"Сигирни пичандан кўра банан мазалироқ эканига ишонтиришга уринманг. Бундан кўра, сигир яхши кўрадиган нарсаларга бурнингизни тиқмасликка ўзингизни кўндиринг".
Читать полностью…Аёл билан террорчи ўртасида қандай фарқ борлигини биласизми? Билмасангиз билиб олинг, террорчи билан музокара олиб борса бўлади.
Кевин Харт, америкалик актёр
430. Парвадигоро, гуноҳларим Сенга қарши журъатли эканимдан ва амрларингга беписандлигимдан эмас. Балки улар тупроғлигим ғолиб келгандаги, тийнатим мағлуб этгандаги ва зулматим ўраб олгандаги заифлигим ва ожизлигимдандир. Сенинг илмингда ўтган, китобингда ёзиб қўйган ва адлинг ҳукм этган нарсанигина бажо қилдим холос. Роббим, шикоят қилмайман, лекин умид этаман. Ҳамма нарсани сиғдирган раҳматинг, мени ҳам сиғдиришини умид этаман. Роббим умидимни сўндирма!
Доктор Мустафо Маҳмуд "Гуноҳ ва покизалик қўшиқлари" китобидан
☪@UniPoklaganNajotTopur
Токи тафаккур тарзи ўзгармас экан, иқтисодий ривожланиш ҳам, маънавий юксалиш ҳам ҳаёллигича қолаверади. бир вактлар “Известие” газетасида Чингиз Айтматовнинг “Тьюркский самогеноцид” деган мақоласи босилганди Ҳозир ўша мақолани эслар эканман, бизнинг орамизда ҳам зиёлиларимизни билиб билмай, тушуниб тушунмай ўз ўзини йўқ қилишга мойиллик борлигини кузатамиз.
Нега айнан билиб билмай, тушуниб тушунмай деганимизнинг сабабини очиб беришга ҳаракат киламиз.
(Давомини қуйидаги ҳаволада ўқинг)
http://www.yangidunyo.uz/index.php/jamiyat/item/864-qoziq
#Убудийят
Яхши кўрган нарсам узра тонг оттираманми, ё ёмон кўрган нарсам узра, менга фарқи йўқ. Чунки яхшилик яхши кўрганимдами, ё ёмон кўрганимда, мен билмасман.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
☪@MubashshirAhmad
419. Абу Бакр ибн Айёш айтадилар: "Абу Исҳоқ Сабийъийнинг йиғлаб турганини кўрдим ва: "Эй Абу Исҳоқ, сизни нима йиғлатди?", деб сўрадим. У киши: "Мадорим кетди. У билан мендан намозим ҳам кетди. Энди намозда тик турган ҳолда фақат Бақара ва Оли Имроннигина ўқий оляпман", дея жавоб қилдилар.
Ибн Ҳиббон ривояти
☪@UniPoklaganNajotTopur
Ҳар сафар зилзила бўлганда беихтиёр бир сўзни такрорлайвераман:
Эй Худо, ҳаммасига мен айбдорман..
#Мутафаккирлар
Инсон ёлғиз туғилади. Ёлғиз ўлади. Ёлғиз қарийди. Ёлғиз касал бўлади. Ёлғиз ғам-алам чекади. Ташвишларни ёлғиз кўтаради. Аллоҳга ёлғиз ўзи йўлиқади.
Бир-биримизга йўлни енгиллатишдан бошқасига ярамаймиз..
Доктор Мустафо Маҳмуд
☪@MubashshirAhmad
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклардан хавфсираб Савр ғорида яширинганлар.
Шу воқеага бир аср ўтмай, Ҳинддан тортиб Испаниягача бўлган улкан ҳудудда азон садолари янграй бошлайди. Ислом қўшини Хитойда ва Испанияда жанг қилаётганди.
Бу кўриниш шонли тарихимизга далолат қилишдан ташқари, нурли келажакка ҳам умидлантиради.
☪@MubashshirAhmad
Во Умаро!!!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.
Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...
☪@MubashshirAhmad
Аллома Абул Ҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳ ўз ҳовлилари остонасида.
Нақадар оддийлик, камтаринлик ва тавозе. Ҳолбуки бу зот билан дунё устунлари ҳамсуҳбат бўлишни орзу қилишган.
"Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир" (Қасас сураси, 83-оят).
Аллоҳ сизни Ўз раҳматига олсин, ё мавлоно! Олтин сиёҳ билан ёзиладиган қанчалаб асарлар қолдирдингиз. Қабрингиз нурга тўлсин!
☪@MubashshirAhmad
Бировнинг изидан юрсанг ҳеч қачон ундан ўзолмайсан.
Франсуа Трюффо, француз режиссери
Ҳар тонг муаззин "Нажотга келинглар!" дея чақирадиган уфқда қуёш суръатла кўтарилади.
Молик бин Набий
Ўхшаш ашёлар.. бири ўлдириш учун, бошқаси эса фитнага боис.
Лекин "фитна қатл этишдан ёмонроқдир" ("Бақара" сураси, 191-оят).
Олдимдан ташиётган тупроғини тўзитиб юк машинаси ўтиб кетди. Бироздан кейин шағалидан сув оқизиб бошқаси ўтди. Энди қурилиш майдонларининг олдидан-ку умуман ўтиб бўлмайди, атрофлари ё чангу-тўзон ёки ботқоқ.
Дубай қум устига қурилган шаҳар. Қурилишлар бизникидан ўн чандон кўп. Лекин ҳаммаёқ, ҳатто қурилишларнинг олди ҳам чиннидек тоза. Чунки уларда қурилиш майдони қадоқланган молдек чиройли ўраб қўйилар экан. Атроф муҳитга умуман зарар етказилмайди. Бошингизга ғишт тушиш хавфи у ёқда турсин, кўзингизга чанг ҳам кирмайди. Қурилиш майдонидан шаҳар кўчаларига чиқаётган юк машиналарнинг ғилдираги яхшилаб ювиб-тозалаб чиқарилади. Ташиётган юки эса бешикка беланган боладек мустаҳкам боғлаб қўйилади. Атрофга зарра миқдор ахлат сочмайди. (Бу ҳолатни ўзини ҳурмат қилган ҳамма мамлакатда кўрасиз. Амирликни мисол қилганим сабаби, шаҳарлари қум устига қурилганидан).
Нега энди бизда ҳам қурилиш компаниялари атроф-муҳитни шундай сақлашмайди? Ёки яқин-атрофингизда қурилиш бўлса, битиб олгунича кўнглингиз (ифлослик, шовқин-сурондан) ғаш юради? Орқасидан чиқаётган озгина тутунига экологияни бузаяпти деб, кичик машина эгаларини бошоғриқ қилинади-ю, ботмонлаб ахлатни шаҳар кўчаларига сочаётган юк машиналарини ДАН ходимлари кўрмайди?
Булар ечими жуда осон саволлар. Озгина эътибор ва ғайрат кифоя. Қурилиш компаниялари имкон қадар атроф-муҳитни ифлослантирмаслик чораларини кўришлари ва ДАН ходимлари экологияни ўз юки ва ғилдирагининг ифлоси билан бузаётган ҳайдовчиларга чора кўришлари кифоя.
Ижтимоий тармоқлар муқобил ахборот воситаси бўлиб турган бу замонда, уларда кўтарилган муаммолар ечимига панжа орасидан қараш, "булар гапираверади-да" қабилида иш тутиш эса бутунлай кечирилмас ҳолдир.
☪@MubashshirAhmad
Жойнамозга етакламаган оёғимни жаннатга етаклашига шубхам бор... Жума файзли, омадли, барокотли келсин!
Дима Каюм
Йўлдан озорни олиб ташлаш иймондан* ҳисобланса, фикр ва қалбдаги озорни кетказиш ҳақида нима деса бўлади?!
---
* Машҳур ҳадиси шарифга ишора
#Мутафаккирлар
Шайтон йўлдан уриши мумкинми?
Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтқазади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтқазиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар" (Анъом сураси, 112-оят).
Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади.
Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.
Аллоҳ иблисга айтади:"Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир" (Ҳижр сураси, 42-оят).
Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.
Доктор Мустафо Маҳмуд
☪@MubashshirAhmad
Агар Умар ибн Хаттобдан: "Сиз шиамисиз ё сунний, алавиймисиз ё друз, ўнгчимисиз ё сўлчи?" деб сўралганда, сўраганнинг аҳмоқлигидан кулган бўлардилар.
Умар исломни қандайдир оқим, кўча ва йўллар деб эмас, балки бир йўл - мустақим ягона йўл, деб тушунганлар. Ундан ўнг ё сўлга чиққанни эса, исломидан ҳеч нарса қолмаган киши деб билганлар.
Мустафо Маҳмуд, "Ислом сўлчилиги афсонаси" китобидан
☪@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар
Агар мусулмон Ислом келажаги ундан талаб этадиган илмий ва иқтисодий фаолиятни унутган ҳолда, Каъба олдида умрбод ибодат билан машғул бўлса, бу иши уни Аллоҳ олдида ҳеч нарсадан беҳожат қилолмайди.
Зеро заводлар қуриш масжидлар қуриш билан баробардир!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
☪@MubashshirAhmad
Устоз Муҳаммад Акрам Надавий ўзларининг "Муҳаддиса аёллар" номли китобларида ҳадиси набавий олималаридан 8000 аёлнинг таржимаи ҳолини зикр қилганлар. Бу китоб қирқ жилддан иборат.
Бу ҳолат Ислом ва илмда аёллар ўрни қай даражада бўлгани ҳақида сўзлайди.
☪@MubashshirAhmad
Одамлар сени зоҳирингга қараб севиши, Раббинг эса ботинингга қараб хушламаслиги айни умидсизликдир.
Читать полностью…