mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

Икки вазиятдаги одамларнинг ҳоли кишини маъюс қилади:
- Фақат жанозада намозга турган киши.
- Фақат кафанда ўранган аёл.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўзинг талабларига жавоб беролмайдиган алоқани барпо қилишга киришма! Чунки сен гўшт, қон, ҳиссиёт ва хотиротлар билан баробар муомала қилиш қаршисидасан. Бу сенга пойафзал савдоси эмас!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аёл севганидан макр қилади. Эркак ёмонлигидан ҳийла қилади.
Қани айтингчи, қай бир макр-ҳийла яхши экан?!
Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Гуноҳсиз бир жоннинг ҳалок этилиши ёки битта мўминнинг зулм қилиб ўлдирилиши Аллоҳнинг наздида Каъбасининг бузилишидан оғирроқ ишдир. Чунки Каъба Парвардигорнинг рамзий уйидир. Мўминнинг қалби эса ҳақиқий уйдир. Каъбанинг бузилганини қуриш мумкин. Аммо ўлганни ким тирилтириб бера олади?

Мустафо Маҳмуд, "Ислом хандақда" китобидан

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Ёндафтаргаёзибқўйинг
Имом, фазилатли шайх Муҳаммад Шаъровий айтадилар: “Ўта радикал фикрдаги ёшлардан бири билан шундай муноқаша қилгандим:
- Мусулмон мамлакатларидан биридаги тунги клубни портлатиш ҳалолми ё ҳаромми?
У жавоб қилди: - Табиийки ҳалол, клубдагиларни ўлдириш жоиз.
- Улар гуноҳ қилиб турганларида ўлдирганингда қаерга борадилар?
- Табиийки дўзахга.
- Демак сизлар ва шайтон одамларни дўзахга киритишга бўлган мақсадда шерик экансизлар-да? Мен унга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг бир яҳудий жанозаси олиб кетилаётгандаги йиғлаганлари тўғрисидаги ҳадисни эслатдим. Шунда: “Ё Расулаллоҳ, сизни нима йиғлатди”, дейишганда: “Бир жоннинг олдимдан дўзахга ўтиб кетиши”, дедилар.
Мен унга, сизлар бир водийда, ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салллам бошқа водийдалар, дедим.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Юк машиналар муаммосига бағишланган постим учун "тирик" суратлар.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ва ниҳоят мангаям келди. Чиқмаган жондан умид, дея жўнатиб қўйишаверармикан?

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Вот как то так.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Нажот мана шунда!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бир орзумиз кетидан иккинчи ҳавасимиз келаверади. Лекин қайсидир орзу-ҳавас ҳалокатли бўлиши мумкин. Тўхташни билиш керак. Ортда қўлга киритганларга қараб мамнунликни ҳис қила олиш лозим.
Кеч бўлмасидан..

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Икки жинс ўртасида муҳаббат инсондаги фитрий ва табиий майл-рағбатдир. Дин уни поклаб, юксакларга кўтаради. Лекин шайтон бўлса, уни инсон руҳияти ва ахлоқини яксон қилишда энг катта восита ўлароқ ишлатади".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#мехмонгаМархамат
#мехмондустУзбек
Марҳум устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Ижтимоий одоблар" китобларини ўқаётиб, миллатимизга мансуб кўплаб гўзал хислатлар, ҳусни-хулқ, қадриятлар билан танишиб чиқяпман. Ҳадис ва ривоятлар матнида ота-боболаримиз ва фазилатли кексаларнинг гапларини эсладим.

Бугун, меҳмонни улуғлаш ва унга юксак эҳтиром кўрсатиш лозимлиги ҳақида ўқаётиб, халқимиз учун қувондим. Илоҳим шу фазилатимиз худди "немис сифати" деганидек, "Ўзбекларнинг меҳмондорчилиги" кўринишида брэнд бўлиб қолсин. Зеро меҳмондўст бўлиш ҳам ибодат экан!

* яна бир зўр нарсани билиб олдим!!! 😁
Ўтмишда келган меҳмоннинг ҳатто от-уловига ҳам ем-хашак беришган экан. Ҳозирги кунда улов бу машина. Дарров тасаввур қилдим: уйимга келган меҳмонга тўлиқ эътибор ва ҳурмат кўрсатдим. Ёқимли суҳбат ва файзли дастурхондан мамнун бўлган меҳмоним кўчага чиқса, машинаси ювилган, бензин баки эса лиқ-тўла бўлиб турибди!

Вой росса мазза қилиб юборса керак а?!!! 😁😁😁

Murad Nazarov

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёш ўтгани сари эҳтиёткор бўлиб қолар экансан..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Агар охират бўлмаганда, унинг бўлиши барибир шарт эди. Чунки бизнинг бу дунёмизни фирибгарлар, порахўрлар, каззоблар, мунофиқлар ва қотиллар эгаллаб олган. Пасткашлар устун, тубанлар олий. Сурбетлар бошлиғу, дажжоллар ғолиб. Лаганбардорлар эса иззатда.
Яхшилар бўлса чуқур ва ғорларда, ҳалол луқмаларини ҳимоя қилиб девор ортига яширинганлар..

Доктор Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Саодат ва сурур умрни узайтиради. Ишонмасангиз бу аёлдан сўранг.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Садақа маъноси молиявий эҳсондан кўра кенгроқдир.
"Ҳар бир яхшилик садақадир".
Муслим ривояти.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

- Менга жаннат неъматларини таърифлаб бер, - деди.
- Унда Расулуллоҳ борлар..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Волийлардан бири Умар ибн Абдулазизга, одамлар ёмон бўлиб кетгани, уларни фақат қилич ва қамчигина тўғирлай олиши ҳақида ёзди.
У зот шундай жавоб қилдилар: "Нотўғри ёздинг. Балки уларни ҳақ ва адолат тўғирлайди!".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Агар раъийят муаммосидан мен ҳам баробар азият чекмасам, улар ишининг менга қизиғи қоладими?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исломнинг етим ерида ўзини минглар санайдиган ноллар бунчалар кўп бўлмаса!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Юк машиналар муаммосига бағишланган постим учун "тирик" суратлар.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

http://hordiq.uz/?p=45211

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Биз бошқаларни ўзларининг эътиқодларига хизмат йўлида фурсатни ғанимат билганлари учун маломат қилмаймиз. Лекин биздан бошқалар тўлдириши учун бўшлиқ қолдирганмиз сабабли ўзимизни ўзимиз маломат этамиз.
КИМ УЙИНИНГ ЭШИГИНИ ОЧИҚ ҚОЛДИРГАН БЎЛСА, МАТОЛАРИНИ ЎҒИРЛАГАН ЎҒРИНИ АЙБЛАМАСИН!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Тарбия - дегандилар шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ - қалбнинг ақлга бўйсунишидир. Дарҳақиқат, қалб-кўнгил нималарни тусамайди. Уни ҳовридан тушириб, ақл етовига бўйсундириш айни тарбияли инсоннинг ишидир.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

“QAQNUS MEDIA” нашриёти “Дунёни тебратган буюклар” рукни остида юзга яқин рисола нашр этишни режалаган. У рисолаларда инсоният тарихида чуқур из қолдирган атоқли ҳукмдорлар ва номдор саркардалар, улуғ донишмандлар ва машҳур адиблар, етук уламолар ва фозил кишиларнинг ҳаёт саҳифалари, ҳасби ҳоллари далил-ҳужжатлар асосида қизиқарли ҳикоя қилинади. Ушбу рисолалар халқимизнинг, айниқса ёшларнинг билим ва савияларини кенгайтиришда, дунёқарашларини ҳар томонлама бойитишда, улуғларимизнинг ҳаётларидан ибрат олиш, уларга эргашиб, хулқ-феълларини ўнглашда ёрдам ва фойда келтиришидан умидвормиз. Шу туркумнинг илк китобчаси мана шундай зотлардан бири, салкам ярим аср мобайнида бобурийларнинг ҳинд элида тузган улкан салтанатига моҳирлик билан раҳбарлик қилган машҳур саркарда ва маърифат ҳомийи Аврангзеб Оламгирнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланди. Китоб муаллифи адиб Аҳмад Муҳаммад бўлиб, кейинги рисолалар имом Ғаззолий, Салоҳиддин Айюбий, Абдуллоҳ ибн Муборак ва имом Сарҳандий каби зотларнинг ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қилади.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Раббоний бу киши ким эканини биласизми?
Уни ҳаёт танимайди.
Уни ўлим танимайди.
У икковига ҳам тиз чўкмайди.
Ҳаёт унга ясанади, лекин йўлдан уролмайди.
Ўлим унга ҳужум қилади, лекин зарар беролмайди.
Ёқимсиз ва севинтирадиган нарсалар билан синалади.
Лекин хафа ҳам бўлмайди, хурсанд ҳам.
Бу одамнинг руҳи кафтидадир..

Рофиъий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Биз қози эмасмиз!
Биринчиси тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.
Шундан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Санчса оғритадиган найзаси бўлсада, унда ҳам оғринар юрак ва юпанч қўллар бор..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қалб дарчаси очилганда.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қулупнай қулупнай емоқда😃.

Читать полностью…
Subscribe to a channel