Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad
Исроил Ғазода эмас, Эрон ва Ливанда аниқ ҳужумлар уюштира олиши қизиқ.
© Холид Байдун, Аризона Давлат Университети, Сандра Дай ЎКоннор юридик коллежида ҳуқуқшунос профессор.
@MubashshirAhmad
Ватан, дин ва миллат қайғуси не эканини англамайдиган исломофоб даҳрийларимиз "Исмоил Ҳанийя 3,2 миллиард доллар эгаси эди" деган туҳмат хабарни тарқатиб, ирғишлаётганини кўргач, уларнинг нақадар тубанликка қулаганини ҳис этдим. Уларнинг сионист акалари Аллоҳга туҳмат қилишнинг ҳадисини олганда, буларнинг иши не бўлибди?!
Шунда қадриятлари учун умрини, жонини, аҳлини ва молини фидо этган шер олдидаги шоқоллар тўдаси кўз олдимга келди мени.
@MubashshirAhmad
✨ "Мезана шариат ва маданият илмлари халқаро академияси аёллар бўлими" 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилади
🗓 Устоз Мубашшир Аҳмад муассислигида Истанбулда ташкил этилган "Мезана халқаро илмлар академияси аёллар бўлими"га қабул жараёнлари 1-августдан, сентябр ойининг 15-кунига қадар этиб белгиланди.
📌 "Мезана халқаро илмлар академия"си аёллар бўлими биносида душанба, чоршанба ва жума соат 10:00 дан 14:30гача ҳужжатлар қабул қилинади.
📚 Сиз Академияда Араб тили (Сарф, наҳв муҳовара), Қуръони Карим (ўқитиш ва ёдлаш), фиқҳ, ақида, сийрат, тафсир фанларидан илм олишингиз мумкин бўлади.
❓ Академиямизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
📍 Манзил: (ушбу кўк ёзув устига босинг)
📞 Телефон рақам: +905394818534
🚀 Телеграм: @mezanamurojaat
@mezanauz_academy
Бугуннинг саволлари:
Легитим (халқи томонидан сайланган, музокараларда бир томон ўлароқ кўриладиган) ҳукумат раисига суиқасд террор ҳисобланадими?
Эрон фожиа сабабларини чуқур ва холис текширадими?
Сионистларга Ҳанийя манзилини ким берди?
Эрон ҳаво мудофаа тизими қаерда қолди?
Агар ҳаво мудофаа тизими ишламаётган бўлса, Хоманаий нега ҳанузгача тирик?
Ишқилиб шиалик балоси сионизм балоси билан баробар чиқмаса бўлди.
@MubashshirAhmad
Бугунги фожиадан қандай сабоқ оламиз?
Асли хоразмлик бўлган Сайфиддин Қутуз, Мисрни бошқарган туркий мамлук султонларидан биридир. У 1249—50 йилларда Мисрга бостириб кирган Еттинчи Салиб юришларини мағлуб этишда жонбозлик кўрсатган. Мўғуллар 1258 йилда ислом халифалигининг пойтахти Бағдодни қонга белагач, Мисрга ҳам таҳдид қилди. Сайфиддин Қутуз мўғулларга қарши чиқиб, 1260 йилдаги Айн-Жалутдаги жангда мўғулларни қаттиқ мағлубиятга учратди. Бу енгилмас мўғулларнинг ғарбга экспансиясининг тўхташи, мўғул қудратининг чўкишининг бошланиши бўлди. Ушбу тарихий зафардан сўнг Қоҳирага қайтиш пайтида,Сайфиддинн Қутуз мамлуклар етакчиси Байбарс томонидан ўлдирилди. Қутузнинг салтанати қисқа бўлса-да у ислом тарихида юксак мавқега эга султонлардан бири бўлиб қолди.
Ундан аввал, унинг юртдоши Жалолиддин Мангуберди мўғуллар истилосига қарши курашишда мардонавор ҳаракат қилган, бироқ бу мужодаласида мўғуллардан кўра, маҳаллий мусулмон сиёсатчилардан кўпроқ хоинлик ва уқубат кўрган эди. Сиёсатчилар ўзларининг сиёсий мавқеини ўйлаш ўрнига Жалолиддинга мадад берганларида, у аллақачон мўғулларни қайси юртдан чиққан бўлса, ўша ерга тиқиб юборган бўлар эди.
Аслида, айниқса сўнгги даврларда, миллатларнинг таназзули, хўрланишига илмсизлик, таълим-тарбиянинг йўқлиги асосий сабаблардан деб кўрсатилади. Бироқ, 11-12 асрларда ислом олами илм-фан ва технологиялар, маданият, санъат ва саноатда энг ривожланган цивилизациялардан бири эди. Ислом оламида минглаб мактаблар, юзлаб мадрасалар, бир неча ўнлаб обсерваториялар ва илм марказлари фаолият кўрсатарди. Ҳар бир шаҳарда сон-саноқсиз китобларга эга кутубхоналар мавжуд эди. Бироқ, ушбу қудратли давлатлар ҳудудларини илм-фанда қолоқ бўлган мўғуллар ва салибчилар қисқа муддатда босиб олди. Аҳолисининг илм-фан, саноат ва технологияларда илғорлиги уларни қутқариб қолмади. Бунга сабаб эса, ушбу миллатларнинг маҳоратсиз сиёсатчилари эди. Дарҳақиқат, бугун ёшларни илм-фанга тарғиб қилиш, уларни Ватанга (балким ҳукуматга) содиқ авлод қилиб тарбиялаш орқали миллатимизни ривожлантирамиз деб жар солмоқдамиз. Шунинг учун ҳам ёшларни миллий ва диний қадриятларидан мосуво қилиш эвазига бўлса ҳам Ғарбга кўр-кўрона эргашган ҳолда таълимни йўлга қўйдик. “Нажот - таълимда” деган муқаддас шиор билан ҳаракат қилдик. Бироқ, тарихга назар ташлаган ҳолда айтишимиз керакки, биз бир нарсани унутяпмиз: халқпарвар сиёсатчиларни тарбиялашни. Агар миллатнинг келажак тақдирини омонатга олган сиёсатчиларимиз ўз мавқеини эмас, балки халқини ўйласа, биз Ватанга садоқатли ёшлар билан бир қаторда, халқига садоқатли сиёсатчиларни етиштириб чиқаролсаккина, ўшандагина миллатимиз кучли ва ривожланган бўлади. Акс ҳолда, миллатнинг илмий салоҳияти ўзига эмас, ўзгалар манфаатига хизмат қилади.
Бугун Яқин Шарқда бўлаётган воқеалар худди бундан ўн аср аввалги тарихий ва сиёсий воқеаларни эслатмоқда. Умумий душман қолиб, сиёсатчилар сиёсий мақсадларида бир-бирларига қарши курашмоқдалар. Куни кеча Теҳронда Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари, Фаластин халқининг қаҳрамони Исмоил Ҳанияга суиқасд қилинди. Ушбу воқеа ҳам тарихда қолади. Хўш, бундан қандай ибрат оламиз?
© Тарих ва сиёсат
@MubashshirAhmad
Одамлар ўлимга ҳаёт орқали боришади. Илло мужоҳидлар ҳаётга ўлим орқали боришади.
ҲАМАС сиёсий лидери, шаҳид Исмоил Ҳанийянинг Ғазо масжидларидан бирида ўқиган бу Қуръон оятлари, биз умматга башорат ва тасаллий беради:
"Аллоҳ йўлидаги ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар.
Ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар.
Улар Аллоҳ томонидан бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда мўминларнинг ажри-мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар".
("Оли-Имрон" сураси, 169-171-оятлар).
@MubashshirAhmad
Ҳаракат йўлбошчиларини шаҳид қилиш доимо қатъиятли ва ғояни маҳкам тутган янги авлоднинг туғилишига олиб келади. Бундан ҳаракат янада қувватланади ва қатъиятли бўлади.
Исмоил Ҳанийя Аллоҳга берган байъатида фақат фойда қилди.
Муҳиддин Али Қорадоғий, Бутунжаҳон уламолар иттифоқи раиси
@MubashshirAhmad
Тилим отмоқчи бўлган минг хил сўзни оғзим зўрға тутиб турибди. Қалбимдаги оғриқ ва оғирликдан танам ёрилиб кетай деяпти. Битта ибора менга таскин беряпти:
"Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун".
"Биз Аллоҳникимиз ва албатта ҳаммамиз Аллоҳга қайтажакмиз".
Лекин... лекин барибир бўлмади. Шу минг хил сўзимдан биринигина айтай:
"Бу умматда ҳали Исмоиллар жуда кўп!".
@MubashshirAhmad
“Шоҳи Зинда” ёки Қусам ибн Аббос тарихи (видео)
Халқимиз орасида қадимдан “Шоҳи Зинда” – “Тирик шоҳ” деган ном билан машҳур бўлган Қусам ибн Аббос тарихнинг тўзонли саҳифалари ораларида қолган, ҳаёт йўли ҳақида кўп ҳам маълумот мавжуд бўлмаган саҳобийдир. Ҳолбуки, у пайғамбар(с.а.в.)нинг яқинларидан бўлиб, қабри бизнинг заминимизда, Самарқандда жойлашганлиги кўпчиликка маълум. Халқ орасида бу зот билан боғлиқ кўплаб афсоналар юради. Шу сабабли мазкур саҳобий ҳақида манбалардаги бор фикрлар ва далиллар асосида баҳоли қудрат маълумот беришни лозим топдик.
Томоша қилиш: Ҳавола (линк)
©️Azon Global
Шунақа инилар учрайдики, уни сенга онанг туғмаган бўлади.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
PS: Бу ҳикматни икки хил маънода тушунганим учун икки хил сурат қўйдим..
@MubashshirAhmad
Ёш ўтгани сари дунёда сиз танийдиган камайиб, танимайдиган кўпайиб бораверар экан.
Ёки бошқача айтганда сиз танийдиганлар ўтиб, танимайдиганлар туғилиб кўпаяверар экан.
Хуллас, ўзингиз кетаётганлар олдинги сафига яқинлашиб бораверар экансиз.
@MubashshirAhmad
Мадинаи Мунаввара, Ҳарам ҳудудида ўзбек ресторани 🇸🇦🇺🇿
Муқаддас Мадина шаҳрининг қоқ марказида - Ҳарам ҳудида 🖤 Маhmood Kebeb ўзбек ресторани очилди.
Масжидул Набавийдан атиги 200 метр узоқликда сиз ўзбек ошхонасининг асл таъмидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
📍Локацияни сақлаб олинг ва Мадинадаги яқинларингизга жўнатиб қўйинг:
/channel/MahmoodKebabMadinah
📸 Инстаграм:
http://instagram.com/mahmoodkebabksa/Reklama
Истанбулдаги "Мезана мадраса"сига қабул бошланди
Академияга киришда араб тилини билмайдиган ўғил болалар учун махсус икки йилга мўлжалланган "Мезана мадрасаси" ташкил қилинган.
"Мезана мадрасаси"да толиби илмлар араб тилида ўқиш, сўзлашиш, сарф, наҳф, ақоид, фиқҳ, сийрат, Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш илмларини икки йил мобайнида 6 босқичда ўрганишади.
Дарслар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди, ҳанафийлик мазҳаби ва нақшбандийя тариқати бўйича ўтилади.
📌 "Мезана мадрасаси" курсига қабул жараёни 24-июлдан 25-августгача қабул давом этади.
❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган.
Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.
Мезана муассиси - Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.
✅ Мадрасамизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)
🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)
⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.
🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779
Манзилимиз: @mezanauz
Китоб ўқишга имконимиз бўлмаса, жуда кўп китоб ўқиган одамнинг суҳбатини эшитайлик. Чунки у ўқиганларининг қаймоғини биз билан бўлишади.
"Аслида" лойиҳасининг меҳмони - муҳтарам Sanjar Nazar ака аслимиз, ўзлигимиз, фикрсизлигимиз ва бошқа муаммоларимиз ҳақида жуда фойдали суҳбат берибдилар. Бўш вақт топиб, эринмай эшитинг. Майда ишларимиздан шунда бироз чалғиймиз.
Французча “дунёвийлик” асл юзини кўрсатди ёхуд биз кимга эргашяпмиз?
Париж-2024 олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган саҳна кўринишлари дунёнинг эсли-хушли инсонларини ларзага солди.
Таниқли шахслар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари француз томошаларини “жирканч”, “дидсиз”, “аҳмоқона”, “ҳақиқий ахлат” деб баҳоладилар. Ушбу томошалар мавзувий жиҳатдан ўта жинсийлаштирилгани ва худога шак келтиришга қаратилгани туфайли дунё ҳамжамиятининг нафаратига учради.
Батафсил ўқиш: 👉 ҳавола (линк)
@MubashshirAhmad
Андижонлик аёл онлайн қиморда 15 минг АҚШ доллари миқдорида ютқазиб қўйгани учун жонига қасб қилибди.
Бу ҳали бошланиши. Қимор ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Айниқса, таълим тизими хароб ва иқтисодиёти бир аҳвол бўлган биздака давлатларда бунинг оқибатлари янада оғриқли бўлиши аниқ.
Ҳалиям вақт бор. Онлайн қиморни зудлик билан тақиқлаш керак. Йўқса бунақа жонига қасб қилувчилар сони тобора ортиб ораверади...
@adolat_kuychisi
Ҳалол ва ҳалол бўлмаган луқманинг таъсири
Имом Абу Муҳаммад Жувайний ўз қул меҳнати билан тўплаган ҳалол-пок, шубҳадан холи бўлган маблағини сарфлаб уйланган эди. Кейинчалик икки ҳарам имоми бўлиб танилган ўғли туғилгач, унга шубҳали бўлган таомларни едирмасликка қаттиқ ҳаракат қилди. Ўғлига фақат тоза, ҳалол нарсаларни берди.
Ҳикоя қилинадики, ўзининг ҳозиржавоблиги билан танилган бу икки ҳарам имоми бир илмий мунозарада масалани баён қилишда тараддудга тушиб, ўйланиб қолди. Унга одамлар: «Эй Имом, сизда аввал кузатилмаган тараддудланиш ҳолати юз берди. Бунинг сабаби нима?» деб савол беришди.
Шунда Имом: «Бу ўша бир ютум сут қолдиғининг асорати деб ўйлай ман», деди. Одамлар: «Эй Имом, бизга тушунтириб беринг, у бир ютум сут қиссаси нима ўзи?» деб сўрадилар. Имом шундай деди: «Онам отамга овқат тайёрлаш билан овора эди. Мен эса эмизикли гўдак эдим, шу сабаб йиғладим.
Қўшниларимизнинг эмизикли чўриси ҳам бизникида эди. Йиғлаганимни кўриб, у менга энди бир ёки икки ютум сут ичирган эди ҳамки, отам кириб келиб, уни бу ишидан қайтардилар ва: «Бу чўри бизники эмас, қолаверса, у сутини ўзи хоҳлагандек тасарруф қила олмайди. Чунки хожаси бунга изн бермаган», деди. Кейин менинг оёғимни осмондан қилиб, силтаб, қорнимни эзиб, мажбурлаб қайт қилдириб, ичимни бўшатди, ичимдаги ҳамма нарсани чиқариб ташлади. Бу тараддудланиш шу сут қолдиқларининг асорати бўлса керак.
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
Muhammadiyxon Hojiyev саҳифаларидан
@MubashshirAhmad
“ИчХаста“ китобидан:
Қалби хастанинг жисмини даволашдан не наф?!
Назаримда, дунёдаги энг чиройли муваффақият - ўзингни оқлашга ҳожат қолдирмайдиган даражада сени яхши биладиган, хатти-ҳаракатларингни муҳокама қилмасдан, нимани, қай мақсадда қилганигни тушунадиган инсонларга дуч келишингдир.
Ана, кўча эшикда келинчакнинг қораси кўринди. Қизил тугмани шартта босдим-да, телефонни кўрпачага отиб, ўрнимдан туриб пешвоз юрдим. Қўлида иккита бўш пақир. Болани обкемабди-да... Саломлашиб ўтирмасдан нега уни опкелмаганини сўрадим. «Оймомо» мен учун фожиани англатадиган сўзларни кулибгина гапирди:
— Магазинга қуруқ сут келибди.
Кучли асарлар ўз муаллифидан интиқом олади! Эгасидан интиқом олган асар мутолаасига марҳамат...
Юмшоқ муқова, 171 саҳифа, 29минг
Буюртма бериш @TaskinKitob
Маҳбубларга улашинг
@TaskinKitoblar _ Яхшиликлар сари одим!
Reklama
‼️🇵🇸 Endi nima bõladi?
Ismoil Haniya şahid bõlgaç HAMAS yangi siyosiy rahbarni saylaşi kerak.
Ajablanarlisi şundaki, Ismoil Haniya HAMASning eng mõtadil liderlaridan biri edi, boşqa nomzodlar esa isroilga nisbatan qattiqroq munosabatda bõlişlari mumkin, ayniqsa ular qilgan işlaridan keyin.
Haniya çin dildan otaşkesim va asirlar almaşinuvini xohlardi. Bu uning nutqida sezilardi. Biroq, u boşqaça yõl tutişga qaror qilgan qattiqroq odam bilan almaştirilişi mumkin.
Ayni paytda HAMAS rahbari lavozimiga nomzodlar orasida quyidagi şaxslar bor:
⭕️ Yahyo Sinvar — hozir Ğazodagi HAMASning rahbari. Mõtadillikdan uzoq, keskin, qattiq va murosasiz.
⭕️ Xolid Maş’al — Ismoil Haniyadan oldin hukmronlik qilgan HAMAS siyosiy byurosining sobiq rahbari. Şuningdek, u sionistlar bilan muzokaralar va kelişuvlarga nisbatan keskin qaraşlarga ega, ammo Sinvardan kõra mõ'tadilroqdir.
⭕️ Mahmud al-Zahar — murosasiz, ammo dono siyosatçi, HAMAS asosçilaridan biri sifatida maşhur bõlgan va HAMAS hukumatida taşqi işlar vaziri bõlib işlagan.
Bu munosib odamlardan biri HAMAS siyosiy byurosining keyingi rahbari bõlişi mumkin. Umuman olganda, kim ekanligi unçalik muhim emas, çunki ularning barçasi õtmişda şahid bõlgan rahbarlarning işini davom ettirib, muqaddas zamin ozodligi uçun benuqson kuraşni davom ettiradi.
@azon_tezkor
Исломий ҳаракатлар йўлбошчиларининг суннати - шаҳидликдир. Уларнинг рўйхатини ёзай десам жуда узун.
"Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни, шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ".
("Аҳзоб" сураси, 23-оят).
@MubashshirAhmad
"Агар саййид кетса ўрнини бошқа саййид эгаллайди".
Шаҳид Исмоил Ҳанийянинг Хоманеий билан кечаги учрашувдаги гапи.
@MubashshirAhmad
ҲИДОЯТ ҚАЛБ ИНТИЛИШИГА ҚАРАБ БЕРИЛАДИ, АҚЛИЙ ҚОБИЛИЯТ (ЗЕҲН ЎТКИРЛИГИ)ГА ҚАРАБ ЭМАС
Ҳидоят шундай бир гавҳарки, унга киши ўз ақлу заковати, билими билан эмас, тўғри йўлга қалбан интилиши, қаттиқ истаги орқали эришади.
Масалан, бирор космонавтнинг сигир ёки бутга сиғинаётганини, ёки худосиз моҳир жарроҳнинг Аллоҳни инкор этаётганини, фалон фанлари доктори бўлган олим ё моҳир адиб ёзувчининг суннатни инкор этиб, ҳижобни қолоқлик деётганини кўрсангиз, сира ажабланманг.
Зеро, юриш қалб юришидир, ҳамма гап қалб интилишидадир...
Шунинг учун ҳам баъзан қишнинг қаҳратонида совуқдан дийдираб каллаи саҳарда таҳорат олаётган оддий деҳқонни кўрасиз... ўқиш-ёзишни тузук эплолмайдиган содда аёлни зулмат кечада ҳижобига ўралиб Парвардигорига жойнамоз устида муножот қилаётганини топасиз...
Демак, юқорида айтилганидек, масала заковатда, билимда эмас, баки қалбдадир.
Қалбимизни поклайлик, Аллоҳга доимо қалбан интилайлик.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда "Зеро кўзлар эмас, кўксдаги қалблар кўр бўлур" дейди.
Аллоҳ таоло бизни қалб кўзи очиқ, Унга доим интилувчи сергак бандаларидан қилсин, қалби кўр ғофиллардан қилмасин.
Омин.
© Устоз Сайфуллоҳ Носир
@MubashshirAhmad
Ҳамманинг ҳуқуқи шундай ҳимояланиши керак.
Батафсил: 👉 ҳавола (линк)
@MubashshirAhmad
Ўзини ит деб ҳисоблайдиган тўда инсонларга протест қилиб чиқибди.
Нима ҳам дердик, эркин дунё деганлари шу-да.
@MubashshirAhmad
Аллоҳ томон юришинг шарти, фаришталар поклигида бўлишинг эмас. Тийнатинг юки ва оғирлиги ила юр олдинга! У эмаклаб бўлса-да Ўзига келишингни севади.
Мавлоно Жалолиддин Румий
@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Абу Лаҳабнинг кофир ҳолида ўлиши
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўққизинчи қисмида Абу Лаҳабнинг кофир ҳолида ўлиши ҳақида суҳбатлашамиз. Тўққизинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
Батафсил: https://azon.global/1674
©️Azon Global
- Нафс оловини қандай сўндирса бўлади?
- Эҳтиёжсизлик билан, болам. Ҳеч нарсага боғланма, эҳтиёжинг тушмасин, болам. Ким қўл силтаса, бой бўлади.
@MubashshirAhmad
"Мен ҳаётим узун бўлишини эмас, чуқур бўлишини хоҳлайман. Кунлар мендан эмас, мен кунлардан ўтишни истайман".
@MubashshirAhmad
#Латифа
Араб япон масъулидан сўради:
- Сизлардаги идора қилиш, хизмат кўрсатиш ва ривожланишга қандай эришилди?
- Сизлар биздан кўра ақллироқсиз!
- Қандай қилиб?
- Тушунтираман. Ҳар ўн япондан биттаси ақлли. Сизларда эса ўнтадан тўққизтаси ақлли ва биттаси аҳмоқ. Биз ана шу биттамизни идора ва ташкилотларни бошқариш учун танлаймиз. Қолган тўққизтамиз эса унга ёрдам берамиз.
Сизлар эса ўша битта аҳмоғингизни раҳбарликка танлайсизда, қолган тўққизта ақллини ишсиз қолдирасиз.
Шу сабаб биз сизларнинг кўзингизга ақлли миллат бўлиб кўринамиз.
@MubashshirAhmad
Салафлардан бири айтади: "Гуноҳлардан шундай бир гуноҳ борки, у фақат бола-чақа ғамида юрганидагина кечирилади".
"Иҳёу улумид-дин"дан
@MubashshirAhmad