mtaduuz | Unsorted

Telegram-канал mtaduuz - student.adu.uz

709

Talabalar Masofaviy ta'lim tizimi uchun

Subscribe to a channel

student.adu.uz

#Talabaga_yengillik
#bot
#hemis

📱 Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish “HEMIS” axborot tizimining talabalar uchun @hemisedu_bot Telegram boti ishlab chiqildi.

📲 Endilikda talabalar oʻquv jarayoniga tegishli boʻlgan:

🔹reyting daftarchasi va transkript
🔸dars jadvallari;
🔹oʻzlashtirish koʻrsatkichlari;
🔸fanlar bo’yicha topshiriqlar;
🔹fanlarning elektron resurslari kabi maʼlumotlarni mazkur Telegram bot orqali ham olishlari mumkin.

Shuningdek, HEMIS axborot tizimining mobil ilovasida ham bir qancha imkoniyatlar yaratilganligini ma’lum qilamiz.

📥 Ilovani yuklab olish👇

📲 AppStore: https://apps.apple.com/ru/app/hemis/id1626119615?platform=iphone

📲 GooglePlay: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.tmetjem.hemis&hl=ru&gl=US

| Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

student.adu.uz

Тестга бир нечта қурилмалардан боғланиш чекланди!!

✅Хемис тизимида тест имтиҳонини топшириш учун бир вақтда фақат битта қурилмадан тест топширишга рухсат берилади.

❗️Агар талаба бирор компьютер ёки ўзининг телефонидан тест топширишга кирган бўлса токи тест топшириш жараёни якунланмагунча бошқа қурилмалардан тестга киришга рухсат берилмайди.

👉Агар талаба тест топшираётган вақтда бирор сабаб билан дастур ёпилиб кетса ёки тест топшираётган қурилма ўчиб қолса у ҳолда тестни бошқа қурилмадан давом эттириш учун имтиҳонни ташкил этаётган масъулга мурожат қилиш керак бўлади.

❗️Имтиҳонни яратган ва ўтказаётган масъул ходим имтиҳоннинг анкетасидаги Сеансни ўчириш кнопкасини босиб бошқа қурилмалар билан боғланган ва тугалланмай қолган тест сеансларини блокдан очиши керак.

#ХЕМИС #Тест
Миллий консультант

Читать полностью…

student.adu.uz

Талаба кабинети йўриқномаси

Ушбу файлда ХЕМИС тизимининг талаба профилида мавжуд бўлган функционаллари билан танишиш ва улардан фойдаланишни ўзлаштириш мумкин.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант

Читать полностью…

student.adu.uz

Abiturentlar uchun qo'llanma video
https://www.youtube.com/watch?v=njbx9xCCljQ&t=7s

Читать полностью…

student.adu.uz

ХЕМИС тизимидан фойдаланувчи талабалар диққатига!!!

Тизимнинг тест имтиҳони қисмига ўзгариш қўшилди. Кимдадир тест имтиҳонини топширишда тестни якунламасдан муддат тугаб колиб натижани ва уринишлар сонини "0" кўрсатган бўлса ҳамда кнопкалар қисмида Якунлаш кнопкаси пайдо бўлган бўлса у ҳолда тест якунланмасдан қолиб кетган ҳисобланади.

Бундай ҳолларда тестни якунлаш ва натижани янгилаш учун Якунлаш кнопкасини босиш керак бўлади.

ХЕМИС мутасаддилари

Читать полностью…

student.adu.uz

Tizim interfeysi juda ham qulay va sodda

Читать полностью…

student.adu.uz

Талаба контакт маълумотларини киритиш!!!

✅ Хемис ахборот тизимининг талаба профилига ўзининг электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиш имконияти қўшилди.

❗️Ушбу электрон почта манзили ва телефон рақамидан талабанинг паролини тиклашда фойдаланилади.

❓Шунинг учун ушбу майдонларга ҳақиқий ва тўғри маълумотларни киритиш талаб этилади. Акс ҳолда паролни тиклаш имконияти бўлмайди.

#ХЕМИС #Талаба
Миллий консультант

Читать полностью…

student.adu.uz

ХЕМИС тизимининг талаба профили функционаллари

Ушбу материалда ХЕМИС ахборот тизимининг талаба профили функционаллари билан танишасиз.

https://youtu.be/-8QKXWS1a-c

Читать полностью…

student.adu.uz

Талаба диплом файлларини қандай юклаб олиши мумкин ?

Тизимда талаба томонидан диплом файлларини юклаб олишнинг иккита йўли мавжуд:

1) Агар талабага персонал кабинет очилиб унга ўзининг логин ва пароли берилган бўлса у ҳолда талаба ўз персонал кабинетидаги Талаба маълумоти / Диплом маълумоти менюси орқали дипломини олиши мумкин.

2) Логин ва пароли бўлмаган талабалар учун ҳар бир отм тизимининг талаба қисмида алоҳида линк очилган, масалан: student.adti.uz/dashboard/diploma. Талаба мана шу линкка кириб паспортида ёки ID-картасида кўрсатилган ЖШПР-кодини киритиш орқали дипломини олиши мумкин.

Агар талаба бошқа ОТМдан бўлса у ҳолда тизимга киришда линкда кўрсатилган ОТМга тегишли домен номини, масалан adti ни (student.adti.uz/dashboard/diploma) ўзининг мос ОТМи доменига ўзгартириб киради.

Муҳим!!! Ҳар бир ОТМ ўз веб-сайтида мана шунақа ўзларига мос линкни жойлаштириб талабаларга тарғиб қилиши керак.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант

Читать полностью…

student.adu.uz

Тизимда янги ўзгаришлар ва имкониятлар!!!

👉Тизим фойдаланувчилари, масъуллар ва талабалар диққатига, таклифларга биноан тизимга қуйидагича ўзгаришлар киритилди ва имкониятлар қўшилди:

1) Тизимнинг тест қисмида тест саволлари ва жавоблари матнларига стиллар қўллаш имконияти тўғриланди;

2) Бирор сабаб билан тест имтиҳонидан чиқиб кетган ёки муддат тугаб тест якунланмай қолган ҳолатларда талабага тестни якунлаш ва балларини чиқариш имконияти қўшилди;

3) Талаба кабинетида ўзига тегишли диплом маълумотларини кўриш ҳамда диплом ва унинг иловасини юклаб олиш имконияти қўшилди;

4) Ўқув режадаги юкламалари киритилмаган фанларнинг диплом балларини киритиш тақиқланди;

5) Аккредитацияда талабалар рўйхатини алфавит тартибида саралаб чиқариш амалга оширилди;

6) Диплом иловасининг битирув иши ва магистрлик диссертацияси қисмига БМИ ва МД мавзуларини чиқариш амалга оширилди;

7) Академик ёзувнинг фанлар ва уларнинг баҳоларини кўриш формасига тегишли фильтрлар қўшилди ҳамда фанларни алфавит тартибида саралаб чиқариш бажарилди;

8) Аккредитациядаги талабага тегишли фанлар рўйхати ва унинг натижаларини Excel файлига экспорт қилиш имконияти қўшилди;

9) Ўқув режадаги семестрлар кетма-кетлиги, фанлар ахборотлари таркиби ва умумий ўқув режа юкламасини ҳисоблашда ўзгаришлар амалга оширилди;

10) Ўқув режадаги фанларни юкламаси ва кредит миқдорлари билан биргаликда семестрлар кесимида Excel файлига экспорт қилиш имконияти қўшилди.

🤚Ушбу ўзгаришлар барча ОТМларга 2020 йил 14 июнда чиқарилди ва улардаги тизимлар янгиланди.

ХЕМИС
Миллий консультант

Читать полностью…

student.adu.uz

Ҳурматли ХЕМИСдан фойдаланувчи талабалар!!!

Энди барча талабалар ХЕМИС ахборот тизимида якуний тест имтихонларидан олган натижаларини кўриш мумкин.

Натижалар кнопкасига босганда шу тест бўйича тўғри ва нотўғри жавоб берган саволларини кўриш мумкин. Ҳаттоки қоғозга печать қилиб олишлари ҳам мумкин.

ХЕМИС
Миллий консультант

Читать полностью…

student.adu.uz

Hurmatli talabalar!
HEMIS tizimiga kirish uchun ID raqam va parollarni dekanatingizdan olishingiz mumkin.

Читать полностью…
Subscribe to a channel