Ўзи йил бўйи тиши сарғайиб юрди. Сўнг Рамазон келиши билан шайхларни безовта қила бошлади:
Рўзадор бўлганим ҳолда тишимни паста билан тозаласам бўладими, ҳазратим?..
474. Салафлардан биридан: "Сиз ва динингиз қай аҳволда?" - дея сўрашди. У киши: "Гуноҳлар уни йиртмоқда ва мен истиғфор билан тикиб ўтирибман", дедилар.
☪@UniPoklaganNajotTopur
#Манзиллар
Ҳатто яқинлардан айрилганда яралар вақт ўтган сари битиб, аламлар камайиб боради. Чунки ҳаётимизда уларнинг ўрнини тўлдирадиган кишилар ва чалғитадиган ишлар бўлади.
Лекин атрофимизда шундай кишилар борки, вақт ўтгани сари айрилиқ алами қалбни баттар тирнайди ва яра битмай бошқа аъзоларни ҳам заҳарлай бошлайди. Чунки уларнинг ўрнини ҳеч ким, ҳеч нарса ва ҳеч қачон босолмайди, тўлдиролмайди. Вақт ўтгани сари йўқотиш кўлами катталашиб, дунёнинг туссизлиги қуюқлашиб боради.
Шундай пайтлари ҳаётда мақсадсиз кезаётган ёки беҳуда яшаётгандек бўлади киши.
Лекин нима қилиш мумкинки, бу ҳам Аллоҳнинг ёзгани, чидаш керак. Ва қодир бўлгунча юкни кўтариш мажбурияти ҳам бор. Аллоҳ қўлласин!
---
(Шайх ҳазратларини эслаб бир пайтлар ёзилган эди)
☪@MubashshirAhmad
Бугунги аҳволимиз😢😅😏
Ифтордан олдин (ўнгда): "Аллоҳим Сен учун рўза тутдим".
Ифтордан кейин (чапда): "(Аллоҳим) Сенинг ризқингга ифтор қилдим".
☪@MubashshirAhmad
Қанчалар кучсиз бўлсангда, йиқилишга ҳаққинг йўқ. Чунки сенга суяниб турганлар бор.
Читать полностью…Ўтган хафта бир отахон вафот этдилар. Камсуқум эканларидан ҳатто исмлари ёдимдан чиққан. Аммо бир ишлари нафақат менинг, балки ҳамма танишларининг хотирида. У киши билан фақат масжидларда учрашиларди. Бошқаларнинг ҳам гувоҳлик беришича, беш вақт намозни қодир бўлганларича масжидда ўқирдилар. Ҳа, биз дин ва ҳаёт масалаларида бақир-чақир қилиб ётганимизда, у киши сокин ва жим масжидга қатнардилар. Аллоҳнинг уйига қатнай-қатнай Аллоҳнинг ҳузурига кетдилар. У кишининг ортларидан эса биз бу ҳадиси шарифни ёдга оламиз:
"Етти киши борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда, уларни соялантиради. Биринчи..иккинчи..учинчиси масжидларга қалби боғланиб қолган кишини"..
Марҳум учун бундай башоратдан бошқа яна нима керак?!
☪@MubashshirAhmad
Рамазон келса асабийлашиб қоламан. Шунча яхшилиги бор ойдан унумли фойдалана олмасмикинман деб.
Тасаввур қилинг, устингиздан пул сочиляпти, сиз ҳаммасини ушлолмаяпсиз. Бири бошқа томонга учиб кетяпти, қўлингизга киргани эса чиқиб кетяпти. Бошқасини биров тортиб оляпти. Асабийлашмай бўларканми?
Дарҳақиқат бу ой осмондан раҳмат, мағфират ва бароат* ёғадиган ой. Шунчалик кўп яхшилик пайдар-пай келгач, ҳаммасини қўлга киритолмасликдан қўрқув, борларини бой бериб қўйиш ваҳимаси ва бошқалардан ортда қолиш хавфи кишини албатта асабийлаштирадида.
Совғаларга бой Рамазон муборак бўлсин! Аввали асабий бўлса ҳам, унинг охирини Аллоҳ ҳаммамизги сурур ва сокинлик этсин! Унинг тортиқлари бағрига сиғмайдиган, шу сабаб Қиёмат куни уларни бошқаларга ҳам улашадиган бандаларидан қилсин!
---
Бароат - бу ўринда дўзахдан озод бўлиш васиқаси маъносида ишлатилди.
☪@MubashshirAhmad
Мисъар айтди: Кимга насиҳат қилган бўлсам, у менинг айбларимни қидирди.
Замахшарий, "Яхшилар баҳори" китобидан
Масжид ва исломий марказлар меъморларидан ўтинчим:
Бу жойлар зиёратгоҳ эмас, ибодатгоҳ эканига эътибор қаратсангиз.
@Hilolnashr
ЭЛЕКТРОН КИТОБЛАРИМИЗ АРЗОНЛАШДИ!
Рамазони шариф муносабати билан Hilol eBook ва "Тафсири Ҳилол" дастурларидаги барча электрон китоблар учун чегирмалар эълон киламиз:
"Тафсири Ҳилол"нинг тўлиқ нашри 9000 сўм (олдин 30000 сўм эди)
Қолган барча электрон китобларнинг нархлари ҳам қуйидагича ўзгарди:
12000 сўм ўрнига 4000 сўм
10000 сўм ўрнига 3500 сўм
8000 сўм ўрнига 3000 сўм
6000 сўм ўрнига 2000 сўм
5000 сўм ўрнига 1700 сўм
4000 сўм ўрнига 1500 сўм
3000 сўм ўрнига 1000 сўм
2000 сўм ўрнига 800 сўм
1000 сўм ўрнига 500 сўм
Чегирмалар 2017 йил 27 июнгача давом этади.
Hilol eBook дастурини юклаб олиш:
➡️iOS жиҳозлари учун⬅️
➡️Android жиҳозлари учун⬅️
Тафсири Ҳилол дастурини юклаб олиш:
➡️iOS жиҳозлари учун⬅️
➡️Android жиҳозлари учун⬅️
Китоблар ҳақида батафсил маълумот қуйидаги саҳифада:
https://e-hilolnashr.uz/index.php
#Рўзасирлари №2
Аммо хослар рўзасига келсак, бу солиҳлар рўзасидир. Аъзоларни гуноҳлардан тийиш билан бўладиган бу рўза мукаммал олти ишдир:
Биринчи: кўзни ҳар бир мазаммат қилинган ва кариҳ кўрилган нарсаларга қарашдаги бемалолликдан, яна Аллоҳ азза ва жалла зикридан чалғитадиган ва қалбни машғул этадиган ҳар нарсадан тийишдир, юмишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «(Бегона аёлларга) қараш Иблис лаъанаҳуллоҳнинг найзаларидан заҳарли бир найзадир. Ким буни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиб тарк этса, Аллоҳ унга имон бериб қўядики, унинг ҳаловатини қалбида топади». Имом Ҳоким ривоят қилиб, иснодини саҳиҳ, деган.
Жобир Анасдан, у киши эса Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят қилганлар: «Беш нарса рўзадорнинг рўзасини очиб (яъни, унинг савобини йўқ қилиб) юборади: «Ёлғон, ғийбат, чақимчилик, ёлғон қасам ва шаҳват билан қараш» (Ал-Аздий «Аз-Зуафо»да ривоят қилган).
Имом Ғаззолий, "Иҳяу улумид-дин"дан
☪@MubashshirAhmad
#Ўзимучуннасиҳат
СУҲБАТДОШЛАР ОЛДИДА ТЕЛЕФОН ЎЙНАШ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узук олиб, уни тақдилар. Шунда дедилар: "Бугундан бошлаб у мени сизлардан чалғитди. Унга бир қарайман, сизларга бир қарайман". Сўнг уни ташлаб юбордилар". Имом Насаий ривояти.
Ҳамсуҳбатлардан чалғимаслик ва бунга боис бўладиган нарсаларни тарк этиш Пайғамбар алайҳиссаломнинг мажлислардаги одобларидан эди.
☪@MubashshirAhmad
Қаноат ва розилик.
Суратни катталаштириб, отахон юзларига диққат билан разм солинг. Бу нуроний юздаги мамнунлик сирри ана шу икки сўздир.
Эй сиз, кетганлар!
Ўзингиз кетсангиз-да, ўрнингизни хуш ислар-ла тўлдириб кетдингиз..
#Рўзасирлари №1
Билгилки, рўза уч даражадир: омманинг рўзаси, хоснинг рўзаси, хоснинг хоси рўзаси.
Омманинг рўзаси – олдин тафсилоти ўтганидек, қорин ва фаржни шаҳватини қондиришдан тийишдир.
Хоснинг рўзаси эса – қулоқ, кўз, тил, қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийишдир.
Хоснинг хоси рўзаси бўлса, ўзни тубан ташвишлар ва дунёвий фикрлардан рўза туттириш, Аллоҳ азза ва жалладан бошқадан батамом тўсишдир. Бу рўзада оғиз очилиши Аллоҳ азза ва жалла, охират кунидан бошқани фикр қилиш ва дин ирода этилган дунёдан бошқа дунёни ўйлаш билан содир бўлади. Дин ўйланган дунё ҳам охират озиғидир, дунёдан эмас. Ҳатто қалб арбобларидан бири бундай деган: «Кимнинг кундуз тасарруфидаги ҳиммати ифторини ўйлаб ҳаракатга келса, унга бир гуноҳ ёзилади». Чунки бу Аллоҳ азза ва жалланинг фазлига ишончи камлигидан, Унинг ваъда қилган ризқига имони комил эмаслигидандир. Бу – пайғамбарлар, сиддиқлар ва муқарраб зотлар даражасидир. Унинг тафсилига назар қилишда сўз узайтирилмайди. Лекин таҳқиқига амални кўпайтирилади. Чунки бу Аллоҳ азза ва жаллага ҳиммат ҳақиқати билан юз буриш ва Аллоҳ субҳонаҳудан бошқадан юз ўгиришдир. Яна Аллоҳ азза ва жалланинг: «Аллоҳ (нозил қилган эди)», – деб айтинг! Сўнгра уларни ўз ҳолларига қўйиб беринг – ўйнаб (адашиб) юраверсинлар» (Анъом, 91) ояти маъносига аралашишдир.
Имом Ғаззолийнинг "Иҳёу улумид-дин" китобларидан
☪@MubashshirAhmad