#Дайжест
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти ҳамда соҳага оид энг сўнгги ва муҳим хабарлар
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
"bakiroo" телеграм каналида “Водийликларни эшик қисганми” сарлавҳасида эълон қилинган хабар юзасидан
Аввало, қайд этиш лозим, ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ривожланган давлатлар, шу жумладан, Европанинг кўплаб иш берувчи ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу давлатларга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун танловлар ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, Руминия давлатида қурилиш соҳасида ишлаш истагини билдирган Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари аҳолиси ўртасида 2022 йил 29-30 ноябрь кунлари Наманган ва Фарғона шаҳарларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида танловлар ташкил этилган.
Ушбу танловлар ҳақида фуқароларни хабардор қилиш мақсадида олдиндан, яъни 2022 йил 25 ноябрь куни хабар берилган.
Фуқароларни Англияда қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш бўйича водий вилоятлари аҳолиси учун 2022 йил декабрь ойида режалаштирилган танловлар иш берувчи талабидан ҳамда ўша вақтдаги ноқулай об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, жорий йилнинг январь ойида ташкил этишга келишилган эди.
Водий вилоятларидан рўйхатдан ўтган фуқаролар учун танловлар 3, 4 ва 5 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган. Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари филиаллари ходимлари телефон орқали хабардор қилинмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия корхоналарида ишлаётган юртдошларимиз ва иш берувчилар билан учрашувлар ўтказилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.
Пермдаги “ТехДорГрупп”, Туладаги “АЛЬФА”, “Мерос групп” корхоналари иш берувчилари, Тула вилоятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш минтақавий корпорацияси раҳбарияти ҳамда меҳнат мигрантлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
👉 http://www.migration.uz/news/view/1671
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу давлатдаги ваколатхонаси ходимлари Инчон шаҳридаги «World Korea» заводи раҳбарияти ва бу ерда меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказди.
👉 Батафсил "Дунё" ахборот агентлигида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇹🇩 Фуқаролар Руминиядаги қурилиш ишларига таклиф этилади
Иш тури: электрик, пайвандчи, бетон қуйиш, бўёқчи, машинист, оператор, кафель ва брусчатка терувчи, дурадгор, сантехник, тозаловчи.
⏱ Иш вақти: ҳафтасига 40-48 соат.
💵 Иш ҳақи: 720 АҚШ долларидан бошланади (солиқлар чиқариб ташланганда).
Иш берувчи ҳисобидан:
📍Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
📍Руминия ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
📍ётоқхона;
📍бир маҳал овқат (тушлик);
📍тиббий ва бошқа суғурталар;
📢 Номзодлар учун талаблар:
📍25-45 ёш бўлиши;
📍рус ёки инглиз тилини билиши;
📍қурилиш соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
📍архитектура-қурилиш чизмаларини билиши;
📍судланмаган бўлиши.
📍қурилиш соҳасида сертификатга эга бўлиши.
Суҳбатга 5х5 расм, биометрик ва хорижга чиқиш паспорти билан келиш талаб этилади.
Суҳбатда фақат сертификати бор ва руйхатдан ўтган фуқаролар иштирок этади.
👉 Рўйхатдан ўтиш ва сертификатни юклаш (2023 йил 3 февраль соат 18:00 гача)
Танлов ўтказиладиган ҳудуд ва сана:
🗓 6-7 февраль соат 10:00 дан 18:00 гача
Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри учун.
📍Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар кўчаси, 5-уй. Қурилиш коллежи биноси.
☎️ (66) 233-24-00. (66) 233-53-00.
🗓 8 февраль соат 10:00 дан 18:00 гача
Бухоро ва Навоий вилоятлари учун.
📍Бухоро шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, 4-уй. Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми биноси.
☎️ (65) 226-56-96. (94) 075-66-00.
🗓 9 февраль соат 10:00 дан 18:00 гача
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун.
📍Урганч шаҳри, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 162-уй. Қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш маркази биноси.
☎️ (62) 229-19-96. (88) 701-12-82.
☎️ Мурожаат учун: +998-71-202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇱🇻 Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар Латвияга юк автомобили ҳайдовчиси вазифасига ишга таклиф этилади
🕖 Иш вақти: 6/1 графикда 8 соат, 24 иш куни;
💵 Иш ҳақи: 1500 евродан бошланади.
✅ Иш берувчи ҳисобидан:
📍суғурта
✅ Фуқаро ҳисобидан:
📍Агентлик хизмати (давлат божи);
📍виза расмийлаштириш;
📍Латвияда бир марталик рўйхатдан ўтиш;
📍авиачипта;
📍овқатланиш ва яшаш.
📢 Номзодлар учун талаблар:
📍25-50 ёшгача бўлган эркаклар;
📍СЕ ҳайдовчилик гувоҳномаси ва чип картаси билан ишлаш тажрибаси;
📍камида 1 йил ҳайдовчилик тажрибаси;
📍рус тилида мулоқот қилиш;
📍судланмаган бўлиши;
👉 Рўйхатдан ўтиш (2023 йил 2 февраль соат 18:00 гача)
☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 66, 17) ёки 1282 қисқа рақами.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Фуқаролар Россиянинг Кемерово шаҳрига қурилиш ишларига таклиф этилади
💵 Иш ҳақи 70 минг рубль.
Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиалларига хорижга чиқиш паспорти билан мурожаат қилиши мумкин.
Танлов ўтказиладиган ҳудуд ва сана:
2 февраль, соат 11:00
Наманган вилояти:
📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй.
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.
☎️ (69) 227-94-64, (69) 227-97-27
Андижон вилояти:
📍Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт техникуми ёнида.
☎️ (95) 202-33-55.
3 февраль, соат 11:00
Қашқадарё вилояти:
📍Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
☎️ (55) 403-12-82
Фарғона вилояти:
📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
☎️ (73) 244-40-01.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг “NoVo Agency“ ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.
Номзодлар учун талаблар:
✅ умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
✅ 39 ёшгача;
✅ судланмаган;
✅ жисмонан соғлом;
✅ тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик техникум дипломи ёки олий маълумотли ҳамширалик дипломи) тамомлаган;
✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
✅ Бухоро шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш;
✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти B2 даража имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
❌ стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.
Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
📍Бухоро шаҳрида бепул турар жой;
📍ўқув хонаси;
📍стипендия.
Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
📚 немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
📌 тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
📌 ҳужжатларни таржима қилиш ва Германияда тасдиқлаш;
📌 ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
🛫 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
💵 меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2300 евродан бошлаб, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш. Дипломнинг тан олиш жараёни тугагандан кейин ойлик 2800-3000 евродан бошлаб берилади.
👉 Рўйхатдан ўтиш
☎️ Мурожаат учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 66).
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Польша иш берувчи ташкилоти талабига кўра, танловда иштирок этиш учун етарлича номзодлар рўйхатдан ўтгани сабабли, ушбу эълон бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни тўхтатилганини маълум қиламиз.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида ўртасидаги "Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида"ги Битимга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлатга кириши, бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди.
Эндиликда, Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календарь кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин.
Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кундан, яъни 6 ой давомида 3 марта кириб-чиқиши ва жами бўлиш муддати 3 ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга ишлаш мақсадида борувчи Ўзбекистон фуқаролари учун 1 ой давомида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ой муддат учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.
UPD: Битимга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Баённома кучга кириши учун икки мамлакат тарафидан тегишли давлат ички тартиб-таомиллари якунланиши талаб этилади.
Тартиб-таомиллар якунлангач, Баённома кучга киради ва бу ҳақда расман эълон қилинади.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇩🇪Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг “NoVo Agency“ ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.
Номзодлар учун талаблар:
✅ умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
✅ 39 ёшгача;
✅ судланмаган;
✅ жисмонан соғлом;
✅ тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик техникум дипломи ёки олий маълумотли ҳамширалик дипломи) тамомлаган;
✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
✅ Бухоро шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш;
✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти B2 даража имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
❌ стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.
Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
📍Бухоро шаҳрида бепул турар жой;
📍ўқув хонаси;
📍стипендия.
Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
📚 немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
📌 тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
📌 ҳужжатларни таржима қилиш ва Германияда тасдиқлаш;
📌 ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
🛫 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
💵 меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2300 евродан бошлаб, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш. Дипломнинг тан олиш жараёни тугагандан кейин ойлик 2800-3000 евродан бошлаб берилади.
👉 Рўйхатдан ўтиш
☎️ Мурожаат учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 66).
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇹🇷 Туркияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркиянинг иш берувчи ташкилоти ўртасидаги келишувга асосан фуқаролар меҳмонхона ишларига таклиф этилади.
Иш вақти: 6/1 графикда 8 соат.
Ойлик иш ҳақи: 8500-9000 турк лираси (солиқлар чиқариб ташланганда).
Талаб этилаётган касблар:
1. Идиш ювувчи;
2. Официант;
3. Хона тозаловчи;
4. Меҳмонхона ҳудуди тозаловчи;
5. Ошпаз ёрдамчиси.
Яшаш жойи, овқат, суғурта, транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан.
📢 Номзодлар учун талаблар:
📍18-45 ёш;
📍одамлар билан мулоқот қилиш ва юқори иш қобилияти;
📍судланмаган бўлиши;
📍рус ёки инглиз тилини билиш.
❗️Суҳбатга фуқаролар 5х5 фотосурат, биометрик ва хорижга чиқиш паспортларини олиб келишлари талаб этилади.
👉 Рўйхатдан ўтиш (2023 йил 3 февраль соат 18:00 гача)
☎️ Мурожаат учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 54).
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇭🇺 Венгрияда сервис хизмати кўрсатиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Номзодлар учун талаблар:
📍18-40 ёшдаги АЁЛЛАР;
📍инглиз тилида мулоқот қила олиши (корейс тилини билиши устунлик беради);
📍хизмат кўрсатиш соҳасида иш тажрибаси бўлиши;
📍судланмаган бўлиши.
Иш тури: Цехда конвейер ишчиси.
🕖 Ҳафтасига 40 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
💶 Ойлик маош – 700 евро.
✅ 3 ой синов муддати.
Қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан қопланади:
📍Венгриядаги аэропортдан иш жойигача автотранспорт;
📍ётоқхона, ижара ҳақи (6-8 кишилик ётоқхона) иш берувчи томонидан қопланади, коммунал хизматлар учун тўлов (100 евро ҳар бир ишчи) ишчи томонидан қопланади;
📍тиббий суғурта;
Рўйхатдан ўтиш
☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Бир гуруҳ юртдошимиз ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
Россия Федерациясининг "КАМАЗ" корхонаси томонидан бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ юртдошимиз Татаристонга жўнаб кетди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Южная" агрофирмаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Краснодар ўлкасидаги қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилади.
💵 Ойлик маоши бажариладиган иш ҳажмига қараб 40 минг рублдан бошланади.
Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.
Тошкент вилояти:
1 февраль, соат 12:00
📍Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
☎️ (99) 977-33-10
Тошкент шаҳри:
1 февраль, соат 12:00
📍Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 3-уй.
Мўлжал: Жвнубий вокзал, Соломатина. Яккасарой туман солиқ инспекцияси биноси қаршисида
☎️ (94) 020-44-01.
Навоий вилояти:
1 февраль, соат 12:00
📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43А, Вилоят бандлик бош бошқармаси.
☎️Тел:. (79) 224-11-60.
Сирдарё вилояти:
1 февраль, соат 12:00
📍Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (67) 225-55-59.
Қашқадарё вилояти:
2 февраль, соат 12:00
📍Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
☎️ (55) 403-12-82
Сурхондарё вилояти:
2 февраль, соат 12:00
📍Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй. .
☎️ (76) 222-45-22.
(90) 247-96-63
Қорақалпоғистон Республикаси:
2 февраль, соат 12:00
📍Нукус шаҳри, А.Утепов кўчаси.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (55) 102-53-32.
(55) 102-53-34.
Жиззах вилояти:
2 февраль, соат 12:00
📍Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси, 44-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
☎️ (72) 223-90-65.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига
Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан EPS-Topik тест имтиҳони 2023 йил март ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йилдаги тест имтиҳонида 26 910 нафар (2023 йилнинг 1-ярим йиллигида 9 000 нафар, 2-ярим йиллигида 17 910 нафар) номзод иштирок этиши кўзда тутилган.
Шуни инобатга олиб, номзодлардан тест имтиҳонига кириш учун 2023 йил 6-7 февраль кунлари (соат 09:00 дан 18:00 гача) Миллий банкнинг мобил иловаси орқали тўловни амалга оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин (рўйхатдан ўтиш ҳаволаси қўшимча маълум қилинади).
Рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.
Eps-topik тест имтиҳонида қатнашиш учун:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. 18 ёшга тўлган (2005 йил 6 февраль санасидан олдин туғилган) ҳамда 40 ёшга тўлмаган (1983 йил 7 февраль санасидан кейин туғилган);
3. Корейс тилини биладиган;
4. Хорижга чиқиш учун тақиқи бўлмаган;
5. Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.
Онлайн рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:
1. Телефон рақами;
2. Хорижга чиқиш паспорт серияси ва рақами;
3. Яшаш манзили (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон)
Маълумотлар лотин алифбосида киритилиши зарур.
Онлайн рўйхат учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар:
1. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб (600х400 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
2. 3,5х4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13кб дан 15кб (150х190 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим).
👉 Паспорт ва расмни юклаш тартиби
❗️Маълумотлар хато юкланган ёки киртилган тақдирда тест имтиҳонларида қатнаша олмаслигингиз ёки тестдан мувафаққиятли ўтган тақдирингизда ҳам виза рад этилиши мумкин. Шуни инобатга олиб, номзодлардан маълумотларни тўлиқ ва аниқ киритилиши сўралади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.
Техник носозлик юзага келиш эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, рўйхатга олиш куни ёки вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.
☎️Мурожаат учун: 71 202-33-55
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
#Ўз_келажагимга_ўзим_инвестор
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган сирдарёлик юртдошимиз ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.
Тафсилотлар "Cирдарё" телеканалида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Бугун, 2 февраль куни 60 нафар юртдошимиз Россия Федерациясининг Амур вилоятида қурилиш соҳасида ишлаш учун Тошкент халқаро аэропортидан жўнаб кетди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇩🇪 Германияда юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Номзодлар учун талаблар:
• СE ҳайдовчилик гувоҳномаси;
• немис тили бўйича камида А2 даражаси (Гётe институти сертификати);
• 18-55 ёш оралиғидаги эркаклар;
• Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсларида ўқиш ҳамда 95-кодли сертификатини олишга тайёрлик (давомийлиги 6-8 ой);
• Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил "Duvenbeck" ширкатида ишлаш.
Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
📍Ўзбекистонда ҳужжат ишларида ҳамроҳлик, жумладан виза билан боғлиқ масалаларда ёрдам;
📍Германияга бориш харажатларини қоплаш;
📍турар жой харажатларини қоплаш;
📍доимий меҳнат шартномаси;
📍қайта тайёрлаш вақтидаги иш ҳақи (3-босқич амалиёти вақтидаги ойлик ялпи 1060 евро (Brutto);
📍қайта тайёрлашдан сўнг ялпи ойлик 2580 евро (Brutto) ҳамда 500 еврогача (Netto) солиқсиз қўшимча ҳақ;
📍ҳар йили 27 кунлик таътил;
📍қайта тайёрлаш курслари тугагандан сўнг турар жой харажатларини номзоднинг ўзи тўлаши керак бўлади.
Рўйхатдан ўтиш
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Пажу шаҳридаги “GNT Co. LTD.” ташкилотида ишлаётган юртдошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилди
Мазкур ташкилотда иш фаолиятини амалга ошираётган ватандошимиз соғлиғи туфайли ишлашга қийналаётгани ва енгилроқ иш турига ўтказиш бўйича ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ходими жойига чиққан ҳолда мазкур ҳолатни ўрганди.
Ташкилотда иш шароитлари яратилганлиги, ойлик иш ҳақи ўз вақтида тўланаётганлиги аниқланди.
Иш берувчи билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқаро бошқа иш турида фаолиятини давом эттиришга келишилди ва соғлиғини тиклаш мақсадида шифохонага мурожаат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари:
Андижон вилояти:
📍Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт техникуми ёнида.
☎️ (95) 202-33-55.
Бухоро вилояти:
📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.
☎️ (65) 226-56-99, (93) 966-99-59.
Фарғона вилояти:
📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
☎️ (73) 244-40-01.
Жиззах вилояти:
📍Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.
Мўлжал: Ўрда боғи яқинида.
☎️ (72) 223-90-66, (72) 223-90-65.
Наманган вилояти:
📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.
☎️ (69) 227-94-64, (69) 227-97-27
Навоий вилояти:
📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43А, Вилоят бандлик бош бошқармаси.
☎️Тел:. (79) 224-11-60.
Қорақалпоғистон Республикаси:
📍Нукус ш., Утепова кўч., р/у.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
☎️ (55) 102-53-32, (55) 102-53-34.
Қашқадарё вилояти:
📍Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
☎️ (55) 403-12-82.
Самарқанд вилояти:
📍Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.
Мўлжал: Вилоят ҳокимияти.
☎️ (66) 233-24-00, (66) 233-53-00.
Сирдарё вилояти:
📍Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (67) 225-55-59.
Сурхондарё вилояти:
📍Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй.
Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси.
☎️ (76) 222-45-22; (90) 247-96-63
Тошкент шаҳри:
📍Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли 3-уй.
Мўлжал: Яккасарой туман давлат солиқ инспекцияси қаршиси.
☎️ (94) 020-44-01.
Тошкент вилояти:
📍Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Сада автобус бекати.
☎️ (99) 977-33-10
Хоразм вилояти:
📍Урганч шаҳри, Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (62) 229-19-96.
☎️ Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасининг Сокчо шаҳрида Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ташкил этилган, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари иштирок этган семинарда мазкур давлатга Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 та давлатлар учун илк бор умумий квота сони 2023 йилда 110 минг деб белгиланди.
👉 Батафсил "Дунё" ахборот агентлигида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун танловлар бўлиб ўтди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари филиалларида Россиянинг "КРС-Сервис", "Камаз", "Татнефть" корхоналари вакиллари томонидан хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди.
Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикаси Кванжу шаҳрида Е-9 визаси асосида ишлаётган фуқароларимизнинг иш ва яшаш шароитлари мониторинг қилинди
Хусусан, "Beugoeul Heavy Industries Co., Ltd." ташкилотида ишлаётган юртдошларимизнинг иш жойи меҳнат хафвсизлигининг барча талабларига жавоб бериши ва яшаш шароитлари талаб даражасида эканлиги маълум бўлди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари томонидан узоқ муддат намунали тарзда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари ташаккурнома билан тақдирланди. Корхона раҳбари ўзбекистонликлар меҳнатини эътироф этиб, улар билан ишлашни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Мулоқот давомида ватандошларимизга мазкур давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тартибли фаолият олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
148 нафар фуқаро ишлаш учун Корея Республикасига етиб борди
Бугун 148 нафар фуқародан иборат навбатдаги гуруҳ Е-9 ишчи визаси асосида Корея Республикасига етиб борди.
Юртдошларимиз Инчон аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ходимлари томонидан кутиб олинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ва мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси масъуллари ҳамкорлигида ватандошлар билан учрашув ўтказилди.
Тафсилотлар "Тошкент" телеканалининг "Дипломатик дайжест" дастурида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Сўраган_эдингиз
Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни Ўзбекистонда ҳам олиш мумкинми?
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия корхоналарида ишлаётган юртдошларимиз ва иш берувчилар билан учрашувлар ўтказилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.
Хусусан, Иркутскдаги «СоюзИнвест», Нижний Новгороддаги “Выксунский металлургический завод” корхоналарида иш берувчилар ҳамда меҳнат мигрантлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, Екатеринбург Самарада қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилди.
Батафсил: http://www.migration.uz/news/view/1662
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇩🇪 Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг
"ConsultingUz" ташкилоти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида тиббиёт ходимлари Германияга ишга таклиф этилади.
Номзодлар учун талаблар:
1. Ёш чегараси - 40 ёш;
2. Немис тили сертификати (Гёте институти ёки ECLдан В1, В2 даража):
a) Тиббиёт ҳамширалари клиникасида ишлаш учун - В2 даража;
b) тиббиёт ҳамширалари қариялар уйида ишлаш учун - В1 даража;
3. Ҳамширалик йўналишида ўрта-махсус таълим (фақат даволаш ва ҳамширалик соҳасини тиббиёт коллежи ёки техникумда тамомлаган) олганини тасдиқловчи 3 йиллик диплом;
4. Жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши;
5. Судланмаган бўлиши.
Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:
📍Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (pdf шаклда);
📍Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (агар бор бўлса, pdf шаклда);
📍Таржимаи ҳол (немис, рус, инглиз ёки ўзбек тилида);
📍 ўрта-махсус таълим якунлангани тўғрисида диплом (pdf шаклда).
👉 Рўйхатдан ўтиш
Изоҳ
✅ Ҳафтасига 40 соатлик иш вақти;
✅ Меҳнат шароитлари германиялик ҳамширалар билан бир хил (ойлик 2350 € дан 3000 € гача, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш;
✅ Ишчи виза олишда кўмак;
✅ Иш берувчи томонидан яшаш жойи топишга кўмак;
✅ Немис тилини билмайдиган номзодлар Наманган, Фарғона, Бухоро ва Навоий вилоятларида ташкил қилинган курсларда немис тилидан В1/В2 даража олишларига кўмаклашилади.
☎️ Қўшимча маълумот учун: +998 71-202-33-55 (ички рақамлар 66)
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Сўраган_эдингиз
Менинг турмуш ўртоғим хорижга ишлаш учун кетган эди, ҳозирда мураккаб вазиятга тушиб қолган. Бундай вазиятда унга қандай ёрдам кўрсатилади?
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt