🇹🇷 Туркияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркиянинг "ASA Tayga Group" ташкилоти ўртасидаги келишувга асосан фуқаролар "Queens Park Goynuk", "Queens Park Le Jardin", "Bellis Deluxe" меҳмонхоналарига ишга таклиф этилади.
Иш тури: хона хизматчиси, официант, идиш ювувчи, ташқи ёндош ҳудуд тозаловчилари
Иш вақти: 6/1 графикда 8 соат.
Имтиёз: яшаш жойи, озиқ-овқат, суғурта, транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан.
Ойлик иш ҳақи: 8500-9000 турк лираси (солиқлар чиқариб ташланганда).
Виза учун тўлов ва Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни расмийлаштириш харажатлари номзод ҳисобидан.
📢 Номзодлар учун талаблар:
📍 18-45 ёш;
📍 одамлар билан мулоқот қилиш қобилияти;
📍 юқори иш қобилияти, хушмуомалалик;
📍 судланмаган бўлиши
📍 рус ёки инглиз тилини билиш.
❗️Суҳбатга ўзингиз билан 5х5 расм, биометрик ва хорижга чиқиш паспортларингизни олиб келишингиз талаб этилади.
👉 Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш.
Танлов жараёнлари 2022 йил 27 декабр куни соат 10:00 дан 12:00 гача Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносида ўтказилади.
Шунингдек, 12:00 дан 18:00 гача онлайн шаклида бўлиб ўтади. (Онлайн иштирок этувчилар учун манзил ва вақти қўшимча маълум қилинади). Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 1-уй.
☎️ Мурожаат учун: +998-71-202-33-55.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Milliyda mehnat migrantlari uchun to'lovlar 🌏
Milliy mobil ilovasining “Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi” bo‘limidagi qulay to‘lovlardan foydalaning!
• Rossiya/Qozog'istonga taʼlim olish uchun joʻnatish;
• Safardan oldingi tayyorgarlik va yo'nalish: Yaponiya/Janubiy Koreya;
• Chet elda ishga joylashtirish: Yaponiya/Janubiy Koreya.
Milliy - barcha qulayliklar bir urinishda!
➖➖➖
Платежи для трудовых мигрантов в Milliy 🌏
Воспользуйтесь удобными платежами в Milliy в разделе «Агентство по внешней трудовой миграции»:
• Отправка в Россию/Казахстан и обучение;
• Предвыездная подготовка и ориентация: Япония/Южная Корея;
• Трудоустройство за границей: Япония/Южная Корея.
Milliy — все удобства в одно касание!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "ConsultingUz" ташкилоти томонидан Германияда хизмат кўрсатиш соҳасига ташкилий тарзда юборилган юртдошимиз иш шароитлари ҳақида маълумот бермоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасига ишга кетишни режалаштираётган: биринчи маротаба шартномаси келган ҳамда 4 йил 10 ой бир корхонада ишлаб қайта шартнома билан келган фуқаролар диққатига
Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашгани инобатга олиниб, Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди.
Шу муносабат билан, шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни пандемия даврида Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш тартибини келишиб олиш бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ саналари номаълумлиги сабабли, шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишлари тавсия қилинади. Судланмаганлик тўғрисидаги ва тиббий маълумотномаларнинг амал қилиш муддати берилган кундан бошлаб 3 ой эканини эслатиб ўтамиз.
Жанубий Кореяга фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш бўйича янгилик бўлган такдирда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилиб борилади.
Хорижга чиқиш паспортига эга бўлмаган фуқаролардан эса зудлик билан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади.
Қўшимча маълумот олиш учун: 71 202 33 55 (ички рақам 41, 42)
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Наманган халқаро аэропортидан 160 нафар юртдошимиз қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясининг Амур вилоятига жўнаб кетди
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясида юртдошларимизни рус тили ва турли касбларга бепул ўқитиш давом этмоқда
Мурожаат учун: @uzrivoj_bot
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Самарқандда рус тили тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқароларга сертификатлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ) ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Самарқанд вилоятида ташкиллаштирилган рус тили тест синовларидан муваффақиятли ўтган 23 нафар фуқарога сертификатлар топширилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари А.Юнусов, РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников ва бошқалар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда меҳнат миграциясини ривожлантириш, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларга касб-ҳунар ва чет тилини ўргатиш орқали юқори маошли иш ўринларига жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.
Самарқанд шаҳридаги «Koica» ўқув марказида ташкил этилган ўқув машғулотларини РХДУ ўқитувчиси Э.Чигирева ишчи мутахассисликлар бўйича рус тилини ўқитиш дастури асосида фуқаролар учун очиқ дарс ўтказди.
РХДУнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников Самарқанд шаҳри ва вилоятининг рус тили ўқитувчиларига дастлабки сертификатларни расмий равишда топширди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Хоразмда Россиянинг иш берувчи компаниялари танлов ўтказди
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади
Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб:
⏫ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (аввал 679 330 сўм);
⏫ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм (аввал 223 минг сўм);
⏸ Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);
⏸ Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 мингдан 653 минг сўмгача (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди);
⏫14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 минг сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (аввал 217 минг сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм (амалда 304 минг сўм);
⏸ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 мингдан 1 085 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Хитойда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга боришни режалаштираётган фуқаролар диққатига
Сўнгги кунларда Хитойнинг турли ҳудудларида COVID-19 билан касалланишнинг янги ҳолатлари учраётгани муносабати билан ушбу мамлакатда бўлиб турган ёки боришни режалаштираётган ватандошларимиздан қуйидагиларга эътибор қаратишлари сўралади:
❗️ Хитой ҳукуматининг коронавирус тарқалишини тўхтатиш ҳамда касаллик оқибатларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва кўраётган чора-тадбирларига қатъий риоя этиш.
❗️ Хорижий мамлакатлардан Пекинга келадиганлар учун карантин муддати 28 кунгача узайтирилди. Хориждан Хитойнинг бошқа шаҳарлари орқали Пекинга кирмоқчи бўлганлар пойтахтга киришдан олдин ўша шаҳарларда 21 кун карантинда бўлади. Пекинга етиб келгач, уларнинг саломатлиги 7 кун давомида яна кузатувга олинади.
❗️ Хитойдан Ўзбекистонга “Сиан–Тошкент-Сиан” (Хитой авиакомпанияси) ва “Тошкент-Сеул-Тошкент” (“Uzbekistan Airways” AЖ) чартер рейслари орқали қайтиш мумкин.
Хитой авиакомпанияси вакили: +86 136 6656 9568.
“Uzbekistan Airways” AЖ вакиллари:
+8618401969633 (Пекин)
+821087186850 (Сеул)
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Каналимиз аъзолари 20 мингдан ошди
Фурсатдан фойдаланиб, бизни кузатиб бораётган каналнинг ҳар бир обуначисига яна бир бор миннатдорлик билдирамиз.
Канал обуначиларининг кўпаяётгани биз учун масъулият ва ғайратни янада оширади.
Ташқи меҳнат миграция агентлиги Ахборот хизмати ижодий жамоаси каналимиз орқали хорижда ишлаш билан боғлиқ энг долзарб, энг сўнгги ва энг ишончли маълумотларни эълон қилиб боради.
Ишончингиз учун раҳмат!
👇 Обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг 👇
/channel/migratsiyaagentligi
Туркиялик адвокатлар билан учрашув ўтказилди
Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги, Туркияда фаолият юритувчи хусусий адвокатлик ширкатлари масъул ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.
👉 Батафсил
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
187 нафар юртдошларимиз ишлаш учун Санкт-Петербург ва Қозонга кетди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
25-26 январь кунлари Россия Федерациясининг “ЭНКА ИНШААТ ВЕ САНАЙИ АНОНИМ ШИРКЕТИ” қурилиш компаниясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент-Санкт-Петербург ҳамда Тошкент-Қозон йўналиши бўйича 187 нафар фуқаролар чартер рейс орқали жўнаб кетди.
Уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-50 минг рублни ташкил этиши белгиланган.
Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Корея Республикасидан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар диққатига
Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси тақдим этган маълумотга асосан, меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга кириб келганлигига 1 йил тўлишига яқин қолган фуқаролар, ўрнатилган тартибда элчихонага мурожаат қилиши лозим.
Аммо таътилга келган фуқаролар орасида бугунги кунга қадар ушбу хабар ҳақида маълумотга эга бўлмаганлар борлигини инобатга олиб, қуйидагиларни маълум қиламиз.
👉 Батафсил
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясида ишсиз қолган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россияда ишсиз қолган Ўзбекистон фуқароларини бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилган.
Россияда иш излаётган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, мурожаат қилиши лозим бўлади.
👉 https://www.birgamiz.com/help/
Шунингдек, ушбу масалада меҳнат мигрантлари номидан уларнинг оила аъзолари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақам.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти Олий Мажлис Сенати аъзолари М.Қодирхонова ва Г.Маруфова билан учрашди.
Учрашувда хорижий давлатларда ишлаётган хотин-қизларни ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган аёлларни реинтеграция қилиш масалалари муҳокама этилиб, соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, келгусида мазкур йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов ҳамда Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков ўртасида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда пилот лойиҳаси доирасида мамлакатимиз фуқароларини қурилиш, енгил саноат ҳамда агросаноат соҳаларида вақтинчалик ишга жалб қилиш ва «ПВС» (паспорт-виза хизмати) бўйича масалалар муҳокама қилинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Самарқандда рус тили тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқароларга сертификатлар топширилди
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
#kasb #rustili #Samara #Ufa
🔴САМАРА ва УФАда бепул ўқув курслари
Россия Федерациясининг Самара ва Уфа шаҳарларидаги юртдошларимиз рус тили ва турли касблар бўйича бепул ўқув курсларига таклиф этилади.
🕰 Дарслар номзодларга қулай вақтда ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ташкил этилади.
📋 Курс якунида "World skills" стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.
✅ Мурожаат учун:
☎️ Телефон рақамлари:
+79260209491 (ТММАнинг Самара шаҳридаги вакили Иззат Асроров)
+7 3472163343, +7 995 9204270 (ТММАнинг Уфа шаҳридаги вакили Отабек Абдулгазиев)
👉 Телеграм бот: @uzrivoj_bot
Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бепул рус тили ва касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "World skills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
2020 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган?
2020 йилда 656 347 киши (2019 йилда 497 817 киши) Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниб, рекорд кўрсаткич қайд этилган.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ушбу давлат фуқаролигини олганлар сони ўсиб бормоқда.
Ўтган бир йилда Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг киши Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари ҳисобланади.
Ўзбекистонга қўшни давлатлар – Тожикистондан 63,4 минг ва Қозоғистондан 43,4 минг киши Россия фуқаролари сафига қўшилган.
Шунингдек, 10 миллионга яқин чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар миграцион рўйхатга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда бир шахс ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкин эмас.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
#YOIIda_mehnat_bozori
Давоми (боши 1, 2, 3)
ЕОИИнинг «Умумий меҳнат бозори»да айрим муаммоли масалалар ҳам мавжуд.
Ўз ўрнида айтиш лозимки, ЕОИИга аъзо давлатларда «Умумий меҳнат бозори», яъни меҳнат мигрантларининг эркин ҳаракати таъминлангани ва қатор қулайликлар яратилгани билан бир қаторда айрим камчилик ва муаммолар ҳам йўқ эмас.
Мазкур муаммоли масалалар нафақат мигрантларни жўнатувчи давлатлар (Арманистон, Қирғизистон), балки қабул қилувчи давлатлар (Россия)нинг етакчи экспертлари, ҳуқуқшунослари томонидан ҳам охирги вақтларда кўп бора таъкидланмоқда. Жумладан:
Биринчиси, ЕОИИнинг аъзо давлатлари ҳисобланган Арманистон ва Қирғизистон меҳнат мигрантларининг катта қисми яратилган имкониятларга қарамасдан, барибир иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузмаётганлиги кузатилмоқда.
Бунга сабаб, биринчидан, мигрантларнинг амалдаги қонун меъёрлари тўғрисида хабардор эмаслиги, иккинчидан, иш берувчилар томонидан мигрантларни меҳнат шартномасиз ишлашга мажбурлаши, учинчидан эса Россия ва Қозоғистонда ўз ватандошларининг ноқонуний ишлашини фойдали бизнесга айлантирган хуфёна воситачиларнинг фаолияти натижаси ҳисобланади.
Иккинчиси, ЕОИИда мигрантларни қабул қилувчи асосий давлатларда (Россия, Қозоғистонда) фуқаролар ва мигрантларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларининг тенглиги принципи тўлиқ амалга оширилмаётгани кузатилмоқда.
Бунинг асосий сабаби эса мазкур давлатларнинг миллий қонунчилиги ҳужжатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги Шартнома қоидаларига мувофиқ ҳолда тўлиқ ишлаб чиқилмаганидир.
Учинчиси, меҳнат мигрантларига катта талаб бўлаётган давлатлар, яъни мигрантларни қабул қилувчи давлатларда меҳнат миграциясини қўллаб қувватловчи инфраструктура, яъни мигрантлар ва иш берувчилар учун махсус ихтисослаштирилган ахборот, маслаҳат ва таълим хизматлари етарли даражада ривожлантирилмаган.
Ваҳоланки, ЕОИИдаги «Умумий меҳнат бозори» мигрант жўнатувчи давлатлар ҳукуматлари томонидан ишлаш учун кетаётган фуқароларига қулайлик ва етарли шароитлар яратиб бериш ва мигрантларни касбий ва тил тайёргарлиги бўйича мослаштирув ишларини олиб бориши каби вазифаларни амалга ошириши лозим бўлаётгани каби мигрантларга катта талаб бўлаётган, яъни қабул қилувчи давлатларда ҳам худди шундай вазифаларни амалга оширилиши лозим бўлиши керак эди.
Хулоса...
Юқоридаги келтирилган мулоҳаза ва шарҳлар фақат мазкур иқтисодий иттифоқда ташкил этилган «Умумий меҳнат бозори» ҳолатини таҳлил қилиш нуқтаи назаридан эди, холос.
Зеро, Ўзбекистоннинг кузатувчи мақоми «Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақоми тўғрисида»ги низомга мувофиқ, иттифоқ доирасида қабул қилинаётган ҳужжатларни амалда татбиқ этилишини янада чуқурроқ ўрганиш, аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик механизмлари, қарор қабул қилиш жараёни, мавжуд меъёрий-ҳуқуқий база ва уни қўллаш амалиёти каби муҳим жараёнлар билан танишиш имкониятини яратади.
Элдор Туляков, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун Самарқандда танлов бошланди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг “Пик-Индустрия” ва “ТехСтрой” ташкилотлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан, фуқароларнинг хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд автомобилсозлик коллежи биносида Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун танлов бошланди.
Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, Агентлик бошлиғи ўринбосари А.Юнусов ва бошқа масъуллар ҳамда Россиянинг иш берувчи ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Танловда фуқароларнинг қурилиш соҳасининг монтажчи, электр пайвандчи, электр монтажчи, ғишт териш, арматура, қолиплаш, бетон плиталарни жойлаш, ички пардозлаш ишлари бўйича малакаси ва рус тилини билиш даражаси бўйича суҳбат ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, танловдан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россия Федерациясининг тегишли давлат органи томонидан ушбу мамлакат ҳудидига кириб бориши ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берилгач, чартер рейслар орқали Москва шаҳрига ташкилий тартибда жўнатилади.
Маълумот учун, Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагини билдирган фуқаролар учун танловлар водий вилоятлари ҳамда Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси учун ҳам ўтказилган эди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Фуқароларимиз Наманган халқаро аэропортидан ташкилий тартибда ишга юборилди
Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Наманган халқаро аэропорти орқали Россия Федерациясининг Амур вилоятига қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 160 нафар фуқароларимизни кузатиш маросими ўтказилди.
Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдураззоқов ва бошқа вилоят, туманлар масъуллари иштирок этган тадбирда мамлакатимиз фуқароларининг хорижий давлатларда бандлиги таъминланиб, уларнинг даромади ошаётгани, оилалар турмуш фаровонлиги яхшиланаётгани алоҳида таъкидланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчи коронавирус билан касалланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан, шунингдек, ўртача 500-700 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик иш ҳақи билан таъминланиши белгиланган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Меҳнат миграцияси соҳасига оид савол ва мурожаатлар бўйича тезкор маълумот олиш хизмати
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Хоразмда Россия иш берувчи компаниялари танлов ўтказмоқда
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Россияга киришга тақиқ нима учун қўйилади?
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, чет эл фуқароларининг мамлакатда вақтинча бўлиш тартибини бузиши ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиши уларнинг мамлакат ҳудудига кириши учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлади.
Маълум қилинишича, 2019 йилда 250 мингдан ортиқ, 2020 йилда эса 189 минг хорижий фуқароларнинг Россияга кириши тақиқланган. Бундай тақиққа учраганлар Россия Федерацияси ҳудудига визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар фуқаролари ҳисобланади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2021 йил 27 январь соат 09:00 ҳолатига кўра, 100 243 101 га етди. Шундан 72 844 940 нафари соғайган.
Ҳозирги вақтда АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Туркия ва Германия вирус энг кўп тарқалган давлатлар ўнталигига кирмоқда.
Пандемия бошлангандан бери 2 156 850 бемор вафот этган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 471 нафарни, соғайганлар 76 912 нафарни, вафот этганлар эса 621 нафарни ташкил этмоқда.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги мобил илова
Россия Федерациясида чет эл ишчи кучининг етишмовчилиги сабабли Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг янги механизми жорий этилди.
«Қўлда бошқариш» тартибида ишлайдиган янги механизмга кўра, эндиликда қурилиш компаниялари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Россия Қурилиш вазирлигига мурожаат қилади.
Шу муносабат билан, хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида қулай рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлаши учун «МИГРАНТ СЕРВИС» мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга бораётган фуқароларнинг мобил иловадан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
Мобил илованинг ўзбек тили версияси ҳам мавжуд.
👉 Мобил иловани юклаб олиш
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi
Бепул рус тили курси йўлга қўйилди
Россия Федерациясида ишлашни режалаштирётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Россия халқлар дўстлиги университети томонидан рус тилини “касблар тили” сифатида ўргатиш бўйича ихтисослаштирилган ўқув курслари ишлаб чиқилди.
Батафсил
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyaagentligi