mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

ИСЛОМ АДОЛАТИ
Миср аҳолисидан бўлган бир масиҳий аёл ҳазрати Умарга ҳовлисини Амр ибн Ос мажбуран масжидга қўшиб олганлиги ҳақида шикоят қилди. У зот Амрдан бу ҳақда сўраганларида, шундай жавоб олдилар: мусулмонлар кўпайиб, масжид уларга торлик қилиб қолди. Масжид ёнида эса бу хотиннинг ҳовлиси бўлган. Амр унинг ҳовлисига бир миқдор пул таклиф қиладилар. Пул миқдорини қанчалик кўпайтирмасинлар, хотин барибир рози бўлмайди. Бу ҳол Амрни ҳовлини бузиб, масжидга қўшиб олишга мажбур этади. Ҳовлининг пули эса хотин қачон хоҳласа, оладиган қилиб, Байтул-молга қўйилди. Амр қилган ишларида узрли бўлган бу ҳолат ҳозирги қонунларимизда ҳам жоиз, деб билингани ҳолда Умар унинг бу ишларидан рози бўлмайдилар ва Амрга масжиднинг янги биносини бузишга ва хотинга ҳовлиси олдин қандай бўлса, шундай топширишга буюрадилар!

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар

Деразаларни очиб ташланг! Турғун қотган фикр ҳавосин янгиланг!

Мустафо Маҳмуд

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Илмий изланишларга кўра, шиллиқурт узлуксиз уч йил ухлаши мумкин экан. Бу жуда ажиб ҳолат-а?
Аммо бундан ҳам ажойиби, беш йиллаб ухлайдиган кишилар бор. Сўнг улар уйғонадилар-да, халқдан ўзларини яна беш йилга сайлашини сўрашади. Қайта уйқуга қайтишлари учун..

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мушриклар пайғамбар башардан бўлишига ҳайрон қолишди. Аммо илоҳлари тошдан бўлишига ҳеч таажжубланишмади. Бундай ажиб ақлоният эгалари ҳозир ҳам топилади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

“Бу биз!” лойиҳаси (иккинчи кўрсатув)
http://azon.uz/content/views/1840

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фейсбук бирор ишида "дўст-друзья" иборасига қилганчалик ёмонлик қилмаган.

Ҳаким Фейсбукий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёруғ кунларни кутиб яшаш ҳам ибодат. Синов давомли бўлмайди.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қўнғироқлашиб турайлик... (Тақвим учун сўнгги мақола)
http://azon.uz/content/views/1788

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Коинотни ўзлаштиришга ва борлиқдаги Аллоҳнинг сирларини кашф қилишга олиб борадиган ҳар қандай иш - Аллоҳга ибодатдир.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Отам ҳаётида романтик кино кўрмаган. Ҳеч қачон севги шеърлари ва қасидалар ёдламаган. Бир донаям муҳаббат қўшиқларини ҳиргойи этмаган. Жудаям художўй онажоним билан урушиб қолганда эса фақат бир иш қиларди; унинг узун тасбеҳидан юрак рамзини ясаб, жойнамози устига қўйиб кетарди.

Айман Ёғий

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ким биздан «Аллоҳу Акбар» сўзларини ўғирлади?
http://azon.uz/content/views/1741

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Агар инсоннинг қорни оч экан, унинг қалбини ҳидоятга тўлдириш ёки жасади яланғоч экан, унга тақво либосини кийдириш жуда қийин иш. Аввало инсон сифатида унинг қаддини кўтариб турадиган эҳтиёжларини таъминлаш лозим. Шундан кейингина у ўзида иймон асосларини ушлаб тура олади. Агар биз дин номи билан разолат, маъсият ва жиноятларга қарши курашимизда холис эканмиз ва одамларнинг Раббил-оламийнга ҳидоятини ҳақиқатда истарканмиз, у ҳолда кенг иқтисодий ўзгаришлар ва шомил маданий ислоҳотлар ўтказишимиз лозим.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Агар Аллоҳ ҳолимизни ўзгартиришини хоҳласак, ислоҳни ўзимиздан бошлашимиз керак. Бизнинг энг муҳтож бўлганимиз - Унинг раҳмати, мағфирати ва мададидир.
Бизга Американинг ёрдами, Британиянинг қўллови, Россиянинг ракеталари ва ё Франциянинг қирувчилари ҳеч қачон фойда беролмайди.


Мустафо Маҳмуд, "Қуръоний янги психология" китобидан

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Зулм - бармоқнинг энг юмшоқ жойи сари тирноқнинг ўсишидир...

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Агар камбағаллик ва жоҳилликка қарши курашмасак, бир кун камбағал ва жоҳилларга қарши курашишга мажбур бўламиз".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Кофе бўйи атир бўлишга арзигулик.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Болалар қалбини омонат олиб турсак бўларкан.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бошқа мўъжизалари бўлмаганда, улар бунга кифоя қилишарди.

Имом Қарофий раҳимаҳуллоҳ
---
Дарҳақиқат, жоҳилиятда жоҳил, золим, фосиқ ва тубан кимсаларнинг исломият нури ила олим, одил, солиҳ ва улуғ инсонлар бўлиб етишиши тарихда мисли кўрилмаган ҳолдир. Кичик бир муддатда бундай катта жамоани тубдан ўзгартириш учун мураббий ва ислоҳотчи бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки Илоҳий мададдан қувват олган Пайғамбаргина бундай мўъжизага қодир!

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Биз ўлим, муҳаббат ва ибодатга эҳтиром қолмаган замонда яшамоқдамиз. Ҳамма нарсани тасвирга олиш керак. Ҳамма нарсани тарқатиш лозим.

Ҳаким Фейсбукий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тарихимизда ислоҳотчи буюкларимиз янглишмайдиган хусусият - тун намозидир. Умматда тун намозини билмайдиган мужаддид ўтмаган.

Абул Ҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Чиройга айтгин: Сен хунукларнинг хунугисан.. ахлоқ кетган пайтда.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фотофакт: Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилди

Батафсил: http://azon.uz/content/views/1790

Каналга уланиш👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Террор нафақат мусулмон умматнинг жони, хотиржамлигига раҳна солмоқда. Балки миллатнинг фаровонлиги, илм-маърифати гарови бўлмиш мол-дунёсини ҳам хароб қилмоқда.
http://azon.uz/content/views/iroq-bosh-vaziri-ishidga-qarshi-urushdan#.WgcgfBfiiho.facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Одамларнинг кўпчилиги фақр ва мискинлик гирдобида қолиши, кетма-кет келаётган аввалгию ҳозирги ҳукуматларнинг асосий мақсадидир. Зеро халқни очликда ушлаш зулм ва зулумот сиёсатини тутганларнинг асосий таянчидир. Шарқда фақирликнинг кенг тарқаши шундан. Дин ва унинг кишилари ушбу ҳолатни қабул қилиши ва оқлаши учун одамларни бунга мажбурламоқдалар. Диннинг бу маънога боғлиқ таълимотларини нотўғри тафсир қилмоқдалар. Шу туфайли одамлар ҳуқуқ ва ҳаётларини унутмоқдалар. Дунё ва охиратларини танимаяптилар. Дунёдаги фақирликни охиратдаги бойликлари учун йўл деб ўйламоқдалар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўзимизники!

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

http://islom.uz/view/shaih-muxammad-sodik-muxammad-yusuf-xazratlari-ziyorat

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Бугунги кунда шарқ халқлари таҳқирланганидек бирор халқ хўрланмаган. Дин ҳуқуқи поймол қилинганидек бирор нарса оёқости этилмаган. У жим туриши керак бўлган ўринларда гапиртирилди. Қаттиқ овоз билан ҳайқириши керак бўлган пайтларда, овози ўчирилди. Шу сабабли халқни разилона таҳқирлашу, диндан мунофиқона фойдаланиш ўртасида уммат зое бўлди. Адолатсизликни хаспўшлашнинг турли майдонларида диндан унумли фойдаланилди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг "Ислом ва иқтисодий тартиботлар" китобидан

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

001. Кимни ғафлат ўлдирган бўлса, бахтсизлигу-балолар унинг кўзини очолмайди. Чунки ақли ноқис аёл, боласи ўлганда ҳам тиржайиб туради. Шунга ўхшаб сен ҳам тун намозидан ва кундуз рўзасидан четда қоласан, лекин озорланмайсан. Бу ҳолат қалбингнинг ўлиб қолганидан пайдо бўлади. Чунки тирикка тикон кирса озорланади, ўликни пичоқ билан қиймаласа ҳам сезмайди. Демак сенинг қалбинг ўлибди.
Шундай бўлса, ҳикмат мажлисларида ўтиргин. Чунки уларда жаннат неъматларидан тортиқлар бор. Уларни йўлларингда, ҳовлингда ва уйингда топасан. Ушбу мажлислардан қолиб кетмагин. Агар маъсият устида бўлсанг ҳам: "Мажлисга ҳозир бўлишимдан не фойда? Гуноҳкор бўлсам, гуноҳни тарк этишга кучим етмаса", демагин. Балки камончи отиши керак. Нишонга бугун тегмаса, эртага тегади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Жобир ибн Ҳайён бундан бир минг уч юз йил олдин ёзган экан: "Ҳар зарранинг қалбида бир қувват бор. Агар уни очиш имкони бўлса, Бағдодни ёндиради".
Ҳа, атом энергияси ҳақида ўйлаган илк одамзот Жобир эди.
Бу билан мен нима демоқчиман:
а) Ҳозирги тараққиёт ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Унинг таъмал тоши юзлаб йиллар, балки минглаб йиллар олдин қўйилган.
б) Ўша замонлар қўйилган асослар қадим цивилизациялардан бошлаб ислом ҳазораси орқали етиб бизгача етиб келган ва бугунги тараққиётга туртки ва манба бўлган. Айнан ҳозирги инсон ва ғарб кишисининг саъй-ҳаракати билангина ҳозирги тараққиёт юзага келди, дейишлик зулм ва уларга маҳлиё бўлиш эса жаҳолатдир.
в) Ислом ва илм ҳеч қачон қарама-қарши бўлмаган. Динни инсоф билан ўрганган киши унда илмга тарғибни ва илмлилар улуғланганини кўради. "Ўрта асрлар зулмати" ибораси ўша замонларда насроний европасида диннинг илм ва аҳлига зулми туфайли пайдо бўлган. Ислом эса у даврларда ўз нури билан мусулмон шарқини мунаввар этган, илм ва олимларни ардоқлаган. Шу сабаб ўрта асрлар жаҳолати ҳақида гапирганда фақат насроний жаҳолатни назарда тутиш керак. Ислом бундай иддаолардан мутлақо пок дин.
Биз мусулмонларнинг ҳозирги қолоқлигимиз эса, айнан исломдан узоқлашганимиз натижаси. Бизнинг бугунимиз мунаввар-нурли эмас. Балки айнан зулмат ичрамиз. Чунки ҳозир қалбларимизда, хонадонларимизда ва диёрларимизда ислом қуёши ботган онлар. Агар исломга қайтсак, таҳликали ўрта асрларга эмас, нурли келажагимизга қадам қўйган бўламиз.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Президент қарори: "Ҳалол стандартлари жорий этилсин”
http://azon.uz/content/views/1688

@azonuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel