minim_design | Unsorted

Telegram-канал minim_design - Minim | Brand Design

2042

𝗠𝗶𝗻𝗶𝗺 - дизайн упаковка бўйича №1 Миссиямиз: "𝗠𝗮𝗱𝗲 𝗶𝗻 𝗨𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗮𝗻" товар белгиси остидаги брендларни жаҳон бозорида рақобатбардош қилиш. 📞 +99897 400 04 13 👨‍💻 @Lazizkhuja 🚩Ориентир: Darkhan Avenyu

Subscribe to a channel

Minim | Brand Design

2025 йил ранги эълон қилинди

Pantone ранглар институти 2025 йил рангини эълон қилди. Унга кўра, жигаррангнинг "мусс мокко" (17-1230) деб номланган туси янги йилда тренд бўлади.

Бу майин жигарранг тус какао, қаҳва ва шоколадни эслатиб юборади ва инсониятнинг шинамликка бўлган интилишини намоён қилади.

Аммо бир нарсани айтиш керак: Pantone институти йил рангини эълон қилгани учун шу ранг модага айланиб қолмайди, балки у шундоқ ҳам тренд бўла бошлаган рангни аниқлаб, уни эълон қилади. Шу сабабли бу ранг янада оммалашади.

Сиз бу рангни маҳсулотларинги дизайнида қўллаяпсизми?

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Биз фахрланадиган катта лойиҳаларимиздан бири — бу албатта Numa Kids 🐻‍❄️

Бу бренднинг болалар учун мўлжалланган маҳсулотлар линейкасига оригинал қадоқ дизайни, уникал маскотлар, уларга нейминглар ва ҳатто комикслар ишлаб чиққанмиз.

Бу ҳақда батафсил мақоламизда

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

💚 Ғамхўрлик ҳиссини ифодалайдиган бир ҳаракат бор — меҳр билан қучоқлаш. Она ўз фарзандини қучоғига олиб, унга ғамхўр эканини билдиради. Нам салфеткалар учун ишланган оддий, аммо уникал логотипда айни шу ғоя тасвирланган.

Сиз-чи, логотипда нималарни кўрдингиз?

Лойиҳа билан тўлиқ танишиш учун мақоламизни ўқинг.

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

👀 Гигантлар билан рақобат қилса бўладими?

Қандолат маҳсулотлари бозорида гигантлар бор. Улар билан рақобат қилиш эса осон иш эмас.

🐿 Аммо Miray бренди билан ҳамкорликда биз бунинг иложи борлигини амалда кўрсатиб бердик. Пухта ўйланган қадоқ дизайни, тўғри танланган ранглар комбинацияси ва рақобатчиларда йўқ қаҳрамон образи — булар ҳақида мақоламизда танишиб чиқинг!

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Номга мос дизайн

Минерал сувлар учун уникал дизайн ишлаб чиқдик. Дизайн концепциясида бренд номига асосландик — Oqtosh.

Оқ тош деганда тоғу-тошлар, музлаган чўққилар, айсберглар хаёлга келади. Шу ассоциациялар билан ҳосил бўлган профессионал дизайнни расмларда кўриб турибсиз.

Нима деб ўйлайсиз, минерал сувларнинг қадоқ дизайнида биз яна нималарга эътибор бердик?

Бу саволга жавобни сайтимиздан оласиз

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Ваниль — худди шу таъм бизни ном топишда илҳомлантирди!

Бу сафарги мижозимиз — Candy Gold бренди, уларга уникал ном ва иштаҳани қитиқловчи ажойиб дизайн таклиф этдик.

Бу ҳақда батафсил сайтимизда

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

🌅 Илиқ таасуротлар уйғотадиган қадоқ дизайни қандай бўлади?

Масалан, Жиззаҳнинг ривожланган чорвачилиги, тоза об-ҳавоси, яйловлари, қишлоқнинг гўзал қизи ва шарқона нақшлар акс этган бу дизайн эътиборни тортади ҳамда сотувларга яхши таъсир кўрсатади!

Бу ечимга қандай келганимиз ҳақида мақолада батафсил ўқишингиз мумкин.

Мақолани ўқиш

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Tabiall — барчаси табиий. Аммо брендга нима учун бундай ном танланган? Таблетка шаклидаги чой маҳсулоти учун қандай идишлар ишлаб чиқилган? Қадоқ дизайнида нималарга эътибор берилган?

Шу саволларнинг барчасига мақоламизда жавоб бердик. Батафсил ҳақида
хаволага ўтинг!

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Логотип бренд муҳитини акс эттириши мумкинми? Албатта, аммо бунинг учун дизайнер бренд мижозларининг кайфиятини ҳис қилиши, уларнинг қизиқишлари ва муаммоларини яхши тушуниши керак.

Бизнинг дизайнерларимиз ҳамиша мана шу қоидага риоя қилишади, шу боис ҳар доим меҳнатимиз натижаси самарали бўлади ва брендга таниқлилик олиб келади.

Ишимизга баҳо беринг ва яқинларингизга жўнатиб қўйинг.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Биз маҳсулот учун ном топишда цитрус ва экзотик меваларга асосландик. Lazzatli exotic fruit комбинациясидан келиб чиқиб, талаффузи осон бўлган Ezzit номини таклиф қилдик. Бу ном бутун концепциямиз йўналишини белгилаб берди ва дизайнда экзотик атмосферани яратишга ёрдам берди.

Миним дизайнерлари фантазияга эрк бериб, маҳсулот дизайнида мевалар гарк пишиб қандай мороженоега айланишини кўрсатишди. Бу орқали музқаймоқлар дизайнида янгилик қилишга муваффақ бўлдик.

Кўринг, баҳо беринг ва музқаймоқ ишлаб чиқарувчи танишларингизга юбориб қўйинг!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Музқаймоқнинг "жинниси"

Ҳазил ҳазил билан-у, лекин бизда бугун ҳақиқатан ҳам жинниси. Crazy, яъни телбаларча, девоналарча кўринишга эга Flip номли шўх қаҳрамонимиз ўзининг музли оролчасида яшайди.

Унинг эркин, қизиқувчан ва серғайрат табиати мазали музқаймоқлар ишлаб чиқариб, дўстларига ва болакайларга улашишга ундайди. Crazy Flip музқаймоғини татиб кўрганлар эса унга ҳамиша ошно бўлишади 🤪

Хуллас, қаҳрамон образини ишлаб чиқишда Angry Birds ўйинидан илҳомландик. Маҳсулот дизайни ҳам номга мос услубга ишланди — ёрқин ва контраст ранглар, болаларга ёқадиган ва кўзга ташланадиган мультфильм стилистикаси. Ёзувларни йирик, ўқишга осон қилиб кўрсатдик.

Қаҳрамон ва умуман маҳсулот дизайнига баҳо беринг. Ростдан ҳам жинниси эканми? 😉

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Minim энди янги локацияда 🎉🤩

Жамоамиз билан янги жойга кўчиб олдик. Minim агентлиги хизматлари бўйича энди сизларни мана шу шинам офисимизда кутиб қоламиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент-2 кўчаси, 3-уй, 65-хонадон

Мўлжал: Darkhan avenue

Батафсил маълумот учун:
+998 97 400 04 13

Читать полностью…

Minim | Brand Design

ON косметика маҳсулотлари учун визуал айдентика

ON — Ўзбекистонда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий меҳмонлар учун ишлаб чиқариладиган, эркакларга мўлжалланган премиум тоифасидаги янги косметика маҳсулотлари линейкаси.

Бизнинг вазифамиз уникал айдентикага эга кучли бренд, жумладан слоган, қадоқ шакли, дизайни ва логотип ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Концепцияни ишлаб чиқишда маҳсулот кўпинча ҳамкор ва шериклар учун корпоратив совға сифатида харид қилиниши инобатга олинди. Шу боис у намойишкорона ва савлатли кўринишга эга бўлиши лозим эди. Шу сабабдан биз логотипни Қутб юлдузи — тунги осмоннинг кўриниб турувчи қисмидаги энг ёрқин юлдуз кўринишида намоён қилдик.

Ранглар ечими ҳам бежиз танланмади — маҳсулотнинг жиддийлиги ва савлатли эканини сақлаб қолиш учун тўқ жигарранг ва қора тусларнинг комбинацияси биз учун энг мақбул ечим деб топилди.

Совға қутиси эса магнитли ва чарм элементларини ўз ичига олди ва бу маҳсулотни ҳар қандай бизнес давраларида мукаммал совға сифатида ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Бу лойиҳа концепцияси World Brand Design Society дизайнерлар ҳамжамияти сайтидан ҳам ўрин олди ва ҳафта давомида энг кўп ижобий баҳолар олган лойиҳага айланди.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Биз Morella бренди маҳсулотлари учун янгиланган қадоқ дизайнлари ишлаб чиқдик. Morella бренди кичик порция қилиб тайёрланган маҳсулотлар: соуслар, майонезлар, пишлоқлар, жемлар ва бошқа турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Порцияли маҳсулотлар — бу кичик порцияларга бўлинган маҳсулотлар бўлиб, улар одатда таомларга соус ёки қўшимча сифатида ишлатилади.
Маҳсулотларда аввалдан ўзининг қадоқ дизайни бор эди, аммо уларнинг ҳаммаси ҳар хил услубда, худди ҳар хил дизайнер тайёрлагандек эди. Бу ассортимент кенгайгани сари кўпчиликда учрайдиган табиий ҳолат, аммо кейинчалик бир хил қолипга келтирилиши керак бўлади. Шу тариқа Morella учун умумий услуб ишлаб чиқдик.

Маҳсулот номи осон ўқилиши ва эсда қоларли бўлиши учун у қадоқ марказидан жой олди, маҳсулот ва унинг қадоғи ўртасида ўзаро боғлиқлик ҳосил қилиш мақсадида қадоқ четига мос эмоция берувчи тасвирни жойлаштирдик. Масалан, кетчуп қадоғида — помидор, сариёғ қадоғида — нон устига суртилган сариёғ, хантал (горчица) қадоғида — сосискали хот-дог.
Портфолиомиз учун яна бир муваффақиятли дизайн қўшилди.

Баҳо беринг!
https://minim.uz/ru/portfolios/morello/ 👈

Читать полностью…

Minim | Brand Design

🔥 Бепул логотип!

Minim жамоаси маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Logochi акциясини эълон қилади.

Бу акция ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқмоқчи бўлганлар учун яхши имконият!

Биз мурожаатларни 4 июнгача қабул қиламиз ва ҳар куни биттадан, жами 10 та логотип тақдим қиламиз. Натижалар @logochiuz каналида эълон қилиб борилади.

Имкониятни қўлдан чиқарманг! Эълонни яқинларга улашинг.

✅ Акцияда қатнашиш учун формани тўлдиринг 👇
https://forms.gle/W2eW23QHbsEyZbWe7

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Россиядан олиб, Россияга сотаётган тадбиркор 🤝

Россиядан “Добро Добром” ўз савдо белгиси (СТМ) остида шарбат чиқариб, уни Россияга экспорт қилишга ҳам улгурган тадбиркор ва шу маҳсулот ҳакида гаплашамиз (тадбиркор — “Tashkent Slasti” МЧЖ).

Брендни дунёга келишида Minim “доялик” қилди.

Этикетка дизайнида асосий мақсадимиз маҳсулотни сочный қилиб кўрсатиш ва шу билан бирга бошқа брендлардан ажратиб бериш эди.

Ҳозир мавсуми бўлмаса ҳам, бозор юзини кўрганига кўп булмаган “Добро” ўз ихлосмандларини топиб бормоқда.

Биз ҳам татиб кўрдик, мазаси дизайнидан қолишмайди 😊

Баҳо беринг!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Minim — юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъекти

Тадбиркорлар билади, Солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини юритади. Бу рейтинг бўйича Minim агентлиги 87 балл, яъни «А» категорияси билан баҳоланди.

Бу нимани англатади?
Биринчи навбатда, бу бугун бор-у, эртага йўқ бўлиб қоладиган шубҳали корхоналар қаторида эмаслигимиздан, агентлик сифатида ишончли ҳамкор эканимиздан далолат қилади.

Бу рейтинг солиқларни ўз вақтида тўлаш, ҳисоб-китобларни тўғри ва шаффоф олиб бориш, ходимлар маошини мунтазам ошириб бориш каби мезонларга кўра шаклланади.

Агар тадбиркор бўлсангиз, сизнинг ташки ҳамкорларингиз, инвесторлар бу кўрсаткич билан қизиқишади. Шу боис сизда ижобий кўрсаткич бўлса, буни тақдимотларингизда айтиб ўтишингиз мумкин.

Рейтингни chamber.uz сайтида СТИРни киритиш орқали билиб олинг.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Тузли ғорлар ҳақида кўпчилик эшитган, аммо у ерга бориб даволанишга ҳамманинг ҳам имкони ва вақти бўлмаслиги мумкин.

Бу муаммога ечим сифатида биз портатив тузли ингалятор ишлаб чиқдик — ғоясидан тортиб қурилма дизайнигача, маҳсулот қутисидан тортиб йўриқномасигача.

Қисқа қилиб айтганда, ўша машҳур тузли ғорни энди чўнтагингизда олиб юра оласиз.

Батафсил билишни истасангиз, мақола билан тўлиқ танишиб чиқишигиз мумкин.

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

👁 Тасаввур қилинг, кўз нурини яхшилайдиган маҳсулот сотиб олдингиз. Аммо у сизга натижа беряптими ёки йўқлигини билиш учун яна шифокорга боришга тўғри келади.

Биз шу масалани ҳал қилиш учун Alsab тўпламида ажойиб ечим таклиф этдик: қутига кўз нурини текшириш учун махсус жадваллар жойлаштирдик.

Бу маҳсулот учун қилинган ишлар ҳақида батафсил мақоламизда

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

СТМ маҳсулотлари учун кучли таклифлар берамиз

Шу имкониятни кўра олган мижозимиз Эрондан кир ювиш кукунлари олиб келиб, шахсий савдо белгиси (СТМ) остида Ўзбекистон бозорига янги маҳсулот билан кириб келишни мақсад қилдилар. Биз эса уларга нейминг, логотип ва қадоқ дизайни хизматларини кўрсатдик.

Кейсни тўлиқ кўриш учун ҳаволага ўтинг

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Машҳур Beau Universe бренди учун комплекс хизмат тақдим этдик, улардан бири — косметик тўпламлар учун қадоқ дизайнини янгилаб бериш.

Аввалги тўплам қадоғи бренд йўналишини, яъни бу косметика маҳсулоти экани ҳақида тасаввур уйғотмасди. Биз берган креатив ечим эса нафақат косметика йўналишини кўрсатиб беради, балки маҳсулотнинг ўзгача хусусиятини ҳам ифодалайди.

Батафсил сайтимизда:

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Музқаймоқ учун брендинг

Янги музқаймоқлар линейкаси учун ном топишда, логотип ва қадоқ дизайни ишлаб чиқишда миллий ва шароқона йўналишни танладик.

Бу сафарги ёндашувимиз умуман бошқача — меҳнатимиз ҳақида хаволага ўтинг!

#portfolio

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Эсингизда бўлса, спорт ускуналари дистрибуцияси билан шуғулланувчи 7Fitness компанияси учун брендинг қилиб бергандик.

Бу бўйича мижозимиздан ижобий фикрлар олдик, батафсил видеода.

Агар сизга ҳам шундай хизматлар керак бўлса, бизга тортинмай мурожаат қилаверинг.

📞 +99897 400 04 13
👨‍💻 @Lazizkhuja

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Бугун эътиборингиз марказида — французча музқаймоқ ва пишириқлар маскани Amelie's учун ишланган логотип.

Кафе учун ном танлашда ўша "Амели" фильмидан илҳом олинган. Бу фильм ўзининг илиқ атмосфераси, кундалик ҳаётнинг ғаройиботлари, эркинлик ҳақидаги фикрлари билан ажралиб туради.

Биз ҳам логотип ишлашда ушбу ғояларга асосланиб, бренд тарихига мос келувчи ва Амели қаҳрамони кайфиятини очиб берувчи вариант тақдим этдик.

Шляпа кийиб олган, бир букет гул солинган велосипед ҳайдаб кетаётган қизалоқ логонинг асосий элементига айланди. Бу эркинлик ва сокин ҳаётни ифодалайди.

Шу билан бирга, биз майин, пастель ранглардан фойдаландик, шрифтга эса бир оз қувноқлик бердик.

Якунда кафе учун француз муҳитини қаҳрамон образи орқали очиб берувчи бетакрор логотип пайдо бўлди.

Мижозимиз натижадан мамнун бўлдилар ва илиқ фикрлари билан бўлишдилар.

Ишимизга баҳо беринг ва яқинларингизга жўнатиб қўйинг.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

9 may — Xotira va qadrlash kuni muborak bo‘lsin

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Исми жисмига мос

Халқимизда "Исми жисмига мос экан" деган яхши гап бор. Одатда исм бирор фазилатни ифодаласа, шу исм эгасида ўша фазилат кўрилса, шу гап айтилади.

Агар бу гап маҳсулот ҳақида айтилса, қанчалар зўр?! Бизнинг олдимизда ҳам ўз номи билан "Элитное" деб турган сариёқ маҳсулотига мос қадоқ ишлаб чиқиш вазифаси турганди.

Ҳашамдорликни кўрсатиш учун биз тилларанг ва бахмал яшил ранглар комбинациясидан фойдаландик. Тилларанг билан тасвирланган гул ва барглар мўл-кўлчиликни ифодаласа, яшил ранг ишонч ва юқори сифат ҳиссини беради.

Тостер нонига суртилган сариёғ ҳам ўзгача эмоция беради. "Олий сифатли сариёғ", "Премиум тоифасидаги сариёғ" жумлалари эса маҳсулот сифатини яна бир бор таъкидлайди.

Сизнинг ҳам маҳсулотингиз исми жисмига мосми?

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Фенхель суви воситаси учун ном ва қадоқ дизайни

Вазифа:
маҳсулотнинг табиийлигини, чақалоқлар учун қўлланишини инобатга олиб тушунарли ном ва қадоқ дизайнини яратиш.

Топилган ном: Pukki

Лингвистик таҳлил:
"Пук" сўзи рус тилида асосан газ чиқариш маъносини берувчи тақлидий сўз сифатида қўлланади. -ki аффикси ўзида айни бир маънони ташимайди, аммо талаффузни майинлаштиради, номнинг кичрайтириш ва эркалаш шаклини ҳосил қилади.

Номга изоҳ:
Янги туғилган чақалоқларда қорин дам бўлиши, қабзият тез-тез кузатилади. Натижада чақалоқ йиғлайди, нотинч бўлади. Бундай пайтларда оналар одатда тўпланиб қолган ҳаво ёки ахлатни қориндан чиқариб ташлаш тараддудида бўладилар. Чунки ич бўшаши билан бола тинчланади.

Компания таклиф қилаётган маҳсулот — фенхель (арпабодиён) суви, у халқ орасида "укропная вода" номи билан танилган. Бу табиий восита чақалоқлардаги айни шу муаммоларда енгиллик беради. Ортиқча ҳавони чиқариб ташлаш орқали чақалоқ енгилликни ҳис қилишига ишора сифатида ҳам Pukki номини илгари сурдик.

Дизайн:
Маҳсулот қадоғи марказида фенхель ўсимлиги қаҳрамон тарзида акс эттирилди, атрофи юмшоқликни ифодаловчи булутлар (ёки газлар?) ва сокин тунги уйқуга ишора қилувчи яримой шакли туширилди. Умумий қадоқ учун майин ранглардан фойдаланилди. Буюртмачи - AlkimyogarPharm бўлди.

Баҳо беринг!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Копирайтер ҳақида ҳамма гапиради, аммо у ўзи нима? Копирайтер ким?

Жамоамиз аъзоси, матнлар, бренд номлар билан ишлаш бўйича мутахассис Абдуазимдан соҳа ҳақида маълумот олинг.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Жамоамиз мустаҳкамланди

Жамоамизга бой тажрибага эга янги мутахассис қабул қилдик. Арт-директор лавозимига қўйилган ушбу мутахассис дизайн соҳасида 8 йилдан буён профессионал фаолият юритади ва у ўзи билан қимматли тажриба олиб келишига ишонамиз.

Янги ходимнинг ўзига хослиги шундаки, у — чет эл фуқароси. Бу бизга жамоамизнинг ўсишига ва ижодларимизни янги ғоялар билан бойитишга имкон беради.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Ўйинчоқлар — бу болаликнинг бир муҳим қисми. Бизнинг болалик пайтларимизда ўйинчоқлар асосан Хитойдан келарди ва узоқ хизмат қилмасди. Бугун эса Ўзбекистонда ҳам сифатли ва хавфсиз ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи корхоналар кўпаймоқда.

Бироқ истеъмолчилар эътиборини жалб қилиш учун нафақат сифатли маҳсулотга эга бўлиш, балки уни жозибадор қилиб қадоқлаш ҳам керак. Яхши қадоқ дизайнига эга ўйинчоқлар яхшироқ сотилади, бозорда ўз ўрнини топиши осон бўлади.

Эътиборни тортувчи дизайнерлик қадоғига эга ўйинчоқларни совға сифатида бериш мумкин бўлгани учун уларга талаб ҳам юқори бўлади.

Расмларда кўриб турганингиз — Kichkintoy Yoqimtoy брендининг тоғ-кон самосвали ўйинчоғи учун ишлаб чиқилган қадоқ дизайни. Дизайнда тоғли ҳудудлар фонида турган баҳайбат самосвални акс эттирдик. Бу машина нима учун мўлжалланганини яна бир бор кўрсатиш учун атрофни қазилма бойликлар, қимматбаҳо тошлар иллюстрациялари билан бойитдик. Маҳсулот руҳига мос равишда текис линияли, қалин шрифтлардан фойдаландик.

Читать полностью…
Subscribe to a channel