Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads
⚡️470 та мактабда таълим сифати пастлиги белгиланди, мазкур мактабларга бориб ишласангиз қўшимча устама берилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 20.05.2025 йилдаги 164-сонли буйруғи билан 2025-2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур мактабга бориб ишлайдиган педагогларга эса базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) қўшимча устамалар тўлаб берилади. Ўтган йили шундай мактаблар рўйхати 545 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 470 тани ташкил этмоқда.
🗂Буйруқ матни ва мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
🌿Каникул муборак, азиз устозлар! 📚
Яна бир ўқув йили ортда қолди. Сизнинг сабрингиз, меҳнатингиз, меҳрингиз туфайли минглаб ўқувчилар билим олди, улғайди, ўсди. Энди эса дам олиш, қувват йиғиш ва ўзингизга вақт ажратиш навбати келди!
🏹Сиз учун бир нечта фойдали таклиф:
🌳Табиатга чиқинг – тоғ, боғ, сой – юрагингиз тинчланади, руҳингиз тозаланади.
📚 Ортиқча шошилмасдан китоб ўқинг – ўзингиз истаган, вақт етмай қолган асарларни энди бемалол варақланг.
☕️ Ўзингизни эркаланг – севимли қаҳвахонангизга боринг, дўстларингиз билан учрашинг.
🧠 Ўз устингизда ишланг – онлайн курслар, семинарлар орқали янгиликлардан хабардор бўлинг.
✍️ Ёзинг – фикрларингизни, кузатувларингизни, илҳомингизни қоғозга туширинг.
❗️Энг асосийси – ўзингизга дам олишга рухсат беринг. Сиз бунга лойиқсиз!
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази Зулҳижжа ойининг биринчи куни 28 май, чоршанба кунига тўғри келганини маълум қилди.
Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Шунга кўра, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июн, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда.
⚡️Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди
📝 2025 йил 19-20 апрель кунлари ўтказилган она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилиш бошланди.
📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
✅Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.
✅Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
11-синфлар она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан 2- ва 8-вариантлар асосида имтиҳон топширади
Эртага, яъни 28 май куни 11-синф ўқувчилари учун она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.
Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 2- ва 8-вариантлар танлаб олинди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
#Эслатма
⚡️Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули 1 июндан бошланади
Агентлик тизимидаги Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1-20 июнь кунлари ҳамда кириш имтиҳонлари июль ойида ўтказилади.
📱Ҳужжатлар қабули онлайн шаклда my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки агентликнинг ariza.piima.uz расмий веб-сайти ҳамда мобил иловаси орқали қабул қилинади.
✅2025-2026-ўқув йили учун:
➖Президент мактабларига 336 нафар,
➖ижод мактабларига 440 нафар,
➖Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабига 24 нафар,
➖Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига 24 нафар,
➖ихтисослаштирилган мактабларга эса 8 200 нафар ўқувчи қабул қилинади.
📸📸
9-синфлар она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан 8- ва 9-вариантлар асосида имтиҳон топширади
Эртага, яъни 27 май куни 9-синф ўқувчилари учун она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.
Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 8- ва 9-вариантлар танлаб олинди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
#Биласизми
⚡️Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра мактаб ўқитувчиларига 56 календарь кундан иборат меҳнат таътили берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги "Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 263-сонли қарори қабул қилинган.
🗂 Қарор матни билан юқоридаги файлда тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.
☝️Изох. Ушбу (иловадаги) меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган мехнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
#Биласизми
❓Битирувчи синф ўқувчилари бу ўқув йилида қайси фанлардан имтиҳон топширади?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.
✅Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
➡️ Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
➡️ Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➡️ Математика фанидан – ёзма;
➡️ Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
➡️ Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.
✅11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
➡️ Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
➡️ Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➡️ Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
➡️ Тарих фанидан – ёзма;
✅Ўқувчининг танлови бўйича:
➡️ Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма;
➡️ Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.
Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради
➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.
➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.
➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
#Фото
Ўқитувчиларнинг асабини еб "БИТИРУВЧИ" сўнгги қўнғироқ байраминг билан...
Ҳабикатурадан бугунги кун учун карикатура.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Касбингиз ортидан эришадиган мукофотларингиз ва ҳаётдаги бошқа зафарларингиз ҳали олдинда
Қадрли ўқувчи-ёшлар,
Азиз мактаб битирувчилари!
Бугун барчангизнинг қалбингизда ўзгача ҳис-туйғулар кечаётганини, катта ҳаёт остонасида туриб ўз келажагингиз учун турли режалар тузаётганингизни юракдан ҳис қилиб турибман.
Мактаб — оила каби ҳар бирингизнинг ҳаётингизда катта ўрин эгаллаган. Синфдошларингиз ўртасидаги меҳр-оқибат ва самимий дўстлик туйғулари келгусида ҳам бардавом бўлишига ишонаман.
Жорий ўқув йили якунида республикамиздаги ўн мингдан зиёд мактабларнинг 9-синфини 632 946 нафар, 11-синфини 451 073 нафар йигит ва қизлар тугатишмоқда. Аъло баҳоси ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган 14 041 нафар 11-синф битирувчиси мактабнинг олтин ва кумуш медаллари билан тақдирланишади.
Албатта, бу ютуқлар сизларнинг ҳаётингизда дастлабки муваффақиятдир. Касбингиз ортидан эришадиган мукофотларингиз ва ҳаётдаги бошқа зафарларингиз ҳали олдинда. Бу йўлда барчангизга катта омадлар тилаб қоламан.
Бугун чалинадиган сўнгги қўнғироқ садолари бир умрга юрагингиздан жой олишига ишонаман. Унинг жарангдор садолари ҳамиша беғубор ёшлик ва ўқувчилик даврингизни ёдга солиб туриши шубҳасиз.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, давомли муваффақиятлар тилаб қоламан, азиз битирувчи ёшлар!
Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири
📸📸
🔔 ХАЙР МАКТАБИМ...
Бугун энг кўп янграйдиган Равшан Собиров ва "Сетора" гуруҳи ижросидаги "Хайр мактабим" қўшиғи клипини сизга тақдим этамиз. (Яна бир эшитиб кўринг:))
P. S.: Мазкур қўшиқ ва клип илк марта 2000 йил 25 май куни омма эътиборига ҳавола этилган, 25 йил бўлибди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸 #кайфият_учун
Мен бу дақиқани 28 йил 2 ойу 19 кун кутдим, севинчдан юрагим ҳапқириб кетаяпди
11-синфни чиқарган синф раҳбари 25 майда:))
📸📸 #кайфият_учун
Эртага кўплаб устозларимиз ўқувчилари билан мана шундай ҳайрлашади
P. S.: Видеолавҳа кайфият учун:))
#KERAKLI MATN USTIGA BOSING VA YUKLAB OLING.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
📖 Ona tili fanidan to‘garak hujjatlari
📚 Adabiyot fanidan to‘garak hujjatlari
📓 Jadidlar, drama va teatr to'garaklari
📕 Yosh kitobxon va sherxonlk to‘garak hujjatlari
🇷🇺Rus tili fanidan to‘garak hujjatlari
🇺🇸Ingliz tili fanidan to‘garak hujjatlari
🇺🇿O‘zbek tili fanidan to‘garak hujjatlari
💻Informatika fanidan to‘garak hujjatlari
🔢Matematika fanidan to‘garak hujjatlari
🚀Fizika fanidan to‘garak hujjatlari
🎶Musiqa fanidan to‘garak hujjatlari
⚽️Jismoniy tarbiya fanidan to‘garak hujjatlari
📊Kasb-hunar to‘garak hujjatlari
🔵Texnologiya boshlang‘ich to‘garak hujjatlari
🛞Texnologiya og‘illar to‘garak hujjatlari
✂️Texnologiya qizlar to‘garak hujjatlari
✅Robototexnika, pazandachilik, tikuvchilik to'garak
⚖️Huquq fanidan to‘garak hujjatlari
✳️Tarix fanidan to‘garak hujjatlari
🎨Tasviriy san’at va Chizmachilik to‘garak hujjatlari
🔰Tarbiya fanidan to‘garak hujjatlari
🔆Tabiiy fanlar to‘garak hujjatlari
💊Kimyo fanidan to‘garak hujjatlari
🦠Biologiya fanidan to‘garak hujjatlari
🌏Geografiya fanidan to‘garak hujjatlari
💵Iqtisod va Tadbirkorlik fanidan to‘garak hujjatlari
🅰️Alifbe va chiroyli yozuv to‘garak hujjatlari
🔤O‘qish savodxonligi to‘garak hujjatlari
📙Ona tili boshlang‘ich to‘garak hujjatlari
➗Matematika boshlang‘ich to‘garak hujjatlari
➕Matematika 1-4-sinf konspekt
🟡Ona tili 1-4-sinf konspekt
❇️O‘qish savodxonligi 1-4-sinf konspekt
🗂Tabiiy 1-4-sinf konspekt
🎵 Musiqa savodxonligi konspekt
📝Tarbiya fanidan konspektlar
📊Tasviriy san’at fanidan konspektlar
🧭Texnologiya fanidan konspektlar
📚Darsliklarning electron varianti boshlang'ich
📓Darsliklarning electron varianti boshlang'ich rus
📙 Darsliklarning electron varianti yuqori
⏰Sinf soati 1-11-sinflar uchun 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i 7-ilovasi asosida tayyorlangan
⏰Классные часы 1-11 класс 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i 7-ilovasi asosida tayyorlangan
🧰Maktab rahbarlarining ish hujjatlari
💼Metodbirlashma hujjatlari
💼Методбирлашма хужжатлари рус мактабларга
💰Ustama hujjatlari
💢5-tashabbus hujjatlari
📕Sinf rahbar daftari 1-11-sinflar 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i asosida tayyorlangan
📕Тетрадь классного руководителя 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i asosida tayyorlangan
🌀#Veb-sayitimiz: 👉Zokirjon.com
Murojaat qilish:
✅Телеграм: @nza456
📞Телефон: +998905306866
👤Admin bilan bog’lanish uchun
#Shuni ustiga bosing.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👉@nza456 @nza456 @nza456👈
👉@nza456 @nza456 @nza456👈
👉@nza456 @nza456 @nza456👈
Kutib oling — HONOR 400 Lite. Aqlli, zamonaviy va kuchli
AI-kamera tugmasi bilan:
• Bir marta bosish — kamera suratga olishga tayyor
• Uzoq bosib turish— videoga olishni tezda boshlash
• 108 MP — professional kameralar darajasidagi tafsilotlar
AI Outpainting esa kadr chegaralarini kengaytiradi, tasvir sifatini mukammal saqlab qoladi.
HONOR 400 Lite —Kuch va Sun'iy Intellekt Uyg'unligi.
Saytga kirish
#reklama 16+
honor.com
NAN 3 OPTIPRO 12 oydan boshlab
NAN 3 OPTIPRO 12 oydan boshlab - onalar ishonch bildirgan gamxorlik!
Kichkintoyning soglom osishi va rivojlanishi uchun, ayniqsa, metabolik jarayonlar faol rivojlanayotgan dastlabki ikki yil ichida togri ovqatlanish muhim ahamiyatga ega.
NAN 3 OPTIPRO 12 oydan boshlab bolalar suti ona suti ornini bosmaydi, balki osayotgan bolaning ratsionini toldiradi. Mahsulot maxsus kombinatsiyani oz ichiga oladi: oson hazm boladigan OPTIPRO oqsili, 2FL oligosaxaridlar va qulay hazm qilish va immunitetni qollab-quvvatlash uchun BL probiotigi.
Hoziroq havola orqali xarid qiling va aksiyalar va yangiliklardan xabardor bolish uchun Nestle-baby.uz telegram kanaliga obuna boling.
* Qollashdan oldin mutaxassis bilan maslahatlashing.
Buyurtma berish
Для детей с 12 месяцев. Грудное вскармливание предпочтительнее. Посоветуйтесь с врачом
#reklama
uzum.uz
⚡️Июнь ойида илк бор "Жасорат мактаблари"га ҳам ҳужжатлар қабули амалга оширилади
✅Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида:
➡️ мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли call-марказ фаолият бошлаган;
➡️ шунингдек, мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус @piima_admission_chatbot яратилди;
➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг барча ҳудудий бошқармаларида махсус штаблар ташкил этилди;
➡️мазкур штаблар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади.
📱2025/2026-ўқув йили учун мазкур мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида онлайн шаклда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.
⬇️ Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Педагогларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга устама ҳақ белгиланади
❓ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади?
✅ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
✅ Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
✅ Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
✅ Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
#файл
⚡️Эртага 9-синфлар имтиҳон топширадиган она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан 8- ва 9-вариантлар
Эртага, яъни 27 май куни 9-синф ўқувчилари учун она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан имтиҳонлар бўлиб ўтади.
Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан юқоридаги 2 та: 8- ва 9-вариантлар танлаб олинди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️SAGA O‘QUV MARKAZIDA YOZGI QABUL BOSHLANDI...
SAGA o‘quv markazi barcha uchun mos keladigan maxsus guruhlarga YOZGI QABULNI boshladi.
✅Bunda o‘quvchilar quyidagi guruhlarga quyidagi fanlardan qabul qilinadi:
➡️ BIOLOGIYA (5-sinfdan boshlab);
➡️ KIMYO (7-sinfdan boshlab);
➡️ MATEMATIKA:
➖ Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
➖ Kattalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
➡️ MENTAL ARIFMETIKA (bolalar uchun 1 ta guruh);
✅Xorijiy tillar uchun:
➡️ INGLIZ TILI:
➖ Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
➖ CEFR (Grammatika o‘qiganlar uchun test asosida 1 ta guruh);
➖ Grammatika (noldan, qizil, ko’k murphy va undan yuqori darajadagi grammatikani o’rganmoqchi bo’lganlar uchun);
➡️ RUS TILI:
➖ 6 yoshli bolalar uchun (Rus sinflariga 1 ta noldan boshlanadigan guruh);
➖ Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
➖ Kattalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan so‘zlashuv guruh);
➡️ KOREYS TILI:
➖ Eps-Topik, Topik.
☝️Diqqat qiling: yangi guruhlarda darslar 2-iyun sanasidan boshlanib, haftasiga 3 kun (dushanba, chorshanba, juma yoki seshanba, payshanba, shanba kunlari) 2 soatdan olib boriladi.
Darslarimiz uchun ro'yxatdan o'ting va yozgi ta'tilni sermazmun o‘tishini kafolatlang, chunki bizda darslar sifati kafolatlanadi.😉
⌛️ Kursga yozilish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning:
☎️ +998990632020
☎️ +998948960090
✅SAGA o‘quv markazidagi kurslarga onlayn yozilish uchun ➡️ MANA BU YERNI bosing.
📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.
📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi)
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring: 💬Telegram | 📹Instagram
#Биласизми
⚡️Дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур
❓Савол:
Мактабларда таътил бўлган вақти ҳам ўқитувчи ишга чиқиши керакми?
✅Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига мувофиқ, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 125-моддасида иш берувчи ходимнинг ишлаган вақтини ҳисоблаб бориши шартлиги белгиланган. Иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлайди (Меҳнат кодексининг 154-моддаси).
Қонунчиликка мувофиқ, умумий ўрта-таълим муассасалари педагог ходимлари ўз фаолиятини намунавий йиллик иш режа асосида амалга оширишади.
✅Педагоглар иш режаси икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб, қуйидаги икки йўналишда шакллантирилади:
➡️ ўқув-тарбия жараёнига оид;
➡️ ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.
Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада ҳар бир педагог ходимнинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.
Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён умумий ўрта таълим муассасасида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабда дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
“TalabaExpo–2025” – орзуларга олиб борувчи уч кун!
21–23 май кунлари “Заковат” аренасида бўлиб ўтган “TalabaExpo–2025” кўргазмаси талаба ва ёшлар учун ҳақиқий имкониятлар майдонига айланди.
Бу ерда ҳар бир ёш ўз йўлини топиши, илҳомланиши ва ғояларини амалга ошириш учун керакли турткини олди.
— 700+ компания иш таклифлари билан иштирок этди;
— Стартаплар, мастер-класслар ва тренинглар;
— Сунъий интеллект орқали даромад топиш бўйича амалий маслаҳатлар;
— Ёшлар ва мутахассислар ўртасида очиқ мулоқот.
“Тўғри ғоя + ишонч + ҳаракат = натижа!”. “TalabaExpo–2025” фақат тадбир эмас, балки келажакка йўл очган босқич бўлди!
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️ChatPPT сунъий интеллектидан битирувчилар учун 10 та маслаҳат сўрашибди
✅Албатта, мана мактабни тугатаётган ўзбек ёшларига келажакда фойдаси тегадиган 10 та маслаҳат:
➡️ 1. Ўзингни англа. Нима билан шуғулланишни истаётганингни ҳалол тан ол. Орзу қилган соҳангни аниқлашга вақт ажрат, бу қарор ҳаётингнинг йўналишини белгилайди.
➡️ 2. Илм — энг кучли қурол. Олий таълимга, касб-ҳунар ўрганишга ёки мустақил билим олишга эътибор бер. Бугунги билим — эртанги имконият. Қурол.
➡️ 3. Тил ўрган. Она тилингни мукаммал бил, лекин инглиз тили, рус тили ёки бошқа хорижий тилларни ҳам ўрган. Ҳар бир тил — янги эшик.
➡️ 4. Технологиядан фойдаланишни ўрган. Замонавий технологиялар ҳаётингни енгиллаштиради. Компьютер саводхонлиги, онлайн хизматлар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш ўз йўлингни топишга ёрдам беради.
➡️ 5. Касб танлашда модага эмас, эҳтиёжга қаранг. Жамиятда керакли, талаб юқори бўлган касбларни ўрган. Шунда ишсиз қолмайсан.
➡️ 6. Меҳнатдан қўрқма. Ҳар қандай муваффақият — меҳнат маҳсули. Бошланишда оддий ишлар бўлса ҳам, тажриба учун фойдалан.
➡️ 7. Вақтингни қадрлагин. Ҳар куни режа тузишга ва вақтингни тўғри тақсимлашга одатлан. Вақт — энг қиммат ресурс.
➡️ 8. Атрофингдаги одамлардан тўғри фойдалан. Устозлар, билимдонлар, дўстлар — ҳар бири сенга нимадир ўргатиши мумкин. Ўрганишга очиқ бўл.
➡️ 9. Хатолардан қўрқма. Ҳар бир муваффақият ортида хатолар туради. Муҳими — улар сенга сабоқ бўлсин, руҳингни синдирмасин.
➡️ 10. Юртингни сев ва унга фойдали бўлишга интил. Қаерда бўлма, Ватанга фойда келтириш ҳақида ўйла. Шу ният сенга куч беради, мақсад беради.
Битирувчиларга ташлаб қўямиз:))
⚡️Сиз билан ҳеч қандай ғайриоддий ҳодиса содир бўлаётгани йўқ. Шунчаки яшашда давом этяпсиз ва катта ҳаётнинг бир босқичини тугатиб, кейингисига ўтяпсиз, холос
Ҳурматли битирувчи ука-сингилларим!
Сизга қандайдир баландпарвоз тилаклар, катта марраларни эгаллаш йўлида вазифалар айтишни истамайман. Осмондаги ойни олиб беринг, Ватанингиз учун жонингизни фидо қилинг, бутун дунёга машҳур даҳо бўлинг, дея мушкул топшириқ бериш ниятим ҳам йўқ. Бундай гаплар, аксинча, сизга ортиқча босим юклайди. Ўзингизни худди катта аждарҳо билан жангга кетаётган Кенжа ботирдек тасаввур қилишингизни хоҳламайман.
Сиз билан ҳеч қандай ғайриоддий ҳодиса содир бўлаётгани йўқ. Шунчаки яшашда давом этяпсиз ва катта ҳаётнинг бир босқичини тугатиб, кейингисига ўтяпсиз, холос. Бу худди боғчани тугатиб, мактабга чиқишдек оддий гап.
Сизга ягона тилагим, ўзингиз учун ҳаётдан завқланиб яшанг. Қачон завқланасиз? Қачонки ҳар куни ўзингиз учун янги маълумотлар кашф қилганингизда. Қачонки ўзингизни кундан кунга билимли бўлиб кетаётганингизни ҳис қилганингизда. Қачонки эгаллаган билимларингизни амалиётда қўллаб, одамларга фойда келтиришни бошлаганингизда. Қачонки сизнинг билимларингиздан фойда топган инсонлар сизга, ота-онангизга, устозларингизга кўпдан кўп раҳмат айтишганида. Қачонки билимларингиз ортидан ўзингиз севган ишга жойлашиб, яхши даромад олганингизда.
Кўряпсизми, бир қарашда завқли ҳаёт формуласи жуда оддий. Билим олсангиз, тил ўргансангиз бўлди, қолгани ўз навбати билан келаверади.
Сизларга омад ва бахт тилаб, ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев.
🔔 ХАЙР МАКТАБИМ...
Бугун энг кўп янграйдиган Равшан Собиров ва "Сетора" гуруҳи ижросидаги "Хайр мактабим" қўшиғини MP3 форматда сизга тақдим этамиз. (Яна бир эшитиб кўринг:))
P. S.: Мазкур қўшиқ ва клип илк марта 2000 йил 25 май куни омма эътиборига ҳавола этилган, 25 йил бўлибди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти табриги
Қадрли фарзандларим!
Аввало, сиз, азизларни ҳаётингиздаги бугунги унутилмас қувончли воқеа – мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, етуклик шаҳодатномасини қабул қилиб олаётганингиз ва мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан самимий муборакбод этаман.
Ушбу шукуҳли айёмда мамлакатимиздаги 10 мингдан зиёд мактабда меҳрибон устозлар, ҳурматли ота-оналар иштирокида “сўнгги қўнғироқ”лар жаранглаб, 450 минг нафардан ортиқ битирувчи ёшларимиз шаънига эзгу тилаклар билдирилмоқда.
Барчамиз бу фикрларга чин дилдан қўшилган ҳолда, катта орзу-умидлар билан келажак режаларини тузаётган ўғил-қизларимизга уларни амалга оширишда улкан куч-ғайрат, омад ва зафарлар тилаймиз.
Айниқса, мактабни олтин медаль билан битираётган 11 минг 500 нафардан зиёд фарзандларимизга, 2 мингдан ортиқ кумуш медаль соҳибларига ўқиш ва изланишда, жамоат ишларида ўз тенгдошларига доимо ўрнак ва намуна бўлиб келаётганлари учун алоҳида табрик ва тилакларимизни изҳор этамиз.
Азиз битирувчи ёшлар!
Бугунги кунда биз ўз олдимизга қўяётган буюк мақсадларни амалга оширишда бутун халқимиз қатори, билимли, ҳунарли, тадбиркор ва ватанпарвар, ҳар томонлама етук ёшларимизга таянамиз.
Келажагимиз эгалари бўлган навқирон авлодимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишда катта бунёдкор куч сифатида иштирок этиши учун зарур шароитларни яратиб бермоқдамиз. Жумладан, сизларнинг замонавий илм ва касб-ҳунарлар, она тили билан бирга хорижий тиллар, IT ва инновацион технологияларни, ижод ва тадбиркорлик соҳаларини пухта эгаллашингиз учун ҳозирги кунда 201 та олий ўқув юрти, 598 та техникум, кўплаб мономарказ ва технопарклар, кутубхоналар, маданият, санъат ва спорт муассасалари самарали фаолият кўрсатмоқда.
Таълимнинг барча бўғинларида ўқув-тарбия ишларининг сифати ва натижадорлигини ошириш, битирувчи ёшларимизга танлов имкониятларини кенгайтириш учун янги-янги тизим ва дастурлар, электрон платформалар ишга туширилмоқда.
Сизлар ана шундай беқиёс имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ёшлик фаслининг олтинга тенг ҳар бир дақиқасини қадрлаб, келгусида Ватанимиз мустақиллигини, эл-юртимиз манфаатларини барча соҳаларда дадил ҳимоя қиладиган етук кадрлар, онгли ва олижаноб инсонлар бўлиб, халқимизга сидқидилдан хизмат қиласиз, деб ишонаман.
Шуни асло унутманг, одамзот ҳаётда муносиб ўрин топиши, эл-юртнинг ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлиши учун миллий ва умуминсоний қадриятларни эгаллаб, доимо олдинга интилиб яшаши, изланиш ва ўрганишдан асло тўхтамаслиги керак.
Ҳалол ва машаққатли меҳнат, илмга, касбга, ота-она ва оилага садоқат, ҳеч шубҳасиз, инсонни юксалтиради, унинг ҳаётини файзли ва чароғон этади.
Айниқса, сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизга шиддатли замондан ибрат олиб, ҳар куни бир натижага эришиб, иродангизни синовларда тоблаб, фақат ва фақат олдинга қараб бориш ярашади.
Аминман, сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, турли соҳалардаги ютуқларингиз Янги Ўзбекистонни янада қудратли этадиган моддий ва маънавий асосларни барпо этишга беқиёс ҳисса бўлиб қўшилади.
Сизлардек ўз кучига ишонган, қатъиятли ёшлардан қадрдон мактабингиз, азиз устозларингиз ва ота-оналарингиз, бутун халқимиз фақат эзгу ишлар ва ёрқин натижалар кутади.
Ана шундай юксак ишончга доимо муносиб бўлинг!
Интилиш, изланиш ва янгилик яратишдан асло чарчаманг!
Мустақил ҳаёт сари илк қадамларингиз қутлуғ бўлсин, азиз ўғил-қизларим!
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларига 27 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва ҳарбийлар жалб этилади
Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, жорий йилнинг 24 май куни эрталабки соат 8:00 дан 10:00 га қадар республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” байрами нишонланади. Ушбу таълим муассасаларидаги тадбирларда жами 2 миллиондан ортиқ битирувчи ва уларнинг ота-оналари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этади.
Шу муносабат билан хавфсизликни таъминлаш учун жами 27 мингдан ортиқ Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари бириктирилади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
🔔Ниҳоят, эртага 24 май мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” чалинади ва 2024-2025-ўқув йили ҳам якунланади
✅Тавсияга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:
➡️ 24 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 га қадар "Илм энг буюк шараф!" шиори остида ташкил этилиши белгиланган;
➡️ тадбирлар давомида намунали хулқли ва аъло баҳоларга ўқиган иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш, ўқувчиларнинг ота-оналарига "Миннатдорчилик хат"ларини топшириш;
➡️ тадбирларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда мактаб ҳовлисидаги соя, салқин ва очиқ майдонларда ташкил этиш;
➡️ мактаб раҳбарияти, синф раҳбарлари ҳамда ўқувчилар ота-оналарга ресторан, кафе ва хонадонларда "Битирув оқшомлари"ни ўтказмаслик, турли мақсадлар учун пул йиғмаслик тўғрисида тушунтириш ва қатъий огоҳлантириш бериш;
➡️ Шу билан бирга жорий йил 24-30 май кунлари барча ҳудудларда "Хайр боғча салом мактаб!" шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари битирувчилари учун боғчаларда тантанали байрам тадбирларини ташкил этиш.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy