Азончалик мўминнинг руҳини уйғотадиган ва вужудини титратадиган товуш йўқ. Устозларимиздан бирларига: "Нега ҳозир жонга қасд қилиш кўпайиб кетди?" дея савол беришганда, "Одамлар азон эшитмаяпти. Руҳлар ўлиб, вужудлар жонсиз қотди. Азон товушидан шайтон қочади. У йўқлиги сабаб руҳлар ўлди, қалбларда шайтон ҳукмрон бўлди. Натижа эса ўзингизга маълум", дегандилар.
☪@MubashshirAhmad
Жобир ибн Ҳайён бундан бир минг уч юз йил олдин ёзган экан: "Ҳар зарранинг қалбида бир қувват бор. Агар уни очиш имкони бўлса, Бағдодни ёндиради".
Ҳа, атом энергияси ҳақида ўйлаган илк одамзот Жобир эди.
Бу билан мен нима демоқчиман:
а) Ҳозирги тараққиёт ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Унинг таъмал тоши юзлаб йиллар, балки минглаб йиллар олдин қўйилган.
б) Ўша замонлар қўйилган асослар қадим цивилизациялардан бошлаб ислом ҳазораси орқали етиб бизгача етиб келган ва бугунги тараққиётга туртки ва манба бўлган. Айнан ҳозирги инсон ва ғарб кишисининг саъй-ҳаракати билангина ҳозирги тараққиёт юзага келди, дейишлик зулм ва уларга маҳлиё бўлиш эса жаҳолатдир.
в) Ислом ва илм ҳеч қачон қарама-қарши бўлмаган. Динни инсоф билан ўрганган киши унда илмга тарғибни ва илмлилар улуғланганини кўради. "Ўрта асрлар зулмати" ибораси ўша замонларда насроний европасида диннинг илм ва аҳлига зулми туфайли пайдо бўлган. Ислом эса у даврларда ўз нури билан мусулмон шарқини мунаввар этган, илм ва олимларни ардоқлаган. Шу сабаб ўрта асрлар жаҳолати ҳақида гапирганда фақат насроний жаҳолатни назарда тутиш керак. Ислом бундай иддаолардан мутлақо пок дин.
Биз мусулмонларнинг ҳозирги қолоқлигимиз эса, айнан исломдан узоқлашганимиз натижаси. Бизнинг бугунимиз мунаввар-нурли эмас. Балки айнан зулмат ичрамиз. Чунки ҳозир қалбларимизда, хонадонларимизда ва диёрларимизда ислом қуёши ботган онлар. Агар исломга қайтсак, таҳликали ўрта асрларга эмас, нурли келажагимизга қадам қўйган бўламиз.
☪@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Динга мансублар ичида улардан узоқ бўлиш ёки қочиш лозим бўлган кишилар бор. Чунки улар ўзларига маҳлиё кишилар бўлиб, хусусан адашган ёки камчилиги борларни менсимай, уларга юқоридан қарашади. Уларни масхараласа гўё савоб оладигандай, тилини узун қилади. Уларнинг айбини очганидан ёки азобга гирифторлигидан хурсанд бўлгандай, туҳматлар тўқийди!!
Бу хил диндорлик эгасига ҳам, одамларга ҳам балодир. Қотган қалб эгалари қанчалик илмда чуқур бўлсалар ҳам вазнлари йўқ кишилардир. Қадимдан динлар бағритош каслардан зиён кўрган. Бундайлар хастани даволамайдилар, балки соғломни ўлдирадилар. Ёмон сўз айта оладилар, аммо яхши иш қила олмайдилар.
Биз бу гапларимиз билан жиноятчини ҳимоя қилмоқчи ёки адашганни тўғри демоқчи эмасмиз. Балки инсонга қарши шайтонга ёрдам беришни ёки қадами тойиб кетганга қарши иблисни қуроллантирмоқни истамаймиз. Зеро адашган ё тойганни қўлидан тутсак, тўғри йўлга ўзи тушиб олади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръони каримнинг беш меҳвари" китобидан
☪@MubashshirAhmad
#Дарҳақиқат
Ишга ўн дақиқа кеч келса, премиядан маҳрум қилиб, иш соати олтида тугасада яна икки уч соат ишлатиб, айни маошни бериш ёлғондир! Беш иш кунига шартнома тузиб, олти кун ишлатиб, беш кунлик маош бериш ёлғондир! Ҳар куни ишга келиб кетиб, на ҳафталик, на ойлик мақсад қўймасдан, натижасиз ишлаш ёлғондир! Ўқитувчи, шифокор, нафақачи (нафакахўр эмас!), зиёлиларнинг жамият ижтимоий ҳаётида мавқеъи ва ижтимоий аҳволи паст бўлса, буюк келажак ҳақидаги ўйлар ёлғондир! Қирқ кунлик аскарликка бориб келиб, бир маротаба ўқ отмаган, автоматни бўлиш ва йиғишни билмаган аскарнинг ҳарбий гувоҳномаси ёлғондир! Ёшларни чиройли гапиришга (маддоҳлик қилишга) эмас, амалда жасоратли, ҳақиқатпарвар, принципиал, илмга муккасидан кетган, фидоий бўлишга; шаҳардаги шундоқ ҳам истаса бўш вақтини нима билан ўтказишни биладиган ёшлар эмас, қишлоқда меҳнатнинг тагида эзилиб, вақт топса кетмонини тутиб иш билан андормон бўлаётган қаҳрамон ёшларнинг ҳаётига маъно бахш этишга, ўз салоҳиятини ошириш учун имконият яратишга асосий эътиборини қаратмаётган ёшлар тарбияси учун масъулларнинг, ташкилотларнинг ишлари, ҳисоботлари ёлғон!
То давлат раҳбари айтмагунча ёки тепадан топшириқ бўлмагунча нима иш қилиши кераклилигини билмай ўтирадиган амалдорларнинг фидоийлиги ёлғон! Миллат бақоси учун эртаю кеч тинимсиз ишлаяпман деб ўзини овутаётган, аслида Фаробий, Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Достоевский, Толстой, Беҳбудий, Збигнев Бжезинскийларнинг асарларини ўқимаган масъулларнинг лаёқатлилиги ёлғон! Бир адолатсизлик ёки ҳақсизликни кўриб индамай кетиш жиноят эмаслиги ёлғон! Пора орқали мансабга ўтираётганларнинг давлатга хизмат қилиш даъвоси ёлғон! Пора олаётганларнинг ўзларини ҳожатбарор деб билишлари ёлғон!
---
(Тўлиқ қуйидаги линкда ўқинг).
http://kun.uz/news/2017/04/20/elgonlardan-voz-kecib-bir-goa-ostida-ruan-birlasis-vakti-bulmadimikan
Америка тинчликка интилади. Лекин бу тинчликка у доим куч ишлатиш йўли билан эришади.
Майкл Пенс
АҚШ вице-президенти
---
Пенснинг Шимолий Корея инқирози муносабати билан бугун айтган бу гапи, аслида тўғри. Бу гапни бошқа буюк давлатлар томонидан айтилса ҳам тўппа-тўғри. Чунки..
"Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз" (Анфол сураси, 60-оят).
Аммо Худо кўрсатмасин, бирор мусулмон раҳбар, ҳатто оддий мусулмон томонидан бу фикр ўртага ташлансин-чи!
☪@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Истибдоднинг энг хунук кўриниши, жаҳолатнинг илмга ва нафснинг ақлга истибдодидир.
Абдураҳмон Кавокибий
#Мутафаккирлар
Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада.. Эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича.. синов ортидан синовга дучор бўлади. Ҳар бир лаҳза инсонга бир муносабатни таклиф қилади, бир неча бадаллар ичидан танловни талаб этади. Ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, даражаси ва обрўсини кашф қилади.
Доктор Мустафо Маҳмуд
☪@MubashshirAhmad
Жаҳолат ўз ҳақиқатига кўра бутпарастликдир. У фикр-тушунчалар экмайди, балки бут-санамлар йўнади.
Молик бин Набий
Аллоҳнинг халқидаги жорий одатларидан бири, қачонки фикр ботса, шунда бут-санам кўтарилади.
Молик бин Набий
#Мутафаккирлар
Дин илмга қарши дейишади..
Динимиз Қуръондан нозил бўлган биринчи оятдаёқ "Ўқи!", деб илмга буюради. Самовий таълимотимиз нозил бўлган илк ҳарфдаёқ ўқиш ва ўрганишга очиқ амр этган.
Бизнинг наздимизда уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Қуръонда эса аҳли илм фаришталар билан баробар кўрилади: "Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам" (Оли Имрон сураси, 18-оят).
Дин ва илм ўртасида зиддият кўрган киши, дин нима ва илм нима эканини билмайдиган кишидир.
Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан
395. Шундай кишиларни кўрдимки, сизлар динор ва дирҳамларингизга ачинганингиздек, улар вақтларига ачинадилар.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
#Дарҳақиқат
Жамиятнинг келажагини қуриш учун бугунги кун билан яшайдиган неокомсомолу эски сектантлар эмас, ўзи кежалакда яшаб, ҳозирдан келажак жамиятининг конструкциясига пойдевор қуядиган инсон(лар) керак.
(Тафсилоти қуйидаги линкда).
http://hilol.uz/news/show/2073#.WPjVxYznFrU.facebook
Эришишим маҳол бўлган нарсалардан узоқлаштирадиган одимларим товушини яхши кўраман.
Читать полностью…Мақолада зикр қилинган мажлисбозлик, шунингдек салласини олиб кел деса, калласини олиб келиш қабилида ва хўжакўрсинга ишлаш, ҳамда ҳеч қандай разолатдан ҳазар қилмаслик кабилар раҳбарларнинг ўз лавозимига лаёқатсизлигидан пайдо бўлади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар иш лойиқ бўлмаганга топширилса, Қиёматни кутавергин!" деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).
http://kun.uz/51631956
Машина ҳайдашни ўрганаётган пайтимда амаким, ҳаракатланишдаги асосий қоида - ўнқир-чўнқирлардан қоча билиш, дегандилар.
Дарҳақиқат, ўнқир-чўнқирга чап бериш йўл ҳаракати хавфсизлигининг олтин қоидаси эканига кўп бор амин бўлдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".
Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар. Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.
Эй карами кенг Зот, расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин!
Ё Робб, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ..
☪@MubashshirAhmad
"Агар ватанга наф тегиши билан динга хизмат килиш тўғри келиб қолса, диним туфайли ватанимни қурбон этаман, ёки аксини қиламан", дейишганини эшитамиз. Билингки, бу ҳолда дин маъноси ёки ватан манфаати каби тушунчалар нотўғридир. Чунки булар ҳеч қачон бир-бирига зид бўлмайди!
Шайх Ҳабиб Али Жифрий
Биз фикрларни шахсларга боғлаган пайтимизда, яхши фикрдан, агар у душман томондан чиқса, маҳрум қоламиз. Арзимаган фикр билан, агар у дўстдан чиқса, ўралашиб қоламиз.
Модомики биз фикрларни шахслардан ажратмас эканмиз, фикрлардан истифода этолмаймиз ва одамларни қадрлай билмаймиз.
Молик бин Набий
☪@MubashshirAhmad
"Гоҳида ризқ, сени бахтиёр қилиш учун Аллоҳ сен томон йўллайдиган қалблар бўлади".
Читать полностью…#Мутафаккирлар
Ислом аёлни қўғирчоқ, ё ўйинчоқ ва ёки матоҳ сифатида кўрмайди. Унга она ўлароқ қарайди. Уни умрлик шерик билади, тунлик шерик эмас.
Қуръон уни суянч, меҳр, муҳаббат ва кўз қувончи дея таърифлади. Унинг қадрини кўтаргани ва ҳимоя қилгани учун унга уйда туришни, ҳижобни ва бир эркакни хоҳлади.
Мустафо Маҳмуд, "Ислом недир?" китобидан.
#Ахлоқ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бирор иш ёқмаса юзларидан билинарди.
Ҳофиз Ибн Ҳажар айтадилар: "У зот бировнинг ёқимсиз ишига муносабат билдирмасдилар. Балки юзлари ўзгарарди холос. Бундан асҳоблари ўша нарса ёқмаганини тушуниб олишарди".
Аллоҳ ҳақида қачон ва қаерда дейилмайди. Чунки қачон ва қаерни Унинг Ўзи яратган. Замон ва маконни Унинг Ўзи халқ қилган. Уларга У биз бўйсунгандек бўйсунмайди.
Мустафо Маҳмуд, "Ислом недир?" китобидан