اللَّهُمَّ اسْتُرْنا بسِتْرِكَ الجَمِيل.
"Аллоҳим мени гўзал парданг билан тўсгин!".
Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Киши дуо қилганида, унинг ичида: "Аллоҳим, мени гўзал парданг билан тўсгин!" деган дуони ҳам қилмоғи мустаҳабдир".
"Гўзал парданг билан тўсгин!"нинг маъноси - бандасининг гуноҳларини дунёда ҳам яширмоғи, сўнг уни айбламаган ҳолда Охиратда ҳам ошкор қилмаслигидир.
@MubashshirAhmad
Яқин Шарқда вазият ҳақиқатда жиддийлашмоқда. Ҳамма Эроннинг ҳаракатига нигоҳини қадаб турибди.
Давлатлар секинга ўзининг тарафини маълум қилиб қўйяпти. Россия, Покистон Шимолий Корея Эрон томондалиги баён этиб ўтди. Туркия ҳам Исроилга қўшин киритиш таҳдидини очиқ ошкор қилди. Эрдўған жуда эҳтиёткор лидер ўзидан-ўзи бу гапни айтмайди. Демак ёпиқ давраларда қанақадир келишувлар бўлиб ўтган.
Эроннинг ҳаракатлари минтақада 3-жаҳон урушига олов ёқиши мумкин. Асли дунё сиёсати шунга қараб келяпти. исроил деган террористик давлат ва сионизм ғояси тугатилмас экан, дунёда тинчлик бўлмайди.
Бу урушнинг Ўзбекистонга таъсири бўладими? Бевосита таъсири бўлмайди. Чунки Ўзбекистон маънавий жиҳатдан Фаластин тараф бўлса ҳам, сиёсатида бетараф қолади. Фақатгина бутун дунёда бўлгани каби иқтисодий муаммоларни Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди.
Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмайдими? Йўқ! Бу можоролар замирида эътиқодий масалалар тургани учун тинч йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқ. Бунинг устига орага жуда катта қон масаласи аралашган. Қон фақат қон билан ювилади. Ягона ечим исроил тугатилиши. Бошқа йўл йўқ!
Воқеалар ривожини кузатамиз...
@adolat_kuychisi
Бу олимпиаданинг Овертон туйнуги теориясидаги ўрни ҳаётда учинчи жинс ҳам борлигига инсониятни кўндириш эди. Мақсадга эришилди. Бизда ҳам айримлар транслар транслар билан кураш олиб бориши кераклигини талаб қилишмоқда.
Бунга йўл қўймаслик ва рози бўлмаслик керак. Аллоҳ инсоний ҳаёт учун фақат икки жинсни яратган ва оила қуриш, насл қолдириш каби инсоний муносабатларни шу жинслар ўртасида йўлга қўйган. Аллоҳнинг синовига учраган ҳунасалар (бу сўз ҳақорат маъносида ишлатилмаяпти) истисно бўлиб, улар жуда камчиликни ташкил қилади ва шариатда ознинг эътибори бўлмайди. Қолаверса спортчилар, туғма ҳунаса эмас, балки жинсини ўзгартирган лаънатилардир.
@MubashshirAhmad
Замон аҳлининг исломдаги ўрнини билмоқчи бўлсанг, уларнинг масжидлар эшигидаги издиҳоми ва ёки Мавқифдаги "лаббайка"сига боқиб ўтирма!
Балки уларнинг шариат душманлари билан ош-қатиқ бўлишларига назар сол!
Ибн Ақийл Ҳанбалий
@MubashshirAhmad
Жаннат талаб қилишда биз билан саҳобийлар ўртасидаги ягона фарқ - улар уни амал билан исташди, биз эса орзу-хаёл билан.
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
Ғазо замонавий цивилизация ва халқаро тартиботларнинг башарасини очиб ташлади.
Видеода ўлган болалар ва аёлларнинг майда гўштлари йиғилган тоғорани кўтариб олган фаластинлик нидоси.
@MubashshirAhmad
Тўфон ичра пайдо бўлган
нажот кемасидек туюлди менга.
======================
Саъдулло Қуронов ёзмоқдалар
Yoshlar ishlari agentligi va United soft hamkorligida yaratilgan “Bek va Lola” multseriali ayni shu ehtiyojni qondirish, bolalarimizni milliy ruhda, milliy qadriyatlar asosida tarbiyalash uchun yaratildi.
Mazkur loyihada kamina ham maslahatchi sifatida ishtirok etib kelyapman. Bolalarni zamonaviy ruhda, biroq milliy zaminda kamol toptirish jamoaning eng katta maqsadi.
Marhamat tomosha qiling!
Multserial havolasi: 👉 https://youtu.be/zt-onoQ3cCo?si=WQy140WJZoWEFLxG
=====================
Бундан 4-5 йил олдин Azon Media'да биз ҳам болаларимизни миллий қадриятлар билан тарбиялашда кўмакчи бўлиш мақсадида "Алининг саргузаштлари" мульт-сериалини тасвирга олишни бошлаган эдик. Сериал машҳур болалар адиби Эркин Малик домланинг "Шайтонвачча найранглари" асарлари асосида олинадиган бўлиб, қарийб 100 серия бўлиши режалаштирилган эди.
Биринчи серия тайёр бўлгач, уни Дин ишлари қўмита экспертизасига тақдим қилдик. Ўша пайтдаги қўмита раҳбарларидан бири: "Бизда болалар учун тайёрланган бирорта диний контентга рухсат йўқ. Биз болаларимизни сизларга бериб қўймаймиз!", дея рухсатни рад этди. У ўз қарорини атеистик қарашдаги қуйидаги сўзлар билан асослади: "Бола вояга етгунча мусаффо бўлади. Унгача дин ё мафкурани унга сингдириш мумкин эмас. Вояга етгач у билганини қилсин".
Бироз кутиб, мультфильмни барибир Ютубда эълон қилдик. Сўнг хархашалар ва молиявий муаммолар сабаб мультфильмни тасвирга олишни тўхтатдик.
Ҳозир қарасам, "Алининг саргузаштлари"ни томоша қилиш сони миллиондан ортибди. Сиз ҳам кўрингчи, балки сизда бу мультфильмнинг қолган сериялари ҳақида бирор фикр келиб қолар.
Мультфильм ҳаволаси: 👇 https://m.youtube.com/watch?v=nKc3JD0Jtcw
@MubashshirAhmad
Шаҳид Исмоил Ҳания дунё давлатларини Исроил томонидан геноцид қилинаётган Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун 3 август куни намойишлар ўтказишга чақирган эди.
Бугун соат 18:30 da Ҳаниянинг сўнгги чақириғи доирасида Аясофя майдонида Фаластин билан бирдамлик митинги бўлиб ўтади.
Бу лгбтчи, трансгендерчилар Олимпиаданиям бир жойларига тиқишяпти..
Гендерчилар учун бу адолатларининг ғалабаси бўлса керак.
Дунёда нари борса 0.01 фоиздан ҳам кам бўлган к. т лар бутун нормал инсониятни ўз йўлига юргизяпти.
Биздаги хайпчи, трендчилар эса шуларни қўллаб қувватлаш орқали гўёки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, гўёки олий ҳиммат эгалари бўлиб кўриниб олмоқчилар. Нормал, соғлом одамларнинг ҳуқуқи ҳуқуқ эмасми?
Мана, иккита аёл спортчилар хунасалардан мағлуб бўлди. Биттаси ватандошимиз!
Гендерчилар, аёл ҳуқуқлари ҳимоячилари нима деяпти энди?
© Dilshod Odilov
@MubashshirAhmad
Грязь и бесстыдство под видом современности
Смотреть 👉 https://youtu.be/LCkuJtu1s2k
©️Azon Global на русском
Кеча муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Каъбада юзага келаётган бидъатлар ҳақидаги маърузаларини маъқуллаб, эълон қилган эдим. Пост тагида жуда кўп негатив комментларни кўриб, умумлаштирган ҳолда жавоб берсам:
1. Ҳазратнинг у бидъат ҳақидагина гапирганлари бошқа муаммолар ҳақида гапирмайдилар, дегани эмас. Инсон бирданига ҳамма муаммога тенг реакция қила олмайди, жавоб бера олмайди. Ўрни ва имкониятига қараб муносабат билдиради. Ҳатто Аллоҳ ва Расули ҳам муаммоларни тадрижий, навбати билан муолажа қилган.
2. Муфтийлик шарафли мартаба бўлиши билан бирга, масъулиятли вазифа ҳамдир. Ҳазрат муракккаб ва нозик шароитда иш олиб боришга мажбурлар. Ўзим диний идора тизимида ишлаганим учун мувозанатли фаолият қилиш Ҳазратга жуда қийин эканини яхши тушунаман. Ўрни келганда масъуллардан сўраб қоламан, Муфтий ҳазрат билан иш олиб бораётганда у кишининг мусулмонлар орасидаги обрўси ва давлат учун бу мақом жуда ҳам муҳим эканини ҳисобга олинглар!
3. "Бандасига шукр қилган Аллоҳга шукр қилади". Ҳазрат ишга келганларидан кейин диний идорада қатор ислоҳотлар қилинди. Мусулмонлар учун жуда керакли Фатво ҳайъатидек муссасалар иши йўлга қўйилгани шулар жумласидан."Вақф" хайрия жамғармаси ишлари ҳам жонланиб қолди. Эшитишимча, таълим соҳасида ҳам яхши ўзгаришлар қилмоқчилар. Яна ижтимоий тармоқларда ўзларининг ибратли ваъз ва насиҳатлари билан фаол қатнашмоқдалар. Бунинг учун у кишидан миннатдормиз.
4. Биз ўзимиздан чиққан лидерлар ва истеъдодларни авайлашни қўллаб-қувватлашни, нозик ва керакли вақтларда ёнларида туриб беришни ўрганишимиз керак. Жузъий хатоларидан кўз юмиб, яхши ишларида ёрдамчи бўлишимиз лозим. Бунинг ўрнига биз ўзимизга ёқмаган ёки хато қилган кишининг ҳатто эзгу ишларидан кир қидирамиз.
Бунга мисол, жуда чиройли ўйин кўрсатиб келаётган футбол бўйича олимпия терма жамоамизни, олимпиададаги омадсизликлари учун ҳақоратлаб-тепавериб, ўрнидан қайта тура олмайдиган қилиб ташладик. Бошқа миллатлар бундай ҳолда жамоасига далда бўлиб, келажак ютуқларга замин ҳозирлашга ўтадилар. Хатоларини кечириб, қўллашда давом этадилар.
Худди шундай биз ҳам муфтий ҳазратнинг ёнларида дуо билан қўллаб, хатолари бўлса, ўзларига изҳор қилиб, динимизга амал қилиб борсак, бу ишимиз уларни яна бошқа яхшиликларга ундайди, динимиз йўлидаги хизматлари қувват бўлади.
Айтмоқчи бўлганларим кўп эди. Балки яна ёзарман. Аммо айтиб қўяй:
Бу фикрларни ёзишга мажбур қолган эмасман, чунки чет элдаман; менда хавф ёки нимагадир тамаъ йўқ. Қолаверса у киши билан яқинлигим йўқ ва ҳатто кўришмаганман. Шундай экан сўзларимни холис қабул қиласиз, деган умиддаман.
@MubashshirAhmad
Исмоил Ҳанийянинг оиласи унинг жасадини зағруда билан кутиб оляпти. Нимагалигини тушунган бўлсангиз керак.
Зағруда - аёлларнинг хурсандчиликда томоқдан хос овоз чиқаришлари.
@MubashshirAhmad
Тошкентдаги штаб бошлиғи тўқсон ёшли генерал Розгонов менга юзланиб: “Сендан бир нарса сўрамоқчиман фақат тўғрисини айт” деди. Мен ҳам: “Билсам бажону дил жавоб бераман, мабодо билмасам, маъзур тутасиз” дедим. Шунда генерал менга: “Европанинг кўплаб давлатларига саёҳат қилдим, Истамбул,Эрон ва Хитойда бўлдим ва кўплаб турли хил мазмундаги китобларни ўқиб, янада илмимни ривожлантирдим. Қайси ўлкага борсам, подшоҳлар саройлари, бозорларни томоша қилиб, бениҳоя нафис тайёрланган тилла буюм ва заргарлик махсулотларини кўриб, бу санъат асарларининг қаердан олиб келинганини сўраганимда, Бухородан-деб жавоб беришар эди. Сизларнинг махсулотларингиз асосан қаерларда сотилади деганимда улар “кўпинча Бухорода сотилади” деб жавоб беришар эди. ” Бухорои шарифни кўрмаганимга афсусландим. Тошкентга келгач, генерал Кауфман билан бирга Самарқандга бордик. Мен ундан “Бухоро шаҳрининг майдони қанча” деб сўраганимда у Самарқанд каби деб жавоб берди. Кўрдимки Самарқанднинг майдони у қадар ҳам катта эмас. Шу сабабли ҳам сендан сўрамоқчиман, Бухоронинг ҳудуди у қадар катта бўлмасада, бошқа давлатлардан келаётган кўплаб товарлар қаерга сарфланаяпти? Ва Бухорода тайёрланадиган, бошқа давлатларда сотилаётган бу мўжизавий нарсаларни қандай яратаяпсизлар? Унга жавоб беришга мажбур эдим ва ғойибдан кўнглимга келганларни унга айтдим: “Сиз ўзингиз ўқиган китоблар, ва саёҳатлардан орттирган билим ва хотираларингизни элаб қоласиза? У “албатта” деди. Яна сўрадим: “Ушбу маълумотлар танангизнинг қайси қисмида сақланади?” У жавоб берди “Мен уларни қалбимда сақлайман”. Мен: “Қалбингизнинг ҳажми қанча?” У катта бармоғини кўрсатиб, “Манашу бармоғимча” деди. Мен яна сўрадим: “Қандай қилиб саёҳатлар натижасида орттирилган шунча билим кичик бир юракка жойлаша олади? Нега улар бошда ёки қоринда, ё белда жойлашмаган?” У “Буюк Аллоҳ барча илмларнинг макони сифатда юракни белгилаган”деди. Мен: “Шифокорлар инсон танасини етти қисмдан иборат дейишади. Ер ҳам етти иқлимдан иборат. Бир нарса аниқки ер курраси инсониятнинг яшаш макони бўлиб, у ҳам инсон танасига монанд яратилаган. Истамбул ернинг боши, Москва бели, Европа қорни, Хитой оёқлари, Эрон унинг қўллари, Бухоро эса унинг қалбидир.” Мени диққат билан тинглаб турган генерал, ўрнидан туриб, мендан сўради: “Ростини айт бу гапларни қайси китобдан ўқигансан?” Мен унга бу гапларни ҳеч бир китобдан ўқимаганим ва эшитмаганимни айтдим. Тадбирда йиғилганларнинг бари ўрниларидан туриб, ўз одатларича “Браво!” деб мени олқишлаб, қўлимни сиқишди. Хонадон соҳиби генерал Гродеков ўрнидан туриб, жовонидан қутича ичида турган тилла соатни олиб менга берар экан: “Ҳозирча менда бори шу, аммо сенинг жавобинг учун нима ки берсам камлик қилади” деди.
Sanjar ака зўр жавоб қилган эканлар. Мен ҳам худди шундай деган бўлар эдим.
Фақат... чумоли бўла олмасам, майли ҳатто тупроқ бўлсам ҳам.
@MubashshirAhmad
Тўғри гап. Биз барча пайғамбарларга иймон келтирамиз ва ҳурмат қиламиз.
@MubashshirAhmad
Ўзлари кўчага олиб чиқиб, итоатсизликка ўргатиб, энди "... итоаткор" робот-аёл ясаганларидан фахрланиб ўтиришибди.
@MabashshirAhmad
⌛️ Ёз охирлаб қолди, сиз фарзандингиз учун яхши мактаб топдингизми?
📌 У ҳолда фурсатни қўлдан бой берманг. Тошкент шаҳрида жойлашган “Salam international school”да қабул жараёнлари давом этмоқда.
📎 Чуқурлаштирилган аниқ фанлар ва чет тиллари.
📎 Лидерлик маҳорати.
📎 Замонавий молия.
🔹 Чет эллик устозлар.
🔹 Хорижий синфлар.
🔹 Хотира ва лидерликни ривожлантирувчи тўгараклар.
🔹 3 маҳал таом.
🔹 24/7 қўриқлаш тизими.
📍Мактабимизнинг Чорсу, ҳамда Янгиҳаёт филиаллари мавжуд.
Батафсил маълумотлар учун:
☎️ (91)-008-3600
☎️ (91)-001-3600
👩🏻💻 @Call_center_salam
reklama
Чавандоз ўлими билан чавандозлик ўладими?!. Қаҳрамон ўлими билан қаҳрамонликлар тугайдими?! Матонатлилар кетиши билан сабот йўқолиб қоладими?!
Абдулваҳоб Масирий
@MubashshirAhmad
Истанбулдаги "Мезана мадраса"сига қабул бошланди
Академияга киришда араб тилини билмайдиган ўғил болалар учун махсус икки йилга мўлжалланган "Мезана мадрасаси" ташкил қилинган.
"Мезана мадрасаси"да толиби илмлар араб тилида ўқиш, сўзлашиш, сарф, наҳф, ақоид, фиқҳ, сийрат, Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш илмларини икки йил мобайнида 6 босқичда ўрганишади.
Дарслар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди, ҳанафийлик мазҳаби ва нақшбандийя тариқати бўйича ўтилади.
📌 "Мезана мадрасаси" курсига қабул жараёни 24-июлдан 25-августгача қабул давом этади.
❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган.
Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.
Мезана муассиси - Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.
✅ Мадрасамизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)
🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)
⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.
🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779
Манзилимиз: @mezanauz
Ўзбекистон ЖСТга қўшилса, нима бўлади?
Кеча Ёшлар ишлари агентлиги биносида “Vatandosh TV” ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига бағишланган Интеллектуал клуб йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқаро савдо бўйича тадқиқотчи, профессор Валижон Тўрақулов, Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев, ИССВнинг ЖСТ билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирсодиқ Мираҳмедов, Вестминстер университети (Лондон) тадқиқотчиси Аҳлиддин Маликов маъруза қилишди.
Интеллектуал клуб йиғилишида ўзимга кўп нарсаларни олдим, айрим фикр ва қарашларим ўз тасдиғини топди. Қилган хулосаларимдан бири шу бўлдики, энди Ўзбекистонни ебтўймас амалдорлар ўрнини улардан ҳам очкўзроқ ва шафқатсизроқ капиталистлар эгаллайди, эгаллашни бошлади ҳам: телевизорга қарасангиз, деярли ҳамма рекламаларни ҳалқаро компаниялар, трансмиллий корпорациялар маҳсулот ва хизматлари эгаллаяпти, одамлар кредитга “ўтириб бўлди”. Машина дейсизми, тиш чўткасими, болалар овқатими ёки банклар – ҳаммаси капитализм қўллари узатган нарсалар.
ЖСТ эса шунчаки восита, расмиятчилик, холос ва кейинги 2 йилни ичида Ўзбекистон 166 давлат орасига қўшилади.
Олдимизда яна икки-уч йил бор. Унгача қуйи табақадан ўртага ва юқорига қараб ҳаракатланиш, имкон қадар автономлашиб, кредит ва бўлиб тўлашлардан ўзимизни тозалаб олишимиз керак. Аллақачон кредит ботқоғига ботганларга ҳамдардлик билдираман, олмоқчи бўлиб турганларга ривожланган давлатларда умри кредит тўлаш билан ўтаётганлардан ибрат олинглар деб қоламан.
Ҳис қиляпсизларми, агар дин бўлмаса, инсоният ҳайвониятга айланар экан.
@MubashshirAhmad
Спорт глобализмнинг энг хатарли қуролларидан бири. Яқинда Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионатларига ҳам мана шу транситлар кела бошлайди. Жаҳон чемпионатларини ўтказишни истаган бўшроқ давлатлар, иқтисодий манфаатни ўйлаб, қанча одамларимиз ишли бўлади, деб хўп деб юборади. Қатарда ҳам шу жинси бузуқлар "бизга доступ борми?!" деб уриниб кўришганди.
Саудиянинг эркпарвар шаҳзодаси, масалан 2034 йилда, Саудиа Арабистонида футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга номзодини берибди. Стадионлардан бир нечтаси Жидда шаҳрида жойлашган. Жидда эса, муқаддас заминдан узоқда эмас. Шу тариқа, фақат иқтисодий манфаатларни ўйлаган ҳукуматлар разилликларга йўл очиб, ўзлари охиратдан бебаҳра қоладилар.
© Тарих ва сиёсат
@MubashshirAhmad
Не кунларга қолдик. Facebook, Instagram фикр ва сўз эркинлигини бўғаяпти, постларни ўчиряпти. Биз эса бу эркинликларни талаб қиляпмиз, адолатга чақиряпмиз.
Яқинда улар биздан буни талаб қилишар эди...
"Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмас". ("Оли-Имрон сураси, 140-оят).
@MubashshirAhmad
Мезана халқаро илмлар академиясига қабул бошланди!
Истанбул шаҳрида жойлашган "Mezana" академияси беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни Шайх Айман ЖАМОЛ, шайх Аҳмад ал-АҲМАД, шайх доктор Аҳмад Фозил, шайх доктор Муҳаммад Самир Ал-Ҳалабий каби араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.
Mezana академиясини битирган талабаларга махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.
✅ Академияда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
✅ Имтиҳонлар қай тарзда ўтиши, ҳужжат топшириш кетма-кетлиги муддатлари, ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш ҳақида 👉 ҳавола (линк)
Белгиланган ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин.
Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.
Мезана муассиси - Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.
📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)
🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)
⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.
🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779
Манзилимиз: @mezanauz
Юз йиллик худосизлик пропагандаси ва ҳукмронлигидан кейин Ўзбекистонда Аллоҳнинг борлигига ишонмайдиганлар нисбати 0,8% нигина ташкил қилибди.
Миллат номидан гапиришни, иродасини синдиришни ва намоёндаларига ўдағайлашни бас қилинг худосиз исломофоблар!
Манба: islamnews.ru
@MubashshirAhmad
Исмоил Ҳанийянинг сўфий бўлгани, унинг шаҳидлигидан сўнг биз мусулмонларни иккига бўлмаслиги керак. Бир томон унинг сўфий эканини рўкач қилиб бошқа томонни камситмасин. Иккинчи томон бидъат аралашган сўфийлик билан сунний тасаввуфни фарқлаб олсин. Бўлди.
Биз бугун бирлашишга нақадар муҳтожмиз!
@MubashshirAhmad
Исмоил Ҳанийянинг ўғли - Абдуссалом Ҳанийя, отасини ўрнак олиб "отамнинг қони фаластинлик энг кичик боланинг қонидан азиз эмас", дебди.
Отаси ҳам Абдуссаломнинг инилари, яъни ўз ўғиллари ҳақида шу гапни таъкидлаганди.
Бунга ўзимизни ишонтира олишимиз керак. Ҳақиқатан, биздан ҳар бир жонга Исмоил Ҳанийянинг жони учун қилган муомаламизни қилишимиз талаб этилади. Аллоҳ самимиятимизни орттирсин.