©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz
#Дуо #Инфографика
🗣 Дуода қўлни юзга суртиш
✍️ Баъзилар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Жумҳур уламолар наздида дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис далолат қилади.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#xabar
#qabul2025
Жалолиддин домла Сабуров
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига 2025-2026 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#musobaqa
#hadis
Hadis Musobaqasi bo'lib o'tdi.
Mir Arab o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasi talabalar o‘rtasida o‘tkazilgan hadis yodlash musobaqasi o'tkazildi. Talabalar o‘zlarining ilmiy salohiyati va yod olish qobiliyatini namoyon qilib, quyidagi natijalarga erishishdi:
🥇 1-o‘rin
Abdujamilov Abubakr – 101-guruh talabasi
Yodlangan hadislar soni: 3581 ta
🥈 2-o‘rin
Anvarxo‘jayev Sanjarxo‘ja – 103-guruh talabasi
Yodlangan hadislar soni: 3300 ta
🥉 3-o‘rin
Mirolimov Muhammad Sodiq – 103-guruh talabasi
Yodlangan hadislar soni: 3212 ta
Musobaqa yakunida g‘olib talabalarga tashakkurnomalar topshirildi va esdalik sovg‘alari taqdim etildi. Bu kabi tadbirlar talabalarning hadis ilmi bo‘yicha rag‘batini oshirib, ularni yanada ilmga intiluvchan bo‘lishga undaydi.
G‘oliblarni muborakbod etamiz va ilmiy faoliyatlarida yanada yutuqlar tilaymiz!
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Тоифда қилган дуолари
«Аллоҳим сенга қувватим заифлигидан, ҳийлам озлигидан ва одамлар қўлида хор бўлишдан шикоят қиламан. Эй Раҳмлиларнинг раҳмлиси! Мени кимларга ташлаб қўйдинг. Менга қаҳр қиладиган душмангами? Ёки ишим қўлида бўлган яқин кишигами? Агар менга нисбатан ғазаб қилмаётган бўлсангку аҳамият бермайман. Лекин офиятинг мен учун энг кенг нарса. Осмонларни ёритувчи, зулумотларни нурлантирувчи ҳамда дунё ва охират ишларини ислоҳ қилувчи Юзинг нури ила Ғазабинг менга лойиқ бўлишидан ёки ғазабинг менга тушиб қолишидан паноҳ тилайман. То рози бўлгунингча розилигингни сўрайман. Сендан бошқа бирор куч-қувват йўқ, фақат Сен биландир».
Имом Табароний ривояти.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#xatmona_2025
#Mir_Arab
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 56-хатмона ўтказилди
2025 йил 23 июнь куни Бухоро шаҳрида жойлашган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 56-хатмона ўтказилди. Ушбу 500 йиллик тарихий муассаса учун бу тантанали кун ҳар йили анъанага айланган бўлиб, бу галги хатмона ҳам юксак руҳда ва маънавий муҳитда бўлиб ўтди.
Тадбирда юртимиздаги таниқли уламолар, диний соҳа олимлари, профессор-ўқитувчилар, имом-хатиблар, таълим муассасасининг фахрий устозлари ҳамда битирувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
“Мир Араб мадрасаси асрлар давомида илм-маърифат устида қурилган, маънавият маскани сифатида яшаб келмоқда. Бугун эса ана шу улуғ анъаналарнинг ворислари – сиз азиз битирувчиларни табриклаш мен учун катта шараф”, – Ж.Сабуров.
#allomalar_hayoti
#maqola
Наср ибн Молик ибн Самъон ал-Ғиждувоний
Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф ибн Абу Саъид Ҳотим ибн Наср ибн Молик ибн Самъон ал-Ғиждувоний ал‑Фақиҳ
Ушбу шахсдан қозилардан Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Мансур Насафий ривоят қилган. У Динор ибн Абдуллоҳнинг Анас ибн Моликдан ривоят қилган нусхасини ундан эшитган.
Самъоний ўзининг “Ал-Ансоб” (насаблар ҳақидаги) китобида бу нусхани «асоссиз ва ишончсиз» деб баҳолайди. Шундай бўлсада, биз бу ривоятни Имом Абул Ҳасан ибн Али ибн Абул Қосим Ломашийдан, у эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Мансур Насафийдан, у эса Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Ғиждувонийдан, у эса отасидан Муҳаммад ибн Юсуфдан, у эса Динор орқали ривоят қилганини эшитганмиз.
Бу “Ғиждувоний” нисбаси — Бухоро вилоятидаги Ғиждувон деган қишлоққа нисбатан бўлиб, у Бухородан олти фарсах (яъни тахминан 36–42 км) узоқликда жойлашган.
🖥 Сайтдан ўқиш
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#muftiy_minbari
📹 УЛАРНИ ДЎЗАХ АЗОБИДАН САҚЛАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#Muslim_podcast
❓БИР ЖОЙДА БИТТА МАЗҲАБГА ЭРГАШМАСЛИК ТЎҒРИМИ?
(9. Нега битта мазҳабда бўлиш муҳим?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
@Muslim_Podcast_uz
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#xatmona
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси “56-хатмона” маросими бўлиб ўтмоқда.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?
#таҳажжуд_намози
❓ CАВОЛ: Таҳажжуд намозини адо этиш учун туннинг охирги учдан бирини қандай аниқлаш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқиш афзалдир. Чунки, бу муборак вақтни баракали эканлиги ҳақида ҳадисда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الآخِرُ يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ" (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم).
яъни: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қиламан? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини бераман? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман” дейди" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Кечанинг охирги учдан бирини билиш учун қуёш ботиши билан субҳи содиқ чиқиши ўртасидаги вақт ҳисобланади. Айтайлик, қуёш соат 18.00 да ботади, субҳи содиқ эса соат 5.00 да чиқади. Оралиқ вақт 11 соат. Бу вақтни учга бўлсак, демак, туннинг охирги учдан бир қисми тақрибан 1.30 – 5.00 оралиққа тўғри келади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#muftiy_minbari
📹 ФАРИШТАЛАР СИЗ БИЛАН САЛОМЛАШГАН БЎЛАРДИ...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Асл салафлар ақидаси
Рустам Охунжонов
"Кўкалдош" ЎМИТМ Матбуот котиби
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.
🌘Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
#xabar
#qabul2025
📢 БУГУН 25 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига 2025-2026 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
🗂️ Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
#xabar #qabul #qayta_aloqa
📢 ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ ОЛИШ УЧУН ТЕЛЕФОН ВА ИНТЕРНЕТ САҲИФАЛАРИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақида қуйидаги телефон рақам, интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълумот олишингиз мумкин:
🗣 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг!
#xatmona_2025
#Mir_Arab
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўтказилган 56-хатмонадан фотолавҳалар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
МАЙЙИТНИ ҚАБРДА ЮЗИНИ ОЧИБ ҚЎЙИЛИШИ ТЎҒРИМИ?
#дафн_маросими
❓ CАВОЛ: Ҳурматли Устозлар! Саволим шундан иборатки, мен қабристонда гўрковлик қиламан. Ишимни динимиз кўрсатмалари асосида бажаришга ҳаракат қиламан. Биз томонларда майитни қабрга қўйилгандан сўнг "кафанини чайнаб қўяди", деб уни юзини очиб қўйиш одати мавжуд. Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун ташаккур.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умумий ҳолатда қабрда маййитнинг юзини очишга бирор ишончли далил борлигини билмаймиз. Балки шаръий далилларнинг зоҳири маййит хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, юзи очилмаслигига далолат қилади. Чунки қоидага кўра, бутун тана ёпилгани каби юзни ҳам ёпиш лозим.
Фақат эркак киши эҳромдалик ҳолатида вафот этса, боши ўралмайди, юзи ҳам ёпилмайди. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши эҳромдалик ҳолида туясидан йиқилиб бўйни синди ва вафот этди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар, иккала кийимига кафанланглар. Бошини ҳам, юзини ҳам ўраманглар. Зеро, у қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилтирилади”, дедилар”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#muftiy_minbari
📹 БАХТ ФАҚАТ БОЙЛИКДА ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
24 июнь, 2025 м;
28 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Сизлар энг афзал ибодатни амалга оширмоқдасиз. Ўша афзал ибодат тавозуъдир».
"КОФИРНИ КОФИР ДЕМАГАН КИШИ КОФИРДИР" ҚОИДАСИ ТЎҒРИМИ?
#ақида
❓ CАВОЛ: “Кофирни кофир демаган киши кофирдир”, деган қоида тўғрими? Уни қандай тушунишимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Ким кофирни кофир демаса, ёки унинг куфрида иккиланса, унинг ўзи ҳам кофирдир" деган гап муайян фиқҳий ёки ақидавий қоида эмас. Балки, баъзи аввалги уламолар томонидан зикр қилиб ўтилган умумий масалалардан биридир. Масалан, Суфён ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Аҳмад каби зотларнинг сўзларида ҳам шунга ўхшаш гаплар нақл қилинган. Ушбу гап асосан, куфри Қуръон ҳукми билан маълум бўлганлар, масалан, Аллоҳ таолога ширк келтирганлар, аҳли китоблар ва ғайри динлар ҳақида айтилган. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
"إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ" (آل عمران: 19)
яъни: "Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин Ислом (дини)дир", дея эълон қилган (Оли Имрон, 19).
Бошқа бир оятда эса:
"وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ" (آل عمران: 85).
яъни: "Кимки исломдан ўзга динни истаса (ихтиёр этса), ундан (у дин) сира қабул қилинмагай ва у охиратда зиён кўрувчилардандир", — дейилган (Оли Имрон, 85).
Ушбу ва ундан бошқа кўплаб ояти каримларга кўра Ислом динидан бошқа динга эътиқод қилиш куфр саналади. Бу борада иккиланиш ёки шубҳа қилиш Қуръондаги очиқ бир ҳукмда шубҳа қилиш саналади. Бу ҳам куфрдир, Аллоҳ сақласин.
Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ҳозирда баъзи адашган тоифалар томонидан "Ким кофирни кофир демаса ёки унинг куфрида иккиланса, унинг ўзи ҳам кофирдир" деган гапдан ботил тушунчани ирода қилинмоқда. Асли ғайридинлар назарда тутиб айтилган масалани мусулмонларга татбиқ қилинмоқда. Натижада мусулмонни кофирга чиқариш авж олмоқда. Масалан, мусулмон киши хато қилиб ёки илмсизликдан ёхуд бирор таъвил сабаб куфрда айбланадиган ишни қилсаю унинг зарарига Қози томонидан шаръий ҳужжат тўлиқ бўлмаса, уни ширк ёки куфрда айблаб бўлмайди. Балки, ўша инсонга ширк ва куфр нисбати берилмай, умумий тарзда "Шу ишни қилиш ёки бу гапни айтиш ширкдир" дейилади. Зеро уламоларимиз айтадиларки: "Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмонни Исломдан чиқариб, хато қилишдан яхшироқдир".
Ўн саккизинчи асргача умумий масалалардан бири сифатида қаралган юқоридаги гап Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб томонидан қаттиқ урғу берилиб, асосий ғоя сифатида олдинга чиқарилди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб "Навоқизул Ислом" китобида 3-қоида сифатида зикр қилган ва унга озгина қўшимча ҳам қилиб қўйган:
الثالث: مَن لم يُكَفّر المشركين، أو شك في كفرهم، أو صحح مذهبهم كَفَرَ.
"Учинчи қоида: ким мушрикларни кофирга чиқармаса, ёки уларнинг куфрида шак қилса, ёки уларнинг мазҳабини тўғри деб билса, кофир бўлади"
Бу билан Ибн Абдулваҳҳоб замонасидаги ўзи билан ҳамфикр бўлмаганларга ҳам ушбу қоидани дастаклаган. Унинг "Навоқизул ислом" китобини ўқиган кишилар такфирчи бўлиб қолиши ҳам шундан. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — душанба:
23 июнь, 2025 м;
27 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Имом Шофеъий айтдилар:
Ким нафсини қадридан юқорига қўйса, Аллоҳ таоло уни ўз қадр-қимматига қайтариб қўяди.
ДАРВОЗАГА ОТНИНГ ТАҚАСИНИ ОСИБ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#ақида
❓ CАВОЛ: Диққат қилиб кузатсак кўп хонадонларнинг дарвозаларига отнинг тақасини илинганини ёки қоқиб қўйилганини кўрамиз. Бунинг бирор бир маъноси борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар бирор киши тақа, исириқ, кўзтикан, кўзмунчоқ каби нарсалар ҳақида “Шу нарсаларнинг ўзи кўздан ва балолардан асрайди” деса, қалбида шу гапни тасдиқласа, Аллоҳ асрасин, ширк амални қилган бўлади. Чунки у бу гапи билан “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам асровчилик қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади. Ваҳолангки асраш, паноҳ бериш, қутқариш Аллоҳ таолонинг феълларидандир. Аллоҳнинг феълларида унга махлуқларни тенг қилиш ширк амалдир.
Аллоҳ таоло Аҳқоф сурасининг 5-оятида шундай марҳамат қилади:
وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ
“Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз нарса)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар”.
Агар инсон юқорида санаб ўтилган тақа, исириқ, кўзтикан, кўзмунчоқ каби нарсалар ҳақида “Шу нарсаларнинг ўзи кўздан ва балолардан асрамайди, бу нарсалар шунчаки ҳасадчиларнинг ёмон кўзидан сақланиш учун восита, ҳақиқий сақловчи Аллоҳ” деган эътиқодда бўлса, бу ширк ҳисобланмайди.
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул муҳтор” китобида:
لا بأس بوضع الجماجم في الزرع والمبطخة لدفع ضرر العين ، لأن العين حق تصيب المال ، والآدمي والحيوان ويظهر أثره في ذلك عرف بالآثار فإذا نظر الناظر إلى الزرع يقع نظره أولا على الجماجم ، لارتفاعها فنظره بعد ذلك إلى الحرث لا يضره روي " { أن امرأة جاءت إلى النبي صلى الله تعالى عليه وسلم وقالت نحن من أهل الحرث وإنا نخاف عليه العين فأمر النبي صلى الله عليه وسلم أن يجعل فيه الجماجم}.
яъни: “Экин ва полизга кўзнинг зарарини даф қилиш учун ҳайвоннинг калла суягини илиб қўйишнинг зарари йўқ. Чунки кўз тегиши ҳақдир, молга ва ҳайвонга унинг зарари етади. Бу нарсаларнинг таъсири кўплаб мушоҳада қилинган. Ҳадислар орқали ҳам билинган. Кўзи ўткир киши экинга назар солганида ҳайвон калла суяги баландда тургани учун аввалги ёмон назар унга тушади. Кўзи ўткир кишининг иккинчи бор экинга қилган назари зарар қилмайди".
Ҳадисда ривоят қилинишича: “Бир аёл Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб: “Биз деҳқончилик аҳлиданмиз, унга кўз тегиб қолишидан хавф қиламиз” деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам экин орасига жаможим (ҳайвоннинг калла суяги) қўйиб қўйишни амр қилдилар” дейилган (Имом Абу Довуд ривоят қилган)”.
Аммо, ҳозирги кунимизда баъзи кишиларнинг исломий ақида борасидаги билимлари саёзлиги сабаб уламоларимиз омма халқнинг бундай нарсаларни ҳам тарк қилишга буюрадилар. Чунки одамлар бошига келаётган турли балоларни Аллоҳ таолодан билиб Ўзидангини ёрдам сўраш ўрнига, буткул сабабларга осилиб оладиган бўлишди, ўша сабабни ҳам сабаб қиладиган зот Аллоҳ таоло эканлигини ҳам унутиб қўйишди. Шу сабабдан ҳам ширк ва бузуқ эътиқодга олиб бориш эҳтимоли бўлган ишларни тарк қилиш афзал.
Зеро Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ширкни инсонлар орасига махфий ҳолатда кириб кетишидан огоҳлантирганлар ва ундан сақланиш дуосини ўргатганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар, ушбу ширкдан сақланинглар, чунки, у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир”, – дедилар. У зотга Аллоҳнинг иродаси ила бир киши: “Эй, Аллоҳнинг расули! Агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандай қилиб ундан сақланамиз?”, – деди. Шунда у зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, биз билиб туриб, сенга ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билмаганимизга истиғфор айтамиз, денглар”, деб жавоб берганлар (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — жума:
20 июнь, 2025 м;
24 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Ислом ботил билан биргаликда мавжуд бўлиш ва унинг сояси остида яшашга эмас, балки унинг илдизи билан йўқ қилишга келган.
Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Ва айт: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлувчидир”, Исро сураси, 81 – оят.
ЖИНС ЎЗГАРТИРИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром
❓ CАВОЛ: Инсон эркакдан аёлга ёки аксинча, аёлдан эркакка жинсини ўзгартиришга Ислом дини қандай муносабат билдиради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч бир киши ким бўлишидан қатъий назар ўз жинсини эркакдан аёлликка ёхуд аёлдан эркакликка ўзгартиришга, Аллоҳ яратган хилқатини ўзгартиришга ҳаққи йўқдир. Балки, ҳар бир инсон Аллоҳ таоло ўзини яратган хилқатга рози бўлиши лозимдир. Ҳозирги кунда баъзи фитрати бузуқ кимсалар томонидан турли важларни баҳона қилиб, ўз жинсларини ўзгартиришга уринишлари – Ислом шариатида қатъиян ҳаром қилинган жирканч бир ишдир. Қолаверса, у нафақат ушбу одат авж олаётган миллат ва халқнинг, балки, инсониятнинг шаънига исноддир.
Пайғамбаримиз даврларида баъзи аёллар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истаб, эркак киши бўлишларини орзу қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу ҳолатдан огоҳлантириб, қуйидаги оятни нозил қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир” (Нисо сураси, 32-оят).
Ушбу ояти карима орқали баъзи аёлларнинг Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш умидида ўзларини эркак бўлишларини орзу қилишдан қайтарилмоқда. Ваҳоланки, бу ўша пайтдаги бир орзунинг ўзи халос эди. Агар ушбу орзу нафсу ҳаво йўлида ҳаракатга айланса ёки амалда ушбу ишга қўл урилса, бундан батариқа авло қайтарилгани келиб чиқади.
Ислом уламолари бир оғиздан: “Эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мутлақо мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир”, дейдилар. Чунки бу, Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:
لَعَنَهُ اللَّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آَذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
“Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: «Албатта, бандаларингдан белгиланган (маълум) улушимни олурман, уларни адаштираман, уларни ҳою ҳавасга чўктираман. Уларга буюраман – ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар. Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 118-119 оятлар).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)
яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганлар” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Лаънат бу – Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишдир. Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Аллоҳ лаънатлаган бандага икки дунёда ҳам “қалбининг тозалиги” ёрдам бера олмайди.
Агар бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолган бўлса, бунинг ҳукми ўзгачадир. Бунда унинг ғолиб тарафига қаралади. Яъни, кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Бу нарса беморлик деб эътиборга олинади ва жарроҳлик йўли билан бўладими ёки гормонлар билан бўладими даволанишга рухсат берилади.
Лекин ҳеч қандай жисмоний касалликка учрамаган ҳолда жинс ўзгартириш бузуқлик ва ерда фасодни тарқатиш ҳисобланади ва бундайларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
“Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасасида якуний имтиҳонлар давом этмоқда
Бухородаги нуфузли ислом таълим муассасаси — “Мир Араб” мадрасасида 2024–2025 ўқув йили учун якуний имтиҳонлар жараёни фаол давом этмоқда.
Талабалар ўз билимларини асосий исломий фанлар — Қуръон, тафсир, фиқҳ, ҳадис ва араб тили бўйича намоён этмоқда. Имтиҳонлар мутахассис устозлар ва таълим муассасаси раҳбарияти назорати остида шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилмоқда.
Мақсад — талабаларнинг олинган билим ва кўникмаларини чуқур баҳолаш ҳамда уларни кейинги босқичга тайёрлаш.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube