mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Асаднинг ёқилган тобути, Исломий даъватни қонунийлаштириш талаби, тартибсизликка тайёргарлик учун жазо – кун дайжести

Жаҳонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Нафсини бўйсундирган киши

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Инсон ўзини кашф қилиши осон иш эмас. Балки у фазони забт этишдан ҳам оғирроқ кашфиётдир. Нафснинг тубига машаққатли сафарни уюштира билган кишилар жуда ҳам озчиликни ташкил қилади.

Доктор Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Одамларнинг муаммоси шундаки, ҳамма инсонларни одат ва тушунчаларида ўзларидек бўлишини исташади. Хоҳлаганларидек бўлганнигина оқил дейишади.

Али Вирдий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

OTA-ONALAR UCHUN!

🎯 Farzandingizni mustaqil, baxtli va o‘ziga ishongan qilib tarbiyalashni xohlaysizmi?

Endi 0 yoshdan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalar tarbiyasi va rivojlanishi uchun eng kerakli bilimlar, o‘yinlar va hayotiy maslahatlar bir joyda! 🌟

MUAMMOLAR BARCHAMIZGA TANISH:
✅ Bolani uyquga qanday o‘rgatish kerak?
Gadjetlardan qutulib, mazmunli o‘yinlarni qanday topish mumkin?
Bolalarni qanday qilib mustaqil va o‘ziga ishongan qilib tarbiyalash kerak?
Farzandingizga aytilmasligi kerak bo‘lgan so‘zlar nimalar?
Jazolar va maqtovlar: qachon va qanday?

+ shu kabi 30dan ortiq QIMMАТLI VIDEOLAR SIZNI KUTMOQDA! 🔥

🎁 MAXSUS TAKLIF:

1.  185.000 mingdan ortiq ota-onalar uchun qiziq bo'lgan eng katta resurs
100+ rivojlantiruvchi o‘yinlar, mashg‘ulotlar va maslahatlar jamlangan 81 varoqli O‘zbek tilidagi kitobni BEPUL yuklab oling!

2. Farzandingiz rivojlanish bosqichlari haqida 30 daqiqalik maxsus videoni ko‘rib, yangi bilimlarga ega bo‘ling!

💡BUNDAN TASHQARI
15-DEKABR KUNI ONALAR UCHUN MAXSUS TADBIR:
Tadbir mavzusi: "Chunki hech kim ona bo‘lib tug‘ilmagan."
Xalqaro va mahalliy ekspertlar ishtirokida eksklyuziv uchrashuv.

Aynan ushbu sahifa kuzatuvchilari uchun KATTA CHEGIRMA!
199.000 so‘mlik tadbirni atigi 89.000 so‘mga jonli qatnashing. Bundan tashqari onlayn holda ham kuzatishingiz mumkin.

Barchasi ushbu sahifada: @bambini_rasmiy
reklama

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Туркиянинг сўнгги тарихига назар солсак, унинг режаси бор-йўқлиги борасида кўп баҳс қилинади. Бир қарашда, режасиз қадамлардек кўринган ишлар аслида манфаатларини ҳимоя қилиш ва стратегик мақсадларга эришишга қаратилган ҳаракатлардир.

Кипрни сўрамасдан қўшиб олдими? Ҳа. Ливанда ўз манфаатлари учун қандай қилиб курашган бўлса, Қатар изоляция қилинганида ҳам худди шундай қатъий позицияни эгаллади. Озарбайжонда ҳам Франция, Англия ёки Россиянинг қарашларини ўйлаб ўтирмади. Курдларга қарши ҳаракатлари ва Суриядаги мавқеи орқали ўз мақсадларини қўлга киритишга ҳаракат қилди. 15 августда ҳам бошқаларнинг режаси панд берди. Суриянинг шимолида шу вақтгача истаган ишини қилди. Хатто ўрис учоғини ҳам уриб тушурди.

Ғазо устида учаётган Байроқдор АҚШ томонидан бежизга уриб туширилмади. Исроилга қарши тўғридан-тўғри ҳаракат қилолмаслиги Туркия олдида турган катта муаммо. Бироқ Туркия ўз йўлидан чекинмаяпти.

Ғарбни "ўта мега ақлли ва кучли" деб ўйлаш хато. Улар ҳам кўп жойларда ожиз қолишади, бу тарихда кўп марта ўз исботини топган. Дунё ҳеч қачон бирорта кучнинг қўлида бўлган эмас ва бугун ҳам шундай эмас. Ҳар бир давлат ўз манфаати йўлида ҳаракат қилади.

Шундай экан, дунёнинг тартибига реалистик қараш зарур: кучлар мувозанати ҳар доим ўзгарувчан бўлиб, унда ҳар ким ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Убудийят

Яхши кўрган нарсам узра тонг оттираманми, ё ёмон кўрган нарсам узра, менга фарқи йўқ.
Чунки яхшилик яхши кўрганимдами, ё ёмон кўрганимда, мен билмасман.


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исроил ва Туркия?!

Исроил икки ойлик урушда Ливан ҳудудига 25 км ҳам кира олмади.

Туркия 13 кунда бутун бир давлатни эгаллаб, Россияни қувиб чиқарди. Бу ишлар Сурия учун ҳам, Россия учун ҳам шок бўлди. Шунинг учун Қатарга югуриб келди.

Россия бошида бундай бўлишини билганида биринчи кунлари авиация билан Асадга ёрдам бериб ўтирмасди.

Исроил вазиятдан унумли фойдаланиб, Суриядаги жиҳодчилар қўлига ўтиши ва ўзига қарши ишлатилиши мумкин бўлган кўп нарсани вайрон қилди. (Бироқ бир нарсани унутди. Уларга қарши уруш самолётларда ва танкларда бўлмайди).

Шундан сўнг, Жўлон тепаликларидан пастга тушиб разведка қилиб юрибди. Фақат буни ваҳима билан қиляптики, бошқалар яна Исроил зўр десин деб. Яъни ўлаксахўрлик қиляпти.

Шунинг учун ҳадеб исроилдан ўпкаланавериш керак эмас.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

АҚИДАЛИ АРМИЯ

Асад армияси жуда тез, яъни бир ҳафтадаёқ мағлуб бўлди. Олдинроқ ҳам у мағлуб бўлар эди, лекин ҳозиргача етиб келишида Эрон, Россия ва Ҳизбуллоҳ каби ғаразли ҳамкорларнинг ҳиссаси катта бўлган. Армиянинг бундай кучсиз ва ночорлигининг асосий сабаби - ақидасизлик, ғоясизлик ҳисобланади. Армияни жонфидо қилишга ундайдиган ғоя бу ақида-эътиқод бўлади.

Саддам Ҳусайн даврида Ироқда Мудофаа вазирлиги қошида "Нақшбандия қўшини" деган ҳарбий бўлинма тузилган. Кейинчалик Ироқ армияси АҚШ зарбаларидан парчаланиб кетган бўлса-да, ақидага асосланган бу бўлинма Американ ҳарбийларга қарши фидокорлик билан урушиб, 2023 йилгача етиб келди. Унга истило даврида ҳатто мунтазам армия қисмлари ҳам келиб қўшилди, ядроси эътиқод бўлгани учун.

Ёки Шимолий Ирландиянинг жанговар ва эгилмас армиясини олинг. У ҳам "ақидавий армия"лар сирасига киради. Протестант-ирландлардан ташкил топган қўшин қарийб юз йилдан бери инглизларга қарши сабот билан курашади.

Эътиқоди мустаҳкам қўшин енгилмаслигига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин, Ғазодаги ҲАМАС каби.
Лекин мана шундай тушунчалар манзарасида биздаги бир ҳолат мени таажжублантиради.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, лекин ҳали кучга кирмаган бир қатор қонунларда кучишлатар тузилмаларимиз, хусусан армиямизда ақидавийликнинг амалий кўриниши - диний маросимларни (ибодатларни) ўтказиш тақиқланмоқда.

Бу қадам қандай асосларга кўра қўйилаётгани маълум қилинмаган, эътиқод ва ибодатсиз руҳи бўм-бўш жангчи нималарга қодир экани илмий исботланмаган. Бундай муҳим ва ҳассос қонунларни қабул қилишда ана шу жиҳатлар ҳисобга олиниши ва халқ фикри ҳам инобатга олиниши лозим деб ҳисоблайман. Зеро армия халқники, у ҳимоя қиладиган ватан эса ҳаммамизники.

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Инсон ёлғиз туғилади. Ёлғиз ўлади. Ёлғиз қарийди. Ёлғиз касал бўлади. Ёлғиз ғам-алам чекади. Ташвишларни ёлғиз кўтаради. Аллоҳга ёлғиз ўзи йўлиқади.

Бир-биримизга йўлни енгиллатишдан бошқасига ярамаймиз..

Доктор Мустафо Маҳмуд

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Андижондаги "BILLI" мактаби қисқа муддатда иккита халқаро танловда "ЙИЛ МАКТАБИ" унвонини олди.

🥇Дубай шаҳрида 20 дан ортиқ давлатдан 300 га яқин таълим даргоҳлари қатнашган "World school summit" тадбирида "BILLI SCHOOL" мактаби "BEST SCHOOL IN WELLBEING" йўналишида ғолиб деб топилди.

🎓Энг қизиғи, ушбу халқаро саммитда ташкилот раҳбари Нуриддин Камолиддинов таълим соҳасига қўшаётган ҳиссаси ва янгиликлари учун Америка Қўшма Штатларининг "MERYLAND STATE UNIVERSITY" нинг фахрий докторлик унвони берилди.

🥇Шу кунларда Озарбайжон пойтахти БАКУ шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар таълим саммитида таълим соҳасидаги ютуқлари тан олиниб, “BILLI SCHOOL” мактаби фахрли равишда “2024-йил мактаби” мукофоти билан тақдирланди.

Мурожаат учун:

✉️@billiuz
📞
+998555009988
📞+998939109988

Рўйхатдан ўтиш: https://button.amocrm.ru/drmcdm
Reklama

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Асаднинг қийноқ маркази - Сайднаядаги ерости қамоқхонасининг кириш жойини икки кундан бери излашаётган эди. Ҳозир ўша кириш жойи топилди. Энди турмада қаттиқ қийноққа тутилган маҳбусларнинг тасвирлари тарқай бошлади.

Мустабид ҳукмдорлар қанчалар манфур жонзотлар-а!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Асад қамоқхонасидан қутулганлар айтиб берди...
Даҳшатли қамоқхонада нималар бўлган?

Мақолани ўқиш:
https://azon.global/2598

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/S1G2LJ_wV80

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Во Умаро!!!

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.

- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.

Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.

Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.

Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.

Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.

Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар

Ислом аёлни қўғирчоқ, ё ўйинчоқ ва ёки матоҳ сифатида кўрмайди. Унга она ўлароқ қарайди. Уни умрлик шерик билади, тунлик шерик эмас.


Қуръон уни суянч, меҳр, муҳаббат ва кўз қувончи дея таърифлади. Унинг қадрини кўтаргани ва ҳимоя қилгани учун унга уйда туришни, ҳижобни ва бир эркакни хоҳлади.

Мустафо Маҳмуд, "Ислом недир?" китобидан.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳ қайси бандасига гўзал ҳаёт ато қилади?

Ҳикамул Атоийя, 9-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/YHOfEizZ23M

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қуйидаги видеони кўрсангиз, ота-бола Асадлар режими инсонлар бошига қандай балолар ёғдирганига гувоҳ бўласиз. Бундай шафқатсизликларга қарши курашганлар ҳали-ҳануз террористлар тамғаси остида. Золим мазлум ролида, мазлум эса қувғинда.

Инсоний мезонлар қанчалар бузилиб кетган афсус.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дунё тарихида бирорта уруш режадагидек бўлмаган. Бирор давлатнинг уруш бошидаги ва охиридаги мақсадлари айни чиқмаган. Уруш ўз сўзи билан уруш. Вазиятга қараб манфаатлар ва мақсадлар ўзгариб бораверади. Хатто, илоҳий амр билан урушга чиқилган набавий воқеалар ҳам (гарчи илоҳий илм уни азалдан қамраб олган бўлсада), одамларнинг уруш вақтидаги ҳатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиб бўлмаслигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам, ҳамма нарса тугаб бўлгандан кейин, уни қандайдир масонларнинг режасига йўйиш тўғри бўлмайди. Агар масонлар ҳам, бошқалар ҳам ваҳмимиздагидек қудратли бўлганида улар ўз режасини амалга ошириш учун минглаб йиллар бор эди. Унутманг, муқаддас битикларда Ғор эгалари, Зулқарнайн, Ухдуд эгалари, Фил соҳиблари каби нубувватдан холи бўлган даврларнинг қиссалари келтирилади. Биргина Ухдуд эгаларининг қиссасидаги йигитнинг тақдирига назар солсангиз, унинг ҳар бир сонияси илоҳий режа ва синов асосида бўлаётганини кўрасиз. Бугун ҳам қиссалари ёзилаётган миллионлаб тақдирлар бор. Режа фақат Уникидир. Фақатгина У истаган нарсаларгина, у хоҳлаган нарсаларгина бўлади. Гарчи душманлар режаларини ипидан-игнасигача мукаммал қилган бўлса-да, бу фақатгина "қайси биримизнинг амалимиз яхшироқ эканини синаш учун" бўлаётган бўлади, холос.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

18+ ЯПОНИЯДАГИ ЖИНСИЙ ТАЖОВУЗ!

Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар. Бугун сизларга Япониядаги хўрозпурушлар ҳақида айтиб бермоқчи эдим. Аммо, ишхонамиздаги бир қиз мавзуни ўзгартириб юборди. Ўзи шунақа, товуқлар хўрозларни ҳар доим чалғитади). Мавзуга қайтсак, бугун биз билан ишлайдиган қиз ишга кечикиб келди. Нима бўлди десак, терговга борган эмиш.

У қизнинг дугонасини отаси 14 ёшидан бошлаб, бир неча йиллар зўрлаб келган экан. Қиз улғайиб, ўзида куч топиб онасига айтган, онаси политсияга. Биз билан ишлайдиган қиз ҳам гувоҳ сифатида иштирок этган. Эшитдим-у, юрагим остидаги кўпиклар кўпирди.

Японияда жинсий тажовуз жуда ҳам аянчли аҳволда. Янгиликларда бот-бот эълон қилинади. Энг шов-шувлиси 2019 йилда Нагояда бир ота қизини йиллар давомида зўрлаб юриб, қўлга тушгани бўлган эди.

NHK ва Токио аёллар университети профессори Мачико Oсава тақдим қилган маълумотларга кўра, Япониядаги ҳар 14 та қиздан биттаси жинсий тажовузга учраган. Тассаввур қилаябсизми, ҳар 14 чи қиз жинсий зўравонликка учраган! Бу даҳшатли статистика!

Япон полицияси бераётган маълумотларга кўра, 2019 йилда 35700 дан ортиқ болаларга нисбатан, ўз ота-оналари томонидан зўравонлик ҳолатлари содир бўлган. Энг жирканчлиси, шундан 12,8 фоизи жинсий зўравонлик.

"2022 йилда 98000 дан ошиқ шунақа ҳолатлар аниқланган. Жинсий тажовузга учраган қизларнинг 35 фоизи ўзларини соддаликда айблашган, 21 фоизи қўлидан ҳеч нарса келмаганини таъкидлаган.

Ярмидан кўпи ўз жонига қасд қилишга уринган бўлса, 41 фоизи кучли псиҳологик травма олгани, ҳаёти қўрқувдан иборат бўлиб қолганини таъкидлаган. Бу ҳолатлар нафақат қизларни ўзига зарар, балки давлат учун, жамият учун, иқтисодиёт учун катта зарар!" дейди, профессор!

Шунақа гаплар! Тепадаги ҳолат жудаям ачинaрли. Инсониятни тийиб турувчи омиллар, қадрият ва муқаддасотлари бўлмаса, бундан ҳам жирканч ишларга қўл уриши мумкин.

Анави, мияси сквазнойда қолиб кетиб, мияни шамоллатиб қўйиб, сурункали фаросат етишмаслиги касаллигига чалинганлар "Ҳа, ўзимизда ҳам кўп" деб кўчадаги холалардан эшитган ғийбатларингизни олиб келманг.

Бизда онда-сонда қулоққа чалинадиган гап билан, Японларда илмий ишларда исботланган, статистикаларда кўрсатилаётган дахшатли рақамларни солиштириб бўлмайди.
Айтганча, Япон зиёли қатламлари бунақа жирканч ҳодисаларни урчишида- айрим Аниме ва Порнографиянинг ҳам таъсири катта дейишаябди.

Шундай экан, бизда ҳам "Отаси билан юрган қиз" ," Қайнота ва келин ётиб қўйибди" дейдиган фильмларни ишлаётган бепушт миялар, бас қилинглар. Биз эса, қўлимиздан келганча бунақа кино-ю, клипларга қарши туришимиз керак.

Хулосайи калом, ривожланайлик, ўсайлик фақат динимиз, қадриятларимиз, миллийлигимиз билан биргаликда. Бу постдан мақсадим мардонавор Япон халқини ерга уриш эмас, ривожланиш йўлидаги қилган хатоларидан хулоса чиқарайлик деябман.

Қалби кирларга эса ўша гап: Ҳаммомга кириб қалбингизни гирбишин билан яхшилаб ювинг. Кейин, глитсирин суриб, салафан билан ўраб қўйиб эрталабгача кутинг. Зора, қалбингиздаги кирлар озгина кетса).

© Bahodir Iskandarov

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Олдинроқ шоқолларнинг овланиши ва ўлдирилишига раҳмим келмаслиги ҳақида ёзган эдим. Инсоният ичида ҳам шундай шоқолтабиат миллат бор. Бу яҳудлар. Яра ва йирингларидан эндигина ўзига келаётган Сурияга ташланаётган ва унинг беҳол танасини юлқаётган исроилнинг қилмишларини кузата туриб шундай қарорга келдим. Табиатан олчоқ, қўрқоқ, манфаатпараст, тамагир ва хоин миллат. Уларга муносабатим - шоқолларга бўлган муносабатим кабидир.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

⭐️ "Telegram Premium" хизматидан фойдаланадиган обуначилар каналимизни қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватланг!

💠 Бу орқали сиз янада уникал контентларни бунданда сифатли кўринишда етказишимизга ёрдам берасиз.

Энг муҳим хабарларни эса "Stories" бўлими орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлади.

👇 Канал ривожи учун овоз бериш:
/channel/boost/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Салафлардан бирлари айтадилар: "Агар дуомиз ижобат бўлишини хоҳласак, дўстларимизнинг ҳақларига ўзларига билдирмай дуо қилардик".

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мен ҳақимда эшитма, мендан эшит. Миш-мишни адовати бор тўқийди, ҳасадчи тарқатади ва сенга ўхшаган аҳмоқ эшитади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Камолиддин Раббимов ёзмоқдалар.

*
Исроилнинг ютуғи нимада? Халқ тилида айтганда, “жугутлар” икки минг йил давомида ўз давлатига эга бўлмади. Жугутларни кимлар қувмади, кимлар қирғин қилмади дейсиз... Ҳеч бир миллат еки халқ булар каби инсонларнинг, халқларнинг қаҳрига, ғазабига учрамади. Оддий ва қолоқ халқлар ҳам ўзларининг давлатчилигига, ўзларининг ерига эга бўлишди. Эмин эркин яшашди. Лекин, булар ўз давлатига эга бўлмади. Буларнинг давлатини йўқ қилинишида исломнинг, мусулмонларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, булар қувғинга учраганда, христианлар “сенлар Исога хиёнат қилдинглар” деб, таъқиб қилганда, булар мусулмонлар орасида жон сақладилар.
*
Икки минг йил давомида, сарсон-саргардон бўлиб, булар бутун дунё давлатларининг, халқларнинг ич-ичига кириб боришди, ҳукуматларни ичига, давлатларнинг жон-жонига, асаб-қонига сингиб улгуришди. Бугун Ўзбекистон давлатида, санъатида, адабиётида битта дона араб йўқ. Лекин, ўзларини “ўзбек” деб таништирадиган, ўзларининг жугутлигини яширадиган еки яширишга ҳаракат қиладиган юзлаб, минглаб таъсир доираси сезиларли одамлар бор. Бу ҳали Ўзбекистонда. Ғарб давлатлари, Россия, Европа ва Американи айтмаса ҳам бўлади. Ғарб давлатларида бошқа миллатлар булардан қўрқади. Чунки булар жуда хавфли, вахший эканлигини исботлашган.
*
Сурияда Асад режими қулаши билан, Исроил Суриянинг ерларини босиб олиб бошлади. Лекин, Исроилнинг режаларига кўра, ҳали Иордания, Ироқ, Саудия, Миср ерлари ҳам босиб олиниши керак. Бугун Исроил сиёсатчилари Сурияни парчалаб ташлаш бўйича иш бошлашди. Репрессив тузумлар ўзларини ҳам бошини ейишади, халқни ҳам, давлатни ҳам. Мусулмон дунёсидаги авторитар давлатлар – Исроил учун совға. Чунки, авторитар тизимлар қудратли давлат қура олмайди. Коррупция давлатни бошини ейди, армия заиф бўлади, хокимият доим ўз халқи билан курашиш учун кўп куч сарфлади. Авторитар ҳокимиятлар обрўйи йўқлигини билиб, ғарбни олдида тили қисиқ бўлади.

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган дуоларни ўқиб кўринг-а! Ҳаммасида убудийят изҳор қилинади.

Яъни, банда ўзининг ожиз экани ва ҳамиша Аллоҳга муҳтож эканини тан олади ва шундан кейин эҳтиёжларини сўрайди. Кишининг Аллоҳнинг буюк ва қодир экани, ўзининг эса кичик ва ожиз эканини изҳор этиши ва ҳамма муоммоси ва арзини ўзига айтиши ҳамда Ундан мадад ва ёрдам сўрашидан кўра ёқимлироқ ҳолат бормикан дунёда?!

Бундай ёқимли ҳислардан ҳузурланмоқчи бўлсангиз, Ҳабибимизнинг дуоларини тафаккур билан ўқиб кўринг. Ва ёд олиб, доимий зикрингизга айлантиринг.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сурияда Асад оиласининг 54 йиллик диктатураси, зулми тугаб, ҳокимият қуролли мухолифат қўлига ўтар экан, кўпчилик "сиёсатшунослар"имиз: "Энди Сурияда ҳаёт жуда ёмон бўлиб кетади. У парчаларга бўлиниб кетади. У бўлади, бу бўлади", деган умидсиз башоратлар билан чиқишяпти.

Аввало, ҳар қандай давлатда тузум ўзгарса, шундай тахмин-тусмоллар қилиниши табиий. Кейинчалик бу тахминлар тўғри чиқса, яхши: демак, "таҳлилчи"ларимиз узоқни кўра олар экан. Аммо билдирилган фикрлар нотўғри чиқса, биронтаси: "Узр, ўша вақтда адашган эканман", демайди.

Уч йил олдин Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганида ҳам Ўзбекистоннинг аксар фикрчилари "Ана энди Афғонистон тугади", деганди. Бугун шуларнинг биронтаси "Хато қилган эканмиз", деяптими?

Суриянинг воқелигига қайтсак: Башшар Асад президентликдан ағдарилиб, Россияга, хожаси Путин олдига итдек қочиб кетгани ортидан Сурия халқи қанчалик хурсанд бўлаётганидан хабарингиз борми? Қамоқхоналардан минглаб диний ва сиёсий маҳбуслар озод қилинаётгани, тирик одамлар қабристонига айланган Дамашқ атрофидаги Сидная қамоқхонасининг махфий бўлмаларидан ҳалигача маҳбуслар топилаётгани сабабли уларнинг яқинлари нақадар қувонаётганини бирон ОАВда кузатяпсизми? Туркия ва Ливандан юртига қайтаётган минглаб сурияликлар чегара ўтказиш нуқталарида узундан-узоқ навбатлар ҳосил қилганини-чи? Лоақал шу мазлумларнинг хурсандчилиги учун Сурияда тузум ўзгаргани тўғри эмасми?

Қолаверса, Сурия шу кунгача ҳам бир бутун давлат эмасди: 2011 йилдан кейинги намойишлар ва қуролли кураш натижасида унинг бир қисми мухолифат, яна бир қисми Туркия, бошқа бир қисми курдлар, каттароқ қисми эса Эрон ва Россия ҳарбий базалари ёрдамига таянган Асад қўл остида; шарқида ҳатто АҚШ ҳарбий базалари бор эди. Бир давлатда тўртта хорижий давлатнинг ҳарбий базаси бўлса, қандай қилиб мамлакат суверенитети, ҳудуди бутунлиги ҳақида гапириш мумкин?

Бу масалада доимгидек сабабларни унутиб, натижалар билан ўралашяпмиз: Сурияда 2011 йилги намойишлар нимадан бошланганди, нега одамлар бутун мамлакат бўйлаб ҳокимиятга қарши чиқа бошлаганди? Шу мавзуни кимдир ўрганиб кўрдими?

Хуллас, тирик бўлсак, кўрамиз: Сурияда тузум ўзгаргани, мухолифат ҳукмга келгани масаласида ким ҳақли бўлиб чиқишини. Аллоҳ Сурия халқига ҳам, барча мусулмонларга ҳам офият берсин.

© Musannif Adham

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Суриядаги даҳшатли қийноқлар макони - Сайдания қамоқхонаси ходимлари разведка томонидан қўлга олишлар бошланди.

Бу дунё ишларини бувим раҳматли чархпалакка менгзар эдилар. Бугун зулм қилиб турганлар эртага ўзлари шу кўйга тушишади. Буни ҳамма ёдда тутиши керак.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шайтон йўлдан уриши мумкинми?

Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар"
(Анъом сураси, 112-оят).

Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади. Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.

Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир" (Ҳижр сураси, 42-оят).Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.

Доктор Мустафо Маҳмуд

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Айрим сўзлар тузоқ бўлади.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

️2008-yilda Damashqda bo‘lib o‘tgan arab davlatlari rahbarlari sammitida Saddam Husaynning qatl etilganiga ishora qilib, Liviya yetakchisi Qazzofiy shunday degan edi:

“Har biringizga navbat keladi, sizni olib ketgani kelishadi.” Oʻsha vaqtda Asad, Muborak va boshqalar kulishgandi.

@erontahlili

Читать полностью…
Subscribe to a channel