mubashshirahmad | Unsorted

Telegram-канал mubashshirahmad - Mubaşşir Ahmad

70471

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91 | +998973427414 @mezanauz Батафсил маълумот учун: https://taplink.cc/mubashshirahmad

Subscribe to a channel

Mubaşşir Ahmad

МИЛЛИЙ МАФКУРА КЕРАК!

Бисмиллаҳ...

Бизнинг жамият худди ҳасталигини била туриб, даволанишни хоҳламаётган беморга ўхшайди. Яъни бир бемор ўзини қайси дард қийнаётганини яхши билади, дардига даво бўладиган сабабларни ҳам, аммо у сабабларни қилмайди.

Мисол учун, уни бош оғриғи қийнайди, лекин у на бош оғриғига қарши дори ичади, на табибга мурожаат қилади. Негадир у табибларни худди душманидек ёмон кўради. Тўғри, баъзида қандайдир дорилар ичади, лекин ўзини ҳасталикка қарши курашаётгандек кўрсатиш учунгина ичаётганга ўхшайди, чунки ичаётган дорилари бош оғриғига қарши дорилар эмас. Аслини олганда эса унинг тузалиш нияти йўқ. Негаки, у шундай яшашни хоҳлайди. Хастаҳоллик унинг табиатига сингиб кетган. Ҳеч ҳам тузалишни истамайди.

Шу сабабли касаллик тобора кучайса кучаядики, асло тузалмайди. Бу ташбиҳим билан нима демоқчи эканлигимни тушундингиз деган умидда шарҳига ўтмайман. Хуллас, жамиятимизда муаммолар жуда ҳам кўп, лекин биз муаммо деб билган нарсалар бошқалар наздида ҳам муаммоми, ҳамма гап шунда. Бизга жиддий муаммо бўлиб кўринган нарсалар, ҳолатлар бошқалар учун манфаат манбаидир эҳтимол.

Хўш, энди бизни қийнаётган муаммоларга тўхталсам. Бизнинг жамиятимиздаги энг катта ва энг жиддий муаммолардан бири бу— ҳукумат ва ҳалқ ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишончнинг йўқлигидир. Уларнинг ўзаро муносабатларига дарз кетган. Иккала томон ҳам бир—бирига ишонмайди. Ва бир-биридан қўрқади. Улар ўртасида катта жарлик бор. Ҳукумат вакиллари кўп ишларда халқ билан ҳисоблашмайди. Кўп ҳолларда халқнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинади.

Бу ҳолдан эса ҳалқ қаттиқ аламзада. Шу сабабли жамиятда бошбошдоқлик авж олган. Мен бу вазиятда бир тoмонни қоралаб, иккинчи томонни оқламоқчи эмасман. Жамият бундай ҳолга келишига иккала тарафнинг ҳам айби бор.

Чунки қарс икки қўлдан чиқади. Биламизки, ишончсизлик асосига қурилган ҳар қандай муносабат узоққа бормайди.
Яна шунингдек, ватандошлар орасидаги муносабатларда ҳам ўзаро ишонч йўқ. Одамлар бир-бирини қийратиш билан овора. Жамиятимизда фикрий тарқоқлик жуда ҳам кучли. Ўзаро ҳамжиҳатлик йўқ. Руҳий ҳолат издан чиққан.

Инсонлар орасида самимият, меҳр-шафқат, мурувват, шижоат каби чин инсоний фазилатлар йўқолиб кетмоқда. Кўпгина ёмон иллатлар эса тобора "фазилат"га айланиб боряпти. Ботқоқлик нечун инсонлар кўзига чаманзор бўлиб кўриняпти?! Жамиятимиз нечун бу қадар тубан аҳволга тушди?

Негаки, бу жамият илмдан, ўз қадриятларидан юз ўгирди. Бу миллатни азиз қилган, юксакларга кўтарган асосдан воз кечди. Миллати, тили ва дини бир инсонлар нечун бир тану бир жон бўла олмаяпти? Чунки ҳозирги кунда инсонларни биродарлик руҳида бирлаштириб, уларнинг қалбларини бир-бирига боғлаб турадиган асос—мафкура амалда йўқ.

Бир жамият ўлароқ олдимизга қўйган аниқ бир мақсадимиз йўқ. Бундан буёғига йўлимизни аниқ белгилаб олмасак бўлмайди. Руҳан уйғоқ миллат сифатида қад кўтаришни истасак дунёқарашимизни, тутумимизни буткул ўзгартирайлик! Бизни бир жамият ўлароқ бир мақсад йўлида бирлаштириб турадиган мафкурамиз бўлиши керак.

Ва бу мафкура қадриятларимизга мутаносиб бўлсин. Ғарб даъват қилаётган демократия билан қадриятларимизга мос жамият қуриб бўлмайди! Бизнинг муаммоларимизга ечим фақат Исломдир! Бизни бирлаштирувчи мафкура биргина Исломдир!

@havaskor_adabiyotchi

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Осиё томон юзлансак, ўша-ўша хасталик ва айни натижани кўрамиз.

Мусулмонларнинг аксарини ташкил қиладиган ажамлар (араб бўлмаганлар) ҳанафий ё шофиъий мазҳабига эргашадилар. Ўзларини аҳли ҳадис деб номлаб олган анавилар бўлса, бу буюк икки имомга тил теккизишдан ҳузур қиладилар. Шу сабабли бўлиниш ва фитналар қўзғалади. Бундай илмий ва хулқий бошбошдоқликдан динимизнинг келажагини йўққа чиқарамиз.

Мен Суннат байроғини кўтарган кишиларга насиҳат қиламан: Ўзингиз ва умматингиз тўғрисида Аллоҳдан қўрқинг! Жамлаш керак, бўлиш эмас! Исломнинг йўлига тўсиқлар қўйиш ўрнига, унинг қайтиши учун йўл очиш лозим.

Мусулмонлар жамоаси асрлардан бери яшаб, фиқҳий ихтилофлар нима эканини билиб олган. Уни шишириш ва бўрттириш шарт эмас!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Аёллар муаммоси: қотиб қолган ва четдан кирган урф-одатлар ўртасида" китобидан

=====
P.S. Аҳли илмга шайх Ғаззолийнинг мазкур китобларини ўқишни тавсия қиламан. Унда дин (шарқ) ва илм (ғарб) номидан аёлларга қилинаётган зулм ва муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида гўзал мулоҳаза ва ҳақиқатларни топасиз.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Исломда қиёматгача ўзгармас қонунлардан бири аёлларнинг ҳақларидир.

Бутун дунё феминистлари бирлашиб овоз берсалар ҳам эркакларнинг аёллар ва фарзандлар олдидаги нафақадаги мажбуриятларини бекор қилолмайди.

Бутун дунё феминистлари бирлашиб талаб қилса ҳам, аёл кишидан алимент ундирилмайди.

Инсу жиннинг барчаси йиғилиб келишиб олса ҳам, эрнинг аёл кишини уй-жой билан таъминлаш мажбурияти бекор бўлмайди.

Эрларнинг фожирлиги ёки золимлиги туфайли ҳақларини ололмаган аёллар, Қиёматда албатта эрларининг савоблари эвазига ундириб оладилар. Шу туфайли, эҳтимол ҳаётда қилган кўп хатолари ювилиб кетади.

Ожизларга нисбатан инсонийлик нуқтаи назаридан Ислом бошқа тузумлардан қатъийлиги билан устун туради.

© Саид Комил Муҳаммад Карим

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бисмиллаҳ...

Ёзувчи ўз асарларида рус жамиятидаги оилавий муаммоларни ёритар экан, хиёнат ва талоқ масаласига катта эътибор қаратади. Бу муаммоларга адолатли ечим ахтаради. Лекин черков таълимоти билан дунёқараши шаклланган ёзувчи, бу масалаларга тўғри ечим беришга қийналади.

👉 Батафсил ўқиш

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Қуйидаги сурат Намангандаги менинг боболарим қурдирган "Атоуллохон тўра" масжидининг ҳозиридан ҳикоя қиляпти. Иттифоқ пайтида у винзавод омборхонаси бўлган. Мустақилликнинг илк йилларида ўз вазифаси - намозхонлар хизматида бўлган. Ҳозир яна бошқа вазифа - маданият масканига айлантирилган.

Мен Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигидан Аллоҳнинг уйи бўлган мазкур масжидни, яна аслига қайтаришларини, Аллоҳнинг амрини бажариб, юрт ва халққа барака ёғилишига сабабчи бўлишларини сўрайман. Шу сўровимизни бу сафар ҳам эътиборсиз қолдирмасларини умид қиламан.

"Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас" ("Тавба" сураси, 18-оят).

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: Одамлар нима учун деист бўлади? (+видео)

Бугун – билим, маълумот кўпайди, илм олиш имкониятлари чек-чегара билмай қолди. Бироқ илм-фан тараққий этгани сари руҳий таназзул, инсонийликдан, яратилиш мазмун-моҳиятидан узоқлашиш, ҳиссий ва қалбий ҳақиқатларни ақл ва мантиқ билан инкор этиш ҳам кучайди. Ана шундай инкорчилар орасида деистлар минг йиллар давомида ҳақлигини миллионлаб бор исботлаган ҳақиқатларни рад этишни бошлади. Ушбу изланишимизда уларни фош қилиш, ўзларининг усуллари, ақл ва мантиқ йўли билан инкор этишни мақсад қилдик. Иккинчи қисм – одамлар нима учун деист бўлишлари ҳақида.

Батафсил: https://azon.global/1885

©️Azon Global

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Наманган шаҳридаги "Атоуллохон тўра" масжидлари ўзининг вазифасини адо қилиши кераклиги ҳақида олдин ёзганман.

Чунки масжидлар Аллоҳнинг йўлига вақф қилинган маконлар ҳисобланади. Вақфнинг шаръий маъносини фақиҳлар қуйидагича таърифлашади:

Вақф - молни Аллоҳнинг мулки ҳукмига кўра доимий равишда ушлаб туриш ва унинг манфаатларини яхшилик йўлларида садақа қилишдир.

Қадимда (юз йил олдин ҳам) масжид, қабристон, ҳовли-хонадон ва экин ерлари вақф қилинган. Уларнинг ўзи ёки фойдаси хайрия йўлларида сарф этилган.

Талабалар, мударрислар ва бошқа ижтимоий фойда келтирадиган жиҳатлар харажати вақфлар ҳисобидан қилинган. Улардан нафақат бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган.

Балки маълум бир қисмини ҳам вақф қилинган жиҳатдан ўзга нарсага айлантириш мумкин бўлмаган.

Чунки шариатга кўра, вақф сотилмайди, ҳадя қилинмайди ва мерос бўлмайди. Балки у вақф қилинган жиҳатга абадий мулк бўлади.

Тўғри, руслар Ватанимизни босиб олгандан кейин вақфларни бекор қилиб, уларни ўз мақсадлари йўлида фойдаланган (отхона, ароқхона, меҳмонхона ва шу кабилар сифатида ишлатиб). Лекин юқоридаги таърифга кўра, вақф доимийлик касб этади.

Бинобарин олдин босиб-эгаллаб олинган вақфлар, яна Эгасига қайтарилиши лозим ва вақфларнинг бир қисми бўлган масжидлар ҳам ўз фаолиятини тиклаши керак. Бундай вақф-масжидлар Республикамизда талайгина.

Уларни аниқлаб, вақф қилинган мақсадлар йўлида ишлатиш биз авлодларнинг зиммасидаги улкан вазифа. Чунки зое қилинган ҳақларни эгаларига қайтариш айни адолат.

Бу вазифани адо этиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа тегишли ташкилотлар комиссия тузишлари ва тарихий адолат тикланиб, мулклар эгаларига қайтарилишини йўлга қўйишларини таклиф қиламан.

Эслатма: мавзуимиздаги вақф билан мусулмонлар идораси қошидаги Вақф хайрия жамғармаси бошқа-бошқа тушунчалар ҳисобланади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

🤓 Араб ҳарфларини тўғри ва мукаммал даражада талаффуз қилишни хоҳлайсизми?

☺️ Унда сизни Аl-Hijaz онлайн академияга таклиф қиламиз.

✔️ Бизнинг академиямизда дарс ўтиш тартиблари эса қуйидагича:

✅ -Сифатли ва интерактив таълим;
✅ -Ҳар битта ўқувчига индивидуал ёндашув;
✅ -Дарслар хоҳишингизга кўра 4 тилда ўтилади;
✅ -Профессионал устозлар жамоаси;
✅ -Ҳафта давомида бепул оммавий дарслар;
✅ -Махсус сертификат ва ҳадъялар;
✅ -Курсни аъло натижалар билан битирган ўқувчилар - марказ томонидан иш билан таъминланади.

📌 Таълим онлайн тарзда ўтилади.

😉 Мутахассис устоз даражасига эга бўлиш учун бизга боғланинг.

@alhijaz_academy - профессионал даражада дарс олинг.

Мурожаат учун: @alhijaz_menejer
reklama

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Абдулҳаким Мурод айтмоқда:

— Дин ҳамма нарсага маъно беради, масалан никоҳ, туғилиш, ҳаёт, меҳнат, ўлим. Атеизм ва динсизлик эса ҳамма нарсадан маънони йўқотади, улар учун яралишдан борлиқдан ҳеч қандай маъно йўқ. Ҳаёт босқичларидан эса мутлақо маъно йўқ, шунинг учун никоҳга бир парча қоғоз деб қарайди, жинсий алоқа ҳеч қандай маъно англатмайди.

Шунинг учун руҳий касалликлар кўп чунки инсон маъно тополмайди, маъносизликдан руҳий азоб чекиб яшайди. Мўъмин учун ҳар ишда ҳикмат бор, мусибатдан ҳам хайр кутади аммо динсиз учун ундай эмас.

Дунёвий илм -фан ҳам фақат қандай деган саволга жавоб излайди, нима учун деган саволга жавоб беролмайди. Дин эса ана шу нима учун деган саволга жавоб беради.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Гўзал хулқнинг ўндан тўққизи тағофулдадир. Тағофул - маълумот ва тушунчага эга эсада, ўзини билмаганга олиш ва у тўғрида ғафлатда эканини кўрсатишдир. Буни киши майда ишлардан покиза ва баландда экани сабабидан қилади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Аллоҳ билан ўзинг ўртангда бўлган етмишта гуноҳ билан Унга йўлиққанинг, бандалари билан ўзинг ўртангда бўлган битта гуноҳ билан йўлиққанингдан кўра енгилроқдир.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ҳасад жасадни емиради.

Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳ

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Диққат билан кўринг ва ўзингизга савол беринг: Сиз ҳам замонавий қул эмасмисиз?

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бизни менсимаган ёки динимизга ёмон гумонда бўлган кишини, модомики бу балога биринчи жавобгар ўзимиз эканмиз, мен маломат қилмайман. Чунки қаровсиз подани бўри талаши аниқ.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ёвузликнинг одатийлиги...

ГазетаУЗ Ўзбекистонда зулм оддатий ҳолга айланганини намоён қилувчи яхши мақола чиқарибди. Журналистлар ўзидан ҳеч нарса қўшмаган, шунчаки Олий суд сайтидаги суд қарорларидан намуналар келтирган.

Зулм репертуаридаги янгиликлардан бири, биринчидан, соқол деб маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш учун (тўлалигича, ўзбошимча) ҳуқуқий асос топилибди. Бундай асос бўлиб 2023 йилда қабул қилинган, шартли номи "Жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонун" бўлмиш ЖК ва МЖКъга ўзгартиришлар хизмат қилмоқда.

Эндиликда, суд қарорларига кўра, соқол “шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган” ниқоб сифатида тавсифланмоқда ва (судянинг кайфиятига қараб) маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлмоқда.

“Шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган” маска, балаклава ва ҳкз ниқобларга тақиқ кўп мамлакатлар қонунчилигида мавжуд. Лекин, ҳеч қайси мамлакатда, бизнинг қонунимизда бўлганидек, жамоат жойларида буларга тақиқ мавжуд эмас. Қолган давлатларда юзни беркитиш фақат намойиш,демонстрация ва ҳкз оммавий йиғилишлардагина тақиқланган.
Аммо, ҳеч бир давлатда соқол тақиқланган "юзни беркитувчи" ниқоб сифатида тавсифланмаган.

Ҳуқуқий янгиликлардан яна бири, одил судлов Ўзбекистонда судянинг эстетик дидига қараб рўёбга чиқарилар экан.
Масалан, Жиззаҳда бир йигит "тартибсиз соқоли учун" (суд қароридан иқтибос) деярли 2 млн жарима тўлаган. Аслида, тартибли/сиз соқол бу дид масаласи, ҳуқуқий атама эмас. Судяга тартибли соқол қўйган ёки умуман соқолсиз йигитлар ёқиши унинг одил судловни рўёбга чиқаришига ҳалақит қилиши керак эмас эди.

Хуллас, яққол аксил-конституциявийлиги ва барча тамал инсон ҳуқуқларига зидлиги билан ажралиб турган қонунлар ва "силовиклар" фаолияти бу жамиятда фасодга сабаб бўлмоқда ва акс натижа беради. Энг ёмони, биз чидаб бўлмас ҳуқуқий ўзбошимчалик ва зўравонликка кўникдик, буни табиий бир жараён деб қабул қиляпмиз.

Бироқ, ҳуқуқий ўзбошимчалик ва зулм бу тарзда давом этаверса, "соқолга тиғ теккизгани учун" 15 дарра бериладиган даврларга тезда келишимиз ҳам ҳеч гап эмас.

© Сардор Салим

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Францияда дунёвийлик сиёсати ёхуд қош қўяман деб кўз чиқарилдими?

“Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир.”

("Соф" сураси, 8-оят).

Франциядаги секуляризм сиёсатининг мамлакатдаги мусулмон жамиятининг ҳаётига ҳамда унинг радикаллашувига таъсири алоҳида тадқиқ қилиш керак бўлган муҳим мавзу ҳисобланади. Чунки бу масала, нафақат Францияда, балки мамлакатимизда содир бўлаётган жараёнларнинг қаерга қараб оқаётганини аниқлаш учун ҳам долзарбдир.

👉 Батафсил ўқиш

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ғазонинг Хон Юнус шаҳарчаси аҳолси исроил бомбалашидан қочяпти.
Бу манзара ҳар кун ва Ғазонинг ҳар ерида такрорланяпти.

Майдони Тошкент шаҳри ҳудудига қарийб тенг - 360 км2 бўлган Ғазодаги мусулмонлар худди қўрага қамалган қўйдай ўзини уёққа-буёққа уриб ҳаёт кечирмоқда. Қўйлар-ку одамдан ҳуркиб қочса, ғазоликлар бир йилдан бери ўлимдан шундай тирқираб қочиб кун ўтказишмоқда (яшашмоқда дея олмадим). Бутун ҳур олам эса бу хунрезликларни мамнуният-ла томоша қилиб келмоқда.

Инсон бўлганимдан пушаймонман...

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Мезана шариат илмлари халқаро академияси аёллар бўлими" 2024-2025 ўқув йили учун қабул давом этмоқда!

📄 Устоз Мубашшир Аҳмад муассислигида Истанбулда ташкил этилган "Мезана халқаро илмлар академияси аёллар бўлими"га қабул жараёнлари 1-августдан, сентябр ойининг 15-кунига қадар этиб белгиланди.

📌 "Мезана халқаро илмлар академия"си аёллар бўлими биносида душанба, чоршанба ва жума соат 10:00 дан 14:30гача ҳужжатлар қабул қилинади.

📚 Сиз Академияда Араб тили (Сарф, наҳв муҳовара), Қуръони Карим (ўқитиш ва ёдлаш), фиқҳ, ақида, сийрат, тафсир фанларидан илм олишингиз мумкин бўлади.

Академиямизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳамда қўшимча маълумотлар ҳақида ҳавола устига босинг 👉 🔗 ҳавола (линк)

📍 Манзил: (ушбу кўк ёзув устига босинг)

📞 Телефон рақам: +905394818534
✈️ Телеграм: @mezanamurojaat

@mezanauz_academy

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Агар уйингда узлат қилсанг ва эшигингни ичкаридан тамбалаб олсанг ҳам сени тинч қўйишмайди. Модомики ҳақиқат нури деразанг туйнукларидан ўтиб турган экан, улар учун сен йўқ қилиниши керак бўлган таҳдидсан".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

"Ислом уммати учун қайта туғилиш керак. Туғилиш учун тўлғоқ керак. Тўлғоқ учун эса алам ва оғриқлар лозим".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Байроқни ким кўтариши муҳим эмас. Муҳими байроқ кўтарилиши.

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Ўй-хаёлни қувгин! Агар қувмасанг у тушунчага айланади. Тушунчани йўқ қил! Бўлмаса у шаҳватга айланади. Энди шаҳватга қарши кураш! Бундай қилмас экансан, у қасд ва ҳимматга айланади. Бундан ҳимоялан! Акс ҳолда у иш ва амалга айланади. Энди агар бунга қарши чора топмасанг, у одатга айланади. Шундан кейин қутилишинг қийинлашади.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Улар ҳаётида Аллоҳнинг Каломи

Шайх Аҳмад Ёсин (ҲАМАСнинг муассиси, ногирон бўлганлар) Қуръони каримни ҳар 4 тунда бир бор хатм қилар эдилар. Яъни, ҳар тун 7,5 пора Қуръон тиловат қилар эдилар. Китоб саҳифаларини (ногирон бўлганлари учун) ўғиллари варақлаб берар эдилар. Тунларнинг бирида ўғил ухлаб қолди. Уйғониб қарасалар, шайх саҳифаларни тиллари билан ўтказаётган эканлар...

***
Карз ибн Вабранинг олдиларига киришса, у зот йиғлаб ўтирган эканлар. "Аҳлингиздан бирортаси вафот этдими?" дея сўрашди. У зот: "Бундан ҳам ёмонроқ иш бўлди", дедилар. "Бирор жойингиз оғрияптими?", дейишди. У зот: "Бундан ҳам ёмонроқ иш бўлди. Мен Қуръондан тонгдаги ҳиссамни ўқий олмадим. Бунинг сабаби бирор гуноҳ қилганимда бўлса керак", дедилар.

Ё Аллоҳ!!

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

TON криптовалютаси активлари Павел Дуров хибсга олиниши билан кескин туша бошлади. Орамизда юрган бир дона одамнинг ҳаётига боғлиқ бўлган пул муомаласини қилма, харом, дейилса, "Нимаси харом?", "Бу олимларинг крипто ҳақида нимаям биларди?", "Ислом қоидалари ҳозирги замонга қараб мослашиши керак" деганлар ҳудди "Борма, куясан!" деса ҳам ўтга яқинлашган, эси йўқ болага ўхшайди.

© Муроджон Абдуллаев

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мезана халқаро илмлар академиясига қабул давом этмоқда

Истанбул шаҳрида жойлашган "Mezana" академияси беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни Шайх Айман ЖАМОЛ, Доктор Муҳаммад Акрам Абу Ғуш, шайх Муҳаммад Фоиз Аваз, Доктор Омир Муҳаммад Халифа, шайх Аҳмад ал-АҲМАД, шайх доктор Аҳмад Фозил, шайх доктор Муҳаммад Самир Ал-Ҳалабий каби араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

Mezana академиясини битирган талабаларга махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Академияда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
Имтиҳонлар қай тарзда ўтиши, ҳужжат топшириш кетма-кетлиги муддатлари, ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш ҳақида 👉 ҳавола (линк)

Белгиланган ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси
- Мубашшир Аҳмад

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

‼️Rohinja musulmonlarini etnik yõq qiliş boşlanganiga 7 yil bõldi

Bugun Myanma armiyasi rohinja musulmonlariga qarşi şafqatsizlarça tazyiq õtkaza boşlaganiga 7 yil tõldi.

⭕️ 24.000 Rohinja musulmonlari õldirilgan

⭕️ 18.000 ayol/qiz zõrlangan

⭕️ 36.000 tiriklayin yoqib yuborilgan

⭕️ 116.000 kaltaklangan

⭕️ 700.000dan ortiği xorijga qoçişga majbur bõlgan

Genotsid şu kungaça davom etmoqda!

Eslatib õtamiz, 2017-yilning 25-avgustida Myanma armiyasi rohinja xalqiga qarşi zõravonlik kampaniyasini boşladi, buning natijasida qirğin, zõrlaş, õt qõyiş va boşqa vahşiyliklar sodir bõldi.

Õşandan beri 700 mingdan ortiq rohinja musulmonlari õz uylarini taşlab qõşni Bangladeşga ketişga majbur bõlişdi.

@azon_tezkor

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Мен сиёсатга бепарво бўлмасликни президент ё ҳукуматга осилиш, деб билмайман. Сиёсатга қизиқиш - ўзи тўғри деб билган сиёсатга муҳит яратиш деб ҳисоблайман.

Айримлар президент ё ҳукуматнинг ҳар бир қадамини танқид қилиш ё доим норози бўлишни сиёсий фаоллик ҳисоблайди. Бу осон ва арзон, лекин фойдасиз ҳаракат.

Ҳақиқий фаоллик воқелик билан ҳисоблашган ҳолда ўзи интилган фозил жамиятни юзага келтиришга ва муносиб муҳитни яратишга ҳаракат, танқид билан бирга муқобил ечим бериш, ечимнинг татбиқи учун матонатли кураш ва натижани кўришга шошқалоқлик қилмасликда кўринади. Бу эса қийин ва қадрли, ҳамда фойдали-натижали ҳаракат.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Амударё ғалати дарё. Бир томонида соқол қўйганинг учун, бошқа томонида соқол олганинг учун ишдан ҳайдаласан.

Амударё ғалати дарё, бир томонида рўмол ўраганинг учун, бошқа томонида рўмол ўрамаганинг учун мактабга боролмайсан.

Амударё ғалати дарё бир томонда ароқ сотмаганинг, иккинчи томонда ароқ сотганинг учун қамаласан.

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

Бу мамлакатда яшаётганлар ўзбек тилини билиши шарт!

"Аср шоҳиди" кўрсатувида абгор ҳолатга келиб қолган она тилимиз ҳақида мулоҳазалар.

© Azon Global

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Mubaşşir Ahmad

🇺🇿 Eurasia Today нашри:

Ўзбекистон нафақат Афғонистонда диний муассасалар қурилишида фаол иштирок этмоқда, балки сўнгги йилларда бошқа мамлакатларда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширмоқда:

🇰🇬 Қирғизистон: Ўзбекистон Ўш шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик масжидлардан бирига айланган масжид қурилишини молиялаштирди.

🇰🇿 Қозоғистон: Ўзбекистон кўмагида Туркистонда Ислом маданияти маркази, жумладан масжид ва таълим муассасалари очилди.

🇹🇯 Тожикистон: Ўзбекистон Ҳисор қалъасидаги бир қанча тарихий мадрасаларни таъмирлашда иштирок этди.

🇷🇺 Россия: Татаристонда Ўзбекистон Республикаси кўмагида маданий-маърифий марказ, жумладан, мадраса ва ислом адабиёти кутубхонаси ташкил этилди.

🇹🇷 Туркия: ўзбекистонлик мутахассислар Истанбулдаги Алишер Навоий мероси билан боғлиқ тарихий масжидни реставрация қилишда ёрдам берди.

Suhrob Bo‘ronov

© Gorizont

@MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel