатдан ўтиш

Изоҳ
Ҳафтасига 40 соатлик иш вақти;
Меҳнат шароитлари германиялик ҳамширалар билан бир хил (ойлик 2350 € дан 3000 € гача, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш;
Ишчи виза олишда кўмак;
Иш берувчи томонидан яшаш жойи топишга кўмак;
Немис тилини билмайдиган номзодлар Наманган, Фарғона, Бухоро ва Навоий вилоятларида ташкил қилинган курсларда немис тилидан В1/В2 даража олишларига кўмаклашилади.

☎️ Қўшимча маълумот учун: +998 71-202-33-55 (ички рақамлар 84, 33)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Хорижда иш таклиф қилаётганларга ишонса бўладими?

Батафсил "Даракчи" газетасида

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеж шаҳридаги вакили Тамбов вилоятидаги "ТК Мичуринский" корхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувда дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Россия томони ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда қизиқиш билдириб, мазкур корхонадаги 100 дан ортиқ бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш истагида эканлигини маълум қилди. Корхона шароитлари, ойлик маоши ҳақида маълумот берди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

ХМТ вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ҳамда Марказий банк вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Батафсил

——————————————————————————

Состоялась встреча с участием руководства Агентства по внешней трудовой миграции и представительства Международной организации по миграции в Узбекистане, а также представителей Центрального банка.

Подробности

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

🇩🇪 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;

✅ 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

✅ шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);

✅ судланмаган бўлиши;

✅ жисмонан соғлом бўлиши;

✅ тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;

✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

✅ Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

✅ номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📌 Ангрен шаҳрида бепул турар жой;

📌 ўқув хонаси;

📌 ойлик стипендия.

Шунингдек, "GLOBOGATE Concept AG." қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

📚 немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

📌 тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

📌 ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

📌 ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

🛫 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

💶 меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 450 € дан бошланади, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

👉 Рўйхатдан ўтиш учун

👉 Батафсил маълумот олиш

☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 77, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари A.Юнусов ва масъул ходимлар Корея Республикасида ишлаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олмоқда.

Хусусан, Инчон шаҳридаги «Ockdong» корхонаси раҳбарияти ва бу ерда ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ташкил этилди.

Иш берувчи 10 йилдан ортиқ муддат давомида ўзбекистонликлар билан ишлаётганини маълум қилди. Фаол ҳамкорлик учун иш берувчига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаси топширилди.

Учрашувда фуқароларимизнинг иш ва яшаш шароитлари юзасидан мониторинг ўтказилиб, барча меҳнат талабларига жавоб бериши ўрганилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Сўраган_эдингиз

Хорижда ишлаб қайтган фуқароларга ҳам пенсия тайинланадими?

🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Тулада юртдошларимизни ишга жалб қилиш бўйича учрашувлар ўтказилди

Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Тула ўлкасидаги вакили ҳудуддаги "Демидовская вода", “ПРОМЕТ” корхоналари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

Батафсил: http://www.migration.uz/news/view/1655

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Eslatma

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

2023 йилдан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар танловларда иштирок этиш учун "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Бунинг учун Ягона идентификация тизими (ONE ID)дан рўйхатдан ўтган бўлиш керак.

👉 ONE IDдан рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Икки давлат ўртасида тузилган “Ишчиларни бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун EPS-TOPIK тест имтиҳони 2023 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Тест имтиҳони ва онлайн рўйхатдан ўтиш кунлари тўғрисида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналлари орқали қўшимча маълумот берилади.

Шу муносабат билан, номзодлардан, онлайн рўйхатдан ўтиш кунига қадар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади.

Эслатма!

Eps-topik тест имтиҳонида иштирок этиш талаблари:

1.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. Ёш чегараси: рўйхатдан ўтиш кунигача 18 ёшга тўлган ва 40 ёшга тўлмаган;
3. Корейс тилини билиш;
4. Хорижга чиқиш паспорти;
5. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Бугун 50 нафар фуқародан иборат навбатдаги гуруҳ Е-9 ишчи визаси асосида Корея Республикасига етиб борди

👉 Батафсил "Дунё" ахборот агентлигида

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказилди

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консули ва Ташқи меҳнат миграция агентлигининг мазкур ҳудуддаги вакили Челябинск вилоятидаги “Бобур” ўзбек миллий маданий маркази мутасаддилари ва ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашув ўтказди.

Унда Россиянинг ушбу ҳудудида ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, Ўзбекистоннинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш ҳақида сўз юритилди.

Шу куни Челябинск шаҳридаги “Чурилово”, “Равис” ва “Агрокомплекс Август” корхоналарида меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда меҳнат мигрантларининг муаммо ва таклифлари тингланиб, иш ва яшаш шароитлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун танловлар бўлиб ўтди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Фарғона ва Наманган вилоятлари филиалларида Россиянинг "ПСП" корхонаси вакиллари томонидан хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди.

Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

50 нафар фуқаро ишлаш учун Корея Республикасига етиб борди

Бугун 50 нафар фуқародан иборат навбатдаги гуруҳ Е-9 ишчи визаси асосида Корея Республикасига етиб борди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари ҳамроҳлиги етиб борган юртдошларимиз Инчон аэропортида Агентликнинг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ходимлари томонидан кутиб олиниб, тиббий кўрикдан ўтиш манзилларига кузатиб қўйилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Сўраган_эдингиз

Хорижда ишлаш учун аёлларга қандай имкониятлар бор?

🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Айни пайтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи Англияда бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ томонидан ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз мониторингдан ўтказилмоқда.

Хусусан, "Hugh lowe" ва "Staples" корхоналарида ишлаётган фуқаролармиз яшаш ҳамда иш шаротлари ўрганилди. Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, улар томонидан билдирилган муаммолар шу куннинг ўзида ҳал этилди.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Буюк Британияга жўнаб кетган юртдошларимиз ўзларининг иш ва яшаш шароитлари ҳақида хабар бермоқда.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

🇩🇪 Германияда юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

• СE ҳайдовчилик гувоҳномаси;
немис тили бўйича камида А2 даражаси (Гётe институти сертификати);
• 18-55 ёш оралиғидаги эркаклар;
• Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсларида ўқиш ҳамда 95-кодли сертификатини олишга тайёрлик (давомийлиги 6-8 ой);
• Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил "Duvenbeck" ширкатида ишлаш.

Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📍Ўзбекистонда ҳужжат ишларида ҳамроҳлик, жумладан виза билан боғлиқ масалаларда ёрдам;
📍Германияга бориш харажатларини қоплаш;
📍турар жой харажатларини қоплаш;
📍доимий меҳнат шартномаси;
📍қайта тайёрлаш вақтидаги иш ҳақи (3-босқич амалиёти вақтидаги ойлик ялпи 1060 евро (Brutto);
📍қайта тайёрлашдан сўнг ялпи ойлик 2580 евро (Brutto) ҳамда 500 еврогача (Netto) солиқсиз қўшимча ҳақ;
📍ҳар йили 27 кунлик таътил;
📍қайта тайёрлаш курслари тугагандан сўнг турар жой харажатларини номзоднинг ўзи тўлаши керак бўлади.

Рўйхатдан ўтиш

🔻
Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Бир гуруҳ юртдошимиз Англияга ишлаш учун жўнаб кетди

Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt

Читать полностью…
Subscribe to a channel