Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 17:00 ҳолатига 12 616 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Сўраган_эдингиз
Буюк Британияга ишга кетиш жараёнида фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Eslatma
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мақсадида 28 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни амалга ошириш жараёнида бир номзод тўловни бир неча марта амалга ошириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бундай ҳолатлар тўловларни амалга ошириш ва онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Шу муносабат билан, номзодларга рўйхатдан ўтиш учун тўлов бир марта амалга оширилиши кераклиги эслатиб ўтилади.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ўзбекистон – Болгария: меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди.
Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
99 нафар фуқаро ишлаш учун Корея Республикасига етиб борди
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 99 нафар фуқародан иборат навбатдаги гуруҳ Е-9 ишчи визаси асосида Корея Республикасига жўнаб кетгани хабар қилинган эди.
Бугун, 6 февраль куни ушбу юртдошларимиз Корея Республикасига етиб борди.
Юртдошларимиз Инчон аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ходимлари томонидан кутиб олинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Туркияда зилзила: ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бўйича Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига маълумот келиб тушмаган
Туркиянинг бир қанча ҳудудларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича 2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига маълумот келиб тушмаган.
Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ёки Истанбулдаги бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкин.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида яшаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси консуллик хизмати, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ва Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси масъуллари ҳамкорлигида Почон ва унга яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан сайёр қабул ва учрашув бўлиб ўтди.
👉 Батафсил "Дунё" ахборот агентлигида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 99 нафар фуқародан иборат навбатдаги гуруҳ Е-9 ишчи визаси асосида Корея Республикасига жўнаб кетди
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 10:00 ҳолатига 3799 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Live
Айни вақтда Наманган вилояти Чуст туманидаги Малакали мутахассислар тайёрлаш марказида Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш бўйича водий вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун Англиянинг “Pro-Force” ташкилоти вакиллари томонидан танлов ўтказилмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Live
Айни вақтда Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармасида Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш бўйича водий вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун Англиянинг “Pro-Force” ташкилоти вакиллари томонидан танлов ўтказилмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун танловлар бўлиб ўтди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган, Жиззах, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари филиалларида Россиянинг "СК-Профиль", "Татнефть", "СДС-Строй", "КРС-Сервис" корхоналари вакиллари томонидан хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танловлар ўтказилди.
Ушбу танловларда Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш истагидаги номзодлар учун рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
👉 Видеоқўлланмани кўриш
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Live
Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида болгариялик иш берувчилар билан Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатга ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
*****
В моноцентре «Ишга мархамат» в городе Ташкенте с болгарскими работодателями обсуждаются вопросы организованного привлечения граждан Узбекистана на работу в эту страну.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Красноярск шаҳридаги вакиллиги, мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Марказий Сибирь савдо-саноат палатаси кенгаши ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот ташкил этилди.
👉 Батафсил "Дунё" ахборот агентлигида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Айни вақтда Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Кучли зилзилала қайта содир бўлётгани сабабли қуйидагиларга қатъий риоя қилишга чақирамиз!
Агар сиз зилзила содир бўлётган вилоятларда бино ичида бўлсангиз, ҳужжатлар ва зарур нарсаларни олиб, бинодан тезда чиқинг. Хонадан чиқётганда лифтда эмас, зинапоялардан фойдаланинг.
Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг. Тинчланинг ва бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг!
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси (тел.: +905380358534) Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкин.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 16:00 ҳолатига 12 131 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 15:00 ҳолатига 11 212 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 14:00 ҳолатига 9839 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 13:00 ҳолатига 8013 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 12:00 ҳолатига 6572 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш мақсадида 6 февраль соат 11:00 ҳолатига 5312 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Live
Самарқанд шаҳрида Руминияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов бошланди
Унда Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган фуқаролар иштирок этмоқда.
Танлов ўтказиладиган ҳудуд ва сана:
🗓 6-7 февраль соат 10:00 дан 18:00 гача
📍Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар кўчаси, 5-уй. Қурилиш коллежи биноси.
☎️ (66) 233-24-00, (66) 233-53-00.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар 2023 йилда ташкил этиладиган EPS-Topik тест имтиҳонида иштирок этиш учун 2023 йил 6-7 февраль кунлари (соат 09:00 дан 18:00 гача) онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
👉 Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
👉 Тўловни амалга ошириш
👉 Рўйхатдан ўтиш
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "ПЭК" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ фуқаролар омбор ишлари йўналишида ишга таклиф этилади.
Танлов ўтказиладиган ҳудуд ва сана:
🗓 6 февраль соат 10:00
📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
☎️ (73) 244-40-01
🗓 6 февраль соат 15:00
📍Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси биринчи қавати.
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт техникуми ёнида.
☎️ (95) 202-33-55.
🗓 7 февраль соат 11:00
📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.
☎️ (69) 227-94-64, (69) 227-97-27
🗓 8 февраль соат 11:00
📍Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 3-уй.
Мўлжал: Жанубий вокзал, Соломатина. Яккасарой туман солиқ инспекцияси биноси қаршисида
☎️ (94) 020-44-01.
🗓 8 февраль соат 15:00
📍Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
☎️ (55) 900-33-10, (99) 977-33-10
🗓 9 февраль соат 11:00
📍Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (67) 225-55-59, (90) 247-96-63.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "КАМАЗ" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар юк транспорти саноати ишларига таклиф этилади.
Танловларда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг қуйидаги манзилларига мурожаат қилишлари мумкин.
Тошкент шаҳри: 8 февраль соат 15:00
📍Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 3-уй.
Мўлжал: Жанубий вокзал, Соломатина. Яккасарой туман солиқ инспекцияси биноси қаршисида
☎️ (94) 020-44-01.
Хоразм вилояти: 8 февраль соат 15:00
📍Урганч шаҳри, Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (62) 229-19-96.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Eslatma
Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
2023 йилдан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар танловларда иштирок этиш учун "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
Бунинг учун Ягона идентификация тизими (ONE ID)дан рўйхатдан ўтган бўлиш керак.
👉 ONE IDдан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Live
Айни вақтда Андижон вилоятидаги "Ишга марҳамат" мономарказида Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш бўйича водий вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун Англиянинг “Pro-Force” ташкилоти вакиллари томонидан танлов ўтказилмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия корхоналарида ишлаётган юртдошларимиз ва иш берувчилар билан учрашувлар ўтказилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.
Амурдаги “ПСП”, “Строй Амур Регион” корхоналарида ишлаётган меҳнат мигрантлари, Амур вилояти аҳоли бандлиги бошқармаси раҳбарияти, Тула давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашувлар ташкил этилди.
👉 http://www.migration.uz/news/view/1672
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇩🇪 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
Номзодлар учун талаблар:
Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажрибага эга ҳамширалар (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;
✅ 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
✅ шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
✅ судланмаган бўлиши;
✅ жисмонан соғлом бўлиши;
✅ тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;
✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
✅ Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
✅ номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
📌 Ангрен шаҳрида бепул турар жой;
📌 ўқув хонаси;
📌 ойлик стипендия (6 ой).
Шунингдек, "GLOBOGATE Concept AG." қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
📚 немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
📌 тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
📌 ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
📌 ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
🛫 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
💶 меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 450 € дан бошланади, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.
👉 Рўйхатдан ўтиш учун
👉 Батафсил маълумот олиш
☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақам 66) ёки 1282 қисқа рақами.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt