mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Ота.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Амир Олимхоннинг бу эътирофлари ишончли тарихий хабарми? Ажойиб суҳбат бўлган эканку.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Урф-одат - минглаб йиллар олдин вафот этганлар, сенинг манфаатингни сендан кўра яхши билишларига эътиқод қилишингдир".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Икки йиллик муддатга асосланиб айтсам, ҳеч афсусланмайман" - Икром Шариф.

Икром Шариф устознинг фарзандлари "Donoo School" мактабида таҳсил олишмоқда.

✅ Биз мактабимизда таълимдаги инновацион ёндашувлардан кенг фойдаланамиз ва фарзандларингиз учун қадриятларимизга мос тарбия ва катта имкониятлар яратиб берамиз.

📍 Мактабимиз фақатгина Тошкент шаҳрида жойлашган

📞 Боғланиш учун:
+998950200008

Рўйхатдан ўтиш учун:
👉 https://bit.ly/3AwpEYc
Reklama

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Зино махфий бўлса, гуноҳи икки зинокорга бўлади. Зино ошкора бўлса, гуноҳи барчага бўлади, касофати ҳам ҳаммага уради.

• Ўн йиллар аввал Тошкентга борганимда ёқамни ушлар эдим. Аёлларни кийимидан ҳайратда қолардим. Кўп ўтмай ўзимизда ҳам худди шундай кийимлар пайдо бўлди. Тиззадан баланд кийиш уят ҳисобланмай қолди. Бу вақтда Тошкентда кийим ўлчами янада калталашганига гувоҳ бўлдим. Юбка, деса юбкага нисбатан ҳақорат ҳисобланадиган турсикларга ўтиб кетилибди. Яна ўн йилга бормай, мени шаҳрим шундай юришини ўйласам даҳшатга тушаман.
• Ўтган йили Тожикистонга бордим. Аёллар биздаги тўқсонинчи йилларда юрибди. Бизда кийиб юрган кийимлари билан аёллар у ерга борса, фоҳишага бўлгани каби муносабат кўради.
• Ажрашиш уят бўлмай қолди. Ажрашган келин чиройли бўлса, пули бор биттаси дарров топиляпти. Ҳали эридан иддаси чиқмай, устига юриб қўя қоляпти.
• Авваллари келинни ушлаб олишни камдан-кам эшитар эдим. Ҳозирда фалончи келинини ушлаб олибди, фалончини келини қочиб кетибди, фалончи хотинини ўртоғи билан ушлаб олибди, деган гаплар кўпайганидан, ҳаммани келини юряпти, деган хаёлга боради одам.
• Тиктириш мода бўлди. Битта ифлос доктор арзимаган пулга тиктириб беради. Ану аёл шу баҳона юзини "ёруғ" қилиб олади. Эркак жониворлар ҳам янги усулини ўйлаб топган. Уч кун яқинлик қилмаса парда йиртилар экан, деб уч кун кутиб ўтирибди. Ўз жуфти ҳалолига ишонмай, бу каби иш қилгандан ўлган афзал. Етиб келганимиз шу.
• Ошхоналар, чойхоналарга кундузи киришни иложи йўқ. Аёллар "Игрушка", "гап" ўйнайди. Дунёвийлар бўлса, ҳа, майли, дейди одам. Саттан ҳожи акаларни хотинлари, ҳожи оналар, ҳижобли аёллар...
• Дин бехабарларини тушунарсан. Аммо диндорларини қандай тушуниш мумкин? Гўёки ҳижобда. Аммо кийиб олган кийимидан калта юбкаликлар ҳам хижолат бўлиб кетади. Муслима деганда икки энлик бошидаги рўмоли бор, бўлди. Эгнидаги кийимлари "астағфируллоҳ", дейдиган даражада. Ҳижобдан мақсад нима эди? Авратни ёпишми ёки бошни ёпиб, кетни очишми? Ҳижобдан мақсад пардаланиш, эркаклар нигоҳидан қочиш бўлса, ҳозирги ҳижоблиларни терилган қошлари, шиширилган лаблари, олма терадиган кўзлари ҳижоб ҳақидаги тасаввурларни сочиб юборади.
• Шаҳарда машҳур ҳожи акалар бор. Шуларни синглисини расман иккита эри бор. Икки эр бир-бирини танийди. Пулни кучидан индамай яшайверади. Аёл истаган куни биринчи эри билан, истаган куни иккинчи эри билан ётади.
• Ижтимоий тармоқлардан эр топиш янги модага айланди. Эрсиз аёл эр топса чидаса бўлади. Аммо эри бор аёллар, икки-учта ақлли гапларни ёзадиган ифлос эркаклар сабаб, кап катта хотин бўлганда, фарзандларини бўйи ўзидан ўтганда ажрашиб, оиласини бузиб, ўша "Гапдонга" эрга тегмоқчи бўлиб юрибди.
• Қайсидир аёл эри билан уришиб уйига келса, ёки эри Россияга кетса пойлаб ўтирадиган одам қиёфасидаги махлуқлар бор. Эри кетиши билан, бўри каби ташланади.
• Шаҳарда аввал дискотека деган нарса бўлмас эди. Ҳозирда тўртта дискотека бемалол фаолият олиб боряпти. Ичида фаҳш, фоҳишалар қатори туппа-тузук аёллар юрганига нима дейиш мумкин?
• Фоҳишалар Дубайга, Истанбулга бориб келиб яхши машиналар миняпти. Уларни шу ҳаётига орзуманд баъзи аёллар Дубай сари отланишни орзу қилиб яшаяпти.
• Бир йигит ҳазил қилиб эълон ёзибди "ўн ёшгача бўлган қизлар билан танишаман. Қолганига ожиданя тушяпман", деб. Кулгили, бир вақтни ўзида ачинарли нарса. Яхши қиз топа олмай қийналиб юрган бўйдоқ укаларим, жиянларимни кўрсам раҳмим келиб кетади. Қиз кўп, деймиз. Аммо яхши қизни остонасида кунига беш-олтитадан совчи.
• Хиёбонлар, паркларда қиз ва йигитлар бемалол ўпишиб, ялашиб, қапишиб ўтирибди. Ҳеч кимни ҳеч ким билан иши йўқ. "Тур падарингга лаънат", дейдиган одам йўқ.
• Юқорида ёзганимдай, зино очиқ бўлса - гуноҳи ҳаммага бўлади. Гуноҳларга кўникиб қолдик. Энди касофати ҳам барчамизга бўлади. Бунисига қандай кўникамиз билмадим...

┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#расмий муносабат

Жорий йилнинг 16 август куни «Ozodlik» телеграм каналида Истанбулдаги Чаталжа депортация марказида ўзбекистонлик аёлларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинаётганлиги, депортация марказида санитария-гигиеник вазият оғир аҳволда эканлиги ҳақида аудио хабарларни ўз ичига олган видео эълон қилинди.

Видеода мазкур депортация марказида сақланаётган ўзбекистонлик аёлларнинг ҳолидан Ўзбекистон дипломатик муассасалари вакиллари умуман хабар олмасликлари тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатилган.
Бош консулхона ходимлари томонидан Чаталжа депортация марказига ҳар ҳафтада бир маротаба ташриф уюштирилиб, вақтинча сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг яшаш ва овқатланиш шароитлари, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари муассаса раҳбарияти иштирокида мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда. Ватандошларимизнинг керакли ҳужжат ва бошқа ёрдамлар етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бир ташриф доирасида камида 10-15 нафар Ўзбекистон фуқаролари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, муаммоларини ҳал қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Худди шундай ташриф 15 август куни амалга оширилди.

Депортация маркази хорижлик фуқароларни депортация қилиш бўйича ҳужжатларини расмийлаштириш учун уларни вақтинча сақлаш маскани бўлиб, у ерда шахснинг жиноий қилмишларини исботлашга қаратилган суриштирув ёки тергов ҳаракатлари амалга оширилмайди.

Шу боис, видеода фуқароларнинг ноқонуний қилмишига иқрор бўлишга мажбурлаш ҳолатлари кузатилганлиги тўғрисида эълон қилинган важлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўз ўрнида, ватандошларимиздан Туркияда бўлиш даврида ушбу давлатнинг миграция соҳасидаги ва бошқа қонунларига қатъий амал қилишлари сўралади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Намозда саф тортиш низоми ҳаётимизни тартибга солиш учун ҳам жорий бўлган. Бу расм биз мусулмонларнинг ибодатларимиз ва уларнинг ҳаётдаги татбиқи ўртасида ўта катта зиддият борлигини кўрсатади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Буни фитрат дейилади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Turkiyada tashkil qilingan diniy ta'lim muassasalariga qanchalik ehiyoj bor?

Bu kabi savollarga ushbu video orqali akademiya asoschisi shayx Mubashshir Ahmad domladan javob olishingiz mumkin.

⚠️ Eslatib oʻtamiz, Akademiyaning 2024-2025-oʻquv yili birinchi qabul jarayonlari joriy yilning 24-iyulidan 20-avgustiga qadar davom etadi.

📚Akademiya kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Madrasa kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Ayollar akademiyasi kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

Bizni kuzatishda davom eting, tez kunlarda sizlarni ijtimoiy tarmoqlar orqali akademiyamizga qabul jarayonlari boʻyicha qoʻshimcha ma’lumotlar bilan xabardor qilib boramiz.

Qo‘shimcha savollar uchun:
✈️ @Mezana_82
✈️ @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Kanalga ulanish: 👉 @mezanauz

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Кеча эълон қилинган Сенат маълумотларига илова:

Туркияда ёзги Қуръон курслари ниҳоясига етди. Бу курсларда 2.5 миллион мактаб ўқувчиси таълим олди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳамма ислоҳот истайди. Аммо жамият ислоҳи учун энг катта ёрдам, ўзингизни ислоҳ этишингиз бўлади. Ислоҳ этилган шахсият эса катта ислоҳотларга асос бўлади. Шуни ёдда тутинг!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Халқларни тугатадиган «арзимас нарса»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 29-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/UECv7KgbROs

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дўстларим билан эрталаб нонушта қилиб турар эдик.

Қандайдир энтиктирди...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

21- аср кишисининг бошида мингта ташвиш. У мисли кўрилмаган моддий мусобақалашиш даврида яшамоқда. У ҳамма жабҳаларда рақобатлашишга мажбур. У баданга сиғиниладиган даврда яшамоқда. Ёши ўтган сари ҳали у ёғи, ҳали бу ёғи осилиб кетаётган, қаппайиб кетаётган ёки тарвақайлаб кетаётган аъзолари уни изтиробга солади. Ҳаттоки гимнастика бўйича жаҳон чемпиони бўлса-да ўз баданидан қониқмайди. Ҳаммада ўзидан қониқмаслик авж олмоқда. Айниқса ўсмир қизларда ўз баданидан нафратланиш кучаймоқда.

Эркак ёки аёл ойнага қараркан ниманидир тўғрилашга зарурият сезади. Инстаграм шарофати билан инсонларда моддиятга ўчлик, ҳар қандай тасаввур қилинган гўзалликка ҳирс чексиз кучаймоқда. Ўша ўзини кўз-кўз қилаётганларнинг ўзи ўзидан қониқмайди.Бағоят пардоз қилингани устига яна филтрдан ўтган сурати билан аслият орасидаги фарқ тобора катталашиб бораверади.

Ҳа, 21-аср кишиси ҳамма нарсанинг энг аълосига эга бўлишни истайди. Аъло уй, аъло улов, аъло карера, аъло бизнес, аъло оила, аъло жуфт, аъло тана. Ҳолбуки бу мутлақо имконсиз орзу.

Шунинг учун қониқмаслик ва норозилик кетидан келиб чиқаётган руҳий ва шахсий бузилишлар ҳам авж олмоқда.

21-аср шахси ўзининг энг ёмон душмани, у илоҳий ҳидоятдан юз ўгириб ўзича бахтга эришмоқчи аммо топгани сароб бўлмоқда холос. Шу кетишда хорликка маҳкумдир.

© Fayzuddin Mumin

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Эй Одам боласи, одамлар сени ўзингдан чалғитиб қўймасин. Чунки иш уларсиз, холис ўзингга тегишли бўлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

Изоҳ: Яъни Қиёмат куни ишлари фақат ўзингга тегишли бўлади ва ёлғиз ўзинг жавоб берасан. Аллоҳ таоло айтади:

"Уларнинг барчалари У зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келгувчидирлар". (Марям сураси, 95-оят)

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Жоҳил ва тентаклар тушунишга ақллари етмаган нарсалар устидан кулишади.

Пифагор

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Видеообзор қилаётганнинг ниқталган бармоқли қўли билан нарсаларни кўрсатиши битта менинг ғашимга тегадими?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Толибоннинг Қишлоқ хўжалиги вазири Отаулло Омари билан мухбиримиз қилган интервюни тингладим. Омари асли Афғонистон шимолидаги ўзбеклардан. Ўтмишда кўп йиллар Толибоннинг ҳарбий амалиётларига қўмондонлик қилган.

Лекин, унинг қишлоқ хўжалиги, сув тақсимоти, ирригация, экинлар борасидаги фикрларига, тўғриси, қойил қолдим. Бир томондан ўйлайсан, қандай қилиб шундай сокин ва равон гапираётган одам ўтмишда оддий афғон ватандошларини портлатиб юрган. Лекин, яна реалполитик, у бугун (ҳали ҳеч ким тан олмаган бўлса-да) бир давлатнинг зироат вазири. Иқлим ўзгариши борасидаги фикрлари ҳам теран, келажакда нималар қилиш кераклиги бўйича режалари аниқ. Ҳатто Доналд Трамп каби Ғарб лидерлари тан олмайдиган Иқлим ўзгаришини у тан оляпти ва тайёргарлик кўряпти.

Ўзбекистондаги ўтган парламент сайловлари арафасида Экология партияси раҳбари билан қилган интервьюмни эсладим. Гапида на туз бор эди, на бир хавотир. Мен боғдан келсам, у тоғдан келган. Пахтачилик ҳақида сўрасам, буни Қишлоқ хўжалиги вазиридан сўрайсиз деганди. Биронта жўяли фикр ололмаганман. Наҳот шулар Ўзбекистон экологиясига масъул дея қайтганман интервьюдан. Толибон вазири билан солиштирсангиз, нақ ер билан осмон.

© Ibrat Safo

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: деизм хатоси (+видео)

Бугун – билим, маълумот кўпайди, илм олиш имкониятлари чек-чегара билмай қолди. Бироқ илм-фан тараққий этгани сари руҳий таназзул, инсонийликдан, яратилиш мазмун-моҳиятидан узоқлашиш, ҳиссий ва қалбий ҳақиқатларни ақл ва мантиқ билан инкор этиш ҳам кучайди. Ана шундай инкорчилар орасида деистлар минг йиллар давомида ҳақлигини миллионлаб бор исботлаган ҳақиқатларни рад этишни бошлади. Ушбу изланишимизда уларни фош қилиш, ўзларининг усуллари, ақл ва мантиқ йўли билан инкор этишни мақсад қилдик. Биринчи қисм – бебаҳо сезгилар инсонга нима учун берилгани ҳақида.

Батафсил: https://azon.global/1834

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар оламни ўзгартирмоқчи бўлсанг, буни уйлангунча қилиб ол. Уйлангандан кейин, агар телевизор каналини ўзгартира олсанг ҳам қаҳрамон бўласан.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Мезана шариат илмлари халқаро академияси аёллар бўлими" 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилади

🗓 Устоз Мубашшир Аҳмад муассислигида Истанбулда ташкил этилган "Мезана халқаро илмлар академияси аёллар бўлими"га қабул жараёнлари 1-августдан, сентябр ойининг 15-кунига қадар этиб белгиланди.

📌 "Мезана халқаро илмлар академия"си аёллар бўлими биносида душанба, чоршанба ва жума соат 10:00 дан 14:30гача ҳужжатлар қабул қилинади.

📚 Сиз Академияда Араб тили (Сарф, наҳв муҳовара), Қуръони Карим (ўқитиш ва ёдлаш), фиқҳ, ақида, сийрат, тафсир фанларидан илм олишингиз мумкин бўлади.

Академиямизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)

📍 Манзил: (ушбу кўк ёзув устига босинг)

📞 Телефон рақам: +905394818534
🚀 Телеграм: @mezanamurojaat

@mezanauz_academy

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мансаб мансабдордан катта бўлганда.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳамас нега тушкунликка тушмаяпти?

Томоша қилиш: 👉 https://youtu.be/0Xtve0Umxxk?si=n-G6aN_Hx70TMo_5

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Трамп келса, Ислом дунёсига яхши бўладими ёки Камола?

Ушбу саволга қирқ йил аввал шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб қилган:

Америкаликлар, европаликлар... Ким улардан бирор яхшилик кутса, у аҳмоқдир! У на бугунидан ва на эртасидан ҳеч нарсадан хабардор эмас.

Бизнинг Аллоҳдан ўзга дўстимиз йўқ. Аллоҳдан бошқа ҳимоячи-кўмакчимиз йўқ! Шунинг учун, Ундан узилиб қолган арқонларимизни Унга боғлашимиз керак. Унга қайтишимиз лозим!


@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

исроилнинг собиқ бош вазири Шимон Переснинг Фаластин визасини олиш учун ёзган аризаси.

У Фаластинга қочқин ўлароқ келган, шунингдек аризада «Қодир Худо ҳаққи, мен Фаластин ҳукуматига содиқ ва вафоли бўлишга қасам ичаман» деб ёзилган.

© Gorizont

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Ажиб
Олтмишдан ўтгандан кейин сизга поезд, учоқ ва кема бошқаришга рухсат беришмайди. Лекин мамлакатни бошқаришга изн беришади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дунё бўйлаб, айниқса Африка ва бир қатор Европа давлатларида маймун чечаги касаллигининг тарқалиши авж олмоқда.

Дунёнинг етакчи тиббиёт журналларидан бири бўлган "The Lancet" да чоп этилган илмий мақолага кўра, маймунчечак вируси Испаниядаги ЛГБТ тадбиридан дунёга тарқаган.

Инфекцияланганларнинг 96 фоизи ўзларини гей, 2 фоизи бисексуал деб билишган.

528 кишидан 103 нафари диагностикадан олдин йирик тадбирда (масалан, LGBT Pride) қатнашган.

95% ҳолларда икки эркак ўртасидаги жинсий алоқа вирусни юқтиришнинг таҳминий сабабларидан бири сифатида кўрсатилган.

🇪🇸 Тадқиқотчилар гейлар тез-тез бўладиган Мадрид тунги клублари ҳавосида MPXB вирусини аниқладилар.

Маълумки, ОИТС касаллигини ҳам асосий тарқатувчилари ЛГБТ вакиллари бўлган.

© Zafarbek Usmonov

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Яна таълим эмас мактаб формаси "долзарб" масалага айланадими ёхуд қалбдаги оғриқлар (видео)

Сентябрь ойи яқинлашгани сари мамлакатимизнинг қўштирноқ ичидаги "илғор" қатламида, таълим даражамизнинг бугунги кун талабларига қай даражада жавоб бериши қолиб, мактаб формаси масаласи кўтарилади.

Батафсил: https://azon.global/1809

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шунинг учун ҳам комментларга унча эътибор қилмайман. Қийналиб, бўғилишсин, дейман-да)).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi"ni kimlar moliyalashtiradi?

Bu kabi savollarga ushbu video orqali akademiya asoschisi shayx Mubashshir Ahmad domladan javob olishingiz mumkin.

⚠️ Eslatib oʻtamiz, Akademiyaning 2024-2025-oʻquv yili birinchi qabul jarayonlari joriy yilning 24-iyulidan 20-avgustiga qadar davom etadi.

📚Akademiya kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Madrasa kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

📚Ayollar akademiyasi kursining qabul haqidagi e'loniga o'tish 👈🏻

Bizni kuzatishda davom eting, tez kunlarda sizlarni ijtimoiy tarmoqlar orqali akademiyamizga qabul jarayonlari boʻyicha qoʻshimcha ma’lumotlar bilan xabardor qilib boramiz.

Qo‘shimcha savollar uchun:
✈️ @Mezana_82
✈️ @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Kanalga ulanish: ➡️ @mezanauz

Читать полностью…
Subscribe to a channel