©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Аҳли сунна вал-жамоа кимлар?
Ҳасан домла Қодиров
"Сирож Солиҳ" жоме масжиди имом-хатиби
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hadisi
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🗣 ҚУЁШ ФОЙДАЛИМИ Ё ЗАРАРМИ?
🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти талабаси
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
💬 Ёлғон гапиришнинг соғлиққа таъсири
🌱 Соғлом боланинг дунёга келишида онанинг ўрни
🤔 Болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишнинг зарарлари
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#yangiliklar
#davlat_imtihonlari
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчилар учун якуний давлат имтиҳонлари бошланди
Бугун, 17 июнь 2025 йил санасидан Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2024/2025 ўқув йили битирувчи курс талабалари учун якуний давлат имтиҳонлари бошланди.
Мазкур имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида Мир Араб олий мадрасасидан устозлар — Улуғбек домла Жиянов ва АбуБакр домла Мустафоевлар таклиф қилинди ва улар имтиҳон жараёнида назоратчи сифатида иштирок этмоқдалар.
Имтиҳон жараёнида таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматилло домла Холназаров ҳамда услубий бўлим раҳбари Шаҳзод домла Рамазоновлар иштирок этиб, имтиҳонни расман очиб бердилар ва унинг боришини назорат қилдилар.
Билим юрти матбуот хизмати
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#video
Жорий йилнинг 12-июнь куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўтказилган Қуръони каримнинг 29 ва 30-жузларидан ҳифз мусобақадан видео ролик.
🖥 HD форматда кўриш
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#Hanafiy_olimlar
Ҳамидуд-Дин Нӯъмони Ҳанафий
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Собит ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Маймун, куняси Абул-Маолий, лақаби Ҳамидуд-Дин Нӯъмони ҳанафий бўлиб, ўз насабини Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ал-Боғдодийга бориб тақаллуфан боғлайди.
У ҳижрий 805 йили, 17-сафар куни Табрез вилоятларидан бўлган Марағада туғилган. Боғдодда ўсиб-улғайган ва у ерда отаси ҳамда Шариф Абдулмуҳсин Бухорийдан таълим олган. 821 ҳижрий йили Зулқаъда ойи охирида отаси билан бирга Дамашққа кўчиб ўтган, кейин эса Қоҳирага йўл олган. У ерда Шамс ибн ад-Дайрий ва Иззуддин Абдуссалом ал-Боғдодийдан илм олган. Кейин 824 ҳижрий йили яна Дамашққа қайтган ва у ерда Алоуддин Бухорий ҳамда Шараф Қосим ал-Улоийдан фиқҳ ўрганган. Айниқса, Алоуддин Бухорийга қарийб саккиз йил муҳаббат билан шогирдлик қилган.
🖥 БАТАФСИЛ
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#haj2025
😎 АЖОЙИБ ИЙМОН СОҲИБЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — душанба:
16 июнь, 2025 м;
20 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Токи маъсиятлар ёки шукр қилмаслик билан ўз нафсини булғамас экан, Аллоҳнинг раҳмат эшиги у бандага очиқ туради.
Шайх Фатҳуллоҳ Жомий.
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз
❓ CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир” дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тутган йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#haj2025
#nocomment
😎 Ибодатга қувват таомлар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — якшанба:
15 июнь, 2025 м;
19 зулҳижжа, 1446 ҳ:
"Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.
Шамс Табризий
#muftiy_minbari
📹 ҲЕЧ КИМ ФАРЗАНД ЖИНСИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
19 июнь, 2025 м;
23 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Илм толиби учун энг зарур нарса шундан иборатки, у илмнинг нуқсонлари ва касалликларидан ўзини огоҳ қилсин, вақт ўтиб кетишидан аввал ўзини ҳисоб қилсин ва ниятларини тафтиш, таҳқиқ қилсин.
Аллома шайх Муҳаммад Аввома.
САЖДАДА ИККИ ТОВОННИ БИР-БИРИГА ТЕККИЗИБ ТУРИШ
#намоз
❓ CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида икки товонни бир-бирига теккизиб туриш Ҳанафий мазҳабида қандай амал?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
فقدت رسول الله صلي الله عليه و سلم و كان معي علي فراشي فوجدته ساجدا راصا عقبيه مستقبلا باطراف اصابعه القبلة
(صحيح ابن خزيمة)
“Бир кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ўринда йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, у зот саждада эканлар, икки оёқ бармоқлари қиблага юзланган ҳолда бир бирига ёпишиб, тик турган экан”. Мана шу ҳадисни далил қилиб, баъзи уламолар сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат, деганлар. Аммо, Ҳанафий мазҳаб уламолари жумладан Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” номли китобларида бу масалага батафсил тўхталиб ўтиб, ниҳоясида сажда ҳолатида товонларни бир-бирига теккизиб туриш суннат эмаслигини баён қилганлар.
والقول الفیصل، أن یقال إن کان المراد بإلصاق الکعبین أن یلزق المصلي أحد کعبیہ بالآخر․․․ فلیس ھو من السنن علی الأصحّ (السعاية في كشف ما في شرح الوقاية)
“Хулоса шуки, агар товонларни бир-бирига теккизишдан намозхон бир тўпиғини бошқасига теккизиб туриши ирода қилинган бўлса, асаҳ сўзга кўра бу суннатлардан эмас”.
Мавлоно Абдулҳай Лакнавий ўз сўзларини қувватлаш учун Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларини келтирадилар:
كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَكَعَ بَسَطَ ظَهْرَهُ وَإِذَا سَجَدَ وَجَّهَ أَصَابِعَهُ قِبَلَ الْقِبْلَةِ فَتَفَاجَّ. یعني وسّع بین رجلیہ ( رواه البيهقي)
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам руку қилганларида белларини текис тутардилар ва сажда қилсалар иккала оёқларини бир-биридан ажратган ҳолда бармоқларини қиблага юзлантирардилар” (Имом Байҳақий ривояти).
Мавлоно Абдулҳай Лакнавий юқоридаги ҳар икки ҳадис саҳиҳ бўлса-да, бироқ, сажда ҳолатида эркакларнинг товонларни бир-биридан ажратиб туришлари суннатга мувофиқ эканлигини айтадилар. Чунки, эркак кишининг саждаси ҳақида келган кўп ҳадисларда намоз ўқувчининг мўътадил, аъзолари очиқ ҳолда сажда қилишилиги зикр қилинган.
عن انس رضي الله عنه عن النبي صلي الله عليه و سلم قال: اعتدلوا في السجود ولا يبسط احدكم ذراعيه انبساط الكلب (رواه البخاري)
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам билагини итга ўхшаб ёймасин”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб қўяр эдилар. Ҳатто, қўлтиқларининг оқи зоҳир бўлар эди” дейилган. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Шу эътибордан фақиҳлар саждада товонлар ораси очиқ ҳолда туриши суннатга мувофиқ эканлигини таъкидлаганлар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ҳадислари жузъий ҳолат бўлиб, доимий ва умумий ҳолат эмаслиги, доимий ва умумий ҳолатга Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳунинг ҳадислари тўғри келишини баён қилганлар (“Ас-сиъоя фи кашфи ма фи шарҳи Виқоя” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#muftiy_minbari
📹 ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — чоршанба:
18 июнь, 2025 м;
22 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Кимда Аллоҳ зикри кўпайса, Аллоҳнинг китобининг тиловати зиёда бўлса, иймони юксалади. Ким вожиб зикрни тарк қилса, иймони нуқсонга учрайди.
Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ.
ҚАНДАЙ СУВЛАР БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИНАДИ?
#таҳорат
❓ CАВОЛ: Таъми, ҳиди ва ранги ўз табиийлигини йўқотмаган ҳар қандай сувни таҳорат ва ғуслга ишлатиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машҳур фиқҳий китобимиз “Мухтасарул Виқоя”да қуйидаги сувлар таҳорат ва ғуслга яроқсизлиги келтириб ўтилган.
ولا يتوضاء بماء اعتصر من شجر او ثمر ولا بماء استعمل لقربة او رفع حدث
Қуйидаги уч хил сув билан таҳорат ва ғусл қилинмайди:
1. Ўсимликлар ва мевалардан сиқиб олинган сув. Чунки, бу нарсанинг тўлақонли сув эмаслиги ҳаммага маълум.
2. Қурбат учун ишлатилган сув. Бунда таҳорати бўла туриб савоб учун яна таҳорат қилиш кўзда тутилган бўлади.
3. Бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув. Яъни, таҳорат ва ғуслга ишлатилган сув.
Бундан ташқари оз сувга нажосат тушса ва у сувнинг ранги, ҳиди ва таъмини ўзгартирмаса ҳам, бундай сув таҳорат қилишга ярамайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hadisi
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
17 июнь, 2025 м;
21 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Сизлар энг афзал ибодатни амалга оширмоқдасиз. Ўша афзал ибодат тавозуъдир».
#haj2025
#nocomment
😎 Шифокорларимиз ҳам ҳожилик бахтига мушарраф бўлдилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓ CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.
Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.
1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.
2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларини ҳам кўрсатмасликлари ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.
3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.
4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#mutolaa #fotiha #quran
📖 ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ШИФО ЭКАНИНИ ҚАЕРДАН БИЛДИНГ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🌙 Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб маҳаллаларидан бирига тушиб, меҳмон қилишини сўрашди. Маҳалладагилар эса уларни меҳмон қилишдан бош тортишди. Ногаҳон, ана шу маҳалла оқсоқолини бир нарса чақиб олди. Унга ҳамма нарсани қилиб кўришди, аммо фойда бермади. Баъзилар: «Ана у меҳмонларга боринглар-чи, шояд, уларда бирор нарса бўлса?» дейишди. Улар бориб: «Эй меҳмонлар жамоаси, бизнинг бошлиғимизни бир нарса чақиб олди. Ҳамма ҳаракатни қилиб кўрдик, аммо фойда бермади. Сизларда бирор нарса борми?» деб сўрашди.
💬Меҳмонлардан биттаси: «Аллоҳга қасамки, мен дам солинадиган бир дуони биламан. Лекин сизлардан бизни меҳмон қилишингизни сўраганимизда, рад этдинглар. Бизга бу дуонинг эвазига бирор нарса бермасанглар, уни айтмайман», деди. Улар бир тўда қўй беришга келишиб олишди. Шунда у саҳоба «Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни (яъни, Фотиҳа сурасини) ўқиб суфлади. Оқсоқол гўё арқон ечилганидек ҳаракатга келди. Унда бирор оғриқ қолмай юриб кетди. Кейин улар келишилган нарсани беришди. Саҳобалар: «Уни тақсимланглар», дейишган эди, дам солган киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрида сўраб, бизга бирор нарсани буюрмагунларича тақсимламанглар», деди. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, бу воқеани айтиб беришди. Шунда у зот: «Сен унинг (Фотиҳа сурасининг) шифо эканини қаердан билдинг? - дедилар, сўнгра тўғри қилибсизлар, уларни тақсимланглар. Менга ҳам улуш ажратинглар», деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб қўйдилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
✅Мана шу имом Бухорийнинг ривоятлари мукаммалроқдир.
📿 Бошқа ривоятда эса: «Фотиҳани ўқиб, туфугини тўплаб суфлаб қўйди. Сўнг ҳалиги киши тузалиб кетди», дейилади.
📖 Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
📿 Ҳавзимда мен билан юзлашгунингизча, сабр қилинглар
👕 Кийим ўғирлаган тош
🍎 Масжиддаги меваларни ейишнинг ҳукми
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Раддия. Салафий.
Мутаассиблар жинояти.
"Мулоҳаза қилиб кўрсам ҳиндлар доҳийси Гандини ҳинду динидаги мутаассиб ўлдирган экан.
1967 йил ўз миллатига буюк ғалаба тақдим қилиб, Фаластин ери ҳисобидан Исроил чегарасини икки баробар кенгайтирган Исҳоқ Рабинни яҳудий динидаги мутаассиб қатл қилган экан.
Исломий курашлар баҳодири Али ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳуни мутаассиб хавориж мусулмон ўлдирган экан.
Дунёда диннинг руҳини йўқотиб қўйганлар бор. Улар кўпроқ диннинг кийимларига, белги-аломатларига эътибор беришади. Сўнгра уни жамият томонга тортишади. Улар поклашни эмас, айблашни жойига қўйишади. Қуришни эмас, бузишни ўрнига қўйишади.
Динни биладиганлар ва унга даъват қиладиганлардан уни чиройли тушунтириш ва тарбияни чиройли қилиш талаб қилинади. Юзага эмас, ботинга эътибор беришимиз керак. Либосга эмас, қалбга аҳамият қаратишимиз лозим!".📚Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг "Аччиқ ҳақиқат"
китобидан.
Н. Имамов.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#xabar #haj2025 #statistika
🕋 2025 ЙИЛГИ ҲАЖ МАВСУМИДА ҲОЖИЛАР СОНИ ҚАНЧА БЎЛДИ?
📊 Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:
🗣 Бу йил 1 миллион 673 минг 230 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 166 минг 654 нафар.