Исроил инқирози: яҳудийлар “ваъда қилинган юрт”дан қочмоқда (+видео)
“Ал-Ақсо тўфони” операцияси Исроилнинг мавқеига жиддий таъсир қилди. 2023 йил 7 октябрь тонгида Исроил хавфсизлик хизмати одамлар онгига сингдирилганидек бенуқсон ишламаслиги аён бўлди. Беқарор вазият туфайли кўпгина компаниялар ўз капиталларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш пайига тушиб қолишди.
Батафсил: https://azon.global/2043
Томоша қилиш: 👉 https://youtu.be/o902cjrrNv4?si=6A0fsn2Puj9-7nBN
©️Azon Global
Умматнинг энг катта қувватсизлик ва мағлубияти - катта курашлар замонида жузъий нарсаларда талашиб-тортишиб юришидир:
"Тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур".
("Анфол" сураси, 46-оят).
Абдулазиз Тарифий
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
"Эркинликликлар инсон ҳуқуқларининг энг юксак ҳақларидир. Лекин улар Аллоҳ таълимотларига бўйсиниш зиддига вазифалантирилгандир".
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Ердаги жаннатга қизиқиш одатда жаҳаннамга олиб боради.
Абдулваҳҳоб Масирий
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Аъробийдан сўрашди: “Охири замонда эканимизни қандай биламиз?” У: “Ҳақни сўзловчи киши сўзи учун товон тўлаганда ва ёлғон гувоҳлик берувчи киши сўзи учун ҳақ олган вақтда”, деди.
Шайх Муҳаммад Ҳасан Деду.
Анвар Аҳмад саҳифаларидан
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Марям алайҳас салом: "Қанийди бундан олдин ўлиб кетсам", дедилар. У зот ҳали Аллоҳнинг пайғамбарига ҳомиладор эканларини билмасдилар.
Баъзи хафагарчиликлар ўз қатида каромот ва тортиқларни яширган бўлади. Шу сабаб бало қанчалик улкан бўлмасин, умидсизликка тушманг!..
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Мусулмонларга қарши террористик хуруж уюштирилса, ўзбек зомби-исломофоблари хурсандликдан ҳушини йўқотиб қўймоқда. Улар учун мусулмоннинг қони тўкилиши шайтонга атаб қурбонлик келтиришдек иш ҳисобланади.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Биз билмаган ҳақиқат: мусулмонлар қандай қилиб “террорчи”га айланди?
Юз бераётган воқеаларни таҳлил қилсак, кўпчилик мусулмонлар томонидан содир этилган барча террористик ҳужумларда Ғарбнинг ташқи сиёсати қолиб, нуқул Ислом динини айблаётганига гувоҳ бўламиз. Боиси Ғарбнинг ташқи сиёсатини таҳлил қилиш ва унинг терроризм билан алоқадорлигини ўрганиш, содир этилган ҳужумларда Исломни айблашга нисбатан қийинроқ.
Батафсил: https://azon.global/2022
©️Azon Global
Намоз ўқимаган киши бахт таъмини тотиб кўриш учун ҳаётда ҳамма нарса қилиб кўради. У ҳамма нарсадан завқ олади, илло бахт таъмини туя олмайди.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Рўза тутасан, кечалари туриб намоз ўқийсан, Аллоҳни зикр қиласан, садақалар берасан, инсонларга ёрдам қиласан, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласан ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонинг олиб кетади бу савобларингни. Ғийбат мана шундай нарсадир!
Читать полностью…Аёллардаги рашк улардаги кучли муҳаббатдангина бўлади.
Қозий Иёз, "Икмалул-муаллим"
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Дунё азоб ва уқубат диёридир. Сен унда жароҳатини даволаётган киши каби бўл ва оғриқнинг шиддатига сабр қил!
Мутриф ибн Абдуллоҳ
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Шайх Муҳаммад Рашид Ризо айтади:
Қуръонда Мусо (а.с.) 120 марта зикр қилинган. Бирор пайғамбар ё подшоҳнинг исми Мусоникичалик кўп зикр қилинмаган. Мусо қиссалари тасалли ва қизиқтириш учун келтирилмаган. Балки халифалар фиръавнларга айланмаслиги учун, яна халқлар Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш жиноят эканини билиши учун ҳикоя қилинган.
Зеро қулликка розиликнинг натижаси дунё ва охират хорлиги бўлади.
@MubashshirAhmad
Салафи солиҳларнинг зикр мажлисларида бўлгим, улар билан Охират ишлари ҳақида суҳбатлашгим, олдиларида узоқ вақт қолгим, балки-да қолган умримни фақат улардек зотлар билан ўтказгим келяпти.
"Сиз ўзингизни эрта-ю, кеч Парвардигорларининг юзини — розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!"
("Каҳф" сураси, 28-оят).
@MubashshirAhmad
Буюклар
Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтадилар:
Ҳажга бордим. Шайтонга тош отиладиган Жамаротда тиқилинчдан узоқда бир одамни кўрдим. У ҳожилар тўпланган жойдан йироқда тошларини отар, кўзёшлари эса юзини ювар эди.
У хушуънинг чўққисида бўлиб, издиҳом оламидан чекинган эди. Унинг ибодат мақсадларига жуда яқин эканини тушундим. Бу одам кимлиги ҳақида сўраган эдим:
"У Жазоирдан, исми Молик бин Набий", дейишди.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
"Билиб қўйинг, арзимас нарсалар ҳаммага ҳам арзимас нарсалар эмас".
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Инсон Аллоҳнинг Каломи - Қуръонни йиртяпти, ёқяпти ва таҳқирлаяпти. Чунки худосиз инсон ҳайвон каби бўлади.Ҳайвон эса бундай жирканчликларни қилмайди. Шунинг учун кофир ҳайвондан-да баттар бўлади.
"Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!".
("Фурқон" сураси, 44-оят)
@MubashshirAhmad
Душманлар биздан тирноқлари кесилган, қозиқ тишлари суғурилган, суяклари чиқариб олинган, тили суғурилган, оёқ-қўллари шол исломни исташади!
Муҳаммад Ғаззолий
Абдулқодир Самарқандий саҳифаларидан
==============
Биздаги либерал, агност, неожадид ва бошқа турли "измлар" исломни тўлиқ инкор этишмаса-да, унга шайх Ғаззолий зикр қилган ҳолатларни исташади.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Фарзандингиз қўлида телефон эмас, китоб бўлсин!
Бугунги кунда 90% ота-онанинг муаммоси фарзандининг телефонга боғланиб қолгани.
❗️ Лекин Муҳаммадали Эшонқулов бошчилигидаги Юксалиш мактаблари ўқувчиларида бундай эмас.
Сабаби мактабларда телефон ишлатиш қатъий тақиқланган.
Телефон ўрнига ҳар бир бола ҳафтасига биттадан, бир йилда 50 та китоб ўқиши йўлга қўйилган.
Сиз ҳам фарзандингиз келажаги учун қайғурадиган ота-оналар қаторида бўлсангиз, фарзандингизни юксалиш мактабларида ўқитишни тавсия қиламиз.
Уруш тужжорлари ёхуд “бир ўқ билан икки қуённи ураётган” қотиллар (+видео)
Дунёдаги урушлар вайронагарчилик келтириши, инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилиши ва гуманитар халқаро вазиятни издан чиқариши сир эмас. Шунга қарамай, жаҳонда урушларга бутунлай бошқа тарафдан – манфаат нуқтаи назаридан қарайдиган ўйинчилар ҳам бор. Уруш тужжорлари учун турфа халқлар тортаётган азоб-уқубатлар қурол сотишдан олинадиган миллиардлаб долларлик фойдага таққослаганда арзимасдир.
Батафсил: https://azon.global/2015
©️Azon Global
Марям алайҳас салом: "Қанийди бундан олдин ўлиб кетсам", дедилар. У зот ҳали Аллоҳнинг пайғамбарига ҳомиладор эканларини билмасдилар.
Баъзи хафагарчиликлар ўз қатида каромот ва тортиқларни яширган бўлади. Шу сабаб бало қанчалик улкан бўлмасин, умидсизликка тушманг!..
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Қанчали кучли, зўр ва қадрли бўлмагин, барибир бир кун унутишади.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Атеистлар отахони Вольтер айтади: "Хизматкорларга Аллоҳ мавжуд эмаслигини айтмагин. Бўлмаса улар сендаги кумушни ўғирлаб қўйишади". Бундай фикрга кейинчалик Зигмунд Фрейд ҳам келган. Одамларнинг адоват ва шаҳватга асосланган истакларини сўндириш учун дин зарурат эканига у иймон келтирган.
Аллоҳга иймоннинг ахлоққа таъсирини тан ола туриб, Унинг ўзини инкор қилиш нақадар инсофсизлик бўлса, бундайларни ўзига йўлбошчи кўриб, эргашиш ўта кетган бемаънилик ва ношукрликдир.
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Ҳудҳуд Сабаъдан қайтган пайтда уларнинг тараққиёти ва маданиятлари гуллаб-яшнагани ҳақида гапирмади. Балки:
"Мен у ва унинг қавми Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда-ибодат қилаётганларини кўрдим" ("Намл" сураси, 24-оят) деди.
Бугун айрим одамлар Ғарбдан қайтишса, унга эртаю-кеч поклаб-ҳамд айтувчи бўлиб, ҳамма камолотни уларда кўрувчи бўлиб қайтишади. Камига ватан ва миллатларини масхаралаб сўкадиган бўлиб қолишади.
Ҳудҳуднинг тавҳидга эътибори бугунги кўпгина мусулмонларнинг эътиборидан кучли бўлган.
© Алиса Эйманол
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
#МИЛЛИЙ_ҒОЯ_ЙЎЛИДА
Миллат ўзи нима?
Биз миллат деганда нимани тушунамиз? Миллатимиз ўзи аслида нима?
Биз “миллат”, “миллийлик”, “миллий қадриятлар”, “миллий урф одатлар” ҳақида кўп сўзлаймиз. Бироқ, ушбу тушунчаларни тўғри тушуниб, ўрнида ишлатамизми? “Миллий” деганда нима тушунишимиз керак? Миллатимизга хос бўлган хислатларимиз нималардан иборат?
Бугун ана шу саволга миллий тарихимиздан жавоб қидирамиз.
👉 Батафсил ўқиш
@MubashshirAhmad
"Имомнинг манекен қизи" ёки "Қайнотасидан ҳомиладор келин"?
Ижтимоий тармоқда замонавий турк оммавий адабиёти танқид қилинди. Танқиднинг ортидаги асл сабаблар ҳақида эмас, бу пост. Келинг, ёшлар нимага Омина Шенликўғлини ўқияпти, деган саволни берайлик.
Аслида саволни бошқача ҳам берса бўлади: Бошқа кимни ўқисин?!
Дарҳақиқат, бугун ўзбек адабиёти аянчли аҳволда. Замонавий оммабоп ўзбек адабиёти. XX аср ўзбек адабиёти, гарчи қадриятлари, муаммолари ва мавзулари бугун учун эскирган бўлсада, ўз даврида гуллади, камолотга етишди дейиш мумкин. Биргина Ўткир Ҳошимовнинг асарларини олсангиз, бир неча йилда ўқиб тугатишингиз мумкин. Бироқ, бу асарлар мен ва мендан катталар учун қизиқарли бўлиши мумкин.
Адабиёт замон билан ҳамнафас ҳамда долзарб бўлиши керак. Бугунги ёшлар "Ўртоқ Мелис Мурадовичга Московдан шошилинч телеграмма келди", деган матнни биз ўйлагандек тушунмаслиги аниқ.
Бугун "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён", "Фарғона тонг откунча" ёки "Уфқ" асарлари ўртамиёна ёшлар ўқийдиган китоб эмас, балки тарих ва тил бўйича етарли билимга эга бўлгандагина маънавий озуқа олса бўладиган классик асарларга айланиб бўлган. Буни тўғри тушуниш керак.
Масалан, Ўткан кунлардаги қора чопон ва қипчоқлар ўртасидаги низоларни олинг. Улар ким ва бугунга қанчалик алоқаси бор? Бугун қипчоқлар ҳам, хўжалар ҳам, қоралар ҳам, ўзбеклар ҳам ўзаро аралашиб, бир миллат бўлиб кетди. Бугунги ўқувчи Қодирийнинг дардини тушунмайди.
Хўш, ёш ўқувчи нимани тушунади? Албатта, замонага мос, унинг ҳаёти, қувончи ва дардларини акс эттирган мавзуларни тушунади. Ўқувчини қирқ йиллик "Пахтакор" мавзусидаги интермедия билан китоб ўқишга қизиқтириб бўлмайди. Балки бундан интермедиялар уларни тушунадиган, лойиҳаларни қўллайдиган раҳбарлар учун мос келар, бироқ ёшлар учун эмас.
Шунда аввал бошдаги саволни қайта берамиз: Ёшлар унда нимани ўқисин?
Бугунги зиёлилар, адабиётшунослар, ёзувчилар уюшмасидагилар ана шу ҳақда ўйлаши, шу талабга мос таклиф бериши керак. Шундагина, турк замонавий адабиётига осилиш мумкин.
Иккинчидан, замонавий турк оммабоп адабиётини янада оммалаштираётган нарса бу қадрият тушунчасидир. Биз ёшларга таклиф қиладиган асарларимиз уларнинг қадриятига мос бўлсагина оммалашади, ўшандагина одамлар уни ўқийди.
Хўш, қадриятларимизга мос адабиётимиз борми ўзи? Бу алоҳида оғриқли савол.
Токи биз замон билан ҳамнафас, бироқ қадриятларимизга мос бадиий асарлар таклиф қилмас эканмиз, ёшлар ёки "Имомнинг манекен қизи" асарини ўқийди ёки "Қайнотасидан ҳомиладор келин" номли кинони кўришига тўғри келади.
© Саид Комил Муҳаммад Карим
📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Саноқда дунёнинг бешдан бирини ташкил қиладиган умматни маърифат майдонида қидириб тополмайсан. Ишлаб чиқариш соҳасида эса борлигини сезмайсан. Закий хулқ намунасида, фойдали ҳамкорликда, эҳтиромга лойиқ эркинлик ва адолатда қўлин бўм-бўш кўрасан...
Бу уммат нима билан машғул?!
У мадорсиз назарияларни баҳс этиш билан, арзимас жузъий масалаларни тортишиш билан ва зоҳири дину аслида эса ҳаво бўлган бўлинишлар билан! Буларнинг ҳаммаси уни ғарқ этган.
Бунинг самараси ўлароқ у ҳазоравий
(цивилизацион) хулқий ва ижтимоий томондан замин аҳлининг башарий тараққиёт нарвони охиридадир..
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
P.S. Жўраевлар, инбазару бошқа машмашалар фонида бу сўзлар янада аҳамият касб этмоқда.
@MubashshirAhmad