mmxodjaeva | Unsorted

Telegram-канал mmxodjaeva - Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати • www.ecouz.uz • https://www.facebook.com/profile.php?id=100028438569569

Subscribe to a channel

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

#murojaat_ijro

Murojaatlar ijrosi ta’minlanmoqda

Qibray tumani yo’llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan Shalola-May yo’nalishidagi 4R8 umumfoydalanuv yo’lining (14-12km oralig’i)joriy ta’mirlanib, asfaltlashtirish ishlari amalga oshirilmoqda.


Kuni kecha, tuman hokimi boshchiligida May mahallasida o’tkazilgan sayyor qabulda fuqarlor tomonidan mazkur avtomobil yo’lini ta’mirlashda amaliy yordam so’rab murojaat qilingandi.

Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

telegram/ facebook/ Instagram/ Website/ Youtube/

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Бугун, жорий йилнинг 19 апрель куни Чирчиқ шаҳридаги Кимёгар ва Хумо маҳаллаларида томорқа ва уй хўжаликлари билан танишилди. Сайхунобод тажрибаси асосида ердан янада самарали фойдаланиш масаласида маҳалла фаоллари, маҳалла еттилиги аъзолари билан фикр алмашилинди.
Шунингдек, 16-умумтаълим мактаби ходимлари хамда Чирчиқ шаҳар 1-сонли очиқ сув хавзаси (водоканал) ишчилари билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сони қарори, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қабул қилинган "Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда Сайхунобод тажрибаси доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар
тўғрисида фикр алмашинилди.

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Бугун 19 апрель куни Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари билан давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сони қарори, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қабул қилинган "Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Сайхунобод тажрибаси доирасида олиб борилаётган ишлар
тўғрисида фикр алмашинилди.

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

#jarayon

Qibray tumani Markaziy suv inshootida "Toshkent viloyati suv ta'minoti" AJ Qibray tuman filiali mutaxassislar tomonidan yangi nasos o’rnatish ishlari olib borilmoqda.

Mazkur ishlar yakunlangach, Uymaut, Beruniy, Alisher Navoiy, Shodlik, Sohibkor, G'ofur G'ulom, Yangiobod, Iftihor va Zebuniso mahallalarida ichimlik suv ta'minoti yanada yaxshilanadi.

Noqulayliklar uchun "Toshkent viloyati suv ta'minoti" AJ Qibray tuman filiali iste'molchilardan uzr so‘raydi.

☎️Murojaat uchun dispetcherlik xizmati:(77) 100-02-38, (1255)


✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

telegram/ facebook/ Instagram/ Website/ Youtube/

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Шавкат Мирзиёев яқинлашиб келаётган тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган улуғ айём – Рамазон ҳайити билан юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни табриклади.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

ЎРМОНЛАР ҚАНДАЙ БАРПО ЭТИЛАДИ....

Ўрмонлар асосан ўрмон фонди ерларидаги яйловларга кўчат экиш орқали барпо этилади.
Бугун ҳудди шу жараёнларда Қонунчилик палатаси экофракция аъзолари фаол иштирок этишди.
Бугун экилган кўчатлар эртага ҳақиқий ўрмонларга айланиши табиий....

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

"Ижтимоий тармоқдан тўғри фойлалана оламизми?"
Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан "Ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ишлашда медиасаводхонлик масалалари"  мавзусида тренинги ташкил этилди.
Семинарда ижтимоий тармоқдан фойлаланиш, маълумотларни тахлил қилиш, сунъий интелект ва бошқа бир қатор соҳага оид саволларга атрофлича жавоб берилди.

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

📣4️⃣4️⃣4️⃣
⚡️⚡️⚡️Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш учун 1- ва 2-танловларини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

📣 Танловлар мавзулари:
➡️ “Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида
Давлат гранти 1-танлови

➡️ ““Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойили асосида аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш” мавзуида
Давлат гранти 2-танлови

📣 Танловга Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади.

📊 Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори ~ 200 миллион сўмгача;

Ҳужжатлар 2024 йил 1 апрелдан 2 майгача қабул қилинади.

🌐 Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин: www.fondngo.uz

➡️ Давлат гранти лойиҳаси учун ариза шаклини юклаб олиш: www.fondngo.uz/ariza



🌐Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐Oliymajlisjamoatfondi">Youtube

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

#Ekopartiya
#Yashil_makon

Toshkent viloyati, Nurafshon shahrida o'tkazilgan "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasidagi ko'chat ekish aksiyasidan lavha.


Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

#Live

☝️ Oliy Majlis Qonunchilik palatasining majlisi oʻz ishini yakunladi.

***
☝️ Пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса завершило свою работу.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Soxta “psixolog”lar faoliyatini tartibga solish zarurati

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Fan, ta’lim, madaniyat va sport masalalari qo‘mitasi tomonidan O‘zbekiston psixologlar uyushmasi bilan hamkorlikda “O‘zbekistonda aholiga psixologik yordam ko‘rsatishning huquqiy asoslari” mavzusidagi davra suhbati o‘tkazildi.

👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Ўзбекистонда яна бир халқаро конвенция ратификация қилиниши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган долзарб қонун лойиҳаларидан бири “Халқаро меҳнат ташкилотининг ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенциясини (Женева, 1981 йил 23 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасидир.

Батафсил

/channel/aksentuz

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Вояга етмаган қизларни унаштириш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ билан боғлиқ келажак авлод саломатлигига салбий таъсир қилаётган ҳолатларнинг олдини олиш, бунинг оқибатларини тушунтириш борасида ишлар лозим даражада олиб борилмаётгани қайд этилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари, аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тизими анча кучайтирилди. Лекин бундай ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди.

Зўравонликка учраган хотин-қизлар реабилитация билан етарлича қамраб олинмагани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Йиғилишда Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ишини ўзгартириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу марказларни тарбияси оғир болаларнинг муаммолари билан ишлаб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича комплекс ижтимоий хизмат кўрсатадиган масканга айлантириш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга бундай марказларни “Ҳаёт мактаби” сифатида қайта ташкил этиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Бундан буён жойларда васийлик, ҳомийлик, патронатга олинган ҳамда оилавий болалар уйларидаги болалар билан маҳалладаги ижтимоий ходимлар шуғулланиши белгиланди.

Улар ота-она ўрнини босувчи шахслар бола олдидаги мажбуриятини қай даражада бажараётганини мониторинг қилиб, баҳолаб боради.

Бунинг учун ҳокимликлар ҳузуридаги Васийлик ва ҳомийлик комиссиялари тугатилиб, уларнинг ваколати “Инсон” марказларига ўтказилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Жорий йилнинг 20 апрель куни Қибрай туманидаги Бирлик ва Соҳибкор маҳаллаларида томорқа ва уй хўжаликлари билан танишилди. Сайхунобод тажрибаси асосида ердан янада самарали фойдаланиш масаласида маҳалла фаоллари, маҳалла еттилиги аъзолари билан фикр алмашилинди.
Шунингдек,  Қибрай туман ҳокимлиги биносида маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинар давомида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сони қарори, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қабул қилинган "Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда Сайхунобод тажрибаси доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар
тўғрисида фикр алмашинилди.

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

#Yashil_makon

🌳 Chirchiq shahrida “Toza, chiroyli, xavfsiz shahar” loyihasi ilgari surilgan bo‘lib, ushbu loyiha shaharning keng jamoatchiligi e’tiboriga havola qilindi.

Loyiha doirasida bugun R.Dastirov boshchiligida Xalq deputatlari Chirchiq shahar Kengashi deputatlari S.Say, A.Abdullayev, E.Norboyev, A.Vasilyev, S.Kedelbayev, mahallalar faxriylari va faollari, yoshlar, sportchilar, Chirchiq atrof-muhitni muhofaza qilish bo‘limi vakillari “Yoshlar markazi”da yig‘ilib, fleshbom tashkil etdi.

So‘zga Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati M.Xodjayeva chiqdi.
Chirchiq harbiy orkestr sadolari yangradi.
Tashabbuskorlar tomonidan Chirchiq irrigatsiya kanali bo‘yida “Shon-sharaf aleyasi” tashkil etilib, unga 200 dan ortiq manzarali va mevali daraxtlar ekildi.

Tashabbuskorlar o‘z amaliy aksiyalariga keng jamoatchilikni jalb etib bormoqdalar va Chirchiq shahri uchun barchada mas’uliyatni shakllantirish, shaharni toza, chiroyli va Xavfsiz shaharga aylantirishda barchamiz mas’ul ekanligimizni ifodalab kelmoqdalar.

👉 Batafsil videolavhada

Chirchiq shahar hokimligining Axborot xizmati


💬 Telegram 🌐 Facebook
🌐 Instagram 🌎 Web-site

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

#jarayon

Tumanning olis hududiga olib boruvchi yo’lni ta’mirlash ishlari amalga oshirilmoqda

Xususan, chegara hududidagi Turkiston mahallasi va S.Najimov chegara bojxona postiga olib boruvchi May-Bag'ish yolining ta’mirtalab 4,4 km qismini mukammal ta'mirlash ishlari boshlandi.

Tuman hokimi yordamchisi U.Egamberdiyev, olis hududda yashovchi aholi va haydovchilarning ko’plab e’tirozlariga sabab bo’lib kelayotgan yo’lning mazkur qismida olib borilayotgan ta’mirlash ishlarning borishi bilan tanishdi.

Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

telegram/ facebook/ Instagram/ Website/ Youtube/

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

#jarayon

Chiqindilarni belgilanmagan joylarga tashlagan tadbirkorlarga ogohlantirishlar berilmoqda

Xususan, Qibray tumani hokimi o’rinbosari F.Boymatov va tuman IIB mas’ul xodimlari, Iftihor mahalla raisi hamda profilaktika inspektori hamkorligida markaziy ko’cha atrofida faoliyat yuritib kelayotgan tadbirkorlar tomonidan maishiy va boshqa chiqindilarni maxsus qutilarda saqlash qoidalarini buzish holatlarini ko’zdan kechirdilar.

Shuningdek, ularga belgilangan tartibda ogohlantirishlar berilib, davlat ahamiyatidagi umumfoydalanuv yo’l chekkalarini toza va ozoda saqlash lozimligi tushuntirib o’tildi.


✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

telegram/ facebook/ Instagram/ Website/ Youtube/

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

"ЯШИЛ МАКОН" - ЯШИЛ КЕЛАЖАК САРИ

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари томониган ташкил этилган "Яшил макон" тадбири Тошкент вилоятининг Бостонлиқ туманидаги давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ерларида ўтказилди.

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

«Yashil makon» umummilliy loyihasi

🔹Mohira Xo‘jayeva, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati

👉 KANALGA ULANISH

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

📣4️⃣4️⃣4️⃣
⚡️⚡️⚡️ Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди 2024 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
!

Ҳужжатлар 2024 йил 1 апрелдан 2 майгача қабул қилинади.

🌐 Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин:

➡️ www.fondngo.uz

➡️ Давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза шаклини юклаб олиш:

➡️ www.fondngo.uz/ariza




🌐Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐Oliymajlisjamoatfondi">Youtube

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

2️⃣2️⃣2️⃣
⚡️ Куни кеча Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️ Йиғилишда фуқаролик жамияти институтларининг Парламент комиссиясига қилган мурожаатлари тегишли тартибта кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.


#parlamentkomissiyasi


🌐Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐Oliymajlisjamoatfondi">Youtube

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Oliy Majlis Qonunchilik palatasining majlisidan foto lavhalar

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

https://darakchi.uz/uz/183103?fbclid=IwAR2CGp2dmGocDIt7w-U7B9eye3CN_58kluraVP0g2z3-qv351ERpacfZni0

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Казань.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш бўйича маҳалла даражасида алоҳида тизим яратилиши белгиланди.

Тазйиққа учраган аёллар реестри тузилиб, уларга маҳаллада тезкор комплекс хизмат кўрсатиш тизими жорий қилинади.

Ҳар бир туман шифохонасида зўравонликка учраганларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган хоналар ташкил этилади.

Қийин вазиятдаги ёш оналарни қўллаб-қувватлаш учун “Оналар маскани” хизматини йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилишда соҳа учун масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Етим ва ота-она қарамоғисиз бўлган ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш учун уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, деҳқончилик учун ер бериш муҳимлиги таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.

Бундай ёшларга уй-жой бериш тизими ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Бунда “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади, уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.

Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Соғлиғи, ҳаёти хавф остида бўлган, етим ва назоратсиз қолган болаларни қарамоғига олиш бўйича “ихтисослашган тутинган оила” тизими жорий этилади.

Тутинган оила махсус сертификатга эга 30 ёшга тўлган одамлар томонидан ташкил этилиб, унга 3-5 нафаргача болалар қабул қилинади.

Ихтисослашган 160 та таълим муассасасида босқичма-босқич “ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинади. Яъни, оғир касаллиги бор болаларга шу гуруҳларда қараш орқали, ота-оналарига ишлаши учун шароит яратиб берилади.

Ота-онасидан айрилган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши учун кўмаклашиш тизими ҳам ўзгаради. Эндиликда “Ёшларга ҳамроҳлик” дастури асосида бундай ёшларни қўллаб-қувватлаш 23 ёшгача этиб белгиланади (ҳозирда 18 ёш).

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Йиғилишда ота-она меҳрига муҳтож болаларга ғамхўрлик масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ота-она қарамоғидан
маҳрум бўлган болаларни эътибордан четда қолдирмаслик
учун кенг кўламли ишлар олиб борлмоқда. Шунга қарамай, қуйи бўғиндаги эътиборсизлик оқибатида жойларда қаровсиз қолиб кетган болалар аниқланаётгани қайд этилди. Ҳозирда уларга васийлик белгиланмоқда.

Шунингдек, ота-онаси миграцияда бўлган, ноқулай ижтимоий муҳитдаги оилаларда тарбияланаётган, руҳий-жисмоний ривожланишида хусусиятлари бор болаларга ёрдам тизимини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…
Subscribe to a channel