mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

⭐️ "Telegram Premium" хизматидан фойдаланадиган обуначилар каналимизни қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватланг!

💠 Бу орқали сиз янада ноёб контентларни бунданда сифатли кўринишда етказишимизга ёрдам берасиз.

✅ Энг муҳим хабарларни эса "Stories" бўлими орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлади.

👇 Канал ривожи учун овоз бериш:
/channel/boost/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Машинанинг ойнасидан йўлга ахлат отиш - динимиздан эмас.
"Мусулмонлар йўлидан озорни олиб ташланг" (Ҳадиси шариф).

- Қоронғида тўғридан келаётган ҳайдовчининг кўзини оладиган чироғни ишлатиш - динимиздан эмас. "Зарар бериш ва зарар кўриш йўқ" (Ҳадиси шариф).

- Машҳур брендларнинг маҳсулотларини қалбакилаштириш - динимиздан эмас. "Ким бизни алдаса биздан эмас" (Ҳадиси шариф).

Яна динимиздан бўлмаган кўп ишларни айтардимку, аммо, биз ҳам мусулмонми, дея иккиланиб қолмаслигимиз учун индамадим. Ҳа, индамай қўявердим.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Телевидение, радио, киносаноат, газета ва журналлар муҳим бир вазифада беллашмоқдалар.
У вазифа - инсонни ўзидан ўғирлаб кетиш!

Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳга нима учун ва қандай дуо қилинади?

Ҳикамул Атоийя, 8-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/y6nr55b9KQ4

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

✍️ Аёл-қизлар учун зўр имконият

Энди сиз дунёнинг исталган еридан туриб, араб тилини онлайн тарзда ўрганишингиз мумкин.

Дарслар қизиқарли методика орқали олиб борилади ҳамда кундалик вазифалар орқали доимий назорат қилиб борилади.

Биз икки хил турдаги курсни таклиф қиламиз:
— араб тилини 0 дан бошламоқчи бўлганлар учун;
— CEFR олмоқчи бўлганлар учун.

Дарсни Миллий ҳамда Халқаро C1 сертификатига эга, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси магистранти — Шарифа Мўминжон олиб боради.

Агар сиз араб тилини профессионал тарзда ўрганишни истасангиз, бизга мурожаат қилинг.

🔗 Мурожаат учун: @shariifa_m
reklama

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар бин Ғфир полицияга масжидлардан овозкучайтиргичларни мусодара қилиш фармойишини берибди. Бунга у "маҳаллий аҳолининг безовталанаётганини" сабаб қилиб кўрсатган. Манба: Ал-Жазира.

Қизиқ. Бир хил ҳаракат ва бир хил баҳона. Устоз ким, шогирд ким ажратиб бўлмай ҳам қолди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Юксалиш ва ўсишинг охиратингда инъикос этмаса, бунинг фойдаси йўқдир.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Черковнинг чекланиши, коммунизм жиноятлари ва демократия

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 43-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/6FwFSM8v9io

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Сизлар олимлари кўп ва хатиб (хутба айтувчи, маъруза қилгувчи)лари кам замонда яшаяпсизлар.
Сизлардан кейин уламолари кам ва хатиблари кўп замон келади."

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мўмин мадҳ этилганда, ўзида йўқ сифатлар билан мақталишдан Аллоҳга ҳаё қилади.

Ибн Атоуллоҳ "Ҳикматлар"идан
---
Чунки Аллоҳ ундаги иллатларни сатр қилди ва мақталишга боис ишларини кўрсатиб қўйди.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қирғизистон. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг янги биноси билан танишув.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Миллати ва келажагини ўйлаган давлат шундай йўл тутади:

Австралия парламенти 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters.

Бу дунёдаги биринчи шундай қонун.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Кўрсаткич учи ниқталиб турган нуқта Ер шарининг 6 000 000 000 (олти миллиард) километрдан олинган сурати.

Бу кенг ва ниҳоясиз борлиқда биз бепоён билган заминимиз ана шундай кичик нуқтада мужассам экан, энди ҳар биримизнинг ўрнимиз, ташвишларимиз, муаммоларимиз ва орзуларимиз на қадар кичик ва майда?!

Шундай поёнсизликни яратган Парвардигоримиз қанчалар буюк ва қудратли?!

Шулар ҳақида ўйлаш, мулоҳаза юритиш учун бу сурат ажойиб имконият.

☪/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

НИМА УЧУН ЎЗБЕКЛАР?

Исроиллик Цви Коганнинг БААда ўзбеклар томонидан ўлдирилганининг ортида қандай таҳдидлар мавжуд? Бу ҳолат атайлаб уюштирилганми?

Нима учун айнан ўзбеклар, бундан қандай мақсад кўзланган?
Ижтимоий тармоқларда шу каби саволларга турли тахминлар, хатто конспирологик қарашлар илгари сурилмоқда.

Бу билан Туркия ва Ўзбекистон муносабатларини бузиш, БААда ва Исроилда Ўзбекистонга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш ёки Туркистонда беқарорликни келтириб чиқариш кўзланган деган фикрлар янграмоқда.

Нима учун Ўзбекистонликлар?

Бу саволга жавоб бериш учун, бир қанча омилларни инобатга олиш керак.

Биринчидан, эришимлилик.
Турли сабабларга кўра, хусусан, сиёсий, ҳуқуқий ва эътиқодий билимларнинг етишмаслиги туфайли Марказий Осиёликлар орасидан жосуслик, қўпорувчилик ёки бошқа сиёсий мақсадлар йўлидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун одам ёллаш нисбатан қулай ҳисобланади. Бунга, билимдан ташқари иқтисодий ҳолат ҳам таъсир кўрсатади.

Жосуслик, қўпорувчилик ёки бошқа сиёсий мақсадлар ислом номидан, миссионерлик ҳаракатлари билан алоқадор, ёки либерализм ва унинг оқибати бўлган ЛГБТ билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бир қанча сабаблар туфайли Марказий Осиёликларнинг ёлланиши нисбатан осон ҳисобланади.

Иккинчидан, ҳисобдор бўлмаслик. Марказий Осиё давлатлари халқаро ҳамжамиятда ўз фуқароларини ҳимоя қилиш йўналишида кам қайғурадиган давлатлар ҳисобланади.

Мисол учун, Россия Федерацияси расмийларининг Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳар қандай инсон қадри қимматини камситувчи ҳатти-ҳаракатларига нисбатан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида эътирознинг энг енгил шакли ҳам кузатилмайди, ёки нодир ҳолларда буни кўриш мумкин бўлади.

Аксинча, Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистонда қандайдир қоидабузарлик содир этса ва шунинг оқибатида тутуққа олинса, Федерация бунга нисбатан кескин қаршилик қилишини кўришимиз мумкин. Нафақат фуқаролари, балки тили ва шаъни ва умуман руслик мақомига тегиб кетадиган ҳар қандай вазиятни қаттиқ назорат қилади.

Агарда, кучли давлатларнинг бирор фуқароси бошқа давлатда муҳим сиёсий-ҳарбий аҳамиятга эга ҳаракатни амалга оширган ёки унда айбланаётган бўлса, ўша давлат биринчилардан бўлиб ўз фуқароларини ҳимояга олиш, аввал терговни ўзи амалга ошириш ёхуд чет давлатдаги терговнинг холисона амалга оширилаётгани кузатиб туриш йўлидан боради.

Бироқ, халқаро сиёсатда кучсиз давлатларгина бундай ишларни амалга оширмайди. Шунинг учун ҳам, ғаразли мақсадларда одам ёллаётган тарафлар бундай давлатлардан одам ёллаётганда ҳисобдорлик ҳиссини сезмайди. “Ўлса ўлиб кетар, қамалса қамалиб кетар”.

Ўзбекистонликлар орасидан бундай шахсларнинг чиқиши қандай хавф туғдиради?

Биринчи навбатда фуқароларнинг ёлланишга мойиллиги давлат хавфсизлигига таҳдид туғдиради. Чет элдаги ҳаракатлар учун ёлланишга мойил инсонлар давлатнинг ичида, давлат ва жамият ҳавфсизлигига қарши ҳаракатлар учун ҳам ёлланиш эҳтимолидан йироқ эмас.

Шунинг учун бундай ёлланма ҳаракатлар, гарчи энг эзгу мақсадларда амалга оширилган ёки бузғунчиликка қаратилган бўлса ҳам, давлат хавфсизлиги нуқтаи назардан назоратга олинадиган, тарғиб қилинмайдиган ҳаракатлар ҳисобланади.

Иккинчидан, хорижий давлатлар, уларнинг сиёсатчилари ва махсус хизматлари, ижтимоий тармоқларда фикр билдираётган оддий одамлардан фарқли равишда фикрлагани боис, ҳар қандай конспирологик фикрлар, асосланмаган тахминлар билан иш қилмайди. Шунинг учун ҳам, ўзбекистонликларнинг ёлланиши билан амалга ошган ҳаракатлар сабаб Ўзбекистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқмайди.

Агарда, бунга Ўзбекистоннинг тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаса албатта. Ташқи ишлар вазирлигининг исроиллик ҳамкасбларидан кўнгилсўровини ҳам шу маънода тушуниш керак. (Ажаб қилибди, зўр қилибди-ю, лекин....) бу ишларда бизнинг алоқамиз йўқ, дегандек.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Пока автобусда қатнаб тураман.
- Русча аралаштирма! Бу савиясизлик ҳисобланади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим.

Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади.

Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди.

Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади.

"Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари).

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўзбекистон Исроилга ҳамдардлик билдирди: сионистлар олийжанобликка лойиқми?

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/nwjx2pr6fwA

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дин комиллиги диндорлик комиллигини англатмайди. Диндорлик батамом мукаммал бўлолмайди. Чунки дин илоҳий ваҳий бўлса, диндорлик башарий ишдир.

Шайх Тоҳо Жобир Улваний

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шариат илми аҳллари билан либералларнинг ҳайқириқлари ўртасида туришингиз мўътадиллик эмас, балким Қуръонда келган «сарсонликдир»

“Улар орада сарсондирлар. На анавиларга эмас ва на манавиларга эмас”.
(Нисо, 143)

(C) Шайх Иброҳим Сакрон

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Муножот
Парвардигоро, қилган яхшиликларимдан кўра Сенинг марҳаматингдан кўпроқ умидворман. Чунки мен савоб деб қилган ишларим риё, сумъа, ужб ва кўплаб дилозорликларга қоришган.

Сенинг марҳаматинг эса тиниқ-мусаффо. Менинг амалим бандалик чираниши бўлса, Сенинг марҳаматинг Хожанинг қулга қилган туҳфасидир.

Ё Аллоҳ, демак менинг амалим ҳеч бўлса, Сенинг марҳаматинг ҳамма нарсадир.

Илоҳо, раҳмат-марҳаматингдан умидворман! Амалимни эса ортга отдим..

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўзини-ўзи банд қилиш экан...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ташқи ишлардагилар исроиллик раввиннинг ўлимига ҳамдардлик билдиришдан ортишган бўлса, энди ватандошларимизни ҳимоя қилсалар яхши бўларди. Қачонгача Ўзбекистон ватандошлари аэропортларда сарсон бўлиб юришади? Битта БАА'да эмас деярли бутун дунёда шунга ўхшаш ҳолатлар кўп кузатилади. Қачонгача менинг ҳам юртларимга одамнинг иккинчи "сортига" қарагандай қарашади? Хоҳласа 3-4ой қамаб қўйишади, хоҳласа Украинага мажбурий урушга юборишади, хоҳласа суткалаб паспортини бермасдан аэропортдан чиқаришмайди.
Ҳали расман тасдиқланмаган хабарларга кўра: БААга ўзбекистонлик эркакларнинг кириши тақиқлангани айтилмоқда.
Айни дамда Абу-Даби аэропортида Тошкентдан келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси қарийб бир суткадан бери ушлаб турилибди. Уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, қаттиқ сўроққа тутилган. Уларнинг Ўзбекистонга қайтишига ҳам рухсат берилмаган.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Уч нарса сабрдандир:

1. Мусибатини бировга айтмаслик.
2. Оғринганини кўрсатмаслик.
3. Ўзини оқламаслик.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Чапанилик.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Рабиъ ибн Ҳайсамдан: "Нега ҳеч бировни айбламайсиз?" деб сўрашганда шундай жавоб қилганлар: "Ўзимдан рози эмасманки, шу сабаб одамларни ёмонлашга вақт топа олмайман".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ЯПОНИЯДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Эрталабдан мудҳиш воқеага гувоҳ бўлиб қолдим. Болалигингизда, "Ҳозир уйга бориб, мазза қилиб овқатланаманда, кейин чиқиб дўстларим билан ўйнайман" деган беғубор ҳаёллар билан мактабдан қайтаябсиз.

Маҳаллангизнинг бошига етганда не кўз билан кўрингки, дарвозахонангизнинг олдида бир "Тиличка" ғўзапоя ёки сомон тўкилган турибди-ку. Бу дегани сен бугун кийимингни алмаштириб, кечгача итдек ишлайсан дегани) Яхши кайфият ҳам бир тийин бўлади.

Бугун менда шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Орзу-ҳаваслар билан, муҳаббатга тўлиб ишга кетаётган эдим. Тақ этган овоз чиқди-ю, поезд тўсатдан тўхтади. Поезднинг биринчи вагонида, деразага яқин жойда ўтирган эдим. Менга жуда тиниқ кўринди. Бир Япон поездни тагига ўзини ташлади.

Вагонда минглаган одам ўтирибди. Ҳеч ким ваҳима қилгани йўқ. Чунки, Японлар кўникиб кетишган. У ерда одамни ўлганидан кўра, ишга кечга қолишни ўйлаган одам кўпроқ эди. Ҳамма ишга, ўқишга , бошқа юмушларга шошаябди. Метро ичида Японлар бир нарсалар деябди. Бир аёлнинг гапи диққатимни тортди: "Ўлмай ўлиб кетгур. Жа ўлгинг келса, бизга халақит бермай тинчгина ўлсанг бўлмайдими?" дейди))

Ростанамда, ўзи ўлмоқчисан нима кераги бор 10 мингдан ошиқ одамга бош оғриқ бўлиб) Индамайгина, Бошқа Японларга ўхшаб, маданият билан АОКИГАҲАРА ( Фужи тоғи яқинидаги қалин ўрмон. Кўпчилик у ўрмонни ўзини ўлдирадиганлар ўрмони дейишади) ўрмонига бориб ўлиб келсанг бўлмайдими дегинг келади. Аммо, энди у одам эшитмайди.

Японияда поездни тагига ўзини ташлаш ниҳоятда авж олган. Деярли ҳар куни кимдир поезд остига ўзини ташлайди.

Бу шу даражада оммалашганки, "Бугун ҳаво яхши экан" деган гапдек. Ҳеч қандай ҳиссиёт бермайди. Ҳудди, кундалик одатга айланиб қолгандек! Ўз жонига қасд қилиш бўйича Японлар етакчи ўринда туришади. Ҳукумат бераётган маълумотларга кўра, бир йилда 30 мингдан ошиқ одам ўз жонига қасд қиларкан.

Ўтган сафар шу мавзуда ёзганимда "Ҳа, бизда ҳам кўп. Японлардан қолишмаймиз" дейдиганлар бўлди. "Яғ-бияғингизга" қараб гапирингеe. Биз-ку биз, бутун марказий осиё бирлашсак ҳам, суицид масаласида етолмаймиз Япон-Корейсларга.

Япониядаги ўз жонига қасд қилаётганларни сабабини ўргангандек бўлдим. Қимордан ютқазиб қўйиш, ишдан ҳайдалиш, дўст топа олмаслик, моддий қийинчиликка учраш кабилар экан. Менимча, асосий сабаб- Худосизлик.

Нариги дунё борлигига ишонмаслик. Бошқа сабабларидан бири ёлғизлик. Ака-ука, дўст, қўни-қўшни, қариндош уруғчиликни йўқлигида. Японларни бошига бир синов келса, ёлғизликдан жуда қийналишади. Дардини бировга айтолмайди, айтмайди. Натижада, қаттиқ стрессга дуч келади.

Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсам, келажакда қандай ривожланишга эришмайлик. ДИНИМИЗ, ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ, МЕҲР-ОҚИБАТИМИЗ билан бирга ривожланишимиз лозим-у лобуд.

Шунақа гаплар. Мурдани тозалаб ташлашди. Кетган вақт оралиғида сизларга ушбу постни армуғон этдим. Ҳозир поезд қўзғалади. Мени бир дунё иш кутиб турибди. Бир "Тиличка" ғўзапояни ташишим керак) Барчаларингизга икки дунё саодатини тилаб қоламан!

© Bahodir Iskandarov

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз. Бундан кейин назоратини қила олмайсиз. Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

​​18+ ЯПОНИЯДА АҲОЛИ КАМАЙИШИ! 2024!

Ассалому алайкум, хурматли туғарманлар. Бугун, орамиздаги дангасажонларни ҳам ўйлаб, гапни қисқа қиламан.
Хуллас, Япониядаги аҳоли камайишини янги жадвалини эълон қилишибди. Расмда кўриб турганингиздек, яшил рангдаги ҳудудларда аҳоли ўсган. Оч қизил рангдаги ҳудудларда аҳоли 1% атрофида камайган. Қиппа-қизил ҳудудларда эса, аҳоли 1% дан камайиб кетаётганлиги акс эттирилган.

Пойтахт Токио ва битта-иккита оролчаларгина яшил. Булар ҳам чет-элликлар ва марказга интилаётганларни ҳисобига аҳоли ўсиши кузатилган. Японлар учун бу жуда аянчли ҳолат. Айрим ҳудудларида фақат қариялар қолган. Ҳувиллаб қолган қишлоқлари ҳам кўп! Ҳукумат ҳар нарса қилиб кўраябди. Эффекти яхши эмас!

Хулосолог сифатида маслаҳат бераманки, туғарманликда давом этинг. Иккита фарзанд кўрсангиз, жамиятга ҳам, давлатга ҳам, маҳаллага ҳам, Мардон қассоб-у, Жонимқул пайнетчига ҳам фойдаси йўқ) Икки фарзанд эри-хотинни ўрнига қолади холос. Ўсиш бўлмайди. Камида 3 тани ҳаракатини қилинг. Худо берса, ундан ҳам кўп.
Анави миясини пачумниги қочган, "Ҳиндистонни қара, Хитойни қара. Одам кўпайиб кетган нима фойдаси бўлаябди" дейдиганларга парво қилманг. Ҳиндистонликлар, Покистонликлар дунёни манаман деган компанияларини эгаллашган. Хитойликларни биласиз энди. Бизнинг миллатнинг потенциалини ҳисобга олсак, кўпайишимиз бутун дунёга фойда беради. Келажакда туғарманлигимиз бизни қутқаради. Жовоп)

Постни ўқишингиз биланоқ телефонни бир четга қўйиб, навбатдагисига ҳаракатни бошланг) Ишондим а?

Шириндан шакар фарзандларимиз кўпайсин деганлар, ЁҚТИРМАНИ 👍 босинг.

Ҳали турмуш қурмаганман. Қурсам, 3 та дан кўп фарзанд кўришни хоҳлайман деганлар ❤️ ни босинг.

Исломофоб, Ўзбекофоб, мазгифоблар ўзингизни босинг)

Хурмат билан, Баҳодир Ниппоний)

/channel/BahodirIskandarov

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

исроилнинг Ливандаги шармандали мағлубияти ҳақида фактлар сўзлаганда...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel