Toshkent viloyatida ikkinchi bor muvofaqqiyatli buyrak koʻchirib oʻtkazish amaliyoti oʻtkazildi
Ushbu noyob va murakkab jarrohlik amaliyoti Chirchiq shahridagi viloyat Koʻp tarmoqli markaziy shifoxonasida bajarildi.
1973-yilda tugʻilgan oqqoʻrgʻonliq Z.A. bemor “Surunkali buyrak yetishmovchiligi” tashxisi bilan nazoratda turgan boʻlib, 57 yoshli aka oʻz singlisiga donorlik qildi.
Malakali shifokorlar tomonidan amalga oshirilgan operatsiya muvafaqiyatli oʻtib, har ikkala bemorning ham ahvoli qoniqarli.
Koʻchirib oʻtkazilgan buyrak oʻz faoliyatini bajara boshladi.
🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#тиббиёт
⚡️⚡️Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди
2024 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланди.
Касаллик варақаларини шакллантиришда 2 та роль белгиланган:
Яратувчи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини юритишга масъул тиббий ходимлар: IT-оператор ҳамшира, бош ҳамшира ёки бошқа тиббий ходим);
Тасдиқловчи (бош шифокор, унинг ўринбосари, мудир).
Шунингдек, ҳозирда республика ташкилотлари, хусусий клиникалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлмаган бошқа вазирлик ва идоралар тиббий қисмларининг расмий мурожаати бўйича уларга тасдиқлаш роллари бериляпти.
Тизимга киритилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” (my.gov.uz) ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.
@haqiqatonline_24
❗️Президентнинг тегишли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.
Ҳукумат қарори билан иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.
@haqiqatonline_24
Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенко “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Шундан сўнг, Кўксарой қароргоҳида Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Telegram | YouTube
#Бuсмuллаҳ
Қишнинг Яна бир гўзал тонгини қарши олган Азизларим Ассаламу алайкум!!! ➖♥️
Аллоҳим сизга
Кунлар ичидаги энг саодатли ва яхшиликларга бой эсдан чиқмидиган гўзал
кун ато этсин!!! 🕊
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!🕊
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
/channel/ozbegoyimkanali
Каналга кириш 👆
Йиғилишда касалликларни эрта аниқлаш, жумладан, кардиология, эндокринология ва онкология скринингларини ташкил этишда йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Ўтган йили онкология касаллиги билан рўйхатга олинган берморларнинг қарийб ярмида касаллик кеч аниқланган.
Жойларда диспансер назоратида турган, сурункали касаллиги бор аҳолини соғломлаштириш ишлари етарли эмас.
Умуман, вилоят ва туман тиббиёт идоралари профилактика ўрнига “одамлар қачон касал бўлса, шунда даволаймиз” деб, ҳалиям эскича фикрлаб юргани танқид қилинди.
Facebook|Instagram|X
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 116 та олийгоҳни ўрганиб, уларни йириклаштириш дастурини ишлаб чиқиш, уларга “миллий”, “давлат” университети, академия ёки институт мақомини беришнинг аниқ мезонларини белгилаш топширилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилиши ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.
Энди жамғарма ҳисобидан ёшларни чет элга ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.
Facebook|Instagram|X
Янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилади. Бунда:
- коллеж-техникумнинг 1-2 курсидаги таълим дастурлари, дарсликлари, билимни баҳолаш мезонлари ва муаллимларга талаблар олийгоҳлар билан бир хил бўлади;
- техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади.
Яъни, коллеж-техникумда икки йил давомида етарли “кредит” тўплаган ўқувчилар “2+2” ёки “2+3” дастурлари асосида олийгоҳларнинг иккинчи ёки учинчи курсларида таълимни давом эттириш имкониятига эга бўлади.
Коллеж-техникумда ўқиб, фаолиятини ишлаб чиқаришда давом эттирмоқчи бўлганларни соҳадаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги тизим йўлга қўйилади. Энди, коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин.
Facebook|Instagram|X
Ўтган йили Давлат тест маркази Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сифатида қайта ташкил этилди. Лекин, агентлик ҳалигача абитуриентларни имтиҳон қилиш билан чекланмоқда.
Шу боис, профессионал ва олий таълимда касбий кўникмаларни белгилаш ва уларни баҳолаш бўйича янги тизим жорий қилинади.
Умуман, иш берувчиларда катта эҳтиёж, талабаларда салоҳият ва хоҳиш бор. Шунинг учун коллеж-техникумлар ва олийгоҳларни иш берувчилар билан узвий боғлайдиган тизим яратилади.
Эндиликда Лойиҳа офиси раҳбари бир вақтнинг ўзида Касбий билим ва малакаларни ривожлантириш республика кенгашига раҳбар бўлади. Бандлик вазирлиги тизимидаги Меҳнат тадқиқотлари институти ҳам Лойиҳа офисига бириктирилади.
Улар Олий таълим вазирлиги билан биргаликда 2024 йилда ўзимизда замонавий конструктор, технолог, архитектор, муҳандис, энергетик каби эҳтиёж юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрлайдиган муҳит олиб киришга масъул бўлади.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда профессионал ва олий таълимдаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Ўтган йилги 380 минг мактаб битирувчисидан 180 минги таълимни коллеж, техникум ёки олийгоҳда давом эттирмоқда. Қолган 200 минг нафари меҳнат бозорига кириб келмоқда.
Дуал таълим билан 234 та профтаълим муассасасида барча ўқувчилар ҳам қамраб олинмаган. Вазирликлар ўзларига тегишли коллеж ва техникумларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимли ишга қўйилиши, улардаги қувватлар 100 фоизга ишлатилиши керак.
Қурилиш вазирлигида 13 та, Сув хўжалиги вазирлигида 9 та, Ветеринария қўмитасидаги 5 та коллеж ва техникумда малакали амалиётчи усталарни кўпайтириш, иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.
Facebook|Instagram|X
Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш бўйича тизим қилиш зарурлиги таъкидланди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.
Мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрўга эга инсонлар билан учрашувларни кўпайтириш лозимлиги айтилди.
Болалар тарбиясини яхшилашга, ота-оналар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган миллий контентни маҳалла ва таълим муассасаларига етказиб туриш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Ўтган йили 500 та “тил эгалари” иш бошлагани ўз самарасини бераяпти. Бу амалиётни кенгайтириш учун “тил эгалари”ни барча мактабларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.
Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилиб, ҳар бири бўйича ўқув ва амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунинг учун мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади.
Тадбиркорлар, уста ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиқиб касбий таълимга йўналтирилган машғулотлар ўтказилади, касб тўгараклари ташкил этилади.
Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Уларга солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзлар берилади.
Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади.
“Мақсадимиз - мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин”,
Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилган.
Лекин, математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўтказилган 2022 йилги PISA халқаро дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди.
Ёки, 500 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, ҳақиқий билим қай даражада экани аниқланди.
Ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти.
Шунингдек, айрим ҳудудлардаги малака ошириш марказларининг фаолияти кўринмаяпти.
Facebook|Instagram|X
Президент мактабгача ва мактаб таълимидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгуси режаларни белгилаб берди.
Ислоҳотлар натижасида мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етди. 2016 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Бу йил давлат боғчалари қуввати яна 10 минг ўринга, хусусий боғчаларда 50 минг ўринга оширилади.
Лекин баъзи чекка қишлоқларда боғча ҳали йўқлиги сабабли ҳамма болалар ҳам мактабгача таълим билан қамраб олинмаган, айрим туманларда боғча етарли бўлишига қарамай, қамрови ўтган йилга нисбатан бироз камайган.
Хусусий боғчаларда болалар ҳисобини юритиш рақамлаштирилмоқда, лекин давлат боғчаларида бу жараён ҳали бошланмаган.
Шу муносабат билан Мактабгача таълим агентлигига боғчаларда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизим яратиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
#ehtirom
SOʻZ MULKINING SULTONIGA EHTIROM
Bugun shahrimizdagi Alisher Navoiy xiyobonida so’z mulkining sultoni Alisher Navoiy tavalludining 583 yilligi munosabati bilan ma’naviy-ma’rifiy tadbir tashkil etildi.
Tadbirda shahar hokimi Davron Xidoyatov va barcha sektor rahbarlari, qator tashkilot, idoralar jamoalari, ta’lim muassasalari, ijod ahli hamda yoshlar qatnashib, ulug‘ shoir siymosi poyiga gullar qo‘yishdi.
#долзарб
❓"Нархоз", Молия ва Фискал бирлашди. Энди талабалар қаерда ўқишади?
Маълум қилинишича, Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини "Нархоз"да давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.
Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, таълим жараёни давлат тили, инглиз тили ва бошқа хорижий тилларда олиб борилади.
Шунингдек, бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади.
Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2024/2025 ўқув йилидан бошланади.
Университет учун Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Олмазор кўчаси 183-уй манзилидаги ҳудудда халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув аудиториялари, коворкинг марказлари, IT лаборатория, бизнес инкубатор ва анжуманлар залини ўз ичига олган мультифункционал кўп қаватли бино қурилади.
@haqiqatonline_24
🗓 Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун
Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур 👆 мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...
Мирзо Улуғбек туманидаги “Дўстлик” кўчаси бўйидаги ер майдонида қурилиш ишлари олиб бориш мақсадида 50 дан ортиқ дарахт бўлган ер майдони ўраб олингани бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева томонидан ер майдонини ажратилишида қонун талабларига риоя қилинганлик ҳолати, қурилиш ишлари олиб борилишининг қонунийлиги ҳамда ушбу ҳудуддаги дарахтларни асраб қолиш юзасидан Бош прокурорга "Депутат сўрови" юборилди.
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Беларусь президенти Александр Лукашенко пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрдилар.
Telegram | YouTube
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ;
Тошкент вилоятида бош мутахассис, Бухорода эса архитектор ушланди...
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўртачирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш, шунингдек, бинонинг техник хулосаси, кадастр ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса “Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш..
БАТАФСИЛ
https://fb.watch/pZDu07bcIt/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.
#АДОЛАТ_СДП_29_ЁШДА
@Deputatlar_minbari
Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаб берди.
Бирламчи тиббиёт тизимини аҳолимиз талабига мослаштириш ишларини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Тиббиёт бригадаларини шифокорлар билан тўлиқ тўлдириш, тўлиқ ставкада ишлайдиган ҳамшираларни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Соҳада кадрлар етишмаслигининг сабаби аслида тизим шаффоф бўлмагани оқибатида кўплаб мутахассислар ишга кира олмаётгани экани қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига соҳадаги барча вакансияларни онлайн платформага жойлаштириб, кадрларни ишга олиш бўйича шаффоф тизим яратиш топширилди.
Янги ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳлари битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли шифохоналарда иш ҳақи тўланадиган интернатура йўлга қўйилади.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда 50 минг коллеж-техникум ўқувчисини дуал таълим билан қамраб олишни ташкил қилиш топширилди.
Бу ишлар, аввало, тўқимачилик, қурилиш ва қурилиш материаллари, элтехсаноат, машинасозлик йўналишларида бошланади.
Бундан буён билим ва малакани баҳолаш жараёнлари босқичма-босқич нодавлат ташкилотларга ўтказилади.
Олий таълим вазирлигига бакалавр йўналишларини йириклаштириш ҳисобига уларнинг сонини 40 фоизга қисқартириш, ушбу йўналишлардаги таълим дастурларини ТОП-300 га кирган олийгоҳлар дастури асосида янгилаш топширилди.
Аниқ ва фундаментал фанлар бўйича илғор дарсликларни хорижий тиллардан босқичма-босқич таржима қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
Мутасаддиларга 1 майгача талаб юқори 100 та касбни танлаб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқиш топширилди.
Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади. Иш берувчиларнинг вакиллари таълим муассасасида жойлашиши учун жуда катта имкониятлар яратилади.
Улар билан ҳар бир олийгоҳ, техникум
ва коллежда технопарк, лаборатория ва амалий мономарказлар ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Талабалар амалиётни ташкил этилаётган янги корхоналарда кўпроқ ўтказиши лозимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Шу каби камчиликлар олий таълимда ҳам мавжуд. Масалан, бакалавриатда ўнлаб йўналишлар меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди.
Кўп олийгоҳлар кредит-модулга ўтди, лекин талабанинг қобилиятини юзага чиқарадиган тизим яратиш зарур.
Жорий йилда 122 та янги йирик лойиҳалар бошланади. Бу – яқин йилларда мураккаб технологияда ишлай оладиган 10 минг муҳандис ва технологлар керак, дегани.
Лекин, олийгоҳларда бундай мутахассисларни тайёрлаш 20 фоиздан ошмаяпти.
Бу борада “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш лозим. Хорижга кетган талабаларнинг бор-йўғи 9 фоизи муҳандислик ёки технологиялар йўналишида экани қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
Мутасаддиларга “мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида электрон мулоқот платформасини ишга тушириш топширилди.
Ёшлар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқларни таҳлил қилиб, уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш ва ижобий томонидан фойдаланиш бўйича ота-оналар ва ўқувчиларга содда тилда қўлланмалар яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, мактабга мослашиш ва китобни севишга ўргатиш, яхши хулқли бўлиш, атрофидагилар билан мулоқот қилишни ўрганиш ва билим олишга кучли иштиёқни шакллантириш, касб танлаш, жамиятга мослашиш, катта ҳаётга қадам қўйишда фарзандларга қандай йўл-йўриқ бериш зарур, деган саволлар юзасидан ота-оналар учун халқчил тилда материаллар тайёрланади.
“Юқорида айтилган ташаббуслар амалиётда йўлга қўйилса, ота-онада масъулият, ўқитувчида мажбурият, ўқувчида ишонч, таълим ва тарбияда сифат, маҳаллада эса назорат бўлади”,
Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият.
Ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилади.
Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.
Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда мактаб таълимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилди.
Ўтган йили Республика илмий-методик маркази ташкил этилди. Шу билан бирга, ўтган ҳафта Лойиҳа офиси ташкил қилинди ва катта илмий-амалий тажрибаси бор ва салоҳиятли кадрлар жамланди.
Марказ ва офисга Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим вазирликлари билан биргаликда:
- мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурларини халқаро стандартлар асосида янгилаш;
- ўқувчилар билими, таҳлилий, танқидий ва креатив фикрлаши, муаммоларга ечим топиб, амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув методикаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Бунда, тан олинган хорижий дастурлар (A-level, IB каби), ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади.
Жорий йилда Президент мактаблари таълим дастури яна 1 мингта мактабда бошланади. Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ҳар йили боғча тарбиячиларининг ўртача бор-йўғи 9 фоизи малака ошираётганига эътироз билдирилди.
Бундан ташқари, 12 мингта оилавий боғчада давлат таълим стандартидаги ўқув-методик материаллар етарли эмас.
Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Боғчаларни миллий қадриятларимизга мос ягона стандартлар асосида ўқув-методик материаллар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Тиббиётда ҳам камчиликлар етарли.
Сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашди, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда.
Республика марказлари билан бирламчи бўғин ўртасида интеграция йўқлиги қайд этилди.
Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.
Facebook|Instagram|X