#Муҳаббат_бу
Собит Анасга: "Эй Анас, сиз ўз қўлингиз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини ушлаганмисиз?" дедилар.
- Ҳа.
- Уларни менга кўрсатинг, бир ўпиб олай!
"Муснади Анас ибн Молик"дан
☪@MubashshirAhmad
Форуқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: "Каъбага ипак тўшамайсизми?", дейишди. У зот: "Менга бундан кўра мусулмонларнинг қорни афзалроқ", дея жавоб қилдилар.
Ҳа, эй Умар, мусулмонларнинг қорни афзалроқ эканини бугунимиз исботлаб қўйди.
---
Суратдаги твитда айтилишича, ипак каъбапўшни ерга қотирадиган 12 тутқичини тоза тилладан ясалганига алмаштирилибди. Олдинбу тутқичлар кумушдан бўлган экан.
☪@MubashshirAhmad
Битирувчилар, балки ҳамма имтиҳон топширувчилар диққатига!
Бир нарсага ишонинг, дунёнинг барча дипломлари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: "Ким бизни алдаса, бизданмас!" деган огоҳлантиришларига арзимайди.
☪@MubashshirAhmad
451. "Қанчалар қабоҳат! Туни билан гуноҳ қиламанда, тонгда Унинг ерига ризқ излаб чиқаман".
Читать полностью…Бундан беш олти йил олдин СНГ форумларнинг бирида ўзбек салафийларининг бири: "Шайх Муҳаммад Содиқ мана бундай дебди..." деган маънода мазҳаб доирасида берган бир фатволари ҳақида сўраган (Аслида ҳазратимизнинг фатвосига раддия эшитиш маъносида берилган савол эди).
Жавоб берувчи (Ўзини СНГда салафий оқимининг устозларидан бири, деб билган биттаси) "Мен Шайхни билмайман, у ҳақида эшитмаганман", деб жавобини бошлаган эди...
Имом Заҳабий ўзининг бир китобида имом Термизий ҳақида гапирган хадис билимдонларидан бири ҳақидаги воқеани эсга олади:
“Мен уни билмайман, унақасини эшитмаганман” деган сўзларига имоми Заҳабийнинг изоҳи мана бундай бўлган: “Термизийни билмаслигинг кимгадир зарар қилиши мумкин бўлса, бу ўзингсан. Бундан буюк Термизийга ҳеч қандай зиён йўқ”.
Adham Atajanov
БМТнинг қилиб юрган ишларини қаранг. Манам ҳамма кўргуликларга Ғарбни айблайвермаслик чақириғига қулоқ тутгим келади. Аммо..
---
Власти Туркменистана отвергли призывы агентства ООН по правам человека декриминализовать гомосексуализм, заявив, что такой шаг несовместим с туркменской культурой.
(c) rus.azattiq.org
#Мутафаккирлар
Фиқҳий жузъийётларга умматимиздек кўп вақт кетказган миллатни билмайман. Масалан таҳоратни олайлик. Уни ўрганишга икка дақиқа вақт етади. Ваҳоланки у тўғрида юзларча саҳифалар, китоблар, балки-да жилдлар қораланган ва мазҳаблар ихтилофи баён қилинган. Бу жуда ажиб ҳолат. Ҳатто мен бу илмни "Таҳоратни (жарроҳлик йўли билан) ёриб кўриш илми" деб атайман.
Шубҳа йўқки, кичик жузъий масалаларнинг бунчалик катта майдонни эгаллаши асл ва катта масалалар ҳисобига бўлади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръон билан қандай муомала қиламиз?" китобидан
☪@MubashshirAhmad
Мудом ўлим сари кетаётган эканмиз, унга шарафла йўлиқайлик!
Мустафо Маҳмуд, "Ислом ҳандақда" китобидан
Ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди!!
Бошқалар кўнглини сурурга тўлдираган гўзалликларни чилпарчин қилишдан олдин, бу сўзларни яхшилаб англаб, ёдлаб олинг.
Айман Ёғий
☪@MubashshirAhmad
Европа назарида яхши мусулмон, динидан воз кечган мусулмондир.
Франсуа Бурга, француз шарқшуноси
#Қуръон_муаллим
Мамлакат тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётига гаров бўладиган ишларни таълим бериб, Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди:
"Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик". (Аъроф сураси, 96-оят)
"Яъни, агар диёр аҳли пайғамбарлар келтирган рисолатга иймон келтирган ва Аллоҳ ҳаром этган ишлардан тақво қилганларида эди, биз уларга ҳар томондан яхшиликлар келтирган, ризқларини кенг қилиб қўйган ва хавфу хатардан йироқ осуда ҳаёт ато этган бўлардик" ("Васит" тафсиридан).
Демак коррупцияга қарши кураш, халққа яқин бўлиш ва адолатни қарор топтириш каби эзгу ишларнинг бошида мазкур таълимот турса, мамлакат олдига қўйган мақсадларга осонлик билан эришади. Зеро, Аллоҳ берадиган баракотда гап кўп..
Ноқулай бўлса ҳам айтаман..
Кеча бир кафенинг ҳожатхонасидаги овозкучайтиргичда италян тили ўргатилаётган товуш чиқаётганди. Бир-икки дақиқалик ташрифим асносида италияликлар "ди" ва "да" қўшимчалари орқали нима дейишларини ва айрим саноқлар қандай талаффуз қилинишини ўрганиб чиқдим. Билишимча, бундай тил дарси бинонинг лифтларида ҳам олиб борилар экан. Зўр тажриба.
Нега энди шундай дарслар, ёки муҳим маълумотларни турар-жойлардаги лифтлар, жамоат транспортлари, қўйингки, ҳожатхона ва таҳоратхоналарда ҳам олиб бориш мумкин эмас?. Масалан, қандайдир муаммоларини ҳал этиш учун амалдор эшигида навбатда турган киши, кутиш асносида айрим ажнабий сўзларни ўрганиб, ёки ҳаётда керак бўладиган муҳим маълумотларни эшитиб турса, янаям кераклиси ахлоқ дарсларини таълим олса, жамият учун қанчалар фойдали иш бўлади. Бу ҳақда ўйлаш ва бундай маърифий дарсларни ташкил этиш ҳақида жиддий бош қотирса арзийди.
Айтганчи, мен гувоҳи бўлган жойда италян тили рус тили воситасида олиб борилаётганди.. Буни миллатчилик маъносида эмас, балки оддий ва осон ишларда ҳам улоқни бошқалар олиб кетаётганига эътиборни қаратиш мақсадида айтдим..
☪@MubashshirAhmad
Гуноҳкорларни сўкманг, ҳақоратламанг! Чунки биз ҳаммамиз Аллоҳнинг пардалашида яшаймиз. Агар У пардасини очиб ташласа, шармандаи шармисор бўламиз.
Жамолиддин Фарфур
☪@MubashshirAhmad
Япон Темир йўллари ширкати поездлар тошбақаларни босиб кетмаслиги учун рельс ости йўли ўтказган экан.
Индамадим, дейишармиди..
Фақиҳ, имом Ибн Асокир таълим беришларини сўрашгани учун Хуросонга боришга қасд қилдилар. Аммо оз ўтмай сафар ҳақидаги фикрларидан қайтдилар ва Хуросон аҳлига шундай ёздилар:
- Онам сафарга рухсат бермадилар.
☪@MubashshirAhmad
Аъробий тили сўконғич ва сўзи уятсиз бир одамни кўриб, деди: "Аллоҳ одамларнинг авратини оёқлари орасида қилган бўлса, сеникини жағларинг орасида қилибди. Энди уни сукут билан яшир!".
☪@MubashshirAhmad
Европалик қочоқлар яхши ҳаёт ва иш излаб Искандарияга (Миср) суқилиб кираётган онларида, кемалари тўхтатилган.
Бир лаҳза тўхтанг ва уларнинг юзларига боқинг. Заррача қўрқув, ташвиш аломатлари йўқ. Чунки бунга боис бўладиган муомала кўрмаганлар. Ҳозирчи..
Сурат 1946-йилга тегишли. Айтмоқчи бўлганим ҳаёт чархпалаги айланаверади..
☪@MubashshirAhmad
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб:
"Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!".
☪@MubashshirAhmad
Дардингизни одамларга дастурхон қилманг. Уларнинг ярмига қизиғи бўлмаса, қолган ярмини дардманлигингиз мамнун этади.
Айман Ёғий
Ислом ҳеч қачон ўзгармади. Аммо сизлар ва дин кишиларингиз динингизни йигирма маротаба ўзгартирдингиз.
Вольтернинг черков руҳонийлари олдида қилган маърузасидан
Аёл кишидаги энг кучли жиҳат унинг кучсизлиги ва энг кучсиз жиҳат эса кучлилигидир.
Айман Ёғий