Бошқа сафлардан кўра намозхонларнинг сафи тезроқ тартибга келади. Сабаби, бунда ишни ҳамма бошқадан эмас, ўзидан бошлайди.
Читать полностью…381. Абу Язид Бастомийга: "Нима хоҳлайсиз?" дейишди. Дедилар:
- Хоҳламасликни хоҳлайман!
Ёзаману ўчираман. Лекин шу ўчирганим яна ёзадиганимдан кўра ҳақиқатга яқинроқ бўлади.
Читать полностью…Агар Мисрдаги ислом давлати масиҳийга ислом номидан зулм қиладиган бўлса, мен ислом давлатининг зулмига қарши курашда ана шу масиҳий томонида тураман.
Шайх, имом Муҳаммад Ғаззолий
Қалб музлагани ҳолда ҳароратли сўз айтишдан, бир он тоатда бўлиб ғафлатда бардавом бўлишдан ва ҳол хароб бўлгани ҳолда кунларим тотли ўтишидан паноҳ тилайман!
Читать полностью…Биринчи хотин бўйдоқликка қарши инқилобдир. Иккинчи хотин эса бу инқилоб йўлини тўғри ўзанга солишдир.
Тожус-сир Усмон
"Ҳаёт енгиллашгани сари шикоят ҳам арзимас нарсалар устида бўлади: интернет секин ишлаётгани, машинанинг ранги ва овқатнинг кечикаётгани.
Дунёда машина ва таомга муҳтож, интернетни эшитмаган одамлар бисёр".
373. Эй аламу ранждан инграётган қалбим! Оҳ, оҳ дея зорланмагил. Балки Аллоҳ, Аллоҳ дегил!
Румий
Арзимаган ишларга ҳам эътибор қилавериш одамни жунунлик сари етаклайди. Шу сабаб бир марта бепарво бўлсанг, икки марта жинни бўлиб ол!
Айман Ёғий
"Сенинг кулиб туришингни истайдиган ягона одам сураткашдир. Лекин уям бунинг ҳақини олади".
Читать полностью…Лекин ё Расулаллоҳ, сиздан кейин нозик шишачаларни синдириб ташладик!
---
"Шишачалар - аёллар билан юмшоқ муомалада бўлинг!" ҳадисига ишора.
Уни имомлар Бухорий ва Муслимлар ривоят қилишган.
Атрофимизда кўраётган аксар диндорлик шаклийдир. Шунинг учун ҳам у тезликда баҳсга, сўнг низога ва кейин тўқнашувга олиб боряпти. Ниҳояда эса сўлчиларда содир бўлган муаммолар юзага келяпти.
Бу диндорлик ҳақиқий диндорлик эмас. Балки шаклий безак ва бўм-бўш шиорлардир. Бу қолоқлик белгиси ва маданий гўдаклик аломатидир.
Мустафо Маҳмуд, "Жавобсиз саволлар" китобидан
Ўнгдаги каттақорин - коррупция. Чапдаги бечора унга "йўқол!" демоқда.
Таниш ҳолат..
Бир киши ўғлига деди: Ўғлим, ҳавои нафс ва аёллардан узоқ бўл! Кейин хоҳлаган ишингни қилавер.
Читать полностью…#Манзиллар
Бу..катта қасрлар савдоси пишитиладиган жой..
Киришга паттаси йўқ, ўртада даллоли..
Берарга пули ва оларга қўли..
Савдоси насия бўлсада, нақддан кўра нақд..
Ҳақиқий бозор шу, ҳамма эса қалбакисига ғарқ..
(Шеърмас, шунчаки шу бозор молидан умидвор кўнгил кечинмаси).
Аёлларнинг кучига ишонмаган кишининг, онасиз ўтадиган болаликка қайтиб қолишини жуда-жуда хоҳлардим.
Нажиб Маҳфуз
#Манзиллар
Қирқдан ошган биродаримга!
Сизга айтар сўзларим бор эди. Бугун "Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланаётганига ишонтиришнинг тўрт услуби" номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим.
Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз!
Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари.
Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай.
Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз.
Тан олинг, неча бор энди ҳаммаси яхши бўлади, деб бошлаган ишингиз баттар сизни муаммолар гирдобига итқитмоқда. Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз? Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди.
Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир.
Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея. Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз.
Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг.
Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим.
Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: "Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин", дейилади.
Қудсий асарларда келади: "Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен сендан ҳаё қиламан!"
Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз!
☪ @MubashshirAhmad
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Мени ҳайратлантирган шахслар" китобларининг муқаддимаси-ҳамду санода "Менинг ҳаётимни Ўзингга маҳбуб амаллар ила хотимала!" дея дуо қилган эканлар.
Дарҳақиқат у зот раҳимаҳуллоҳнинг дуолари ижобат бўлиб, илм мажлисида, шогирдлар қуршовида ва Аллоҳнинг Каломини тафсир қила туриб вафот этдилар.
Дуода гап кўп экан..
"Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар"
(Нур сураси, 37-оят).
Исломга мансуб миллатларни ўз истеъдодларини ўлдириб, билакларини синдираётганларини, ер юзида "шердан қолганини ғажийдиган тулки" қабилида яшаётганларини ва бировнинг қўлидагига ҳайратла тикилган ёки тиланчи фақирдек мўлтираган ҳолда турганларини кўрганимда ор-номусдан ўлар бўламан.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий