mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

"Аллоҳ таклиф этса кафил бўлади".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

* Нуҳ нидо қилган пайтда..
* Ва Айюб Раббисига нидо қилган пайтда..
* Бас зулматларда нидо қилди..
* Ва Закарийё Раббисига нидо қилган пайтда..
Демак нидо қилганда осмон эшиклари очилади.
---
* ҳаммаси Қуръони карим оятлари

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Mubashshir Ahmad домла «Рамазон маслаҳатлари» лойиҳаси доирасидаги навбатдаги суҳбат меҳмони бўлишди.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Латифа
Ўрмонда фил қочиб кетаётган экан. "Нега қочяпсан?" деб сўрашди.
- Шер ўрмондаги ҳамма жирафаларни ўлдиришга буйруқ берибди, - дея жавоб қилди у.
- Сен жирафа эмас, филсанку?
- Буни биламан. Лекин вазиятни кузатиб боришни у эшакка топширибди..

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Биз Раҳим Аллоҳни тарк этгандик, У бизни бераҳмлар аро қолдирди".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Эри вафот этди..
Унинг кўйлагини ўзига жойнамоз қилиб олди.. савоби доим етиб турсин дея..
Қандай гўзал муҳаббат.. ҳалол муҳаббат..

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Онангга билдирмаган ҳар ғамнинг савоби бор".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шайх Юсуф Қорзовий жавоб бериш шарт бўлмаган саволлар ҳақида гапира туриб, ўзларининг "Замонавий фатволар" китоблари муқаддимасида шундай дейдилар:
"Мендан сўралганда жавоб беришдан бош тортадиган саволлардан бири, тушлар таъбиридир. Менинг вазифам ҳукмларни баён қилиш, тушлар таъбирини эмас. Чунки ҳукмларнинг ҳукм олинадиган усуллари ва мурожаат қилинадиган манбалари бўлади. Тушларга келсак уларнинг қонун ва қоидаси йўқдир. Уларнинг таъвили шахслар, ҳолатлар ва замонга қараб фарқланади. Умуман олиб қараганда улар гумон ва тахминга асосланади. Илло Аллоҳ фаросат берган ва тушлар таъвилини ўргатган кишилар бундан мустаснодир. "Биз бундай тушларнинг таъбирини билувчи эмасмиз" (Юсуф сураси, 45-оят) деймиз.
Бу тўғрида савол берганларга: "Юсуфи содиқ эмас, мен Юсуф Қорзовийман" дейман. Юсуфи содиқни Аллоҳ бу билан хослади ва бошқага ўргатмаганини билдирди. Ҳақиқатда мен туш таъбирини яхши билмайман ва билишни ҳам хоҳламайман. Чунки одамларнинг туши тугамайди. Уни билишга бўлган қизиқишлариям сўнмайди. Хусусан аёллар ҳаёт ва фикрларининг кўп ҳиссасини тушлар ва уларнинг ўйи эгаллаб олган".

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Иффат бу замоннинг энг катта ибодати бўлиб қолди.

Али Фифий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Умримиз ўтгани сари кўзимиз хиралашади, лекин шу билан бирга у кўрадиган суратлар равшанлашади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳушбўйни севардилар, бадбўйни ёқтирмасдилар..
Мушк, уд ва кофур* билан ҳушбўйланар ва соч-соқолларини мойлардилар. Сафарда ҳам мой идишларини ёнларидан қўймасдилар.
----
* ҳаммаси ўсимликлардан олинадиган ҳушбўйлар.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Шу вазирга ҳурматим жуда баланд. Ҳаммамиз шундай фикрласак ва ишласак ҳаёт бутунлай бошқача бўлади.
---
Биз сиз билан мамлакат ҳаётида инқилобий ислоҳотлар ўтказиш мумкин бўлган даврда яшаяпмиз. Халқнинг умиди катта. Келинглар, биргаликда ишлаймиз. Мамлакатимизни биздан бошқа ҳеч ким ривожлантирмайди.
Меҳрибон амаки келишини кутиш керак эмас. Ҳеч ким келмайди, мен буни ўз ходимларимга ҳам доим такрорлаб келаман. Америкада ёки Европада яхши яшашяптими, демак улар буни ўзлари учун ўзлари қурган.

Ва биз ҳам шундай қила оламиз.

Шерзод Шерматов

(Суҳбатни қуйидаги линкда охиригача ўқишни тавсия қиламан).

https://daryo.uz/k/2017/06/01/sherzod-shermatov-bizga-raqamlashtirilgan-tartibsizlik-kerak-emas/

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Йиғламаётганимни кўриб турсада, унинг: "Йиғламагин!" деган сўзи энг рост сўз бўлса керак, деб ўйлайман.

Унсий Ҳожи

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Яқинлик яқинлашиш эмас. Ёпишиш бўғиб қўяди".

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

477. Агар Аллоҳнинг йўлида экансан, чопгин! Агар бу қийин бўлса, шошиб юр! Агар чарчасанг секин қадам ташла! Бунгаям қодир бўлмасанг, эмаклаб бўлса ҳам йўлда давом эт!
Лекин асло ортга қайтмагин!

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ

@UniPoklaganNajotTopur

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Руҳ қаримаслигига далил бу сурат. Шунинг учун уни ёшликданоқ тарбия айланг!

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Фотима онамиз розияллоҳу анҳо тунда дафн этилдилар. Бу ўзларининг васиятларига кўра бўлганди.. бу билан ортиқ тасаттурни хоҳлагандилар..

"Фатҳул Борий"дан
---
* тасаттур - танани бегонадан яшириш, ҳижобланиш.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Муваффақият ва муваффақиятсизлик Аллоҳнинг ҳузуридаги сирлардир. Ҳар қандай муваффақиятсизлик ҳам Аллоҳнинг жазоси эмас!

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

У туфайли намозни тарк этган ишингиз, қандай қийматга эга ўзи?!

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Не учун рўза тутамиз?!

Рўза барча қадим динларнинг муштарак ибодатидир.
Баҳс ишқибозлари сўрайдилар: "Қандай қилиб Аллоҳ ейишимиз учун оғиз, тишлар, ҳалқум ва ошқозонни яратади-да, сўнг бизга: "Рўза тутинглар!" дейди. Бизда чирой ва шаҳватни яратади-да, қандай қилиб энди: "Бировларга қараманг, иффатли бўлинг!" дейди. Мана шу ишлар мантиққа тўғри келадими?".
Мен уларга айтаман: "Балки ягона мантиқ шудир! Аллоҳ сенга отни миниш учун берган, у сени миниши учун эмас. Уни етовингга олиб, бўйсундиришинг учун берган, у сени етаклаб, бўйсундириши учун эмас.
Жисминг сен учун яратилган отдир. Сен уни минишинг, бўйсундиришинг, етаклашинг, тизгинлашинг ва ўзинг хоҳлаган мақсадларда ишлатишинг керак. Бунинг акси эмас. У сени етовига олмасин, мақсадларига ишлатмасин ва шаҳватлари сари тортмасин.
Шу ердан маълум бўляптики, шаҳватига ҳукмронлик қилиш, ҳавосини бошқариш ва ҳалқумини қўриқлаш инсонлик аломати экан. Ўзинг севган нарса учун курашаётган ва ёмон кўрган нарсаларга сабр қилаётган лаҳзалардагина сен инсонсан. Лекин бор ғам-ташвишинг очлигинг ва шаҳватларингга бўйсуниш бўлса, унда сен бир боғ пичан ўрнидан қўзғайдиган ва қамчи саваши дарҳол тўхтатадиган ҳайвон экансан.
Аллоҳ бизни бу учун яратмаган!

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳеч ким тўсатдан йиқилиб тушмайди. Бунга ўзи сезмаган ҳолда қадам-бақадам келаётган бўлади.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Айрим мусулмонларнинг уфқи торлигидан, набавий суннатни соқол қўйиш ва шимни калта кийишгина деб ишонишади. Тўғри, бу ҳам диннинг зоҳирий томонига тегишли жузъий суннат бўлиб, ўзгарувчанлик масалаларига дохилдир. Аммо биз татбиқ қилишда ва изидан эргашишда муҳтож бўлганимиз суннат - у диннинг жавҳари ва мақсадига тааллуқлидир. Исломнинг олий рисолати бизни гўзал хулқларга, нафсни поклашга, ақлни ишлатиш ва иродани озод қилишга чақиради. Шунингдек ислом бизни амалга, уни мукаммал бажаришга, илмга, уни ёйишга, фиқҳга ва янгиланишга ҳам чорлайди. Ислом янгиланиш ва уйғониш динидир. Бунга лаббай дейдиган борми?!

Доктор Салоҳиддин Кофтарў

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди.
Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ. Аллоҳ айтади:"У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло ким Аллоҳга қалби салим билан келган бўлса (фойда бўлур)".

Доктор Салоҳиддин Куфтаро

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қалбимга оёқ яланг кирманг!
Кўнглимда "синиқ"лар кўплигидан оёғингизга шикаст етишидан қўрқаман.

Гулбаҳор Маҳшид

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мен эркинликни ўзимга ёққан нарсани қилиш учун сўраётганим йўқ. Балки сизга ёққан нарсани қилмаслик учун уни сўраяпман.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Киши хотини ҳатто айтмаган сўзни ҳам англаб олмагунча уйланган ҳисобланмайди.

Айман Ёғий

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўғри Ватан номи билан қасам ичади. Бечора Ватан эса буни ҳам ичига ютиб кетаверади.
(Сурат муаллифи Дима Каюм бўлиши керак)

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Сендан муҳаббат ҳақида сўрашади. Айтгил, у руҳнинг руҳга отилишидир. Шунда сендан руҳ ҳақида сўрашади. Айтгил, у руҳларни Яратгувчи Раббим ишидандир.

Аббос Аққод

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

#Мутафаккирлар
Агар муҳаббат ҳали-ҳануз ҳеч кимни даволай олмаган бўлса, демак биз қандай севишни ўрганмабмиз.

Мустафо Маҳмуд,
"Муҳаббат ва ҳаёт" китобидан
---
Сўз шаҳвоний муҳаббат ҳақида кетмаяпти!

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бразилиянинг Сан-Паулосидан таровиҳ намози

Читать полностью…
Subscribe to a channel