mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

ЁШ ЙИГИТНИНГ ЎЙЛАРИ
Балконда сигарет чеккани чиққанимда тамаки қолдиғини пастга ташламайман. Чунки мен мана бундан қўрқаман: Шамол қолдиқни учириб кетиб бирор деразадан ичкарига улоқтирса, уйга ўт кетса, газ баллони портласа, уйда одам ўлса, тергов бошланса, милиция менинг айбдорлигимни исботласа, мени телевизорда кўрсатишса ва онам уни кўриб, менинг тамаки чекишимни билиб қолсалар..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
---
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу шовқинда қалбингнинг шивирларини эшитмайсан. Хилватларда унга қулоқ солгин.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Малайзиялик келин-куёвлар.
Ҳаё зўрлигидан бир-бирларига қарай олишмаяпти. Кейин эса келин қўлини ушлагани учун, куёв хижолатдан йиғлаб юборяпти.

P.S. Йиғламагандир, деманг. Воқеа айнан шундай бўлганини гувоҳлар тасдиқлаган ва иштирокчилар эътироф этган.

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Битта йилни етмиш беш марта яшашни умр деб бўлмайди.

Робин Шарма, канад ёзувчиси

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

025. Неъмат берилганлар Аллоҳнинг зикрига тенг келадиган неъматга эга бўлмаганлар.

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сенда нафсингнинг ҳам ҳаққи бор..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Отам раҳматли масжидга кетаётганларида, йўлда сотувчилар билан ҳазиллашар ва уларнинг арзон молларини қимматга сотиб олардилар. Бир марта мен эътироз билдиргандим: "Қўявер ўғлим, бу иззат ва қадр-қиммат ерга урилмаган садақа бўлади", дедилар.

Ҳишам Амудий

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Дин - ботинида барча илмларни жамлаган катта илмдир.
Дин ва илм ўртасида зиддият йўқ. Чунки дин - аслида ҳамма илмларни заруратан жамлаб олган илм чўққисидир.


Доктор Мустафо Маҳмуд,
"Шакдан иймонга саёҳатим" китобидан

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!

Айман Ёғий

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қанийди ёшлигим қайтганида эди, қарилик қандай ҳунарлар кўрсатганини айтиб берардим.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ким мусулмонларга қарши сўзлашда тилига эрк берса ва айбларини кавласa, ўлим чоғида Аллоҳ уни шаҳодат калимасини айтишдан тутиб қолади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, "Баҳруд-думуъ" китобидан

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Бир-бирига муносиб бўлмаганларнинг турмуши жуда қиммат туради. Унинг баҳосини умр бўйи тўланади".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бугунги Қуръон тиловатлари Қозоғистонда ҳалок бўлган юртдошларимизга бағишланди
https://azon.uz/content/views/4256

@azonuz

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Гоҳида айтмаган ёки айтолмаган сўзимиз бизни қутқариб қолади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўқийдиган кўнгилда ҳаёт қаримайди.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳнинг шариатини нафс давлатида барпо қилиш, бу - бошланишидир.
Усиз ўзгариш ҳам, янгиланиш ҳам бўлмайдиган илк шарт мана шудир.

Доктор Мустафо Маҳмуд, "Аччиқ савол" китобидан

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Умар ибн Абдулазиз мактуб ёзганларида лафзлари чиройли чиқса, уни йиртиб ташлаб бошқа ёзардилар.

Изоҳ: Чунки чиройли мактуб мақтовга сазовор бўлиши ва бу ўз ўрнида ужбга, инсон қалбининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин эди. Бундай зотлар қалбларининг заррача ўзгаришидан ҳам эҳтиёт бўлишарди.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

ШАРИАТ ҚУРЪОН ВА СУННАТГА БАРОБАР ТАЯНАДИ
Доктор Нуриддин Итр ўзларининг "Эъломул аном"га шарҳлари муқаддимасида бундай дейдилар:
"Суннати набавийядаги ташриъ манҳажи бошқа хусусиятлар билан ҳам Қуръондан фарқланади. Чунки Қуръон ташриъ-қонунчиликда дастур каби бўлса, Суннат уни шарҳловчи ўрнидадир. Айтганимиз қуйидагиларда ўз аксини топган:
а) Суннат Қуръоннинг мужмалини* баён қилади. Бундай ҳолатлар жуда кўп бўлиб, буларга намоз, рўза, закот, ҳаж ва моливий муомалалар кабиларнинг ҳукмлари мисол бўлади. Масалан Суннатда намознинг вақтлари, ҳар намознинг ракатлари, ракатларнинг кайфияти, закот нисоблари, унинг ҳар навдан қанча вожиб бўлиши, тавофнинг адади, Арафотдаги вуқуф вақти ва булардан бошқа кўпгина умумиятлар баён қилинган. Мана шу жиҳатнинг ўзиёқ Суннатни қўйиб Қуръонгагина амал қилиш даъвоси - мунофиқ ва қаллобнинг ҳийласи ёки жоҳилнинг чўлтоқ жаҳолати эканини кўрсатади.

"Эъломул аном шарҳу булуғил маром" китобидан
---
* Мужмал - қисқа, қисқа баён.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ё таъзия, ё тарбия
https://azon.uz/content/views/4335

@azonuz

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Уйқу инсоннинг ўзидан дам олиши учун бир фурсатдир".
Шунинг учун уйқуни яхши кўраман. 😃

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳамма нарса заволга маҳкум.
Уларга қиймат ва аҳамиятни ўзимиз берамизда, кейин бу хаёлий баҳо сабаб ўзимиз қийналиб, азобланиб юрамиз.

Доктор Мустафо Маҳмуд, "Орзулар" китобидан

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мендан сўрасангиз – ҳаммасига сифатсиз таълим айбдор дейман
https://azon.uz/content/views/4320

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Онамни таърифлашда чиройли сўз тополмайман.
Аслида жаннатнинг бўлагини таърифлаш жуда қийин масала.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мусибатимиз шундаки;
Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўпайтирамиз, тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.
Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.

Жуброн Халил Жуброн

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Кетмайлик!
Осон эмас: иш топиш, бола-чақа боқиш, орзу ҳавасни чеклаш... аммо кетмасликнинг иложи бор! Тўғри, жуда, жуда қийин бўлади, фақат бошни баланд тутиб, янгича ғоялар, таклифлар киритиб, бор еримиздан, мавжуд имкониятимиздан тўлиқ фойдаланиб, ниятимизни тўғри қилиб, нафсимизни тийиб, қонунга суяниб, она Ватанда кўкариш, юксалиш йўлига ўтайлик! Миллионларимизни тўхтатайлик, шаҳару қишлоқларимизга йигитларимиз қайтсин! Еримиз кенг ахир! Фарзандларимиз бағримизда яйраб, униб-ўссин! Осон бўлмайди ҳеч, фақат иш излаб чет элларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб кетмайлик! Кетмайлик!
c) A'zam Obidov'

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

017. Яқинлар диёри ва маҳбублар қабрини кўришдан ҳам таъсирлироқ насиҳат бормикан? Билингки, кунлар ўтиб сиз ҳам улардек бўласиз. Сўнг сиз энди ибрат олмайсиз, балки сиздан ибрат олишади.

Шайх Абдураҳмон ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

/channel/UniPoklaganNajotTopur

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар сингил муҳтож бўлиб қолса, ака унинг нафақасига мажбурланади.

Имом Аҳмад

Читать полностью…
Subscribe to a channel