Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads
⚡️DIQQAT! ONLAYN TEST YECHIB NUFUZLI UNIVERSITET TALABASI BO‘LISHINGIZ MUMKIN
Bugun — 13-iyuldan boshlab👍Algrafanus universiteti, ✅ Taʼlim nazorati, Talimxabarlari.uz hamda Sinovtestuz_bot platformasi abituriyentlar uchun 3-ONLAYN DIAGNOSTIK TEST sinovlariga start berdi.
🎓 Hamkorlik memorandumiga asosan, ushbu testda yuqori natija qayd etgan abituriyentlarga maxsus sertifikat beriladi va Alfraganus universitetining 50 ga yaqin yo‘nalishlaridan biriga imtihonsiz qabul qilinadi. (Tibbiyot yo‘nalishlaridan tashqari)
👉 Ishtirok etish mutlaqo BEPUL
👉 Ro‘yxatdan o‘tish SHART
📚Yo‘nalish tanlang va test yechishni boshlang:
👉 Ingliz tili + Matematika
👉 Ingliz tili + Ona tili
👉 Matematika + Ingliz tili
👉 Matematika + Ona tili
👉 Matematika + Fizika
👉 Ona tili + Ingliz tili
👉 Ona tili + Matematika
👉 Ona tili + Tarix
👉 Tarix + Geografiya
👉 Tarix + Ingliz tili
👉 Tarix + Ona tili
👉 Biologiya + Ona tili
👉 Biologiya + Kimyo
👉 Kimyo + Biologiya
👉 Kimyo + Matematika
👉 Geografiya + Matematika
👉 Boshqa yo‘nalish tanlash
🔖Test yakunida Universitetga IMTIHONSIZ kirish imkoniyati hamda 1 MLN gacha sertifikatlar va test tahlili beriladi!
⚡️Мустақилликнинг 34 йиллик байрами «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида нишонланади
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.
📙 Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.
✔️ Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.
📜 “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️ММТВ 1-синфга қабул қилишда айрим мактаб раҳбарлари томонидан турли таъмагирлик ҳолатлари учраётгани хусусида тарқалган хабарларга муносабат берилди
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасидаги ўзаро муҳокамаларда болаларни 1-синфга қабул қилишда айрим мактаб раҳбарлари томонидан турли таъмагирлик ҳолатлари учраётгани хусусида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳурматли ота-оналар!
Агар фарзандингизни мактабга жойлаштиришда коррупциявий ҳолатга дуч келсангиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ишонч телефони (71 202 09 09) орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Шунингдек, ушбу турдаги мурожаатлар махсус телеграм бот (@mmtv_anticorbot) орқали ҳам қабул қилинади.
❗️Коррупцияга оид хабар етказган фуқароларнинг шахси сир тутилиши кафолатланади.
⚡️Паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари расман тан олинади. Бироқ бу тест синовларига тааллуқли эмас
Ҳурматли абитуриентлар!
Тест синовлари куни шахсни тасдиқловчи паспорт (ID-карта)нинг асли мажбурий равишда тақдим этилиши шарт. Акс ҳолда сиз тест синовига киритилмайсиз!
📱2025 йил 1 июлдан бошлаб my.gov.uz орқали паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари расман тан олинади. Бироқ бу тест синовларига тааллуқли эмас, чунки:
🚫Тест синови ҳудудига мобиль телефон ва бошқа рақамли қурилмаларни олиб кириш қатиян тақиқланган.
❗️Шунинг учун сизда паспортнинг асл нусхаси – ID-карта ёки биометрик паспорт бўлиши шарт.
✅Ёдингизда бўлсин:
➡️ Паспорт (ID-карта) асл нусхаси;
➡️ Абитуриент рухсатномаси — тестга киришда талаб этилади.
❗️Тест синовларига кеч қолманг, ҳужжатларингизни аввалдан тайёрлаб қўйинг!
❓Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилинади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги “Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 214-сон қарорига кўра:
➡️ Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижалари биринчи босқичда имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида, иккинчи босқичда имтиҳон топширилган кундан кейин 30 кун ичида;
➡️ Ижод мактабларига кириш имтиҳонларининг якуний натижалари 3-босқич кириш имтиҳонлари ўтказилган кундан кейин 20 кун ичида;
➡️ Ҳудудий ихтисослаштирилган мактаблар, Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари натижалари имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида эълон қилинади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Бир нечта сертификати бор ўқитувчига устама фақат биттаси (юқорироғи) учун тўланади
❓Савол:
Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб (50+20=70%) устама тўланадими?
✅Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-г кичик бандига кўра, умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.
P.S. Бу ўқитувчига сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро сертификат учун 50% устама тўланади дегани.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган мактаблабларда 1-синф учун қабулда суҳбат ўтказилади
❓Савол:
Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган тиллар бўйича суҳбат ўтказиладими?
✅Жавоб:
Ҳа, ўқиш бошқа тилда (рус, инглиз) бўладиган мактабларда 1-синфга қабул қилишда бола билан суҳбат жараёнида боланинг танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлиги ўрганилади.
Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа мактабга жойлаштириш чорасини кўради.
Боланинг бошқа тилдаги кўникмасини ўрганиш бўйича саволнома Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиниши ва ҳар йили 20 июнгача мактаб биносига осиб қўйилиши шарт.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
❓Болаларни 1-синфга қабул қилиш давом этмоқда: Қабул фақат онлайн амалга ошириладими?
❓Савол:
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
✅Жавоб:
Йўқ, болаларни давлат мактабларига 1-синфга қабул қилиш 2 хил усулда:
➡️ мактаблар томонидан рўйхатга олиш;
➡️ онлайн ариза бериш орқали амалга оширилади.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам қабул бепул амалга оширилади.
#Биласизми
⚡️Янги ўқув йилидан ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ҳам аттестацияга жалб этилади, аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатилади
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сон қарори билан педагогларни аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди.
Янги тартибга кўра, эндиликда мажбурий аттестацияга таълим ташкилотларининг барча педагог кадрлари жалб этилади. Шу қатори ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ҳам.
Янги, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш жараёнлари бошланади.
Аттестация тест синовларига жалб қилинган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, бунда улар лавозимини сақлаб қолишлари керак бўлади.
✅Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар:
➡️ 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтган, лавозими сақланган;
➡️ 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
❗️Иш берувчи аттестациядан ўтмаган педагог ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин бўлади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Энди IELTS имтиҳонини қоғозда топшириб бўлмайди
Ўзбекистонда IELTS имтиҳони саволларини тарқатишга уриниш, сертификат олиш учун турли ноқонуний йўллардан фойдаланиш ортидан бу имтиҳон эндиликда фақат компьютер орқали топшириладиган бўлмоқда.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Магистратурага қабул бошланди, 7 кун кечикиб
2025–2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
Магистратура мутахассисликлари танловларида белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш бошланди
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар ҳамда тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.
2025 йил 7 июлдан бошлаб ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатлар қабул қилинишини маълум қиламиз.
Мурожаатларни юбориш 2025 йил 7 август (шу куни ҳам)га қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз: Касбий сертификатлаш синовларида жорий йилнинг март-июнь ойларида ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида етарли балл тўплай олмаган (56 дан кам) ҳамда иштирок этмаган стажёр-ўқитувчилар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
✅2025-2026-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
👨🏻💻Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
📋Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
❗️Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
#Биласизми
⚡️Президент мактабларига кириш учун қабул квотаси 24 та бўлса, 480 нафар ўқувчи кириш имтиҳонларининг 2-босқичига ўтади
🔰 Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом”га асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:
✅ 1-босқич:
➡️ математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади;
➡️ белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади.
☝️ Биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади.
Демак, қабул квотаси 24 та бўлса, 480 нафар ўқувчи 2-босқичга ўтади.
#Биласизми
⚡️Педагоглар судга мурожаат килганда давлат божидан озод килинган
📄 Қонунчиликка кўра, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан судга мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинган.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
“Мактаб қуриш ҳокимият учун бошоғриқ” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ
Ҳамид Содиқ фикрича, мактаблар қуриш давлат учун муаммо. Чунки харажат ва оворагарчилиги кўп. Хуллас, турган-битгани муаммо. Ҳокимиятлар учун ер мактабдан кўра уй қуриш учун сотиб юборилгани яхши.
Аммо парламент давлатни аҳоли учун етарли мактаблар қуришга мажбурлаш қудратига эга бўлиши керак.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
YEVROPANING VIZASIZ MAMLAKATI
MONTONEGRO😍😍
🗓 Uchish: 13-IYUL 7 kecha 8 kunduz
➡️ Hotel Aquarius 3* (Будва) -880$
➡️ Hotel Dolce Vita 4* (Бечичи) -910$
➡️ Apartments Resna New Apart.4* (Будва)-955$
➡️ Hotel WGrand 3*+ (Петровац) -1030$
➡️ Villa Zec Apart.3* (Будва)-1050$
✅Tur quyidagilarni o'z ichiga oladi:
✈️— Toshkent-Подгорица(CHERNOGORIYA)-Toshkent
📍— butun marshrut bo'ylab transferlar
🏖— Mehmonxonada yashash
➕— tibbiy sug‘urta
👨💼—20 kg yuk + 5 kg qo‘l yuki
🍖 —ovqatlanish
☎️➡️ +998976457373
📸📸
⚡️2025/2026-ўқув йили учун иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
2025/2026-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.
✅Бунда номзодлар платформада:
➡️ ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
➡️ диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
➡️ ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.
☝️Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
📸📸
14 июлдан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бошланади
📹 Абитуриентларга юқоридаги видеодаги тест материалларидан фойдаланиш йўриқномаси билан танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.
🎞 Youtube орқали кўриш (HD форматда)
⭐️ Барча абитуриентларга улашинг!!!
📸📸
Бугун, 10 июль академик лицейларга қабул жараёнлари тугайди
10 июндан 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланган эди.
✅Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:
➡️ 3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
➡️ Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).
✅Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:
➡️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);
➡️ ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.
📍Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
🗓 Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
⚡️Болани мактабга қабул қилиш 3 ҳолатда рад этилиши мумкин
❓Савол:
Болани мактабга қабул қилиш рад этилиши мумкинми?
✅Жавоб:
Ҳа, мумкин, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:
➡️ тиббий маълумотномада мактабда ўқиш тавсия этилмаган бўлса;
➡️ танлаган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
➡️ берилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.
Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
⚡️Эртага — 10 июль куни “Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади
📢 Ҳурматли ота-оналар!
✅Имтиҳонларда қуйидагиларга эътибор беринг:
➡️ Фарзандингизни имтиҳон манзилига ўз вақтида олиб келинг ва имтиҳондан сўнг ўзингиз билан олиб кетинг.
➡️ Иссиқ об-ҳавони инобатга олиб, болани енгил ва қулай кийимда юборинг.
➡️ Уйдан чиқишдан олдин тўйимли, енгил нонушта қилганига ишонч ҳосил қилинг (ёғли овқатлардан сақланинг).
📛 “Ёрдам берамиз” деяётганларга ишонманг — бу фирибгарлик!
⚡️2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб директори ва директор ўринбосарларининг маошлари оширилади
Бу ҳақида “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинган.
🗓 Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан:
🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
🗂 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича
20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд мактаблар учун намунавий ўқув режалар тасдиқланди
Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 26 июндаги "Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 209-сонли буйруғи имзоланди.
✅Унга кўра:
➡️ 1. Таълим ўзбек тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси 1-иловага мувофиқ;
➡️ Таълим рус тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси 2-иловага мувофиқ;
➡️ Таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган биринчи намунавий ўқув режаси 3-иловага мувофиқ;
➡️ Таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган иккинчи намунавий ўқув режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқланди.
🗂Буйруқ матни ва ундаги 4 та илова билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Абитуриентлар учун тест синовлари 14 июлдан бошланади ва 23 июлга қадар давом этади
⏰ Тест синовлари кунига 2 сменада ёпиқ павильонларда ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.
🏃🏻➡️🏃🏻♀️➡️Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
📝Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга Абитуриент рухсатномаси қуйидаги сайт орқали берилмоқда:
➡️ my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow
📋Абитуриентлардан рухсатномани юклаб олишлари ҳамда қоғозга чоп этиб қўйишлари сўралади.
✅Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади.
❌Бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.
✅ Абитуриентлар тест синовига паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
❌ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
Нега ота-оналар фарзандининг мактабдаги уй вазифаларини бажаришга ёрдамлашмай қўйди?
2022 йилда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, атиги 5 % оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этиши маълум бўлган. Бу фоизлар 2025 йилга келиб ҳам ўзгармаган бўлса керак.
Мактабда болаларга таълим, тарбия берилса-ю, аммо ота-оналар фарзандининг таълими билан қизиқмаса, ҳеч қачон натижага эришолмаймиз.
❓Хўш, биз қаерда хато қиляпмиз?
⚡️Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиб ўтади
7-8-9 июл кунлари Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари ўтказилади.
#Фото
⚡️Педагогларга тоифа сертификатларининг тарқатилиши давом этмоқда
➡️ Педагоглар ўз сертификатларини pedagog.uzedu.uz - электрон тизимидаги шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин.
➡️ My.gov.uz - Ягона давлат хизматлари портали орқали мурожаат юборганлар эса my.gov.uz порталидан ҳам юклаб олиши мумкин.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Президент мактаблари имтиҳонида қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ
❓Савол:
Нега Президент мактаблари имтиҳонида жавоблар қаламда ёзилади, ручкада эмас?
✅Жавоб:
Бугун, 6 июль куни юртимиздаги Президент мактабларида имтиҳонлар бўлиб ўтди. Бир неча йилдан буён бўладиган ушбу имтиҳон жараёнларида ҳар йили ота-оналар нима учун ўқувчилар жавобларни қаламда бўяётганига қизиқишади ва буни ҳаттоки коррупция аломати деб ўйлашади.
Гарчи ҳар йили бунга тушунтириш берилсада, ўйлайманки, яна бир бор изоҳ бериш зарар қилмайди.
Гап шундаки, Президент мактабларига кириш имтиҳонларини Буюк Британиянинг Cambridge Assessment ташкилоти ўтказади. Ўзлари савол тузади, жавобларни ҳам ўзлари йиғиб олади, ўзлари текшириб, натижаларини сайтида чиқаради.
Жавобларни қаламда белгилаш талаби айнан Cambridge Assessment ташкилоти томонидан қўйилган. Бизникилар оладиган имтиҳонларнинг барчасида ручка ишлатилади.
❓Нега қалам талаби қўйилган?
Чунки бу психологларнинг талаби ва тавсияси. Ручка ишлатиш ёш болаларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин, сабаби хато қилиб қўйса, ручкани ўчириб бўлмайди, бу эса болаларда стрессни келтириб чиқаради, хато қилишдан қўрқиб қолади. Шу сабабли нафақат Британия, балки дунёнинг кўплаб давлатларидаги мактабларда қаламдан фойдаланиш қабул қилинган. Айниқса бошланғич синфларда. Чунки қалам болаларга эркинлик ва хотиржамлик беради. Агар хориж фильмларига эътибор берсангиз, талабалар ва ҳаттоки катта ёшли инсонлар ҳам кўпинча қаламда ёзаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Умуман олганда бизда ҳам, ҳеч бўлмаса, бошланғич синфларда қаламдан фойдаланишга ўтиш керак. Шунақа маданиятни шакллантиришимиз лозим. Ручкани бутунлай тақиқлаш керак.
Хуллас, ушбу жумбоқнинг жавоби шунақа. Қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ.
Манба.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Бир гуруҳ ўқитувчилар вазирликни судга берди, кўзга кўринган адвокатлар кўнгилли равишда судда педагоглар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш истагини билдирган
Аттестация натижаларидан норози бўлган ўқитувчилар томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, маънавий зарар ва вакил харажатларини ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритилди.
Xalqtaliminfo.uz манбасининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг кўзга кўринган яна бир нечта адвокатлари вазирлик билан бўлиб ўтадиган судда педагоглар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида аттестация билан боғлиқ суд ишида кўнгилли равишда иштирок этиш истагини билдирган.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy