🇯🇵 Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг қурилиш компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан техник стажёрлик дастури бўйича номзодлар қурилиш ишларига ишга таклиф этилади.
📍Бетон қуйиш учун майдонни тайёрлаш ва бетон қуйиш (иш мазмуни билан танишиш учун ҳавола 👉 https://youtu.be/js3Mg7U8cto, https://youtu.be/BmbOTYKxY8Q).
Номзодларга қўйилган талаблар:
📍Япон тилини билиш даражаси: N5-N4;
📍18-30 ёшгача бўлган эркаклар;
📍Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
📍Судланмаган бўлиши;
📍Иш муддати: 3 йилдан 5 йилгача.
Ойлик маош – 235 минг йена (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).
Фуқаролар икки марта ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.
Биринчи суҳбат 10 ва 11 январь кунлари ўтказилади.
🕐 Иш вақти: ҳафтасига 40 соат; (қўшимча иш соатлари учун алоҳида оширилган миқдорда ҳақ тўланади).
🛫Иш берувчи томонидан авиачипта қоплаб берилади.
Ишга қабул қилинганлар Японияга боргандан сўнг, 1 ой муддатда тайёрлов мослаштириш курсини ўтайди. Шу даврда ойлик маош 145 минг йенани ташкил этади (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).
👉 Рўйхатдан ўтиш:
Номзодлар 2022 йил 29 декабрь соат 10:00 дан 30 декабрь 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.
Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 42) ёки 1282 қисқа рақами.
Изоҳ: Сўралган маълумотларни тўлиқ ва белгиланган тартибда тақдим этмаган фуқаролар танловларда иштирок этолмаслигини маълум қиламиз.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари ҳамкорликда хорижга ишга кетиш истагида бўлган ва кетаётган юртдошларимизга борадиган мамлакат қонунчилиги, анъаналари ва одоб-ахлоқ нормалари, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимояланиш, экстремизм ва терроризмга қарши хабардорлигини оширишга қаратилган учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Мазкур ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш бўйича хорижга кетишдан олдинги мослаштириш тадбирларини ўтказиш тўғрисида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган тадбир доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан Туркиядаги меҳмонхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун онлайн танловлар ўтказилди.
Туркияда ишлаш учун номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.
Танлов жараёнида номзодларнинг иш вақти, ойлик маош, яшаш шароити, ҳужжатларни расмийлаштириш, транспорт харажатлари ва бошқа саволларига иш берувчилар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимизни огоҳликка чақирамиз!
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг
Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мамлакатимизда 2018 йилдан хусусий бандлик агентликлари (ХБА) фаолиятига рухсат берилган эди.
Бироқ, ўтган давр мобайнида айрим ХБАлар томонидан фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилган.
Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2020 йилнинг 14 ноябридан улар фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилган.
Амалдаги тартибга кўра:
✅ фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга ХБА ахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг бир бараваридан, яъни 300 минг сўмдан кўп пул олиши мумкин эмас.
✅ шунингдек, чет эллик иш берувчи ва ҳамкори билан шартномалар тузмасдан, фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланади ҳамда ушбу шартномалар ХБАнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.
❗️ Ўтган давр мобайнида ХБА реестридан 116 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда улардан 8 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга.
Ҳурматли фуқаролар!
Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз.
Хорижда иш таклиф қилаётган ташкилотларнинг лицензияси борлигига ишонч ҳосил қилинг. Шартнома тузаётганда, унинг шартларини ўқиб, тўлиқ тушуниб имзо қўйинг.
Агар ХБА билан низоли вазиятларга дуч келсангиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
☎️ 71 239-41-21 (ички рақам 236) ва 71 200-06-00
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Kun.uz нашрида эълон қилинган “Меҳнат миграциясини қўлга олган коррупция” номли материал юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
👉 Баёнотнинг тўлиқ матни
Ушбу масалада барча саволлар юзасидан вазирлик мутасаддилари қўшимча тушунтириш ва изоҳ беришга тайёрлиги маълум қилинади.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇹🇷 Туркияда ишламоқчимисиз?
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Туркиядаги меҳмонхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун ҳудудларда онлайн танловлар ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.
Танлов ўтказиладиган сана ва ҳудуд:
🗓 27 декабрь соат 12:00 да:
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати.
☎️ (95) 202-33-55.
Самарқанд вилояти:
📍Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.
Мўлжал: Вилоят ҳокимлиги.
☎️ (66) 233-24-00, (66) 233-53-00.
Наманган вилояти:
📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.
☎️ (69) 227-94-64, (69) 227-97-27.
Соат 14:00 да:
Жиззах вилояти:
📍Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: Ўрда боғи яқинида.
☎️ (72) 223-90-66, (72) 223-90-65.
Сирдарё вилояти:
📍Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (67) 225-55-59.
Қашқадарё вилояти:
📍Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
☎️ (55) 403-12-82.
Соат 15:30 да:
Хоразм вилояти:
📍Урганч шаҳри, Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
☎️ (62) 229-19-96.
Сурхондарё вилояти:
📍Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй.
Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси.
☎️ (76) 222-45-22.
Бухоро вилояти:
📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
☎️ (65) 226-56-99; (93) 966-99-59.
Қорақалпоғистон Республикаси:
📍Нукус ш., Утепова кўч., р/у.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
☎️ (55) 102-53-32, (55) 102-53-34.
Соат 17:00 да:
Фарғона вилояти:
📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
☎️ (73) 244-40-01.
Навоий вилояти:
📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43А, Вилоят бандлик бош бошқармаси.
☎️ (79) 224-11-60.
Тошкент вилояти:
📍Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
☎️ (55) 900-33-10, (99) 977-33-10
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇹🇷 Туркияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркиянинг "ASA Tayga Group" ташкилоти ўртасидаги келишувга асосан фуқаролар "Queens Park Goynuk", "Queens Park Le Jardin", "Bellis Deluxe" меҳмонхоналарига ишга таклиф этилади.
Иш тури: хона хизматчиси, официант, идиш ювувчи, ташқи ёндош ҳудуд тозаловчилари
Иш вақти: 6/1 графикда 8 соат.
Имтиёз: яшаш жойи, озиқ-овқат, суғурта, транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан.
Ойлик иш ҳақи: 8500-9000 турк лираси (солиқлар чиқариб ташланганда).
Виза учун тўлов ва Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни расмийлаштириш харажатлари номзод ҳисобидан.
📢 Номзодлар учун талаблар:
📍 18-45 ёш;
📍 одамлар билан мулоқот қилиш қобилияти;
📍 юқори иш қобилияти, хушмуомалалик;
📍 судланмаган бўлиши
📍 рус ёки инглиз тилини билиш.
❗️Суҳбатга ўзингиз билан 5х5 расм, биометрик ва хорижга чиқиш паспортларингизни олиб келишингиз талаб этилади.
👉 Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш.
Танлов жараёнлари 2022 йил 27 декабр куни соат 10:00 дан 12:00 гача Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносида ўтказилади.
Шунингдек, 12:00 дан 18:00 гача онлайн шаклида бўлиб ўтади. (Онлайн иштирок этувчилар учун манзил ва вақти қўшимча маълум қилинади). Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 1-уй.
☎️ Мурожаат учун: +998-71-202-33-55.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Какие проекты реализуются Агентством по внешней трудовой миграции для привлечения граждан на работу в Германию?
Подробности на телеканале "Узбекистан 24"
🔻 Следите за нашими новостными каналами
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Германияга фуқароларни ишга жалб қилиш борасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?
Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "ConsultingUz" ташкилоти томонидан Германияда хизмат кўрсатиш соҳасига ташкилий тарзда юборилган юртдошимиз иш шароитлари ҳақида маълумот бермоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Хорижий тиллар ва касбларни ўрганишни истайсизми?
Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида чет тиллари ва касбларга ўқитиш курслари ташкил этилмоқда.
Мурожаат учун: 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282 қисқа рақами
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Узбекистан – Казахстан: сотрудничество в сфере трудовой миграции
Подробности на телеканале "Узбекистан 24"
🔻 Следите за нашими новостными каналами
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самарқанд, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари филиалларида Россия Федерациясининг "Велесстрой" ва "Мерос" корхоналаридаги бўш иш ўринлари учун танлов бўлиб ўтди.
Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида ишлаш мақсадида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодлар шахсий маълумотларини SPAS базасига киритиш билан боғлиқ муаммолар Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан бартараф этилди.
Айни пайтда фуқароларнинг ҳужжатларини сканерлаш ускунасида техник носозлик юзага келганлиги сабабли вақтинчалик ишламаётганлигини маълум қиламиз.
Сканерлаш ускунасининг техник носозлиги билан боғлиқ ҳолат тез кунларда бартараф этилиб, қўшимча равишда хабар берилади.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россияда ишлаётган ва таҳсил олаётган юртдошларимиз билан мулоқот ўтказилди
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги А.Ирматов, Агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаволиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари ва талабалар билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.
Тадбирда меҳнат мигрантлари ва талабалар учун мавжуд имконият ва имтиёзлар, жумладан, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам бериш бўйича қабул қилинган Президент қарори ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот давомида вилоят ҳокими меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитлари билан қизиқди. Уларнинг Ўзбекистондаги оила аъзолари муаммолари ҳақида маълумот олиниб, бартараф этиш бўйича тегишли идоралар масъулларига кўрсатмалар берилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналари:
🇷🇺 Россия Федерацияси
Москва:
📍Манзил: Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка).
☎️ +7 (925) 045-47-44.
Санкт-Петербург:
📍Манзил: Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй.
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси биноси.
☎️ +7 (951) 680-95-97.
Екатеринбург:
📍Манзил: Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22 уй.
☎️ +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66.
Новосибирск:
📍Манзил: Новосибирск шаҳри, Семьи Шамшиных кўчаси, 30-уй.
☎️ +7 (953) 862-00-07.
Самара:
📍Манзил: Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй.
☎️ +7 (925) 750-87-57, +7 (925) 279-45-13.
Уфа:
📍Манзил: Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис.
☎️ +7 (925) 373-97-65, +7 (347) 216-33-43.
Воронеж:
📍Манзил: Воронеж шаҳри, Дзержинский кўчаси, 3А-уй.
☎️ +7 (906) 030-16-89.
Тула:
📍Манзил: Тула шаҳри, Михеева кўчаси 17 уй, 14 хона.
☎️ +7(936)251-76-21.
Краснодар:
📍Манзил: Краснодар шаҳри, Цезар Куников кўчаси, 18-6-4
☎️ +7 (999) 553-88-19.
Волгоград:
📍Манзил: Волгоград шаҳри, Калинин кўчаси, 2а-уй.
☎️ +7 (999) 553-44-03.
Нижний Новгород:
📍Манзил: Нижний Новгород шаҳри, Малая Ямская кўчаси, 63-уй, 11-хона.
☎️ +7 (996) 567-56-98
Ханты-Мансийск:
📍Манзил: Нижневартовск шаҳри, Мира кўчаси 14 П
☎️ +7 (964) 631-03-00, +7 (346) 631-00-15
Иркутск:
📍Манзил: Иркутск шаҳри, Советская кўчаси, 124 В-уй
☎️ +7 (924) 995-07-07.
Амур:
📍Манзил: Благовещенск шаҳри, Горький кўчаси 87-уй
☎️ +7 (925) 657-67-18
Красноярск:
📍Манзил: Красноярск шаҳри, Батурина кўчаси, 7-уй.
☎️ +7 (926) 379-44-22
Пермь:
📍Манзил: Пермь шаҳри, Революция кўчаси, 5/1-уй, 106-офис.
☎️ +7 (925) 884-01-01
🇰🇷 Корея Республикаси
Квангжу:
📍Манзил: 광주광역시 광산구 사암로 359 (월곡동) (3 층)
359, Saam-roo, Kvansan-gu, Kvangju (Volgok-dong) (3-қават)
☎️ 070-4252-2772, 062-962-0201, 062-962-0205 (факс).
E-mail: migrationuzkr@gmail.com
Telegram: @migrationuzkr
🇹🇷 Туркия Республикаси
Истанбул:
📍Манзил: Levent Mah. Levent Cad. Lale Sk. No8 Beşiktaş, İstanbul, Türkiye
☎️ (+90212) 229-00-75, 323-20-37, (+90507) 477-53-17 Факс: (+90212) 323-20-40
Telegram: +998 90 019 00 77
E-mail: abd68_68@mail.ru
🇰🇿 Қозоғистон Республикаси
📍Манзил: Чимкент шаҳри, Бейбитшилик кўчаси 64-уй, ☎️ +77053123670, +77172954587
☎️ Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Маслаҳат олиш учун: consalting.labormigration.uz
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
🇩🇪 Германияда юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Номзодлар учун талаблар:
• СE ҳайдовчилик гувоҳномаси;
• немис тили бўйича камида А2 даражаси (Гёти институти сертификати);
• 18-55 ёш оралиғидаги эркаклар;
• Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсларида ўқиш ҳамда 95-кодли сертификатини олишга тайёрлик (давомийлиги 6-8 ой);
• Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил "Duvenbeck" ширкатида ишлаш.
Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
📍Ўзбекистонда ҳужжат ишларида ҳамроҳлик, жумладан виза билан боғлиқ масалаларда ёрдам;
📍Германияга бориш харажатларини қоплаш;
📍турар жой харажатларини қоплаш;
📍доимий меҳнат шартномаси;
📍қайта тайёрлаш вақтидаги иш ҳақи (3-босқич амалиёти вақтидаги ойлик ялпи 1060 евро (Brutto);
📍қайта тайёрлашдан сўнг ялпи ойлик 2580 евро (Brutto) ҳамда 500 еврогача (Netto) солиқсиз қўшимча ҳақ;
📍ҳар йили 27 кунлик таътил;
📍қайта тайёрлаш курслари тугагандан сўнг турар жой харажатларини номзоднинг ўзи тўлаши керак бўлади.
Рўйхатдан ўтиш
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Live
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Туркиядаги меҳмонхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Сурхондарё вилоятлари филиалларида Россия Федерациясининг "Велесстрой" ва "Мерос" корхоналаридаги бўш иш ўринлари учун танлов бўлиб ўтди.
Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакили томонидан танлаб олинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Германияга фуқароларни ишга жалб қилиш борасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?
Батафсил "Kun.uz" нашрида
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимизни огоҳликка чақирамиз!
Сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.
Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
#Eslatma
Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
2023 йилдан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар танловларда иштирок этиш учун "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
Бунинг учун Ягона идентификация тизими (ONE ID)дан рўйхатдан ўтган бўлиш керак.
👉 ONE IDдан рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
70 нафар юртдошимиз ишлаш учун Россияга кетди
Россия Федерациясининг "ПСП" корхонаси томонидан бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ юртдошларимиз Амур ўлкасига жўнаб кетди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Корея Республикасида E-7 виза (малакали ишчи) асосида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Корея Республикасининг “Samsung Heavy Industries” кемасозлик ташкилоти ўртасида имзоланган келишувга асосан, ушбу корхонада бўёқчи ва электрик мутахассисликлари бўйича танлов ўтказилмоқда.
Танловда иштирок этиш учун 2022 йил 26 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача фақат қуйидаги талабларга жавоб берадиган соҳа мутахассислари labormigration.uz дастурий мажмуаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин:
1. 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. Бўёқчи (архитектура муҳандислиги, кимё ва кимёвий материаллар муҳандислиги, машинасозлик муҳандислиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш муҳандислиги), электрик (электр машиналари ва электр технологиялари муҳандислиги, энергетика машиносозлик ва кон электромеханик муҳандислиги) бўйича олий маълумотга ва камида 1 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши;
3. Хорижга чиқиш учун тақиқ бўлмаслик;
4. Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган бўлиш;
5. Дальтоник (ранг ажратолмаслик) бўлмаслик;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи бўлмаслик;
7. Судланмаган бўлиш.
👉 Онлайн рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:
1. Телефон рақами;
2. Амалдаги фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт серия ва рақами;
3. Яшаш манзили (вилоят, шаҳар, туман, МФЙ, кўча ва хонадон);
4. Диплом ва диплом иловаси;
5. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчаси).
Эслатма: Маълумотларни лотин алифбосида киритиш зарур.
Рўйхатдан ўтиш учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар:
1. Хорижга чиқиш паспорти (ламинат қилинган томони сифатли, рангли, PDF форматида);
👉 Паспортни юклаш намунаси
2. Диплом (PDF форматида);
3. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчаси, PDF форматида).
Эслатма
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги номзодларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.
Техник носозлик юзага келиш эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, рўйхатдан ўтиш куни ёки вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун: 71 202-33-55
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Миграция бўйича қўмитаси раҳбарияти иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик, хусусан, маълумотлар алмашиш, меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган хизматларни соддалаштириш каби масалалари муҳокама қилинди.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида Японияда иш билан таъминлаш орқали Ўзбекистон саноатининг инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканалида.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
#Live
Айни вақтда Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси – Саудия Арабистони Подшоҳлиги ишбилармон доира вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Саудия Арабистони иш берувчилари ўртасида учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt