©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz
АМАКИНИНГ ЎҒЛИГА НИКОҲЛАНИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓ CАВОЛ: Ота-онам мени амакимнинг ўғлига узатишмоқчи. Билишимча амакининг ўғлига эрга тегиш шаръан ножоиз. Ёки мен адашяпманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Амакининг ўғлига никоҳланиш шаръан жоиз. Лекин қиз хоҳламаса, уни мажбурлаб турмушга бериш жоиз эмас. Ака-ука ва опа-сингилларнинг болалари бир-бирлари билан никоҳланишига шариатда рухсат бор. Аммо бегонадан бўлиши афзаллиги таъкидланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hikmati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
МАҲСИНИ КИЙИШДАН АВВАЛ КРЕМ СУРТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓ CАВОЛ: Маҳсида оёғим терламаслиги учун таҳорат олиб маҳсини кийишдан аввал крем суртсам бўладими? Крем илон заҳридан тайёрланган.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда оёқни ювгандан кейин бирор нарса суртишда монеълик йўқ. Лекин Ўша суртиладиган малҳам пок нарсадан бўлиши лозим. Илон гўшти шариатимизга кўра ҳаромдир. Шунингдек, унинг сўлаги ёки заҳри ҳам ҳаром ҳисобланади. Шунинг учун маҳси кийишдан аввал эмас, балки суртиб, бироздан кейин ювиб ташлаш имкони бўлса, шунда суртилгани маъқул. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hikmati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
⭕️⭕️⭕️ ⭕️⭕️⭕️
#Qabul_2025 #Abituriyent_2025 #Ruxsatnoma_olish
🆘 OLIY VA O'RTA MAXSUS DINIY TA'LIM MUASSASALARIGA KIRISH IMTIHON RUXSATNOMASINI OLISH TARTIBI BILAN TANISHING!
✅O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o'rta maxsus diniy ta'lim muassasalariga hujjat topshirgan abituriyentlar DIQQATIGA!
📋Abituriyentlar test sinovlariga kirish RUXSATNOMASIni
@muslimqabulbot telegram bot manzili orqali ⬇️yuklab olishlari mumkin.
👨🏻💻Buning uchun abituriyent pasport yoki ID karta seriyasi va raqamini tegishli joyga kiritadi va imtihonga ruxsatnomani yuklab oladi.
❕Abituriyent test sinovlariga shaxsini tasdiqlovchi pasporti yoki ID karta hamda imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi talab etiladi.
❎Mazkur hujjatlardan biri bo‘lmagan taqdirda yoki belgilangan vaqtda imtihon hududiga kelmagan abituriyent test sinovlariga kiritilmaydi.
❕ DIQQAT! Ushbu botda Hadis ilmi maktabi va yana bir oliy diniy ta'lim muassasasiga hujjat topshirgan abituriyentda 2 ta ruxsatnoma paydo bo‘ladi. Imtihonga 2-tanlovda belgilangan oliy diniy ta'lim muassasasining ruxsatnomasini olib keling!
✅O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi
📢 Qabul jarayonlariga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀/channel/qabulmuslimuz
СУННАТ НИМАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ?
1. «Гап» – бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли ҳолат ва муносабатларда айтган гаплари киради. Мисол учун, «Албатта ишлар ниятга боғлиқдир» деганлар. Мана шу муборак гапни эшитган одамлар омонат тариқасида уни эшитмаганларга етказганлар. Шу тарзда авлоддан-авлодга ўтиб, муҳаддис олимгача етиб келган. Муҳаддис эса, илмий йўллар билан текшириб, унинг ҳадис эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина китобига киргизган. Буни «қавлий (гап) суннат» дейилади.
2. «Иш» деб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган иш-амаллари тушунилади. Айтайлик, таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, ҳаж адо этишлари ва бошқа ишлари. Шунга ўхшаш амалларини кўрганлар кўрмаганларга айтиб, кўрсатиб берганлар. Бундай маълумотлар шу тариқа ҳадис олимига етиб келган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари сифатида асар бўлиб қолган. Буни «амалий (иш) суннат» дейилади.
3. «Тақрир» – бир нарсага иқрор бўлиш, унинг тўғрилигини тасдиқлаш-маъқуллаш маъносини англатади. Суннатдаги тақрир эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни маъқуллашларидан иборат. Биргина мисол: Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссалом юборган бир тўп лашкарга бош эди. Борган жойида жунуб бўлиб қолади ва совуқдан қўрқиб, ғусл қилмасдан, таяммум билан намоз ўқийди. Унинг шериклари буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қилган ишини маъқуллаганлар. Маъқуллаш маъқул, деб айтиш билан ёки инкор қилмай, индамай қўя қолиш билан ҳам бўлади. Буни «тақририй суннат» дейилади.
4. «Халқий» деб тана тузилишидаги сифатларга айтилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган кишилар У зотнинг бўй-бастлари, тана тузилишлари, сочлари, кўзлари ва бошқа аъзоларини батафсил васф қилиб берганлар. Бу маълумотлар ҳам ривоят бўлиб муҳаддисларга, улар орқали Ислом умматига етиб келган. Масалан, Имом Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадийя» асарлари айнан шу масалага бағишланган алоҳида китобдир. Барча муҳаддисларимиз ҳам алоҳида китоб таълиф қилмасалар-да, шу маънодаги ҳадиси шарифлардан ўзларига етганларини ривоят қилиб қолдирганлар.
5. «Хулқий-ахлоқий сифатлар». Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари, ҳилмлари, шижоатлари, саҳийликлари каби барча ахлоқий фазилатларини ҳам ривоят қилиб қолдирганлар. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳам суннатга киради.
6. «Таржимаи ҳол». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, У зот таваллуд топганларидан бошлаб, то Роббилари даргоҳига етгунларича бўлган таржимаи ҳоллари ўта аниқлик ва бутун тафсилотлари билан ривоят қилинган. Бу бобга тегишли ривоятлар тўплами «Сийрат» дейилади.
Муҳаддис уламоларимиз мана шу олти бандга тегишли ҳар битта маълумотни атрофлича, чуқур ўрганиб, ўз китобларига киритганлар. Ўз-ўзидан маълум бўлмоқдаки, Суннат Ислом учун, мусулмонлар учун ўта муҳим манба. Чунки у Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом, яъни Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал динини ўз ҳаётларида тўлиқ татбиқ қилиб кўрсатган муборак зотнинг гаплари, ишлари, маъқуллашлари, халқий, хулқий сифатлари ва таржимаи ҳоллари мажмуасидан иборатдир.
(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.
У📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hadisi #subhanalloh #zikr
📿 “СУБҲАНАЛЛОҲ” НИМА ДЕГАНИ?
حدثنا أبو جعفر محمد بن علي الوراق نا عبيد الله بن محمد أبو محمد القرشي التيمي نا عبد الرحمن بن حماد نا حفص بن سليمان أنا طلحة بن يحيى بن طلحة عن أبيه عن طلحة بن عبيد الله قال: سألت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم عن تفسير سبحان الله قال: فقال: هو تنزيه الله عن كل سوء.
⏺Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан “Субҳаналлоҳ”нинг тафсири ҳақида сўрадим.
⏺ У зот алайҳиссалом: “У Аллоҳ таолони ҳар қандай нопокликдан поклашдир”, дедилар”.
📖 Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
💎💎💎💎💎💎💎💎💎
🕌 Нима учун жума куни қайғуларингиз камаяди?
💬 Мазҳаблар деганда нимани тушунасиз?
📿 Расулуллоҳ ﷺга салавот қандай айтилади?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
"ДАЛОИЛУЛ-ХОЙРОТ" КИТОБИНИ ЎҚИБ ЮРСАМ БЎЛАДИМИ?
#дуо #салавот
❓ CАВОЛ: Мен китоб дўконидан “Далоилул хойрот” китобини сотиб олувдим. Шуни ўкийман десам бир киши: “Сизга мумкинмас, бу китобни катталар яъни илмли кишилар ўқийди, гуноҳкор бўлиб қоласиз” деди. Шу масалага ҳайронман. Сиз нима маслаҳат берасиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Далоилул-Хойрот» китоби ўн бешинчи милодий асрда яшаб ўтган машҳур олим Муҳаммад ибн Сулаймон Жазулий р.а. араб тилида ёзган асар номи. Ушбу китоби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бағишланган салавот ва наътлардан иборат. У етти қисмга бўлинган бўлиб, ҳар бири ҳафтанинг маълум кунида ўқишга мўлжалланган. Аввалги даврларда мазкур китоб хусусан бизнинг ўлкаларда анча шуҳрат қозонган. Уни ўқитиладиган алоҳида мактаблар – далоилхоналар бўлган. Унда дастлаб болаларга Қуръоннинг айрим кичик суралари, сўнгра асосий китоб – “Далоилул-хайрот” ёдлатилган.
Ҳозирда ҳам кўплаб мусулмон ўлкаларида уни ўқиш анъанаси бор. Далоилнинг шарҳлари ва таржималари ҳам кенг тарқалган. Сиз ушбу китобни ўзингизга кундалик вирд қилиб белгилаб, ўқиб юришингиз мумкин. Уни фақат илмлилар ўқиши керак деган кўрсатма йўқ. Чунки ушбу китоб салавотлар ва дуолардан иборат бўлган фойдали асар саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hikmati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — Жума:
25 июль, 2025 м;
30 муҳаррам, 1447 ҳ:
“Тавба қилиш ҳақида ўйлаш ҳам тавба ҳисобига ўтади”, дейишади. Эй Аллоҳ, раҳматинг ила бизни хижолат қилиб, уялтириб қўясан!
#muftiy_minbari
📹ЗУЛМ-ҲАЛОКАТНИНГ БОШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
СУВ БИЛАН ЮВГАННИ ЎЗИ КИФОЯ ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓ CАВОЛ: Сув билан ювганни ўзи кифоя қиладими ёки тупроқ, қум ва шунга ўхшаш нарса билан ювиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бизни мазҳабимизга кўра тупроқ билан сув аралаштириб ювиш йўқ. Фақат сувни ўзи билан ювиш ҳам кифоя. Нажосатларни поклаш учун сиқиш мумкин бўлган нарсаларни уч марта ювиб уч марта сиқилади. Сиқиш мумкин бўлмаган нарсаларни уч марта ювиб, ҳар сафар сув томмай қолгунча қолдирилади. Пичоқ каби тиғли ялтироқ нарсаларни ювиш ҳам мумкин, тупроққа тиқиб олиб поклаш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hikmati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр
❓ CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузилганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
"Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят).
Никоҳ ақди амалга ошиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади.
Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).
Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#muftiy_minbari
📹 ИШЧИ ҲАҚҚИНИ ЕБ БЎЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
📢 ХУШХАБАР: ФАТВО МАРКАЗИ ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН "КОЛЛ-МАРКАЗ" ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази иш ёки таълим олиш мақсадида чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ўз хизматларини қулай шаклда тақдим этади.
🌍 ❔ Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин.
❗️
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур хизмат фақат хориждаги ҳамюртларимизга мўлжалланган. Ҳаққа риоя қилиш эса динимиз кўрсатмасидир.
🇺🇿
Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар
эса Колл-марказнинг
📞
+998781503344
телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — душанба:
28 июль, 2025 м;
03 сафар, 1447 ҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Уч тоифа кишига фаришталар яқинлашмайди.
1. Жунуб киши;
2. Маст киши;
3.Заъфарон билан хушбўйланган киши.
#муфтий_минбари
📹 ТИЛ ЖАРОҲАТИ ТУЗАЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — якшанба:
27 июль, 2025 м;
02 сафар, 1447 ҳ:
Албатта Аллоҳ таоло энг иложсиз, маҳол кўринган нарсаларни ҳам унданда иложсиз, имконсиз кўринган йўл ила амалга оширади, бўлдирадики, сиз хотиржам бўлаверинг.
ҚУРЪОННИ ТАҲОРАТСИЗ ТАКРОР ҚИЛИБ ЮРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓ CАВОЛ: Инсон таҳоратсиз ҳам Қуръонни дилида зикр қилиб, такрор қилиб юрса бўладими? Телефонда эшитсачи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусҳафни ушламасдан Қуръонни такрор қилиш ёки эшитиш жоиз. Агар таҳоратли ҳолда бўлса, янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_hikmati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — шанба:
26 июль, 2025 м;
01 сафар, 1447 ҳ:
Тилнинг афзаллиги шулки, Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг тавҳиди, ваҳдониятини бошқа аъзолар орасида айнан унга нутқ қилдирди.
#Premyera
#Talqin_va_tafakkur
#Anons
PREMYERA |Talqin va tafakkur ko'rsatuvi
"Mehr" opertasiyalari doirasida yurtimizga qaytarilganlar taqdiri haqida batafsil ushbu ko'rsatuvda
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣#juma_muborak!
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#juma_muborak!
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#xabar #kirish_imtihoni #hadis_ilmi_maktabi
📢 ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА КИРИШ ИМТИҲОНИ БОШЛАНДИ
🗣 Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 2025-2026 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.
🗣 Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзлади. Нотиқлар юртимизда диний таълимга берилаётган эътибор ҳақида сўз юритиш баробарида қабул имтиҳонларида абитуриентларнинг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилиши таъминланишига урғу беришди.
#xabar #umra #rasmiy #avgust
📢 НАВБАТДАГИ ЯНГИ МАВСУМ: УМРАГА МАРҲАБО!
📞 Мурожаат учун телефонлар:
⏺Ҳаж ва Умра Маркази
📲 +998778821858
📲 +998998821858
⏺Ҳудудий масъуллар:
🟢Тошкент вил. +998999176111
🟠Андижон вил. +998999012979
🟢Фарғона вил. +998902723477
🟠Наманган вил. +998902181117
🟢Сирдарё вил. +998911012816
🟠Жиззах вил. +998941955554
🟢Самарқанд вил. +998979121674
🟠Қашқадарё вил. +998995803520
🟢Сурхондарё вил. +998995887057
🟠Бухоро вил. +998906116486
🟢Навоий вил. +998997516005
🟠Хоразм вил +998910941100
🟢Қорақалпоғистон Рес. +998973490457
▶️Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
24 июль, 2025 м;
29 муҳаррам, 1447 ҳ:
Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳу дедилар: “Бугунги мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидаги (мунофиқлар)дан кўра ёмонроқдирлар. Улар у вақтда (қалбларидаги нифоқларини) яширардилар, бугунгилар бўлса (қайтанга уни) ошкор қиладилар”.
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🗣Ахборот 24 | Пойтахтлик ҳожилар эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатмоқда
🗣 Анқарада Туркий давлатлар уламолари ўзаро тажриба алмашмоқда
🗣 Ҳожилар ва имом-хатиблар ҳамкорлигида аҳоли билан мулоқот ўтказилди
🗣 Ўзбекистондаги 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” ҳақида
🗣 Шаҳрисабзнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги мақомини сақлаб қолиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди
🗣 Ҳожи – тинчлик ва маънавият тарғиботчиси
🗣 Татаристон ва Бошқирдистондаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди
#kun_hikmati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube