Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads
⚡️Дарс тақсимоти бўйича ишлаб чиқилган низом қайта кўриб чиқилиши керак
Мактабларда адолатли дарс тақсимоти масаласи кун тартибига кўтарилгач, 2020 йилда "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низом ишлаб чиқилиб, 3271-сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган эди.
✅Албатта, ушбу низом жуда кўп муаммоли масалаларга ечим бера олди. Аммо ҳозирги кунга келиб, низомни қайта кўриб чиқишга эҳтиёж мавжуд. Чунки унда айрим мавҳум қуйидаги масалалар кўпчиликни ўйлантириб қўяди, - деб ёзган Халқ таълими инфо телеграм канали:
➡️ Биринчи ҳолат: Дипломи тан олинмаган педагогларга дарс бериш масаласидир. Маълумки, низомнинг 15-бандида педагог ходимларга дарсларни устувор кетма-кетликда тақсимлаш масаласи ҳақида гап кетган.
15-банднинг 17-хатбошида эса педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчиларга ҳам дарс бериш мумкинлиги айтилади.
Аммо дипломи тан олинмаган фуқароларга иш бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори талабларига зид ҳисобланади. Мантиқан олиб қараганда ҳам қандай қилиб дипломи тан олинмаган фуқарога дарс бериш мумкин?
➡️ Иккинчи ҳолат: Педагог ходимлар максимал миқдорда дарс олиш учун асос бўладиган кўрсатгичларнинг амал қилиш муддати белгилаб берилмаган.
Масалан, бир ўқитувчи қачонлардир йил ўқитувчиси танловида ўрин олган, ёки анча йиллар аввал унинг ўқувчиси олимпиадада ғолиб бўлган бўлса, ёки бўлмаса республика босқичидаги қандайдир кўрик танловларда анча йиллар аввал ғолибликни қўлга киритган бўлса, у ўқитувчига умрбод максимал дарс берилиши керакми?
Бу масала бўйича низомда аниқ бир ечим бериб кетилмаган. Бунинг оқибатида эса педагоглар ўртасидаги дарс тақсимоти борасида тушунмовчиликлар юзага келмоқда.
➡️ Учинчи ҳолат: Баъзи ҳолатларда устувор кўрсатгичларга эга бўлган барча ўқитувчиларга максимал дарс соатлари ажратилса, айрим ўқитувчиларга дарс соати етмай қолиши ёки атиги бир соат дарс ажратилиш ҳолати ҳам кузатилади. Бу эса меҳнат қонунчилигига зид бўлиб қолади.
➡️ Тўртинчи ҳолат: Низомнинг 15-банди 13-хатбошида белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар ҳақида ҳам сўз борган, аммо бу масалага ҳам тўлиқ тушунтириш берилмаган.
Шунингдек, кўплаб малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар халқаро сертификатлар ўқитувчининг малака тоифадан устун кўрсатгич сифатида қайд этилганига ҳам эътироз билдириб келишади.
Умуман олганда, "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низом қайта кўриб чиқилиши керак деб ҳисоблаймиз.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади, бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади
✅Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
➡️ 1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,
➡️ 2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
💻1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Ҳурматли ота-оналар, видеойўриқнома билан танишиб чиқинг, унда my.maktab.uz платформаси орқали ўзингизга бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олишингиз мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.
☝️Эслатма: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
#Биласизми
❓Абитуриент қайси фанларни танласа, келгусида қайси йўналишларга ўқишга кира олади?
2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари мақбуллаштирилиб, уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланган.
Қабул бошланганда абитуриентлар фақат фанлар мажмуасини танлайди. Бундай вазиятда кўплаб абитуриентлардан “мен фалон фанларни танласам, бу келгусида қайси йўналишларга тўғри келади?”, деган саволлар келиб чиқади.
#сарказм
❓Нега биз ўқишга улгурмаймиз?
➡️ Бизга бир йилда 365 кун бор. Шундан 52 таси якшанба кунига тўғри келади, 313 кун қолди.
➡️ Баҳорда об-ҳавога кўникиш учун 50 кун вақт сарфланади ва бу ўқишга албатта таъсир кўрсатади. 263 кун заҳирада.
➡️ Ўртача кунига 8 соат ухлаймиз. Бу йилига 122 кун дегани. Атиги 141 кунимиз бор.
➡️ Қизиқишларимиз учун кунига 2 соат сарфлайдиган бўлсак, заҳирадан яна 15 кунни олиб ташлаймиз, 126 кун қолди.
➡️ Ҳар куни 2 соатни овқатланишга сарф этамиз, 30 кунни айириб ташланг. 96 кун.
➡️ Йилига тахминан 90 кун пиёда юрамиз, 6 кун қолди.
➡️ Кимдадир уй ҳайвонлари бўлса, уларга кунига 20 дақиқа сарфлаганда йилига яна 2 кунни йўқотамиз. 4 кун.
➡️ Ҳар бир киши йилига албатта бир марта бетоб бўлиб қолади. 3 кунни олиб ташланг.
Хўш, заҳирада нечи кун қолди? 1 кун!!! Ва бу бизнинг туғилган кунимиз:))
❓Энди нега ўқишга улгурмаётганингизни тушундингизми?
❓Абитуриентлар тест учун тўловни қачонгача ва қанча миқдорда қилиши керак?
✅Хушнудбек жавоби:
Жорий йил битирганлар учун тестга кириш текин, аввалги йилларда битирганлар 187 минг 500 сўм (ярим “минималка”) тўлаши керак.
❓Тўловни амалга оширмаса нима бўлади?
❗️Тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган деб ҳисобланади ва тест синовларига қўйилмайди.
❓Бўлиб-бўлиб тўласа ҳам бўладими?
✅ Ҳа, ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 25 июнга қадар (ўша куни ҳам) мазкур сумма тўлиқ тўланиши шарт. Яъни қачон рўйхатдан ўтганингизнинг фарқи йўқ, асосийси тўловни 25 июнь соат 23:59 гача тўлаш шарт.
‼️ЛЕКИН!!! Сиз тақаб охирги муддатга олиб борманг. Сабаби банк ва онлайн тизимларда кутилмаган профилактик ишлар бўлса, ёки охирига тақаган одамлар туфайли серверда юклама кўпайиб кетса, кутилмаганда тўловни амалга ошира олмай қолишингиз мумкин.
❓Кимлар тўловдан озод қилинган:
➡️ таълим муассасасини жорий йилда тугатганлар;
➡️ Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари;
➡️ тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
➡️ ногиронлиги бор шахслар;
➡️ ижтимоий ҳимоя ягона рейестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
➡️ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби бепул тўгаракларига қабул давом этмоқда!
📸Агар фарзандингиз санъат, спорт ёки техникага қизиқса — бу имконият айнан сиз учун!
📌Тўгараклар мутлақо бепул!
⚡️Академик лицейларга қабул квоталари тасдиқланди, ҳужжатлар қабули бугундан бошланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга қабул параметрлари таълим йўналишлари бўйича тасдиқланди.
Унга кўра, 73 та академик лицейга жами 15 262 та квота ажратилди.
Borjomi
135 yildan buyon har bir dasturxonda o'zgarmas an'ana. Borjomi - bu mehmondo'stlik va samimiylik ramzi.
Borjomi sevimli taomlardan bahramand bo'lishga yordam beradi va ovqatlangandan keyingi engillik hissini beradi.
Oching, rohatlaning, yengillikni his eting.
Saytga kirish
#reklama
borjomi.com
#Kerakli hujjatni yuklab olish uchun
matn ustiga bosing
👇👇👇👇👇👇
🌈 Qisqa guruhlar uchun yoz davri hujjatlari
🌈 Kichik guruhlar uchun yoz davri hujjatlari
🌈 O‘rta guruhlar uchun yoz davri hujjatlari
🌈 Katta guruhlar uchun yoz davri hujjatlari
🌈 Tayyorlov guruhlar uchun yoz davri hujjatlari
💯 Tarbiyachi 05-02 ish reja ichi to'liq yozilgani
🌴 Kichik guruh Yoz davri faoliyat va ko‘rgazmalar
🪭 O‘rta guruh Yoz davri faoliyat va ko‘rgazmalar
🏝 Katta guruh Yoz davri faoliyat va ko‘rgazmalar
🏖 Tayyorlov guruh Yoz davri faoliyat va ko‘rgazmalar
🎈 Majburiy guruh Yoz davri faoliyat va ko‘rgazmalar
💼 Bog‘cha yoz davri hujjatlari
🧰 Direktor yoz davri hujjatlari
📗 Direktor o‘rinbosari yoz davri hujjatlari
📖 Psixolog yoz davri hujjatlari
🎼 Musiqa rahbari yoz davri hujjatlari
⚽️Jismoniy tarbiya yoz davri hujjatlari
📕 Defektolog yoz davri hujjatlari
🩺 Hamshira yoz davri hujjatlari
✅ XIBDO‘ yoz davri hujjatlari
🏊♀️ Chiniqtirish hujjatlari
🇺🇸Ingliz tili o‘qituvchisi hujjatlari
🇷🇺Rus tili o‘qituvchisi hujjatlari
🌀 Veb sayitimiz 👉 Zokirjon.com
📞 Telefon: 91-328-88-38
✅ Telegram orqali 👤Admin bilan bog‘lanish
👇👇👇
👉 @jek567
👉 @jek567 Ustiga bosing
👉 @jek567
O'qituvchimisiz? Unda 50% ustamani qo’lga kiriting!
🚀Astrum Certified IT Educator — informatika o'qituvchilari uchun 11 - oqim onlayn kursimizga qabul davom etmoqda!
💡 Bu kursni tamomlab, siz nafaqat o'quvchilaringizga yanada sifatli bilim bera olasiz, balki:
✔️ 20-50% gacha ustama — kursni muvaffaqiyatli tugatib, oyligingizni oshirishni boshlang!
✔️ Istalgan joydan o‘qish imkoniyati — Uyda yo ishdami ahamiyatsiz, har qanday joyda bilim olish imkoniyati siz bilan!
✔️ Maxsus sertifikat — Yangi bilimlaringizni tasdiqlovchi sertifikat bilan o’zingizni rivojlantiring!
🔥 Vaqtni boy bermang! Hoziroq kursga yoziling va oyligingizga ustama qo'shib oling!
🔥Start - 16 iyun 2025 -yil🔥
Obuna bo`ling:📝 astrum_bilim_kanal
Muhokamalar uchun:📝astrum_bilim
📸📸
11-синфлар математика фанидан 3- ва 8-вариантлар асосида имтиҳон топширади
31 май куни 11-синф ўқувчилари учун математика фанидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.
Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 3- ва 8-вариантлар танлаб олинди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️9-синфлар учун Математика фанидан 10-вариант имтиҳон саволлари
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
AI-Kamera tugmasi bilan tiniq suratlar!
HONOR 400 Lite — 108 MP asosiy kamera, 5 MP keng burchak va 16 MP selfi kamera bilan jihozlangan.
Bir bosish bilan - kamera suratga olishga tayyor
Uzoq bosish - videoga olishni boshlaydi
Masshtablash - tugma orqali qulay boshqarish
HONOR 400 Lite — Kuch va Sun'iy Intellekt Uyg'unligi
Saytga kirish
#reklama 16+
honor.com
⚡️Мактаблар давоматни юритиш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларга ажратилади
Ўқувчилар давоматини юритиш, таълимга жалб қилиш ишларини назорат қилиш ва умумий ўрта таълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ҳолати юзасидан тоифаларга ажратиш тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди.
✅Низомга кўра:
➡️ Умумий ўрта таълим мактабларида давоматни юритиш, ўқувчиларнинг дарс машғулотларига мунтазам қатнашишини назорат қилиш, мактабларни ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифага ажратилади.
🟢 “Яшил” тоифали мактаб – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилари томонидан ҳеч қандай жиноят содир этилмаган бўлса.
🟡 “Сариқ” тоифали мактаб – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилари томонидан биттадан кўп, лекин учтадан ортиқ бўлмаган жиноят содир этилган бўлса.
🔴 “Қизил” тоифали мактаб – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилари томонидан учтадан ортиқ жиноят содир этилган бўлса.
➡️ Ўқувчиларнинг давомати синф миқёсида фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан “е-мактаб” платформа орқали ҳар кун белгиланиб борилади.
➡️ Умумий ўрта таълим мактабларда ўқувчилар давоматини юритиш, кунлик назорат қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
➡️ Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари сабабсиз дарсга келмаган ўқувчилар рўйхатини инспектор-психологларга ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган билдиришномага асосан кунлик тақдим этади.
➡️ Директор, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, синф раҳбари, фан ўқитувчиси томонидан ўқувчиларнинг дарсда иштироклари тўғрисидаги маълумотларни ўз муддатида белгиламаслик ҳамда статистик ҳисоботларни ҳаққоний юритмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда интизомий жазо чорасини қўллашга сабаб бўлади.
➡️ Ноқонуний диний таълим олаётган, хорижга чиқиб кетган, дарсларга мунтазам қатнашмаётган ўқувчилар тўғрисида маълумотларни уч кун ичида инспектор-психолог ва туман-шаҳар Ички ишлар бўлинмаларига хабар беришга мактаб директорлари шахсан масъул эканлиги белгиланади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
Қашқадарёдаги 1 нафар битирувчиси бор мактаб ҳақида
Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган Аспидухтар қишлоғидаги 60-мактабнинг филиалида жами 15 нафар ўқувчи турли синфларда таҳсил олади. Жорий йилда бир нафар ўқувчи 11-синфни битирди. Унинг исми — Муслима Тоштемирова.
Муслимани ўқитиш учун ҳар куни 3-4 нафар ўқитувчи, ҳафталик жадвалга мувофиқ эса жами 14 нафар педагог 7 километр тоғли йўлдан қатнаб дарс ўтган. Агар қалин қор ёғиб қолса, унда ўқитувчилар 1 кун аввал келиб, мактабда тунаб қолишга мажбур бўлишган. Чунки йўллар ёпилиб қолади.
– Қишлоғимизда шифокор йўқ. Мен яхши ўқиб, шифокор бўлмоқчиман. Шу ерга қайтиб, одамларга ёрдам беришни орзу қиламан, – дейди Муслима.
⚡️Бола 2019 йил 1 январда туғилган бўлса ҳам уни давлат ёки нодавлат мактабига 1-синфга қабул қилиш мумкин эмас
❓Савол:
Фарзандим 2019 йил 1 январда туғилган, давлат мактабларига қабул қилишмас экан, нодавлат мактабига жойлаштирсам бўладими?
✅Жавоб:
Йўқ, бўлмайди. “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Мазкур қонун талаби барча турдаги мактаблар, жумладан нодавлат таълим ташкилотлари учун ҳам тааллуқлидир.
Бу йил 2018 йил 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди
Kun.uz Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 35-мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси имтиҳон жавобларини сотгани айтилган видеодан хабар эълон қилганди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳақиқатан ҳам шу йил 28 май куни она тили ва адабиёти фанидан ўтган имтиҳонда шундай воқеа содир бўлган. Давлат имтиҳони бошланишидан олдин ўқитувчи 11-синф битирувчиларига имтиҳон саволларининг жавоблари нусхасини чиқарганини кўргазма сифатида кўрсатиб, имтиҳонга пухтароқ тайёргарлик кўриш ва билимларини мустаҳкамлаши учун тавсия қилган.
“Бу жавобларни компютер хизматлари кўрсатувчидан сотишга берилганини айтиб, агар хоҳловчилар бўлса 5 минг сўмдан сотиб олишлари мумкинлигини айтган”, – дейилади изоҳда.
#Биласизми
⚡️Битирувчиларга 6 турдаги шаҳодатномалар берилади
Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланган.
🔰 Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:
▫️таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
▫️таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.
▶️ Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.
📌 Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
🗓 Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.
➡️ Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.
📁 Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.
⚠️ Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йили якунидан “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Август ойидан бошлаб олий тоифали ўқитувчининг бир ставка учун ойлик маоши 5 млн сўмдан кўпроқ бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.
✅Фармонга мувофиқ педагоглар 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:
Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
• Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
• Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
• Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
• Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
• Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
• Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;
1 млн 758 минг 372 сўм;
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;
📸📸
2025-2026-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 25 июнь кунига қадар давом этади
📄2024 йилдан бошлаб, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланган.
📝Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.
🗓 Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
✅Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
➡️ 1-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.
➡️ 2-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар. Олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танламаган абитуриентлар якуний танловга қўйилмайди.
🖥 Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
❓Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга қандай қилиб ишга кириш мумкин?
✅Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблардан бирини танлаб, кўрсатилган бўш иш ўринлари ва соатлар бўйича жорий йилнинг 25 июль кунига қадар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда тўғридан-тўғри мурожаат қилиши керак:
➡️ 1. Мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;
➡️ 2. Доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка;
➡️ 3.Олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.
❗️Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган лекин жорий йилнинг 25 июль кунига қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилмаган педагогларнинг аризалари қабул қилинмайди.
#Биласизми
⚡️Имтиҳонда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга оҳирги имтиҳондан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта имтиҳондан ўтиш ҳуқуқи берилади
❓ Савол:
Битирувчи ўқувчилар фанлардан ўтказиладиган якуний аттестация имтиҳонида белгиланган тартибларни бузса ёки "қониқарсиз" баҳо олса, шундай ўқувчиларга мактаб маъмурияти қандай чора кўриши мумкин?
✅ Жавоб:
🖊 "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги Низомга мувофиқ:
➡️ Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
➡️ Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. ("Қониқарсиз" баҳо олган ҳисобланади)
➡️ Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
➡️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Ёзги таътилда болани нима билан машғул қилиш фойдали? Ота-оналарга тавсиялар
Ёзги таътилда болаларга мувозанатли дам олиш, ўрганиш ва шахсий ривожланиш имкониятларини тақдим этиш муҳим. Kun.uz ота-оналарга фарзандларининг ёзги таътилидан унумли фойдаланишлари учун керакли тавсияларни бир саҳифага тўплади.
✅Болани ўрганиш ва изланишга рағбатлантириш
Фарзандингизни завқланиши учун ҳам, таълим олиши учун ҳам китоб ўқишга жалб қилинг. Янги китобларни кашф қилиш ёки уйда қулай ўқиш бурчаги яратиш учун кутубхонага бирга ташриф буюринг.
Интерфаол ўқув иловалари, виртуал курслар ёки таълим веб-сайтлари каби фарзандингиз манфаатларига мос келадиган таълим фаолияти ва онлайн ресурсларни топиб, саралаб уларга тавсия қилинг. Бу уларга янги кўникмаларни ривожлантиришга ва билимларини қизиқарли тарзда кенгайтиришга ёрдам беради.
Музейлар, илм-фан марказлари, тарихий жойлар ёки табиат боғларига саёҳатларни режалаштиринг, бу орқали фарзандингиз янги тажрибаларни ўрганиши мумкин.
✅Жисмоний фаоллик ва саломатликни ривожлантириш
Фарзандингизни ўзи ёқтирадиган жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишга ундашингиз мумкин. Бу сузиш, велосипедда юриш, пиёда сайр қилиш, жамоавий спорт турлари ёки оддийгина дўстлар билан очиқ ўйинлар бўлиши мумкин. Табиатда сайр қилиш, пикниклар ёки пляжга саёҳатлар каби жисмоний машқлар билан шуғулланадиган оилавий саёҳатларни режалаштиринг.
Соғлом овқатланиш одатларини рағбатлантиринг ва болангизни овқатни режалаштириш ва тайёрлашга жалб қилинг. Уларга тўйимли озиқ-овқат танлови ва мувозанатли таомланишнинг аҳамиятини тушунтиринг.
✅Шахсий ўсиш ва севимли машғулотларига ёрдам беринг
Фарзандингизга унинг қизиқишлари ва севимли машғулотларига эришишда ёрдам беринг. Уларга расм чизиш, мусиқа асбоби чалиш, овқат пишириш ёки боғдорчилик каби янги севимли машғулотларини ўрганишга ёки мавжудларини ривожлантиришга кўмаклашинг.
Улар билан биргаликда эришиш мумкин бўлган мақсадларни қўйинг, хоҳ у янги маҳоратни ўрганиш, лойиҳани якунлаш ёки ижодий танловда иштирок этиш бўлсин. Бу уларга рағбатлантириш бўлиши, шунингдек, муваффақият ҳиссини бериши мумкин.
Кўнгиллилик (волонтёрлик) ёки жамоат хизматида қатнашиши учун имконият яратинг. Бу уларга эмпатия, ижтимоий масъулият ва мақсад туйғусини ривожлантиришга ёрдам беради. Масалан, кўчада қолган мушукларни овқатлантириш, яшаш ҳудудингизни чиқиндилардан тозалаш каби.
✅Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш
Фарзандингиз билан вақт ўтказиш учун албатта вақт топинг ва бунга жиддий қаранг. Оилавий ўйин кечалари, кино кечалари ёки қисқа саёҳатларга бориш каби биргаликда завқланишингиз мумкин бўлган махсус тадбирларни, саёҳатларни режалаштиринг.
Улар билан мазмунли суҳбатлар ўтказинг, қизиқишлари, орзулари ва тажрибалари ҳақида сўранг. Фаол тингланг, уларнинг фикрлари ва ҳис-туйғуларига самимий қизиқиш билдиринг.
Фарзандингизни қарор қабул қилиш жараёнларига, масалан, оилавий тадбирлар ёки таътилларни режалаштиришга жалб қилинг. Бу уларга ўз қадр-қимматини ҳис қилдиради ва масъулият ҳиссини уйғотади.
Эсингизда бўлсин, ҳар бир бола ўзига хос, шунинг учун ёзги машғулотларни режалаштиришда уларнинг шахсий қизиқишлари, эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳимдир. Мувозанатни сақлаган ҳолда болангизга ёзги таътил пайтида дам олиш, кашф қилиш ва ўсишига имкон беринг.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
❗️ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР!
🤩 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 2025/2026-ўқув йили учун қабул квоталари эълон қилинди.
✅Қуйидаги ҳаволалар орқали мактаблар квоталари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
➡️ Президент мактаблари квотаси;
➡️ Ижод мактаблари квотаси;
➡️ Спорт мактаблари квотаси;
➡️ Ихтисослаштирилган мактаблар квотаси.
📝 Мазкур мактабларга қабул жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида эълон қилинмоқда.
📆 Ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1 июнидан 20 июнига қадар давом этади.
✈️ @piima_admission_chatbot
☎️ Call-марказ: 1206
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Qazg'oq va yog'lanishga qarshi ultra-ta'sir.
⚡Clear'ning inqilobiy formulasi bosh terisini 10 barobar chuqurroq tozalaydi* va qazg'oqdan maksimal darajada himoya qiladi**.
✅Yangi Clear Men.
*Epidermisning tashqi 10 qavatiga taalluqli. **Muntazam ishlatilganda ko'zga ko'rinadigan qazg'oq belgilari yo'qoladi.
Batafsil
#reklama 16+
instagram.com
❗️Телеграмда 2022 йил ва ундан аввалги йилларда очилган гуруҳларингиз бўлса сотиб оламиз
💰Нархи: ҳар битта гуруҳ учун 50 минг сўм;
✅Мурожаат учун:
➡️ @FEDERER_2020
P.S.: Гуруҳлар текшириб кўрилади ва кейин олинади (Ишончли эканлигига канал админлари жавоб беради).
⚡️9-синфлар учун Математика фанидан 4-вариант имтиҳон саволлари
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
📸📸
9-синфлар математика фанидан 4- ва 10-вариантлар асосида имтиҳон топширади
Эртага, яъни 30 май куни 9-синф ўқувчилари учун математика фанидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.
Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 4- ва 10-вариантлар танлаб олинди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Xiaomi Redmi A5 — har bir lahzada maksimum!
❤️Xiaomi Redmi A5 — bu faqat smartfon emas. Bu har kuni super bo'lishingiz uchun yaratilgan yordamchi!
📱3/64 GB, Midnight Black
- 120 Gs silliq ekran
- 5200 mA/soat quvvatli batareya
- Zamonaviy dizayn
— va bularning barchasi super narxda!
💰 Narxi: 1 100 000 so'm
📅 Muddatli to'lov bilan:
- 12 oy – oyiga atigi 126 500 so'm
- 24 oy – oyiga atigi 80 209 so'm
Savollaringiz bo'lsa yoki buyurtma bermoqchi bo'lsangiz — Telegram'da yozing! Hammasini tushuntiramiz va tezda rasmiylashtiramiz!
Telegramga yozish
#reklama
market.beeline.uz
Ertaga 29-may, Bitiruvchi va abituriyentlar uchun BEPUL onlayn test!
🏆 Pul yutugʻi: 1.000.000 so'm!
Payshanba 29-may, MFYUA Universiteti hamda Rustudy Consulting homiyligida Mandat.uz platformasi'da kirish imtihonlari andozasidagi BEPUL 13-onlayn BLOK Test tashkil etilmoqda!
👉 Huquq + Ingliz tili
👉 Biologiya + Kimyo
👉 Biologiya + Ona tili va adabiyoti
👉 Chet tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Fizika + Matematika
👉 Geografiya + Matematika
👉 Ingliz tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Kimyo + Biologiya
👉 Kimyo + Matematika
👉 Matematika + Ona tili va adabiyoti
👉 Ona tili va adabiyoti + Matematika
👉 Tarix + Chet tili
👉 Tarix + Geografiya
👉 Tarix + Matematika
👉 Tarix + Ona tili va adabiyoti
👉 BOSHQA YO'NALISHNI TANLASH;
Moskva moliya va yuridik universiteti - Rossiyaning nufuzli universitetida xalqaro diplomga ega bo'lish imkoni!