minim_design | Unsorted

Telegram-канал minim_design - Minim | Brand Design

2042

𝗠𝗶𝗻𝗶𝗺 - дизайн упаковка бўйича №1 Миссиямиз: "𝗠𝗮𝗱𝗲 𝗶𝗻 𝗨𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗮𝗻" товар белгиси остидаги брендларни жаҳон бозорида рақобатбардош қилиш. 📞 +99897 400 04 13 👨‍💻 @Lazizkhuja 🚩Ориентир: Darkhan Avenyu

Subscribe to a channel

Minim | Brand Design

Издание Pr.uz опубликовало статью, где представил мнение двух экспертов по поводу работы нашего агентства для местного бренда RAPM. Мы поддерживаем стремление издания подстегивать рынок к открытому, аргументированному и беспристрастному обсуждению работ участников рынка, и, в свою очередь, высказываем свои аргументы по поводу изложенных в статье мнений.

Читать подробно: https://minim.uz/ru/кейс_с_RAPM

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Нозик муаммоларга нозик ечим

Кўриб турганингиз — навбатдаги меҳнатимиз маҳсули — нозик муаммолар давоси учун мўлжалланган шамдори (свеча) шаклидаги Vagiproct табиий препаратига қадоқ дизайни.

Асосан аёлларга оид ва айтилиши хижолатли бўлган касалликларни дизайнда кўрсатиб ўтиш ҳам осон масала эмасди. Аниқликка интилсак, дизайн қўпол ва хунук бўлиб қоларди; мавҳумликка интилсак, у тушунарсиз бўлиб қолиши мумкин эди. Биз иккисининг меъёрини ва ўзимизга хос минимализм услубини сақлаган ҳолда ноёб дизайнерлик ечимини бердик.

Бу flat design (ясси дизайн) йўналишидаги иллюстрациялар бўлди. Flat design энг замонавий услублардан бири бўлиб, унинг бир қанча талаблари бор:
• икки ўлчамли (2D) майдон — ҳеч қандай ҳажм, фактура, нурлар, сояларсиз тасвир;
• минимализм — ортиқча безак ва жимжимадорликсиз;
• аниқ контурлар — флэт дизайн йўналишидаги тасвирлар содда, ортиқча деталларсиз бўлиши керак, оддий ва тушунарли чизиқлар бўлса бас.

Қадоқда берилган ҳар бир иллюстрация оғриқларни ифодалайди. Улар минимализм услубида тасвирланган бўлса-да, маҳсулот қайси муаммолар учун эканини осон тушуниш имконини беради.

Ранглар мутаносиблигига ҳам аҳамият беринг — бир рангнинг бошқасига органик тарзда ўтиши орқали умумий балансга эришдик. Натижада бу лойиҳамиз ҳам мижоз томонидан ижобий қабул қилинди ва муваффақиятли кейсларимиз рўйхатидан жой олди.

Баҳо беринг!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Minim — малакали ходимлар жамоаси

Бизнинг агентлигимиз ривожланишдан, янги чўққиларни забт этишдан тўхтамайди. Жамоамизнинг ҳар бир ходими ўз устида ишлаб, етук мутахассис бўлишга интилади. Бу йўлда турли катта-кичик марраларни босиб ўтади.

Масалан, бренд-дизайнеримиз Ғоибназаров Комилжон Alliance Textile учун яратган логотипи "Золотая блоха 2022" XXII халқаро кўргазма-танловда алоҳида эътироф этилиб, журнал муқовасидан жой олган.

Маълумот учун, 2022 йилги бу танловда Россия, Белоруссия, Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон ва Ўзбекистон каби бир нечта давлатдан 3000 дан зиёд логотип ва товар белгилари иштирок этган.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

АҚШ бозорига илк, аммо дадил қадам!

Сўнгги ойларда биз АҚШ бозорига кириш учун астойдил ҳаракат қилдик ва энди ўз маҳсулотимизни америкалик истеъмолчиларга тақдим этишга тайёрмиз. Бундан аввал АҚШ билан бизни фақат америкалик ўзбеклар билан ҳамкорлик боғлаб турган бўлса, эндиликда АҚШнинг туб аҳолиси ҳам бизнинг мижозларга айланомқда.

Purio бренди учун логотип ва қадоқ дизайнига буюртма берган мижозимиз — жаноб Ческел олинган натижадан мамнун эканларини билдириб, сайтимизга ижобий фикр ҳам қолдириб кетдилар.

Ишончимиз комилки, глобал бозордаги иштирокимиз жамоамиз ва ҳамкорларимиз учун фойдали бўлади. Бу биз учун муҳим лаҳза ва компаниямиз ривожланишидаги муҳим қадамдир.

Бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдирамиз.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Ўзбекистонда чой шунчаки кундалик ичимлик эмас. Бу маҳаллий маданиятнинг, ўзбек миллатининг бир қисми, меҳмондўстлик ва меҳр-оқибат рамзи ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасида чой маҳсулотларининг аҳамияти кундан-кунга ортиб бормоқда.

Бизга Қорақалпоғистонда жойлашган маҳаллий чой ишлаб чиқарувчи мижозимиз мурожаат билан чиқдилар. Уларга янги маҳсулот учун номини, логотипини ва унинг қадоқ дизайнини ишлаб чиқишимиз керак эди. Жамоамиз дастлаб ишни сохани тадқиқ қилиш билан бошлади. Изланишлар натижасида биз тарихда Қорақалпоғистонда бешта қалъа бўлганлигини, уларни бешта хон бошқарганлигини аниқладик.

Ушбу маълумотларга асосланиб биз янги маҳсулотни "Бес Хан" деб номлашга қарор қилдик. Бу "Беш хон"деган маънони англатади. Кейинги босқичда танланган ном ва маҳсулот турини бирлаштирган холда логотипни ишлаб чиқдик. Логотипда биз беш рақамини ифодаловчи чой баргини кўрсатдик.

Қадоқ дизайнига алоҳида эътибор қаратиб, уни ёрқин ва жозибадор қилишга харакат қилдик. Бунда қуёш рамзи бўлган ёрқин сариқ рангни табиийликни ифодаловчи яшил ранг билан уйғунлаштирдик. Бундан ташқари, маҳсулот дўкон пештахталарида мижознинг диққатини ўзига жалб қилиши учун озгина қизил рангли акцент бериб кетдик.

Қадоқ дизайнида Қорақалпоғистон тарихи ва анъаналари билан боғлиқ иллюстрация тасвирланган. Бу жойлар қорақалпоқ халқининг севимли рамзий ичимлиги бўлган сутли чойи билан машҳур. Бизнинг маҳсулотимиз ушбу қорақалпоқ сутли чойини тайёрлаш учун жуда мос келади. Бунга янада аниқроқ урғу бериш учун қадоқнинг олд томонида чашкадаги сутли чой тасвирини кўрсатдик. Орқа томонида эса уни тайёрлаш бўйича кўрсатмаларни ёзиб кетдик.

Ушбу кейсимиз World Brand Design хамжамияти томонидан ҳам эътироф этилиб жахон брендлари сафига қўшилди. https://worldbranddesign.com/brand-design-for-bes-khan-tea/

https://minim.uz/portfolios/bes-xan-tea/

Баҳо бериш Сиздан!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Инсон танасига темир моддасининг етишмаслиги - анемия, чарчоқ, иммунитетнинг пасайиши, ўсиш ва ривожланишнинг кечикишига олиб келиши мумкин.

Глобилен темир3 моддасига бой препарати учун дизайн қилиб бердик.

Дизайнда препаратнинг фармакологик таъсирини упаковкада кўрсатишга харакат қилдик, Выборочный ультрафиолетовый (УФ) лак орқали препаратни янада жозибалироқ бўлишига эришдик.

Баҳо беринг!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Minim иш жараёнидан лавха

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Ansor tea учун логотип ва 8810 чойига дизайн упаковка қилдик.
8810 чойини ўрганганимизда унинг истеъмолчилари премиум сигментдалиги ва асосан бақувват овқатлардан сўнг бу чой яхши хазм қилишини аниқладик.
Бир пиёла 8810 кўк чойи - аччиқ чой шинавандаларинг эҳтиёжини биттада қондирганлиги сабабли, бу чой бозорда тез машхурликка эришмокда.
Дизайнда чойнинг "насыщенный" лигини ранги билан кўрсатишга харакат килдик.

Айнан 8810 чойининг дамланишидан чиққан натижаси қадоқнинг юз тарафида кўрсатилди.

Ансор (Al-Ansar) номи - арабчадан кўмакдош, ёрдамчи маъноларида келади. Логотипда инсон қўли билан қушнинг учиб кетишига кўмаклашаётгани акс эттирилди.

Ишимизга бахо беринг!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Ишлаб чиқариш ва қадоқлашда дизайн керакми?

TOP OZIQOVQAT лойиҳасининг бу сонида озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ёки қадоқлаш соҳасида дизайнни аҳамияти хақида гаплашамиз.

🎞 КЎРСАТУВНИ КЎРИШ

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/rN0kDXthQ6Y

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Лойиҳамиз 3 та халқаро ҳамжамиятда эътироф этилди.
1. Dieline - дизайн соҳасидаги трендларни ёритиб боради
2. World Brand Design дунё бўйлаб энг қизиқарли ва креатив ишларни йиғиб боради
3. Packaging of the World ҳамжамияти томонидан муваффақиятли деб тан олинди.

Ҳамда ўша куни чиқган дизайнлар орасида энг кўп ижобий овоз йиғди.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/MzBbHCVmDmE

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Энг фаол, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган тадбиркор" сифатида Чилонзор тумани ҳокими томонидан ташаккурнома билан тақдирландик.

Бу учун жамоамизга ва бизни қўллаб келаётган Сиз ҳамкорларимизга катта раҳмат.

Барчангизни Мустақиллик байрамимиз билан чин дилдан табриклаймиз. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Тинчлик ва хотиржамлигимизга кўз тегмасин.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

minim_design/Cross" rel="nofollow">https://teletype.in/@minim_design/Cross

Читать полностью…

Minim | Brand Design

minim_design/india_mba_pharm" rel="nofollow">https://teletype.in/@minim_design/india_mba_pharm

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Minim яна топда!

Жамоамиз навбатдаги кичик, аммо муҳим ютуқлардан бирини нишонламоқда. RAPM маҳсулоти учун биз ишлаб чиққан қадоқ дизайни машҳур World Brand Design Society сайтининг бош саҳифасидан ўрин эгаллади.

Биз яна олға ҳаракатланишга ва улкан марраларни забт этишга тайёрмиз! Лайклар билан қўллаб-қувватлаб турсангиз бас 😉

Маълумот учун:
World Brand Design Society — бу дизайн соҳасидаги халқаро ҳамжамият ва нуфузли танловлар ташкилотчиси. Ҳамжамиятнинг мақсади дизайн соҳасидаги ютуқларни аниқлаш, эътироф этиш ва бутун дунёдаги профессионал дизайнерлар учун ўзаро тажриба алмашиш майдонини яратишдан иборат.

Сайтимизда батафсил кўришингиз мумкин.
https://minim.uz/portfolios/rapm/

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Турк кафеси учун нейминг

Вазифа: кафенинг ўзига хослигини ифодаловчи ва турк таомлари ҳақида тасаввур уйғотувчи ном топиш.

Топилган ном: Chaban ogʻlu

Лингвистик таҳлил:
«Chaban» (асли туркча «çoban») — чўпон маъносини англатувчи сўз. Туркий тилларда бир-бирига яқин бир қанча талаффузга эга: чўпон, чўбон, чобон, чабан, шопан каби. Туркча «ogʻlu» сўзи турк тилида «ўғли» деган маънони англатади.

Ошхонада асосан туркча таомлар тақдим этилгани боис ном ҳам аслан туркча бўлиши мумкин эди: Çoban oğlu шаклида. Аммо кафе мижозларининг асосий қисми ўзбеклар бўлишини инобатга олиб, турк тилидаги илмоқчи ç белгисини ўзбек лотин алифбосидаги ch ҳарфига, ğ белгисини окинали gʻ ҳарфига алмаштирдик. Аммо ҳарфлар ўзгаргани билан туркча талаффуз сақлаб қолинди.

Номга изоҳ:
Ошхонанинг ўзига хослиги шундаки, таомлар учун барча гўшт маҳсулотлари Қашқадарё ҳудудидан олиб келинади. Бу эса фақатгина ем-ҳашак билан боқилган ва сунъий семиртирилган чорвалар эмас, балки майсалар билан табиий муҳитда боқилган чорвалар бўлади. Шу афзалликдан келиб чиқиб, биз бренд учун ҳикоя яратдик.

Ҳикояга кўра, бир чўпоннинг ўғли чекка ҳудуддан шаҳарга келиб, ошхона очади. Ошхона таомлари учун чўпон ўз чорваларидан жўнатиб туради. Табиий муҳитда боқилган чорва гўштидан бўлган таомлар мазали бўлгани учун ошхона тезда машҳурликка эришади. Шу тариқа бу маскан «Чўпон ўғли» ошхонаси деб номланадиган бўлади.

https://minim.uz/portfolios/chaban-oglushaban-oglu-shaban/

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Жамоавий иш

Бир маҳсулот якуний ҳолатга келиши учун унга бир нечта мутахассиснинг анчагина меҳнати синггади. Юқоридаги видеода айни шу жараён 20 сонияда акс этган.

Кўриб чиқамиз:
— Kichkintoy номи остидаги турли таъмдаги музқаймоқлар қадоғи учун креатив директоримиз ғоя ишлаб чиқдилар;
— иллюстраторимиз берилган вазифа ва мисолларга кўра қаламда қаҳрамон суратини чиздилар;
— кейинги босқичда бу расм 3D дизайнеримиз қўлида 3D-моделга айланди ва график дизайнеримизга тақдим этилди;
— график дизайнеримиз ўз навбатида моделни қадоққа мослаб чиқдилар;
— охирги босқичда техник дизайнеримиз якуний элементларни қўйиб, нашрга бериш учун тахлаб бердилар.

Жараён қизиқ бўлган бўлса, сиздан битта лайк 👍

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Муваффақият сари яна бир қадам

Minim асосчиси камина Лазизхўжа Шарипов «Йил бренди 2022» мукофотига ҳайъат аъзоси этиб тайинланди!

Бу энди маркетинг бўйича энг зўр ютуқларга эришган брендлар, маркетинг жамоаларини баҳолашда ҳам иштирок этамиз дегани.

Маълумот учун: «Йил бренди» — ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистондаги энг йирик маркетинг мукофоти. Унда йил давомидаги муваффақиятли брендлар тақдирланади, бу йили олтинчи бора ўтказилмоқда.

P. S. Бизда коррупция деган нарса йўқ, тағин конверт-понверт қилиб юрманглар

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Архитекторлик студияси учун "бренд под ключ".

Вазифа: Компания қадриятларидан келиб чиқиб ном топиш ва замонавий логотип ишлаб чиқиш.

Castle бу инглизчадан қаср маъносида келади, “er” қўшимча эса касбларга қўйилади. Шунда Castler “Қасрчи” деган маънони беради, бу компаниянинг ўзини олдига қўйган мақсадларига мос тушади. Castler номи жарангдор ва ҳашаматли.

Логотипларни яратишда minimalism қоидаларидан фойдаландик: Minimalism бу максимал деталларни камайтириб ва муҳимларини қолдириш демакдир. Мураккаб ва тартибсиз логотиплар мижоз эътиборини узоқ вақт ушлаб тура олмайди. Минималистик логотип анча жозибали ва муваффақиятли бўлади. Логотипда С харфи ва архитекторлик йўналишини акс эттирувчи конструкциялар перспектив кўринишда акс этган. Баҳо беринг!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Вазифа: Азон суббрендлари учун бренд идентлиги (истеъмолчилар томонидан аниқ-расо таниб олинадиган аломатларнинг ноёб жамланмаси) яратиш. Миллий қадриятларимиз, рухият ва миллийлигимизга мос келиши хамда логотипдаги асосий чизмаси сақланиб қолиниши керак эди.

Азон брендининг асосий жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда, суббрендлари учун тушунарли бренд идентлигини тақдим этдик.

Фурсатдан фойдаланиб барчангизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз!

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Дизайн этикетка LUNA

Luna – бу ерёнғоқли шоколад барлари, Бу махсулот танаффусларда тамадди қилиб олиш учун мўлжалланган. Асосий истеъмолчилари 15-24 ёшдаги фаол хаёт тарзини олиб борадиган ёшлар шу сабабли улар тушунадиган стилда дизайн этикетка қилдик.

Бахо беринг!
/channel/minim_design

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/NokpcUFfHeg

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/of_OvmBfPX8

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/4cbXEkNBXF8

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/FS6Oeu-n1hE

Читать полностью…

Minim | Brand Design

Компания ҳакида

Minim Brand Design компанияси 2019 йил ноябр ойида Лазизхўжа Шарипов томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда компания брендинг ва қадоқлаш дизайнини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Компаниянинг миссияси "Made in Uzbekistan" товар белгиси остидаги брендларни рақобатбардош ва жаҳонга таниқли қилиш.

Айни пайтда компанияда 10 нафар мутахассис, жумладан, маркетолог, арт-директор, копирайтер, иллюстратор-рассом, график дизайнерлар, 3Д-дизайнерлар, моушн дизайнерлар фаолият юритиб келмоқда.

Компаниянинг асосий мижозлари фармацевтика компаниялари ва озиқ-овқат саноати корхоналари ҳисобланади.

Бугунги кунда компания тобора ўсиб бормоқда. Ўнлаб мижозлар Миним туфайли янги брендлар билан халқаро экспорт даражасига чиқишди. Жамоанинг ишлари мунтазам равишда бутун дунё бўйлаб турли нашрлар, шу жумладан World Brand Design Society (Буюк Британия) ва Packaging of the World (АҚШ) саҳифаларида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда.

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/uox1YmEiDiE

Читать полностью…

Minim | Brand Design

minim_design/Erergy_Dragon" rel="nofollow">https://teletype.in/@minim_design/Erergy_Dragon

Читать полностью…

Minim | Brand Design

https://youtu.be/YbHgDVgPuik
Барча қилинган логотипларимизни бир жойга жойладик

Читать полностью…
Subscribe to a channel