Ҳаёт икки қоронғулик ўртасидир. Она қорни ва қабр.
Энди шу ўрталик зулматли бўлса нима қиламиз?
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Bomdod namoziga uyg’onish ishq ishidir. Hech bir botil dinni, har kuni, hamma uxlab yotganida, hali quyosh chiqmagan payt, insonni turg’izishga kuchi yetmaydi.
Sezai Karakoç
© Fikrat
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
УЛУҒЛАР ОРЗУСИ
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дунёдан икки нарсани орзу қиламан: Ёзуви чиройли Қуръон ва уни ўқигани тинч уй".
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Одамларни Умрадан тўсишда, зиёратга бориб-келишни қийинлаштиришда Аллоҳнинг ибодатидан, масжидларидан ("Масжидул-ҳаром", "Масжидун.набавий" ва бошқа масжидлардан) ман қилиш бор. Бундай манфур ишларни қиладиганларга Аллоҳ қаттиқ таҳдид қилган:
"Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларда кириш жоиз эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, Охиратда эса буюк азоб бордир".
("Бақара" сураси, 114-оят).
@MubashshirAhmad
ИСЛОМОФОБЛАР УЧУН!
Ассалому алайкум, иймонлари юзларидан уфуриб турадиган ўқирманлар.
Яқинда бир видео остига мени белгилаб чақиришибди. Видеода Умрага борган одамларимиз меҳмонхонадаги овқатларни керагидан кўп олиб исроф қилишаётгани акс этган. Видео улашган одам, Бизни Ҳожиларни молликда, бефаросатликда айблаган ва шундай изоҳ қолдирган. "Яқинда Йпонияга бордим. Йпонияда буфет стилидаги овқатланиш жойида, Йпонлар жуда маданиятли. Бизни бу моллар одам бўлмайди".
Ўша гапларини ўқидим-у, ўша одамга момонгни мойкалтагини ебсан деб юбордим. Ўша одам билан бир осмон остида кислород ютаётганимдан афсусланиб кетдим. Эй, молпам, буфет стилидаги овқатланиш жойида ҳар қандай одам керагидан кўп овқат олиши илмий ишларда исботланган. Сен айтаётган Японлар, айнан, шу буфет стилидаги овқатланиш жойларида, бизни одамлардан минг марта маданиятсизроқ ва минг марта кўп исроф қилишади.
Келинг, у буфетни соддароқ тушунтириб берай, кўпчилик буфет стилини Шведлар ўйлаб топган, шунинг учун "Шведский стол" деймиз дейишади. Лекин, бу хато. Бу буфет дегани бизни қишлоқда ўйлаб топилган бўлса керак. Тўйхонада ўтиришга жой тополмай, ошни суздириб, анорни панасига ўтиб, тик туриб ошни тез-тез еб оладиганлар бўлади-ку, ўша буфет дейилади.
Японияда бу буфет усулини, "Ришшоку партй" дейишади. Сўзма-сўз таржима қилсангиз, "Туриб овқатланиш" дегани. Бу буфетни миридан-сиригача биламан мен. Бизни Ҳожиларни айблаб мол деб, Японларни маданиятли деётганлар уялинглар. Сизларда на дин, ма миллий ғурур бор. Буфет услубида, ҳар қандай одам керагидан ортиқ овқат олиб юбориши аниқ. Айниқса, Японлар, умрида овқат кўрмагандек ёпишади. Бизда тўйга борсанг, тўйиб бор деган гаплар бор. Камига, ҳаммани уйида қозон қайнайди. Японларда унақа қозон қайнаш йўқ. Нима бўлса ҳам кўчадан овқатланиб олса бўлди. Текинга овқат бўлса улардан бахтли одам йўқ.
Мен 10 минга яқин одамга менежерлик қиламан! Шулардан 300 тачаси Ўзбек. Шу Ўзбекларимиз бирортаси овқат деб муаммо қилмайди, ишда. Бўлса еймиз, бўлмаса ҳам майли дейишади. Лекин, Японлар, овқат учун ишга келишади. Овқат учун ҳамма нарсага таййор-а булар дейсиз, кўрсангиз. Буфетда ҳам бўкиб қолгунча еб, қолганини пала-партиш қилиб, исроф қилишади. Айнан, ана шунақа исрофгарчиликлар кўпайиб кетгани учун, вафот этган, Шинзо Абе бошчилигида "SDGs" деган шиор ўйлаб топилиб, ўша шиорни эмлбелмаси Япониядаги ҳар битта овқатга алоқадор компаниясига ёпиштирилиб чиқилган. Бош вазир, Абени 1000 кишилик йиғилиш, базмида ўзим жонли қатнашганман ва нутқини эшитганман: "Хурматли Японияликлар, биз исроф қилаётган овқатлар, 1 йилда неччи минг тоннага етади. Ўша овқатлар билан Африканинг қайсидир давлатидаги оч болаларни 1 йил боқсак бўлар экан. Илтимос, исроф қилмайлик" мазмунида!
Умрага бораётган азиз ватандошлар. Бунақаларни гапига эътибор бермай, мазза қилиб еб келинглар. Шундай муқаддас жойларда овқатланиш кимга насиб қилади, кимга қилмайди. Фақат, 1000 дан ортиқ шундай буфитларни сенарийси тузган одам сифатида маслаҳат бераман, 10 хил овқат бўлса, ҳаммасидан бирдан олманг! Кам-камдан солиб, ўтириб еб, яна егингиз келса, яна солиб енг! Қорнингиз тўйганда тўхтатасиз. Исроф ҳам бўлмайди, егандек ҳам бўласиз!
Энди, маҳаллада қўшнини ити ҳам хурмат қилмаган, ким ўтса бир туртиб ўтаверганидан, травмада катта бўлган, ИСЛОМОФОБЛАР билиб-билмай, қўлингизга нима илинса, ростми-ёлғонми мусулмонларга қарши қурол сифатида ишлатишни тўхтатинглар! Биз ажралишмас, бирлашишишимиз керак. ЎЗБЕКИСТОНЛИК деган брендни яратиб, Ўзбекистонданман деб фахрланишимиз керак.
ЁҚТИРМАНИ босганлар ўша ерларга бориб, мазза қилиб, буфетни овқатларини еб келиш насиб қилсин)) со булас)
/channel/BahodirIskandarov
Кўринг ва йиғланг! Зеро қўлимиздан йиғлашдан бошқа ҳеч бир иш келмайди.
© Azon Global
@MubashshirAhmad
Нусрат онларини кутиб вақтингизни ўтказманг! Чунки у бошингизда - Аллоҳнинг "Бўл, бас бўлади" калимасини кутиб турибди. Балки сиз ўзингизнинг ҳақ билан ботил ўртасидаги жойингиз қаерда экани билан машғул бўлинг!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Бугун босқинчи, террорист ва апартеид режимга қарши қилинган шафқатсиз бош кўтариш ҳаракатига бир йил тўлди. Шу бир йил ичида бу нацист режим 50 мингдан ортиқ (аксари аёллар ва болалардан иборат) фаластинликни ўлдирганига қарамай, даҳшатли геноцидини давом эттирмоқда. Ҳеч қачон қонга тўймайдиган бу золимлар тўдаси борган сари Ливанни ҳам иккинчи Ғазога айлантирмоқда.
Бироқ... Шу бир йил ичида дунёнинг аксар ақли жойида аҳолиси бу террор давлатининг асл юзини кўришга улгурди (гарчи ҳали ҳам уларга адвокатлик қилаётган бир талай мутаассиб мавжудотлар бор бўлса-да). Шу билан бирга бу апартеид режимни шартсиз қўллаб қувватлаётганларнинг ҳам асл башараси кўпчиликка аён бўлди.
Тан олиш керак, зўравонлик ва террор асосига қурилган бу давлат ҳаддан ташқари улкан бузғунчилик потенциалига эга. Бу потенциал шу қадар улканки, охир-оқибат уни шартсиз қўллаётган қудратли режимларнинг нафақат дунёдаги обрў-эътиборини, балки иқтисодий ва сиёсий таъсир кучини ҳам ўзи билан бирга гўрга тиқиши мумкин.
Ёруғликнинг юзага чиқиши зулматнинг энг қоронғу нуқтасидан кейин бошланади. Бу ёвуз босқинчиларнинг бир йилдан бери давом эттираётган даҳшатли қатлиомлари ва бузғунчиликларидан кейин уларнинг ибрат берувчи ҳалокатларини кўриш ҳаммамизга насиб қилсин.
Унутмадик ва унутмаймиз, токи золимлар унутилишга маҳкум бўлмагунларича...
© Behzod Alim
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Деизмга кўра яратувчи ўзини танитишни истамайди
Еттинчи дарсимизда, эски услубимизга таяниб, яна бир деистга юзланамиз: – Бу оламдаги ҳар борлиқ бир илоҳий китобдир ва саҳифаларида муаллифининг қатор исм, сифатларини акс эттиради. Хоҳласанг, бир гулни шу тарзда ўқиб кўрайлик. Бу мутолаадан англагинки, яратгувчимиз мавжудотларни китоб каби яратган ва аксар исмларини бу асарларда билдирган.
Батафсил: https://azon.global/2146
©️Azon Global
Xalqaro munosabatlarga oid o’zbek tilidagi axborot-tahliliy kanal: Strategic Focus: Central Asia
Bu kanalda hozirgi kunda sodir bo’layotgan eng muhim siyosiy voqealar batafsil yozib boriladi. Eng asosiysi siz tushunishingiz uchun sodda va oddiy tilda.
Siyosatchilar va barcha qiziquvchilar uchun mo’ljallangan tahliliy kanal.
Kanalga a’zo bo’lish:
@StratFocusCA
reklama
Ибн Рушддан қанча китоб ўқигани ҳақида сўрашганда, шундай деган экан:
"Икки кеча китоб ўқий олмаганман холос. Никоҳ кечам ва отам вафот этган кечада"
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
💖💖💖💛💛💛
😊😊😊😊
😊😊😊😊😊😊
😊😊😊😊😊😊😊😊😊
⭐️Al - Qalam🌟 o'quv markazi arab tilini o'rganishni istayotgan ayollar va bolalar uchun 🌐ONLINE kurslar ochilganini e'lon qiladi.
Arab tili fonetikasi (boshlang'ich)
Kurs narxi - 1 oyga 2️⃣5️⃣0️⃣ ming
Arab tili grammatikasi
Kurs narxi - 1 oyga 3️⃣0️⃣0️⃣ ming.
⌨️Darslar haftada 2 kun 1.5 soatdan ▶️ZOOM ilova yoki 🚀telegram chat orqali malakali ayol ustozalar tomonidan o'tib beriladi
Shuningdek markazda ishlaydigan yoki yosh bolali ayollar o'zlariga qulay vaqtda ilm olishlari uchun ▶️video dars guruhlari tashkil qilingan.
❗Ushbu kursda darslar haftada 2 kun 20-30 daqiqalik video ko'rinishida guruhga yuboriladi. O'quvchilar o'zlariga qulay bo'lgan vaqtda video-darslikni ko'rib berilgan vazifani bajarib guruhga yuborishlari mumkin. Har bir guruhda malakali USTOZALAR dars berishadi.
Videodars narxi -
1 oyga 1️⃣1️⃣0️⃣ ming
🔴 Ayollardan iborat guruh va ayol ustozadan ilm oling.
🥇Kurs so'ngida o'quvchilarga imtihon natijasiga asosan elektron
🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍beriladi.
📌 Eslatib o'tamiz ta'lim berish faoliyatimiz qonuniy litsenziyaga ega.
Kurslar haqida to'liq malumot olish uchun
🔵 @Habiba_321
😀+998970045747
/channel/alqalamoquvmarkazi
reklama
"Шунга ишонки, сендан кўтарилаётган ҳар бир дуони тилингга Аллоҳ жорий қиляпти. Уни айтишга илҳомлантирган Зот энди ижобатини ҳам қилади".
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
#пропаганда
Одамларнинг онгини бошқариш ва уларни ҳақдан чалғитишнинг энг кучли усулларидан бири тескари маълумот тарқатишдир.
Яъни оқни қора, қорани оқ дейишдир.
Бу усулга кўпчилик одамлар алданиб қолганини сезмай қолади. Фақатгина ақли расоларгина ёлғонни фош қила олади.
Бунга мисоллар:
Энг покиза аёл — Марям онамизни фоҳиша дедилар.
Ўз уйини хақиқий босқинчилардан озод қилмоқчи бўлган қоракўзларни босмачи дедилар.
Энг тубан, разил ва номуссиз ишларга, яъни ЛГБТга "pride" — ғурур дедилар.
Ҳужумни — ҳимоя, бузғунчиликни — ислоҳ, ислоҳни — фасод дейдилар.
Жаҳолатни — маърифат, маърифатни — жаҳолат дейдилар.
Булар азалдан қўлланилган манипуляция усулларидир.
Дўстлик ҳақида айтилган энг чиройли ибора будир:
Бир маҳзунликни кўтарган икки қалб.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Бу умматнинг кучи замбарак, танк ёки милтиқда эмас. Балки унинг қуввати тақводор ёш мўминдир.
Нажмиддин Эрбакан
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Ассалому алайкум Ҳурматли Азизлар! Сизлардан ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдаман. Турмуш ўртоғим Қодиров Толиб 1986-йил, анчадан бери оғир бетоблар. 3 марта операция бўлдила. Аҳволлари янаям оғирлашиб қолдила. Тошкентда жуда кўп касалхона, шифокорларга мурожаат қилиб, муолажа олдик. Ўзгариш бўлмаяпти. Ўзимиздаги ва Туркиядаги шифокорлар билан маслахатлашиб Туркияда даволатишга қарор қилдик. Зудлик билан олиб боришимиз зарур. Билетлар олинди, эртага учиб кетишади Иншааллоҳ.
Касаллик бир нечта ва жиддий бўлганлиги сабабли тахминий 70 минг $ дейишди. Шу сабабли авваламбор дуоларингизга ва моддий ёрдамга эҳтиёжимиз бор.
3 та ёш фарзандим хали кичик😔 Имконингиз бўлса ёрдам беринг.
Ўзлари ўқимишли, илмий-маърифий соҳадала. Жамиятга керакли инсонлар. Иншааллоҳ шифо топиб, тузалсала Жамиятимизга, келажак авлодларга манфаат бўладиган кўп ишларни насиб айласин🤲😪
Telefon raqam:
Ayollar uchun: +998946945161
Erkaklar uchun: +998998684648
VISA: 4023 0602 4649 6490
TOLIB KODIROV
UZCARD: 5614 6821 1472 8985
GULBAKHOR KHOSHIMOVA
HUMO: 9860 3501 0111 2380
TOLIB KODIROV
P.S. Дарҳақиқат Толибжон укамиз шогирдимиз бўлиб, дин хизматида камарбаста ёшлардан. Бунга гувоҳлик берамиз.
@MubashshirAhmad
Шифокорнинг скальпели, фармацевтнинг дориси, деҳқоннинг ўроғи, журналистнинг қалами – Аллоҳ таолонинг нусрати ва Унинг калимасини олий қилиш қуролларидир. Агар эгалари дунё тўғрисида нўноқ, ҳаёт майдонида ожиз бўлса, бундай рисолат билан муваффақиятли жамият қуриш мумкин эмас.
Дарҳақиқат бир гуруҳ обидлар ибодатларида намоз ва зикр билан кифояланишга қарор қилдилар ва улар халқлар пичирлаган товуш ва бекорчилик туфайли тирилтирилмоқда, деб ўйлашди. Агар улар темир, унинг печлари ва уни қайта ишлайдиган заводлари тўғрисида билимсиз бўлсалар, уларга нусратни ким беради? Аллоҳ таоло Ўзининг азиз Китобида шундай дейди: "Яна Биз темирни туширдик-яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир. Аллоҳ ғайбда (бандалари кўзига кўринмасдан) турган ҳолида Ўзига ва пайғамбарларига (Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан) ёрдам берадиган кишиларни билиш учун (темирни яратди). Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир" ("Ҳадид" сураси, 25-оят).
Нефт ва унинг маҳсулотларидан фойдаланиш билан боғлиқ етмиш турли фуқаролик ва ҳарбий саноати мавжуд бўлиб, улар ҳақида биз ҳеч нарса билмаймиз. Тавҳид ақидаси бундай таҳқирона ожизлик устига бино бўлганда ўз хизматини адо қилиши мумкинми?
Аллоҳ бундай ғалати фалажлик туфайли шарманда бўлган диндорликни қабул қиладими?
Биз бошқалар овқатлантирадиган, даволайдиган ва агар хоҳласа, қурол билан таъминлайдиган болалардек бўлиб қолганмиз.
Тақвони диний ўқишларга кўпроқ вақт ажратиш, дунё ишлари ва ҳаётий илмларни эса оз миқдорда олиш, деб ўйлайдиганлардан Исломга ҳеч қандай фойда келмайди.
Агар халқи қизилтанли тубжой америкаликлар каби содда ва жоҳил бўлса, эътиқодлар ҳеч қачон ғалаба қозонмайди
Эй сиз илм ва иқтидор билан ҳаётнинг бошидан тутинг! Шунда ўзингиз иймон келтирган ҳақиқат нусратига қодир бўласиз! Аммо бундай қилмасангиз, ҳайҳот, ғам-андуҳда қоласиз.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий. "Аччиқ ҳақиқат" китобидан.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Қарийсан, кетасан, устингдан бир тупроқ тортишади, кейин эса таҳминан 20-30 йил сени кўмган фарзандларинг келишади зиёратингга, кейинги насл эса сени яхши танимайди ва сенинг қабринг ортиқ зиёрат қилинмайдиган қабрлар қаторига киради. Эсга олинмайдиган бир инсонга айланасан.
Бобомизни эслаймиз улар ҳақида баъзан оилавий суҳбатларда гаплашамиз аммо, бобомизнинг бобосини танимаймиз, у ҳақида суҳбат ҳам қилмаймиз.
Хаа, ана шундай ўчиб кетамиз ҳаммамиз бир кун.
Инсоннинг қиймати қаерда? Аллоҳнинг ҳузурида! Аллоҳга бизга қиймат беради. Аммо сен Унга бу дунёда қиймат бермас экансан...
Вой ҳолингга...
Fatih Yağcı
© Тунчироқ
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир. Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан.
Федор Достоевский
@Mubashshirahmad
Жумада имом: "Қимматчилик ва тақчилликнинг сабаби фақат гуноҳлардир", деди.
Бу киши қимматчилик сабаблари қуйидагиларда эканини кўрмади:
- Ишлаб чиқаришнинг кучсизлиги.
- Фикрлаш ва қарор беришдаги яккаҳокимлик.
- Айбсизларнинг мол-мулкини тортиб олиш.
- Ер ости ва усти бойликларини талон-тарож қилиш.
- Дунёда мисли йўқ равишдаги молиявий қаллобликлар.
- Ақл ва тафаккур эгаларининг чет элга чиқиб кетиши.
Буларнинг ҳаммасини у имом кўрмади.
Муаммоларни тўлалигича гуноҳларга тўнкаб қўя қолди. Билмадим, мен зикр қилганларим гуноҳ ва маъсият бўлмаса, нималар гуноҳ ҳисобланаркин?!
Доктор Муҳаммад Сайёд, Ал-Азҳар университети мударриси
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
#Мутафаккирлар
Ҳинд мутафаккири Ваҳидиддин Хон шундай дейди: "Сувга бўлган ташналик сув борлигига далолат қилганидек, адолатга бўлган ташналик ҳам, адолат борлигига далолат қилиши керак".
Лекин дунёда адолат йўқ. Бу эса ҳақиқий адолатни қарор топтирувчи охират борлигига далолат қилади.
Доктор Мустафо Маҳмуд
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Модомики, олим киши бозорда сотувчилик қилиб пул топишга мажбур бўлаётган экан, демак, у яшаётган жамият маймунлар жамияти экан. Олимига ҳиммат қилмаган халқ маймун савиясидаги халқдир.
"Ҳиммат мўминнинг қуввати" китобидан
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Онгнинг баландлиги алам-озорларни зиёда қилади. Шунинг учун руҳий тушкунликка тушиб қолганларнинг кўпчилиги зиёлилардир.
Одил Содиқ
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
"Сиёсат сиёсатчиларнинг ўзига қолдиришдан каттароқ масаладир".
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube