Ўзбекистонда N1 канал Мистер Дўппи канали👳♀️ ❗️(Каналга аъзо бўлиш сўровномаси автоматик қабул қилинади) Энг тезкор воқеа ва хабарларни биринчилардан бўлиб хабардор қиладиган канал! Таклиф ва Мурожаатлар учун 👇 @rekdoppi
❗️Қашқадарёда "газ заправка" портлади
ФВВга кўра, бугун соат 14:40 да Кўкдала тумани “Олтиндала” МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчасида ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳозирда ёнғинни тўлиқ ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Канал👉 @MrDoppi
📸 Ўзбекистонда йўл қоидабузарлигини қайд этувчи стационар камера ва радарлар ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди
Рўйхатда уларнинг аниқ манзиллари ҳамда қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши турлари келтирилган.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Давомли жазирама кунлар келяпти
17-20 июль кунлари учун кутилаётган юқори иссиқлик тўлқинлари республиканинг катта қисмига таъсир эта бошлайди.
Одатда иссиқ кунлар ортидан келадиган салқинлик бу сафар кутилмаяпти – жазирама давомли бўлади.
Канал👉 @MrDoppi
Имтиҳонга кириб чиққан абитуриентларни гапларига қараганда, шу кунларда тест имтиҳонларида шунақа саволлар тушаётганмиш 😅
Абитуриентларга юбориб қўямиз.
Канал👉 @MrDoppi
⚡️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Канал👉 @MrDoppi
❗️Расман: Ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди
Аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августгача давом этади.
Ўқишни кўчириш учун онлайн платформалар:
🔹 Давлат ОТМдан бошқасига кўчириш — transfer.edu.uz ;
🔹 Хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга — my.uzbmb.uz .
🎓 Имтиҳонсиз ўқишини кўчирадиганлар:
▪️ Турмуш қурган ва турмуш ўртоғининг доимий яшаш ҳудудига кўчираётганлар;
▪️ Ота-онаси ёки турмуш ўртоғининг иш жойи ўзгариб, тегишли вазирликдан тавсиянома олганлар.
📝Имтиҳон орқали кўчирадиганлар:
▪️ Хорижий мамлакатларда ўқиётган талабалар;
▪️ Хусусий ОТМларда таҳсил олаётган талабалар.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Москвада ўта кучли ёмғир
Йўллар, автотураргоҳлар ва метро бекатлари сув остида қолмоқда. Метро вагонларида шифтдан сув сизиб чиқмоқда, транспорт узилишлар билан ишламоқда.
Канал👉 @MrDoppi
Ўхшатишни боплашипти 😅👍
Кобальтчиларга юбориб қўямиз.
Канал👉 @MrDoppi
❗️9 375 000 сўм жаримага ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этишга сабаб бўлувчи "тренд"
Канал👉 @MrDoppi
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻
🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲
Канал👉 @MrDoppi
❗️Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жиноий гуруҳ аъзолари турли давлат фуқаролари бўлиб, улар одамларга Telegramʼдан APK файллар юбориб келган.
Тошкент шаҳрида киберўғирлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Қайд этилишича, ушбу шахслар одамлар телефонига вирусли дастур юклаб, шахсий маълумотлар орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган.
Канал👉 @MrDoppi
⚡️Шерзод Асадов янги лавозимга тайинланди
Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари – Президентнинг матбуот котиби этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у аввалги — Президентнинг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Ҳилола Умарова энди Мактабгача ва мактаб таълими вазири эмас. У вазирликдан озод этилди.
Ҳилола Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у вазир лавозимидан озод этилди.
МАКТАБ ГРУППАЛАРИГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ.
Канал👉 @MrDoppi
“Ота кўрди”, “Келин салом”, “Фотиҳа тўйи” каби маросимлар тақиқланади!
Дабдабабозликсиз тўй қилганларга мукофот пули бериладими?
Канал👉 @MrDoppi
❗️Доғистонда ММА жангчиси отиб кетилди
Махачқалъада ММА жангчиси Тимур Хизриевга 2 номаълум шахс томонидан қуролли ҳужум уюштирилган.
Спортчи қўл, тана ва кўкрак соҳасидан ўқ еган. Шунга қарамай, у ҳужум қилганлардан бирини дўппослашга улгурган.
Ҳозирда шифокорлар спортчининг ҳолатини нормал деб баҳоламоқда.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ҳокимининг қарори билан шу йилнинг 16-18 июль кунлари об-ҳавонинг +40 даражадан юқори бўлиши сабабли туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Канал👉 @MrDoppi
Чорвоқ сув омбори қирғоғида озарбайжонлик инвесторнинг "Чорвоқ" туристик дам олиш маскани айрим лойиҳалари учун ер иши бошлангани айтилмоқда.
Бунга яна аниқлик киритиш керак.
Инвестор Агаларовнинг журналистлар билан Бакуда ўтган учрашувида "Чорвоқ" дам олиш комплекс қурилиши жамоатчилик билан ҳисолабшиши, экологик хулосалар ва бошқа лойиҳалар тўлиқ битиб бўлгач, кейин қурилиш ишлари бошланиши билан боғлиқ ваъдалар янграган эди.
Агарда бу нуқтада ваъдалар бажарилмаса, фаол жамоатчилик йирик мега қурилишга қарши Орксус (Орхус) конвенция шартлари бўйича петиция уюштириши мумкин.
❗️Расман: Бакалавриат турдош йўналишлар рўйхати
Олий таълим йўналишлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.
Йўналишлар жами 33 та турдош гуруҳларга ажратилди.
Канал👉 @MrDoppi
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌞🌅
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
✨Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин‼️🤲🏻
🌸① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌹Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲
Канал👉 @MrDoppi
❗️Қирғизистонда бўлиш қоидаларини бузган шахсларни мамлакатга 5 йилгача киритмаслик бўйича қонун ишлаб чиқилади
“Ўзбекистон қўшнимиз, лекин ҳаммаси қонун доирасида бўлиши керак, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Тошкент шаҳар Олмазор туманида рухсатнома олмасдан иш бошланган қурилиш компанияси тегишли кўп қаватли уйлар қурилиши тўхтатилди.
Тўлов қилган аҳоли эса норозилик билдирмоқда.
Канал👉 @MrDoppi
🔥Чилонзор туманидаги “Ўзбекфильм” биноси яқинида кучли ёнғин чиқди
Ёнғин бўлаётган ҳудуддан йирик қора тутунлар кўринмоқда. Ҳозирча ёнғин сабаблари ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Перевалда нима гап яна қандай янгиликлар бизни кутмоқда десангиз унда бу видеони кўринг☝️
Янги тарози қўйилмоқда экан енгил ва оғир машиналар учун)
Канал👉 @MrDoppi
❗️4 кунлик жуда юқори ҳаво ҳароратли кунларга тайёрланинг
Ўзгидромет 17−20 июль кунлари жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳақида огоҳлантирди. Ҳаво ҳарорати шу кунларда +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +45 даражагача кўтарилади.
Канал👉 @MrDoppi
❗️“Ташаббусли бюджет” 2 мавсуми бошланди
Бугун, 15 июлдан “Очиқ бюджет” порталида 2025 йилги 2 мавсум учун лойиҳаларни киритиш жараёни бошланди.
🗓 Жараёнлар тақвими:
1️⃣ Лойиҳа киритиш: 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш: 4 – 18 август;
3️⃣ Тарғибот: 19 – 21 август;
4️⃣ Овоз бериш: 22 – 31 август.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Туғруқхоналарда суюнчи пулига ўчлик ҳамон йўқолмаяпти
Тошкентдаги туғруқхонада вафот этган Гулнора Мираминовага ўлимидан аввал доялар суюнчи пули кам берилганини айтиб олдига кирган. Марҳуманинг қайнотасига кўра, доялар туғруқдан сўнг вафот этган аёлга суюнчи пули кам берилганидан шикоят қилган.
“Туққан куни соат 2:30 да олиб борган бўлса, соат 3:00 лардан ошганда туққан. Қайнонаси дарров ўша туғдирган аёлга, ёрдамчисига суюнчи пули берибди. Лекин туғдирган аёл келинимга кириб айтибди: “Қайнонанг менга кам пул берди”, дебди. “Унга кўп берди, менга кам”. Ана у ёрдамчиси ҳам: “Менга ҳам кам берди”, дебди. Давлатдан пул оляптими? Ойлик оляптими? Кимдир берар. Умуман бермаса, ўрнидан туриб, уриб кетар эканми келинимни? “Қайнонанг менга пул бермади, суюнчи пулини”, деб” дейди қайнота.
❗️Сардор Умурзаков — Стратегик ривожланиш бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
Comeback)
Канал👉 @MrDoppi
❗️АОКА тугатилмоқда
Унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилади.
Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Канал👉 @MrDoppi
❗️Россияда мигрантлар учун янги тўловлар жорий этилиши мумкин
Давлат Думаси бу ҳафта муҳожирлар учун қўшимча давлат тўловларини жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаларини кўриб чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда Дума раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
Лойиҳага кўра:
🔺 Патент дубликати учун — 4 200 рубль (2 қисм тўлов: 2100 + 2100 рубл);
🔺 Яшаш жойини рўйхатдан ўтказиш учун махсус жой ташкил этиш ёки уни кенгайтириш ҳам шарт қилинади.
Канал👉 @MrDoppi