Ассалому алайкум!!! Устоз сингилжоним байрамлариз муборак бўлсин!! Умриз узоқ тан жониз соғ бўлсин!! Доим оила даврасида, Шогирдлар қуршовида юринг
Султониз бн фарзандларизни камолини рохатини кўриб қувончга тулиб юринг 🤲🥳🥳🥳🥳🥳🥳💐💐💐💐💐💐💐💐💐💰💰💰💰💰💰💰💰💰💰💐🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️✨✨✨✨✨💫💫💫💫💫💫💫
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:
• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.
Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.
Давоми👇
- Пул сўраса, “уйда ўтирган одамга пул нимага керак, кўчага чиқмаса?”, деб малол олинаркан.
- Касал бўлса “ие, уйда ўтирган одам ҳам касал бўладими?”, деб аччиқ қилинаркан.
- Биров билан гаплашганида “воеей, кун бўйи уйда ўтириб зерикмаяпсизми?”, деб ачиниб, раҳми келгандай гапириларкан.
- “Ўқийман”, “ривожланаман” деса “ўқиб нима қилади? Ишини қилсин, жа бекор қолаётган бўлса ана ерни чопиқ қилсин”, деб устидан кулинаркан.
- Қўшни ёки бирор қариндошиникида бирор маросим бўлса “ана, уйда бекор ўтирибди, чиқиб ёрдам беради”, деб номидан жавоб бервориларкан.
- Телефонига жавоб беролмай қолса, “уйда ўтириб, нима телефонига қарамайди?”, деб танбеҳ бериларкан.
- Ҳаттоки, телеграм чатда ташланган расмларнинг ҳар бирига лике босмагани ёки ёзилган смсга тезда жавоб бермагани учун ҳам бечора “уйда бекор ўтирса, нимага эътиборли бўлмайди?”, деб гап эшитаркан.
Алқисса, (аксарият) оилаларда уйда ўтирган аёл қолоқ, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган оми, эрталабдан кечгача оёғини осмондан қилиб ётадиган бекорчи сифатида кўриларкан. Унда ҳеч қанақа ҳақлар йўқ, фақат мажбурият, бурчлар бўларкан.
Аслида заифалик, унга хос вазифаларингни адо этиш роҳат. Бироқ у ёки бу сабаблар билан (руҳан, жисмонан, моддий) қийналгани учун кўп аёллар/қизлар уйда қолишни истамас экан…
Сизнингча, уларга бўлган бу муносабатни ўзгартириш учун нима қилиш керак?
(Хонзодабегим Аъзамова)
Бугун энг яхши кун😘
Шунча пайтдаги дам олишларим сабабчиси дунёга келди! Алҳамдулиллоҳ!
ҲАЁТ ҒАНИМАТ…
Ҳаёт жуда бешавқат умр тез ўтади, вақт кутиб турмайди! Энг яхши кўрганларимизга гоҳида билиб билмасдан озор берамиз лекин яна ҳеч нарса кўрмагандек унутамиз яшаверамиз! Кечирамиз баъзида кечамиз! Умр ғаниматлигини биламизуу бир-биримизга жуда бефарқ бўламиз худдики доим ёнимизда бўладигандек! Бизни қаттиқ гапларимизни кўтариб юришга мажбурдек! Балки шунинг учун ҳам бизни ИНСОН деб бежиз атамаса керак. Яъни унутувчи деган маънони берадиган сўз бизни ростан тенгимиздир!
Бугун ҳамма яқинлардан қариндошлардан чин қалбимдан Узр сўрайман! Билиб билмасдан қалбингизга озор берган бўлсам мени кечиринглар! Баъзида ўзимга ўхшамай қолганим учун, баъзида дағал сўзларим учун кечиринглар! Бу ҳаётда ҳаммангиз мен учун ғаниматсиз!
Бу ёшимда ўзимча бир нарсаларни англадим шуларданг энг муҳими бу қариндошлик жигарчилик ота-онанинг ғаниматлиги ва ҳаказолар! Кимлар учундир бу ҳолат танишдир билар лекин бизни ҳаётдаги йўқотишлар тарбиялади. Кимдир воз кечишни танлар кимдир унутишни лекин сийлаи раҳм дунёда мавжуд экан биз ўзлигимиздан воз кечолмаймиз! У худдики сизга ортиқча бармоқдек хуник туюлар лекин у бизга шу бн ўзлигимизни англатиб туради! Қаердан чиққанимизни эслатиб туради!!! Бундан воз кечиб бўлмайди қонимизда бор барибир!!!
Қабул қилишимиз ва тан олишимиз кифоя!!!
Танқид қилишга, муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ чунки улар билан бирмиз тан олмасак ҳам!
“Қалб исёни” туркумидан
Г.Эролова
Албатта ўқинг. Жудаям қизиқ
Ҳар куни камида битта самолёт тўла одам Умрага учади. 300 та ўзбек. Ҳар бирини ёнида камида 2,5-3 минг доллардан зиёратга аталган пул кетяпти.
750-900 минг$ доллар пул
Ўзбекистондан қайтмас бўлиб чиқиб кетади. Ҳар куни!
Бу битта зўр, ҳамма шароити бор, хатто америкаликлар кўрса ҳавас қиладиган БИТТА ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ дегани!
Бир ойда 30 та мактаб.
Бир йилда 360 та мактаб.
Ўн йилда 3600 та мактаб.
Агар шу пуллар ростдан ҳам миллат болаларига сарфланса нима бўлишини бир кўз олдингизга келтиринг-а!
Дунё ўзбекларники бўлади! Ўзбеклар илм-фан, тараққиёт билан дунёни забт этади-я!
Афсуски ўзбек дегани 2-3 минг долларлаб пулни суннат бўлган зиёратга сарфлайди, лекин фарзандлари учун 100$ лик китоблар сотиб олмайди хеч қачон!
Агар ўша 2-3 минг долларга китоб олса қанча китоб бўлади? Битта катта зал тўла китоб бўлади! Бундай кутубхонаси бор хонадонда ўсган авлодлар қандай инсон бўлиб етишади?
Бу нарсани афсуски ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмайди…
30-40 йил олдин хаёт қандай эди? Уйлар ҳам қуриларди, тўйлар ҳам қилинарди, фарзандлар ҳаммаси спортга, тўгаракларга қатнашарди, касал бўлса дархол даволанишарди, тиш қўйдиришарди, ва энг муҳими ҳар бир хонадонга қанчалаб газета, журналлар кириб келарди хар куни!
Китоб жавони йўқ хонадон дерли йўқ эди! Ҳамма ўқир эди, билим олар эди.
Мардикорлар, фоҳишалар, гадойлар, аферистлар йўқ эди! Одамлар маънили, тарбияли, маданиятли, қалбан пок, тўғри, халол эдилар. ,,Фалончи ажрашибди” деган гапни эшитиб қолиш сенсация эди.
Демак ҳамма бало одамларни ўзида экан. Китоб ўқимай қўйишдан бошланди бу ортга кетиш деб ўйлайман. Деградациянинг бошланғич нуқтаси шу бўлади.
Китоб ўқимаган одам мухимни номуҳимдан, оқни қорадан, яхшини ёмондан, ростни ёлғондан, тўғрини хатодан ажрата олмай қолади. Залолатга қандай ботиб кетяпганини ҳам англамай қолади.
Биз Қуръонда Аллохнинг одамзотга айтган энг биринчи буйруғини унутиб қўйдик!
,,Иқро!Иқро!Иқро!”
,,Ўқи! Ўқи!Ўқи! “
Шорахмат Курбонов
Сизни фикрингиз қандай азизларим ?
#lider_ayollar_klubi
#faxriy_azolar_uchrashuvi
⚡️ÖKHD - O’zbek xotin-qizlari huquqlarini himoya qilish jamiyati qoshidagi “Lider ayollar” klubi faxriy a’zolarining Toshkentdagi uchrashuvidan video lavha!
👩⚕️“Ayol baxtli bo’lsa, oila baxtli bo’ladi, oila baxtli bo’lsa, jamiyat baxtli bo’ladi!”
❇️Biz bilan birga bo’ling va bizni kuzatishda davom eting👇
📱Instagram 📱Facebook📱TikTok
Бугун 24-феврал соат 14:00 да “Лидер аёллар клуби” нинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди!
Лидер аёлларимизга жамиятимиз гувоҳномалари тантанали топширилди!
Сафимиз табора кенгаймоқда, сиз ҳам сафимизда бўлишни истасангиз мурожаат қилинг!
Бугун яшанг, эртага эмас.
20 йилдан ортиқроқ вақт давомида Тбилисидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 4-қаватида “Жигули” автомашинаси турар эди.
Бу “Жигули” ҳикояси жуда ҳам қизиқ бўлган. 1991-йилда Тбилиси шаҳрининг туманларидан бирида яшовчи фуқаро Резо Энукидзе ўзи учун янги ВАЗ 2106 машинасини сотиб олади. У бу машина учун бутун умр пул йиққан эди.
Биринчи кечадаёқ мошина ўғрилари машинанинг ғилдираклари ва ойларини ечиб кетишади. Резо жуда ҳам жаҳли чиқиб кетади ва машинани ўзи яшайдиган уйнинг балконига кран ёрдамида олиб чиқиб қўяди.
“Машина тинч, осойишта даврлар келгунча мана шу ерда туради” - деб Энукидзе ҳаммага жар солади.
Машина Резо учун жуда қадрли эдики, у машинани ерга олиб тушиш учун ҳали ҳам яхши даврлар келмади деб ҳисоблар эди. У машинани балконда бўлса ҳам жуда яхши парвариш қилар эди, ҳар куни уни ювиб, артиб, тозалаб кейин ишга кетар эди.
Давоми бор👇
#Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:
— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.
Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:
— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...
Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...
Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.
Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!
Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.
Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!
Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!
Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.
Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...
✍️Сaфия Сафтари
Келуси 2024 йил кириб келишига оз фурсат қолмоқда, келаётган йил мақсадларингиз ва режаларингизни ёзиб олдингизми?
Қачонки, ўтган йил сарҳисобини ўзингиз учун билиб олмасангиз!
Мақсад ва режаларингизга қанчалик эришганингизни билмас экансиз, ўйлаб ҳам кўрмасангиз келадиган йилда сизга куч ва мотивация етишмайди! Доимо чарчайсиз, қилаётган ишларингиз самарасиздек, нима мақсадда бажараётганингиз эсингизда йўқ, энергия тугаган ҳолда ўтказасиз!
Ва доим “нега бундай бўляпти?” , “ҳаётга қизиқмаяпман”, “проста яшаяпман”, “ўзи яшашдан мақсад нима?”, “йўлимни касбимни танлолмаяпман” каби саволларга жавоб қидириб 2024 йил ҳам ўтиб кетади!
Бундай бўлишини истамасангиз тинч хонага ўтириб олинг ва кофени ёки аччиқ кўк чойни дамлаб олдин ўтган 2023 йилни сарҳисобини чиқаринг, ўзингизни алдамасдан ҳаққоний бўлинг! Ўтган бўш вақтларингизни англаб оласиз!
Сўнгра, телефонга эмас дафтарга ёзинг ўз қўлларингиз билан келгуси йилда нималарга эришишни истайсиз, кучингиз ҳаракатингиз етади! Ҳар бир орзуларингизгача ёзинг!
Assalomu alaykum aziz kuzatuvchilar
Bugun sizlar bilan dunyo boʼylab ommalashib borayotgan, koʼplab insonlarning muammosini oʼzida qamrab olgan mavzu "Zoʼravonlik" ning bir turi Abyuz (abyuzer) haqidagi maʼlumotlar bilan boʼlishmoqchimiz.
Umid qilamizki berilayotgan maʼlumotlar sizlar uchun biroz boʼlsa-da qiziqarli va foydali boʼlmoqda.
"Psixologik xizmat va targʼibot" boʼlimi mutaxassis psixologi V.S.Ahrorova
Бугунги “Халкаро психологлар куни” билан барча касбдошларимни табриклайман! Ишларига ривож тилайман🌹🌹🌹
@ monami_pc
Бахтли Умр
Инсоннинг умри, яхши яшаши ҳақида жуда кўп мутахассислар файласуфлар фикр юритган.
Ҳозирги замонда ўрта ёш 60 ёш деб белгиланганини билармидингиз?!
Шундай экан бу ёшни бахтли ва мароқли соғлом ўтказиш учун айрим ҳаётда исботини кўрган ҳақиқатлар ҳақида бўлишмоқчиман!
1) Ҳозир қайси ёшда бўлишингиздан қатьий назар ҳаётингизни янгитдан бошлаш имконингиз бор, бу биргина назарни ўзгартиришингизга боғлиқ!
2) Ҳаётингиздаги яхши ёки ёмон яшаш танловни фақатгина ўзингиз танлайсиз бу сизни танловингиз!
3) Доимо нимадирга эришсангиз бахтли бўламан деб кутманг, эришишингиз билан яна бошқа орзу пайдо бўлади. Бу давомий, сиз ҳозирни ўзида бахтли эканлигингизни ҳис қилинг! Ҳис қилиш учун Нафас олаётганингизни ўзигина етарли!
4) Бугундан ҳозирданоқ танловингизни ўзгартиринг. Ўзингизга “Бахтли, қувончли яшашни танлайман” денг!
Ўзингизга тегишли бўлмаган нарсалар, инсонлар ҳақида ўйлашни, муҳокама қилишни тўхтатинг.
5) Диққатингизни ўзингизга қаратинг, илм олинг ўз устингизда ишланг!
✍️Г.Эролова
Уйда ўтирган аёл ҳам одам(ми?)!
Авваллари баъзи аёлларнинг уй бекасилигини айтишга ийманишини кўриб, айримларини эса уйда ўтиришни АСЛО истамасликларини эшитиб, ҳайрон бўлардим. Ахир ўз уйингни йиғиштириб, зўр овқатлар пишириб, яқинларингни дуосини олиб яшаш мазза-ку дердим. Чунки ўзим ана шу ҳисларни туярдим-да.
Мен қайсидир маънода бунинг сабабини жамиятдан ажраб қолишни истамасликдан деб билардим. Лекин сўнгги икки йил ичида мен каби фарзанд тарбияси ёки бошқа сабаблар туфайли уйда ўтирадиган аёллар билан танишиб, суҳбатлашиб, қуйдагича хулосага келдим:
Уй бекалари жамият тарафидан эмас, аслида (энг) яқинлари томонидан шахс сифатида етарли даражада ҳурмат қилинмас экан.
Яъни
- Фикр билдирса, “уйда ўтирган одам нимани билади?” деб инобатга олинмасакан.
- "Чарчадим" деса, “кун бўйи уйда оооўўтиииирсааа нимага чарчайди? Ҳаа, уй тозалаб чарчаб қолдими ё битта овқат пиширибми? Ё битта болага қараб чарчаб қоптими?”, деб жаҳл қилинаркан.
Давоми бор👇
Assalomu alaykum hammaga!
Anchaaadan beri yozmay qo’ydim, demak hozir yozadigan mavzuyim dissonans uyg’otishi mumkin, ammo bu ham yaxshi bo’ladi.
Onani rozi qilish vasvasasi.
Ha, bilaman onasini rozi qilgan farzand jannatga kiradi. Jannat onalar oyog’i ostidadir. Yana millionlab boshqa gaplar bordir.
Ammo men bugun aynan mana shu gaplarni ayniqsa o’g’il bola farzandlarga g’alati ta’siri haqida yozmoqchiman.
Hayotda juda ham ko’p kuzatdim, onamni rozi qilishim kerak deb, erkak kishi ayolini va oilasini asli birinchi o’rinda bo’lishi kerak bo’lganlarni, umuman qadr- qiymatsiz qilib qo’yapti.
Onalar o’zlari dunyoga keltirgan farzandlari hayotini do’zaxga aylantirishlari mumkin. Ammo farzandlar esa ularni roziligiga erishaman va jannatni orzu qilib, hozir yashayotgan hayotlarini do’zaxga aylantiradi.
Men onaga yomon munosabatda bo’lish kerak, yoki umuman gaplashmasdan qo’yishni na’zarda tutmayapman. Men adekvat holatda va’ziyatni baholash haqida yozyapman.
Erkak kishi oila qurgandan keyin birinchi o’rinda ma’sul bo’ladigani bu - o’zi qurgan oilasi bo’ladi.
Bizda esa qanday vaziyat?
Xotin topiladi, ona topilmaydi. Meni kechiringlar, ammo bu vaziyatdan foydalanadigan onalar ham bor.
Ataylabdan o’z mavqeidan foydalanib, kelinini urdiradi, yomonlaydi, shunday qiladiki o’g’il uchun xotini bir yomon otliq bo’lib qoladi.
Lekin buning yana boshqa sababi ham bor. Erkak kishi onasidan separasiya (psixologik onadan mustaqillik) bo’lmasligidir. Onasini etagini qo’yib yubormagan desak to’g’ri bo’lar?
Albatta bu oson jarayon emas, chunki asli sog’lom muhitli oilalarda bu jarayon bola 21 yoshga to’lguniga qadar o’tib bo’linadi, nosog’lom oilaviy vaziyatlarda esa ba’zan 30-40 yoshlik erkaklar ham onasini etagini qo’yib yubormagan bo’ladi.
Bunga qanaqa yechim bo’lishi mumkin?
Oila qurishdan oldin, bo’lajak oilasi uchun erkak javobgarlik va ma’suliyat uni bo’ynida ekanligini anglashi va onasini rozi qilish vasvasida bo’lishi kerak emas. Hamma ayol oqila bo’lishi kerak deydi, asli esa oilada erkak ham oqil bo’lishi kerak.
Ayol va qizlar esa bunday “onasini etagini qo’yib yubormaganlardan” iloji borichaa uzoqroq bo’lsalar, sog’lom oilaviy munosabatlar qurib, tinchlikda yashashlari mumkin. Albatta muammosi yo’q oila bo’lmaydi, ammo tinchlik va hotirjamlik inson hayotini yaxshi yashashi uchun bazoviy ehtiyojidir.
Agar shunday oilada kelin ekaningizni his qilgan bo’lsangiz, muhitni o’zgartirish erkakni tanlovida bo’ladi. Onasini etagini qo’yib yuborib, mustaqil bo’lishni boshlasa, hayot tarzi o’zgarishi mumkin, bo’lmasa ancha qiyin bo’lishi mumkin…
Onajonlar! Bolalaringiz hayotini do’zaxga aylantirmang, o’lmasingizdan oldin , sizni o’limingiz huddi ularga ozodlik beradigandek qilib qo’ymang! Axir farzandingiz baxtli bo’lsa, siz ham baxtli bo’lmaysizmi???
Sizni hayotingizni baxtsiz o’tgan bo’lsa, keliningiz ham o’sha hayotni yashashi kerak degani emas, iltimos o’zingizdan farzandlaringizni bezdirmang:)
Jinni bo’lsa boylab boq ota-onangni deyishadi, jinnini boqish mumkin, ammo tinchlik bermaydigan odamni hech kim xushlamaydi.
Фбдан олинди фикрингиз қандай? Қўшиласизми?
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз!
Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!
— Ҳаёт жуда қисқа, уни нафрат ва ёмонликка сарфламанг.
— Бахтингиз учун ўзингиздан бошқа ҳеч ким масъул эмас.
— Ҳасад- умрни беҳуда сарфлаш демакдир. Сиз ҳамма нарсага эришгансиз, кимга ҳасад қиласиз?!
— Касал бўлиб ётиб қолганингизда сизни иш қутқармайди. Ота-онангиз ва яқинларингиз ёрдам беришади. Уларни асранг.
— Сизни олдинда гўзал кунлар кутмоқда.
— Вазият яхшими-ёмонми барибир ўзгаради.
— Мўъжизаларга ишониб яшанг.
— Ҳар бир кун бизга тақдим этилган совғадир, ҳаёт гўзалигини унутманг.
— Кимгадир дардингизни айтиб, йиғлашдан уялманг.
— Кечиришни ўрганинг.
— Ўтмиш хотиралари билан яшаманг, улар келажагингизга соя ташлаши мумкин.
— Ўз ҳаётингизни бошқаларники билан солиштирманг. Улар қандай кунларни бошидан ўтказаётганини сиз қаердан ҳам билардингиз.
Байрам дастурхони тузаб, энг чиройли кўйлагингизни кийинг. Ҳеч нарсани байрам ёки алоҳида кун учун деб сақлаб ўтирманг. Ҳар бир кунингиз байрам.
☘️☘️☘️☘️☘️☘️
каналимиз👇👇👇
t.me/monami_pc
группамиз👇👇👇
/channel/psixolog_GuliranoErolova
Жамила онамизни бутун Ўзбекистон таниса керак! Улар ҳам жамиятимиз фаол аъзосига айланди!
Читать полностью…Давоми👇
2018-йилда машина ерга олиб тушилди, лекин афсуски Резо Энукидзе энди йўқ эди. Унинг бутун умрлик орзуси машинани ерга олиб тушиб унда оиласи билан сайр қилиш эди.
P.S.: Ҳаёт сизга бир марта берилади, эртага ундай бўлиб қолса-чи, эртага бундай бўлиб қолса-чи деган хаёллар билан бугунги ҳаётинингизни ўтказиб юборманг. Ҳақиқий муваффақиятли инсонлар бугунги кун билан яшайди, эртанги куннинг ташвишларини эртанги кунга қўйиб беради.
Файласуфлардан бири шундай деган экан:
Ҳаёт бир кун, у ҳам бўлса бугун.
Муносабатлардаги носоғлом муҳитни баъзида севги, муҳаббат деб ўйлаймиз!
Видеодан фикрингиз қандай?
Ҳар бир ёзганларингиз “Ҳаёт зар вароқларига” битилади ва сизга яқинлашади! Сиз ҳаракатни илк қадамини қўйган бўласиз!
Ҳали кеч эмас, яна сизни ҳисобингизда 10-кун мавжуд!
Келгуси йилни қандай кутиб олиш инсонни ўзига боғлиқ! Яхши ният билан Оллоҳимдан сўралган истаклар албатта ижобат бўлади! Бунга кучли ишонч ва ҳаракат лозим!
Инсон оддий ҳам кун ўтказиши мумкин, ҳар кунингиз ўтади ўтмасдан қолмайди лекин уни мазмунли қизиқарли ўтказиш албатта яхши ниятга ва ҳаракатга боғлиқ! Умрингиз яхшилик қилишга ва орзуларингиз оилангизга қувонч олиб келишига, оилада бир-бирингизни қўллашга бағишланса унда мақсадларга осон ва гўзал етиш мумкин!
Барчангизга янги 2024 йил омад,соғлик, бахт ва оилавий хотиржамлик олиб келсин!
Ўшалмаган орзуларга бу йил эришинг! Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табриклайман!❤️❤️❤️
✍️Гулираъно Эролова
@monami_pc
Шунақа откриткалар бўларди, олиб тилак ёзиб дўстларга оила аъзоларимизга берардик! Почтачида бўларди! Ҳечким катта совға кутмасди шу ҳам хурсанд қиларди!
Сизни болалигингиздаги янги йилни нима билан эслайсиз?
Атофимизда ҳозирги ҳолатида жабрдийда ролида яшаётганлар бўлиши мумкин!
Мутахассислар берган маълумотдан сиз кимни кўрдингиз?
Ўзингизними? Яқин опа синглингизними?
MИННАТДОРЧИЛИК
⚡️Ҳаётдан рози бўлиш - бу ҳис-туйғуни ўзимизга, оламга, атрофдагиларга нисбатан тўғри муносабатда бўлганимизда ҳис этамиз.
⚡️Ҳаёт бизга фақатгина ташвиш, қийинчилик ва азоб-уқубатлар келтиради деб ўйлаймиз. Аслида буларнинг барчаси бизнинг бу ҳаётдаги дарсларимиз ва тажрибаларимиз. Биз ана шу дарсларимизни қабул қилиб, тан олганимизда вазиятлар енгиллашади.
⚡️Шунинг учун ҳаётимизда содир бўлаётган ҳар бир вазият учун ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдиришимиз керак. Хатто касаллик учун ҳам. Чунки касаллик бизга йўл кўрсатади, ўз устимизда ишлашга белги беради.
⚡️Хатоларимиз учун ҳам миннатдор бўлишимиз керак, чунки улар бизга нимани қандай бажаришни ўргатади.
⚡️Миннатдор бўлганимизда ҳаёт бизга қувонч, шодлик ва чексиз бахт ҳис-туйғусини беради.
⚡️Миннатдорчилик ҳис-туйғусида яшаганингизда эса ҳаётингиз мўъжизаларга лиммо-лим бўлади. Азизларим ана шу мўъжизаларни англаб, ҳис қилиб яшанг!
каналимиз👇👇👇
@monami_pc